tgindex
AMIRKULOL.UZ
@amirkulolузбекский

Buxoro viloyati Kogon tumani rasmiy telegram kanali. Murojaat uchun: @amirkulolbot

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
2
Всего постов
178
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
487
мало замеров
Замеров пока мало
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
167
40 постов
Вовлечённость
34,3%
к подписчикам
Постов в день
0,3
всего 178
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
23
1/48двое суток
26
1/72трое суток
28

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 13 авг.27из Erkin_Qudratulloh

    ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАР 12 ОЙДАН ИБОРАТДИР: 1. Муҳаррам; 2. Сафар; 3. Рабиъул аввал; 4. Рабиъус соний; 5. Жумодул аввал; 6. Жумодус соний; 7. Ражаб; 8. Шаъбон; 9. Рамазон; 10. Шаввол; 11. Зулқаъда; 12. Зулҳижжа. Каналга уланиш учун 👇👇👇 https://t.me/Erkin_Qudratulloh

  • 13 авг.27из Erkin_Qudratulloh

    ЎЗБЕКИСТОН – ТОТУВЛИК ДИЁРИ   Ижтимоий тармоқларда баъзан мамлакатимизнинг мақоми ва диний муҳити ҳақида нотўғри, асоссиз ҳамда бузғунчи фикрлар тарқалиши кузатилади. Хусусан, Ўзбекистонни нотўғри равишда «куфр давлати» деб аташга уринишлар мутлақо асоссиз бўлиб, улар Ислом динининг асл таълимотларига ҳам, жамиятимиздаги реал ҳақиқатга ҳам зиддир. Хўш, Ислом нуқтаи назаридан ва ҳаётий воқеликда Ўзбекистон қандай ўлка? Ислом шариатида ва фиқҳ илмида бир давлатнинг диний ҳолати унда яшовчи инсонларнинг эътиқоди ва уларга яратилган шароитлар билан ўлчанади. Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ кўпчилигини мусулмонлар ташкил қилади. Мамлакатимизда мусулмонлар ўз диний бурчларини, жумладан, беш вақт намоз, рўза, ҳаж ва умра амалларини ҳеч қандай тўсиқларсиз эркин адо этиб келмоқдалар. Сўнгги йилларда юртимизда диний соҳада мислсиз ўзгаришлар амалга оширилди. Ўнлаб янги масжидлар очилди, мавжудлари қайта таъмирланди, қадимий қадамжолар обод қилинди. Мир Араб олий мадрасаси, Тошкент Ислом институти, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Ҳадис илми мактаби ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасалари каби нуфузли даргоҳлар ёшларга соф Ислом таълимотини, Қуръон ва Суннатни ўргатмоқда. Юқори даражада Қуръони карим мусобақалари ташкил этилиб, ёшларнинг динга бўлган муҳаббати қўллаб-қувватланмоқда. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида тинчлик ва омонлик нақадар муҳим эканини кўп бор таъкидлаганлар. Бирор юртда мусулмонлар тинч-омон яшаб, ибодат қилиши учун шароит яратилган экан, у ерни нотўғри таърифлар билан қоралаш гуноҳ ва фитна ҳисобланади. Тинчлик ҳукмрон бўлган, азонлар янграб турган, жума ва ҳайит байрамлари шукуҳ билан нишонланадиган юрт ҳеч қачон «куфр диёри» бўла олмайди. Ўзбекистон кўп миллатли ва кўп конфессияли демократик ҳуқуқий давлатдир. Бу ерда турли миллат ва дин вакиллари бир оила фарзандидек ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирмоқда. Бу эса асл Ислом динининг тинчлик, бағрикенглик ва инсонпарварлик ғояларига тўла мос келади. Ўзбекистон – аждодларимиз динига садоқат билан яшаётган, муқаддас қадриятларимиз асраб-авайланаётган, масжид ва мадрасалар обод бўлган муборак Ватандир. Ижтимоий тармоқлардаги турли нотўғри оқимларнинг қуруқ даъволарига алданмаслик, юртимизнинг тинчлиги ва фаровонлигини қадрлаш ҳар бир онгли фуқаронинг бурчидир. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh

  • 9 авг.120из Mirarabuz

    #имтиҳон_2026 📆 Хабар берганимиздек бугун 5-ҳудуд Мир Араб олий мадрасаси биносида 2026-2027 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари кириш имтиҳонларига старт берилди. 💚❤️❤️❤️🩷❤️❤️ 🤝 Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ✅ https://t.me/Mirarabuz 🩺 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг ✅ telegram |✅ facebook |✅ youtube 📍 mirarab.uz |✅ instagram

  • 9 авг.101из Mirarabuz

    #имтиҳон_2026 📆 Хабар берганимиздек бугун 5-ҳудуд Мир Араб олий мадрасаси биносида 2026-2027 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари кириш имтиҳонларига старт берилди. 💚❤️❤️❤️🩷❤️❤️ 🤝 Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ✅ https://t.me/Mirarabuz 🩺 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг ✅ telegram |✅ facebook |✅ youtube 📍 mirarab.uz |✅ instagram

  • 9 авг.106из Erkin_Qudratulloh

    ТЎҚИМА РИВОЯТГА АЛДАНИБ ҚОЛМАНГ! Интернет ижтимоий тармоқларида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Меърож кечаси Аллоҳ таоло томонидан хурмо ва узум уруғи берилгани, уни ерга экиш буюрилгани, уни олиб тушаётганларида узум уруғини шайтон ўғирлаб олгани, у зот фариштадан сўраганларида, уни шайтон олганини айтгани, шайтон уруғни қайтариш учун бир шарт  қўйгани, уруғни у киши эксалар, унга ўзи сув қўйишни сўрагани, у киши бу шартга рози бўлгани, биринчи бор сув қуйганда сувга тулкининг, иккинчисида шернинг ва учинчисида тўнғизнинг сийдиги ва қонини қўшгани, шунинг учун ароқ ичган одам шу ҳайвонларга ўхшаб қолиши ҳақида асоссиз ва тўқима ривоятлар учрамоқда. Афсуски, бу каби ривоятлар Ислом дини таълимотларига, саҳиҳ ҳадисларга ва ақлга мутлақо зид бўлиб, динимиз номидан тарқатилаётган қуруқ уйдирмадан бошқа нарса эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Меърож воқеалари Қуръони каримда ва энг ишончли саҳиҳ ҳадис тўпламларида Имом Бухорий, Имом Муслим ва бошқалар тарафидан батафсил баён қилинган. Унда бундай уруғлар, шайтоннинг шарт қўйиши ёки ҳайвонларнинг сийдиги ҳақида бирорта ҳам саҳиҳ ривоят мавжуд эмас. Пайғамбарлар Аллоҳнинг омонатларини бандаларга тўлиқ етказадиган, фаришталар ва шайтонлар билан боғлиқ бу каби масъулиятли ишларда ҳеч қачон хато қилмайдиган Зотлардир. Уруғнинг йўқотилиши ва шайтоннинг шарти ҳақидаги гаплар пайғамбарлик мақомига ҳурматсизлик ҳисобланади. Исломда ароқнинг ҳаром қилиниши оят ва саҳиҳ ҳадисларга кўра унинг маст қилувчи, ақлни заҳарловчи ва инсонни гуноҳларга етакловчи иллати учундир. Уни ҳайвонларнинг сийдиги ёки қони билан боғлаб тўқилган бундай уйдирмалар диний илмдан бехабар кишиларнинг тўқимасидир. Ҳар бир мусулмон ўзи эшитган ва ўқиган нарсасини тарқатишдан олдин унинг аслини, манбасини ва қанчалик тўғрилигини текшириб кўриши шарт. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Эй мўминлар! Агар сизларга бир фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар (текшириб кўринглар), йўқса, билмасдан бир қавмга етказиб қўйиб, қилган ишларингга пушаймон бўлувчилардан бўлиб қолманглар» (Ҳужурот сураси, 6-оят). Пағамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадисларида қасддан ёки билмасдан у зот номидан ёлғон тўқиб тарқатишнинг оқибати жуда оғир эканидан қаттиқ огоҳлантирганлар. Динимиз номидан гапираётганда, маъруза ёки насиҳат қилаётганда ўта эҳтиёткор бўлайлик. Қош қўяман деб кўз чиқариб қўймайлик, савоб оламиз деб гуноҳга ботиб қолмаслик учун ҳар бир сўзни илмий асос ва саҳиҳ манбалар билан гапириш масъулиятини ҳис этайлик. Афсона ва эртакларни дин деб тарқатиш соф ақидамизга ва Исломнинг пок обрўсига катта зарар етказишини унутмайлик. ✍️ Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ @Erkin_Qudratulloh

  • 7 авг.121из orifonuz

    🔴#Намозвақтлар БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:        07– 13 АВГУСТЬ БОМДОД:              05:15 ПЕШИН:                 13:10 АСР:                        17:50 ШОМ:                      19:55 ХУФТОН:                21:25 ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! @orifonuz

  • 7 авг.114из Erkin_Qudratulloh

    Жума кунининг суннатлари 1. Ғусл қилиш. 2. Хушбўйланиш. 3. Тоза-озода кийимларни кийиш. 4. Мисвок ишлатиш. 5. Масжидга вақтлироқ бориш. 6. Каҳф сурасини ўқиш. 7. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш. 8. Дуо ижобат бўладиган соатларни ғанимат билиш. @Erkin_Qudratulloh

  • 7 авг.107из NaqshbandUZ

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ. Бугун жума — 07 август 2026 — 24 сафар 1448 🔖Ҳасандан ривоят қилинади: "Яхшилик ва итоатнинг учдан иккиси ОНАга, учдан бири ОТАга". 👉Катта тобеъин Шаъбий розияллоҳу анҳудан: "Ота-онанинг яхшиликдаги ҳақлари бараварми?" деганида, у киши: "Онанинг ҳаққи кўпроқ", деган эканлар. ("Яхшилик ва силаи раҳм" китобидан, 1-жуз). 🤲 Аллоҳим, бизни ота-она ҳаққини таниган ва уларга меҳр ва эҳтиромда бардавом фарзандлардан қилгин. Уларга яхшилик ва итоат қилишни биз учун саодат манбаи айлагин. 🔗 @NaqshbandUZ

  • 7 авг.95из NaqshbandUZ

    🇺🇿 БУХОРО ВИЛОЯТИ ИМОМ-ХАТИБЛАРИ БААДА ХАЛҚАРО МАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон имом-хатиблари иштирокида давлатчилик, бағрикенглик, замонавий диний-маърифий ёндашувлар ва жамият барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган халқаро малака ошириш семинарлари давом этмоқда. Ушбу нуфузли халқаро ўқув дастурида Бухоро вилояти вакиллари ҳам муносиб иштирок этмоқда. 🔹 «Умар ибн Хаттоб» жоме масжиди имом-хатиби Асадуллоҳ домла Нажмиддинов; 🔹 «Чиқирчи» масжиди имом-хатиби Ваҳабиддин домла Бозоров мазкур малака ошириш семинарларида иштирок этиб, диний-маърифий фаолиятни янада такомиллаштириш, халқаро тажрибаларни ўрганиш ва замонавий ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш бўйича билимларини бойитмоқдалар. Ушбу халқаро тажриба юртимизда диний-маърифий соҳани янада ривожлантириш, бағрикенглик ва маънавий барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим аҳамият касб этади. ✍️ ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги  Матбуот хизмати 🔗 @NaqshbandUZ

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи