tgindex
Go'zal Amonova ijodi

Go'zal Amonova ijodi

Статистика
@amonovahikoyalariiузбекский

Din va siyosatga aralashmaymiz!! Muvaffaqiyatlarimiz Allodan, kamchiliklarimiz nafsimizdandir.🌸 Ziyo ulashuvchi sahifa Yana bir kanalim: https://t.me/+7qVxRGvaKsw2NDg6

Последний пост
11 авг.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
71
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
50
0 за 3 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
18
40 постов
Вовлечённость
36,0%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 71
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
7
1/48двое суток
8
1/72трое суток
8

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #Badal 5-қисм Муаллиф: Гўзал Амонова — Астағфируллоҳ...Энди нима қиламиз опа? — Боғични олинг , боғлаймиз. Жасадимни тобутга ортишди.  Бир кунда қадди эгилиб, сочлари қордек оқарган отам, тоғам, икки амаким мени елкаларида кўтариб  чиқишди. Дарвозадан чиққанимиздан кейин ичкаридан ёпилди . Яна бир бор онаизоримни кўриш умидида ичкарига кирмоқчи бўлдим, аммо менинг қора либосли ҳамроҳим бунга тўсқинлик қилди ... Имом йиғилганларга савол бера бошлади. — Марҳумнинг қарзлари бормиди? Ҳеч ким жавоб бермади. — Агар қарзи бўлса ким гарданига олади? — Мен — Мен — Мен Булар акам, тоғам ва амаким эди. Ё Аллоҳ менинг шунчалар жонкуяр меҳрибоним бор экан... —Марҳум ҳақида қандай гувоҳлик берасизлар?  У қандай инсон эди? — Яхши инсон эди - дейишди бир овозда. Жанозам ўқилди... Тобутни елкаларига ортиб қабристон томон йўл олишди. — Йўқ ,йўқ мени у ерга олиб борманглар.  Отажон, акажон, тоғажон, амаки илтимос мени уйга олиб боринглар... Мени уйга олиб боринглар... Қўрқиб кетаяпман... Отамнинг оёқларини қучиб олдим, самарасиз... Улар оғир қадамлар билан, елкаларида тобут чайқалганча кетиб борардилар. ..

  • #Badal 4-қисм Муаллиф:Гўзал Амонова Онажоним фарёд чекди. — Онажон мен шу ердаман. Илтимос мени бу совуқ хонадан олиб чиқинг. Уйга кетишни истамайман. Аммо онам мени эшитмас, совуқ танимни қучиб фарёд урарди. — Аллоҳ сабр берсин... Биз майитни тиббий экспертизага топширишимиз керак. — Уни олиб кетмоқчи эдик. — Бугунча иложи йўқ. Ҳужжат ишлари якунлангач олиб кетишингиз мумкин. Ҳозир эса жасадни ёришимиз керак. Акам шифокорга бекор гапирдингиз дегандек қараб қўйди. — Йўқ, йўқ боламга тиғ теккизманглар. Озор берманглар болажонимга. Йўўўўўўқ - дедилар- у сочларини чангаллаб олдилар онаизорим. Акам ва дадам онамни хонадан мажбурлаб олиб чиқишаётганда онамнинг чинқириғи хонани тутди ва хушини йўқотди... Юзимни оқ мато билан тўсиб тиббий экспертизага олиб келишди. — Ўлим сабаби ва вақти? — Автоҳалокат. Кеча тунги 2:15 да . Шифокор юзимни очди ва бир муддат тикилиб қолди. — Эҳ ... ёшгина қиз экан. Чуқур хўрсинди ва қўлига скалпелни олиб танамга ботирди. — Йўқ, шошманг... Оғрияпти... Илтимос бас қилинг... Мен тирикман ахир... Қанчалар бақириб талвасага тушмай ҳеч ким мени эшитмасди. Бутун танам алвон қонга бурканди. Тонгги соат еттида акам ва дадам шифохонага келиб мени олиб кетишди. Мана ҳовлимиз. Тумонат одам йиғилган, ҳатто мен танимайдиган инсонлар ҳам бор . — Дунёга тўймай кетган болааааам. Онасини қабрига кирган болаааааам. Қора тупроқ сенга муштоқмиди? Онанг ўлсин болааааам. Онажоним, муштипарим... Кечиринг мени, мен ахмоқ қизингизни кечиринг. Мен сизнинг бу кўзёшларингизга арзимайман онажон... Хонамга олиб киришди. Обимаҳрамга олиш учун кенжа холам кирдилар. — Вой опа бу менинг жияним эмас! Бу Лайло эмас! -деди холам ғассол аёлга қараб. — Синглим оғирроқ бўлинг. Танаси кесилгани ва автоҳалокат туфайли танимаётгандирсиз. — Жигарима , нималар қилиб қўйдинг. Холам обимаҳрамга олганларидан кейин ғассол ювишни бошлади. — Йигирма беш пақир сув кетди. Майит тоза бўлмаяпти. — Энди нима қиламиз опа? Яна бироз уриниб кўрамиз агар тоза бўлмаса Аллоҳ кечирсин пахта билан тозалаб кафанлаймиз. Яна ўн пақир сув билан ювишди. Ҳар гал нажосат чиқиб қайтадан ювишга тўғри келди. — Бўлди, кафанлаймиз. Аммо кафанлаш учун 30 метр сурф ҳам озлик қилди... Астағфируллоҳ... Энди...

  • #Badal 3-қисм Муаллиф:Гўзал Амонова Қулоғимга дахшатли чинқириқлар, фарёдлар эшитилар, танам гўё бўлакларга бўлингандек азобли оғриқ ҳис қилардим. Атрофимни қора либосли кимсалар ўраб олди. — Кимнинг бадбўй руҳи бу? — Лайло Нозим қизининг. — Бу осий руҳни тезда олиб чиқинг. Яна юқорига кўтарилдик. Ҳар бир дарвозада бизни шу сўзлар билан кутиб олишди. Ва энг сўнгига етганимизда дахшатли бир нидо келди. — Бу гуноҳкор руҳни "Дари" (заққум дарахти) дан бўлган кафан билан кафанланг ва жаҳаннамга улоқтиринг. Тарифлаш имконсиз бўлган оғриқни ҳис қилдим, кўзларимдан суюқлик оқиб, бадбўй терим ажралиб тушди. Менимча инсон зоти ҳис қилиши мумкин бўлган энг дахшатли оғриқни ҳис қилдим. Ўша бошидан бери ҳамроҳим бўлган қора либосли кимса мени улоқтириб юборди. Қум зарраси каби зарраларга бўлиндим. Атрофимга кўз югиртирсам деворлари оппоқ, совуқ бир хонадаман. — Марҳуманинг яқинлари келишди. — Киришсин. Кўзлари йиғидан қизарган, танаси титраб отам ва акамга суянган ҳолда онам хонага кириб келди — Болаааааам.

  • #Badal 2-қисм Муаллиф: Гўзал Амонова Ерда қонга беланган менинг танам ётарди. Бу қандай содир бўлиши мумкин? Бу мен бўлсам қанақасига ўзимни кузатиб турибман? Яна ўша дахшатли кимса елкаларимдан тутди. Чинқириб юбордим. Ундан қочишга қанчалик ҳаракат қилмай бари бесамар. Танамда дахшатли оғриқни ҳис қилдим. Гўё кимдир мени қиймалаётгандек. Бутун танам олов бўлиб ёнар, бир вақтнинг ўзида ҳам иссиқлик, ҳам совуқликни ҳис қилардим... — Эссиз ёшгина қиз экан. Жони узилибди... - олдимда турган бир йигитнинг овози эди бу . — Ҳой мен тирикман. Нега мени ўлди дейсиз? Аммо у менга парво ҳам қилмади. Қора либосли кимса елкамдан тутиб юқорига кўтарила бошлади. — Ҳой туширинг мени пастга. Қаерга олиб кетаяпсиз мени? Атрофимни қоронғилик, туман эгаллаб олди. Жуда бадбўй ҳидни туйдим .

  • #Badal 1-қисм Муаллиф:Гўзал Амонова Ҳеч ким мени тушунмайди. Туйғуларимни ҳурмат қилишмайди. Ахир қалбимга буйруқ бера олмайманку... У мен учун бутун бир олам эди. Аммо... Мана айрилганимизга ҳам бир йил бўлди. Ҳамон у билан боғлиқ хотиралар менга тинчлик бермайди. Ҳар сафар уни эслаганимда кўзларимда ёш мавжланади. Йўқ мен бунга ортиқ бардош бера олмайман. Уни ўзгаси билан бирга кўриш... Ота-онам, акам ва синглим неча бор ўзимни қўлга олишим кераклиги ҳақида тушунтиришга уринишди. Бари бесамар... Бугун ҳам уни кўрдим. Ёнида аёли бор эди... Ортиқ бардошим етмайди. У бўлмаган ҳаёт менга керак эмас... Ярим тун. Борлиқ уйқуда. Эгнимга ҳалатимни илдим ва тунда ҳам машиналар серқатнов бўладиган кўча томон йўл олдим. Мана машиналар сигнали тинмаяпти. Йўлнинг ўртасидаман. Ногоҳ кўзим қора либосли , умрим мобайнида кўрмаган дахшатли чеҳрага тушди. У йўлнинг нариги томонида, мен томон юриб кела бошлади. Қўрқувдан титраб ортга тисарилдим. Қаттиқ сигнал овози ва бир неча метрга учиб кетдим. Воажаб мен ерга тушмадим. Икки елкамдан мен ҳозиргина кўрган дахшатли кимса тутганча қаергадир олиб борди. Шунда йўлнинг ўртасида одамлар йиғилиб олгани ва йилтираган қон ҳалқобига кўзим тушди. Ерда қонга беланган...

  • без подписи

  • Premyera asar #Badal

  • #Sukutdagi фарёд 6-қисм Тунда чўчиб уйғондим. Томоғим қақраб сув ичиш учун ошхонага кирганимда онамнинг аччиқ фарёди тутди уйни. — Ойижон... Фариштам, сўнгги дамда улгурмадимми?... Ва шилқ этиб ёнбошга қуладилар. Қўлимда сув идиши билан ойимнинг хоналарига югурдим. — Маҳзуна бувинг... -нигоҳлари ерга қадалди дадамни. — Ойингни ўзига келтиришимиз керак. Ёрдамлашиб юбор қизим. Бу мудҳиш хабардан довдираб қолдим. Оёқ-қўлим музлаб қолди гўё . Менинг меҳрибоним, сирдошим, ягона ишонган таянчим бу ёлғончи дунёни тарк этдилар... Ойимни зўрға ҳушларига келтирдик. Воажаб инсон бир кунда қариркан. Онагинамнинг сочлари қордек оқарди бир кунда...

  • #Sukutdagi фарёд Муаллиф:Гўзал Амонова 5-қисм Шу воқеадан сўнг бувимникига бормай қўйдим. Аммо онамнинг " бувинг ўзларини жуда олдириб қўйибдилар, иш қилиб бошимизга соғ бўлсинлар" -деган гапларини эшитгандан кейин бувимни кўришга бордим . Бувим аввалгидан ҳамма ёмонроқ ҳолатда, гавдалари чўкиб, ранглари сарғайган, энг ёмони менинг кўзимга қарай олмаётган эдилар... Иккимиз ҳоли қолгач секин гапира бошладилар. — Маҳзуна болам, умр соатларим тугаб бораяпти, сезаяпман, умрим оз қолди. Сенга бир илтимосим бор... — Бувижон ундай деманг. Насиб қилса тузалиб кетасиз. Сизсиз мен нима қиламан?! — Болам, ўлим ҳақ. Аллоҳ ўзи берган омонатини вақти соати келгач қайтиб олади. Менга сўз бер, бўлиб ўтган нохуш воқеалар ҳақида ҳеч кимга оғиз очмайсан. Нигоҳларим ерга қадалди. Елкаларим силкиниб, ҳиққиллаб йиғлаб юбордим. — Болам, ўзингни қўлга ол. Сен кучли қизсан . Яна бир илтимосим , мен... мен ўлганимдан кейин бу ҳовлига қайта келма... Бу сўзларни сенга айтишим осон бўлмади. Аммо... Нега бундай деётганимни тушундинг, шундайми? — Ҳа -дедим овозим қалтираб.

  • #Sukutdagi фарёд Муаллиф: Гўзал Амонова 4-қисм Онам чиқиб кетгач бувим вазминлик ила гапира бошлади. — Болам бу гап уччаламизнинг ўртамизда қолсин. Қиз боласан, номингга доғ тушишини истамайман... Мендан ранжима болам, ўзим чақирмагунимча бизникига келма. Ҳастаман, заифаман, сени бошқа йўл билан ҳимоя қила олмайман. Бувим мени қучиб узоқ йиғлади. Энди борақол болам. Болалар билан ўйнашда давом эт. Йўқса ойингда шубҳа уйғотасан. Қулоғиннга қуйиб ол , ҳеч ҳачон бу ҳақида ҳеч кимга айтма. Бувимнинг меҳрли баргъларидан бир зумга ҳам чиққим келмаяпти. Аммо гапларини икки қила олмайман. Ранжийдилар. Шом вақтигача жиянларим билан турли ўйинлар ўйнадик. Уйга кетар чоғимизда бувимни қаттиқ қучдим . Анави разил чолни эса бошқа учратмадим...

  • #Sukutdagi фарёд Муаллиф:Гўзал Амонова 3-қисм — Болалар билан беркинмачоқ ўйнаётган эдик. Бувам менга беркиниш учун жой топиб беришларини айтиб боғнинг дарахтлари энг қуюқ жойлашган қисмига олиб бордилар... Кейин... кейин... Ортиқ ўзимни тутиб тура олмадим. Хўнграб йиғлаб юбордим. Бувимнинг зафарон юзлари докадек оқарди. Лаблари титраб, кўзларидан ёш қуйилиб келди. Бувамни бисотларидаги бор ёмон сўзлар билан қарғадилар. Қадам товушлари эшитилди. Бувим кўзёшларини артиб менга жим бўлиш ишорасини қилдилар. — Ойи овқатингизни сузиб берайми? Бу менинг меҳрибоним, онажоним эди. — Ҳозирча қорним тўқ. Уйда сузма қолмаганди Рисолат ҳолангникидан олиб чиқ қизим. Онам эндигина менга эътибор берди. — Маҳзуна сенга нима бўлди? Бувимга қарадим. — Ит қувибди -деди бувим.

  • #Sukutdagi фарёд Муаллиф: Гўзал Амонова 2-қисм Бир қўли секинлик билан сонларимни , иккинчи қўли эса синаларимни силай бошлади. — Нима қилаяпсиз бува? Бувам ваҳший ҳайвондек ташланди менга... Бақирай десам бир қўли билан оғзимни беркитди. Икки қўлим билан уни тирнай бошладим. Кўзига чанг солганимда бақириб юзимга тарсаки тортиб юборди... Сочим тўзғиган, эрталаб дазмол босиб кийган кўйлагим ғижим ва тупроққа беланган ҳолда бувим ётадиган уй томон югуриб кетдим. Кўзимдан тинимсиз ёш оқар, тез югурганимдан нафасим қайтиб, ўпкамга ҳаво етишмай қолаётган эди. Бувим хонада ёлғиз экан. — Маҳзуна ! Нима бўлди сенга болам? — Ит... ит қувди. Зўрға шу икки жумлани айта олдим. Бувим жуда синчков аёл. Менга бошдан -оёқ разм солди ва тумба устида турган графиндан сув қуйиб узатди. — Аввал ўтириб нафасингни ростлаб ол. Кейин бафуржа гаплашамиз. Ҳамон қўрқувдан дир-дир титраяпман. Стакандаги сувни тутишга ҳам мажолим йўқ. Бувим ҳолатимни фаҳимлаб сувни лабимга тутди. — Энди бир бошидан, ёлғонларсиз , бўлган воқеани гапириб бер. Бувимнинг меҳр ва жиддийлик қоришиқ нигоҳларига тутилдим. Ёлғон гапиришимга имкон қолдирмай сўзлай бошладилар. — Кийиминг ку майли, бўйнингни ҳам ит тишладими? — Буви мени ит қувмади...

  • Go'zal Amonova ijodi pinned a photo

  • #Sukutdagi фарёд Муаллиф: Гўзал Амонова 1-қисм Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Уч тоифа одамлар борки, Аллоҳ қиёмат кунида уларга гапирмайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бор: (улардан бири) зино қилган кексадир…” (Саҳиҳ Муслим, 107) Эндигина ўн олти баҳорни кўрган, беғубор ва содда қизалоқ эдим. Орзулари осмон қадар бўлган қизни топташди... Нафсининг қули бўлган бувам менга тажовуз қилди... Айни куз, пошиқчилик фасли. Ҳовлиси боғга туташиб кетган, юзи ҳасталикдан зафарон бўлган бувимникига мехмонга бордик. Жиянларим билан йиғилиб ҳовли бурчагидаги бостирма ортига ўтиб беркинмачоқ ўйнадик. Беркинган жойимда ортимдан келиб оғзимни қўли билан тўсган қўлдан сесканиб кетдим. — Маҳзуна менман, қўрқма бувангман. Бу беркинган жойингдан сени осон топишади, юр мен сенга ҳеч ким топа олмайдиган жойни кўрсатаман. Бувамнинг ортидан эргашдим. Боғнинг дарахтлар энг қуюқ жойлашган қисмига бордик. Бувам мени гўё набирасини эркалаётган киши бўлиб тиззасига ўтқазди...

  • بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ Rahmli va Mehribon Alloh nomi ila boshlayman

  • без подписи

  • без подписи

  • #Oʻch Муаллиф:Гўзал Амонова Якуний қисм. Унинг қаршисида соғингани, юрагида илк муҳаббат туйғусини ҳис қилдирган маҳбуби, қалбининг эгаси Аҳмед турарди. — Ассалому алайкум Жайронкўзлигим.  Муслималар либоси сизга жуда ярашибди, зиёратингиз қабул бўлсин – ўртадаги масофани қисқартириб  қиз томон юриб келди Аҳмед. — Муродингиз ҳосил бўлсин. Неча ойлардан буён қалбининг тубида мудраётган шўхликлари уйғонди қизнинг. — Бу ерда менинг бўлажак турмуш ўртоғим бўлишлари керак эди . Сиз уни кўрмадингизми? — Кўрдим. — Ҳўш? Қани у? — Қаршингизда... Йигит қиз томон яна бир қадам босди. Қиз йигитнинг иссиқ нафасини юзида ҳис қилди. Илкис ўзини орқага олиб ойиси ва отаси турган хона томон югуриб кетди. Бир ҳафтадан сўнг уларнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Тўй жуда ихчам ва файзли ўтди. — Турақолинг Жайронкўзлигим бир соатдан кейин самалётимиз учади. Тамара юзидан таҳорат суви томчилари томаётган хожасини бағрига босиб, пешонасига лаб босди . — Ўрнимиз алишиб қолмадими хоним? Бугун сиз мени таҳажжуд намозига уйғотишингиз керак эди. Ҳа яна бироз шундай турсак Мадинага парвоз қиладиган самалёт салонида биз бўлмаймиз. Тамара ўрнидан сапчиб турди ва ихлос ила таҳорат олди. Ёрининг ортида туриб таҳажжуд намозини адо қилди. Қалбда соғинч ҳисси ила Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг излари қолган бахт ва сакинат шахри Мадинага йўл олишди. Тамара Аллоҳ унга битган қадардан рози, унга ёмонлик қилган, ҳаётини издан чиқарган инсонларни кечирди. Қалбида алангаланган #oʻch олиш истаги илк бор Каъбага боққанида ўз аҳамиятини йўқотган эди. У Аллоҳнинг қадарига таслимият билдирди ва унинг ризолиги учун севган бахтига эришди. Аллоҳнинг фазли ила яна бир асарим ўз ниҳоясига етди. Асар учун сарфлаган вақтингизга рози бўлинг. Тез кунларда эътиборингизга #Sukutdagi фарёд номли премера асаримни ҳавола қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг. Дуоларингизда каминани эслаб қўйинг. Эҳтиром ила: Гўзал Амонова.

  • #Oʻch 71-қисм Маккадаги охирги кун. Тамара тарк этишни истамаса ҳам мажбур эди. — Яна сенга қайтаман, бутун умрга. Дубайга қайтишди. Энди Тамарага бу ерлар бутунлай бегона эди.  Қалби Мадинага, Маккага талпинаверди... — У жуда маъюслашиб қолган. Нима дейсан балки уни турмушга берармиз азизам - Мертбей узун либослари тақимини ўпган, рўмоли юзини нурли тусга киритган аёлини меҳр билан қучиб сўз қотди . — Менимча у бунга ҳали тайёр эмас. Унга ўтмишини, Аҳмедни унутиши учун вақт керак. Шу алфозда икки ой ўтди. Тамаранинг ҳолати ўзгармади. Кундан-кунга камгап, одамови бўлиб борарди. Боғда сайр қилиб юрган қизни Мертбей суҳбатлашиш учун мехмонага чақирди. — Тамара бу сенинг Мадинадаги уйинг калити. Бу уй бутунлайга сеники бўлади. Фақат бир шартим бор. Бу уйда ёлғиз яшамайсан. — Яъни? — Мен сен учун муносиб номзод топиб қўйдим . Унга турмушга чиқсанг бу уй ва меросимнинг ярми сеники бўлади. Қанчалар бешавқатлик... Ахир Тамаранинг қалбида ким бор эканлигини ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ биладику Мертбей... Қиз индамай ташқарига йўналди. — У сени боғда кутаяпти. Тамара оғир қадамлар ила боғ томон юрди. Боғдаги ўриндиқда бир эркак қизга орқа ўгириб турарди. Қадам овозларини эшитиб орқасига ўгирилди. Тамара ҳайратдан жойида қотиб қолди. Унинг қаршисида...

  • #Oʻch 70-қисм Энди у ҳеч ким билан гаплашишни истамас эди. Суҳбатлар беҳуда, ҳатто табиий эҳтиёж бўлган овқатланиш ҳам вақтини ўғирлаб қўяётгандек туйиларди. Унинг бу ҳолатини кузатаётган яқинлари Тамарани ўз ҳаёлот дунёси билан бутунлай ҳоли қолдиришди. — Тамара менимча бу китоб ҳозир сенга жуда керак. Мертбей Тамарага Қуръоннинг ўзбек тилидаги таржимасини берди. Қизнинг кўзлари порлаб, китобни ўқий бошлади. Ҳар сатрида кўзёшлари оқди... Миқот чегарасига яқинлашганда ният қилди. Қалбидан ўтган сўзлар тилига кўчди: — “Аллоҳим, Умра қилишни ният қилдим, осон қилгин…” Талбия лабидан тўхтамасди: — Лаббайкаллоҳумма лаббайк… Ҳар айтганида кўзлари намланарди: “Мен келдим, Роббим… чақирганинг учун келдим…” Масжид эшигидан кирар экан, юраги тез ура бошлади. Ҳар қадамида титроқ бор эди. Кўзлари ерда, лекин қалби Каъбани қидирарди. Ва бирдан… у бошини кўтарди. Каъба. У тўхтаб қолди. Нафаси ичида узилиб кетгандек бўлди. Кўзлари ёшга тўлди: “Менинг шу кунгача тўккан кўз ёшларим арзимас дунё матоҳи учунмиди?..” Тиззалари титраб ерга мук тушди. — Аллоҳим ... Нақадар буюксан... Ҳеч кимга эътибор бермай, истиҳола қилмай бор овозида йиғлаб юборди...