tgindex
Andijonnoma Расмий канал

Andijonnoma Расмий канал

Статистика
@andijonnomapressузбекский

Андижон вилояти Andijonnoma.uz веб сайти. Манзил: Андижон шаҳри А.Навоий шоҳкўчаси 87-уй. Web site: http://andijonnoma.uz Instagram: www.instagram.com/andijonnoma__uz Facebook: facebook.com/andijonnomauz

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
57
Всего постов
280
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
1 390
−1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
38
40 постов
Вовлечённость
2,7%
к подписчикам
Постов в день
8,1
всего 280
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
42
1/48двое суток
48
1/72трое суток
51

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • видео или голосовое, без подписи

  • 2026/2027-ўқув йили учун мандат натижалари эълон қилинди 2026/2027-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар ўз натижаларини қуйидаги тўрт усулдан бири орқали билиши мумкин: 1. my.uzbmb.uz сайти орқали Абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиш орқали натижани текшириш мумкин. 2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали Мазкур сайтда абитуриентнинг ID рақамини киритиш кифоя. 3. Telegram-ботлар орқали Абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган ID рақамини Қобилиятни баҳолаш агентлигининг қуйидаги Telegram-ботларига юбориши мумкин: @bmba_natija_bot @bmba_natija_1bot @bmba_natija_2bot 4. Тест натижалари қайдномаси орқали Тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади. 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

  • #кайфият Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!" Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас! Қалбингизни эгасига очинг... Меҳр бисотингизни сочинг... Кўзларингиз гўзаллик нурига, Қўлларингиз дуонинг зўрига, Оёқларингиз Покнинг ҳузурига Сизни етказмагунича толмасин! Сизни йўқлаб келган бу тонг хайрли ишларга дебоча бўлсин! 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • Андижонлик спортчилар Осиё чемпионатида муносиб натижа қайд этди 7–14 август кунлари Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қитъанинг нуфузли мусобақасида Андижон вилояти вакиллари ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этди. +110 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Омадилло Олимов даст кўтаришда 170 килограмм, силтаб кўтаришда эса 223 килограмм натижа қайд этди. Икки кураш якунига кўра 393 килограмм натижа билан юртдошимиз Осиё чемпионатининг мутлақ ғолибига айланди. –57 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Зарина Абдуллаҳакова даст кўтаришда 78 килограмм натижа қайд этиб, мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди. –60 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Азизбек Дадажонов эса силтаб кўтаришда 134 килограмм натижа кўрсатиб, бронза медални қўлга киритди. Шу тариқа, андижонлик ёш спортчилар Осиё чемпионатида учта медаль — олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритиб, вилоят спорти шарафини муносиб ҳимоя қилди. Бу натижалар ёш оғир атлетикачиларнинг халқаро майдондаги салоҳияти тобора юксалиб бораётганидан далолат беради. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

  • Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди Шавкат Мирзиёевнинг суд тизими раҳбарлари билан ўтказган учрашувида судлар фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришга қаратилган “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдимот қилинди. Унда 57 та вазифа, уни амалга ошириш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида 160 та аниқ чора-тадбир ҳамда 2030 йилга қадар эришилиши лозим бўлган 33 та мақсад белгиланган. ❗️ Жумладан, қуйи судлар қарорларини қайта кўриб чиқиш холислигини ошириш мақсадида 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Вилоят судларида апелляция ва кассация инстанциялари сақланиб, тафтиш инстанциясининг ваколатлари ҳудудлараро судларга берилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўяди ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтиради. Шунингдек, 2030 йилга қадар заруратга қараб қарийб барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судларининг фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. Барча судларда ахборот олиш, мурожаат топшириш ва рақамли хизматлардан фойдаланиш “ягона дарча” тамойили асосида таъминланади. Судга берилган ариза бошқа судга тегишли бўлса, у фуқарога қайтарилмайди, суднинг ўзи уни тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчилик аниқланган тақдирда суд уни бартараф этишда фуқарога фаол кўмаклашади. Ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Олий суд Раёсати қарорларини қамраб оладиган очиқ “Прецедентлар реестри” юритилади. Telegram | YouTube

  • Ҳар ҳафтанинг шанба куни Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда. Эртага, 15 август куни ўтказилиши режалаштирилган қабул жараёни аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ва масалаларни жойнинг ўзида ўрганишни кўзда тутиб, Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманлари ҳокимликларида бўлиб ўтади. Мазкур қабул жараёнлари вилоят ҳокими ўринбосарлари, вакиллари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида ўтказилади. Шунингдек, вилоят раҳбарига мурожаатини билдириш истагида бўлган фуқаролар эртанги қабуллар орқали ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин бўлади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

  • Қуёш тутилишини томоша қилган европаликларда кўриш билан боғлиқ муаммолар юзага келди Франция, Испания ва Буюк Британияда Қуёш тутилишини махсус ҳимоя кўзойнакларисиз кузатган одамлар кўзларидаги оғриқ ва кўришдаги ўзгаришлар сабаб шифокорларга мурожаат қилмоқда. Франциянинг Пас-де-Кале департаментида офтальмологларга мурожаатлар 20 фоизга ошган. Испанияда эса 500 дан ортиқ киши тиббий ёрдам сўраган. Буюк Британияда «кўзларим оғрияпти» мазмунидаги Google қидирувлари 5000 фоизга, «кўз шикастланиши» ҳақидаги қидирувлар эса 700 фоизга ошган. 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

  • Хўжаободда халқаро логистика маркази барпо этилади Бугун Хўжаобод туманида яна бир муҳим ва истиқболли лойиҳага старт берилди. АҚШлик ҳамкорлар билан ҳамкорликда “Caravan Saray Rest Area” МЧЖ томонидан халқаро логистика маркази қурилишига тамал тоши қўйилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, соҳанинг масъул вакиллари, нуронийлар, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Тадбирда вилоят раҳбари мазкур мажмуа нафақат Хўжаобод, балки бутун вилоят иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Зеро, замонавий халқаро логистика маркази юкларни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш хизматларини янги босқичга олиб чиқиш билан бирга, ҳудуднинг транзит салоҳиятини янада оширади. Эътиборлиси, ушбу лойиҳа Андижоннинг халқаро транспорт йўналишларидаги аҳамиятини кучайтириб, янги иш ўринлари яратилиши, замонавий инфратузилма шаклланиши ва хорижий ҳамкорлик алоқаларининг кенгайишига хизмат қилади. Бугун қўйилган тамал тоши — Андижонда янги иқтисодий имкониятлар, янги ҳамкорлик ва янги истиқболларга қўйилган дадил қадамдир. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X

  • 🇺🇸🇺🇿 АҚШ Ўзбекистонни Хитой товарларига қўйилган божларни четлаб ўтишда фойдаланилаётган давлатлар қаторига киритди. АҚШ ҳисоботига кўра, Хитой товарлари 40 дан ортиқ давлатда қайта қадоқланиб, тамғаланиб ёки минимал қайта ишланиб, бошқа давлат маҳсулоти сифатида Америкага киритилмоқда. АҚШ бундай схемалар туфайли йилига 19–26 млрд доллар божхона даромадини йўқотаётганини баҳоламоқда. Рўйхатда Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Япония, Канада ва Мексика ҳам бор. 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

  • Лифт ўрнига зинадан фойдаланадиган одамларда юрак-қон томир касалликларидан вафот этиш хавфи 39%га пасаяр экан. Қолаверса, бундай фаоллик исталган бошқа турдаги сабаб билан вафот этиш хавфини 24%га камайтириши аниқланган. 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

  • Президент Администрациясининг асосий вазифалари: — Президент фаолияти ва конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш; — Президент фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини назорат қилиш; — мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш бўйича Президент учун янги ташаббуслар ишлаб чиқиш; — аҳоли ва тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг муаммоларига ечим ишлаб чиқиш; — қонунларни Президент имзолаши ёки парламентга қайтариши учун тайёрлаш; — Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тайёрлаш; — Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш; — давлат органлари, ҳукумат, ҳокимликлар ва бошқа тузилмалар билан Президент ваколатларини амалга ошириш доирасида ҳамкорлик қилиш. 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

  • O‘zbekiston Respublikasining “O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi to‘g‘risida”gi Konstitutsiyaviy Qonuni 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

  • #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин бўлади   Қонун (ЎРҚ–1164-сон, 13.08.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 📖 Оила кодексига киритилган ўзгартиришларга, болага отанинг исми, ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкинлиги белгиланди.   Илгари Кодексда отанинг исми фамилия сифатида берилиши назарда тутилмаган эди.   🏛 “Архив иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, электрон архив ҳамда нодавлат архивларни ташкил этиш тартиби белгиланди.   📋 Электрон архивларнинг ўзига хос талаблари қуйидагилардан иборат:   🔹 электрон архив тизимининг аппарат-дастурий таъминоти мавжудлиги;   🔹 электрон архив фондлари ва ҳужжатларини яратиш учун зарур воситаларнинг, шу жумладан рақамлаштириш қурилмалари ва дастурларининг мавжудлиги;   🔹 электрон архив ҳужжатларини қидириш, бошқариш ва уларга ишлов бериш имкониятининг мавжудлиги;   🔹 электрон шаклдаги архив ҳужжатининг асл архив ҳужжати билан бир хиллигини таъминлаш;   🔹 электрон архив тизимининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этиш.   🏢 Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига киритилган архив ҳужжатларини, шунингдек давлат мулки бўлмаган бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга ошириш учун нодавлат архивлар ташкил этилиши мумкинлиги кўзда тутилди.   ✅ Шунингдек, Адлия вазирлигининг архив иши соҳасидаги ваколатлари аниқ белгиланди.   Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

  • Instagram 10 йил ичида илк бор логотипини ўзгартирди. 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

  • #кун_тарихи Бугун 14 август, ҳафтанинг жума куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг: #байрамлар 🌏Бутунжаҳон калтакесаклар куни. 🌏Бутунжаҳон хаттотлик куни. 🌏Телеграм месенжерининг туғилган куни. 🇵🇱Полша – Энергетика саноати ходимлари куни. 🇩🇴Доминикан Республикаси – Муҳандислар куни. #муҳим_воқеалар 🔹1865 – Санкт-Петербургда зоология боғи очилди. 🔹1888 – Оливер Шелленберг электр ҳисоблагичини патентлади. 🔹1936 – Олимпия ўйинларида баскетбол биринчи ўйналди. 🔹1947 – Покистон мустақил давлат бўлди. 🔹1992 – Ўзбекистон Республикаси Украина билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. 🔹2016 – ҳамюртларимизнинг икки нафари Рио Олимпиадасида шохсупага кўтарилди: Ҳасанбой Дўстматов олтин медаль, Элмурат Тасмурадов бронза медальини қўлга киритдилар. #таваллудлар 🔹1860 – Эрнест Сетон Томпсон – канадалик ёзувчи ва рассом. 🔹1867 – Жон Голсуорси – инглиз ёзувчиси ва драматурги, Нобел мукофоти соҳиби. 🔹1907 – Миркарим Осим – ёзувчи ва таржимон, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи ва маданият ходими. 🔹1930 – Яйра Абдуллаева – актриса, Ўзбекистон халқ артисти. 🔹1978 – Сардор Комилов – журналист, блогер, режиссёр, “Сайёд” блоги асосчиси ва муҳаррири. 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

  • #кайфият ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ... Баъзилар "ҳалол ва ҳаром" деганда "еб-ичиш мумкин бўлган ва еб-ичиш мумкин бўлмаган" нарсани англайдилар... Юзаки тушунча! Аслида бу - "қилиш мумкин бўлган ва қилиш мумкин бўлмаган" амаллар дегани ҳамдир... Биласиз: нон энг табаррук неъмат. Бироқ нопок йўл билан топилган нон ҳам ҳаром! "Нонингни ҳалоллаб е", деган гап бежиз айтилмаган. ©️ Ўткир Ҳошимов Хайрли тонг... 👉 Каналга обуна бўлинг @andijonnomapress

Andijonnoma Расмий канал — tgindex