tgindex
Anora_Sodiq_kundaligi

Anora_Sodiq_kundaligi

Статистика
@anora_sodiqузбекский

Ақллилар инқилобга чорлайди, телбалар уни амалга оширади, инқилоб меваси эса шунчаки ўткинчиларга насиб этади.

Последний пост
12 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
23
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
4 570
−9 за 5 дн.
Сутки
+2
+0,04%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
4 380
23 постов
Вовлечённость
95,8%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 23
Упоминаний
3
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 078
1/48двое суток
1 235
1/72трое суток
1 332

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 12 авг.1 2168427из uzdiplomat

    🔴 Каримовдан Мирзиёевгача: сиёсий имиж, сотқинлик ва ўғирланган миллиардлар ҳақида 🎥 Батафсил видеода Ислом Каримовга ўз вақтида кескин саволлар бера олган журналист, BBC ва Озодликда ишлаб, Ўзбекистон ҳокимияти билан матбуот ўртасидаги энг мураккаб даврларнинг бевосита гувоҳи бўлган Паҳлавон Содиқ билан очиқ суҳбат. -“Журналист одам Ватанни сотиши мумкин эмас. Чунки унинг Ватандан бошқа ҳеч вақоси йўқ” - “Матбуотни Каримов даврига солиштириш — нолга солиштириш дегани” - “Ҳеч қайси ҳукумат матбуотни яхши кўрмайди. Лекин ҳисоблашишга мажбур” - “Каримов бизни 100–200 доллар олган ойлигимиз учун “долларга сотилганлар” деб маломат қилган пайтлари, унинг қизи миллиардларни ўмариб ётган эди. Орадан 10–15 йил ўтиб, буларнинг ҳаммаси фош бўлди” Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

  • 10 авг.4 00312734

    Ўзбекистонда ҳатто ҳайвонларга паспорт бериладиган бўлди. Лекин юртимизда яшаб келаётган фуқароликсиз одамлар қачон паспортли бўлади. Ўзбекистонда 20 мингдан ортиқ одамларга паспорт (фуқаролик) берилмаган. Мол ва итда паспорт бўлсаю, эгасини ўзи ҳужжатсиз юрса. Uzdiplomat бу мавзуни кенг ёритди. 2017-2018 йилларда фуқароликсиз 87 минг нафар одамга паспорт берилган. Кейинчалик бу жараён тўхтаб қолди. Нега тўхтагани бўйича бирон расмий маълумот, тушунтиришлар йўқ. @anora_sodiq

  • 6 авг.3 1588723из uzdiplomat

    🔴Сарвар Усмон билан: Бош вазир, Алламжонов, Ортиқхўжаев, аёл бошқарувчи ва Мирзиёев ҳақида очиқ суҳбат 🎥 Батафсил видео 25 йилдан сўнг Тошкентга қайтган «Озодлик»нинг собиқ бошловчиси Сарвар Усмон (Ўктамбек Каримов) Uzdiplomat’га берган эксклюзив интервьюсида кутилмаган баёнотлар қилди. ✔️У нега Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ижобий баҳо берди? ✔️Абдулла Арипов ҳақида нима деди? ✔️Нега ҳоким атамасини ўзгартириш керак, деб ҳисоблайди? Тўлиқ суҳбатни видеода тамоша қилинг. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  • 5 авг.5 91810036

    Авваллари кўпчилик «непотизм» деган тушунчага унчалик эътибор бермасди. Бугун эса, айниқса ёшлар давлат бошқарувидаги қариндош-уруғчиликка нисбатан анча муросасиздек. Олий суд раиси этиб тайинланган Робахон Маҳмудова яқин қариндошлари — келини, куёви ва жиянлари ҳам судья бўлган тизимда уларнинг хизмат фаолиятига оид масалаларда холис қарор қабул қила оладими? @anora_sodiq https://youtu.be/Y1cK4OyMruQ?si=LusQ5WzM0MQmsC3u

  • 31 июл.3 5139719из uzdiplomat

    🔴Собиқ вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳибсга олингани нега яширилмоқда Мирзамаҳмудов иши “ҳукумат сири”га айландими? Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда собиқ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг суд қарори билан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ бу маълумотлар ҳозирча расмий равишда тасдиқланган ҳам, рад этилган ҳам эмас. Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Турсунали Акбаровдан ушбу ҳолат юзасидан сўралганда, у аниқ тасдиқ ёки инкор бермади. У бундай маълумотга эга эмаслигини айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, агар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса ва тергов органи қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашни сўраса, бу масала суд томонидан кўриб чиқилади. Бироқ у айнан Жўрабек Мирзамаҳмудовга оид иш бўйича маълумотга эга эмаслигини таъкидлади. Коррупцияга қарши курашиш, давлат бошқарувида очиқлик ва ҳисобдорлик тамойиллари ҳақида кўп гапирилаётган бир пайтда, юқори мансабдорларга оид жиноят ишларининг ёпиқ қолиши турли тахминлар ва шубҳаларни кучайтиради. Агар маълумот ҳақиқатга тўғри келмаса, уни расмий равишда рад этиш ҳам давлат органларининг масъулияти ҳисобланади. Агар ҳақиқат бўлса, жамоатчилик давлатнинг юқори лавозимли амалдорларига нисбатан қонун қандай қўлланаётганини билиш ҳуқуқига эга. Айни вақтда Бош прокуратура матбуот котиби ҳам собиқ вазирнинг ҳибсга олиниши юзасидан uzdiplomatнинг сўровларига жавоб бермаган. Айниқса, энергетика соҳаси мамлакат учун стратегик аҳамиятга эга. Охирги йилларда электр ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар, тизимдаги камчиликлар ва раҳбарлар алмашинуви аҳолининг бевосита ҳаётига таъсир қилди. Шунинг учун бу соҳани бошқарган собиқ вазир тақдири ҳам жамоатчилик учун муҳим ахборот ҳисобланади. Ҳозирча Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг қамоққа олингани ҳақида расмий тасдиқ мавжуд эмас. Очиқлик ва шаффофлик фақат муваффақиятлар ҳақида эмас, балки юқори лавозимли амалдорларга нисбатан қўлланилаётган ҳуқуқий чоралар ҳақида ҳам ўз вақтида ва холис ахборот беришни талаб қилади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  • 29 июл.2 7309420из uzdiplomat

    🔴 Миллиардлар билан боғлиқ коррупция иши нега ёпиқ кўрилмоқда? ❗️Бекмурод Абдуллаев ва 30 нафар ИИБ ходимлари судида махфий ҳужжатлар борлиги айтилди Айни дамда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани жиноят ишлари судида ички ишлар вазири собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ҳамда яна 30 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Мазкур иш Президент Шавкат Мирзиёев селектор йиғилишларида тилга олган 186 миллиард сўм бюджет маблағининг талон-торож қилиниши билан боғлиқ коррупция иши сифатида жамоатчилик эътиборини тортган. Аввалроқ суд жараёни Янгиҳаёт тумани судида ўтиши маълум қилинган эди. Эрталаб оммавий ахборот воситалари вакиллари айнан шу суд биносига йиғилди. Бироқ кейинчалик жой торлиги сабабли суд Юнусобод тумани жиноят ишлари судига кўчирилгани айтилди. ОАВ вакиллари Юнусобод тумани судига етиб келгач, судланувчилар ва уларнинг адвокатлари илтимосига асосан суд жараёнини ёпиқ тарзда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилингани маълум бўлди. Бу қарор қатор саволларни келтириб чиқармоқда. Чунки мазкур иш шахсий мол-мулк, оилавий низо ёки тижорат сирларига оид эмас. У давлат бюджети, яъни халқ маблағларининг 186 миллиард сўмлик қисми талон-торож қилингани ҳақидаги айбловлар билан боғлиқ. Ўзбекистон коррупцияга қарши курашни давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида эълон қилган, шунингдек, бу соҳадаги халқаро мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олган. Бундай шароитда жамоатчилик учун аҳамиятли коррупция ишларининг максимал даражада очиқ ва шаффоф кўрилиши қонун устуворлигига бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин. Судда бевосита қатнашган ва ўзини таништиришни истамаган адвокат uzdiplomat мухбирига ишда махфий ҳужжатлар борлигини рўкач қилиб, суд ёпиқ ўтиши тўғри эканлигини айтди. 186 миллиард сўмлик бюджет маблағининг ўзлаштирилишига оид иш бўйича жамоатчиликни қизиқтираётган асосий саволлар эса ҳозирча ёпиқ эшиклар ортида қолмоқда. Эслатма, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевичга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в», «г» бандлари ҳамда 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан айблов қўйилган. Мазкур модда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини назарда тутади. Жиноят иши доирасида жами 30 нафар шахс судланмоқда. Суд ҳужжатларига кўра, уларга қўйилган айбловлар бир хил эмас. Айрим судланувчиларга ўзлаштириш ва растратадан ташқари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги, сохта тадбиркорлик, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятлар бўйича ҳам айбловлар илгари сурилган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

  • 28 июл.2 7099

    без подписи

  • 28 июл.3 050989

    Футбол орқали мамлакатларнинг дунёга машҳур бўлиб танилиши осон. Лекин коррупция ҳам давлатларни футболдан кам машҳур қилмайди. Чунки коррупция бўйича ишлар мамлакат номини йиллар давомида ОАВ сарлавҳаларидан туширмайди. (Фойдаланиш мумкин демоқчиманде) @anora_sodiq

  • 28 июл.3 20415010

    Бир кетин чиққан норасмий хабарлардан кейин Энергетика вазири алмашгани тасдиқланди. Хабарларда айтилишича, янги вазир Шерзод Хўжаев номини депутатлар тасдиқлаб беришган эмиш. Менимча айнан депутатлар бахслашиб тасдиқлаб бермагани учун янги вазир номзодини эълон қилиш кечиккан бўлса керак.🤭 @anora_sodiq

  • 28 июл.3 004795из uzdiplomat

    🔴 Судда жавобгар тараф бўлган ҳарбий прокуратура вакиллари қатнашмади ✔️Абдураҳмон Ташановнинг Ҳарбий прокуратурага қарши 530 млн сўмлик даъвоси бўйича суд 6 августга қолдирилди «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг Ўзбекистон Ҳарбий прокуратурасидан 530 миллион сўм товон ундириш ҳақидаги даъвоси бўйича суд мажлиси жавобгар томоннинг илтимосномаси асосида 6 августга қолдирилди. 28 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг Ўзбекистон Ҳарбий прокуратурасига қарши киритган даъвоси бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд мажлиси бошлангач, аввало жавобгар томон томонидан тақдим этилган илтимоснома кўриб чиқилди. Илтимосномада суд мажлисини бошқа кунга қолдириш сўралган. Жавобгар томоннинг ишончли вакили билдиришича, ишда иштирок этиши лозим бўлган вакил ҳарбий хизматчи бўлиб, айни вақтда Термиз шаҳрида хизмат сафарида бўлгани сабабли судга кела олмаган. Суд мазкур илтимосномани қаноатлантириб, ишни 6 август кунига қолдирди. Суд мажлиси очиқ тарзда ўтди. Унда оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, Абдураҳмон Ташанов Ҳарбий прокуратурадан жами 530 миллион сўм товон ундиришни талаб қилмоқда. Шундан 30 миллион сўм адвокатлик харажатлари, 500 миллион сўм эса маънавий зарар учун товон сифатида ундирилиши сўралган. Ташановнинг маълум қилишича, жорий йил 28 февраль куни унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-моддаси асосида иш қўзғатилган. Кейинчалик унга қўйилган айблов тасдиғини топмаган ва у оқланган. Шу асосда у давлат органидан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундиришни талаб қилмоқда. 🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X

  • 25 июл.3 2375017из uzdiplomat

    🔴Пахта ўрнини олтин эгаллаяптими? Ўзбекистон иқтисодиётида янги қарамлик хавфи Жаҳон бозорида олтин нархининг рекорд даражада қимматлаши Ўзбекистонга миллиардлаб доллар экспорт тушуми ва катта солиқ даромадлари олиб келмоқда. Аммо иқтисодчилар бу ўсишнинг бошқа томонига ҳам эътибор қаратмоқда: мамлакат иқтисодиёти бир пайтлар пахтага боғлиқ бўлганидек, энди олтинга қарам бўлиб қолмаяптими? 2024 йил бошида жаҳон бозорида бир трой унция олтин қарийб 2 050 доллар турган бўлса, 2026 йил февраль ойида унинг нархи 5 200 доллардан ҳам юқорига кўтарилди. Ёзда эса 4 100 доллар атрофига тушди. Таққослаш учун, ўн йил олдин бир унция олтин тахминан 1 300 доллар эди. Бу қимматлашув Ўзбекистон иқтисодиётига катта миқдорда қўшимча пул олиб келди. Экспортнинг қарийб 30 фоизи — олтин Материалда келтирилишича, 2025 йилда Ўзбекистоннинг умумий экспорти тарихий юқори кўрсаткич — 33 миллиард долларга етган. Шундан 9,9 миллиард доллари ёки қарийб 30 фоизи олтин ҳиссасига тўғри келган. Олтиннинг қимматлаши мамлакат захираларининг қийматини ҳам оширади. Катта захиралар эса инвесторлар ишончини кучайтириб, давлатнинг нисбатан арзонроқ ташқи маблағ жалб қилишига имконият яратади, дейди экспертлар. Бироқ айнан шу ерда бошқа савол пайдо бўлади: экспорт даромадининг қарийб учдан бири битта маҳсулотга боғланиши қанчалик хавфсиз? НКМКнинг ўзи 2,64 миллиард доллар солиқ тўлаган Олтин нархининг ошишидан давлат бюджети ҳам катта манфаат кўрмоқда. Дунёдаги йирик олтин ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган Навоий кон-металлургия комбинати 2025 йилда 2,64 миллиард доллар солиқ тўлаган. Oilprice.com’да келтирилган ҳисоб-китобга кўра, бу Ўзбекистоннинг 22,3 миллиард долларлик умумий солиқ тушумининг қарийб 12 фоизига тенг. Эътиборлиси, НКМК тўлаган солиқ миқдори бир йил ичида икки бараварга ошган. Демак, олтин нафақат экспорт статистикасида, балки давлат бюджети даромадларида ҳам тобора катта ўрин эгалламоқда. “Олдин пахта эди, ҳозир олтин” Бирмингем университети иқтисодчиси Франко Галдини Ўзбекистонда юзага келаётган вазиятни 1990-йиллар боши билан қиёслайди. Батафсил… Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X

  • 13 июл.4 3165414

    https://youtu.be/0uf8hdMTikk?si=M-FzoiAI0qwX40a7 Кўзи ожиз китобхонларни унутган Ўзбекистон

  • 12 июл.10 тыс20038

    Фурқат туманидаги Гулираъно суд орқали ўз лавозимини тиклади. Мени назаримда қонуний, ҳуқуқий йўл билан ўз ҳуқуқини тиклашга урунишнинг ўзи бир мардлик. “Фойдаси йўқ, уларга бас келиб бўлмайди”, деган гаплардан устун кела олиш жасорат! Бу ишда оила ва хотин-қизлар қўмитасининг очиқ позицияси кўринмагани, ёнида турмагани эса ташкилотнинг номидан ўзга нарсаси йўқлигига бир ишора. Ёки кимдир қўмитани ИИБни ва бошқа вазирликни танқид қилиб чиққанини кўрдими? Бизда номи “улуғ” ташкилотлар кўп, аммо уларда сиёсий позиция йўқ. @anora_sodiq

  • 10 июл.5 25124637

    Умрзоқов яна янги лавозимга тайинланди. У қайси лавозимда бўлмасин оммадан ҳамда ОАВ объективларидан четда юради(ёки шунга мажбур). Умрзоқов ҳудди мухим вақт майдонга тушириладиган заҳирадаги ўйинчига ўхшайди. @anora_sodiq

  • 8 июл.4 8737615из uzdiplomat

    🔴Тошкент Алишер Навоийни сиғдирмай қолдими? ✔️Адабиёт музейи кўчирилар экан, тарихий бино тақдири нима бўлади? 🎥 Музейдан тўлиқ репортаж ютубда! Тошкент марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг Янги Тошкентга кўчирилиши ҳақидаги расмий маълумот ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айниқса, музей жойлашган 1939 йилда қурилган тарихий бино, Чингиз Аҳмаров чизган ноёб деворий суратлар ҳамда минглаб қўлёзмалар тақдири ёзувчилар, олимлар ва маданият ихлосмандларини хавотирга солмоқда. Uzdiplomat ушбу саволларга жавоб излаб музейга борди. Музей масаласида Президентга мурожаат қилган илк зиёлилардан бири — ёзувчи, журналист Шукур Жаббор бўлди. Унинг айтишича, мурожаатдан кейин музей ходимлари ва Фанлар академияси вакиллари у билан боғланиб, музей учун Янги Тошкентда алоҳида жой ажратилганини маълум қилган. Аммо музей кўчса, унинг тарихи сақланадими? Ҳозирча расмийлар бу саволга аниқлик киритган эмас. Музей директори, филология фанлари доктори Шаҳноза Назарованинг таъкидлашича, жамоатчиликда тарқалаётган “бино бузилади” деган хабарлар расмий тасдиғини топмаган. ❓Нега музей кўчирилмоқда? Батафсил сайтда ўқинг! Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

  • 3 июл.4 6093813из uzdiplomat

    🔴 “Ҳокимлик ва тадбиркор ўртасидаги қурилиш можаролари 20 август куни Президент йиғилишида ҳам кўтарилади” Даврон Ваҳобов Қурилиш соҳасида рухсат бериш тартиблари қисқартирилганига қарамай, ҳокимликлар ва тадбиркорлар ўртасидаги келишмовчиликлар ҳамон давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов Uzdiplomat мухбирига маълум қилди. Унинг айтишича, тадбиркорлар инвестиция тўловларини амалга оширган бўлса-да, шартномада назарда тутилган ташқи инфратузилма ва бошқа зарур рухсатномаларнинг ўз вақтида таъминланмаётганидан норози. «Пул олинганми, демак хизмат ҳам тўлиқ кўрсатилиши керак. Тадбиркор ерни олгач, барча рухсат ва ташқи инфратузилма тайёр бўлишини хоҳлаяпти», — деди Ваҳобов. Аввалроқ, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов қурилиш соҳасида бюрократик тўсиқларни камайтириш мақсадида рухсат бериш жараёни сезиларли даражада соддалаштирилганини маълум қилган эди. Унга кўра, қурилиш учун талаб қилинадиган келишувлар сони 27 тадан 11 тага қисқартирилган, Миллий гвардия эса мазкур жараёндан чиқарилган. Шунингдек, қатор идоралар мажбурий келишувлар рўйхатидан олиб ташланиб, жараён тўлиқ рақамлаштирилган. Бироқ, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг таъкидлашича, амалий муаммолар ҳали ҳам сақланиб қолмоқда. Палата раиси мазкур муаммо 20 август куни Президент иштирокида ўтказилиши режалаштирилган йиғилишда ҳам муҳокама қилиниши ва тадбиркорлар кўтараётган масалалар давлат раҳбарига етказилишини маълум қилди. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

  • 3 июл.5 31812437

    Кўп ҳам мурожаатларни ёритмайман. Аммо баъзида шундай мурожаат бўладики ёзмаслик гуноҳдек. Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, Нурафшон маҳалласидан Ражабой Сафоев бизга ёзмоқда: “Мен Ражабой Сафоев 69 ёшдаман, 670 минг пенсия оламан, ногиронман. Хотиним Рахима Сафоева 68 ёш, 820 минг пенсия олади. Бизга маҳалла моддий ёрдам бермади. Биз қандай яшашимиз керак?!” Ижтимоий ҳимоя ривожланаётгани айтилади ва ёзилади. Маҳалла еттилиги, маҳалла уюшмаси миллиардлаб маблағларни шу йўналишда сарфлаётганини айтади. Ҳоким ёрдамчиларию, темир дафтарлар очилган, лекин ҳануз ижтимоий ёрдам ҳақиқий мухтожларга етиб бормаётгандек. Шу тизимни йўлга қўйиш шу қадар қийинмикан?! @anora_sodiq

  • 1 июл.6 30412128

    Баъзи одамлар оёғимиз остидан чиқиб қолади. Масалан, Ғофур Рахимов. Бизни микрафондан қочадиганлар ичида у ҳам бор. @anora_sodiq

  • 1 июл.7 02323853

    Футболчиларни кутиб олишга чиққан Бош вазир Абдулла Арипов уларни руҳини кўтариш мақсадида танқидчиларни қоралади. У танқид қилганларни “диван экспертлари”, “лайк” ва “сохта обрў ишқибозлари”, деб атади. Ваҳоланки футболчиларни қўллашни бошқа яна кўп усуллари бор. Аммо Бош вазир танқид қилганларни сохта обрў ортидан қувувчилар, дея изоҳлаши уни танқидга нисбатан муносабатини очиқлаб қўйгандек. Футболда танқид ва мақтов бўлиши табиий ҳол. Танқидни ортида доим ва фақат сохта обрў орттириш бўлавермайди. Танқид ва олқиш бу спортнинг бир қисми. Бу соғлом жамиятдаги оддий бир кўриниш. Уларга қўшилиш ва қўшилмаслик эса ҳар кимнинг иҳтиёри. Бош вазир Абдулла Ариповни спортчиларнинг Париж -2024 Олимпиада ўйнидан қайтгандан кейинги нутқи ҳам ёдимда у текширилмаган ёлғон ахборот берган эди. Танқид мазмунини эмас, танқидчиларни шахсини нишонга олиш амалдорларни қонига сингиб кетганми, дейман. Сиёсатчилар нутқи жиддий кўриб чиқилишига эҳтиёж бордек туюлди менга. @anora_sodiq

  • 30 июн.4 14410711

    Бизда қонунлардан кўра мақолларга кўпроқ ишониш керакмикан!? “Ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан”, деган мақол бор эди. Бувайда тумани собиқ ҳоким ўринбосари Саид Ҳизиров билан “ўйнашган” экоинспектор Аҳрор Ниёзов бугун ички ишларида. @anora_sodiq