tgindex
💞🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞

💞🌹МУХАББАТ🌹 ОШЁНИ🌹 💞

Статистика
@bahtlimМузыкаузбекский

🖼 Rasm 🎵 Music 📋 Text 📽 Video ⁉️ Savol 🎁 Tabrik 😍 Gif 🌍 Xabarlar 📃 She'r 🌹 Ramantika 🎬 Klip Bizdan uzoqlashmeng. Talab va takliflar uchun.

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
89
Всего постов
132
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Музыка
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
8 707
−23 за 5 дн.
Сутки
−4
−0,05%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
396
40 постов
Вовлечённость
4,5%
к подписчикам
Постов в день
12,7
всего 132
Упоминаний
6
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 193
1/48двое суток
1 367
1/72трое суток
1 474

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • ​💗Қалбингиз мехрга тўлсин!! 🩷Юзингиз қувончдан порласин доим 💙Мендан олисдаги Қадрли инсоним 💜Сизни паноҳида асрасин Роббим!! 🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋 Яқинларга Улашинг.. 🌸 Каналимизга обуна бўлинг😘❤️ @bahtlim

  • #ПРЕМЪЕРА_ПАРВИНА ​АРМОН БЎЛИБ ҚОЛДИНГ ​Кўнглимдаги энг гўзал бир туш эдинг, Юрагимга битилган қўшиқ эдинг. Бахт йўлимда бир лаҳзалик нур эдинг, Энди эса армон бўлиб қолдинг сен. ​Юлдузлар-ла дардлашаман кўп тунлар, Исминг айтар шивирлашиб япроқлар. Сенсиз ўтган кунларимда, эй дилбар, Кўз ёшимга уммон бўлиб қолдинг сен. ​Бирга кечган онларимни соғиндим, Кулгуларинг, қаро кўзинг соғиндим. Қайтмаслигинг билсам ҳамки, барибир Қалбимдаги туғён бўлиб қолдинг сен. ​Тақдир бизни айирганда бевақтроқ, Орзуларим тўкилди япроқ-япроқ Бир кун учрашмоқни кутиб яшайман, Юрагимда пинҳон бўлиб қолдинг сен. ​Мен Аллоҳдан бахт тилайман йўлингга, Гуллар битсин ҳар бир босган изингга. Етолмасам ҳам ёнингга, бағрингга, Умримдаги армон бўлиб қолдинг сен. 🍃🌹МУАЛЛИФ БАХТ ШАЙДОСИ🌹 ✍️📚 ПАРВИНА. 14 06 2026 йил @bahtlim

  • Синглим юзлари нурлигим мехрибонимсан 🥰💐💐🌿🌿❤️❤️❤️❤️ Сингилларга юбориб қўямиз. @bahtlim

  • * * * Салқинлашди жазирама иссиқ кунлар, Қуёш секин тушаяпти ҳовуридан. Тандир мисол қиздирилган ер устида Чопа-чопа ўтказволдик бу ёзни ҳам. Ёмғирларни соғинди дил, кузга илҳақ, Етсак ором олажакмиз наздимизда. Интиқликдан эсга келмас бир ҳақиқат – Ўтаётган фасллармас, биз аслида. Бу тонг кифтим жунжиктирди салқин бирам, Камзулини ёпса кимдир... чораси-да. Эй дўстижон, соғиндингми мени сен ҳам Август билан сентябрь орасида? Нурхон Элмирзаева. @bahtlim

  • **Эрталабки_мотивация 🥰 Хар куни эрталаб 5та нарсани ўзингизга айтинг 1 Аллох мен билан 2 Мен дунёдаги энг яхши инсонман 3 Мен дунёдаги энг омадли инсонман 4 Бугун менинг куним 5 Мен ғолибман Яхши кайфият кун давомида хамрохингиз булсин 🙂 Яқинларга Улашинг.. Сиз энг зур каналдасиз..💐💐💐🌿🌿🌿💐💐💐🌿🌿🌿💐💐💐🌿🌿🌿 @bahtlim

  • Бу гуллар Сизлар учун шу гуллардек доим гузал болиб юринг 🌟Сиз яхши инсонсиз биласизми... 💗 🌟Аллоҳим асрасин сиздек инсонни💗 🌟Кимга аталган дея уйлагандурсиз. 💗 🌟Бу сатрларим сиз учундир.. 💗 🌟Унутманг яхши инсонлигингизни. 💗 ❤️💚❤️💚❤️💚❤️💚❤️ @bahtlim

  • Хайрли тонг!!! 🦋🌷Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 🦋🌷Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат. 🦋🌷Дуоларим Парвардигор этсин ижобат. 🦋🌷Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат! @bahtlim

  • Салом саҳар бомдодларга турганларим! Яратганга гўзал дуо қилганларим. Мени таниб, танимаган билганларим. Зикрлару, истиғфорда юрганларим ! Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган..... Барчамизга халол ризқу - барокат насибадорлари бўлиш насиб қилсин... ⚡⚡⚡⚡⚡⚡ @bahtlim

  • 💙Aссалому алайкум. 💙1 5-АВГУСТЬ 💙Шанба тонги 💙муборак бўлсин 😊👍 🩷Соғ–саломат уйғотган 🩷Роббимизга ҳамдлар 🩷бўлсин! ❤️Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ❤️Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! ❤️Кунингиз мазмунли ўтсин! ❤️Янги кун ҳонадонингизга файзу барака олиб келсин, ❤️AЛЛОҲИМ умрингизга барака берсин, ❤️Азиз бекажонлар кун давомида хуш кайфият ❤️ асло тарк этмасин ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ @bahtlim

  • Орадан ойлар ўтди... Баҳорнинг илиқ кунлари. Шаҳар боғларида гуллар қийғос очилган. Тоҳир ва Амира ўзларининг янги машинасида шаҳар бўйлаб кетишарди. Амира энди машинани ўзи маҳорат билан бошқарар, ёнида эса Тоҳир жилмайиб ўтирарди. - Хотинжон устозинг зўрда, қара қўрқмай ҳайдаяпсан. - Аввал ҳам ҳайдардим. - Тан олишга уялсанг майли қулоғимга секин шипшиб қўйсанг етарли. - Эеэ борингеэ. Сиз мен айтган гилосни топиб бераман дегандингиз. Фақат дарахтдан узиб егим келяпти. Улар бир чеккада тўхташди. Амира машинадан тушаркан, унинг бироз ўзгарган қадди-қомати — бахтли оналик остонасида турганидан далолат берарди. Тоҳир унинг елкасидан қучиб, боғ ичига бошлади. - Мана шу боғда сен сўраган мева бор. Мени қаттиқроқ ушла. Тағин тойиб кетмасин оёғинг. - Хўп. Ўша куни улар гилосхўрликдан хурсанд ҳолда уйга қайтишди. Кечга томон эса синглисидан қўнғироқ бўлди. - Алло. - Опа. - Ази тинчмисан? - Ҳалиги ... Ҳожи она вафот этибди. Гули келинойим уни жанозага тайёрлашга кетди. Ўғлини менда қолдирди. Қўрқиб юрмасин деб. Амирани эсига қайнонасининг ювғучидан жирканиб айтган сўзлари келди. Мана ўшанақа ғассолни қўлида қоларканку. *** Гули қайнисинглисини уйига кириб келганда тумонат одам йиғилган. Ҳамма куйинганидан йиғларди. Ҳожи онани ҳурмати бор дея. Гули маййит ётган хонага кириб ғалати ҳиддан бурнини ёпди. Кейин эса ҳожи онанинг жасадига тикилди. Тана ҳудди нимадандир қаттиқ қўрққандек тасаввур уйғотарди. Кейин Машхура билан поклашга киришди. Афсуски уч мартадан ювилса ҳам танадан лойқа сув чиқаверди. - Инсонни якуни гўзал бўлиши ҳам амалларига боғлиқ. Аллоҳ гуноҳларини кечирсин. 305Ҳожи онани тупроққа қўйиб қайтишганида, Ҳолнисанинг ҳовлисида оғир ва аянчли сукунат ҳукмрон эди. Маҳалла-кўйнинг “отинчиси“ деб кўкларга кўтарилган аёлнинг жанозасидан қайтганлар дуодан кўра, кўрган-кечирганларини пичирлашиб муҳокама қилишарди. Гули уйга келиб, ювиниб, уст-бошини алмаштиргач, дераза ёнида узоқ ўтирди. У қайнонасининг “Вақти келса ўзим сизни ювиб-тараб қўяман“ деган заҳарли гапини эслади. Тақдир эса ҳаммасини тескари қилди. Инсон кимдан жирканса, ўшанинг қўлига муҳтож бўлиб қоларкан. Мана ҳожи она ҳам шу тоифадан. У ғассолар билан қпл ушлашишни ҳам ўзига ор биларди. Барибир якуни шу ғассоллар қўлида қолди. Гули чуқур хўрсинди. Шунча қилган ҳаж умраси бу аёлга ёрдам бера олмабдида. *** Бир ойлардан сўнг. Тунги шаҳар чироқлар ичида порлайди. Амира шифохона палатасида, қўлида оппоқ йўргакка ўралган жажжигина чақалоқни тутиб турарди. Тоҳир дераза ортидан уларга қараб, жилмайди. - Яхшиям сен борсан... Сен борсанки... Тамом. 306. 26.04.2026 Шамсинур ( Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи) Бугун яна бир асаримга нуқта қўйдим. Ҳар не бўлгандаям Аллоҳдан сўрайвериш керак. Юнусни балиқни қорнида тирик сақлаган зотнинг биргина “бўл“ деган сўзи ила қоронғу кунлар ўтиб ёруғ кунлар яшин тезлигида етиб келади. Фақатгина қалбимиз тирик бўлса бас. Барча қийинчиликларни енгиб ўтамиз. Бизни ёруғ кунлар кутади фақат. Аллоҳга омонатсиз . Кейинги асарларда учрашгунча омон бўлинг қадрлиларим! Асар воқеалари омонат ҳеч қаерда айтилмасин. @bahtlim

  • Солиҳа ва Шоҳрухнинг фотиҳаси жуда гўзал ва тартибли ўтди. Ҳамид дарвозахонада меҳмонларни кутиб оларкан, ичида аллақандай енгилликни ҳис қилди. У Солиҳанинг бахтини кўриб, ўзининг қилмишлари нақадар хато бўлганини яна бир бор англади. Машҳура ҳовлида меҳмонларга хизмат қиларди. — Машҳура, — деди Ҳамид паст овозда аёлининг ёнига келиб. — Тиним билмай ҳаракат қиляпсан, чарчаб қолмадингми? Тунда Сабрия йиғлаб уйқу бермаса нима қиласан? — Йўқ, Ҳамид ака чарчамадим, — Машҳура уялибгина жавоб берди. — Солиҳахоннинг бахтини кўриб, чарчоқларим чиқиб кетди. Ҳамид Машҳурага қараб, илк бор унинг юзидаги маъсумликни, ҳақиқий аёллик нафосатини кўрди. У Амирани йўқотган бўлса-да, тақдир унга яна бир имконият — мана шу муштипар аёлни берганини ҳис қилди. Энди қизи учунам ақлли ота бўлишга мажбур. Ниҳоят Тохирнинг сабрсизлик ила кутилган тўй куни етиб келди. Тўйхона ўта дид билан безатилган. Ҳатто дастурхонни ҳар биттасига алоҳида эътибор берилган. Барчасига Ноила бош бўлди. Солиҳ эса меҳмонларни кутиб, жойлаштириш билан оввора. Ёр ёр садолари остида келин куёв кириб келишди. Зоя буви уларни узундан узоқ дуо қилди. Бу дуолар замирида нафақат бахт тилаги, балки Амиранинг бошидан ўтган барча қора кунларни ортда қолдириб, янги ҳаёт саҳифасини очишга бўлган ишора ҳам бор эди. Чинданам Амира бахтли кунларга лойиқ. Келин-куёвни давра тўрига бошлаб келишди. Тоҳир бутун дунёни забт этгандек мағрур жилмаяди. У Амиранинг ёнида тураркан, қизнинг титраётган қўлини оҳиста тутиб, кафтлари орасида сиқиб қўйди. Бу “Қўрқма, энди мен борман“ деган маънони англатарди. - Бизни фақат яхши кунлар кутяпти. Қани битта жилмайиб қўйчи. Тохир унга мехр билан тикилди. Тўйхона чироқлари хиралашди. Фақат икки ёшнинг устига нур тушиб турди. Тоҳир Амирани белидан ушлаганча рақсга туша бошлади. — Биласанми, Истанбулда сени Эмренинг қўлидан олиб чиққанимда, бир кун келиб сени мана шундай оппоқ либосда айлантиришни орзу қилгандим, — деди Тоҳир Амиранинг қулоғига. — Ростданми? — Амира уялиб жилмайди. — Рост. Ўшанда сенинг матонатингни кўриб, “Бу қиз фақат меники бўлиши керак“ деб ҳаёл қилганман. Фақат ҳисларимни англашим учун битта учрашув кифоя бўлди . Сен борсанки, Амира, менинг ҳаётимда мазмун бор. Амира бошини Тоҳирнинг бақувват елкасига қўйди. Энди у “эрдан чиққан жувон“ ёки “хўрланган келин“ эмасди. У севимли ёр, ардоқли рафиқа ва энг муҳими бахтли аёл. Жавлон ва Гули икки жуфтликка қараб жилмаяди. Чунки Амира уларнинг муҳаббатини асраб қолган инсон. Улар учун жуда қадрли. Ҳатто Жавлон бу ҳақида Тохирга айтиб берганида Тохир ҳайратда қолган. Жавлоннинг ҳикояси Тоҳир учун Амиранинг қалби нақадар гўзаллигига яна бир исбот бўлганди. Тоҳир ўшанда Амира нафақат ўз ғурури, балки ўзгаларнинг бахти учун ҳам қалқон бўла оладиган аёл эканини тушуниб етганди. *** Ҳамид ўлгудек ичиб келди уйга. Хонасига кириб эшикни ёпганча ерга ўтириб йиғлаб юборди. У зинони касофати билан ўз севгисини, оиласини йўқ қилганига пушаймон чекиб йиғларди. Афсуски энди жуда кеч. Вақтни орқага қайтариб бўлмайди. *** Тўй тугаб ниҳоят икки ёшга бахт тилаган ҳолда, уларни кузатиб қўйишди. Руслан ака йиғлади. Қизининг бахтли бўлишига шубҳаси йўқ. Чунки Тохир унинг синовидан ҳар томонлама ўтган. Келин куёв учун ажратилган хона, романтика учун ажойиб қилиб безатилганди. Тохир Амирани кўтариб хонага киритиб қўйдию, ўзи бироздан сўнг қайтиб келди. Қўлида егуликлар солинган патнис. - Бу нега керак? - Ойинг айтдилар. Туз тотмабсан. Ўзим овқатлантириб қўймасам йиқилиб қоласан. Амира уялиб ерга қаради. Кун бўйи ҳаяжон ва тўй ташвишлари билан бўлиб, чиндан ҳам ҳеч нарса емаганини энди ҳис қилди. Тоҳир патниснинг каравот ёнидаги кичик столга қўйди-да, Амиранинг ёнига ўтирди. Амира ўзини дунёдаги энг хавфсиз қўлларда эканини тушуниб етди. Тоҳир оҳисталик билан Амиранинг келинлик тўрини (фатасини) ечиб олди. Унинг сочлари елкасига тартиб билан ёйилди. У кичик бир бўлак ширинликни олиб, Амиранинг лабларига тутди. — Бу ҳаётимизнинг ширин бўлиши учун. Қолганини эса мен таъминлайман. @bahtlim

  • Амира нафасини ростлай олмай, юраги гурсиллаганча Тоҳирга қаради. Унинг юзлари анордек қизариб кетган, лаблари титрарди. — Сиз... сиз жуда ҳам хавфли одамсиз, — деди у пичирлаб. — Мен сенинг хавфсизлигинг учунгина хавфлиман, — Тоҳир унинг пешонасидан аста ўпди. — Амира, биз фотиҳа бўлдик. Энди сен менинг қайлиғим, балки менинг энг катта масъулиятимсан. Икки кун сенга вақт бердим, ўзингни англашинг учун. Кўрдингми, сен ҳам менсиз нафас ололмайсан. Талоғингни олганимга тўрт ой бўлибди. Вақтни ўтишини қара. Ўн кундан кейин идданг тугайди. Кейин тўйни қиламиз. - Мен... - Сени севаман. Тохир шу қадар юракка кириб борадиган қилиб айтдики... Амирани кўзларидан ёш томчилади. *** Солиҳа ва Шоҳрухнинг учрашуви бўлиб ўтяпти. Саттор ака меҳмонхонада Шоҳрухнинг дадаси билан суҳбатлашаркан, Солиҳа боғ ичкарисида Шоҳрухга юрагидаги оғриқларни сўзлаб берарди. — Мени тўғри тушунишингизни истардим, — деди Солиҳа ерга қараб. — Менинг ўтмишимда мажбурий никоҳ ва Ҳожидек одам бўлган. Қўлини учини ҳам теккизмаган. Аммо шу воқеаларни бошимдан ўтказганман имконсиз ҳолда Шоҳрух Солиҳага меҳр ва ишонч билан боқди. Кўзлари севгидан порларди. У Солиҳанинг титраётган қўлларини аста тутиб, уни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқчи эди. Аммо қўлини узатишдан ўзини зўрға тийди. — Солиҳа, ўтмиш — бу ёпилган эски китоб, уни қайта варақлашдан наф йўқ. Муҳими, сиз ўша синовлардан пок чиққансиз. Сизнинг айбингиз бўлмаган тақдирга сизни айблашим — бу номардлик бўларди. Мен сизни мана шу поклигингиз, мана шу ҳаёнгиз учун танладим . Энди ҳеч ким сизни мажбурлай олмайди, чунки сизнинг орқангизда мен тураман. Солиҳанинг кўзларидан оққан ёшлар энди қайғудан эмас, балки чексиз миннатдорликдан эди. У илк бор ўзини ҳақиқий аёл сифатида, севимли ва ҳимояланган ҳис қилди. *** Тўй ташвишлари бошланиб кетди. Амира ичида ҳамон ўзи билан олишарди. Шунчалик эрсирагандимми, дарров тегяпман дерди. Аммо унинг ўтказган азобларини даволовчи кимсага муштоқ эканини ақли тан олишни истамасди. Кейин тушуниб етди. Тохир барибир фикридан қайтмасди. Амира оёқ тираб туриб олгандаям, дадаси орқали барибир розилик оларди. Келин кўйлак танлашга ҳам иккиси борди. Амира оқ либослар аро юраркан Ҳамиднинг ўша вақтда ҳам босим ўтказиб кўйлак танлатганини эслади. Тохир эса уни қарорини ҳурмат қилган ҳолда бирга танлашяпти. - Амира, кўйлакни этаги кенгги керакмас. Тўй давомида мендан узоқда турасан унақада. Мен эса бу нарсани ёқтирмайман. Шу сабаб этаги имкон қадар кичикроқ бўлса дегандим. Амира Тохирни фикрига қўшилди. Чинданам суратлардаям хунук кўринарди. - Сиз танлаб беринг бирорта. Ҳаммаси чиройли. - Мен аёллар кийимига тушунмасам, лекин қаймлқ рангдан кўра, оппоқ яхши деб ҳисоблайман. - Мен ҳам. Амира кўйлаклардан бирини танлаб кийишга кориб кетди. Амира ойна олдида ўзига ярашиб турган, нафис ва бежирим келинлик либосида тураркан, беихтиёр юзига табассум инди. Бу сафар у танловда адашмаяпти. Чунки ўтган гал ҳаётини Ҳамид билан тасаввур қилолмасди. Бу гал эса Тохирсиз тасаввур қилолмаяпти. Тоҳирнинг ҳар бир гапи, ҳар бир ҳаракати Амиранинг қалбидаги эски жароҳатларга малҳам бўлаётганди. Келинлик либосини танлаб бўлишгач, улар дўкондан чиқишди. Тоҳир машина эшигини очиб, Амирани ўтқазди-да, ўзи ҳам рулга ўтирди. Унинг кайфияти аъло эди. — Хўш, малика, — деди Тоҳир Амирага меҳр билан тикилиб. — Кўйлак масаласи ҳал. Энди тўйхонадаги меню ва гулларни келишиб оламиз. Мен ҳамма нарса сен истагандек бўлишини хоҳлайман. — Тоҳир ака... — Амира паст овозда гап бошлади. — Баъзан буларнинг ҳаммаси тушга ўхшайди. Туркиядаги ўша совуқ хонада ўтирганимда, ҳаётим тугади деб ўйлагандим. Сиз эса... сиз менга ҳаётимни қайтариб бердингиз. Иккимизам ўлиб кетамиз деб қўрққандим. Тоҳир машинани йўл четида тўхтатди. Амиранинг қўлини кафтлари орасига олиб, кўзларига боқди. — Сен ўшанда ҳам таслим бўлмагандинг, Амира. Сени кўрганимдаёқ кўзларингдан ҳаммасини уққанман. Агарда ўшанда ҳаракат қилмасам хато бўлар экан. Энди ўша кунларни эслама. Бизни фақат бахтли кунлар кутяпти. @bahtlim

  • 📚СЕН БОРСАНКИ. 41-қисм. МУАЛЛИФ ШАМСИНУР #СенБорсанкиХикоя *** Тоҳир Амирани уйига ташлаб қайтгач, ярим тунгача шаҳар айланди. У Амиранинг “Ҳиссиз бўлиб қолганман“ деган гапларини ҳазм қилолмаётганди. У Тоҳир эди — у ҳатто тошларни гапиртиришга қодир эди, Амиранинг музлаган юрагини эса албатта эритади. -Демак бу гал ўзингдек ҳаракат қиламан. Қани қанақа реакция бўларкан. Эртаси куни Комила опа келини Ноила билан Руслан аканинг уйига яна йўл олди. Бу сафар қўлида сарпо-суруқ ва узук бор эди. — Динорахон, — деди Комила опа чой устида анча гаплашиб бўлишгач. — Ўғлим “Амирадан бошқасига уйланмайман деган, агар у йўқ деса, яна чет элга кетиб йўқолиб кетади“ . Буларнинг тақдири Туркияда боғланган экан. Келинг, ёшларнинг бахтини бойламайлик. Динора опа Руслан акага қаради. Руслан ака эса оҳиста бош силкиди. — Майли, Коми Фотиҳа қилсак қилайлик. Амиранинг ўзи ҳам ичидан рози, фақат қўрқувлари уни қўймаяпти. Тоҳир ўша қўрқувларни енга олишига ишонаман. - Қани унда фотиҳа бер. Болаларимиз бахтли бўлишсин. *** Икки кундирки Тохир Амирага на ёзади, на телефон қилади. Амира эса ҳайрон. Биринчи куни хурсанд бўлди. Аммо иккинчи куни кайфияти буткул тушиб кетди. У Тохирга ўзи ўйлаганчалик бефарқ эмас экан. Тохир унинг ҳаётига тўфон бўлиб кириб келган. Ўшандан бери ҳаётида бор эди. Аммо бугун, бугун тушди унинг ҳарорати керак экан. Ёлғизланиб қолган қалбини, ҳатто ҳеч кимни севмаган қалбини шу тўфони билан тўлдириб турган экан. Мана тушкун ҳолда ўқишдан чиқди. Умид ила Тохир уни машинада кутадиган жойга қаради. Аммо у йўқ. Хўрсинганча бекат томон юриб кетди. 298Амира бекатда тураркан, атрофдаги одамлар, машиналарнинг шовқини унга бегонадек туюларди. Ичида бир бўшлиқ пайдо бўлган, худди энг керакли нарсасини йўқотиб қўйгандек эди. “Шуни хоҳлаган эдинг-ку, Амира. Тинч қўйишини истагандинг-ку,“ — деб ўзини койирди у. Лекин қалби барибир Тоҳирнинг ўша беписанд ва мағрур нигоҳини изларди. Шу пайт бекат олдига таниш қора машина келиб тўхтади. Амиранинг юраги бир қалқиб тушди. Аммо машинадан Тоҳир эмас, унинг ёрдамчиси бўлиб юрадиган йигит тушиб келди. — Ассалому алайкум, Амирахон. Тоҳир акам сизни олиб кетишимни тайинлагандилар. Юринг. — Тоҳир аканинг ўзлари қанилар? — Амира овозидаги хавотирни яширолмади. — Ишлари бор экан. Сизни бир жойга олиб боришим керак. - Хўп. Амира индамай машинага ўтирди. Йигит уни тўғри Тохир ишлайдиган жойга олиб борди. Тохир мажлис ўтаётган экан. Бир соатда тугатиб, кейин Амирани олдига чиқди. Амира уни кўриб юзи ёришиб кетди. Аммо сиртига чиқармай тураверди. - Менда ишингиз борми? Амира аразлаганини яширмади. - Ҳатто ҳозир ҳам, отдан тушсангам эгардан тушмайсан. - Мен бошламадим. - Мен бошладимми унда? Тохир Амирага яқин келди. Улар Тохирнинг кабинетида эдилар. Амира бориб деворга тиралиб қолди. - Ҳа. - Нима қилдим мен? Тохир қизнинг юзини ҳар бир миллиметригача ўрганаётгандек қаттиқ тикилди. - Яқинлашманг. - Яқинлашиб бўлдим. Тохир кулди. - Сиз... Сиз. Тохирни кўзидан ўт чақнади гўё. Амира уни мақсадини тушунди. - Ҳаёлингизга келтирмааа. Қолганини айтолмади. Тохирнинг лаблари бунга йўл қўймади. Бу бўса нафақат Амиранинг сўзларини, балки унинг қалбидаги сўнгги қаршилик деворларини ҳам парчалаб ташлади. Тоҳирнинг ҳаракатларида ўша ўзига хос шиддат, соғинч ва “меникисан“ деганини исботлайдиган қатият бор. Амира аввалига уни итариб юбормоқчи бўлди, лекин Тоҳирнинг тафти ва иродаси унинг бутун вужудини эритди. Типирчилаганча кучи етмади. У беихтиёр кўзларини юмди ва бу “тўфон“га таслим бўлди. Тоҳир бир неча сониядан сўнг Амирадан аста узоқлашди, лекин уни қўйиб юбормади. Унинг қўллари ҳамон Амиранинг юзини авайлаб тутиб турар, кўзлари эса кулиб турарди. — Хўш, энди нима дейсан? — Тоҳирнинг овози бироз бўғиқ, чиқди. — Яна “ҳиссизман“ дейсанми? Ёки “мени тинч қўйинг“ деб иккимизни ҳам қийнаусанми? @bahtlim

  • - Тикилиб қолдинг. - Қ... Қўйиб юборинг. Ҳамма қараяпти. - Тупурганман. Тохир сирли жилмайди. Қизнинг лабларига тикилди. Амира ҳаяжондан ҳозир бўладиган ишни ўйлаб қотиб қолди. Тохир унга жуда яқинлашди. Амира кўзини юмди. Ортиқ уни тикилиб турган кўзларига қараб туришга бардоши етмади. Лекин у кутган иш содир бўлмади. Тохир қулоғига шивирлади. - Менга бефарқ эмаслигингни билиб бўлдим. Қолгани муҳиммас. Қизни аста машина олд ўриндиғига ўтказиб, ўзи рулга ўтириб олди. Амирани юзи оловдек ёнарди. Амира машина ойнасидан ташқарига тикилиб бораркан, юзидаги ҳарорат ҳамон пасаймасди. Унинг қалбида бир-бирига зид туйғулар жанги кетарди: бир томонда Ҳамид билан боғлиқ ўша қоронғу ўтмишнинг совуқ асорати, иккинчи томонда эса Тоҳирнинг кутилмаган, шиддатли ва тўсиқларни парчалаб ташлайдиган севгиси. Ҳамид уйига кириб келганда, Саттор ака ҳовлида набирасини кўтариб юрарди. Ҳамиднинг қўлидаги ажрим қоғозини кўриб, отасининг юзига маҳзунлик инди. — Тамом бўлдими? — сўради Саттор ака паст овозда. — Ҳа... Энди у менга бегона, — Ҳамид ичкарига, хонасига йўл олди. Машҳура эшик олдида эрини кутиб турарди. - Вақтни йўқотма. Эртагаёқ келин билан ариза топшириб кел. Набирамга ўзимизни фамилияни бериш керак. Буни ширинлигини қара. Бунча ширин бўлмаса буууу. Муаааах. Сатрор ака Сабрияни эркакай кетди. *** Тохир қовоғини солиб ўтирган Амирага қараб кулди. - Нимага араз режимини ёқиб олдинг. - Ўз ота онам ҳам сиз томонга ўтган. Ҳатто Азини ҳам иссиқ совуқ қилибсиз. Поччам зўр, поччам яхши инсон деб қулоқ миямни еди. - Ростини айтганда. Яхши инсонманку. - Сиз а? Амира лаб бурди. - Лабингни бурма. Ўзимни зўрға босиб турибман. Ақлли эмасман биласан. - Йўқ, ақллисиз. Бунга гувоҳ бўлганман. Амира Истанбулда кечган тунларини назарда тутди. - Адашдинг. Ўзимни жиловлаганман ҳолос. Қолаверса ҳаёлим фақат ўша вазиятдан чиқишда бўлган. - Айтганча Ҳазал эрини ўлдириб қўймабдими? - Қаттиқ назоратга олган. Сени видеонгни кўргандан кейин. Эмрега ачиндим. Тохир кулиб юборди. - Бу ҳам кам унга. - Амира бугун ойимни яна олиб бораман. Бу гал аниқ жавоб билан қайтишади. Мени сабримни синама. Барибир эришаман мақсадимга. Амира жим бўлиб қолди. Нима дейишни билмасди. У Тоҳирнинг нақадар қайсар эканини биларди — бу инсон “йўқ“ деган жавобни луғатидан ўчириб ташлаган. Машинанинг бир маромдаги овози остида Амира ўзининг янги ҳаёти бошланаётганини, энди ортга йўл йўқлигини ҳис қилди. - Машина ҳайдашни биласан а? - Ҳм. - Сенга янги чиққанлардан олиб бермоқчиман. Кўчада таксида юришингни истамайман. - Керакмас. - Керак. - Оббо, сиз қанақа одамсиз а? Нега мени шунчаки тинч қўймайсиз? Аввалги Амира ўлган. Ҳиссиз бўлиб қолганман. Мени ўзгартиролмайсиз. Қанча уринманг мен умидсизлик чоғига тушганман. Сизни ҳаракатларингиз ғашимга тегяпти. Тохир индамади. Амирани уйига олиб бориб қўйди. Шунда ҳам гапирмади. Иккиси ҳам бир бирига гапирмай тарқалишди. *** Солиҳани ортидан икки кундан бери бир йигит юради. Бугун ахийри унга гапирди. - Солиҳа, йигитингиз йўқми? Солиҳа гапирмай тез тез юрганча уйига кириб кетди. Бир ҳафта кузатган йигит, ниҳоят онасини совчиликка юборди. Саттор ака бу гал узоқ ўйлади. Қизига қўйиб берди. - Солиҳа, сени мажбурлаш ниятим йўқ. Аммо бир ўйлаб кўр. Афсуски Солиҳа ўйламасди. Чунки унинг ҳам қалбига аллақачон баҳор кириб келганди. Бир ҳафтадан бери кузатиб юрган йигитга пинҳона ошиқ эди у. Солиҳа хонасида дераза ёнида туриб, ташқаридаги баҳор нафасини ҳис қиларди. Отасининг “ўзинг ўйлаб кўр“ деган гаплари қулоғи остида жаранглар, аммо у аллақачон қарор қабул қилиб бўлганди. У ўша йигитнинг — Шоҳрухнинг ҳар куни бекатда, университет йўлакларида соядек кузатиб юришини, унинг нигоҳларидаги самимийликни сезарди. Солиҳа учун бу янги ҳаёт, янги нафас эди. Фақатгина битта муаммо бор. У ҳам бўлса йигит билан гаплашиб ҳаммасини айтиб бериш. Ҳар не бўлганда ҳам эртага бировдан эшитгандан кўра, ўзидан билгани маъқул. Агар чиндан севса тўғри тушунади Давоми бор. @bahtlim

  • - Айтганча, Тохир сен юлишга тайёр қиз борку, эримга осилма деганинг. - Жиннихонадагими? - Ҳа, ўшанга уйланмоқчи. Менимча овсинлик бўласан. - Бунча зўр. Ойижонни ҳам кўнгиллари тўқ бўлади. - Шундай. Солиҳ атай айтди. Аммо Ноила қайтанга хурсанд бўлди. - Энди яна харажат қиласиз, тўйга туретский кўйлак оқшом кўйлаги олиб берасиз. Солиҳ кулиб қўйди. *** Раъно эрини чақириб келган одамни танимади. - Ҳожини чақириб беринг. - Узр, аммо у киши операция бўлганликлари учун ётоқдалар. - Кирсам майлими, сўраб кўринг. Солиҳани отаси денг. Раъно қулт этиб ютинганча уйига кириб кетди. Ҳожи Раънонинг кайфиятсиз кирганига ҳайрон бўлди. - Нима гап? - Солиҳани отаси келибди. - Нега? - Сизни кўрмоқчи. - Чақир. Ҳеч қанча вақт ўтмай Саттор ака кириб келди. - Ассалому алайкум. - Ваалайкум. Аллоҳни ўзи жазолаб қўйибдида. Ҳожи ерга қаради. - Мажбурлаб ўқитган никоҳингни талоғига келдим. Қизимни жавобини бер. - Мен. - Тез бўл. Ўлар ҳолда ётибсан, сени судга бермаслигимни истасанг ҳозироқ айт. Ҳожи қулт этиб ютинганча айтди. - Аллоҳ шифога қўшиб имон берсин сенга. Саттор ака қандай келган бўлса шунчалик тез чиқиб кетди. Саттор ака Ҳожининг уйидан чиқаркан, елкасидаги оғир юк тушгандек бўлди. У қизи Солиҳани бу занжирлардан қутқарганидан мамнун эди. Энди унинг олдида фақат битта вазифа қолди: Ҳамидни йўлга солиш ва Машҳура билан бўлган муносабатларни расмийлаштириш. Саттор ака уйга кириб келганида, Машҳура ва Солиҳа ошхонада куйманиб юришарди. Отасининг очиқ чеҳрасини кўриб, Солиҳа унга пешвоз чиқди. — Қизим, Солиҳа, — деди Саттор ака меҳр билан. — Суюнчи бер! Ҳожи сенинг жавобингни берди. Энди сен ҳеч кимга боғлиқ эмассан. Ўқишингни давом эттирасан, хоҳласанг бошқа шаҳарга кўчирамиз. Сени ҳеч ким хафа қилишига йўл қўймайман! Солиҳа дадасининг бўйнига осилиб йиғлаб юборди. Бу қувонч ёшлари эди. - Йиғлама қизим. Ҳаммаси яхши бўлади. Солиҳа кўз ёшини артганча ошхонага қайтди. - Сизга ҳавасим келади. Шундай мехрибон дадангиз бор. - Сиздаям борку. - Менда аввал ҳам бўлмаган. Машхура хўрсиниб қўйди. *** Ниҳоят ажрим куни келди. Сабрсиз Тохир Амирани бирор кун ошиқча бўлса ҳам Ҳамид билан боғлиқлик жойи бўлмаслигини истарди. Шу сабаб билан танишларини ишга солди. Узоқ вақт бирга яшамаганликларини рўкач қилиб ажримни тезлатди. Бугун улар ажримни бекор қилиш учун имзо чеккани келишган. Тохир бир зум бўлса ҳам Амирани ёлғиз қолдирмади. - Беш дақиқага гапим бор Амирада. Ҳамид умид қилганча Тохирга гапирди. - Бекорларни айтибсан. Гапинг бўлса мени ёнимда айтасан. - Ёлғиз гаплашмоқчиман. - Унда гаплашмайсан. Тохир Амирани қўлидан тутганча ортига ўтказиб қўйди. Ҳамидни умидлари чил чил синди. Ниҳоят улар қонунан ҳам эр хотин эмас. Суд биносидан чиқарканлар, Амира худди кишанлари ечилган маҳкумдек енгил нафас олди. Баҳорнинг мусаффо ҳавоси илк бор унинг ўпкасини тўлдириб, юрагига ҳақиқий озодлик нашидасини олиб кирди. Ҳамид эса бир четда карахт ҳолда турар, қўлидаги ажрим қоғозига қараганча ичидан нима ўтганини ўзи билади. Қадамлари жуда оғир, ҳудди оёғига оғир тош боғлангандек зўрға юриб кетди. - Нега менга ўзингизни буюмингиздек муомала қилаверасиз? Машина олдига етишганида Амира жахли чиқиб қўлини тортиб олди. - Сен меникисан. Шу сабаби. - Миянгиз билан келишолмай қоляпсиз. Мен рози бўлмадим. Тохир кулди. Кейин доимгидек миясига биринчи келган ишни қилди. Амирани белидан қўлини ўтказиб жуда тез ҳаракатлар билан ўзига тортди. Амира бориб Тохирга урилди. - Жиннимисиз? Амира Тохирни ўзидан узоқлаштиришга уринар. Аммо кучи етмасди. Юраги шу қадар тез урардики, ҳатто нафас олишнида унутар даражада. - Тан ол, сени ҳаяжонлантира оламанку. Амира Тохирни кўзларига тикилди. Қоп қора кўзларда ўз аксини кўриб турарди. Рост шу кунгача ҳаракатлари уни титроққа, ҳаяжонга солиб келади. Ҳатто Тохирдан бир сониядан кейин нима кутишни билмай қолади. Шу қадар шиддатлики, ҳайрон қолади. Унга ўзига тўфон деб ном қўйган. @bahtlim

  • 📚СЕН БОРСАНКИ. 40-қисм. МУАЛЛИФ ШАМСИНУР #СенБорсанкиХикоя Комила опа видеони кўраркан, кўз ёшларини тия олмади. Унинг оналик қалби титраб кетди. Қаршисидаги тасвирларда бир нозиккина қизнинг нақадар улкан ирода ва номус учун курашаётгани акс этганди. Ўғлининг “Мен уйланмасам афсусланаман“ деган гапида қанчалик ҳақиқат борлигини энди тушунди. Комила опа телефонини Тоҳирга қайтариб берди-да, чуқур хўрсинди. Унинг нигоҳидаги эътироз ўрнини ҳурмат ва ачиниш эгаллаган эди. — Болам... бу қиз шунча азобни кўриб ҳам синмабди-я? — деди у овози титраб. — Мени кечир, Тоҳир. Мен фақат сенинг ҳаётингни, одамларнинг гап-сўзини ўйлабман. Лекин бу қиз ҳақиқий қаҳрамон экан. Русланни шундай қиз ўстирганига қойил. Тоҳир онасининг ёнига ўтириб, қўлларини ўпди. — Демак, розисиз? — Розиман, болам. Эртагаёқ бораман. Бундай пок ва иродали қиз бизнинг хонадонимизга фақат файз олиб келади. Нозигулнинг онасига эса ўзим тушунтираман. Тақдир эмас экан дейман, тамом. - Рахмат ойижон мени тушунганингиз учун. Амира аудиториядан чиқаркан, юраги безовта эди. Кечаги Тоҳирнинг гаплари унинг хаёлини остин-устун қилиб юборганди. Шу сабаб ўқишга жуда вақтли келган, яна Тохир билан тўқнашмаслик учун. У бекат томон юра бошлади, лекин дарвоза олдида таниш қора машина ва унга суяниб турган Тоҳирни кўрди. Тоҳир уни кўриши билан жилмайди. — Мендан қочиб юрибсанми?, — деди Тоҳир Амирага яқинлашиб. — Ойим ҳозир сенинг уйингда. Даданг ва онанг билан чой ичиб ўтиришибди. Амиранинг ранги оқариб кетди. — Нима? Тоҳир, сиз... сиз чиндан бу ишни қилдингизми? — Мен айтганман-ку, oʻlchagan joyimni kesib emas uzib olaman. Қани, машинага ўтир, сени уйингга эмас, бошқа бир жойга олиб бораман. Бугун сенинг ҳаётингдаги yangi oʻzgarishlar qilamiz. Амира индамай машинага ўтирди. У энди бу йигитга қарши чиқиш бефойда эканини, унинг ҳимояси остида ўзини нақадар хавфсиз ҳис қилаётганини ич-ичидан тан олаётган эди. *** Руслан аканинг уйи. Меҳмонхонада Комила опа ва Динора опа ўзаро суҳбатлашиб ўтиришарди. Руслан ака ва Солиҳ ҳам шу ерда эди. Комила опа Амиранинг Туркиядаги воқеаларини, Тоҳирнинг қарорини очиқ-ойдин айтди. — Руслан , Динорахон, — деди Комила опа жиддийлик билан. — Менинг ўғлим Амирани yaxshi koʻrib qolgan. Агар рози бўлсангиз, биз фарзандларимизнинг бoshини боғласак. Мен Амирани келин эмас, ўз қизимдек қабул қиламан. Динора опа кўз ёшларини артди. - Biz bir nima deyolmaymiz. Bir marta turmushdan kuydi. - Dinoraxon, Ruslan meni yaxshi biladi. Erimni ham doʻsti boʻlgan. Hech ham afsuslanmaysiz. Ochigʻini aytaman, yoʻq desangizam Toxir oʻgʻirlashdanam qaytmaydi. Xonada yengil kulgu jarangladi. - Komi, bu oʻgʻling juda oʻtkir chiqdida. - Nimasini aytasan. Aytdimi tamom, boʻlishi kerak oʻsha ish. - Menga Toxir juda yoqdi. Hatto unga havas qildim. Bersam qizimni Toxirdek yigitga beraman. Faqat oʻzi rozi qilsin. Biz rozi. *** Машҳура Ҳамиднинг кўйлакларини дазмоллаётган эди. Ҳамид ичкарига кириб, Машҳурага тикилиб қолди. Унинг хаёлида ҳамон Амира, лекин Мавлуда опанинг вафоти ва уйдаги бу оғир сукунат уни ўзгартира бошлаган эди. - Яхшилаб дазмолла. Кейин шкафга осиб қўяётганингда атир сепиб қўй. Мен шунга одатланганман. - Хўп. - Машхура, сени устингдан куламан, мазах қиламан дегандим. Бу хунук қизга мендек йигитни гапиргани бахт дегандим. Ҳаёт мени устимдан роса куляпти. Машхура оғир ютиниб қўйди. Ҳамид айтган гаплар унга жуда оғир ботди. - Қизимизни келажаги учун , уни мендек алданмаслиги учун... Буёғи сизга боғлиқ. *** Солиҳ негадир гаплашмай чўзилиб ётган хотинига қараб ҳайрон бўлди. - Нима гап? Тинчликми? - Бошим жудаям ёмон айланяпти. - Қон босиминг тушганмикан? - Билмайман. Уч йилдан бери улар фарзанд кулгусига зор эдилар. Аллоҳ бу неъмат билан сийлаганидан хабарлари йўқ эди. - Эртага поликлиникага тушиб чиқ. Бирор жиддий нарса бўлмасин. - Ҳеч нарса эмас. Ўтиб кетади. @bahtlim

  • ЯКУНИ ҚИСМЛАРИ @bahtlim

  • 🌙ХАЙРЛИ ТУН✨ ✨🌙Хонадонингиздан файзу-барокат, Қалбингиздан мехр-мухаббат хечам аримасин. ✨🌙Доимо Аллохим панохида бўлинг АЗИЗЛАР 🤲 ✨🌙Яхши дам олинг Аллоҳимга омонатимсиз.. ✨✨ ✨✨ ✨✨ ✨✨✨ ✨✨✨ ✨✨✨ @bahtlim

  • @bahtlim

  • 14 авг.6711015

    Abdujalil Qoʻqonov ❤️❤️💕💕❤️❤️💕💕 Ismingizni yuragimdan olib keting..🥀❤️‍🩹 Sogʻingan qalblar uchun Kechki taronalar ❤️‍🔥❤️‍🔥💔💔❤️‍🔥❤️‍🔥💔💔 ❣❣❣❣❣❣❣❣ @bahtlim