tgindex
BANKLAR UZ
@banklar_uzbузбекский

Bank va moliya sohasidagi eng so'ngi yangiliklar

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
3
Всего постов
24
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 636
+6 за 5 дн.
Сутки
−17
−0,64%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 942
24 постов
Вовлечённость
73,7%
к подписчикам
Постов в день
0,4
всего 24
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
478
1/48двое суток
547
1/72трое суток
590

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • ⚡️MKBANK ва Agrobank чорвачилик лойиҳалари учун 10 йилгача муддатга 20 млрд сўмгача 10 фоизли кредит ажратишни бошлади Чорвачилик соҳасида янги лойиҳа бошлаш ёки мавжуд бизнесни кенгайтиришни режалаштираётган тадбиркорлар учун MKBANK ва Agrobankда имтиёзли кредит имкониятлари мавжуд. Ҳар икки банкда ҳам молиялаштириш миқдори лойиҳа йўналишига қараб 20 млрд сўмгача етади. 🏦 MKBANKнинг “Chorva” кредит модули орқали чорвачилик мажмуаларини ташкил этиш ва наслдор қорамол харид қилиш учун 5 млрд сўмгача, наслли буқалар уруғини етиштириш корхоналарини ташкил этиш учун эса 20 млрд сўмгача кредит ажратилади. ▪️Кредит йиллик 10 фоиз ставкада, 10 йилгача муддатга берилади ва 48 ойгача имтиёзли давр тақдим этилади. 👉 MKBANK кредити ҳақида батафсил маълумот 🏦 Agrobankнинг чорвачилик лойиҳалари учун кредити доирасида чорвачилик мажмуаларини ташкил этиш ҳамда наслдор йирик ва майда шохли қорамолларни сотиб олиш учун 5 млрд сўмгача маблағ ажратилади. Наслли буқалар уруғини етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига қурилиш, асбоб-ускуналар ва наслли қорамоллар хариди учун эса 20 млрд сўмгача кредит олиш имконияти мавжуд. ▪️Кредит йиллик 10 фоиз ставкада, 120 ойгача муддатга ва 48 ойгача имтиёзли давр билан ажратилади. Тўловларни аннуитет ёки дифференциал график асосида амалга ошириш мумкин. Кредит юридик шахс мақомига эга тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган. 👉 Agrobank кредити ҳақида батафсил маълумот @banklar_uzb

  • ❗️Кредит тўлашда қийналсангиз банкдан тўловни кечиктириш ёки кредит муддатини узайтиришни расмий равишда сўраш мумкинлигини биласизми? Ўзбекистонда 3030-сонли низомга киритилган янги талаб 30 январдан кучга кирган ва унга кўра банклар кредит тўлашда қийналган мижозлар учун кредит шартларини енгиллаштириш (реструктуризация) тартибини расмий сайтларида жойлаштириши шарт. Бу дегани, мижозлар кредит тўловида қийналса, банкдан кредит шартларини қайта кўриб чиқишни расмий тартиб асосида сўраши мумкин. ☑️ Реструктуризация — оддий қилиб айтганда, мижознинг молиявий аҳволи ёмонлашганда банк томонидан кредит шартларини енгиллаштириш ҳисобланади. Бунда банк кредит муддатини узайтириши, тўловни маълум муддатга кечиктириши, ойлик тўлов миқдорини камайтириши, фоизларни қайта ҳисоблаши ёки жарималарни камайтириши мумкин. Энг муҳими, ушбу тартиб банкларнинг расмий сайтларида жойлаштирилиши шарт, шу сабабли мижозлар уни ўзлари очиб кўриб чиқишлари ва шу асосда банкка расмий мурожаат қилишлари мумкин. Қонунчиликка кўра, агар мижоз ишдан айрилса, даромади камида 30 фоизга камайса, узоқ муддат касал бўлса, ногиронлик ҳолати юзага келса, турмуш ўртоғи вафот этса, фавқулодда ҳолатлар содир бўлса ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқса, кредит тўловларини енгиллаштириш учун асос бўлиши мумкин. Шунингдек, жисмоний шахс банкка ариза билан мурожаат қилса, банк уни 3 иш куни ичида кўриб чиқиши шарт. Агар аризадаги сабаблар асосли деб топилса, банк яна 3 банк иш куни ичида кредит шартномасига ўзгартиш киритиб, мижоз билан қўшимча келишув тузади. Мижознинг ҳолатига қараб кредит тўловлари 6 ойгача кечиктирилиши ёки кредит муддати узайтирилиши мумкин. Агар мижоз ҳомиладорлик ёки туғиш таътилида бўлса, кредит тўловлари 10 ойгача кечиктирилиши мумкин. ⏺Агар сиз қуйидаги банклардан кредит олган бўлсангиз ва асосли сабаб билан тўловда қийналаётган бўлсангиз, банк сайтидаги реструктуризация тартибини кўриб чиқиб расмий равишда ариза беришингиз мумкин: 🏦 Agrobank 🏦 Aloqabank 🏦 Anorbank 🏦 Apexbank 🏦 Asakabank 🏦 Asia Alliance Bank 🏦 AVO bank 🏦 BRB 🏦 Davrbank 🏦 Garant bank 🏦 Hamkorbank 🏦 Hayot bank 🏦 InFinBank 🏦 Ipak Yo‘li banki 🏦I potekabank 🏦 Kapital bank 🏦 KDB Bank O'zbekiston 🏦 Madad Invest Bank 🏦 Milliy bank (NBU) 🏦 MKBank 🏦 Octobank 🏦 OFB 🏦 Openbank 🏦 Poytaxt bank 🏦 Saderat bank 🏦 SQB 🏦 TBC Bank 🏦 Tenge Bank 🏦 Trastbank 🏦 Turonbank 🏦 Universalbank 💳 Uzumbank 🏦 Xalq banki 🏦 Ziraatbank (Тўлиқ маълумот олиш учун юқорида кўрсатилган банклар номи устига босинг) ☝️Муҳим жиҳати шундаки, бу тартиб аллақачон кучга кирган бўлса-да, ҳали ҳам кўпчилик бу ҳақда билмайди. Шу сабабли кредит тўловида қийналаётган фуқаролар банк сайтидаги реструктуризация тартибини кўриб чиқиб, расмий равишда мурожаат қилишлари мумкин. @banklar_uzb

  • Имтиёзли таълим кредити ажратувчи банклар ва асосий талаблар Қайси банклар имтиёзли таълим кредити ажратиши ва уларнинг энг муҳим шартлари ҳақида батафсил маълумот тайёрладик. Ариза топширишда қуйидаги 11 та банкдан бирини танлашингиз мумкин: • Агробанк • Асакабанк • Алоқабанк • МКБанк • БРБ (Бизнесни ривожлантириш банки) • Hamkorbank • Туронбанк • ОФБ • ЎзСҚБ (SQB) • Ўзмиллийбанк (NBU) • Халқ банки Кредит фақатгина олий ва профессионал таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида ўқиётган талабаларига. Сиртқи, кечки, масофавий таълим ҳамда иккинчи мутахассислик учун имтиёзли кредит ажратилмайди. Кредит олиш учун my.gov.uz иловаси ёки talim-krediti.mf.uz ахборот тизими орқали онлайн сўров юборишингиз мумкин. Таълим кредити хотин-қизлар учун 0% ставкада берилади, яъни фоиз тўловларини Давлат бюджетидан қопланади ва фақат олинган асосий қарз қайтарилади. Эркаклар учун эса кредит Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади. Кредитнинг асосий қарзи ўқиш тугагандан сўнг 7-йилдан бошлаб қайтарилади. Ўқиш давомида йигитлар фақат фоизни тўлайди, хотин-қизлар эса умуман тўлов қилмайди. Агар талабанинг даромади бўлмаса, ота-онаси ёки яқин қариндошлари биргаликда қарз олувчи бўлиб кафилликка ўтишлари мумкин. @banklar_uzb

  • ⚡️ЭНДИ БАНКЛАРДА ШАХСНИ ТАСДИҚЛАШ УЧУН ПАСПОРТ ЁКИ ID-КАРТАНИНГ АСЛИ ЎРНИГА ЭЛЕКТРОН ШАКЛИНИ КЎРСАТИШ МУМКИН 9 августдан тижорат банкларида жисмоний шахсларни идентификация қилиш бўйича янги тартиб кучга кирди. Унга кўра, банклар мижоз шахсини тасдиқлашда биометрик паспорт, ID-карта ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатнинг асли билан бир қаторда электрон шаклини ҳам қабул қилади. Бунда ҳужжатнинг электрон шакли Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали тақдим этилиши лозим. Шу тариқа, банкда мижозни идентификация қилиш талаб этилганда паспорт ёки ID-картанинг аслини тақдим этиш билан бирга, унинг белгиланган платформалардаги электрон шаклидан ҳам фойдаланиш мумкин. Мазкур ўзгариш Марказий банк ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарори билан киритилган бўлиб, қарор 2026 йил 8 майда 2886-12-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда 9 августдан кучга кирди. @banklar_uzb

  • 8 авг.1 23454

    ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЕРДА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ЁКИ ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН? Бу ҳақида Марказий банк маълумот берди. Дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Булар, Agrobank, APEX BANK, O'zmilliybank, Tenge bank, Hamkorbank, ANOR BANK, Garant bank, Hayot bank, O'zsanoatqurilishbank, Trastbank, Ipoteka-bank, InFinBank, Biznesni rivojlantirish banki, Ipak Yuli bank, Xalq banki, Orient Finans bank, Saderat bank, Mikrokreditbank, Poytaxt bank, Asakabank, ASIA ALLIANCE BANK, Kapitalbank. Банк номи устига босиб, аниқ манзилни кўришингиз мумкин. @banklar_uzb

  • 8 авг.1 17154

    ⚡️9 августдан банкдан шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз 500 долларгача нақд чет эл валютасини олиш мумкин бўлади Эндиликда фуқаролар банкдан 500 АҚШ долларигача бўлган нақд чет эл валютасини паспорт, ID-карта ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатларсиз олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақдаги тегишли идоравий ҳужжат Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган бўлиб, у 2026 йил 8 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Ҳозир амалдаги тартибга кўра, мижозлар ҳужжатсиз фақат 100 долларгача нақд валюта олиши мумкин эди ва янги ўзгариш билан ушбу лимит 5 баробарга оширилмоқда. @banklar_uzb

  • 30 июл.2 032438

    ❓ Qaysi bankdan rasmiy daromadga ega bo‘lmagan (o‘zini-o‘zi band qilgan) jismoniy shaxslar uchun 100 million onlayn so‘mgacha mikroqarz olsa bo‘ladi? Javob: Hozirda Respublikamizda faoliyat yuritayotgan 34 ta tijorat bankidan 24 tasida mikroqarz olsa bo'ladi. Miqdori 10 milliondan 100 million so'mgacha. Muddati 2 oydan 5 yilgacha. 🏦 Hamkorbank Foizi - 19,9% dan boshlanadi; Muddati - 36 oygacha; Miqdori - 100 mln. so‘mgacha; 📞 1256; 🏦 ASIA ALLIANCE BANK Foizi - 21% dan boshlanadi; Muddati - 60 oygacha; Miqdori - 100 mln. so‘mgacha; 📞 1270; 🏦 Apexbank Foizi - 22% dan boshlanadi; Muddati - 36 oygacha; Miqdori - 100 mln. so‘mgacha; 📞1881; 🏦 Ipak yo‘li banki Foizi - 22,9% dan boshlanadi; Muddati - 60 oygacha; Miqdori - 100 mln. so‘mgacha; 📞1296; 🏦 O‘zSQB Foizi - 23% dan boshlanadi; Muddati - 48 oygacha; Miqdori - 100 mln. so‘mgacha; 📞 1180; 🏦 Asakabank Foizi - 25% dan boshlanadi; Muddati - 48 oygacha; Miqdori - 100 mln. so‘mgacha; 📞 1152; 🏦 TBC Bank Foizi - 28% dan boshlanadi; Muddati - 36 oygacha; Miqdori - 100 mln. so‘mgacha; 📞1150; 🏦 GarantBank Foizi - 32% dan boshlanadi; Muddati - 30 oygacha; Miqdori - 100 mln. so‘mgacha; 📞 1326; @banklar_uzb

  • 27 июл.3 567330

    ⚡️⚡️⚡️БУГУН УЙ-ЖОЙ СУБСИДИЯСИ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАБУЛИ БОШЛАНАДИ, 15:00 ДА! Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида тақдим этилган хабарномаларнинг амал қилиш муддати доирасида фойдаланилмаган қисми ҳисобидан аризалар қабул қилиш жорий йилнинг 27 июль куни соат 15:00 да бошланишини маълум қилинади. ☑️Ипотека кредитлари бўйича субсидия олишда ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижасига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи дастурда иштирок этувчи камида битта тижорат банкининг ички талабларига мос бўлиши талаб этилади. ▪️Бунда ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмаслиги, шунингдек, ўртача ойлик даромади миқдори белгиланган ижтимоий мезонлар доирасида бўлиши лозим. ☑️Субсидия олиш учун қуйидаги усуллар: ▪️Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш; ▪️myGov мобил иловаси; ▪️my.gov.uz порталида, мазкур ҳавола орқали ариза топширишингиз мумкин. ☝🏻2026 йил 24 июль ҳолатига кўра, оиланинг ўртача ойлик даромади: — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 3 млн 431 минг 700 сўмдан 10 млн 168 минг сўмгача; — Тошкент шаҳрида 3 млн 431 минг 700 сўмдан 11 млн 693 минг 200 сўмгача бўлиши керак. ▪️Бу миқдорлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлиқ. 2026 йил 1 сентябрдан МҲТЭКМ 1 млн 360 минг сўмга ошиши сабабли даромад чегаралари ҳам ўзгаради. ▪️Талабгор ижтимоий мезонлар бўйича камида 30 балл тўплаши керак. Уй-жойи йўқлиги учун 20 балл, даромад миқдори учун 5 баллдан 10 баллгача берилиши мумкин. Шунингдек, 30 ёшга тўлмаган ёшлар, меҳнат мигрантлари, оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда айрим мутахассисларга қўшимча балл берилиши мумкин. ▪️Ариза берувчининг кредит тарихи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш орқали субсидияли ипотека кредитларини ажратиш дастурида иштирок этувчи тижорат банкларининг рўйхати: 1. «Агробанк» АТБ 2. «Алоқабанк» АТБ 3. «Асакабанк» АЖ 4. «Ациа Аллианcэ Банк» АТБ 5. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ 6. «Ҳамкорбанк» АТБ 7. «Ипак йўли» АИТБ 8. «Ипотекабанк» ОТП Гроуп 9. «Микрокредитбанк» АТБ 10. «Ориент Финанс» ХАТБ 11. «Трастбанк» ХАБ 12. «Туронбанк» АТБ 13. «Халқ банки» АТБ 14. «Ўзмиллийбанк» АЖ 15. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ☝🏻Муҳим эслатма: Ариза берувчи томонидан ариза топшириш (баҳолаш) даврида OneID тизимида шахсга доир маълумотларни бошқариш панели орқали иштирок этувчи тижорат банкларига кредит тарихини баҳолаш мақсадида тегишли маълумотлардан фойдаланиш учун рухсат берилган бўлиши лозим. Шунингдек, кредит тарихини олишга чеклов вақтинча ўрнатилмаган бўлиши керак. Акс ҳолда, ариза берувчининг кредит тарихини ўрганиш имконияти чекланиб, унинг аризаси рад этилишига сабаб бўлади. ▪️Ҳарбий тузилмалар ходимлари бевосита давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ҳолда ариза топширишлари мумкин. @banklar_uzb

  • 24 июл.1 913219

    без подписи

  • 23 июл.1 70625

    2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида қайси банклар энг кўп соф фойда олди? 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган 34 та тижорат банки жами 10 трлн 992,7 млрд сўм, яъни қарийб 11 трлн сўм соф фойда қайд этди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 69 фоизга ёки 1,7 баробарга кўп демакдир. ☑️ Bankers.uz маълумотларига кўра, фаолият юритаётган 34 банкдан 25 таси соф фойдасини оширган, 9 та банкда эса фойда камайган ёки зарари ортиган. AVO bank эса ярим йилликни зарар билан якунлаган ягона банк бўлди. 🏦 Соф фойда ҳажми бўйича биринчи ўринга Ипотека-банк чиқди. Банк ярим йилликни 1 трлн 388,7 млрд сўм соф фойда билан якунлади. Эътиборлиси, ўтган йилнинг шу даврида банк 392,5 млрд сўм зарар кўрган эди. Шу тариқа, банк бир йил ичида 1,78 трлн сўмлик энг катта ижобий молиявий ўзгаришни намойиш этди. ☑️ ТОП-5 таликдан кейинги ўринларни Ўзмиллийбанк (1 трлн 214,1 млрд сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (1 трлн 105,1 млрд сўм), Hamkorbank (970 млрд сўм) ва Капиталбанк (833,6 млрд сўм) эгаллади. ☑️ Давлат банклари биринчи ярим йилликда жами 3 трлн 721,8 млрд сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилга нисбатан 40,9 фоизга кўп. Барча давлат банклари ярим йилликни фойда билан якунлади. 🏦 Давлат банклари орасида энг юқори ўсиш Халқ банкида кузатилди. Банкнинг соф фойдаси 154,6 млрд сўмдан 650,5 млрд сўмгача, яъни 3,2 баравар ошди. ☑️ Давлат улуши бўлмаган банклар эса жами 7 трлн 270,6 млрд сўм соф фойда қайд этиб, ўтган йилга нисбатан 88,1 фоизлик ўсишга эришди. Банк тизимидаги ТОП-10 банкнинг еттитаси давлат улуши бўлмаган банклар ҳисобланади. Улар орасида Ипотека-банк, Капиталбанк, Трастбанк, Orient Finance Bank, Ипак Йўли банк, KDB Bank Uzbekistan ва Davr Bank бор. ☑️ Соф фойда ўсиши бўйича Uzum Bank энг юқори натижалардан бирини қайд этди. Банкнинг фойдаси 30,4 млрд сўмдан 258,1 млрд сўмгача, яъни 8,5 баравар (+749%) ошган. Шунингдек, Tenge Bank, Apexbank, TBC Bank, InFinBank, Агробанк, Garant Bank ва Ziraat Bank Uzbekistan ҳам юқори ўсиш суръатларини намойиш қилди. ☑️ Шу билан бирга, Бизнесни ривожлантириш банки, Universal Bank, Anorbank, Poytaxt Bank ва Openbankда соф фойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайган. Openbank фойдаси эса деярли икки бараварга камайган. @banklar_uzb

  • 20 июл.1 99327

    ⚡️ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМИЙ БАНКЛАР ВА «ИСЛОМИЙ ДАРЧА» ОЧИШНИНГ ЯНГИ ТАРТИБИ КУЧГА КИРДИ Марказий банк бошқарувининг «Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори 2026 йил 20 июлдан кучга кирди. Мазкур қарор билан Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини ташкил этиш, лицензиялаш, бошқариш ва назорат қилишнинг тўлиқ ҳуқуқий механизми жорий этилди. Янги тартибга кўра: ☑️ Энди мавжуд тижорат банклари ҳам «исломий дарча» очиб, исломий банк хизматларини кўрсатиши мумкин. Бунинг учун Марказий банкдан тегишли лицензия олиниши ва белгиланган талаблар бажарилиши шарт. ☑️ Исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олишда тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати аниқ белгилаб қўйилди. Улар қаторига банкнинг уч йиллик бизнес-режаси, исломий молия бўйича маҳсулотлар режаси, молиявий прогнозлар, таваккалчиликларни бошқариш режаси, бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш имкониятлари ҳамда автоматлаштирилган банк тизимларига тегишли ўзгартиришлар ҳақидаги маълумотлар ҳам киритилди. ☑️ Банкларда Исломий молия кенгашини ташкил этиш мажбурий бўлади. Шунингдек, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинма ҳамда исломий молия бўйича ички аудит тизими ҳам ташкил этилиши шарт. ☑️ Исломий молия кенгаши аъзолари учун янги талаблар жорий этилди. Улар ислом ҳуқуқи (фиқҳ) соҳасида билимга эга бўлиши, араб тилини билиши ва араб тилидаги бирламчи манбаларни тушуниб таҳлил қила олиши лозим. ☑️ Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши шарт. ☑️ Бир шахс бир вақтнинг ўзида иккидан ортиқ банкнинг Исломий молия кенгаши аъзоси бўла олмайди. Бундан фақат бир банк гуруҳига кирувчи банклар ёки махсус мувофиқлаштирувчи кенгашларда иштирок этиш ҳолатлари мустасно. ☑️ 2027 йил 1 июлдан бошлаб Исломий молия кенгашининг камида битта аъзоси AAOIFI томонидан тан олинган халқаро сертификатлардан бирига эга бўлиши шарт. Жумладан, CIPA, CSAA, CPSS, CPAAGE ёки CSE сертификатлари қабул қилинади. ☑️ Исломий банк фаолияти учун масъул раҳбар ходим, Исломий молия кенгаши раиси ва аъзолари ҳамда бошқа муҳим лавозимларга номзодлар Марказий банк билан мажбурий келишилади. Улар суҳбатдан ўтказилиб, ишчанлик обрўси, малакаси, билим ва кўникмалари, раҳбарлик тажрибаси ҳамда жамоавий яроқлилиги баҳоланади. ☑️ Марказий банк номзодни келишиш ёки рад этиш ҳақидаги қарорни қабул қилгандан кейин уч иш куни ичида банкка ёзма ёки электрон шаклда юборади. ☑️ Исломий банкларда шариат стандартларига мувофиқликни таъминлаш сиёсати, ички назорат, таваккалчиликларни бошқариш, бухгалтерия ҳисоби, ташқи аудит ва номувофиқ даромадларни хайрияга йўналтириш тартиблари ҳам мажбурий тарзда белгиланади. ☑️ Исломий молия кенгаши аъзолари, раҳбар ходимлар ва муҳим аҳамиятга эга ходимларнинг ваколати муддатидан олдин тугатилса ёки улар лавозимидан озод этилса, банк бу ҳақда белгиланган муддатларда Марказий банкни хабардор қилиши шарт. @banklar_uzb

  • 20 июл.2 651216

    РАСМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛМАГАН ЁКИ ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ (Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди) 🏦 Ҳамкорбанк (Бирламчи) • Миқдори – 600 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 17%-17,5% • Муддати –  20 йилгача • Бошланғич тўлов – 25% Батафсил (Иккиламчи) • Миқдори – 1 млрд сўмгача • Фоиз ставкаси – 26%-27% • Муддати –  10 йилгача • Бошланғич тўлов – 30% Батафсил 📞 1256 🏦 Гарант банк (Бирламчи) • Миқдори –  Шартнома асосида • Фоиз ставкаси – 30% • Муддати –  120 ойгача • Бошланғич тўлов – 50% Батафсил 📞 1326 🏦 Алоқабанк (Бирламчи) • Миқдори – 380-480 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 17% • Муддати –  20 йилгача • Бошланғич тўлов – 15-20% Батафсил 📞 71 230 77 77 🏦 Апекс банк (Бирламчи) • Миқдори – 1,5 млрд сўмгача • Фоиз ставкаси –25% • Муддати –  10 йилгача • Бошланғич тўлов – 25% Батафсил (Иккиламчи) • Миқдори – 1,5 млрд сўмгача • Фоиз ставкаси – 25% • Муддати –  10 йилгача • Бошланғич тўлов – 25% Батафсил 📞 1881 🏦 Азия Альянс банк (Бирламчи ва иккиламчи) • Миқдори - 1 млрд 318 млн 400 минг сўмгача • Фоиз ставкаси - 26% дан бошланади • Муддати - 15 йилгача • Бошланғич тўлов - 30% Батафсил (Бирламчи) • Миқдори - 480 млн сўмгача • Фоиз ставкаси - 17% дан бошланади • Муддати - 20 йилгача • Бошланғич тўлов - 15% дан бошланади Батафсил 📞 1270 🏦 БРБ (Бирламчи) • Миқдори – 470 млн. сўмгача • Фоиз ставкаси –17% • Муддати –  20 йилгача • Бошланғич тўлов – 15-20 % Батафсил (Иккиламчи) • Миқдори - 4.12 млрд сўмгача • Фоиз ставкаси - 22.9% дан 24% гача • Муддати - 15 йилгача • Бошланғич тўлов - 20% (Иккиламчи) • Миқдори - 800 млн сўмгача • Фоиз ставкаси - 21% дан 21.9% гача • Муддати - 15 йилгача • Бошланғич тўлов - 25% Батафсил 📞 1254 🏦 Халқ банки (Бирламчи) • Миқдори –  480 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 17 % • Муддати – 20 йилгача • Бошланғич тўлов – 20 % Батафсил (Иккиламчи) • Миқдори –  1.2 млрд сўмгача • Фоиз ставкаси – 23% • Муддати – 15 йилгача • Бошланғич тўлов – 25% Батафсил 📞 1106 🏦 ЎзСҚБ (Бирламчи) • Миқдори – 480 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 17%-18% • Муддати –  20 йилгача • Бошланғич тўлов – 15%дан Батафсил (Бирламчи ва Иккиламчи) • Миқдори – 1,5 млрд сўмгача • Фоиз ставкаси – 21%-24% • Муддати –  20 йилгача • Бошланғич тўлов 20%– 30% Батафсил 📞 1180 🏦 Туронбанк (Бирламчи ва иккиламчи) • Миқдори –  1.648 млрд сўмгача • Фоиз ставкаси – 24 % • Муддати – 10 йилгача • Бошланғич тўлов – 20-30 % Батафсил (Бирламчи) • Миқдори –  480 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 17% дан бошланади • Муддати – 20 йилгача • Бошланғич тўлов – 20 % Батафсил 📞 1220 🏦 МКБанк (Бирламчи ва иккиламчи) • Миқдори – 800 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 21.55% дан бошланади • Муддати –  15 йилгача • Бошланғич тўлов – 26% дан бошланади Батафсил 📞 1285 🏦 Ипак Йўли Банки (Бирламчи ва Иккиламчи) • Миқдори – 1,5 млрд сўмгача • Фоиз ставкаси – 23% дан бошлаб • Муддати – 10 йилгача • Бошланғич тўлов – 25% дан бошлаб Батафсил (Бирламчи) • Миқдори – 480 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 16,5% дан бошлаб • Муддати – 20 йилгача • Бошланғич тўлов – 15% дан бошлаб Батафсил 📞78 140 69 00 🏦 Ўзмиллийбанк (Бирламчи) Микдори - чекловларсиз Фоиз ставкаси - 17%дан Муддати - 20 йилгача Бошлантич тулов - 25% Батафсил (Иккиламчи) Микдори - чекловларсиз Фоиз ставкаси - 22%дан Муддати - 20 йилгача Бошлантич тулов - 25%дан Батафсил (Ремонт) Микдори - 1 млрд. сумгача Фоиз ставкаси - 22%дан Муддати - 20 йилгача Бошлантич тулов - 0%дан Батафсил 📞 (78) 147-61-34 🏦 Агробанк (Бирламчи) • Миқдори – 380-480 млн сўмгача • Фоиз ставкаси – 17% • Муддати –  20 йилгача • Бошланғич тўлов – 15% дан бошланади Батафсил 📞1216 @banklar_uzb

  • 14 июл.2 410316

    🚗 ФОИЗСИЗ АВТОКРЕДИТЛАР Chevrolet автомобилларини бир вақтнинг ўзида бир нечта тижорат банклари орқали, ўзингизга мос ва энг муҳими — фоизсиз (0%) автокредит шартларида харид қилиш мумкин.  Бошланғич тўлов ва муддатга қараб, автомобилни 0% фоиз билан бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Қуйида рўйхатда кўрсатилган банклар номи устига босиб тўлиқ маълумот билан танишиб чиқишингиз мумкин: ☑️ Tracker ва Onix учун фоизсиз автокредит таклиф қилаётган банклар: 🏦 "Азия Альянс Банк" 🏦 "МКБанк" 🏦 "Туронбанк" 🏦 "Пойтахт Банк" 🏦 “БРБ” 🏦 “Давр банк” 🏦 “Инфинбанк” 🏦 “Апекс банк” 🏦 “Ҳамкорбанк” 🏦 "ЎзСҚБ" 🏦 "Универсал банк" 🏦 "Ипак Йўли Банки" ☑️ Дамас учун фоизсиз автокредит таклиф қилаётган банклар: 🏦 "Азия Альянс Банк" 🏦 "МКБанк" 🏦 "Туронбанк" 🏦 "Пойтахт Банк" 🏦 “БРБ” 🏦 “Давр банк” 🏦 “Инфинбанк” 🏦 “Ҳамкорбанк” 🏦 “Апекс банк” 🏦 “Тенге банк” 🏦 "ЎзСҚБ" 🏦 "Универсал банк" 🏦 "Ипак Йўли Банки" ☑️ Лабо учун фоизсиз автокредит таклиф қилаётган банклар: 🏦 "МКБанк" 🏦 "Туронбанк" 🏦 "Пойтахт Банк" 🏦 “БРБ” 🏦 “Давр банк” 🏦 “Тенге банк” 🏦 “Апекс банк” 🏦 “Ҳамкорбанк” 🏦 "ЎзСҚБ" 🏦 "Универсал банк" 🏦 "Ипак Йўли Банки" ☑️ Асосий шартлар: ▫️Фоиз ставкаси — 0% ▫️Муддат — 24 ойдан 60 ойгача ▫️Бошланғич тўлов — 20% дан 70% гача 🔹Қўшимча бонус: Chevrolet Tracker (MY2025) модели учун банк орқали бўлиб тўлашда LTZ PLUS, Premier PLUS ва REDLINE комплектацияларига 4 млн сўмлик чегирма мавжуд (аввалги чегирмалар қўлланилмайди). @banklar_uzb

  • 13 июл.2 487228

    РАСМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛМАГАН ЁКИ ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР УЧУН МИКРОҚАРЗЛАР (Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди) 🏦 ЎзСҚБ ● Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган ● Банкка бориб олинадиган: ● Банкка бориб олинадиган: ◦  Фоизи - 23% дан 30% гача ◦  Муддати - 48 ойгача ◦  Миқдори -  100 млн. сўмгача Батафсил 🏦 БРБ • "БРБ IT Start-up" микроқарз ◦ Фоизи – 26% дан бошланади ◦ Муддати – 36 ойгача ◦ Миқдори – 15 млн сўм 🔗 Батафсил • "БРБ business-woman" микроқарз ◦ Фоизи – 24% дан бошланади ◦ Муддати – 36 ойгача ◦ Миқдори – 11 млн сўм 🔗 Батафсил • "Бизнесга биринчи қадам" микроқарзи ◦ Фоизи – 24% йилига ◦ Муддати – 36 ойгача ◦ Миқдори – 5 млн сўм 🔗 Батафсил • "БРБ Start-up" микроқарз ◦ Фоизи – 26% дан бошланади ◦ Муддати – 36 ойгача ◦ Миқдори – 12 млн сўм 🔗 Батафсил • "БРБ business-man" микроқарз ◦ Фоизи – 26% йилига ◦ Муддати – 36 ойгача ◦ Миқдори – 10 млн сўм 🔗 Батафсил • "Томорқа бизнес" микроқарзи ◦ Фоизи – 24% йилига ◦ Муддати – 36 ойгача ◦ Миқдори – 17 млн сўм 🔗 Батафсил 🏦 Трастбанк ● Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган ● Банкка бориб олинадиган: ◦  Фоизи - 28 % дан 30% гача ◦  Муддати - 36 ойгача ◦  Миқдори - 50 млн сўмгача Батафсил 📞 1287 🏦 МКБанк ● Онлайн микроқарз мавжуд эмас. ● Банкка бориб олинадиган: ◦  Фоизи — 26% дан 30% гача ◦  Муддати — 5 йилгача ◦  Миқдори — 100 млн. сўмгача Батафсил 📞 1285 🏦 Гарант банк ● Онлайн микроқарз мавжуд эмас. ● Банкка бориб олинадиган: ◦  Фоизи - 32% ◦  Муддати - 30 ойгача ◦  Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил 📞 1326 🏦 Асакабанк ● Онлайн микроқарз мавжуд эмас. ● Банкка бориб олинадиган: • "Тадбиркорга кўмак" ◦  Фоизи - 25% ◦  Муддати - 36 ойгача ◦  Миқдори - 100 млн сўмгача (эркакларга 50 млн сўмгача) Батафсил • "Biznesga birinchi qadam 3.0" ◦  Фоизи - 18% ◦  Муддати - 60 ойгача ◦  Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил 📞 1152 🏦 Апекс банк ● Онлайн: ◦  Фоизи – 22% дан 35% гача ◦  Муддати – 6 ойдан 36 ойгача ◦  Миқдори -  100 млн. сўмгача Батафсил ● Банкка бориб олинадиган: ◦  Фоизи - 22% дан 35% гача ◦  Муддати - 36 ойгача ◦  Миқдори -  100  млн сўмгача Батафсил 📞 1881 🏦 Ҳамкорбанк ● Онлайн: ◦  Фоизи - 19,9% дан 46% гача ◦  Муддати - 36 ойгача ◦  Миқдори -  100 млн. сўмгача Батафсил ● Банкка бориб олинадиган: ◦  Фоизи - 19,9% дан 46% гача ◦  Муддати - 36 ойгача ◦  Миқдори - 100 млн. сўмгача Батафсил 📞 1256 🏦 Агробанк ● Онлайн микроқарз мавжуд эмас. ● Банкка бориб олинадиган: «Бизнесга биринчи қадам–2» микроқарз: ◦ Фоизи — 25% ◦ Муддати — 60 ойгача ◦ Миқдори — 50 млн сўмгача Батафсил ● Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга микроқарз: ◦ Фоизи — 25% ◦ Муддати — 12 ой ◦ Миқдори — 5 млн сўмгача Батафсил 📞 1216 🏦 Анорбанк ● Банкка бориб олинадиган: ◦  Фоизи - 26% ◦  Муддати - 12 дан 60 ойгача ◦  Миқдори - 300 млн сўмгача Батафсил 📞 1290 🏦 ТБС Банк ● Банкка бориб олинадиган: мавжуд эмас ● Онлайн: ◦ Фоизи - 28% дан 49% гача ◦ Муддати - 3 ойдан 36 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил 📞 1150 🏦 “Туронбанк“ АТБ ● Онлайн микроқарз мавжуд эмас. ● Банкка бориб олинадиган: • “Бизнесим мақсадим“ ◦ Фоизи - 26% ◦ Муддати - 48 ойгача ◦ Миқдори - 50 млн сўмгача Батафсил 📞 1220 🏦 Ипак Йўли Банки ● Онлайн: ◦ Фоизи - 30,9% дан ◦ Муддати - 36 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн. сўмгача Батафсил ● Банкка бориб олинадиган: ◦ Фоизи - 22,9% дан 24,9% гача ◦ Муддати - 60 ойгача ◦ Миқдори - 100 млн сўмгача Батафсил 📞 1296 👍 Азия Альянс Банк ● Онлайн микроқарз мавжуд эмас. ● Банкка бориб олинадиган: ◦  Фоизи - 21% дан 26% гача ◦  Муддати - 60 ойгача ◦  Миқдори -  100 млн. сўмгача Батафсил ☎️1270 @banklar_uzb

  • 2 июл.3 306326

    📱КАРТАДАН-КАРТАГА ФОИЗСИЗ ПУЛ ЎТКАЗУВЧИ ИЛОВАЛАР 🏦 Alliance Pay иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%. (Humo карталари орасида 100 млн сўмгача) 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store 🏦 BRB mobile иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%. 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store 🏦 МКБанк Mavrid иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%. 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store 🏦 Hamkor Mobile иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%. 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store 🏦 Open bank иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%. 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store ▪️ Sello Pay иловасида бир ойда 5 млн сўмгача 0%. 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store 🏦 Davr Mobile 2.0 иловасида бир ойда 3.5 млн сўмгача 0%. 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store 🏦 Milliy 2.0 иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%. 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store 🏦 Туронбанк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%. 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store ➖alif mobi иловасида бир ойда 1 млн сўмгача 0%. 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store ▫️OQ иловасида бир ойда 1 млн сўмгача 0%. 📱Иловани юклаб олиш👉 Play Market ёки App Store Бу имкониятлар турли банк иловаларида ва тўлов тизимларида мавжуд. Асосийси — Uzcard ёки Humo картангиз бўлса бўлди. @banklar_uzb

  • 2 июл.2 87036

    ⚡️МАҚСАДЛИ ИПОТЕКА ОМОНАТИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ ТАСДИҚЛАНДИ Бугундан ипотека субсидиясига эга фуқаролар учун мақсадли ипотека омонати расман жорий этилди. Энди дастлабки бадал учун ўз маблағингизни ва давлат субсидиясини махсус омонатга жойлаштириб, ушбу маблағларга банк фоизи ҳисоблатиш мумкин. Янги тартиб қуйидагича ишлайди: ☑️ Аввало фуқаро банкка мурожаат қилиб ипотека омонати ҳисобварағини очади. Банк ҳужжатларни кўриб чиқади ва талаблар бажарилса, омонат ҳисобварағини очади. ☑️ Фуқаро дастлабки бадалнинг ўз ҳиссасини омонатга жойлаштиради. Бу маблағ ипотека кредити бўйича талаб этиладиган дастлабки бадалнинг фуқаро ҳиссасидан кам бўлмаслиги керак. ☑️ Шундан кейин давлат субсидияси ҳам ушбу омонат ҳисобварағига ўтказилади. Натижада дастлабки бадал учун ажратилган маблағлар бир ҳисобварақда жамланади. ☑️ Омонатга пул келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб унга банк томонидан бозор ставкасида фоиз ҳисоблана бошлайди. Фоизлар омонат ёпилгунга қадар ҳисобланади. ☑️ Фуқаро 12 ой ичида биринчи бозордан уй танлаб, ипотека кредити учун банкка ҳужжатларини тақдим этади. ☑️ Банк ипотека кредити ажратиш бўйича қарор қабул қилса, омонатдаги жамғарилган маблағ, унга ҳисобланган фоизлар ҳамда ипотека кредити маблағи қурилиш ташкилоти ҳисобварағига ўтказилади. ☑️ Ипотека кредити расмийлаштирилгандан сўнг давлат фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун белгиланган тартибда субсидия ажратишни бошлайди. ❗️Агар ипотека кредити ажратилмаса ёки белгиланган талаблар бажарилмаса, банк омонатчининг ўз маблағини унга ҳисобланган фоизлари билан қайтаради. Давлат томонидан ажратилган дастлабки бадал субсидияси эса унга ҳисобланган фоизлари билан бирга Давлат бюджетига қайтарилади. ❌ Ипотека кредити қуйидаги ҳолатларда рад этилиши мумкин: ▪️фуқаро уй сотиб олишдан воз кечса; ▪️кредит тарихи ёки тўловга лаёқати банк талабларига мос келмаса; ▪️тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумот аниқланса; ▪️танланган уй белгиланган талабларга жавоб бермаса; ▪️омонат маблағларидан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилса; ▪️дастлабки бадал учун етарли маблағ жамғарилмаса; ▪️омонат муддати ичида ипотека расмийлаштирилмаса. 🗣Оддий мисол билан тушунтирамиз: Айтайлик, сиз 600 млн сўмлик квартира сотиб олмоқчисиз. Банк талаби бўйича 15 фоиз, яъни 90 млн сўм дастлабки бадал тўлашингиз керак. Агар субсидия олганингиздан кейинги 4 ой ичида уй-жой сотиб олмасангиз, банкда мақсадли ипотека омонати очишингиз мумкин. Масалан, 12 ой давомида ҳар ой 5–6 млн сўмдан жамғариб борсангиз, давлат томонидан ажратилган дастлабки бадал субсидияси ҳам ушбу омонат ҳисобварағига ўтказилади. Банк эса ҳам субсидия маблағига, ҳам сиз жамғарган маблағга бозор ставкасида фоиз ҳисоблайди. Натижада дастлабки бадал учун жамғарилган маблағ янада кўпайиб, ипотека кредитини расмийлаштириш имконияти осонлашади. ☝️Янги тартибнинг асосий мақсади ипотека субсидияси маблағлари бекор ётмаслигини таъминлаш, уларга фоиз ҳисоблаш ва фуқароларга дастлабки бадални шакллантиришда қўшимча имконият яратишдан иборат. @Banklar_uzb

  • 1 июл.2 664110

    ⚡️2026 ЙИЛ 1 ИЮЛДАН КУЧГА КИРАДИГАН АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР ☑️ Солиқлар бўйича ортиқча тўлов ва қарздорликлар ўзаро ҳисобга олинади. Энди солиқлар бўйича ортиқча тўлов ва қарздорликлар ягона ғазначилик ҳисобварағи орқали ўзаро ҳисобга олинади. 👉 Батафсил маълумот ☑️ QR-кодни жорий этмаган субъектлар савдо қоидаларини бузган ҳисобланади. 1 июлдан бошлаб ягона QR-код орқали тўлов қабул қилиш тизимини жорий этмаган савдо ва хизмат кўрсатувчи субъектларга нисбатан чора кўрилиши мумкин. 👉 Батафсил маълумот ☑️ Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолашдаги “Online Bozor” талаби бекор қилинади. Энди KPI баҳолашда “Online Bozor” орқали маҳсулот сотиш талаби ҳисобга олинмайди. 👉 Батафсил маълумот ☑️ 500 та маҳаллада “маҳалла еттилиги” аъзоларини танлаш тартиби ўзгаради. Ушбу маҳаллаларда “маҳалла еттилиги” аъзолари шу маҳаллада яшовчилар орасидан танланади ва уларни йиғилишларга чақириш фақат маҳалла раиси рухсати билан амалга оширилади. 👉 Батафсил маълумот ☑️ Кўп квартирали уйларда тўлов ва тушумлар банк орқали юритилади. 1 июлдан Тошкент шаҳрида ҳар бир кўп квартирали уй учун алоҳида банк ҳисоб рақами очилади ва барча тушум ҳамда харажатлар шу ҳисоб орқали амалга оширилади. 👉 Батафсил маълумот ☑️ Ёшларни давлат хизматига қабул қилишда янги тартиб жорий этилади. Суҳбат саволлари камида 1 ой олдин эълон қилинади, ички танловлар бекор қилинади ва айрим лавозимлар учун стаж талаблари енгиллаштирилади. 👉 Батафсил маълумот ☑️ Камерал солиқ текширувидан кейин банк ҳисобварағини тиклаш автоматлаштирилади. Агар тадбиркор талабнома бўйича тушунтириш берса ёки тузатиш киритса, банк ҳисобварағи бўйича операцияларни қайта тиклаш жараёни автомат тарзда амалга оширилади. 👉 Батафсил маълумот ☑️ Гаровсиз микрокредит миқдори 200 млн сўмгача оширилади. Ижобий кредит тарихига эга тадбиркорлар учун гаровсиз микрокредитнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмдан 200 млн сўмгача кўпайтирилади. 👉 Батафсил маълумот ☑️ Чорвачилик соҳаси учун банкларга имтиёзли ресурс ажратиш бошланади. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳар йили тижорат банкларига 10 йил муддатга, йиллик 6 фоиз ставкада 1 трлн сўм маблағ жойлаштиради. 👉 Батафсил маълумот ☑️ Пенсия ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилган миқдорда тўланади. 1 июлдан ёшга доир энг кам пенсия 983 минг сўм, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 1 млн 83 минг сўм этиб белгиланади. 👉 Батафсил маълумот ☑️ Бошқа турдаги пенсия ва нафақалар ҳам янги миқдорларда белгиланади. Ногиронлик нафақаси, боқувчисини йўқотганлик нафақаси, меҳнат стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга тўланадиган нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар оширилган миқдорда амал қилади. 👉 Батафсил маълумот ☑️ Субсидия олган фуқаролар мақсадли ипотека омонати очиши мумкин бўлади. Субсидия хабарномасига эга фуқаролар дастлабки бадал учун ўз маблағи ва давлат субсидиясини махсус ипотека омонатига жойлаштириб, ушбу маблағларга фоиз ҳисоблатиши мумкин бўлади. 👉 Батафсил маълумот ☑️ UzQR орқали тўлов қабул қилиш мажбурий тартибга ўтади. Савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари ягона UzQR орқали тўлов қабул қилади. Комиссия 0,65 фоиз этиб белгиланган ва у харидордан эмас, тадбиркордан ундирилади. 👉 Батафсил маълумот ☑️ Давлат ижтимоий суғуртаси орқали “больничный” тўловлари янги тартибда амалга оширилади. Хусусий секторда ҳам иш берувчи фақат дастлабки 5 кун учун тўлайди, қолган қисми Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан қопланади. @banklar_uzb

  • 30 июн.2 37829

    ❗️Markaziy bank bir qator banklar va mikromoliya tashkilotlarini jarimaga tortdi Moliyaviy xizmatlar iste'molchilarining huquqlarini himoya qilish bo'yicha o'tkazilgan tekshiruvlar natijasida quyidagi tashkilotlarga jarima qo'llanildi: 🏦 Banklar: 🔸 Uzum bank – 215,5 mln so'm; 🔸 Agrobank – 255,0 mln so'm; 🔸 Ipoteka-bank – 105,0 mln so'm; 🔸 O'zsanoatqurilishbank – 119,5 mln so'm. 🏢 Mikromoliya tashkilotlari: 🔸 Shaffof-moliya – 201,0 mln so'm; 🔸 Tezcoin – 156,0 mln so'm. Asosiy qoidabuzarliklar: 📌 Mikromoliya tashkilotlarida: • mikroqarz ajratishda qarz yuki bo'yicha talablar buzilgan; • mijozlar murojaatlari belgilangan tartibda ko'rib chiqilmagan; • kredit shartnomalari to'liq rasmiylashtirilmagan; • kredit tarixi ma'lumotlari kredit byurolariga o'z vaqtida yuborilmagan. 📌 Uzum bankda: • mijozlar uchun majburiy axborotlar to'liq e'lon qilinmagan; • murojaatlar qonunchilik talablari asosida ko'rib chiqilmagan; • kredit tarixi ma'lumotlari kechiktirib yuborilgan; • ayrim shartnomalar qonunchilik talablariga mos tuzilmagan. 📌 Ipoteka-bankda: • ayrim kredit to'lovlari jadvaldagi sanadan oldin kartalardan yechib olingan; • ayrim hollarda mablag'lar mijoz roziligisiz yechib olingan; • garov reyestri bilan bog'liq muddatlarga rioya qilinmagan; • shartnomalarni rasmiylashtirishda qonunchilik talablari buzilgan. 📌 Agrobank va O'zsanoatqurilishbank filiallarida "sirli mijoz" nazorati davomida mijozlarga xizmat ko'rsatish, shaffoflik va axborot berish bo'yicha qonunchilik talablariga rioya etilmagani aniqlangan. 💰 Shuningdek, "sirli mijoz" tekshiruvlari yakunlari bo'yicha 14 ta tijorat bankiga jami 681,5 mln so'm miqdorida jarima qo'llanildi. @banklar_uzb

  • 29 июн.2 9541220

    ⚡️ БУГУНДАН ИСЛОМИЙ БАНК ФАОЛИЯТИГА ЙЎЛ ОЧГАН ҚОНУН КУЧГА КИРДИ Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун кучга кирди. Энди мамлакатимизда исломий банк хизматларини кўрсатиш учун тўлиқ ҳуқуқий асос яратилди. Бугундан бошлаб тижорат банклари исломий банк фаолияти учун лицензия олиш мақсадида Марказий банкка ариза топширишлари мумкин. Қонунга мувофиқ, лицензия бериш ҳақидаги қарор 2 ой ичида қабул қилинади. ☝️Демак, энг мақбул сценарийга кўра, Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистонда биринчи исломий банк ёки биринчи «исломий дарча» (Islamic Window) ўз фаолиятини бошлаши мумкин. @banklar_uzb