tgindex
Bakhrom Abdukadirov

Bakhrom Abdukadirov

Статистика
@baxrom_ceoузбекский

Сизга ҳеч ким ишонмаса ҳам, Бахром ишонади. Қарорлар ортидаги ҳақиқий тажриба ва жонли ҳикоялар. https://www.instagram.com/baxrom_ceo/

Последний пост
12 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
1 822
+4 за 4 дн.
Сутки
−1
−0,05%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
2 960
20 постов
Вовлечённость
162,5%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 20
Упоминаний
5
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 098
1/48двое суток
1 258
1/72трое суток
1 357

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 12 авг.1 2394824

    📈 Тошкент фонд бозоридаги ҳаяжон... Сўнгги икки ҳафтада менга кўплаб одамлар ёзишни бошлади. Мазмуни деярли бир хил: "акциялар нархи учиб кетяпти", "портфелим яшил рангда", "энди нима қилишим керак?" Дарҳақиқат, июль ойининг охири ва август бошидан бери маҳаллий фонд бозоримизда ўзгача уйғониш кузатилмоқда. Акциялар олди-сотди транзакциялари кескин ортгандай, айрим активларнинг графиги эса фақат тепага қараб ҳаракатланяпгандай. Масалан, кечагина "Ўзбекинвест" акциялари ўзининг тарихий максимумини янгилади. "Ўзбектелеком" эса икки ҳафтадан буён тинимсиз ўсишда давом этмоқда. Мен ҳам инвесторман. Шунинг учун бу ҳисни яхши тушунаман. Энг қизиғи акция тушаётганда одам қўрқади, тез ўсаётгада эса ундан ҳам хавфлироқ ҳис пайдо бўлади. Мурожаат қилганларнинг кўпчилиги битта нарсани сўрайди: "яна пул киритиб, кўпроқ акция олсамми?" 🔍 Кошки бу қийин саволларга энг тўғри жавобни билсам?!😅 💡Барчаси фақат ва фақат ўзингизнинг инвесторлик портретингизга, танлаган стратегиянгизга ва мақсадларингизга боғлиқ (эслатиб ўтаман, бу пост молиявий маслаҳат эмас, балки менинг шахсий кузатувларимдир). 🚀 Лекин шахсан мени бошқа савол кўпроқ қизиқтиради: Охирги икки ҳафтада компанияларнинг фундаментал ҳолати ҳам акциялари нархидек тез яхшиландими? Компания икки ҳафта ичида икки баробар кучлироқ бизнесга айландими? Даромади икки баробар ошдими? Фойдаси, активлари ёки келажакдаги пул оқими шунчалик ўзгардими? Бизни фонд бозорига катта институционал инвесторлар кирдими? Одатда агар акция нархи компаниянинг ўзига нисбатан анча тез югураётган бўлса, мен бундай пайтда бироз эҳтиёткор бўлишни маъқул кўраман. Ҳиссиётлар пасайгач, ҳар қандай актив эртами-кечми ўзининг ҳақиқий, фундаментал қийматида жойлашади. 📌 Шу сабабли шахсан ўзим бозорнинг ҳозирги юқори нуқталаридан фойдаланиб, қайсидир позицияларимни аста-секин сотишни ва фойдани қайд этишни бошладим... ❓Сизда-чи? Портфелингизда ҳолат қандай, фойдани нақд қиляпсизми ёки ҳали ҳам ўсишни кутяпсизми? Расм-графикда UCI индекси кўрсатилган. @baxrom_ceo

  • 25 мая2 6965735

    ⏳ Ҳафтангизда молиявий эркинлик уруғи аллақачон мавжуд Ҳафталик тақвимингизга бир назар ташланг. Ҳар бир инсонга, хоҳ у йирик компания раҳбари бўлсин, хоҳ ўз йўлини эндигина бошлаётган ёш мутахассис бўлсин, унда ҳафтасига бир хил 168 соат вақт берилган. Агар биз ҳафтани 8 соатлик блокларга бўлсак, жами 21 та блокка эга бўламиз: 👉 7 та блок - уйқу учун. 👉 5 та блок - одатий иш ҳафтангиз учун. 👉 9 та блок - эса сизда қоладиган ихтиёрий вақт. 📌Демак, ҳар ҳафта сизда 72 соатлик бўш вақт бор. Бу постимда, молиявий мустақилликка қараб дадил қадам ташлаётганлар ва бир жойда қотиб қолганлар ўртасидаги асосий фарқ вақт миқдорида эмас, балки ана шу бўш вақтни қандай бошқаришида эканлигига эътиборингизни қаратмоқчиман. Савол қуйидагича: бу 72 соатни сиз шунчаки сарфлаяпсизми ёки унга сармоя киритяпсизми? Бўш вақтни инвестиция қилишнинг энг юқори самара келтирувчи иккита йўли бор: 1️⃣ Меҳнат соатларингиз қийматини оширадиган таълимга инвестиция қилиш. Қўшимча кўникма, нуфузли сертификат, хорижий тил ёки муайян соҳадаги чуқур экспертиза вақтингизни «ҳафтасига 100 долларлик» даражадан «500 долларлик» ва ундан юқори даражага олиб чиқиши мумкин. Бу билимлар ҳудди мураккаб фоиз каби йиллар давомида капиталлашиб боради. Ҳар ой битта фундаментал китоб ўқинг, мақсадли онлайн курсларда малака оширинг, йўлда кетяпганда подкаст ёки аудиокитоблар тингланг. 2️⃣ Даромад келтирувчи активларни ўрганиш ва шакллантириш. Акциялар, кўчмас мулк, стартаплар ёки кичик бизнес моделлари қандай ишлашини пухта ўрганиб, мақсадли сармоя киритсангиз, аста-секин «мен пул учун ишлайман» формуласидан «менинг активларим мен учун ишлайди» тизимига ўтасиз. Қанча эрта бошласангиз, вақтнинг ўзи сиз учун шунчалик кўп ишлайди. 💡Бу, албатта, барча кўнгилочар машғулотлардан воз кечиш ёки ҳар бир сониянгизни фақат бойлик орттиришга бағишлаш керак дегани эмас. Ҳаммага сифатли дам олиш керак! Гап ўзингизнинг кучли томонларингизни англаш, заиф жиҳатларингизни устида ишлаш ва ҳар томонлама етук, молиявий хавфсиз инсонга айланиш ҳақида бормоқда. 🎯 Асосий мақсад: 72 соатлик эркин вақтингизнинг камида бир қисмини шахсий кўникмаларни ошириш ва активлар портфелини қуриш учун ажратиш ва ҳар оқшомни пассив дам олишга сарфлаб юбормасликдур. Бир неча йил ичида вақтингизни мана шундай онгли равишда қайта тақсимлашингиз даромадларингизни, турмуш тарзингизни ва охир-оқибат, молиявий мустақилликка элтувчи йўлингизни тубдан яхшилайди деб ҳисоблайман. ❓Сиз ўзингизнинг 72 соатингиздан қандай фойдаланяпсиз? @baxrom_ceo

  • 4 мая2 7286018

    Кибрнинг 120 миллиард долларлик товони 📉 1998 йилда Yahoo интернетнинг мутлақ қироли эди. Улар бозорни эмас балки бутун дунё онгини бошқараётгандек эди. Шу пайт, Стэнфордда ўқиётган икки ёш тадқиқотчи Ларри Пейж ва Сергей Брин эшикни тақиллатиб кириб келишди, ва ўзларининг Google (PageRank) деб номланган ихчамгина қидирув алгоритмини Yahoo-га бор-йўғи $1 миллион долларга сотишни таклиф қилишди. Yahoo эса бунга эътибор ҳам бермади. Улар "йўқ" дейишди. Дунёга эгалик қилиб турганингизда, 1 миллион долларлик алгоритмни сотиб олишнинг нима кераги бор деган фикрга келишгандурда? Бу уларнинг биринчи ҳалокатли хатоси эди: Манманлик. 2002 йилга келиб эса ҳақиқат юзини кўрсата бошлади. Google энди ётоқхонадаги икки талаба эмас, балки кунига миллионлаб сўровларни қайта ишлайдиган улкан кучга айланганди. Yahoo буни англади ва бош директори Терри Семел ғурурини четга суриб, Ларри ва Сергей билан уларни сотиб олиш бўйича музокаралар столига ўтирди. Аммо…келишув яна бўлмади. Улар нарх борасида келиша олишмади. Бугунги кун нуқтаи назаридан қараганда ўша “катта” фарқ кулгили даражада кичик эди. Бу уларнинг иккинчи хатоси эди: Иккиланиш. 2008 йилда интернет тубдан ўзгарган эди. Google гигантга айланди. Facebook эса ракета каби ўсаётганди. Yahoo эса…йўналишни йўқотган кемадак эди. Уларнинг заифлашганини сезган Microsoft, Yahoo'га уларни $44,6 миллиард долларга сотиб олиш бўйича кутилмаган таклифини берди. Бу Yahoo'нинг ўша пайтдаги бозор қийматидан 62% га юқори эди. Yahoo бош директори Жерри Янг буни қатъиян рад этди. Унинг фикрича, бу таклиф компаниянинг ҳақиқий қадрини акс эттирмаган экан. Бу уларнинг сўнгги, ҳал қилувчи хатоси эди: Хомхаёл. Оқибат шафқатсиз бўлди. Аксиядорлар ғазабга минди. Аксиялар қулади. Миллиардер рейдер Карл Айкан директорлар кенгашига қарши очиқ ва шафқатсиз кураш бошлади. Судлар, босим, истеъфо... Бир пайтлар дунёга ҳукмронлик қилган компания парчалана бошлади. Ниҳоят, йиллар ўтиб, Yahoo таслим бўлди. У ўзининг асосий интернет бизнесини Verizon'га бор-йўғи 4,83 миллиард долларга сотди. Бу шунчалик ёмон келишув эмас, бу статегик кўрликнинг нархи эди. 📌 Хулоса оддий, лекин оғир: Зўр маҳсулот яратиш бу жангнинг ярми бўлса, қолган ярми қарорлар экан. Қачон “йўқ” дейишни билиш муҳим бўлиши мумкин, лекин қачон “ҳа” дейишни билмаслик бу катта ҳалокатга тенг экан. Манманлик бизни кўр қилади. Иккиланиш имкониятни, хомхаёл эса компанияни ўлдирар экан. Баъзан энг катта йўқотиш йўқотган пулингиз эмас, балким, ўз вақтида қабул қилмаган қарорингиз бўлиши мумкин экан. Изоҳларда фикрларингизни кутаман! @baxrom_ceo

  • 24 апр.2 460416

    🚀 2026 йилнинг 1-чораги сарҳисоби Шу йилнинг дастлабки уч ойида амалга оширилган иккита инвестиция сарҳисобини қилар эканман, хаёлимдан турли фикрлар ўтмоқда. Шу пайтгача инвестицияларни фақат даромад ортидан қувиш ва истиқболли лойиҳаларни эрта пайқашдан иборат деб ҳисоблардим. Аммо англадимки, бу аслида инсонлар ҳақида, тўғри танланган вақт ҳақида ва баъзида... ўзинг шу пайтгача қатъий ишонган "қоидалар"нинг ҳар доим ҳам ишлайвермаслигини тан олиш ҳақида ҳам бўлиши мумкин экан. 📚 Бизга венчур капитали оламида қатъий ва кетма-кет тартиб бор деб ўргатишган: аввал ангел-инвесторлар таваккал қилиб биринчи қадамни қўяди, кейин эса йирик институционал пуллар кириб келади. Аммо ҳаёт ва буюк компанияларни қуриш, машаққатли, мураккаб ва ўзига хос тарзда тартибсиз жараёндир. Жорий чоракда қабул қилган иккита қарорим венчур дунёси ҳақидаги қарашларимни қисман қайта кўриб чиқишга ундади. 🟠 Биринчи қадам, бу реклама кампанияларини режалаштириш, таргетинг ва таҳлил қилиш жараёнларини бутунлай янги босқичга олиб чиқаётган Geomotive лойиҳасига киритилган сармоя бўлди. Мени фақатгина уларнинг илғор технологияси эмас, балки лойиҳа ортида турган инсонлар кўпроқ жалб қилди. Биз тажрибаси ва иродаси ўзи учун сўзлайдиган, кетма-кет муваффақиятли лойиҳалар яратган тадбиркор Ботирака Арифжоновни қўллаб-қувватламоқдамиз. Ушбу сармояни Sturgeon Capital бошчилигидаги ажойиб фаришта-инвесторлар синдикати орқали, экосистемамизнинг энг фидойи инсонлари билан елкама-елка туриб амалга оширдим. Улар орасида Умиджон Ишмуҳамедов, Акмал Пайзиев, Рустам Ҳамдамов, Робит Бутлен, Анвар Ирчаев ва Озодбек Ўлмасовлар бор. Энг қизиқ жойи нимада денг? Биз ушбу лойиҳага маҳаллий етакчи венчур фондлари сармоя киритиб бўлганидан кейин қўшилдик😅. Дарсликларда буни нотўғри ёки тескари жараён дейишади. Аммо келажакни кўра оладиган асосчини ва инқилобий маҳсулотни кўрганингизда, китобнинг қайси бобида эканлигингиз ҳақида ўйлаб ўтирмас экансиз 😅. Мослашувчан бўлиш керак, чунки муваффақиятга элтувчи йўл камдан-кам ҳолларда текис ва хатосиз бўларкан. 🌍 Инсонларга бўлган айнан шу чуқур ишонч мени иккинчи йирик қадамимга ундади. Ажойиб венчур скаути Нурдаулет Базилбеков томонидан асос солинган, АҚШда жойлашган Eurasian hub ventures fundга Limited Partner сифатида сармоя киритдим. Бу шундай фонд-ки, у асосчиларни дунё сезмасидан аввал кўра олади. Бу менинг биринчи Limited Partnerлик тажрибам ҳисобланади. 🗽🇬🇧 Фонднинг миссияси содда, аммо жуда журъатли: ўз йўлининг энг бошида турган, ҳали юқори даражали венчур дунёси кашф этмаган истиқболли Евроосиё асосчиларини топиш, уларни эрта қўллаб-қувватлаш, сўнгра эса Нью-Йорк ва Лондондаги тақдирни ўзгартирадиган давраларга олиб киришдир. 🌉 Бу фонд шунчаки даромад олиш эмас, балки катта бир кўприк қуриш ҳақидадир. Мақсадимиз у АҚШ ва Буюк Британиянинг улкан капитал ҳавзалари ҳамда Евроосиёда тинимсиз изланиб, меҳнат қилаётган иқтидорли асосчилар ўртасидаги ҳақиқий, ишловчи йўлакка айлантиришдир. Бу кўприк ҳали тўлиқ мавжуд эмас. Фонд айнан шуни қуришга ҳаракат қилмоқда ва мен шу буюк ишнинг бир қисми бўлишни истадим. 💡Ҳулоса: Энг мазмунли қарорлар ҳар доим ҳам қоидаларга сиғавермайди. Баъзан тўғри одамга, тўғри вақтда, тўғри ишониш ўзи кифоя экан. Олдинда бизни 2-чорак кутмоқда 🚀 @baxrom_ceo

  • 14 апр.2 6833936

    🛑 Вайрон қилувчи қарз тузоғи (ва банкнинг сири) 🏦 Келинг бир лаҳза ўйлайлик. Ҳар ойда ойликнинг бир қисми қайергадур чиқиб кетади, машина учун, смартфон учун, диван учун, ўтган йилги таътил учун. Ўша нарсалар ҳозир қаерда? Бири гаражда, бири уйда, бири хотирада. Афсуски улар бўйича тўлаётган қарзимиз ҳамон ёнимизда. 🔍 Келинг, икки хил субъект бир хил восита, яъни қарздан қандай фойдаланиши ҳақида қисқача айтиб берай. 1️⃣ Аввало, оддий истеъмолчини тасаввур қилинг. У янги машина, меҳмонхона учун мебел ёки таътилга чиқишни хоҳлайди. У кейинроқ қайтариш шарти билан кредит олади ёки кредит картасидан фойдаланади. Ҳар ой қийналиб топган маошидан шу қарзни тўлайди. Лекин бир муҳим ҳақиқат бор: у сотиб олган нарса афсуски аллақачон истеъмол қилинган…ёки кун сайин ўз қадрини йўқотяпти. Ва энг муҳими: унга 0 сўм даромад келтиради. Оқилона ипотекани ҳисобга олмаганда, кундалик маошингиз ҳисобидан қопланадиган, даромад келтирмайдиган ва қадрини йўқотувчи нарсалар (машина, қайиқ, мотоцикл ёки ёпилмаган кредит картаси қарзлари) учун олинган ҳар қандай қарз, вайрон қилувчидир. 💡Шундай қилиб вайрон қилувчи қарз, бу ўтмишингиз учун тўлов қилиш мақсадида келажагингизни секин-аста сотиб юборувчи қарз экан. 2️⃣ Энди эса, банк қандай ишлашини айтиб бераман. Ойлигингизни жамғарма ҳисобрақамига қўйганингизда, банк аслида сиздан қарз олаётган бўлади. Депозит, банк учун мажбурият ҳисобланиб банкнинг молиявий ҳисоботида у қарз сифатида кўрсатилади. Аммо банк у пулга бизга ўҳшаб қайиқ сотиб олмайди 😅. Бунинг ўрнига, у пулни бошқа мижозга юқорироқ фоизда қарзга беради. Натижа? Банк сизга тўлайдиган суммадан кўпроқ пул ишлайди. Кредит олувчининг мажбурияти банкнинг активига айланади. Бу эса банкни нигоҳида бунёдкор қарздир. 🤝 Бойлар ва банклар пулни сарфламайдилар улар пулни молиявий дастак сифатида ишлатадилар деган фикрга келишга улгургандурсиз. 📌 Маошингиз ҳисобидан мажбуриятларни молиялаштиришни тўхтатинг. ❓Ҳозир пулингизни қаерга ишлатаяпсиз, мажбурият учунми ёки активлар учунми? Изоҳларда ёзиб қолдиринг 👇 @baxrom_ceo

  • 30 мар.3 9236023

    🚀 2025 йилги сармояларим: Қандай қилиб оддий ғоялар катта лойиҳаларга айланди? 2025 йил мен учун шунчаки рақамлар ва шартномалар йили бўлмади. Бу йил мен бир нечта жасур жамоаларнинг орзуларига ишонч билдирдим. Сармоя киритиш, бу фақат пул бериш эмас, бу лойиҳанинг келажагига биргаликда ишонишдир. Келинг, ўтган йили эътиборимни тортган ва маблағимни ишонган 3 та IT-стартап ҳикояси билан бўлишаман. 1️⃣ Ишонч ва мўъжиза: Mom+ лойиҳаси 🤱 Ҳаммаси қоғоздаги оддий ғоядан бошланган эди. Очиғини айтаман, бу лойиҳага бошида ҳеч ким ишонмаган. Лекин мен оналарга фарзанд парваришида ёрдам берадиган тизим қанчалик муҳимлигини ҳис қилдим ва таваккал қилиб, энг биринчилардан бўлиб ғоя босқичидаёқ сармоя киритдим. Бугунги кунда бу шунчаки илова эмас, балки 120 мингдан ортиқ оналарнинг ишончли ёрдамчиси. Ўтган йили Ўзбекистонда туғилган болаларнинг қарийб ~10% айнан шу платформада рўйхатдан ўтган! Android қурилмаларида "Соғлиқ ва фитнес" йўналиши бўйича дунёнинг топ-10 иловалари қаторига киришимиз эса жамоамизнинг энг катта ғалабаси бўлди. 2026 йилда эса янада катта қадам ташлаб, лойиҳа доирасида электрон тижорат йўналишини бошлаймиз. 2️⃣ Муаммодан туғилган ечим: GoInvest 📊 Балки биларсиз, фонд бозори ва капитал бозори менинг энг катта қизиқишларимдан бири. Лекин яқингача бозорда ишлаш инвесторлар учун анча ноқулай эди! Фақат веб-сайт (fondbozori.uz) орқали кириш, аналитиканинг йўқлиги бунга мисол бўла олади. Jett бозорга биринчи кирган бўлса-да, инвесторлар билан гаплашганимда, улар ҳали ҳам тўлиқ мобил инфратузилма ва чуқур таҳлиллар етишмаслигидан қийналишаётганини кўрдим. Бозорга ҳақиқий "портлаш" қиладиган, мукаммал маҳсулот керак эди. Шундай қилиб, янги авлод иловасини яратишга бел боғлаган жамоани топдим ва уларнинг биринчи ҳамда ягона фаришта инвесторига айландим. Бугун 32 мингдан ортиқ фойдаланувчи ва фонд бозоридаги кунлик айланманинг ~25% дан ортиғи айнан GoInvest ҳиссасига тўғри келмоқда. Мен бу натижадан жуда ғурурланаман ва 2026 йилда бизни янги, улкан марралар кутаётганини маълум қиламан. 3️⃣ Чегара билмас ечим: Screenix AI 🤖 Бизнесда доим малакали кадрлар муаммоси бор. Учинчи лойиҳам айнан шу оғриқли нуқтага ечим топишга қаратилган. Screenix AI, бу корхоналарга керакли ходимларни сунъий интеллект ёрдамида 10 марта тез ва осон топиш имконини берувчи тизим ҳисобланади. Қизиғи шундаки, бу лойиҳани иқтидорли тожикистонлик жамоа яратган. Мен бу стартапга CS Angels клуби орқали сармоя киритдим. Ҳозирда 40 дан ортиқ корхоналар бу тизимдан фойдаланмоқда ва ўйлашимча, бу йил лойиҳа яна камида 200 минг доллар қўшимча инвестиция жалб қилиш имкониятига эга. 💡 Кейинги бекат... 2025 йилда фақат IT эмас, балки инвестор портфелини мувозанатда ушлаб турадиган бир қанча "классик" бизнесларга ҳам сармоя киритдим. Улар ҳақида ва нима учун айнан ўша соҳаларни танлаганим ҳақида кейинги постларимда ҳикоя қилиб бераман. 👇 Сизнингча, 2026 йилда стартаплар оламида яна қайси йўналишларга сармоя киритиш мақсадга мувофиқ? Изоҳларда фикрларингизни кутаман! @baxrom_ceo

  • 29 мар.2 087193

    🔍 Геосиёсий боши берк кўча: Эрон ва коалиция ўртасидаги зиддиятга инвестор нигоҳи Ўтган ой давомида атрофимдаги кўплаб инсонлар Эрон ва коалиция ўртасидаги давом этаётган низо ҳақида фикрим ва таҳлилимни сўрашди. Сиёсий баҳс-мунозаралардан четда туриб, ушбу постда вазиятни фақатгина инвестор нуқтаи назаридан кўриб чиқишга қарор қилдим. Асосий ўйинчиларнинг ҳеч бири урушни ҳозир тўхтатишга тайёр эмас. Бу уларнинг бунга қурби етмайди, дегани эмас, балки сиёсий жиҳатдан ўзини оқлайдиган "чиқиш нуқтаси"га ҳали етиб келинмаганини англатади. Шу босқичда эрта сулҳ тузиш коалициянинг узоқ муддатли стратегик мақсадларига мутлақо зид. 🎯 Менимча, якуний мақсад, Эронни навбатдаги Ироқ ёки Афғонистонга айлантириш эмас, балки Эроннинг ҳарбий салоҳиятини заифлатиш, ядровий дастурини чеклаш, минтақавий таъсирини камайтириш ва энг муҳими, унинг келгуси 10-15 йил ичида қўшниларига таҳдид солиш иштаҳаси ва имкониятини йўқ қилишдир. 🤝 Минтақадаги Араб давлатлари АҚШни Эронга нисбатан босимни сақлаб қолишга яширинча ундамоқда. Бироқ улар ҳам низонинг назоратсиз минтақавий урушга айланиб кетишини истамайди, катта уруш минтақанинг инвестициявий жозибадорлигини тубдан йўқ қилади. Шу нуқтаи назардан, эрта сулҳ Эронга ҳозирги позициясини сақлаб қолиш имконини беради ва у эскалацияни музокара қуроли сифатида ишлатишда давом этади. ⚓️ Ҳурмуз бўғози Эроннинг энг кучли савдолашув қуролига айланган. АҚШ буни яхши англайди ва у учун бўғоз, манфаатлар тўпланган стратегик асосий нуқтага айланган. Менимча, АҚШ фақатгина Ҳурмуз бўғози масаласини ҳал қилгандан сўнгина ҳақиқий "ғалаба"га яқинлашиши мумкин. Ҳозирча эса АҚШ раҳбарияти низодан чиқиш йўлини қидираётган бўлса-да, Эронни ўт очишни тўхтатишга кўндиролмаяпти. 📉 Бугун минтақадаги инвесторлар ўз сармоя стратегияларини кескин қайта баҳоламоқда. Янги лойиҳаларни музлатиб қўйишди, инвестиция бўйича қарорларни кечиктиришаябти ва хавфни оқлаш учун сезиларли даража юқори даромадни талаб қилишни бошлашди. Банк кредитлари фоиз ставкалари ҳам кўтарилди. 📌 Хулоса: Охир-оқибат, бу уруш кимнингдир тўлиқ ҳарбий ғалабаси билан тугамайди. Бу жараён, Эронни минтақавий позициясини ва савдолашиш кучини қайта кўриб чиқишга мажбур қилиш, минтақадаги амбицияларини чеклаш ва келгуси ўн йиллик учун минтақадаги кучлар мувозанатини янгидан шакллантириш устида бормоқда... Изоҳларда ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг! 👇 @baxrom_ceo

  • 24 мар.2 2839620

    📩 «Табриклаймиз - сиз қабул қилиндингиз!» Бугун эрталаб мен венчур капитали оламидаги кўпчилик орзу қиладиган хат билан уйғондим. Хат "500 Global" ва Стэнфорд университетининг қабул комиссиясидан эди. Гап шундаки, яқинда мен дунёдаги энг нуфузли инвесторлар таълим дастурларидан бири, Стэнфорд университети ва 500 Global ҳамкорлигида ташкил этилган VC Unlocked: Silicon Valley 2026 дастурига ҳужжат топшириб, ўзимни синаб кўрмоқчи эдим. Бу венчур капитали соҳасидаги келажак лидерларини тайёрлашга қаратилган, фақат таклифнома асосида қабул қилинадиган эксклюзив дастур ҳисобланади. ⏳Рақобат даҳшатли даражада кучли экан. Бутун дунёдан юзлаб юқори малакали мутахассислар нафақат дастурда иштирок этиш, балки ҳар йили тақдим этиладиган бор-йўғи 4 та таълим грантидан бирини қўлга киритиш учун ариза топширишади. Мен ҳам ариза жўнатдим. Номинацияга тушдим. Интервьюдан ўтдим. Ва кутдим... 😅 Ниҳоят, жавоб келди. Қабул комиссияси менинг тажрибам, экосистемага қилган ҳиссам ва етакчилик қобилиятларим 2026 йилги ўқув гуруҳи учун "ажойиб қўшимча" бўлишини таъкидлади. Мен расман қабул қилиндим! Юзлаб кучли номзодлар орасидан ўтиш, бу, албатта, катта шараф ва эътироф. Бироқ, масаланинг бир нозик томони бор эди 😂. Дастурга қабул қилинган бўлсам-да, менга грант ажратилмади. Ўрнимни сақлаб қолиш ва ўқиш учун ўқув тўловини ўз ҳисобимдан тўлашим кераклиги айтилди. Тўлов 25 000 АҚШ доллари эди. Бу транспорт, яшаш, туриш ҳаражатларидан ташқари. Бу ҳолат мени катта чорраҳада қолдирди. Стэнфорд нафақат кўпчиликнинг орзуси, балки менинг ҳам орзуйим. Инвесторлар учун бундан зўр мактаб йўқдек. Аммо, ангел инвестор сифатида ўзимга жуда муҳим бир саволни бердим: ҳозирги вақтда бу 25 000 долларни энг фойдали ва самарали йўналтириш йўли қандай? Бу $25K менга билим сифатида кўпроқ самара (ROI) берадими ёки реал инвестиция сифатидами? Уни жаҳон даражасидаги назария ва элита давралари учун сарфлайманми ёки бу сармояни минтақамиз келажагини қураётган амбицияли фаундерлар қўлига тўғридан-тўғри топшираманми? Шу пайт хаёлимга бир неча йил аввалги ҳолатим келди: ҳеч қандай “VC дипломи”сиз, ҳеч қандай “Silicon Valley сертификати”сиз, лекин қаттиқ ишонч билан илк чекларимни ёзган дамларим... Хулосам қуйидагича бўлди: менинг энг катта университетим бу бозорнинг ўзи. Энг кучли устозларим бу стартап асосчилари. Энг қимматли дарслар бу реал инвестициялардир. Шунинг учун мен ўз қароримни қабул қилдим: Мен Стэнфорддаги жойимни хушмуомалалик билан рад этаман шекилли. Сиз нима деб ўйлайсиз, бу оқилона қарорми? Мен билган кўп инвесторлар буни тескари қилишлари табиий. Бунинг ўрнига, бу 25 000 долларни тўлиқлигича ғоя ва дастлабки босқич стартапларга сармоя киритишга йўналтираман. Марказий Осиёда кучли венчур экосистемаси нуфузли сертификатлардан эмас, чек ёзиш ва асосчиларга ишонишдан бошланган деб биламан. 🚀 Фаундерларга мурожаатим: Менда Кремний водийси учун мўлжалланган $25 000 бор эди. Энди у Сизлар учун. Лойиҳаларингизни таклиф қилинг. Изоҳларда ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг! 👇 @baxrom_ceo

  • 22 мар.2 0185219

    🚀 Келаси 50 йилнинг энг муҳим иқтисодий кучи сиз ўйлаган сунъий интеллект эмас балки бу демографиядир. АҚШ бир аср давомида глобал бойлик магнити бўлиб келиб, дунёнинг ҳар бурчагидан сармоя, иқтидор ва амбицияларни жалб этди. Бу давр тугаётгани йўқ, аммо тортиш кучининг тамойиллари ўзгармоқда. Глобал қудратнинг навбатдаги бобини алгоритмлар эмас, балки туғилиш кўрсаткичлари ва миграция ёзади деб ўйлайман. 🌍 Буюк Британия йилига минглаб миллионерларини Яқин Шарққа бой бермоқда. Бугунги 2чи иқтисодий гигант бўлмиш Хитой эса тизимли инқирозлар исканжасида: 300 миллион чекувчи, диабетга чалинган юз миллионлаб беморлар ва 2100 йилга келиб аҳолисининг ярмидан кўпини йўқотиши мумкин бўлган кескин туғилиш инқирози. 🔥Шу билан бирга, глобал демографик "двигателлар" бошқа минтақаларда тўлиқ қувват билан ишламоқда: - Африка 2050 йилга келиб аҳолисини 1,4 миллиарддан 2,8 миллиардгача, икки баробар ошириш арафасида турибди. - Ҳиндистонда йилига қарийб 25 миллион чақалоқ дунёга келмоқда. Бу фақат шу ўн йилликнинг ўзида 250 миллион янги ҳаёт демакдир. 📊 Эҳтиёткорона ҳисоб-китобларга кўра, 20 йил ичида ўша ёшларнинг салмоқли қисми ўзлари учун қулай бўлган, имкониятлари бор ва қонун устуворлиги таъминланган жойларга кўчиб ўтишади. Глобал тенденцияга ёрқин мисол: аҳолиси 340 миллион бўлган АҚШда йиллик туғилиш бор-йўғи 3 миллионни ташкил этгани ҳолда, 2023 йилда миграция ҳисобига айнан 3 миллионга тенг янги аҳолини қабул қилди. 🇺🇿 Ўзбекистон учун стратегик имконият дарчаси Ўзбекистон учун бу узоқдаги мавҳумлик эмас, балки 21 асрда бир марта бериладиган стратегик имкониятдир. Марказий Осиёдаги энг кўп аҳоли ва улкан ёшлар қатлами, ҳамда Шарқ ва Ғарбни, Шимол ва Жанубни боғловчи геосиёсий жойлашуви билан Ўзбекистон бу янги манзарада ҳимояда эмас, балки фаол ҳужумда ўйнаш учун энг қулай позицияда турибти. Ўрта Осиё халқлари хаётида юз берган илк уйғонишни (9-12 асрни) эсланг. 🧭 Ғалаба қозониш учун ҳаракатлар режаси: 1️⃣ Кўчиб юрган глобал талантларни жалб қилиш: Ҳиндистонлик муҳандислар, хитойлик тадбиркорлар ва Шарқий Европанинг малакали мутахассислари фаол равишда янги марказларни қидирмоқда. Жозибадор солиқ имтиёзлари, яшаш учун рухсатнома олишнинг осонлаштирилган тартиби ва қонун устуворлиги кафолатланган ҳақиқий "Олтин виза" тизими Тошкентни шунчаки транзит пункти эмас, балки якуний манзилга айлантириши лозим. 2️⃣ Диаспорадан стратегик куч сифатида фойдаланиш: Хориждаги ўзбек диаспораси салмоқли сармоя, бебаҳо тажриба ва глобал алоқалар тармоғига эга. Уларнинг Ватанга қайтишини рағбатлантирувчи тизимли дастурлар шунчаки яхши ғоя эмас, балки мамлакат учун энг кам харажатли ва энг юқори даромад келтирувчи иқтисодий инвестициядир. 3️⃣ Марказий Осиё "Сингапурини" барпо этиш: Трансмиллий компанияларнинг бош қароргоҳлар, йирик технологик гигантлар ва халқаро институтлар истеъдодлар кетидан боради. Истеъдодлар эса яшаш учун қулай ва жозибадор муҳитни танлайди. "Янги Тошкент" лойиҳасини айнан шундай масканга айлантириш зарур. ⚠️ Ўзбекистон малакасиз оммавий миграциянинг ичкарига киришига йўл қўймаслиги ва бунинг ўрнига ўзининг юқори малакали мутахассисларини жаҳон бозорига олиб чиқишни мақсад қилиши лозим. 🌍 Жанубий Корея, Япония, Германия ва Буюк Британия каби давлатлар тез суръатлар билан қаримоқда ва ишчи кучини фаол изламоқда. Немис стандартлари бўйича сертификатга эга ўзбек ҳамшираси ёки корейс тилида эркин сўзлашадиган малакали муҳандис, ҳеч қандай сертификатсиз оддий мигрантга қараганда бир неча баробар кўпроқ даромад топишга қодир. 📌 Тил ўргатиш дастурлари, халқаро тиббиёт сертификатлари ва касбий аккредитация, бу шунчаки ижтимоий харажатлар эмас, балки мамлакатимиз учун ўта муҳим иқтисодий инфратузилмадир. 🧠 Глобал демографик тафовут янада чуқурлашмоқда. Инсон мобиллигини стратегик актив сифатида қабул қилган давлатларгина келажакка ворис бўла олади деб ҳисоблайман. Ўзбекистон улкан инсон капиталига эга. Вазифамиз, мана шу демографик энергияни барқарор ва доимий миллий бойликка айлантирувчи самарали тизимларни яратишдан иборат. Илтимос изоҳларга ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг 💬 @baxrom_ceo

  • 12 мар.2 7395770

    🚀 15 ой ичида қарийб 3X: Маҳаллий фонд бозоридаги реал кейс 💬 Сиз тез-тез бозордаги реал кейслар билан ўртоқлашишимни сўрайсиз. Сўровларингизга жавобан: бугун маҳаллий фонд бозоридаги энг муваффақиятли битимларимдан бирини очиқ таҳлил қиламан. Бу, Ўзбекистонда туриб, кичик сармояни қисқа вақт ичида каррасига кўпайтириш мумкинлигининг яққол исботи. Сармоя киритишдан қўрқадиган ва доим баҳона қидирадиганлар учун бу ўзига хос «уйғониш қўнғироғи» бўлиши керак. 🏛 Маҳаллий фонд бозорини кузатиб борувчилар учун бу компанияни таништиришга ҳожат йўқ. Инвесторлар уни аллақачон «дивиденд аристократи» деб аташади. Гап «ЎзРТХБ» АЖ акциялари ҳақида бормоқда. 🗓 Битим хронологияси: 🔻 Кириш (2024 йил ноябрь): Мен «Халқчил IPO» дастури доирасидаги SPO'да иштирок этдим. Ўшанда тахминан 2 550 сўмдан дейлик ~50 000 донага яқин акция сотиб олган эдим. 💸 Чиқиш (2026 йил март): Яқинда бутун ҳажмни тахминан 8 000 сўм нархда сотиб, позицияни тўлиқ ёпдим. 🔥 Ва бу фақат котировкаларнинг соф ўсиши! Агар бунга 2025 йилда олган дивидендларимни ҳам қўшсак, реал даромаддорлик бундан ҳам юқорига сакрайди. 🤔 Нима учун мен бунчалик эрта сотдим? Мени танийдиганлар ҳайрон бўлиши табиий. Кўпчилик мени узоқ муддатли инвестор сифатида билади. Мен кунлик сакрашларни пойлайдиган трейдер эмасман. Шунга табиий савол туғилади: нима учун мен акцияни портфелда йиллаб ушлаб ўтирмай, 15 ойдаёқ сотиб юбордим ва фойдани қайд этдим? Жавоб оддий: акция ҳаддан ташқари қизиб кетди. Компаниянинг реал кўрсаткичларини ва акциянинг кундалик савдолар динамикасини совуққонлик билан таҳлил қилиб, шундай хулосага келдим. Акция котировкаларининг ўсиш суръати компания бизнесининг реал ўсишидан анча ўзиб кетди. Қоғоз жиддий равишда ортиқча баҳоланган. ⚖️ Муваффақиятли инвесторнинг олтин қоидаси: активга нафақат ўз вақтида киришни, балки очкўзликка берилмай, фойдани нақд қилишни ҳам билиш керак. 💡 Сиз учун асосий хулоса: Яна бир бор таъкидлайман: фонд бозори на банк депозитида, на кўчмас мулкда топилмайдиган имкониятларни беради. Аммо бу даромадлар осмондан тушмайди, улар бизнесни ўрганадиган, рақамларни баҳолайдиган ва ҳиссиётга берилмай, совуқ бош билан қарор қабул қиладиганларга насиб этади. Шунчаки сотиб олиб, кўр-кўрона умид қилиб ўтирадиганларга эмас. 🇺🇿 Шунингдек, асосий устунликни унутманг: Ўзбекистонда жисмоний шахслар капитал бозорида фойда солиғидан 2028 йилгача тўлиқ озод қилинган! Сиз барча даромадни тийинигача ўзингизга оласиз. 🛑 Шунчаки ёстиқ остида пул йиғишни ва инфляциянинг меҳнат билан топган жамғармаларингизни ейишига йўл қўйишни бас қилинг. Иккиланиб ўтирадиган вақт ўтди. Пулингизни ўзингиз учун ишлашга мажбур қилинг. 📱Ўзим фонд бозоридаги савдолар учун GoInvest иловасидан фойдаланаман. Изоҳларда ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг! 👇 @baxrom_ceo

  • 7 мар.2 412301

    🌸 Азиз аёллар, мунис оналар ва меҳрибон опа-сингиллар! Барчангизни кириб келаётган 8 Март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Бир куни мен бир шифокор билан суҳбатлашиб қолдим. У шундай деди: “Жамиятнинг келажаги болалардан бошланмайди. У оналардан бошланади.” Бу гап менга жуда қаттиқ таъсир қилган. Бола дунёга келгунча ҳам, туғилгандан кейин ҳам, унинг соғлиги, ривожи ва келажаги, биринчи навбатда онанинг билими ва тайёргарлигига боғлиқ. Аслида, оналар - дунёдаги энг буюк инвесторлардир. Инвестор сифатидаги фаолиятимда кўплаб лойиҳаларни ўрганганман ва қўллаб-қувватлаганман. Аммо "Mom+" лойиҳасига киритган сармоям мен учун алоҳида, жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг соғлом бўлиб вояга етиши учун шароит яратиш лойиҳани асосий миссияси бўлган ва бу менинг қадриятларимга жуда яқин. Портфелимдаги инвестицияларим ичида "Mom+" бу шунчаки бизнес сармоя эмас, балки порлоқ ва соғлом келажагимизга тикилган сармоя деб ҳисоблайман. 🎁 Энг яхши совғалардан бири бу ғамхўрликдир. Шу гўзал байрам арафасида яқинларингизга оддий совғалардан кўра фойдалироқ ва ҳақиқий ғамхўрликни билдирувчи ҳадя тақдим этинг. Рафиқангиз, опа-синглингиз ёки ҳамкасб аёлларингиз учун "Mom+" лойиҳасининг йиллик обунасини совға қилинг! Бу орқали сиз уларнинг ва келажак авлоднинг саломатлигига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз. 🔖 Менинг шахсий промокодим орқали йиллик обунани имтиёли шартларда олишингиз мумкин. 🎟 Промокод: ANGEL 🌷 Барча аёлларни 8 март билан табриклайман! Совғани қуйидаги ҳавола орқали осон расмийлаштиришингиз мумкин: https://mom.plus/gift @baxrom_ceo

  • 24 февр.4 0166655

    ⏳ Умрнинг «қолдиқ баланси»: Сизда қанча қолди? Яқинда бир тадбирда мен доим ҳурмат қиладиган, илми, ҳаётий тажрибаси ва давлатчилик соҳасидаги салоҳияти билан ажралиб турадиган бир устоз инсон билан яна учрашиб қолдим. Уларни ҳар гал кўрганимда, табиий равишда саволларим билан яқинлашар, билмаганларимга жавоб излар эдим. У киши билан ҳар бир суҳбат мен учун навбатдаги ҳаёт дарсига айланарди. Бу сафар ҳам фурсатдан фойдаланиб, улардан бир ўгит сўрадим: - «Менга шундай бир насиҳат қилингки, у умрим давомида энг катта хулосам бўлиб қолсин», дедим. У киши бироз сукут сақлаб, сўрадилар: - «Эшитдим, ўтган ҳафта туғилган кунинг бўлган экан. Неча ёшга кирдинг?» - «37 ёшга тўлдим», деб жавоб бердим. - «Биламан, ўқишинг ва ишинг сабаб узоқ сафарларга кўп чиққансан», - дедилар у киши. «Айт-чи, сафар бошида пулларингни қандай ишлатардинг?» Мен ўйланиб ўтирмай, ростини айтдим: - «Олдинлар....Ҳамма қатори… Янги жойлар, янги кўзга ёққан ҳар бир нарсани ҳарид қилардим. Пулларнинг катта қисми сафарнинг биринчи ярмидаёқ сарфланиб кетарди». - «Кейин-чи?» - деб давом этдилар. «Пул камайиб қолганини ҳис қилганингда нима қилардинг?» - «Шунда қолган пулимни жуда авайлаб ишлатардим. Ҳар бир харид олдидан икки-уч марта ўйлардим. Фақат энг зарур нарсаларгагина маблағ ажратар, эҳтиёткорлигим кескин ошарди» - деб жавоб бердим. У киши кўзларимга тикилиб, хотиржам, аммо ўта таъсирли овозда умрим давомида эсдан чиқмайдиган ўша Буюк Насиҳатни айтдилар: «Энди шуни англаб қўй: сен умр сафарининг ҳам катта қисмини сарфлаб бўлдинг. Пулларинг камайганда қанчалик эҳтиёткор бўлган бўлсанг, қолган йилларингга ҳам худди шундай муносабатда бўл. Вақтингни энди фақат энг муҳим, энг қадрли ва энг зарур ишларгагина сарфла». Шу гапдан кейин вақтга бўлган қарашим бутунлай ўзгарди. Инвестор сифатида биз пул оқимини, даромадни, инфляцияни ҳисоблаймиз. Аммо вақт инфляцияси энг шафқатсизи экан. Йўқотилган пулни қайта топиш мумкин. Йўқотилган вақтни эса ҳеч қачон қайтара олмас эканмиз. 37 ёшдан қолган «баланс»ни тўлдириб бўлмаслигини ўша пайт чуқур ҳис қилдим. Хулоса оддий, аммо ўта жиддий: вақт бу бизнинг энг чекланган, энг қиммат ва қайта тикланмайдиган активимиз. Уни арзимаган нарсаларга, кераксиз таассуротларга ва самарасиз ҳиссиётларга совуришга ҳаққимиз йўқ экан. 💎 Вақт ғанимат, дўстлар. 💬 Сизнинг умр сафарингиздаги «ҳамёнингизда» қанча вақт қолди? @baxrom_ceo

  • 18 февр.4 6502645

    😇 Кимлар ангел инвестор бўла олади? Сўнгги вақтларда мендан тез-тез: “Қандай қилиб ангел-инвестор бўлиш мумкин?” - деб сўрашмоқда. 4 000 дан ортиқ стартапга (жумладан, 85 та «юникорн»га) сармоя киритган Y Combinator асосчиси афсонавий Пол Грэм ангелларни шундай таърифлайди: «Булар стартап ҳали "хит"га айланмасдан туриб, унга ишонган ва "дўстлар/оила" билан профессионал венчур капитал ўртасидаги муҳим кўприкни қурувчи инсонлардир». Мен учун эса ангел инвестор - бу ўзининг шахсий маблағини, тажрибаси, вақтини ва нетворкини эрта босқичдаги лойиҳаларга тикадиган, келажакда катта молиявий натижа кутадиган юқори даромадли стратегик шахс деб тарифлаган бўлардим. Агар сиз ҳам бу сафга қўшилмоқчи бўлсангиз, қуйидаги 4 та асосий омилга эътибор беринг: 1️⃣ Капитал💰(ақлли капитал ва кириш чиптаси) Масалан, АҚШда «аккредитациядан ўтган инвестор» бўлиш учун йиллик даромад $200 минг+ ёки капитал $1 млн бўлиши шарт. Ўзбекистонда ҳозирча аниқ мезон йўқ, аммо инвестор мақоми учун камида 500 млн сўмлик чегара белгилаш таклиф қилинмоқда. ⚡️Маслаҳатим: активларингизни тахминан 5–10% стартапларга ажратинг, ва бу пул кундалик эҳтиёжларингизга таъсир қилмаслиги керак. Муваффақият учун 3–4 йил ичида 20–30 та стартапга сармоя киритиш тавсия этилади. 👉 Эътибор беринг, ангел инвестициялари ликвид эмас – биржадаги акциялардек "бугун тикиб, эртага сотиш"нинг иложи йўқ. Чиқиш (exit) йиллаб кутилиши мумкин. 2️⃣ Экспертиза🧠 (сизнинг қиёсий устунлигиз) Пул – бу шунчаки восита. Бугун қутисидан 10–20 минг «олиб келиб берадиган» одамлар кўпайди, лекин билим ва тажриба ҳамон камёб ресурс. Сизнинг вазифангиз – фаундерга ўзингиз ёки атрофингиз бугунгача қилган хатоларни қайтадан қилмасликка ёрдам бериш. 🚀Индустрия, стартаплар, тадбиркорлик ёки молия/инвестициялар соҳасидаги олдинги тажриба ангел инвесторга катта устунлик беради. Бу, бир томондан, келишувларни баҳолашда ёрдам берса, иккинчи томондан, инвестор ўз портфелидаги компанияларга маслаҳат ва менторлик орқали қўшимча қиймат қўшишига имкондур. Лойиҳаларда қарор қабул қилиш жараёнида қанча кўпроқ иштирок этсангиз, интуициянгиз ва анализ қобилиятингиз шунча тез ривожланади. Фақат ёрдам беринг, бошқарувга кириб кетманг. 3️⃣ Нетворк🌳(яширин қурол) Кенг ва хилма-хил нетворк ангел инвесторнинг энг кучли «қуролларидан» бири. Мен ўз нетворкимни дарахтга ўхшатаман: ҳар бир шох яна бир нечта янги алоқаларга боғланади ва бу энг зўр лойиҳаларни ҳаммадан олдин топишга, лойиҳани ҳар томонлама текширишга, ва стартапларимга биринчи йирик мижозларни ёки кейинги босқич инвесторларини топиб беришга имконият беради. 👥 Ангел инвестициялар яккахон ўйин эмас, балки бу фаундерлар, инвесторлар, VC’лар, топ-менежерлар ва экотизим иштирокчилари билан доимий алоқа демакдир. 4️⃣ Вақт⏳(куч кучайтиргич) Аксарият ангеллар буни асосий иши билан бирга олиб боради (мен ҳам шу тоифаданман). Аммо лойиҳаларни саралаш, асосчилар билан учрашиш, мониторинг қилиш ва қўллаб қувватлаш жиддий вақт талаб этади. Шахсан мен бунга ҳафтасига 10–20 соат ажратаман. 💡 Янги бошлаётганлар учун маслаҳат: 🛡 Биринчи кунданоқ барча 4та омилга эга бўлишингиз қийин. Бир-иккита кучли томонингиз билан бошланг, қолганларини эса вақт давомида қуриб боринг. 📌 Вақтингиз кам бўлса маҳаллий ангеллар клубларига масалан, CS//Angels, Nexus Capital Management га қўшилиб, биргаликда сармоя киритинг. 📌 Тажрибангиз кам бўлса, тажрибали "етакчи инвестор" билан бирга сармоя қилиб, жараённи амалий тарзда ўрганинг. ❓Сизни биринчи инвестициянгизни қилишдан нима тўхтатиб турибди? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг. 💬 @baxrom_ceo

  • 6 февр.3 0034735

    💰 Бойлик нима ўзи, аслида? Алишерака ҳақидаги ҳикоям кўпларга таъсир қилди шекил, яна бойлик бўйича саволлар тушди. Агар 100 кишидан бойликни таърифлаб беришни сўрасангиз, эҳтимол 100 хил жавоб оласиз. Ким учундир бойлик бу садоқатли дўстлар. Бошқалар учун бу мустаҳкам оила, соғлиқ, таълим, қадрланиш ҳисси. Шу маънода, бойлик инсон учун энг муҳим бўлган нарсанинг кўп бўлиши ҳам бўлиши мумкин, тўғрими? Мен бу таърифларнинг ҳеч бирига қарши чиқмайман 🙂 Аммо биз бу ерда молиявий мустақиллик ҳақида гаплашаётган эканмиз, келинг, бойликка энг тўғри таърифни берамиз. Қисқача қилиб айтганда: бойлик бу сизнинг оилангизни ва келажагингизни ҳимоя қила оладиган молиявий ҳолатингиздир деб ўйлайман. 🗝 Асосий қоида: Пул учун ишламанг, пул сиз учун ишласин Бойлик сизда нима борлиги билан эмас, балки бор нарсангиз сизга қанча "эркинлик" бериши билан ўлчанади деб ўйлайман. Оддий тилда айтганда, бойлик бу сиз ишламасангиз ҳам Сизга келиб турадиган "даромад оқими"дир. Кўп одамлар “миллионер бўлишни” орзу қилади. Аммо бир миллион долларга эга бўлишдан кўра, ўша миллион доллар нима ишлаб чиқара олиши анча муҳимроқ. Келинг, битта мисол кўрамиз: 🧱 «Ўлик» бойлик: Тасаввур қилинг, банк сейфида $1 000 000 қийматидаги олтинингиз бор. Қоғозда сиз миллионерсиз. Лекин бу олтин бугунги ҳаётингизни қандай яхшилаяпти? Ҳеч қандай. У сейфда жим ётибди, инфляция эса унинг сотиб олиш қудратини йил сайин емириб боряпти. Банк ҳисоб рақамидаги ёки ёстиқ тагидаги бекор ётган пул ҳам шунга киради. Психологик хотиржамликдан бошқа, у ҳаётингизни яхшиламайди. 🌱 «Тирик» бойлик: Энди тасаввур қилинг, сиз ўша олтинни сотиб, пулига ҳар бири $100 000 дан бўлган 10 та квартира олдингиз. Улар ойига $10 000 ижара даромади келтирмоқда. Сиз ҳали ҳам миллионерсиз, лекин энди бойлигингиз «тирик» яъни у сиз ишламасангиз ҳам ҳаётингизни ҳар ой молиявий таъминлаб турибди. 🚫 Шундай қилиб: Бойлик бу сиз яшаётган катта уй, ҳайдаётган қиммат машина, қиммат кийимлар эмас. Кўп одамларда буларнинг барчаси бор лекин улар бой эмас. Улар ҳозирча фақат юқори даромадга эга инсонлардур. Нима деб ўйлайсиз, агар улар тўсатдан ишлашдан тўхташса, уларнинг шаҳона турмуш тарзи қанча вақт давом эта олади? ⏳ Бойликнинг асл ўлчови ВАҚТ бўлса керак Мен бойликни фаол меҳнатсиз ҳам турмуш даражангизни сақлаб қолиш қобилияти деб биламан. Инвестиция даромади ҳисобидан камтар яшай олган инсон, маошга таяниб ҳашаматли ҳаёт кечираётган одамдан бойроқдир. Биз молиявий жиҳатдан “чўққида” юргандек кўринган, лекин даромадидан айрилгач бир неча ой ичида қулаган одамларни кўрганмиз. Лотерея ғолибларини эсланг 😅 🎯 Сизнинг асосий маррангиз бу маошга боғланиб қолмаслик бўлиши керак. Қачонки сизнинг дивидендларингиз ва пассив даромадингиз барча харажатларингизни тўлиқ қопласа, сиз ҳақиқий молиявий эркинликка ва бойликка эришган бўласиз. Бу ҳолатда ишлаш сиз учун мажбурият эмас, шунчаки танловга айланади. Бу марҳум Алишерака танлаган йўлнинг мутлақо тескариси. Ва айнан шу фарқ келажакда сизнинг ва оилангизнинг тақдирини белгилайди. Изоҳларда ўз фикрингиз билан ўртоқлашинг! 👇 @baxrom_ceo

  • 31 янв.4 45310376

    Бой кўринган Алишерака... Ҳаммамизнинг танишларимиз орасида камида битта «Алишер» бўлса керак. Бир пайтлар Тошкентда машҳур ресторан эгаси бўлган Алишерни билардим. У доимо сўнгги модада кийинар, ҳар икки-уч йилда янги BMW 5 ҳайдар, Қорасувда ҳашаматли уйи ва Қибрайда дачаси бор эди. Ягона фарзанди Горкийдаги энг қиммат хусусий мактабда ўқирди. Байрамларда Алишер давранинг гули эди: чўнтагида бир даста нақд пул, юзида чексиз ишонч билан юрарди. Тўғрисини айтсам, ўшанда кўпчилик, жумладан мен ҳам унга ҳавас билан қарардик. У пул масаласини бутунлай ҳал қилган одамдек кўринарди. Аммо унинг атрофидаги бошқа тадбиркорлар, гарчи бизнесни бир вақтда бошлашган бўлса-да, бутунлай бошқача яшашарди. Ҳашаматсиз, ортиқча харажатсиз. Улар топган ҳар бир сўмини қайта бизнесга тикиб, тежамкорлик билан иш юритишарди. Ўшанда мен: «Алишер ниманидир тўғри қиляпти, қолганлар эса қийналяпти», деб ўйлардим. Йиллар ўтди. Алишер иккинчи ресторанни очди. Яна янги BMW олди. Бу ташқаридан улкан зафардек кўринарди. Аммо Алишер марраси йўқ пойгада югурган экан. Ҳаммаси бир кунда ўзгарди... 48 ёшли Алишер кучли бош оғриғи билан шифохонага тушди ва эртаси куни ҳаётдан кўз юмди. Жанозада ҳамма бир гапни такрорларди: «Эҳ, шунча бойликдан фойдалана олмай кетди-я, майли, ҳеч бўлмаса оиласи таъминланган, ортидан бойлик қолди». Лекин ҳақиқат даҳшатли экан... Бир неча ҳафта ичида маълум бўлдики: Алишер ҳамма топганини шу заҳоти сарфлаб юборган. Ресторанлар кредитларни ёпиш учун сотилди. Уй, дача ва BMW қарз эвазига кетди. Бир ой ўтмай, оиласи деярли кўчада қолди. Бу воқеа мен учун умрбодлик сабоқ бўлди. Бу очкўзлик ҳақида эмас, балки келажакни режалаштирмаслик ҳақидаги фожиа. Алишер ҳалол меҳнат қилган, лекин у даромадни бойлик деб тушунган. 💡 Асосий хулоса: Даромад ва Бойлик: бошқа-бошқа нарсалар 🛬 Фаол даромад - бу сизнинг вақтингиз ва иштирокингиз учун бериладиган вақтинчалик мукофот. Сиз тўхтасангиз, пул оқими ҳам тўхтайди. 🛫 Пассив даромад - бу сиз учун ишлаётган активлар (акциялар, кўчмас мулк, бизнесдаги улуш) натижаси. Фақат угина оилангизга ҳақиқий хавфсизлик бера олади. 🎯 Менинг стратегиям: Даромадингизнинг камида 20-40% пассив даромад келтирадиган активларга йўналтиринг. Ҳаётингизни шундай қурингки, вақт ўтиши билан сиз эмас, активларингиз сизни боқсин. 🚀 Унутманг: Ҳақиқий хотиржамлик янги машинада эмас, балки сиз ухлаётганингизда ёки дам олаётганингизда ҳам ҳисоб рақамингизга пул тушиб туришини билишдадир. @baxrom_ceo

  • 19 янв.3 1153112

    ИТ стартаплар Nike тажрибасидан нима ўрганиши мумкин? Nike ўзининг “Just Do It” кампанияси орқали қийин аҳволдаги брендни 94 миллиард долларлик глобал гигантга айлантирди. Бу жараён ҳар бир IT стартап учун маркетинг ва бренд қуриш бўйича амалдаги маҳорат дарси бўлиши мумкин. Технология оламида кўпинча код сифати, архитектура ёки функциялар сонига ҳаддан зиёд эътибор берилади. Аммо Nike стратегиясини стартап муҳитига татбиқ этсак, битта ҳақиқат намоён бўлади: ижро ва ҳиссий боғланиш техник мукаммалликдан устун туриши мумкин. 1️⃣ Минимал ҳаётий хабар Nike ҳеч қачон кроссовкаларининг таг қисмининг резинаси ҳақида гапирмаган (видео). Улар қатъият, ҳаракат ва ишонч ҳиссини сотишган. ✅ Стартап учун дарс: сиз ҳам ўзингизнинг “Just Do It” шиорингизга эга бўлинг. Сизнинг landing page’ингиз нафақат API, интеграциялар ёки техник стек рўйхатидан балки энг камида битта инсоний муаммони аниқ кўрсатиб, унинг ечимини ваъда қилиши шарт. Фойдаланувчи “нега айнан сенинг маҳсулотинг билан унинг ҳаёти яхшиланади” деган саволига учта сўзда жавоб бера оладиган хабарни кўриши керак. 2️⃣ Илк фойдаланувчиларингизни топинг Nike дастлаб мактаб ва коллеж спортчиларига, яъни ўз даврининг табиий инфлюэнсерларига эътибор қаратди. ✅ Стартап учун дарс: бутун бозорни бирдан эгаллашга интилманг. Аввало ўз соҳангизнинг (масалан, FinTech, EdTech ёки AI) “илк ишонувчи” фойдаланувчиларини топинг, улар сизнинг Ambassador’ингизга айланади. Нишон тўғри танланса, бозорнинг ўзи келади. 3️⃣ “Air Jordan” стратегияси Nike ва Майкл Жордан ҳамкорлиги шунчаки реклама эмас, балки бренднинг бозорга мос эканининг исботи ва ҳақиқий қийматини тасдиқлаган ижтимоий далил бўлган. ✅ Стартап учун дарс: ИТ соҳасида “юлдузли ҳамкорликка” Google Cloud, AWS, Microsoft билан шериклик, ёхуд таниқли технологик экспертнинг ижобий фикридир ва очиқ тавсиясидур. Нуфузли брендлар билан ёнма-ён туриш орқали ишончни ойлар эмас, ҳафталар ичида оширасиз. 4️⃣ Инновация орқали долзарбликни сақланг Nike “Air Max” ё “FlyEase” каби янги технологиялар билан ҳар гал бозордаги долзарблигини сақлаб қолди. ✅ Стартап учун дарс: технологияда тўхтаб қолиш секин ўлим билан баробар ҳисобланади. Янги функция қўшиш фақат техник талаб эмас, балки фойдаланувчи билан ҳиссий боғланишни янгилаб туриш воситасидир. 📌 Дарс оддий: ИТ-стартаплар учун «Just Do It» бу кодни мукаммал бўлишини кутмасдан, уни ишга тушириш демакдир. 🏆 Хулоса: Дастурий таъминот сотишни тўхтатинг. Сиз фойдаланувчига берадиган “супер куч”ни сотинг. Улар функционални эмас, ўзларини кучлироқ ҳис қилдирган ғояни сотиб олади. @baxrom_ceo

  • 9 янв.3 7875131

    🔥Тадбиркорлик тафаккури: Ҳаммаси битта жасур қадамдан бошланар экан... Жамиятимизда кўпчилик тадбиркорларни қўрқмас таваккалчилардир деб ўйлайди. Аслида эса улар таваккалчиликни моҳирлик билан бошқарувчилардир. Ўйлашимча тадбиркорлик бу шунчаки бизнес бошлаш эмас, балки имкониятларни мардлик билан қарши олиш, жамиятга янгилик олиб кириш ва ноаниқлик шароитида ҳаракат қила олиш қобилиятидир. Бу ҳамма нарса аниқ бўлмаган пайтда ҳам олдинга қадам ташлай олиш демакдир. 🚀 Тадбиркорлик бу тайёр бўлмасанг ҳам йўлга чиқиш жасорати экан Мен кўп марта шундай одамларни учратганман. Ақлли. Қобилиятли. Ғояси бор. Лекин битта гапни қайта-қайта айтишади: “Ҳали бироз тайёрланай, кейин бошлайман.” Орадан йил ўтади. Икки йил. Имконият эса… бошқа биров қўлида ҳаётга айланади. Шунда бир ҳақиқатни англадим: тадбиркорлик бу тайёр бўлиш ҳақида эмас. Бу ноаниқлик ичида ҳаракат қилиш ҳақида экан. ⚖️ Хавфдан қочганлар эмас, хавфни бошқарганлар ютаркан Одамлар тадбиркорларни рискни яхши кўрадиган деб ўйлайди. Аслида энг кучли тадбиркорлар рискни ёқтирмайди. Улар рискни: қисмларга бўлишади, кейин камайтиришади ва бошқаришади. Чунки энг катта хавф бу умуман ҳаракат қилмасликдан экан. Бу эса бизни аста-секин потенциалимиздан маҳрум қилар экан. ❌ Муваффақиятсизлик бу саҳнанинг орти ҳисобланар экан Саҳнада муваффақият кўринади. Ортида эса: нотўғри қарорлар, йиқилишлар, уйқусиз тунлар...Фарқ шундаки, барқарор тадбиркор муваффақиятсизликни тугаш деб қабул қилмайди. У уни қайта ҳисоблаш нуқтаси деб кўради. Ҳар йиқилишдан кейин у битта савол беради: “Нимани яхшироқ қилишим мумкин?” - деб. 🧠 Улар ўзларини яхши танишади Тадбиркорлик бу яккахон йўл эмас экан. Энг кучли тадбиркорлар: ўз кучли томонларини аниқ биларкан, заиф жойларини тан олади ва уларни тўлдира оладиган одамларни ёнига тортaди. Бу кучсизлик эмас. Бу лидерлилик намоёндаси экан. 🤝 Энг қийин қадам бу ёрдам сўраш экан Кўп тадбиркорлар шу ерда тўхтаб қолади. “Ўзим қиламан”, дейди. Лекин ёрдам сўрай олган тадбиркорлар кўпроқ ва тезроқ ютаркан. Фақат кимдан, қачон, нима учун ва қандай сўрашни билиш керак. Бу ҳам ўрганиладиган маҳорат деб ҳисоблайман. 🎯 “Нима учун?” деган саволингиз бу йўл харитангиздир Пул мақсад эмас. У натижа. Ўзингиздан сўранг: - Нима учун бошлаяпман? - Нима ўзгаради, агар муваффақиятга етсам? - Агар қийин бўлса ҳам давом этаманми? Барча жавоблар ҳозир бўлмаслиги мумкин. Бу нормал. Муҳими ҳаракатда бўлиш. 💡Хулоса: Тадбиркорлик музлаган йўлда юришга ўхшар экан. Баъзан сирпанасиз. Баъзан йиқиласиз. Лекин ўрнингиздан туриб давом этсангиз бир кун келиб орқага қараб кулиб қўяркансиз. Шу сабабли ҳаракат қилинг, ёрдам сўрашдан қўрқманг, асосийси муваффақиятсиздан эмас, ҳаракатсизликка қўрқинг. @baxrom_ceo

  • 5 янв.2 8844731

    🔥Рақобатчингиз ишидан "кайф" қиляптими? Унда сиз хавф остидасиз! Янги йил арафаси эди. Бир гуруҳ тадбиркорлар билан учрашиб қолдим. Даврадагиларнинг аксарияти маҳаллий бозорда йиллар давомида ишлаб келаётган «классик» бизнес асосчилари ва эгалари эди: кимда ишлаб чиқариш, кимда дўконлар тармоғи, кимда хизмат кўрсатиш. Суҳбат айланиб, энг оғриқли мавзуга, яъни рақобатга тақалди. Ҳамма навбати билан шикоят қилишни бошлади: биров демпингдан нолиса, биров қарзлар ва насиядан чарчаган, бошқаси эса импорт босиб кетганидан ва бозор “ўлганидан” ҳасрат қиларди. 📉 Уларни тингларканман, бир умумий ҳолатни сездим: уларнинг кўзида на ҳаяжон ва на «олов» бор эди. Улар ўз ишларидан шунчаки толиқишган. Мен даврага бир оддий савол бердим: - Дўстлар, келинглар, очиқ гаплашамиз… Сиз ҳозирги қилаётган ишингиздан ҳақиқий «кайф» оляпсизми? Бу бизнес сизни ич-ичингиздан ёндиряптими? 🕯 Хонада оғир сукут чўкди. Кимдир киноя билан илжайди, кимдир нигоҳини ерга қадади. «Э-э, бу шунчаки тирикчилик, завқ учун эмас», деган овозлар чиқди. Шунда мен иккинчи саволни бердим: - Сиз-ку кайф олмаётган экансиз, лекин рақибингиз ҳозир ўз ишидан «кайф» олаётган бўлса-чи? ⚡️ Мана шу ерда вазият ўзгарди. Мен уларга кўпчилик тан олишга қўрқадиган аччиқ ҳақиқатни айтдим: «Агар сиз бизнесда бўлсангизу, лекин ундан завқланмаётган бўлсангиз, рақобатчингиз эса ишига ошиқ бўлса тамомсиз деяқолдим! Сиз бозорни аллақачон унга бой бериб бўлдингиз. Ҳозир сиз шунчаки «омон қолиш режими»дасиз. Инқирозингиз эса шунчаки вақт масаласи, холос». 🏎 Мисол: Tesla vs Автосаноат: Дунёнинг гигант авто-корпорациялари учун автомобиль ишлаб чиқариш шунчаки конвейер эди. Илон Маск эса электромобиллар ғоясига «касал» бўлди. Натижада, кичик Tesla соҳанинг барча қонун-қоидаларини қайта ёзди. Нега бу шунчалик муҳим дейсизми? Бизнес - бу фақат қуруқ рақамлар эмас. Бозор ҳис-туйғуни яхши сезадиган адолатли тизим ва ҳақиқий энергиялар жангидир. Кайф олмай ишлаётган тадбиркор ҳаддан ташқари эҳтиёткор бўлиб қолади. У қарорларни кечиктиради, таваккалдан қўрқади ва «шу кунимга шукр» деб мудофаага ўтади. Рақибингиз эса жараённинг ўзидан куч олади. У хатодан қўрқмайди, бозорни секин эмас, шиддат билан эгаллайди. 🚀 Мисол: Telegram vs WhatsApp: WhatsApp "Meta"га сотилиб, янгилик қилиш иштиёқи сўнганда, кичик жамоага эга Telegram идеал маҳсулот яратиш завқи билан техник жиҳатдан ундан ўзиб кетди. Сиз муаммо кўриб сиқилаётган жойда, у қизиқарли жумбоқни кўриб азартга киради. Сиз маркетинг учун ҳар бир тийинни қизғаниб санаётганингизда, унинг жўш урган қалби текин ва даҳо ғояларни ишлаб чиқаради. «Кераклиги учун» яратилган маҳсулот, «севиб» яратилган маҳсулотга доим ютқазади. 🎬 Мисол: Netflix vs Blockbuster: Гигант Blockbuster ўз тизимидан зерикиб, "шунчаки ишлаш" режимига ўтганида, ўз ишига ошиқ бўлган кичик Netflix соҳани бутунлай ўзгартириб, гигантни банкрот қилганди. ⚠️ Агар ичингизда чироқ ўчганини сезаётган бўлсангиз, бу шунчаки чарчоқ эмас. Бу келажакдаги мағлубиятнинг илк сигнали. Узоқ масофали пойгада энг ақлли ёки бой одам эмас, балки ўз ишига энг кўп маҳлиё бўлган одам ғолиб бўлади. 🏆 Хулоса битта: Ёки ўз бизнесингизга қайтадан ошиқ бўлинг, ёки юрагингизни тезроқ уришга мажбур қиладиган бошқа соҳага ўтинг. Акс ҳолда, бозорни барибир ҳақиқий «кайф» қиладиганларга бўшатиб беришга мажбур бўласиз. Ишонинг, агар сиз завқланмаётган бўлсангиз, рақибингиз аллақачон бошлаган! 😅 @baxrom_ceo

  • 1 янв.2 9036535

    🌿 Бахтни "қачондир"га қолдирманг... Уни "бугун"дан бошланг 🏔 Йиллар давомида мен бир хаёлий чўққига қараб югурдим. Ўша чўққининг номи "бир куни" эди. "Бир куни катта муваффақиятга эришсам... Бир куни ҳисобимда фалон пул бўлса... Бир куни мана шу лавозимни эгалласам, ана ўшанда бахтли бўламан, ана ўшанда тўйиб нафас оламан" деб ўйлардим. 📍Мен ўша чўққига 2025 йилда чиқдим. Кеча-ю кундуз ишлаб, карьера пиллапояларини босиб ўтдим. Молиявий эркинликка ҳам, кутилган лавозимларга ҳам эришдим. Ташқи томондан қараганда, мен "маррага" етиб келгандим. Аммо чўққида мени кутилмаган совға кутиб турган экан: бу жимжитлик эди 🤍 Мен кутган ўша мутлақ хотиржамлик ва чексиз шодлик чўққида йўқ эди. Шунда мен бир аччиқ, аммо ҳаётимни ўзгартирган ҳақиқатни англадим: Муваффақият бу якуний манзил эмас экан. Ютуққа эришиш билан инсон автоматик равишда хотиржам бўлиб қолмас экан. ❗️“Муваффақиятли одам” дегани ҳали “хотиржам одам” дегани эмас экан. Мен эса хотиржамликка фақат зафарлар орқали борилади, деб хато ишониб келган эканман. Шу йўлда мен ҳаётимда бошқа инсонларни учратдим. Оддий ўқитувчиларни. Шифокорларни. Меъморларни. Деҳқонларни. Ўз оиласи ва ҳалол меҳнатидан қаноат топган бир деҳқоннинг кўзидаги хотиржамликни кўрдим. Ва англадимки, у навбатдаги миллионлар кетидан қувиб, ҳаловатини йўқотган миллионердан минг чандон бахтлироқ, руҳан эса анча бойроқ экан. Бу манзара менинг бахт, муваффақият ва хотиржамлик ҳақидаги қарашларимни бутунлай ўзгартирди. 💡Мен шуни тушундим: Хотиржамлик бу сотиб олинадиган ёки меҳнат билан қўлга киритиладиган нарса эмас. Балки у шукр қилувчи қалбга юқоридан берилган илоҳий туҳфа экан. Биз доим нималаримиз етишмаётганини санаймиз. Лекин нималаримиз борлигини тан олган заҳоти, дунё ўзгара бошлар экан. 🙏 Яна бир ҳақиқатни англадим: Агар кўпроғига эришишни истасак, аввало бугунги борига шукр қилишни ўрганишимиз керак экан. Фақат “етарли” деган туйғу пайдо бўлган жойда барака ва ўсиш бошланар экан. Бугун тушундим: шукроналик ўз-ўзидан келиб қолмайди. У онгли равишда қилинган танлов экан. Қалбда адоват ва шукр бир вақтда яшай олмас экан ва бири келган жойда иккинчисига жой қолмас экан. ✨Тавсиям: Бахтни “қачондир”га қолдирманг. Шукр қилишни бугундан бошланг. Чунки шукроналик барака эшикларини очадиган ва энг муҳими, қалб хотиржамлигига олиб борадиган ягона калитдир. ❓Сиз бугун қалбингизда қай бирини меҳмон қилмоқчисиз? Изоҳларда бўлишинг! 💬 Келинг фикр алмашайлик👇 @baxrom_ceo

  • 29 дек.3 1125234

    🎯 2025 йилнинг сўнгги ҳафтаси: 2026 учун орзулар эмас, режалар вақти Тасаввур қилинг: 2026 йилнинг 31 декабри... Сиз байрам дастурхони атрофида ортга қараб, ўтган 2026 йилга баҳо беряпсиз... Сиз ютуқларингизни байрам қиляпсизми? Ёки вақт қаерга кетганини тушунолмай, "яна бир йил беҳуда ўтди" деган афсусда ўтирибсизми? Бу икки ҳолат ўртасида нима фарқ бор деб ўйлайсиз албатта?! Фарқ эса режада. Ҳозир, 2025 йил якунланаётган шу пайтда, биз жуда нодир бир нуқтадамиз. Олдинда ҳали босим йўқ. Орқада эса баҳоналар қолмади. Йил якунланар экан, орзу қилиш етарли эмаслигини эслайлик. Келинг 2026 йил учун режа қилайлик. Ўйлаганмисиз нега айримлар натижа қилади, айримлар эса йўқ? 🛡 Ҳақиқий натижа қилувчилар «катта орзулар» билан чекланиб қолмайди. Чунки ноаниқ мақсад инсонни илҳомлантирмайди, аксинча чалғитади. "Бизнесни ривожлантирмоқчиман" дейиш ўрнига, улар SMART мақсадлар қўяди, яъни аниқ, ўлчовли, эришиб бўладиган, мос ва муддатли бўлган қуйидаги мақсадлар: 📌 Аниқ (Specific): Мақсадингиз шу қадар аниқ бўлсинқи, уни ҳатто болага ҳам тушунтириш осон бўлсин. 📌 Ўлчовли (Measurable): "Яхши бўлди" деб эмас, "15% га ўсди" деб айтиш учун аниқ рақам ва кўрсаткичлар белгиланг. 📌 Эришиш мумкин бўлган (Attainable): Вақт, энергия ва ресурсларингиз етарлими? Ёки уларни режалаштирганмисиз? 📌 Мос (Relevant): Бу мақсад сизнинг ҳаётий қадриятларингизга хизмат қиладими ёки шунчаки бошқаларга ҳавас қиляпсизми? 📌 Муддатли (Time-Based): Дедлайнсиз мақсад бу шунчаки муддати узайтирилган хаёлдир. Лекин фақат мақсад қўйишнинг ўзи етарли эмас экан. Шу учун бизга ички куч, яъни драйв керак. У қаердан келади деб сўрайсизми Кўпчилик мотивация келишини кутиб ўтиради. Гўё муваффақиятли инсонларда сеҳрли ички куч бордек. Аслида эса, "драйв" бу қатор-қатор ҳаракатлар йиғиндисидир. Агар ичингиздаги олов сўнаётганини сезсангиз: 1️⃣ Тоғни кичиклаштиринг: Катта вазифадан қўрқяпсизми? Уни 15 дақиқалик кичик "спринт"ларга бўлинг. Кичик ғалаба одатда катта драйв беради. 2️⃣ Асл моҳиятга қайтинг: Нима учун бу ишни бошлаганизни эсга олинг? Асл сабабни унутманг. 3️⃣ Рестарт қилинг: Баъзан муаммо мотивацияда эмас, чарчоқда бўлади. Куч тўплаб, янада кучлироқ қайтинг. 🌊 Яна шуни билдимки, мослашувчанлик бу сизнинг суперкучингиз экан ❗Энг мукаммал режа ҳам ҳаётнинг кутилмаган тўфонларига дуч келиши мумкин. Бу тўхташ белгиси эмас балки бу жараённинг бир қисми. Ҳаёт режаларингизга қарши чиқса илтимос синманг, балки мослашинг. Тўсиқлар бу тўхташ учун эмас, балки маҳоратни ошириш учун имкониятдир. Янгича фикрлашдан, ёрдам сўрашдан асло қўрқманг. Ва энг муҳими яна олға юринг. 💡Якуний фикр: 2026 йил яқинлашмоқда. Келажагингизни оқим ихтиёрига ташлаб қўйманг. Уни SMART режалар билан онгли равишда барпо этинг! Чунки йиллар ўз-ўзидан яхшиланмайди. Сиз қабул қиладиган қарорлар уларни яхшилайди. @baxrom_ceo