BOBO-ARAB.UZ
Статистика@muslim_controller_robot ◦✧✿ ﷽ ✿✧◦ Бухоро вилоят Пешку туман Шавгон М.Ф.Й."БОБО АРАБ" жомеъ масжиди «BobоArab.Uz» номли Расмий Канали! Каналимиз таркалишига сабабчи булганлардан Аллох рози булсин.
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 5
- Всего постов
- 90
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 251
- 1/48двое суток
- 1 433
- 1/72трое суток
- 1 546
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
⭕️ БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 📆 14-августдан ➡️ 20-августгача РАБИУЛ АВВАЛ ОЙИ РЎЗА КУНЛАРИ Душанба Пайшанба Саҳарлик: 04:13 Саҳарлик: 04:17 🌞 Қуёш: 05:56 🌞 Қуёш: 05:59 Ифторлик:19:45 Ифторлик:19:45 ➖➖➖➖➖➖ Таҳажжуд намози: 01:19 #ЭСЛАТМА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ⏰ ҲАР ЖУМА КУНИ ЎЗГАРАДИ❗️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ ✔️https://t.me/boboarabuz
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ғафлатда қолманг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой муборак бўлсин! Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти). Робиъул аввал ойи қандай ой? Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади. Мавлид нима дегани? Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади. Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир. Бу ойни қандай ўтказиш керак? Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим. Салавот нима дегани? “Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади. Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор? Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти). Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар. Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти). Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммад. https://t.me/boboarabuz
без подписи
Бугун қуёш ботганидан кейин севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой — Мавлид ойи кириб келади! У зотнинг қалбларни ларзага солувчи ўгитлари ва олижаноб амаллари мўмин-мусулмонлар амал қилиши лозим бўлган тўғри йўлдир. Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни бутун оламларга ва инсониятга раҳмат қилиб юборди ҳамда у зотни барча нарсада гўзал намуна қилди. У зот барча мусулмонлар учун шафоат сўровчи, бу дунёда мукаррам ва охират дунёсида муборак зотдирлар. ИншаАллаҳ, агар биз «аҳли сунна» йўлига, у зотнинг ақидалари ва ҳаёт тарзларига эргашсак, барча ишларимизда суннатга амал қилсак, бало-офатлардан омонда бўламиз ва ҳар икки дунё саодатининг чўққисига эришамиз. Аллоҳ таоло барчамизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг покланган суннатларини тирилтирадиган бандаларидан қилсин. https://t.me/boboarabuz
#хайрли_тонг Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 📆 Бугун Шанба 8 Август, 2026 25 Сафар, 1448 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 🕌 «Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар». 🤝 Дўстларингизга ҳам улашинг!!! ✅ https://t.me/boboarabuz
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ!🍀🕌 📿ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙 🤲🏻 Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан холи қил...!🌺 Илм билан бизни беҳожат этгин... Хилм билан безатгин... Тақво билан мукаррам айла... 🍀 Аллоҳим...! Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.🌷 Эҳсон бердинг, қоим айла. Бизни ва яқинларимизни Жаннату жамолингга мушарраф айла...!🤲🏻 https://t.me/boboarabuz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокотуҳ! Жума кунининг хайр ва барокати сиз ва аҳли оилангизга бўлсин! Дуоларингиз ижобат, амалларингиз мақбул бўлсин. https://t.me/boboarabuz
🔴#Намозвақтлар БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ: 07– 13 АВГУСТЬ БОМДОД: 05:15 ПЕШИН: 13:10 АСР: 17:50 ШОМ: 19:55 ХУФТОН: 21:25 ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ ♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️ •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• Дўстларингизга ҳам улашинг! https://t.me/boboarabuz
🌷Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи 🦋 🕌ва барокатух! 🌙 ЖУМА МУБОРАК! 🌙 🕋Минглаб шаҳарлар бор, лекин Макканинг муҳаббати бошқа, Ҳафтада етти кун бор, лекин Жума кунининг ҳосияти бошқа🕌 🕊️Бу муборак кун қалбларни поклайдиган, дуолар ижобат бўладиган, Аллоҳнинг раҳмати тўкиладиган улуғ фурсатдир. Кунни хайрли ниятлар, яхшилик ишлар ва қалбдан чиққан дуолар билан бошлайлик.🤲 https://t.me/boboarabuz
BOBO-ARAB.UZ pinned a photo
#Намоз_вақтлари 2026 йил август ойи учун Бухоро вилоятидаги намоз вақтлари билан танишинг. Жадвалда: – саҳарлик вақти, – бомдод азони, – бомдод намозининг жамоат вақти, – қуёш чиқиши, – пешин, – аср, – шом, – хуфтон намозларининг жамоат вақти кўрсатилган. Мазкур жадвал Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво марказининг илмий асосланган ҳисоб-китоблари асосида тайёрланди. 🕌 ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Ахборот хизмати. https://t.me/boboarabuz
ОТАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. ▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак. ▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди. ▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди. ▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди. ▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир. ▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас! ▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма! ОНАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. ▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. ▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! ▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! ▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. ▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. ▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин! https://t.me/boboarabuz
🌷Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муродбахш душанба тонги хайрли бўлсин!🌹 Аслида бахт-саодат ҳотиржамликдадир. Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”. Раъд сураси, 28-оят «Ҳикматлар чашмаси" дан 🌸Бошланган янги ҳафта хайрли ўтсин!🤲🏻🌺 https://t.me/boboarabuz
https://t.me/boboarabuz
https://t.me/boboarabuz
Бухоро вақти билан 10-16 июл кунлари учун ҳафталик намоз вақтлари. ✨ Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:https://t.me/boboarabuz
🌷🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.🕋🍀 ☀️Файзли тонг хайрли бўлсин! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин.🤲Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.🍃 Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизу-бизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин.🌿Яхши кўрганларингиз ва барча яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин! 🌼Кетганларга, ёнингизда турмаганларга, эшикни сиз учун ёпганларга ачинманг... демак улар хайрлиси эмас... Аллоҳ сизга албатта хайрлисини ато қилади, 💫Сиз хайрлисини сўрашда бардавом бўлинг... Кунингиз барокатли ўтсин!🌺 https://t.me/boboarabuz
https://t.me/boboarabuz
BOBO-ARAB.UZ pinned a photo