Burchak | Rasmiy kanal
Статистика@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
- Последний пост
- 18:43
- Последнее чтение
- 14:48
- Постов за неделю
- 131
- Всего постов
- 289
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Развлечения (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 3 095
- 1/48двое суток
- 3 546
- 1/72трое суток
- 3 825
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
🇷🇺🇪🇺 Путин Калибр ва Циркон ракета ташувчиларини Болтиқ денгизига жойлаштирди — Bild Россия Шимолий флотдан Болтиқ денгизига Адмирал Горшков синфидаги бошқариладиган ракета фрегатини жойлаштирди. Германия нашрининг хабар беришича, ушбу фрегат Калибр қанотли ракеталари ва гипертовушли Циркон ракеталарини ташишга қодир. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇮🇱🇵🇸Исроил фуқаролари хорижда ҳам фаластинликларга кун бермаяпти Исландиянинг Кефлавик шаҳридаги фаластинликларга тегишли кафе ичига исроиллик туристлар кириб, ходимларга дўқ-пўписа қилган ва девордаги рамкага солинган Фаластин харитасини юлиб олган. Шундан сўнг, ушбу гуруҳ бизнесга зарар етказиш мақсадида Google'да уюшган ҳолда 1 юлдузли салбий шарҳлар қолдириш кампаниясини бошлаган. Можародан қочиб келган фаластинлик эр-хотин бўлмиш кафе эгалари Исландия расмийларини тегишли чора кўришга чақирди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
⚡Владимир Путинни кортежи экан, ҳатто осмондан ҳам қўриқлашяпти Украинанинг дрон хужумлари хавотирди, исталган пайт дрон хужуми бўляпти 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇲🇳🇷🇺 Монголияда ёқилғи инқирози бошланди — Россияга қарамлик навбатларни кучайтирди Монголия бензин ва дизель ёқилғисининг асосий қисмини Россиядан импорт қилади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇺🇦 Украинанинг “Вйривниувач” номли илк маҳаллий бошқариладиган авиабомбаси синовлардан ўтиб, расмий харидлар рўйхатига киритилди Тўплам стандарт 250 кг оғирликдаги бомбани 130 км гача масофага учадиган аниқ нишонга урувчи планер бомбага айлантиради. Унинг нархи АҚШнинг JDAM-ER тизимидан тахминан уч баравар арзон. Июн ойининг охирида МиГ-29 самолётидан фойдаланилган ҳолда илк жанговар қўлланилиши тасдиқланган. Ҳозирда Украинада шунга ўхшаш 10 га яқин тизим ишлаб чиқилмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
без подписи
без подписи
🇺🇦🇷🇺 Украина Ростов вилоятида ракета ёнилғиси ишлаб чиқарувчи корхонага зарба берганини билдирди Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилишича, 16 августга ўтар кечаси Ростов вилоятининг Каменск-Шахтинский шаҳридаги «Каменский комбинат» корхонасига зарба берилган. Украина томонининг билдиришича, ҳужум натижасида корхонанинг иккита цехи бутунлай йўқ қилинган, яна тўрттаси зарарланган. У ерда портловчи моддалар, порох ва «Ураган», «Смерч» ҳамда «Торнадо-С» реактив тизимлари учун қаттиқ ракета ёнилғиси, шунингдек, бошқа ракета ва авиация тизимлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇺🇸🇮🇷 Al Arabiya телеканалининг хабар беришича, АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳни узайтиришга келишиб олдилар. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
#ЭКСКЛЮЗИВ ☄️Давлатимиз раҳбари "Тилло домор" корхонасининг маҳсулотлари билан танишди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇺🇸🇮🇷🇴🇲⚡️ — Президент Трамп Fox News телеканалига Ҳормуз бўғози ҳақида шундай деди: Агар Уммон халақит берса, уларни ер билан яксон қиламиз. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇺🇸🇮🇱 Кушнер ҲАМАС билан музокаралардан сўнг Нетаняху билан учрашди АҚШ президентининг катта маслаҳатчиси Жаред Кушнер бугун Қуддусда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан учрашди, деб хабар беради The Times of Israel хабардор манбага таяниб. Музокараларда Тинчлик Кенгашининг катта элчилари Тони Блер ва Николай Младенов ҳам иштирок этишди. Исроил делегациясининг таркиби ҳали ошкор қилинмади. Музокаралар Трампнинг Ғазо тинчлик режасининг бир қисми бўлган ва Вашингтон кўмагида ишлаб чиқилган 15 банддан иборат "йўл харитаси"нинг илгари сурилиши фонида бўлиб ўтди. Ҳамас илгари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган эди, аммо Нетаняху уни очиқчасига рад этиб, Исроил қўшинларини олиб чиқиш фақат гуруҳ тўлиқ қуролсизлантирилгандан кейингина мумкинлигини таъкидлаган эди. Манба АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчиликларни бўрттириб кўрсатишдан тийилишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, учрашувнинг мақсади Исроилнинг ҳужжатга расмий "имзосини" олиш эмас, балки "режанинг барча мавжуд элементлари бўйича олдинга силжиш". 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇮🇷🇺🇸 Эрон АҚШ билан олиб борилаётган музокараларни “катта уруш олдидан танаффус” деб билмоқда — The Wall Street Жоурнал Теҳроннинг фикрича, АҚШ ва Исроилнинг ўт очишни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари фақат бозорлардаги босимни пасайтириш ва ҳарбий ҳаракатларнинг янги босқичига тайёргарлик кўришга 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇨🇳 Цзиньпин Тайванни Хитойга қайтариш барча учун фаровонлик келтиришини таъкидлади “Ватанни қайта бирлаштириш асосида, барча ҳудудларнинг ҳамда Хитой халқининг умумий тараққиёти орқали Хитойнинг ривожланиши барча учун фаровонлик олиб келади”, деди Хитой раиси. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи Урганч халқаро аэропортидаги реконструкция ишлари билан танишишдан бошланди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇮🇷🇺🇸 Эрон раҳбарияти АҚШга ишонмай, узоқ муддатли ва кенг кўламли можарога тайёрланмоқда - The Wall Street Journal The Wall Street Journal маълумотларига кўра, Теҳрон июн ойидаги танаффусдан ракета ҳамда дрон базасини тиклаш, Инқилобий гвардияни кучайтириш ва минтақавий гуруҳлар ҳаракатини мувофиқлаштириш учун фойдаланган. Ўшандан бери Эрон Ҳормуз бўғози ва Қизил денгизда босимни ошириб, Кўрфаз энергетика инфратузилмаси ҳамда АҚШ нишонларига таҳдидларни кенгайтирган. Бу стратегиядан мақсад – Эронга ҳужум қилиш харажатини ошириш орқали АҚШ, Исроил ва Кўрфаз давлатларини бўлажак зарбалардан тийишдир. Эрон раҳбарияти ҳозирги тўқнашувларни уруш якуни эмас, балки каттароқ можарога тайёргарлик деб ҳисобламоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇷🇺 Россия ҳарбийлари дронларнинг оптик ва сунъий интеллект тизимларидан ҳимояланиш учун Буханка автомашинасига кўзгу панелларини ўрнатди. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇮🇷🇺🇸 Эрон Трампнинг устидан кулишда давом этмоқда. Интернет тармоқларида АҚШ президентининг Туркиядаги НАТО саммитидан сўнг яширинча эвакуация қилинишининг яна бир талқини пайдо бўлди. Махфий хизмат Анкара аэропортида ҳақиқий голливуд триллерини уюштирган. Эронликлар Трампнинг «Теҳрон қотиллари»дан қандай қочиб қутулганини сўзлаб беришмоқда. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇮🇳 Netflix India тақдим этган сериал 24 миллион долларга тушди Netflix India 1999 йилдаги Каргил уруши даврида амалга оширилган ҳаво амалиёти ҳақидаги «Operation Safed Sagar» номли ўзининг энг йирик маҳаллий лойиҳасини тақдим этди. Сериал бюджети 24 миллион долларни ташкил этган. Сериалда қирувчи самолётлар тоғ водийлари орасида худди «Форсаж» фильмларидаги автомобиллар каби ён томонлама сирпаниб учаётгандек тасвирланган. Бу эса ҳеч бир физика қонунларига тўғри келмайди. Лойиҳа устида 1 200 нафар визуал эффектлар (VFX) мутахассиси ишлаган. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
🇰🇿 Қозоғистон булутларга туз сепиб, кўпроқ ёмғир ёғдирмоқчи. Туркистонда ҳозиргача махсус самолётлар 11 та парвозни амалга оширган. Улар булутларга туз сепиб, 911 минг гектардан ортиқ экин майдонига кўпроқ ёмғир ёғдиришга уринмоқда. Қозоғистон бу лойиҳадан йилига 75 млн долларгача иқтисодий самара кутяпти. 🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.