Солиқ ва Бухгалтерия хизмати
Статистика👨💻Солиқ ва бухгалтерияга оид хар куни янги масалалар, янгиликлар 📌Фақатгина солиқ ва бухгалтерия бўйича мурожаат қилинг! Каналга кўшилиш учун:👇👇 https://t.me/+1SNYwdhoh3UzNzQy
- Последний пост
- 24 янв.
- Последнее чтение
- ещё не заходили
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- русский
- В каталоге с
- 15 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
НД40 режими бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш имконияти пайдо бўлади Божхона кодексининг 328-моддасига киритилган ўзгартириш ва қўшмичаларга кўра: "Тўланган божхона тўловларидан олинган маблағлар товарлар чиқариб юборилган кундан ёки тўланиши божхона расмийлаштирувига боғлиқ бўлмаган божхона тўловлари учун божхона органи томонидан ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида автоматик равишда божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади." Мазкур норма 2026 йил 28 февралдан кучга киради. Манба: @rastamojka_uz
2026 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди. 👉 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1105-сон ‼️Шунингдек халқ депутатлари томонидан оширувчи коэффициент қулланилиши мумкин. 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида. 👇👇👇 Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25.12.2025 йилдаги ЎРҚ-1108-сон 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
🇺🇿 2026 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.📌 "2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–257-сон, 24.12.2025 й.) қабул қилинди. 📝 Фармонга кўра, 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди. ✅2026 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: 💠 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 🔍 2 январь – жума; 🔍 28 май – пайшанба; 🔍 29 май – жума; 🔍 31 август – душанба; 💠 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 🔍 3 январь – шанба; 🔍 30 май – шанба; 🔍 31 декабрь – пайшанба; 💠 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни қуйидагича кўчирилади: 🔍 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига. 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
без подписи
без подписи
Корхона бўйича Солиқ хавфини аниқлаш мезонлари.⚠️ "Солиқ хавфни комплекс бошқариш" автоматлашган тизимидаги солиқ хавфини аниқлаш бўйича мезонлар рўйхати келтириб ўтилган. Шунингдек эслатма❗️: Солиқ хавфини бошқариш тизими орқали солиққа оид хуқуқбузарликлар аниқланганда, солиқ хавф даражасидан келиб чиққан холда солиқ тўловчиларга солиқ текширувларини ўтказишга хақлидир. 👉 Асос- ВМҚ 07.01.2021 йилдаги 1-сон 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
Солиқ тўловчилар учун бугундан 22-декабрдан ЭХФ хавф даражасини бахолаш АТ тест режимида ишга тушурилди. Бунда электрон хисобварақ-фактуралар шакилланганда тизим реал вақт режимида ишлайди. Фактура юборилган захоти унинг хавф даражаси кўринади: 🔴 агар хавф даражаси юқори бўлса- қизил белги; 🟢 хавф даражаси паст бўлса - яшил белги қўйилади. Солиқ кўмитасининг хабар берилишича яни 2026-йил 1-январга қадар, тизим орқали аниқланган холатлар бўйича хеч қандай чоралар қўлланилмайди. 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида Қонунчиликка кўра махсус лаборатория учун ускуналар ва бошқа жиҳозлар, автоматлашган кичик станциялар (ТИФ ТН коди 9027), ташламаларнинг автоматик мониторинг станциялари (ТИФ ТН коди 9027), автоматик кузатув постлари (ТИФ ТН коди 9027), чанг-газ тозалаш ускуналари (ТИФ ТН коди 8421), локал сув тозалаш иншоотлари (ТИФ ТН коди 8421) ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН код 8509 80) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади. 👉 ПФ-229-сон 24.11.2025 йилдаги 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
✅Бугун Солиқ кўмитаси мутахассислари иштирокида навбатдаги онлаян семинар-тренинг бўлиб ўтади. 🔎Мавзу: "ЭХФ хавф даражасини бахолаш тизими" тўғрисида 🕖Бошланиш вақти: 18-декабрь, соат 15:00 да бўлиб ўтади.
📌"Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон фармони. 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
“Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–246-сон, 10.12.2025 й.) қабул қилинди. 📝 Фармонга кўра, қуйидагилар 2030 йилгача яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан: 🔺 ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш; 🔺 савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳоли томонидан тўловларни нақд пулсиз амалга ошириш улушини 75 фоизга етказиш. ✔️ 2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади: ▪️ давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар; ▪️ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар; ▪️ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари; ▪️ транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар; ▪️ қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар; ▪️ кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш. 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
Президентнинг 01.12.2025 йилдаги ПҚ-365-сонли қарори билан: Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга икки ҳафта муддатда 2028 йил 1 январга қадар импорт қилишда божхона божидан озод этиладиган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё ва материаллар рўйхатини тасдиқлаш юклатилди. Марокаш, Тунис, Миср, Жазоир, Саудия Арабистони, Қатар, Мўғулистон давлатлари билан бир тарафлама ўрнатилган импорт божларини бекор қилиш ва маҳсулотлар келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларни (certificate of origin) икки тарафлама ўзаро тан олиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича 2027 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади. 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
«Бухгалтерия хисоби тўғрисида» ги Қонунда нималар ўзгаради? 8 декабрга қадар ҚҲТБТда «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири (янги номи - «Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тўғрисида»ги Қонун) муҳокама қилинади. Амалдаги қонун бухгалтерия ҳисобини сўнгги йиллардаги барча ўзгаришларга мувофиқ тизимлаштириш, давлат органларининг бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларини аниқлаштириш, «жамоатчилик манфаатларини кўзловчи ташкилотлар» тушунчасини киритиш ва МҲХСни қўллаш мақсадида улар томонидан бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш мақсадида янгиланмоқда. Қонун лойиҳаси 5 та боб ва 47 та моддадан иборат (амалдаги қонунда – 32 та модда бўлиб, бобларга бўлинмаган. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради. Манба 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди. 👉 АВ рўйхат рақами 3711-сон. 24.11.2025 й 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
✅ Тадбиркорларга сайёр солиқ текшируви натижасида ҳисобланган молиявий жазоларни 6 ой давомида тенг қисмларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилмоқда. 2026 йил учун Бюджетнома лойиҳасига кўра: ➡️ Ҳисобот даврида бир нечта турдаги солиқлар бўйича солиқ ҳисоботлари топширилмаган тақдирда, барча топширилмаган ҳисоботлар учун ягона умумий маъмурий жарима қўлланилади. ➡️ Тадбиркорларга сайёр солиқ текшируви натижасида ҳисобланган молиявий жазоларни 6 ой давомида тенг қисмларга бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилмоқда. ➡️Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи, жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ, шунингдек айланма солиғи ҳамда қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини солиқ органлари шакллантириб беради. 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
Шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари тўлиқ қайта кўриб чиқилади Президент Фармони билан қуйидагиларни назарда тутувчи Тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги айрим мажбурий талабларни қисқартириш, тартибга солишни соддалаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди: - тадбиркорлар учун молиявий операцияларни “E-aktiv” тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилиш; - кўчмас мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини рўйхатга олишда давлат хизмати нархини 2 бараварга камайтириш; - шахсий эҳтиёж учун республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш; - ер участкасига бўлган ҳуқуқни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рўйхатдан ўтказмаган ногиронлиги бўлган шахсларга муқобил ҳужжатлар асосида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконини яратиш. Шунингдек, амалда ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотган 800 га яқин қонунчилик ҳужжатлари “тартибга солиш гильотинаси” орқали бекор қилинади. 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
Корхона томонидан таьмирлаш ишларида қатнашган ишчилар, таьмирлаш ишлари тугагунига қадар корхона томонидан иссиқ овқатлар билан таьминланади. Ишчи-ходимлар учун берилган иссиқ овқат ЖШДСга тортиладими? 👀Корхонадаги ишчи-ходимлар учун берилган озиқ-овқат қиймати компенсация тўловлари таркибида мехнатга хақ тўлаш тарзидаги даромадларга киради. СК 371-м. 1-қ, 373-м. 13-б. 👀Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ижтимоий солиқ, ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий ажратмаларга тортилади. СК 403-м. 1-қ. 404-м. 1-қ. 387-м. 1-қ 1-б., «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 10-моддаси). ЎРҚ 702-II-сон 02.12.2004й 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
Фойда солиғи бўйича хар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субьектлари даромади чегаравий миқдори 10 млрд сўмдан 20 млрд сўмга оширилган . Шунга асосан 2025-йил 4 чорак (октябрь) дан бошлаб умумий даромади 20 млрд сўмдан ортиқ фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини амалга оширади. - жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар хисобга олинган холда 20 млрд сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари хар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни. СК 340-моддаси 2-қ. 👉 ПФ-138-сон, 19.08.2025 йил 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram
Корхона нефт махсулотларини яни бензинни импорт қилиб , улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланади. Корхона ушбу бензиннинг бир қисмини ўз эхтиёжлари учун ишлатилгани учун қандай солиқ оқибатлари мавжуд? 💳Акциз солиғи бўйича; 👀 Бензин акциз солиғи солинадиган товар хисобланади. Аниқлик киритамиз акциз тўланадиган товарлардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишда акциз солиғи тўланади СК 284-м. 1-қ. 5-б. 💳Фойда солиғи бўйича; 👀 Агар бензиннинг корхонада ишлатилиши иқтисодий жиҳатдан оқланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса, бу фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажат ҳисобланади. СК 305-м. 1-5-қ. 💳ҚҚС бўйича; 👀 Агар бензин ҚҚС солинадиган айланмалар мақсадида ишлатилса, импорт қилишда ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига тузатиш киритилмайди. СК 266-м. 1-қ. 🔘Обуна бўлинг👇👇👇 📱 Telegram