Aqida Hanum кундалиги
Статистика- Последний пост
- 11 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 2
- Всего постов
- 24
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 763
- 1/48двое суток
- 874
- 1/72трое суток
- 943
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
СССРни тиклашни тарғиб келиб келган фуқаро 4 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ёпиқ мажлисида Азиз Ҳакимовга нисбатан жиноят иши бўйича ҳукм ўқилди. Суд уни бир қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, 4 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди. Суд маълумотига кўра, Ҳакимов Жиноят кодексининг туҳмат, ҳақорат қилиш ҳамда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишга оид моддалари бўйича айбдор деб топилган. Шу билан бирга, унга нисбатан қўйилган урушни тарғиб қилиш айблови бўйича жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли оқланган. Суд ҳукми билан Рақамли технологиялар вазирлигига Ҳакимов юритган Telegram’даги «Comrade_Aziz» каналини блоклаш мажбурияти ҳам юклатилди. Иш бўйича олти нафар жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш учун фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди. Азиз Ҳакимов ижтимоий тармоқларда СССРни қайта тиклаш ғоясини илгари сургани, Ўзбекистон суверенитетига қарши чиқишлари ҳамда тарихий воқеаларга оид кескин баёнотлари билан танилган. У 2025 йилда журналист Шерзодхон Қудратхўжани камситгани учун 18,75 млн сўм жаримага ҳам тортилган эди. 🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
🚨 10,3 млн сўм ўтказсангиз, банк текширади! 9 августдан бошлаб 10,3 млн сўм (25 БҲМ) ва ундан юқори пул ўтказмаларида жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида маълумот кўрсатилиши шарт. Анақа, савол бор эди-да. Анави миллион туда, миллион сюда, оффшор счётлар, қўша-қўша кўчмас мулклар эгалари бўлмиш катталарниям кимдир текширадими?
Боласи телефонга “ёпишиб” қолган ота-оналар учун фойдали маълумот!
Машқда оғир бўлса, жангда енгил бўлади Ҳозирги кун ёшлари IELTS дардида ёниб куйишади. Улар учун IELTSдан юқорироқ баллга эга бўлиш, ҳам обрў, ҳам зийнат. Бу бежизга эмас! Чунки IELTS яхши университетларда ўқишга, яхши ишларда ишлашга ёрдам бермоқда. Ўзбекнинг боласи кўчанинг зўравони кимлиги билан эмас, IELTSи баланднинг зўри билан мақтанаётгани бир бахт аслида. "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси IELTS PRO курсини тайёрлаган эди. Ўша курсни бошлаш учун IELTS MISSIYA билан ўрганувчиларни бир "қиздириб" олишаётган экан. Керак деганларга ҳавола қолдираман HAVOLA⤵️ 📱 Play market | 🍏 App Store
“ПДХХ раиси тоғам бўлади…”. Битта скандальный кейс билан сочларим оқарди. 2023 йилда бўлган ҳолат. Вояга етмаганни қўрқитиб зўрлаган, муттасил зўравонлик қилиб, қиз ва унинг оиласига ўлим билан таҳдид қилиб, шунча енгил тан жарохатлари бўлса ҳам мутасаддилар миқ этмай жим ўтирган. 2000$ товламачилик билан олиб…. Эҳ, ҳуллас участковыйдан тортиб, терговчи-ю судигача ишни СИРЛИ равишда ёпиб келишган. Қизни ўзига айбни қўйишган. Қиз 3 мартта жонига қасд қилмоқчи бўлганда онаси қутқариб қолган. Савол. Нега шу кунгача 600 бетлик дело ёпилиб кетаверган, 119 чи модданиям олиб олиб ташламоқчи бўлишган? Саволимга жавоб олдим, бу маньяк Жураев Рустам Мирзаевични расмини ҳамма ерда кўрсатиб, бу менинг тоғам деб ишни бости-бости қилиб келган. Ҳа, унинг тоғаси Рустам Жўраев, лекин у тадбиркор, хозир Авғонистонга ишлагани кетган экан. У эса исм шариф ўхшашлигидан фойдаланиб генерал-майорнинг расмини кўрсатиб, ҳамма жойдан қуруқ чиқиб кетган. Милиция академиясида эса унинг отасини жияни бўлмиш Жўраев Улуғбек деган одам ишлар экан. Кубик-рубикларимиз тўғри келаётганга ўхшайди. Овозли хабарлар бор. Ундан ташқари унинг опасини эри, яъни поччаси қайсидир партияда ишлар экан. Терговчи билан гаплашиб, тергов ишига ҳалақит қилиш деган модда бор анаққиса ҳурматсиз депутат. Шунингдек Олмазор тумани терговчиси Сирожиддин ва Сергели-7 участка нозири Сирож ва Жонибеклар кўрган. Улар қизнинг онасига ”Бу боланинг тоғаси катта жойда ишларкан, шунинг учун булар барибир ярашиб кетади. Ҳамма нарсани олиб чиқа олмаймиз” деган Сирож. Ўткан куни тунда менга шу аёл танишларимиз орқали чиқишди. Фото, видео, ёзишма фактлар бор, 600 варақлик дело. Эртага суднинг охирги куни дейдилар. Хотин-қизлар қўмитаси, Олий суд адолат қарор топишига ёрдам қилишди. Делодан сирли равишда йўқолган ишлар ва аризалар кеча суд залида пайдо бўлиб қолибди. Во ажаб! Унга 10 йил беришди. Лек аппеляция бўлади. Ман жунгли қонунлари ҳукм сурадиган жойда яшайман шекилли.
Янги челлендж бошландиёв. “Қоч! Ҳоким келяпти”
Ўзбек аёлларининг иккита қайнонаси бор. Бири эрнинг онаси иккинчиси хокимият вакили 🤷♀️
без подписи
без подписи
Сурхондарёда бўлаётган ҳолат. Бош ролларда туризм валломати Ботир Рузиев экан. Чўл қилларинг Ўзбекистонни. Буз! Йиқит! Кес! Сот! Кет! Бунга ҳам албатта администрация аралашиши керакми? Эгаси йўқ юртга ўхшаймиз. Кесиб, сотиб Ўзбекистонни йўқ қилиб ўзи бола-чақаси билан бошқа давлатга қочиб кетади халқ эса азобда яшашга махкум. Мурожаат келди. расмларда до и после. Айтишларича 100 йиллик дарахт. Экоқўмитагаям юбордим.
Хитойнинг Ченгду шахрига учиб келдик. Бизни кутиб олишга таклиф қилган ташкилотнинг вакили чиқдилар. Машинага ўтириб кетяпмиз. Секин у ер бу ердан гап бошлаб, биз Жеки Чан, Брюс Ли, Жет Ли фильмларини севиб томоша қиламиз дедим. Халиги йигит эса “Бизларда сизларнинг Апэндииингиз жуда машхур” дейди. 2 мартта сўрадим, узр, у ким деб. Яна Апэ-э-эндии деди. Барибир тушунмадим ва расмини кўрсат дедим. Ўртоқлар, у Афанди мультфильмини айтаётган экан. У Хитойда жуда машхур экан. Ақлли, зукко персонаж, жуда севиб томоша қиламиз дейди. Апээндиии… Бу ерда кучли жала қуяяпти. Эрталабдан бошқа шазарга кетамиз. Батафсил яна ёзарман. Хайрли тун!
ЦУМ тарафдаги устунлардан бирида. Балки маданият вазирлиги ёки консерватория эътибор қаратар.
Азизлар! Янги лойиҳа, “Айтингчи…” подкастимизни илк сони комик актриса Zuhra Salieva билан. Мавзу эса реал ва нореал хаёт, бахтли ва luxury хаёт иллюзияси. Инстаграмда ҳамма бахтли. Ҳамма муваффақиятли. Ҳамма гўё мукаммал ҳаёт кечираётгандек… Аммо камера ўчгач-чи? Кўпчилик кўрсатадиган ҳаёт бу ҳаётнинг фақат энг чиройли лавҳаси. Кадр ортида эса чарчоқ, қўрқув, кўз ёшлари, изланиш ва кураш яширинган бўлиши мумкин. Ўзингизни бошқаларнинг “энг яхши лаҳзалари” билан солиштиришни бас қилинг. Чунки сиз уларнинг бутун ҳаётини эмас, фақат сараланган сонияларинигина кўряпсиз. Тўлиқ видео https://youtu.be/5L3Pyypi8Wg
+44C бўлишини кўрсатяпти об-ҳаво маълумоти. Лек бу сояда ўлчанадиган температура. Қуёш тиғида +60С га ҳам чиқади. Бир таклиф бор. Эски автобус бекатларини буздириб, мана шу автобус бекатларини ўрнатишга бош-қош бўлганлар, шу ташаббусни қўллаб қувватлаганлар, нархи 20 000$ атрофида дейилган (донаси), ва бунга пул ўтказганларни шу бекатда автобус кутишларини истаймиз. Кечқурун эмас, айни кундузи, қоқ пешинда!!! Ўзлари иномарка машинада, кондиционерни ёқволиб юришади, халқни ҳеч ким ўйламайди. Ваҳоланки шу халқни тўлаган солиқлари эвазига қилинаяпти нима ахмоқлик бўлса. Қайси калла билан шуни ўрнатишяпти? Европада шундай деманг, илтимооос! Европада иқлим шароитиям бошқа ва у ерда аҳолини тўлаган солиқлари қаерга кетиши очиқ-ойдин. Ҳуллас аномал иссиқда автобусда юрсин ўшалар!
Бугун +43С да одамлар итини кўчага чиқармайди, лек кимлардир шу ободонлаштириш ҳодимларини айни жазирамада ишлатяпти. Ўзи муздек кабинетда ўтиргандир шундай топшириқни бериб
❓📚 «Ўзингизни танийсизми?" ❗️Бу китоб шунчаки мутолаа учун эмас. Бу китоб 5-6 соат давом этадиган профессионал психолог қабулини ўрнини босади. Чала еки псевдопсихолог қўлига тушиб қолсангиз, ҳеч қандай натижасиз чиқасиз. Инсонларнинг шу оғриғига ечим бўлишини истаб, яхши ният билан ўзингизни чуқурроқ англашга хизмат қилсин дея харакат қилдик. Унда содда ва тушунарли тилда қуйидаги 3 асосий мезон ёритилган: ✔Ақл ✔Темперамент ✔Характер Агар инсон шу уч мезонни англаса, ўзи ва атрофидагиларни тушуниш осонлашади. 📖 Китоб хусусиятлари: — 168 бет — Юмшоқ муқова — Сарғиш офсет қоғоз — Барча учун тушунарли услубда ёзилган ✨ Дастлабки 200 та китоб сотувга чиқди. Бугун чегирмавий нархда тўлов қилиб, китобни ҳафта охирида қўлга киритинг. Бу биринчи нашрнинг чекланган миқдори бўлиб, олдиндан буюртма берганлар учун махсус нарх амал қилади. Кейинчалик китоб расмий нархда сотувга чиқади. 📦 Китобларни жума, шанба ва якшанба кунлари қўлингизга олишингиз мумкин. Агар сиз ҳам ўзингизни яхшироқ танишни, ички имкониятларингизни англашни ва ҳаётингизга бошқача нигоҳ билан қарашни истасангиз, ушбу китоб сиз учун ёзилган. Буюртма бериш учун @DrGDacademy_admin еки @DrGDMedCenter_admin еки @Gavhar_Darvish_administrator орқали мурожаат қилинг.
Aqida Hanum кундалиги pinned «Яндексдаман. Ёш йигит рульда. Энди ўтирдим ҳамки унга қўнғироқ бўлди. Ким биландир гаплашиб олди, кейин манга қараб, узр сиздан, бир зарур қўнғироқ бор эди, гаплашиб олсам майлими деди. Майли ука, бемалол дедим. Телефон қилиб, оғир босиқ оҳангда аёли билан…»
Яндексдаман. Ёш йигит рульда. Энди ўтирдим ҳамки унга қўнғироқ бўлди. Ким биландир гаплашиб олди, кейин манга қараб, узр сиздан, бир зарур қўнғироқ бор эди, гаплашиб олсам майлими деди. Майли ука, бемалол дедим. Телефон қилиб, оғир босиқ оҳангда аёли билан гаплашди. Онам айтдилар деди. Кейин янада қатъийроқ қилиб “Тушундинг а?! Йўқ ундай нарса. Динимизда ҳам йўқ. Биринчи фарзандда майли орзу-ҳавас дедим, бу учинчи фарзанд. Уйдагиларингга айт, бизни уйимизга қовурдоқ кирмайди. Охирги гапим шу!”деб қўйиб қўйди. Тушунишим бўйича бу йигитнинг аёли тараф, туғилган фарзандга қовурдоқ қилиб келмоқчи бўлган, ортиқча ташвиш, харажат. Латта-путта. Балки йигитнинг онаси ҳам гап илинтириб кетгандир, “намёк” дейдику. Бу эркак бўлиб, шу нарсаларга қарши чиқяпти. Агар уйнинг эркаги бўлар-бўлмас шунақа орзу-ҳавасларни қатъий йўқ қила олганида, ор деган сўзни унутиб, келин тарафдан келган нарсани еб-кийиб ўтирмаганида, четга кетиб, қай бир қийинчиликлар, вақти келса хорликлар билан ишламас, кредитга ботмас эди. Шу ёш йигит оиласига гапи ўтаркан.
Бухорои шарифдан меҳмонларимиз Фотима ва Зуҳралар “Ибрат кашфиётлари” подкастида меҳмонимиз бўлишди. Улар 12 ёшда. Ўзбек тилидан ташқари рус, инглиз ва немис тилларини билишар, инглиз тилидан онлайн ва офлайн 200 га яқин одамга устозлик қилишар экан. Офлайн дарслардан пул ишлаб оиламизга қарашамиз дейишди. Оталари 2 чи гуруҳ ногирони, устачилик қилар эканлар. Оналари эса уй бекаси, чеварчилик қилар эканлар. Қизларни тил ўрганишга қизиқиши 3 ёшлигидан, оталарининг қўллови ва мотивациялари билан бошланган экан. Фикрлари далил, нутқлари тиниқ, мақсадлари олий. 10 йилдан сўнг ўзларини Германиянинг энг олд тиббиёт университети талабаси сифатида кўришяпти. Кардиохирург ва болалар педиатри. Ажабмас улар илмий изланиб, бир дардга шифо топиб Нобель мукофотини олсалар. Ҳуллас яна бир бор шу ҳулосага келдим. Излаган имкон топар, изламаган баҳона.
Тошкент осмони тунда