tgindex
عبد الفتّاح🖱

عبد الفتّاح🖱

Статистика
@byalfattahузбекский

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ۝ Murojat uchun: @Fattahprobot

Последний пост
11 дек.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
29
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
66
−1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
421
29 постов
Вовлечённость
637,9%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 29
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • ❓ Нима қолади..!? 🗂 Дунёда на мол-дунё абадий, на жонлар — улар фанога маҳкум. Қоладиган ягона нарса — инсоннинг хотираси ва қолдирган изидир. 🤩Росулуллоҳ алайҳиссалом айтганлар: Инсон вафот этгач, барча амали узилади, магар уч нарса қолади: садақаи жория, фойда келтирадиган илм, ва дуо қиладиган солиҳ фарзанд. (ҳадис). 🔄Шу боис, Аллоҳдан умид қиламанки, бу канал орқали қилган ишларим Қиёмат куни мени шод этиб, даражамни юксалтиргай ва жаннатга етаклагаай.. Ва мен Роббим ҳақида фақат яхши гумон қиламан. 🤩/ Яхши из қолдирган киши, ҳақиқатан, тирикдир. • بالله عليك تأمل.. / #Қандай_из_қолдиряпсиз

  • без подписи

  • من أقوال الملك أدريس الأول: *ان الحياة السعيدة لا تقوم الا علا الدين و العلم و الأخلاق. 📚 Саодатли ҳаёт фақат дин, илм ва аҳлоқнинг устида қоим бўлади. 🎙Малик Идрис Аввал ◾️. — © Alfattah // #бахт_саодат

  • без подписи

  • ❓ Қандай амаллар биродарлар орасидаги ҳасад ва адоватни йўқотади..!? ❗️Инсонлар орасидаги муҳаббатни мустаҳкамлайдиган ва қалблардан ғилли-ғаштни кетказадиган тўрт нарса бор: ❤️Жисм билан ёрдам бериш, қўлинг билан дўстингга ёрдам қила олиш. ❤️Тил билан лутф кўрсатиш, ширин сўз ва гўзал хитоб. ❤️Мол билан мурувват кўрсатиш, эҳсон ва садақа орқали ёрдам бериш. ❤️Ғойибдан (йўқлигида) дуо қилиш, унинг йўқлигида унга хайр тилаш. / #Биродарлик

  • без подписи

  • ❓ СИЗ БИЛМАГАН ҲОЛДА салиб рамзли кийимлар кийиб юрмаяпсизми.? 📰Кўп инсонлар билиб-билмасдан, кийим-кечак, аксессуар ёки турли буюмларда салиб белгисини тақиб юришади. ⚽️ Айрим машҳур футбол жамоалари Лого (рамз)ларида ҳам шундай шакллар бор: ↓ ⚽️ Реал…

  • ❓ СИЗ БИЛМАГАН ҲОЛДА салиб рамзли кийимлар кийиб юрмаяпсизми.? 📰Кўп инсонлар билиб-билмасдан, кийим-кечак, аксессуар ёки турли буюмларда салиб белгисини тақиб юришади. ⚽️ Айрим машҳур футбол жамоалари Лого (рамз)ларида ҳам шундай шакллар бор: ↓ ⚽️ Реал Мадрид, ⚽️ Барселона, ⚽️ Эй Си Милан, 🇵🇹 Португалия терма жамоаси, ➡️Шунингдек, ҳозирги кунда ёшлар орасида “Van Cleef” каби тақинчоқлар оммалашган бўлиб, уларда ҳам салибга ўхшаш белгилар учрайди. Айримлари эса черковларда ишлатиладиган рамзлардан олинган. ❗️«Бизни ниятимиз бошқа!» деб айтманг. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди: ↓ 🪶ثُمَّ جَعَلْنَاكَ عَلَىٰ شَرِيعَةٍ مِّنَ ٱلۡأَمۡرِ فَٱتَّبِعۡهَا وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَ ٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَ🤩 Жосия: 18 . 🪶Яъни: Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Биз сени очиқ ва равшан йўл – ислом шариати устида қарор топтирдик. Шу йўлга эргаш ва илмсиз, адашган кофирларнинг ҳавою-нафсига эргашма», – деб буюрди. ↔️Бу оят шунга далолат қиладики, мусулмон инсон фақат Аллоҳнинг шариатига эргашиши керак. Кофирларнинг одатлари, шиорлари ва рамзларига тақлид қилиш эса – ман қилинган (ҳаром) амаллардандир. ✍️ Қўшимча: Агар уларнинг ҳавою-нафсига эргашишнинг ўзи қайтарилган бўлса, уларнинг диний рамзларини – салиб белгисини – кийиб юриш қай даражада хатарли эканини ўйлаб кўринг.! ℹ️Насиҳат: Динимизга ғамхўр бўлайлик, бугун бир рамз, эртага эътиқод бўлиб қолмасин.! / #Огоҳлантириш

  • Murojat uchun: @Fattahprobot

  • 📚Дин асосларида сенга ва биродарингга мухолиф бўлганлар бўла туриб, биродаринг билан ижтиҳодий масалаларда ихтилоф қилишинг айни ҳикматсизликдир. 🌟Шайх Абдулазиз Торифий🇧🇼 📰Ижтиҳодий масалалар – яъни уламолар турлича тушуниши мумкин бўлган масалаларда биродаринг…

  • 📚Дин асосларида сенга ва биродарингга мухолиф бўлганлар бўла туриб, биродаринг билан ижтиҳодий масалаларда ихтилоф қилишинг айни ҳикматсизликдир. 🌟Шайх Абдулазиз Торифий🇧🇼 📰Ижтиҳодий масалалар – яъни уламолар турлича тушуниши мумкин бўлган масалаларда биродаринг билан тортишиб, у билан муносабатни совутиш – бу диннинг руҳига зид. Чунки бу масалаларда ҳақиқатга энг яқин фикрни топишдан кўра, биродарликни сақлаш муҳимроқдир. 🤩Атрофингда, ҳақиқий душманлар бор экан, улар билан бир томондан ёппасига келишилмай туриб, бир-биримизга "душмандек" муносабат қилиш — улкан хатодир. Бу нафсни тўйдириш, ғурурни юксатиш, аммо қалбни вайрон қилишдир. عبد الّطيف ✍ 🤩Хулоса: Ихтилоф — табиий. Аммо ихтилоф баҳонасида биродарингга кофирдан ҳам ёмон муносабатда бўлиш — қалбнинг касаллигидир. Ҳикмат — фикринг тўғри бўлса ҳам, ахлоқинг бузилмаслиги. Ўртада масофа бўлсин, лекин адоват эмас. Келишмовчилик бўлса-да, лекин муҳаббат йўқолмасин. Илм инсонни юксалтириши керак, эмаски биродаридан айириши. © Alfattah // #Ихтилоф

  • без подписи

  • 🎗Шайтон инсонни йўлдан оздиришда аста-секинлик билан ишлайди. Унинг асосий мақсади — инсонни Аллоҳдан узоқлаштириш. Бунинг учун у 6 босқичли ҳийладан фойдаланади: عبد الّطيف ✍ 1️⃣ Куфр ва ширкка чақириш – энг биринчи босқич Оят: “У (Шайтон) сизларни фақат ёмонликка, бузуқликка ва Аллоҳга ширк келтиришга буюради. (Бақара, 268) 📖 Ҳадис: «Шайтон одам боласига: “Куфр қил”, деб васваса қилади...» (Насоий ривояти) 📚 2️⃣ Бидъат – Иблисга энг севимли гуноҳ Оятга ишора: Аллоҳ: “Бизнинг динимизда йўқ нарсани киритманглар” — деб огоҳлантиради. (Моида, 3 – дин комил қилиб берилган) 📖 Ҳадис: Ким бизнинг ишимизда (динимизда) йўқ нарсани пайдо қилса, у рад этилгандир. (Бухорий, Муслим) 📚 3️⃣ Катта гуноҳларга ундаш (кабоир) Оят: Катта гуноҳлар ва фаҳшдaн узоқ бўлсангиз, кичик гуноҳларнинг айбини кечирамиз. (Нисо, 31) 📖 Ҳадис (кабоир рўйхати): Пайғамбар ⚫️ дедилар: Энг катта гуноҳлар — Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага осийлик, ноҳақ киши ўлдириш..! (Бухорий, Муслим) 📚 4️⃣Кичик гуноҳларга ундаш (сағоир) Оят: Кичик гуноҳларга бўш қараманглар, улар тўпланса, эгасини ҳалок қилади. (Термизий маъно ҳадис) 📖 Ҳадис: Расулуллоҳ 🩷: «Кичик гуноҳлар уни ҳалок қилган одамлар кабидирлар. Улар кўп ойиқандек йиғилиб, одамни йўқ қилади». (Ахмад, Табраний) 📚 5️⃣ Мубоҳ ишлар билан чалғитиш Оят: Шайтон сизларни фақирлик билан қорқитади ва фосиқликка (бузуқликка) даъват қилади. Аллоҳ эса сизларга Улнинг маг‘фирати ва фазлини ваъда қилади. Аллоҳ — (фазлу-карами) кенг, билимли Зотдир. (Бақара, 268) 📖 Ҳадис: Одамнинг халол ишлари ҳам уни Аллоҳдан чалғитиб қўйиши мумкин. (Маълум маънода: савобсиз ишлар вақтни зое қилади — Ибн Қойим шарҳи) 📚 Ибн Таймия ☝ айтадилар: Шайтон инсонни фойдали амалда банд қила олмаса, фойдасиз, савобсиз амалда банд қилади. 6️⃣ Афзал амалдан қуйироқ амалга буриш Оят: «Сизларнинг қайсиингиз амал жиҳатидан яхшироқ эканингизни синаш учун...» (Мулк, 2) 📖 ➡️ бу оят амаллар даражаси борлигини ва шайтон энг афзалини тарк эттиришга уришаётганини кўрсатади. Ҳадис: Расулуллоҳ 🩷: Энг афзал амал — ўз вақтида ўқилган намоздир. (Бухорий) 📚 👉 шайтон эса инсонни ана шу афзал амалдан кўрып қўярга уришады. 🤩Ибн Қойим ☝ тақсими: «Шайтон бандага афзал амални тарк эттириб, ундан даражаси пастроқ бўлган хулъаларда банд қилади — бу унинг энг кучли ҳийласидир». (Иғосатул-лахфан) 📝 💎Якуний далил — 6 босқичнинг гуруҳланган ояти Шайтоннинг умумий стратегияси ҳақида оят: Шайтон сизларни қашшоқлик билан қўрқитади, бузуқлик ва ёмонликка чақиради… (Бақара, 268) 📖 🏷 1.қисм: олти босқич.👈 — © Alfattah // #шайтон_нинг_хийласи #олти_боскич

  • без подписи

  • #Дуо /20 اللّٰهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْماً كَثِيراً، وَلاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَ أَنْتَ، فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ وَارْحَمْنِي، إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ Аллоҳим! Албатта мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни ёлғиз Сенгина кечирувчисан. Мени Ўз марҳаматинг – Ўз томонингдан бўладиган мағфират билан кечир, раҳм эт! Албатта, Сен кечирувчи ва раҳмли Зотдирсан.📖 🤩

  • без подписи

  • Одам боласини йўлдан оздиришда Иблис(шайтон)нинг олти босқичи 1⃣. Куфр, ширк ва Аллоҳ ва Унинг расулига қарши адоват қилиш. Иблис бунга муваффақ бўлолса, Одам боласидан қутулади ва уни залолатда қолдириб, унинг зиёнига ҳаракат қилишдан тўхтайди, дам олади. 2⃣. Бидъат. Бу унга севимли маъсиятлардан. Чунки бу ҳолда унинг наздида диннинг бир қисми бўлиб кўринади ва шу сабабли у бундан тавба қилмайди. Яъни бидъат Иблис учун гуноҳдан кўра севимлироқ, чунки гуноҳдан тавба қилиниши мумкин, бидъатчи эса уни яхшилик деб билгани учун тавба қилишдан қолади. 3⃣. Турли кўринишдаги улкан гуноҳлар, кабоирлар. Иблис ҳатто олим киши бўлсада бу гуноҳларга йўлиқтиришга қаттиқ ҳарис бўлади. Чунки буларнинг зарари кўп. 4⃣. Кичик гуноҳлар. Кичик гуноҳлар бир жойга тўпланиб қолар экан, эгасини ҳалок қилади. 5⃣. Мубоҳ ишлар билан чалғитиш. Оқибатида савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган (рухсат берилган) амаллар билан банд қилиш. Бу амаллар билан инсонни машғул қилиб, унинг фойдасиз нарсаларга вақтини сарфлашига олиб боради. 6⃣ Афзал амалдан камроқ афзал амалга чалғитиш. Энг яхши амални тарк эттириб, ундан (савобда) даражаси қуйироқ бўлган бошқа бир амал билан машғул қилиш. Бу эса инсонни улкан савобни қўлдан бой беришига ва ундан афзалроқ бўлган амални ўтказиб юборишига сабаб бўлади. Шайтон инсонни тўғри йўлдан адаштириш учун босқичма-босқич ҳаракат қилади: энг ёмони куфр, ширк, кейин бидъат, сўнг кабоир (катта гуноҳлар), кейин сағоир (кичик гуноҳлар), кейин мубоҳ ишлар ва ниҳоят (савоб, ажрда) энг афзал амалардан чалғитиб, ундан қуйидагилари билан овора қилдириш.  Abdulloh✓

  • без подписи

  • 📌Яхшиликни улашинг ➡️Ҳар бир фойдали сўз, ҳар бир эзгу амал — савобга сабаб бўлади. Постларни колганларга ҳам улашинг, улар ҳам фойда топади ин шаа Аллоҳ. Каналга далолат қилиб қўйсангиз — бунданда кўпроқ манфаат етишига сабабчи бўлишингиз мумкин... عبد الّطيف 🖊 مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ “Ким яхшиликка йўл кўрсатса, у амал қилган кишининг ажрига ўхшаш савоб олади. — © Alfattah