SHIFO DUOLAR
СтатистикаДуо инсонни аллоҳга яқинлаштирадиган энг ишончли воситалардан бири.Шунинг учун Инсон бемор булганида шифо дуоларни ихлос билан уқиса.Аллоҳим бандасига шифосини беради.
- Последний пост
- 12 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 22
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 83
- 1/48двое суток
- 95
- 1/72трое суток
- 102
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Алижон кори. Курони каримни бундай окиманг. Alijon qori qur'oni karimni ... https://youtube.com/shorts/bFLbLZzjMMg?si=B8-m9EM4knsdkaYy
https://youtube.com/shorts/J6JCSV6ZT20?feature=share
Abdulaziz qori #abdulaziz #shayxrahmatullohtermiziy #live #beautifulreci... https://youtube.com/shorts/BAEIXpdMHfw?si=arjp6lgogxdWOCmi
https://youtube.com/shorts/FjN0Af8kLno?feature=share
Mo'minun surasi 1-11 oyatlar - Abdulaziz qori - Beautiful quran recitati... https://youtube.com/watch?v=EgA72ZKm2RE&t=22&si=HYgxLBSEx4v6KTa0
Дунёнинг ғам-ташвишларидан халос бўлиш учун: *“Ҳасбияллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийми”. (7 марта ўқиш лозим) Жаннатга кириш учун: Ҳар намоздан сўнг “оятал Курсий”ни ўқиш лозим. Жаннатда бир уй бино бўлиши учун: Ихлос сурасини 10 марта ўқиш лозим. Жаннат хазинасига эга бўлиш учун: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” дейиш лозим. Жаннатда бир дарахт экилиши учун: “Субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”ни айтиш лозим. Жаннатда бир хурмо экилиши учун: “Субҳаналлоҳил ъазийми ва биҳамдиҳи”ни айтиш керак. Изоҳ: *Юқоридаги тавсияларнинг ҳар бирига ҳадисларда ривоятлар келган. https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
📜Илтижо Асмоий айтди: "Бир аъробийнинг шундай деб дуо қилаётганини эшитдим: - Аллоҳим, Сендан гуноҳларимнинг кўплигига қарамай истиғфор сўрашим – пасткашликдир. - Сенинг қудратингни нақадар кенглигини билганим ҳолда истиғфорни тарк этишим эса – ожизликдир! - Илоҳим, қанчалар неъматинг билан менга Ўзингни севимли қилдинг! - Аммо мен қанчалар гуноҳларим билан Сенга ёқимсиз бўлдим, ўгирилиб олдим. Ваҳоланки, Сенга жуда муҳтожман! - Аллоҳим! Қудратингни қаттиқ жазоси, зарбаларингдан Ўзинг мени асрагин ва қаҳрингдан менга паноҳ бергин! - Мен Сенга Ўзинг билан васила қиламан ва Сендан Ўзингнинг паноҳингга қочаман! "Миъраатуз замаани фий тавариҳил аъйани" асаридан. https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Илтижо 📜Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (маъноларни) жамловчи дуоларидан «-Аллоҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу вамаа лам аълам. -Ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу вамаа лам аълам. -Аллоҳумма инний ас‘алука мин хойри маа са‘алака ъабдука ва Набийука, соллаллоҳу алайҳи васаллам, -Ва аъуузу бика мин шарри ма ъааза биҳи ъабдука ва Набийука, соллаллоҳу алайҳи васаллам. -Аллоҳумма инний ас‘алукал жанната вамаа қорроба илайҳа мин қовлин ав ъамал, -Ва аъуузу бика минан нари вамаа қорроба илайҳа мин қовлин ав ъамал. -Ва ас‘алука ан тажъала кулла қозооин қозайтаҳу лий хойрон». 🟢Маъноси: “Аллоҳим, Сендан яхшиликларнинг барчасини – бу дунёдагиси-ю охиратдагисини, билганим-у билмаганимни сўрайман. -Ва Сенинг номинг ила ёмонликларнинг барчасидан – бу дунёдагиси-ю охиратдагисидан, билганим-у билмаганимдан паноҳ тилайман. -Аллоҳим, банданг ва расулинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраганларининг яхшисини Сендан сўрайман. -Бвнданг ва расулинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ тилаганларининг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. -Аллоҳим, Сендан жаннатни ҳамда унга яқинлаштирувчи сўз ёки амални сўрайман. -Ва Сенинг номинг ила дўзахдан ва унга яқинлаштирувчи сўз ёки амалдан паноҳ тилайман. -Ва мен учун тақдир қилган барча ишингни мен учун хайрли қилишингни сўрайман. 📝Имом Аҳмад «Муснад»ида ривоят қилган. https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Раҳмат эшиги 📜Юзинг олдида эшиклар ёпилса, дунё зулматга чўмса, кўз ёшларинг томоғингга қадалса ва ҳатто ер ҳам сенга торлик қилиб қолса, Аллоҳнинг “ал Фаттоҳ” исмини ёдингга келтир. Зеро, фақатгина У Зот субҳанаҳу ва таолонинг Ўзигина сенинг ишингда ёпилган нарсани очишга қодир. Агар У Зот сенга раҳмат эшигини очса, ер юзидаги барча кучлар жамлансалар-да, уни ёпишга қодир бўлолмаслар. "Аллоҳ одамларга не раҳматни очса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас. Нимани ушлаб қолса, Ундан кейин уни қўйиб юборувчи бўлмас. У Зот ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир", Фотир сураси, 2-оят. 🟢Изоҳ: Аллоҳ таолонинг «Ал-Фаттоҳ» исмининг маъноси "кўплаб нарсаларни очувчи", "Ўз раҳмати хазинасини бандаларга очувчи"дир. Гоҳида, инсон қаршисида ризқ эшиклари ёпилиб қолиб, эшикни ҳар қанча тақиллатмасин, ёпиқлигича тураверади. Ана шу пайтда Аллоҳ таоло мўмин бандаларига ҳалол ризқ эшигини очади, чунки у Зот ал-Фаттоҳ, яъни Очувчидир. Гоҳида, инсон бедаво дардга чалиниб қолади. Энг кучли шифокорлар тўпланиб ҳам, унинг тузалишидан ноумид бўлиб қолишади. Ана шу пайтда Аллоҳ таоло ўша мўминга шифо эшигини очади. https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН! https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Хатм Қуръон ўқишга эринаётган вақтингда шуни ёдингга келтир: Бир бетни ўқиш тахминан 5.000та савоб, ҳасана дегани; Бир порани ўқиш тахминан 100.000та савоб, ҳасана дегани; Битта тўлиқ хатм тахминан 3.000.000 та (!) савоб, ҳасана деганидир. "Ва Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисига янада кўпайтириб берадир", Бақара сураси, 261-оят. https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Қуръон 📜 Уламолардан бири айтади: "Мен Аллоҳ таолонинг Китобига давомий назар солишдан (яъни, уни ҳар доим ўқиб юриш) кўра кўпроқ ақл ва руҳни озуқалантирадиган, жисмни муҳофаза қиладиган ва бахт-саодатни кафолатлайдиган нарсани кўрмадим". 🟢Имом Нававий: “Қуръонни ҳар куни муайян миқдорда ўқишни одат қилинг. Унга бефарқ бўлиш қалбни қотиради", деди. 🟢Ибн Қоййим: “Қуръон — мўминнинг жон озиғи ва қалб шифосидир. Ундан узоқлашган киши қалбини очликка ташлаб қўйган бўлади” , деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Дуо 📜 Машаққат вақтида ушбу дуони 7 марта ўқинг: -Субҳаана ман малака фақаҳар; -Сайуҳзамул жамъу ва йуваллуунад дубур; -Субҳаанал қовиййил муқтадир; -Анний мағлуубун фантасир; -Лайса лаҳаа мин дууниллааҳи каашифа. https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
#duo Ma’nosi: Allohim meni quvvatli hifz, tez fahm, sof zehn bilan rizqlantir! Allohim, menga to'g'ri javobda ilhom ber va meni din-u dunyo va oxiratda oliy martabalarga yetkaz! Meni hifz qil va isloh et va men bilan ummatni isloh qil! https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Одамлар тунда эшикларини қулфлайдилар, Аллоҳ эса, тунда инсонларга (дуолар учун ижобат) эшикларини очади. https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
12939. Ёшлари улуғ бир аёлдан фарзандларининг салоҳияти, муваффақияти ва унга нисбатан бу қадар яхши муомала ва эҳтиромлари сабабини сўрашди. У аёл: “Ҳар доим нафл намозларимдаги саждаларимда уларнинг ҳақларига ушбу дуони ўқийман: “Аллоҳуммарзуқний ва ийяҳум алъилман наафиъ, варризқон ваасиъ, вал қолбал ҳоошиъ, вал ъамалас солиҳи. Варзуқний бирруҳум, варзо ъанний ва ъанҳум”, деди. (Аллоҳим! Мени ва уларни фойдали илм, кенг ризқ, қўрқувчи қалб ва солиҳ амал ила ризқлантиргин. Мени уларни яхшилик, мурувватлари ила ризқлантиргин, мендан ва улардан рози бўлгин!) Аллоҳим, бизнинг зурриётларимизни ҳолларини яхшилагин!
Дам солиш 📜Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Менга кўз тегса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам руқя қилдиришни буюрар эдилар». Имом Муслим ривояти. 📝 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўз текканда, заҳарли нарса чаққанда ва яра чиққанда руқя қилишга рухсат бердилар». Имом Муслим ривояти. 🟢 Изоҳ: Руқя – Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифдаги дуоларни ўқиб ўзига ёки ўзгага дам солишдир. Масалан, “Фотиҳа”, “Оятал курсий”, Бақара сурасининг охирги икки ояти, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” сураларини ўқиб, ўзига дам солишдир. Руқя таъсирли бўлиши учун доимо таҳоратли юриш, фарз ибодатларни вақтида бажариш, кўп қироат ва зикру тасбеҳда бўлиш тавсия этилади. Тушунарсиз тилда ўқилган тушунарсиз дуолар ва беморга қон суртиш, чироқ ёқиш ва бошқа шу каби ишлар шариатимизда ман қилинган. Валлоҳу аълам. (Fatvo.uz) https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Касалликлар мусулмон банда учун у билмас неъматдир Уммул Аъло розияллоҳу анҳо айтадилар: “Мен касал бўлганимда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар-да: «Эй, Уммул Аъло! Хурсанд бўлинг! Мусулмон киши касал бўлса, олов кумушнинг кирини кетказгани каби, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини кетказади», дедилар. Имом Абу Довуд ривояти. Яъни, тилло ва кумуш оловда куйдирилса, унинг устига ёпишган кирларидан тозаланганидек, мусулмон киши ҳам касаллиги сабабли гуноҳ ва хатолардан тозаланиб олади. https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Қиёмат куни баъзилар ўйлаганидек даҳшатли эмас, балки у Кун аҳдига содиқ бўлган ва ўша Кун учун амал қилганлар учун ажойиб ва гўзал кун бўлади: “Уларни буюк даҳшат маҳзун қилмас”, Анбиё сураси, 103-оят. Улар қайта тирилганларида ва фаришталар уларни кутиб турганини кўрганларида, у Кун ажойиб кун бўлади: “Фаришталар уларни: «Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир», – дея кутиб олурлар”, Анбиё сураси, 103 -оят. Улар шодликдан бутун оламга жар солганда у Кун ажойиб кун бўлади: “Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар!”, Ҳааққо сураси, 19-оят. https://t.me/+SWjU2m2ZUAOawl9g
Тўртталиклар 📜Тўрт нарса тўрт нарсадан тўймайди: -Очкўз мол-дунёдан; -Ҳасадчи неъматдан; -Жоҳил баҳслашишишдан; -Мутакаббир мақтовдан тўймайди. 🟢Изоҳ: Тўрт нарсани тўрт нарса билан ювиб туринглар: – Юзингизни кўз ёши билан. – Тилингизни зикр билан. – Қалбингизни тақво билан. – Гуноҳларингизни тавба билан. 🟢Тўрт нарса ризқни тўсади: - Тонгдаги уйқу. - Нафлларни кам ўқиш. - Дангасалик. - Хиёнат. 🟢Тўрт нарса борки, улар билан бўлса, илм фойда бермайди: - Дунё муҳаббати, - Охиратни унутиш, - Фақирликдан қўрқиш - Одамлардан қўрқиш. 🟢Тўрт нарса ризқ келтиради: – Кечаси (ибодатда) қоим бўлиш; – Саҳар чоғи истиғфорни кўпайтириш; – Садақа беришга аҳд қилиш; – Куннинг аввали ва охирида зикр қилиш. 🟢Инсон ҳаёти тўрт нарса оралиғида: - Тоат-ибодат. Бунга бардавомлик керак. - Гуноҳ-маъсият. Бунга истиғфор керак. - Неъмат. Бунга шукр керак. - Бало. Унга сабр керак. @arabicuz Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube