tgindex
Azizbek Akbarov

Azizbek Akbarov

Статистика
@ekoAzizbekузбекский
Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
10
Всего постов
53
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
400
0 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
61
40 постов
Вовлечённость
15,3%
к подписчикам
Постов в день
1,4
всего 53
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
23
1/48двое суток
26
1/72трое суток
28

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • 14 авг.264из qonunchilikpalatasi

    #Live ✍️TOSHKENT DEKLARATSIYASI QABUL QILINDI Anjuman O‘zbekistonning mustaqil taraqqiyot tajribasini xalqaro va ekspertlik nuqtayi nazaridan muhokama qilish bilan birga, islohotlarni amalga oshirishda parlament oldida turgan dolzarb vazifalar hamda xalqaro hamkorlikning yangi bosqichlarini belgilashda muhim muloqot maydoni bo‘ldi. Ishtirokchilar Yangi O‘zbekistonda kechayotgan yangilanish jarayonlarini izchil davom ettirish, ilg‘or xalqaro tajribani keng qo‘llash, parlamentlararo va ekspertlik muloqotini yanada rivojlantirish muhim ahamiyat kasb etishini ta’kidladilar. Konferensiya yakunida mamlakatlar taraqqiyoti yo‘lida parlamentlararo hamkorlikni yanada rivojlantirish, o‘zaro ishonch va hurmatga asoslangan muloqotni mustahkamlash, qonunchilik tajribasi almashinuvini kengaytirish hamda qo‘shma tashabbuslarni ilgari surishga qaratilgan Toshkent deklaratsiyasi qabul qilindi. 🏢 Veb-sayt | 📱 Telegram | 📱 Facebook| 📱 YouTube | 📱 Instagram|  📱 X | 🔄 ParlamentTV_RADIO | ◽️ Yoshlar parlamenti

  • 🌱 Ҳар бир туғилган фарзанд — битта янги дарахт! Яқин келажакда Ўзбекистонда дунёга келган ҳар бир фарзанд номига дарахт экиш имконияти пайдо бўлиши мумкин. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида “Янги авлод боғлари”ни барпо этиш ва уларни кафолатли сақлаш тизимини жорий қилиш таклиф этилмоқда. 🌳 Механизм қандай ишлайди? 👶 Фарзанд туғилганда ота-она ёки васий унинг номига дарахт экишга буюртма беради. 💳 Бунинг учун “Yashil to‘lov” ёки бошқа электрон тўлов тизимлари орқали ихтиёрий тўлов амалга оширилади. 🌱 Тўлов миқдори танланган кўчат тури ва уни парваришлаш хизматларидан келиб чиқиб белгиланади. Регламентда энг кам тўлов миқдори БҲМнинг 10 фоизи этиб белгиланган. 📍 Экилган дарахтнинг тури, аниқ жойлашуви, сурати, суғориш тизими ва ҳолати yashilmakon.eco платформасига киритилади. Шу орқали фарзанд номига экилган дарахтни кузатиб бориш имконияти яратилади. 💧 Энг муҳим жиҳати — дарахтни фақат экиб қўйиш билан иш тугамайди. 🌿 Экилган кўчатлар 3 йил давомида парваришланади. Бу даврда суғориш, парваришлаш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш ишлари амалга оширилади. 💚 Тўловлар қаерга йўналтирилади? Фуқаролар томонидан амалга оширилган тўловлар "Яшил хайрия жамғармаси"нинг алоҳида ҳисоб рақамида жамланади ва “Янги авлод боғлари”ни барпо этиш ҳамда уларни парваришлашга сарфланади. 🌳 Боғлар Ўрмон хўжаликлари ерларида ташкил этилади. Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига қараб дарахт тури танланади, суғориш имкониятлари ўрганилади ва келгуси уч йил учун парвариш харажатлари ҳисобланади. 👨‍👩‍👧‍👦 Бу оддий дарахт экиш эмас. Бу — фарзанд туғилган кунни табиатга яхшилик билан боғлаш, бола улғайган сари унинг номидаги дарахт ҳам ўсиб боришига имкон яратиш ғоясидир. Бир неча йилдан кейин: 👶 фарзандларимиз улғаяди; 🌳 уларнинг номидаги дарахтлар ҳам катталашади; 🌿 янги яшил ҳудудлар пайдо бўлади; 💚 эса оилавий хотира табиат билан боғланади. Айниқса, “экиш”дан кўра “экиш + сақлаш + мониторинг” тамойилининг қўлланилиши муҳим. Чунки экологик лойиҳаларда натижани дарахтлар сони эмас, уларнинг қанчаси яшаб қолгани белгилайди. 📌 Эслатма: мазкур маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси асосида тайёрланган. Лойиҳада давлат хизматидан фойдаланиш имкониятини 2026 йил 1 декабрга қадар тўлақонли йўлга қўйиш назарда тутилган.                                        https://t.me/ekoAzizbek

  • 🔴Farg'ona 24 08.08.2026 O‘zbekiston Ekologik partiyasi tashabbusi bilan “Hududlar va mahallalar taraqqiyotini ta’minlashda mahalliy kengash deputatlarining o‘rni” mavzusida o‘tkazilgan deputatlar forumi tafsilotlari. 🔔Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating: 💻𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚|📝𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚|📱 YouTube|🎙Radio FM 90.8 |Facebook

  • 🌳 Bo‘shagan yerlar – yangi yashil makonlarga aylanishi mumkin! 📢 Jamoatchilik muhokamasiga yangi loyiha qo‘yildi. Loyiha nomi: «Ayrim davlat tashkilotlari va atrof-muhitga ta'sir ko‘rsatuvchi obyektlar ko‘chirilishi natijasida bo‘shagan yer maydonlarida yashil jamoat parklarini tashkil etish tartibi to‘g‘risidagi Nizomni tasdiqlash haqida» Mazkur loyiha bilan: 🌿 davlat tashkilotlari yoki ekologik jihatdan salbiy ta'sir ko‘rsatadigan obyektlar boshqa joyga ko‘chirilgach, bo‘shagan hududlardan samarali foydalanish; 🌳 ushbu yer maydonlarida yangi yashil jamoat parklarini barpo etish; 🌍 shaharlarda yashil hududlar ulushini oshirish hamda aholining dam olishi uchun qulay ekologik makonlarni yaratish nazarda tutilmoqda. Bunday yondashuv: ✅ foydalanilmayotgan yerlarning ikkilamchi hayotini ta'minlaydi; ✅ shaharlarning ekologik barqarorligini kuchaytiradi; ✅ havo sifatini yaxshilash va issiq iqlim ta'sirini kamaytirishga xizmat qiladi; ✅ fuqarolar uchun bepul va qulay dam olish maskanlarini ko‘paytirishga yordam beradi. Eslatib o‘tamiz, O‘zbekistonda "Yashil bog‘lar" va "Yashil jamoat parklari"ni tashkil etish bo‘yicha huquqiy asoslar avval ham yaratilgan bo‘lib, yangi loyiha aynan bo‘shagan yer maydonlarini yashillashtirish mexanizmlarini yanada takomillashtirishga qaratilgan. 💬 Sizning fikringiz muhim! 📅 Muhokama muddati: 2026-yil 21-avgustgachahttps: //t.me/ekoAzizbek

  • 🌍 CO₂ чиқиндиси энди қимматли хомашёга айланиши мумкин! 🔬 Халқаро олимлар жамоаси илк бор карбонат ангидрид (CO₂) газини қаттиқ углеродга айлантириш жараёнини реал вақт режимида кузатишга муваффақ бўлди. ⚡️ Янги технологияда тахминан 500°C ҳароратдаги эриган тузлар муҳитида электролиз қўлланилади. Бу жараёнда CO₂ молекулалари кислород атомларини йўқотиб, натижада катод юзасида қаттиқ углерод ҳосил бўлади. 🚗 Энг муҳим жиҳати шундаки, ҳосил бўлган углероддан литий-ион аккумуляторлари учун синтетик графит ишлаб чиқариш мумкин. Бу эса келажакда электромобиллар батареялари таннархини пасайтириш ва уларни янада самарали қилиш имконини беради. ♻️ Ушбу технология бир вақтнинг ўзида икки муҳим экологик вазифани ҳал этиши мумкин: ✅ атмосферага чиқарилаётган CO₂ миқдорини камайтириш; ✅ зарарли чиқиндиларни қимматли саноат хомашёсига айлантириш. 🔎 Ҳозирча технология лаборатория босқичида бўлиб, уни саноат миқёсида жорий этиш учун энергия сарфини камайтириш, электрод материалларини такомиллаштириш ва жараённи янада самарали қилиш устида изланишлар давом этмоқда. 🌱 Агар ушбу технология муваффақиятли тижоратлаштирилса, у иқлим ўзгаришига қарши кураш, углерод чиқиндиларини қисқартириш ва "яшил" энергетикани ривожлантиришда муҳим қадамлардан бирига айланиши мумкин. #CO2 #Иқлим #Экология #ЯшилЭнергетика #Электромобил #Инновация #Технология

  • ♻️ Хавфли чиқиндиларни бошқаришда янги босқич бошланади Президентимизнинг 2026 йил 3 августдаги ПҚ–289-сон қарори билан Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни бошқариш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди. 📌 Энди: ✅ радиоактив ҳамда I–IV хавфлилик синфига мансуб кимёвий чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси оширилади; ✅ 2027 йилдан хавфли чиқинди ҳосил қилувчи ташкилотлар ҳар йиллик чиқиндиларни бошқариш режасини ишлаб чиқади; ✅ хавфли чиқиндиларнинг рақамли паспорти жорий этилади; ✅ I–III хавфлилик синфига мансуб чиқиндиларнинг ҳар бир тоннаси ҳосил бўлган жойидан то утилизация қилинишигача реал вақт режимида кузатиб борилади; ✅ хавфли чиқиндилар фақат махсус ихтисослашган ташкилотларга топширилиши шарт бўлади. 🌱 Шунингдек, уран мероси объектларини экологик қайта тиклаш, радиоактив чиқиндиларни хавфсиз бошқариш ва соҳада ягона ахборот тизимини яратиш ҳам қарорнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди. 💬 Мазкур қарор хавфли чиқиндиларни назорат қилишни рақамлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигига бўлган хавфларни камайтириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

  • ⚡️Хитой "яшил энергетика"да тарихий натижага эришди! 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Хитойда электр энергияси ишлаб чиқаришда кўмирнинг улуши илк бор 50 фоиздан пастлаб, 49,7 фоизни ташкил этди. Бу мамлакатнинг қайта тикланувчи энергияга ўтиш сиёсати самара бераётганини кўрсатади. ☀️ Шу даврда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссаси 41,2 фоизга етди, қуёш ва шамол электр станциялари эса 1,25 триллион кВт·соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқариб, мамлакат эҳтиёжининг қарийб тўртдан бир қисмини таъминлади. 🌍 Бу натижа шуни англатадики, тўғри давлат сиёсати, замонавий технологиялар ва инвестициялар орқали ҳатто кўмирга юқори даражада таянган иқтисодиёт ҳам босқичма-босқич экологик тоза энергетикага ўтиши мумкин. ♻️ Яшил энергетика — бу келажак танлови эмас, бугунги тараққиётнинг асосий шартидир.   https://t.me/ekoAzizbek

  • Муваффақият катта сакрашлардан эмас, балки ҳар куни қилинган кичик, аммо изчил қадамлардан бошланади. Ҳар бир яхши фикр, ҳар бир эзгу амал ва ҳар бир меҳнат сизни орзу қилган манзилга янада яқинлаштиради. Бугунни ишонч, меҳр ва эзгу ниятлар билан бошланг. Кун давомида сизга куч-ғайрат, қалбингизга хотиржамлик ва ишларингизга барака ҳамроҳ бўлсин! https://t.me/ekoAzizbek

  • ⚡️ Электромобилларнинг «ўлик» аккумуляторларини қайта тирилтирувчи технология яратилди! 🔋 Электромобиллар батареяси ишдан чиқса, уни алмаштириш жуда қимматга тушади. Энди эса олимлар бу муаммони ҳал қилишга яқинлашмоқда. 🧪 АҚШнинг Корнелл университети тадқиқотчилари литий-ион аккумуляторларини қайта тиклашнинг янги DEER (Direct Electrode-to-Electrode Regeneration) технологиясини ишлаб чиқди. 🌿 Янги усулнинг энг муҳим жиҳати — батареяни тўлиқ парчаламасдан, унинг электродларини махсус суюқлик ёрдамида тозалаш орқали қайта фойдаланиш имконини бериши ҳисобланади. 💧 Олимлар аниқлашича, аккумуляторлар асосан электродлар емирилгани учун эмас, балки улар юзасида литий ионларининг ҳаракатини чеклайдиган кимёвий қатлам ҳосил бўлгани учун самарадорлигини йўқотади. DEER технологияси айнан шу қатламни DMI (1,3-диметил-2-имидазолидинон) асосидаги махсус эритма билан тозалайди. 📊 Лаборатория синовлари натижалари жуда умидбахш: ✅ аккумуляторнинг дастлабки сиғими 95 фоизгача тикланди; ✅ ишлаб чиқариш харажатлари 56 фоизгача камайиши мумкин; ✅ энергия, сув ва кимёвий реагентлар сарфи сезиларли қисқаради; ✅ чиқиндилар ҳажми ҳам анча камаяди. ♻️ Бу технология электромобиллар батареяларининг хизмат муддатини узайтириш, қимматбаҳо металларни тежаш ва электрон чиқиндилар ҳажмини камайтиришда муҳим қадам бўлиши мумкин. 🚗 Ҳозирча технология ўз сиғимининг 70–80 фоизини сақлаб қолган батареяларда муваффақиятли синовдан ўтказилган. Кейинги босқичда уни саноат миқёсида жорий этиш устида ишлар давом этмоқда. 🌍 Яшил иқтисодиётга ўтиш йўлида бундай инновациялар табиий ресурсларни тежаш, чиқиндиларни қисқартириш ва экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. https://t.me/ekoAzizbek

  • ⚡️ "Экоҳамкор" мақоми жорий этилиши таклиф этилмоқда! 🌳 Энди мамлакатимизда дарахт экиш, яшил боғ ва жамоат паркларини барпо этишга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар ҳамда тадбиркорлар давлат томонидан махсус "Экоҳамкор" мақоми билан рағбатлантирилиши мумкин. 🟢 Қарор лойиҳасига кўра, ушбу мақом қуйидаги талабларни бажарган жисмоний ва юридик шахсларга берилади: 🌱 камида 1 000 туп дарахт ва бута кўчатларидан иборат яшил боғ ёки жамоат парки ташкил этган; 💚 ёки Яшил хайрия жамғармасига камида 200 миллион сўм ҳадя қилган шахсларга. 📌 "Экоҳамкор" мақомини олганларга: ✅ барпо этган яшил боғ ёки паркка ўз номи ёки ташкилоти номини бериш; ✅ экологик тадбирлар ўтказиш; ✅ экологик ташаббусларини тарғиб қилиш имконияти яратилади. 🔹 Шу билан бирга, яшил ҳудудларда ҳар қандай қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади. Бу эса экологик ҳудудларнинг асл мақсадини сақлаб қолишга хизмат қилади. 💻 Танловлар махсус ekohamkor.uz электрон платформаси орқали ўтказилиши, иштирокчилар реестри очиқ эълон қилиниши режалаштирилмоқда. Бу жараённинг шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлашга хизмат қилади. 🏅 Лойиҳада энг фаол иштирокчиларни "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш, шунингдек келгусида фахрий унвонларга тавсия этиш каби қўшимча рағбатлантириш чоралари ҳам назарда тутилган. 🌿 Мазкур ташаббус "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида аҳоли ва тадбиркорларнинг иштирокини кенгайтириш, хусусий секторни кўкаламзорлаштириш ишларига фаол жалб қилиш ҳамда экологик маданиятни юксалтириш йўлидаги муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. https://t.me/ekoAzizbek

  • 🌍🛰 Starlink ва сунъий интеллект ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизматида! Колумбиянинг бориш қийин бўлган тропик ўрмонларида ноёб ҳайвонларни кузатиш ва муҳофаза қилишда янги технологиялар самарали қўлланилмоқда. 🌿 Microsoft AI for Good Lab томонидан ишлаб чиқилган SPARROW лойиҳаси Starlink сунъий йўлдош интернети билан интеграция қилиниб, илмий тадқиқотларни мутлақо янги босқичга олиб чиқди. Энди ўрмонларга ўрнатилган камералар ва овоз ёзувчи датчиклар тўплаган маълумотлар реал вақт режимида булутли серверларга узатилади ва сунъий интеллект томонидан таҳлил қилинади. 📹 Илгари олимлар минглаб соатлик видео ва аудио ёзувларни ойлаб қўлда кўриб чиқишга мажбур эди. Бугун эса AI: ✅ ҳайвон турларини автоматик аниқлайди; ✅ уларнинг овози ва ҳаракатларини таҳлил қилади; ✅ ноодатий хатти-ҳаракатларни тезда аниқлайди; ✅ хавф остидаги турлар ҳақида олимларни зудлик билан хабардор қилади. 🦜 Бу технология нафақат ноёб ҳайвонларни сақлаб қолиш, балки ўрмонларнинг экологик ҳолатини баҳолаш, браконьерликка қарши курашиш ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. 🇺🇿 Ўзбекистон учун ҳам долзарб тажриба Мазкур ёндашувни Устюрт платоси, Қизилқум, Нурота тоғлари, Заомин миллий табиат боғи ёки бошқа муҳофаза этиладиган ҳудудларда жорий этиш орқали қор қоплони, сайғоқ, Бухоро буғуси ва бошқа ноёб ҳайвонларни кузатиш самарадорлигини сезиларли ошириш мумкин. ♻️ Технология ва экология уйғунлиги — келажакда табиатни муҳофаза қилишнинг энг самарали йўналишларидан бири бўлиб бормоқда. Сунъий интеллект, сунъий йўлдош алоқаси ва экологик мониторинг бирлашганда, инсон табиатни нафақат кузатиши, балки уни ўз вақтида ҳимоя қилиши ҳам мумкин. https://t.me/ekoAzizbek