tgindex
EskiObod_Uz
@eskiobodmasjidiузбекский

🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди. 🕋Таклиф ва саволлар учун: @ESKI_OBOD га мурожат килинг. 🕋Матбуот хизмати ходими Абдусалом Йу́лдошев

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
47
Всего постов
759
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
1 890
+18 за 5 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
218
40 постов
Вовлечённость
11,5%
к подписчикам
Постов в день
6,7
всего 759
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
243
1/48двое суток
278
1/72трое суток
300

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #muftiy_minbari 📹 Нурга бурканган ой 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi

  • СУННАТЛАРНИ ЎРГАНАМИЗ ВА АМАЛ ҚИЛАМИЗ. 59-суннат: Фитналардан сақловчи амалларни билиш Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: فِتْنَةُ الرَّجُلِ فِي أَهْلِهِ وَمَالِهِ وَوَلَدِهِ وَجَارِهِ تُكَفِّرُهَا الصَّلَاةُ وَالصَّوْمُ وَالصَّدَقَةُ وَالْأَمْرُ وَالنَّهْيُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кишининг аҳлидаги, молидаги, боласидаги ва қўшнисидаги фитнасини намоз, рўза, садақа, амр ва наҳий ўчиради», дедилар». Икки Шайх ва Термизий ривоят қилганлар. «Фитна» сўзи «синов» маъносини англатади. Арабларда маъданни ўтга солиб, синаб кўриш ҳам «фитна» дейилади. Маънавий соҳада эса инсоннинг иймон-эътиқоди, шариатга амал қилиши, унинг инсоний фазилатлари учун синов бўладиган нарсалар фитна дейилади. Шу маънода инсон учун унинг аҳли аёли ҳам фитна бўлиши мумкин. Баъзи кишиларнинг аҳли аёлига қизиқиб, уларни рози қиламан, деб, турли хатоларга йўл қўйишлари сир эмас. Шу билан бирга, молу дунё тўплаш, уни сақлаш, жой-жойига сарфлаш ҳам маълум маънода фитнадир. Инсон мол-дунё ва унга тааллуқли ишлар билан машғул бўлиб кетиб, баъзи камчиликларга йўл қўйиши мумкин. Бола-чақа ҳам инсон учун фитнадир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «...Молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас», деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида масжидга кириб келган жажжи набиралари йиқилиб тушганини кўриб, югуриб бориб уни кўтариб олганлар ва юқоридаги оятни ўқиганлар. Демак, бола-чақа деб ҳам баъзи камчиликлар содир бўлиши мумкин. Бу болаларнинг фитнасидир. Қўшнилар билан бўладиган муносабатларда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар содир бўлса, буни қўшнининг фитнаси дейилади.  Мазкур хатоларга йўл қўйганда уларни ювиш учун Аллоҳ таоло мусулмонларга тўрт нарсани: намозни, рўзани, садақани ҳамда амри маъруф ва наҳйи мункарни бергандир. Мусулмон бу тўрт ибодатни ўз вақтида адо этиб турса, аҳли аёли, моли, боласи ва қўшнисидан иборат тўрт нарсанинг фитнаси туфайли содир бўлган хатолари ювилиб турар экан. Ана шу фитналар туфайли содир этиладиган хатоларнинг каффороти учун бажариладиган амалларнинг бошида намознинг туриши бу ибодатнинг нақадар зарур ибодат эканлигини кўрсатмоқда. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi

  • ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi

  • EskiObod_Uz pinned a photo

  • 15 авг.78из muslimaatuz

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ — 15 август 2026 — 2 Рабиъул-аввал 1448 🪔 Ҳар бир кунингни ғанимат бил. Бугун қила оладиган хайрли ишингни эртага қолдирма. Зеро, вақт — инсонга берилган энг қиммат неъматлардандир. — Инсон учун энг қиммат нарса нима? — деб сўрашганда, — Ўтиб кетган умр, — деб жавоб берган экан. Шундай экан, ҳар бир лаҳзамизни зикр, илм, ибодат ва эзгу амаллар билан безайлик. 🤲 Аллоҳим, бизга берилган умр ва вақтни Ўзинг рози бўладиган амалларга сарфлашни насиб эт. Умримизни баракали, қалбимизни пок, амалларимизни солиҳ қил. Вақтимизни ғафлат ва беҳуда ишлар билан зое қилишдан Ўзинг асра. 😀@Muslimaatuz

  • JUMA MA'RUZASI. Mavludi sharif oyi muborak bo'lsin. EskiObod jom'e masjidi imom xatibi Asaboyev G'ayratjon domla. @eskiobodmasjidi

  • #САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛ ЖАННАТДА КИМ БИЛАН БЎЛАДИ? САВОЛ: Аёл киши тақдир тақозоси билан бир неча марта турмуш қуришига тўғри келган бўлса, жаннатда у эрларининг қайси бири билан бирга бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муслима аёл жаннатда ўзининг жаннатий эри билан бирга яшайди ва эрининг ҳузуридаги ҳурларнинг сардори бўлади. Аллоҳ таоло бу аёлни улардан ҳам гўзал ва жозибали қилгани учун ушбу жуфтлик бир-бирига жудаям муҳаббатли бўлишади. Агар дунёда аёл икки ёки ундан ортиқ марта турмуш қурган бўлса, унинг жаннатдаги эри қайси бири бўлиши ҳақидаги саволга уламолар қуйидаги жавобларни беришган: 1) бундай аёл жаннатда дунёдаги охирги эри билан бирга бўлади. Қуйидаги ривоят ушбу фикрни тасдиқлайди: Муовия ибн Абу Суфён Абу Дардо розияллоҳу анҳу вафотидан кейин Умму Дардо розияллоҳу анҳога совчи қўйдилар. Умму Дардо шундай жавоб берганлар: "Мен Абу Дардонинг бундай деганини эшитганман: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бундай деганларини эшитганман: "Қайси бир аёл эри вафот этганидан кейин турмушга чиқса, у охирги эриники бўлади". Мен эса Абу Дардони қўйиб, сизни танламайман”. 2) бу аёл дунёда унга яхши муносабатда бўлган эри билан бирга бўлади. Аёлга зулм қилган, уни хафа қилган эр эса бу аёлдан маҳрум бўлади. Ҳазрат Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадилар: "Мен: "Эй, Аллоҳнинг Расули, биздан бир аёл икки, уч, тўрт эрга тегиб, сўнгра вафот этса ва жаннатга кирса, улар ҳам у билан бирга кирса, ким унинг эри бўлади?", дедим. У зот: "Эй Умму Салама, албатта, унга танлаш ҳуқуқи берилади ва уларнинг энг гўзал хулқлисини танлайди ва айтади: "Эй Роббим, дунё ҳаётида мен билан энг гўзал хулқда бўлган шу эди, мени унга никоҳлаб қўйгин". Эй Умму Салама, гўзал хулқ дунё ва охиратнинг яхшиликларини қўлга киритади", дедилар”. 3) эрларининг ҳаммаси хулқда тенг бўлса, у ҳолда охирги эрига насиб этади, агар ундай бўлмаса, аёлга танлаш ҳуқуқи берилади. Мана шу гап айрим уламоларнинг фикри бўлиб, бу гап юқоридаги барча фикрларнинг умумлаштирилганидир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi

  • «ИХЛОСНИ САРТАРОШДАН ЎРГАНДИМ...» Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳдан: – Ихлосни кимдан ўргандингиз? – деб сўрашди. У зот: – Мен Маккада анча вақт қолиб кетдим. Пулим тугади. Басрадан пул кутаётган эдим. Лекин келиши жуда чўзилиб кетди. Соч-соқолларим ўсиб кетганди. Бир сартарошнинг олдига бордим. У бой бир одамнинг сочларини олаётган экан. Мен унга: – Аллоҳ розилиги учун соч-соқолимни олиб қўй. Пулим йўқ, – дедим. Сартарош бой одамни қўйиб, менинг сочимни ола бошлади. Ҳалиги киши унга эътироз билдирди. Шунда у: – Жаноб, маъзур тутасиз, сизнинг сочингизни пул эвазига олаяпман. Бу киши Аллоҳ розилиги учун деди,.. – деди ва менга пул ҳам берди. Бир неча кундан кейин Басрадан мен кутган маблағ келди. Сартарошга бир идишда олтин олиб бордим. У олтинларга қия ҳам боқмади ва: – Аллоҳнинг розилиги мен учун ҳамма нарсадан устундир, – деди. Мен қаноатни шу сартарошдан ўргандим. ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi

  • #кун_ояти إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا. "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг". (Аҳзоб сураси, 56-оят). Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади). ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi

  • 14 авг.3022из ravza_uz

    #МАҚОЛА   #РАДДИЯ   #САЛАФИЙ САЛАФ ТУШУНЧАСИ ВА СОХТА САЛАФИЙЛИК •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• «Салаф» сўзи араб тилида «олдин ўтганлар», «аввал яшаганлар» маъносини англатади. Исломий истилоҳда эса бу атама Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобаи киромлар, тобеинлар ва табаъ тобеинлар авлодларига нисбатан ишлатилади. Батафсил..... Муҳиббуллоҳ Худойбердиев, Тўрақўрғон туман бош имом хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

  • 14 авг.3011из ravza_uz

    #МАҚОЛА   #ДЎСТ   #ҲАМРОҲ ДЎСТ ВА ҲАМРОҲ ТАНЛАШДА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Инсон ўзининг энг яқин дўстлари ва ҳамроҳлари орасида иймонли, тақводор, ҳалолни ҳаромдан, яхшиликни ёмонликдан ажратадиган кишилар бўлишига интилмоғи лозим. Чунки яхши дўст сизни фақат дунё манфаатига эмас, охират саодатига ҳам етаклайди Батафсил..... Ибодулла Яндашев, Чуст тумани “Тоймас” жоме масжиди имом-хатиби Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

  • ҚУЁШ ЧИҚҚАН КУННИНГ ЕНГ ЯХШИСИ ЖУМА КУНИДИР Энди нима учун қуёш чиққан куннинг енг яхшиси жума куни эканини ҳадиси шарифда келган қўйидаги жумлалар ёрдамида ўрганиб чиқайлик: 1. "Унда Одам халқ қилинди." Инсониятнинг асли ҳисобланмиш Одам алайҳиссаломни Аллоҳ таоло жума куни яратган. Бу эса ушбу кун қанчалик фазилатли кун эканини билдиради. Ушбу ҳодисани тез - тез эслаб туриш учун жума куни ҳафтанинг байрам кунига айлантирилган. 2. "Унда у жаннатга киритилган". Аллоҳ таоло Одам Атони жаннатга киритган кун ҳам жума куни. Демак, Одам алайҳиссалом жаннатдан ташқарида яратилганлар. У кишини улуғлаб, жаннатга киритилган кунни зурриётлари байрам қилишлари керак. Шунинг учун жума куни ҳафтанинг байрам куни қилингандир. 3. "Унда у андан чиқарилди". Яъни жума куни Одам алайҳиссалом жаннатдан чиқарилди. Бошқа бир ривоятда "Ерга туширилди", дейилган. Бу ҳам улуғ неъмат. Чунки Одам алайҳиссалом жаннатда гуноҳ қилиб, ҳар қандай иқобга дучор бўлиш даражасига етган энди. Аллоҳ таоло эса уни мағфират қилиб, ерга Ўз халифаси қилиб туширди. Бу ҳам улкан неъматдир. Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари лозимдир. 4. "Қиёмат ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур". Ана ўшанда мўмин бандалар асосий мақсадларига эришадилар. Роббларининг жамолига мушарраф бўлиб, жаннатий неъматларга дохил бўладилар. 5. "Унда унинг тавбаси қабул қилинди". Яни жума куни Одам алайҳиссаломнинг тавбаси қабул қилинди. Тавбанинг қабул бўлиши улкан бахтдир. Тавба қабул қилинмаса, бахтсизлик бўлади. Иқобга қолинар эди. Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг фарзандлари бу кунни ҳафталик байрам куни килиб олишлари маъқул. 6. "Унда у вафот қилди". Яъни жума кунида Одам алайҳиссалом вафот этдилар. Имом Ҳаким келтирган ривоятда: "Ўлим мўминларнинг туҳфасидир", дейилган. Чунки ўлим ила мўминлар бу дунё ташвишларидан кутилиб, охират неъматларига эришадилар. Шунинг учун ҳам Одам алайҳиссаломнинг зурриётлари бу кунни ҳафтанинг байрам куни қилишлари керак. 7. "Унда қиёмат коим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то куёш чиққунча (қиёмат) соатини қурқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно". Жума намози фарз айндир. Унинг фарзлигини инкор қилган одам диндан чиқади. "Кифоя" китобидан. ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi

  • СУННАТЛАРНИ ЎРГАНАМИЗ ВА АМАЛ ҚИЛАМИЗ. 58-суннат: Пок тупроқ ила таяммум қилиш Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Оиша  розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байдаа ёки Зотул Жайшда эканлигимизда мунчоғим узилиб кетди. Уни ахтариш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб қолдилар. У киши билан бирга одамлар ҳам туриб қолишди. Улар сув ёқасида эмас эдилар, ўзлари билан бирга сувлари ҳам йўқ эди. Одамлар Абу Бакрнинг олдига бориб: «Оишанинг нима қилганини кўрмайсанми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва у киши билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар сув бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ», дедилар. Абу Бакр келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб, ухлаб қолган эдилар. Бас, у (Абу Бакр) менга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва одамларни тутиб қолдинг. Улар сув бор жойда ҳам эмаслар, уларнинг сувлари ҳам йўқ», деди. Абу Бакр мени итоб қилиб, Аллоҳ нима дейи­шини хоҳлаган бўлса, ўшани деди ва қўли билан биқинимга ниқтай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб ётганларигина мени қимирлашдан ман қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ухлаб туриб, уйғонсалар, сув йўқ экан. Бас, шунда Аллоҳ таяммум оятини нозил қилди. «Бас, пок тупроқ ила таяммум қилинглар», деди. Усайд ибн Ҳузайр (у нақиблардан бири эди: «Эй Оли Абу Бакр, бу сизнинг биринчи баракангиз эмас», деди. Оиша айтади: «Сўнг мен минган туяни турғизган эдик, мунчоғимни ўшанинг тагидан топдик». Келинг, ушбу ўзимиз ўрганаётган ҳадисдаги келтирилган мисолдан ўша улкан ва соф ҳаётнинг бир парчасидан қанчалар фойда олишимизни биргалашиб кўриб чиқайлик: 1. Эр сафарга ўзи билан хотинини олиб бориши мумкинлиги. Агар бу ҳодиса ғазот учун чиқилганда бўлганини эътиборга оладиган бўлсак, ҳатто урушга ҳам олиб бориш мумкинлиги. 2. Аёл кишининг эри учун ўзини безаб кўрсатиш мақсадида мунчоқ ва шунга ўхшаш тақинчоқлар тақиши жоизлиги. 3. Ўзида йўқ тақинчоқни бировдан қарзга олиб тақиш мумкинлиги. 4. Бировдан қарзга олинган нарса билан сафарга чиқиш мумкинлиги. 5. Йўқолган нарсани излаш кераклиги. Чунки Исломда молни беҳуда зое қилиш ман қилинган. 6. Аёл кишининг кўнгли учун унинг нарсасини топишда ёрдам бериш зарурлиги. 7. Аёл кишининг баъзи хархаша ва ноқулайлик келтириб чиқаришларига нисбатан сабрли бўлиш лозимлиги. Ушбу мисолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга бир оғиз сўз айтмаганлар. 8. Оилали аёл устидан эри туриб, отасига шикоят қилиш мумкинлиги. 9. Бирор кўнгилсиз ишни унга сабабчи бўлган одамдан кўриш саҳобалар ичида ҳам бўлганлиги. 10. Таҳорат суви йўқ жойда тўхтаб туриш мумкинлиги. 11. Ота эри билан ўтирган қизининг олдига рухсатсиз кириб бориши мумкинлиги (албатта, олдиндан розилик бўлса). 12. Ота оилали, уйли-жойли қизига ҳам одоб беришга ҳаққи борлиги. 13. Хотинининг сонига бош қўйиб ухлаш мумкинлиги. 14. Ухлаётган одамга озор етмасин, деб, машаққатга сабр қилиш лозимлиги. 15. Сув йўқ бўлганда таяммум қилиш жоизлиги. 16. Таяммумга ният лозимлиги. 17. Таяммум барчага баробар эканлиги. 18. Оиша онамизнинг фазллари. 19. Оли Абу Бакрнинг баракали эканлиги. Бошқа бир ривоятда ушбу ҳодисадан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга: «Мунчоғингнинг баракаси қанча ҳам кўп экан», деганлари ва яна бошқа бир сафар Усайд ибн Ҳузайр у кишига: «Сенга қачон ўзинг ёқтирмайдиган бир иш бўлса, албатта, ундан Аллоҳ мусулмонларга яхшилик келтиради», деганлари зикр қилинган. 20. Ислом енгиллик, кишиларни машаққатга қўймайдиган дийн эканлиги. Сув топа олмай, қийналиб турган кишиларга тупроқ ила таяммум қилишга рухсат берилганлиги шундандир. «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi

  • без подписи

  • ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Ибн Сунний ривояти. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi

  • 🎉Мавлид ойи муборак бўлсин! 🕌Оламларга раҳмат қилиб юборилган Зот, кўзимиз нури, бошимиз тожи, шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой – Рабиул аввал эшик қоқмоқда. 🌙Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари бутун инсоният учун чинакам улкан неъматдир, катта воқеадир. 🕌Аслида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг биринчи набий ҳисобланадилар. Ҳадиси шарифда: «"Ё Расулуллоҳ! Сизга нубувват қачон вожиб бўлди?" деб сўрашди. Шунда у зот: "Одам (алайҳиссалом) руҳ ва жасад орасида эканида", деб жавоб бердилар» (Имом Термизий ривояти). 📖Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад) Биз сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят). 📿Рабиул аввал – коинот султонига кўп-кўп салавот айтиш, саломлар ва дурудлар йўллаш ойидир. Шундай экан, бу ойни ғанимат билайлик. Тилимиздан салавот, салом ва дуруд тушмасин. Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад. ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ

  • EskiObod_Uz pinned a photo

  • Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугун ЖУМА🌺 — 14 август 2026 — 1 рабиул аввал 1448 🌙 Рабиул аввал ойи муборак! Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин! Рабиул аввал бу Аллоҳнинг марҳамати билан мукаммал кўринишда бутун инсониятга Ислом динини тарқатган, барча инсониятга Яратгувчининг энг охирги элчисини ҳадя этган ойдир. 💥Бизнинг Аллоҳ сари элтувчи эшигимиз бу саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга элтувчи эшигимиз эса у зотга салавот йўллашимиздир. ✍️Доктор Али Жума 🤲Аллоҳим, Рабиул аввал ойини биз учун хайр-баракага тўла ой қилгин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришишни, у зотнинг умматлари сафида бўлишни насиб қилгин. 😀@Muslimaatuz

  • #жума Жумани қолдирманг! Биз мусулмонлар беш вақт намозимизни масжидда адо этсак, кун давомида беш марта бир маҳаллада яшайдиган диндошларимиз билан кўришамиз. Жумъа куни Жумъа намозига чиққанимизда, масжид атрофидаги кўплаб маҳаллаларда истиқомат қилувчи диндошларимиз билан учрашамиз. Рамазон ва Қурбон ҳайити куни ҳайит намозини адо этишга масжидга чиққанимизда, масжидга яқин кўплаб маҳаллаларда яшайдиган диндошларимиз билан кўришиб, байрам шукуҳини улашамиз. Аллоҳ таоло насиб этиб, Ҳаж-умрага борсак, бутун дунёдан ташриф буюрган диндошларимиз билан дийдорлашамиз. Савдо ва бошқа ишларимизни тўхтатиб, ҳафталик байрамимиз бўлган Жумъа кунидаги Жумъа намозига чиқишимиз керак, уни қолдирмасликка уринмоғимиз даркор. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا نُودِيَ لِلصَّلَاةِ مِن يَوْمِ الْجُمُعَةِ فَاسْعَوْا إِلَىٰ ذِكْرِ اللَّهِ وَذَرُوا الْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ «Эй иймон келтирганлар! Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугаганидан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ҳамда Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки, зафар топсангиз» (Жумуъа сураси, 9-10-оятлар) ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi

  • ЖУМЪА КУНИНИНГ ҲИКМАТИ *   *  * بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ Марҳамати кенг ва раҳмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Расулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин. Ҳазрати Лубоба ибн Абдул-Мунзир ал-Ансорийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Жумъа куни кунларнинг улуғидир ва Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлисидир. У Аллоҳ наздида қурбон ҳайити кунидан ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир. Унда ушбу беш хислат бордир: 1) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда яратди; 2) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) ер юзига у кунда туширди; 3) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда вафот эттирди; 4) у кунда шундай бир он борки, банда ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ албатта ато қилади. 5) Қиёмат у кунда қоим бўлади. Юксак мақомли (муқарраб) фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгиз жумъа куни (ҳайбати)дан қўрқиб турадилар” (Ҳазрати Имом Ибн Можа). ОДАМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЖУМЪА КУНИДА ВАФОТ ЭТИШЛАРИ ҲИКМАТИ 3. Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломни жумъа кунида вафот эттиргани –жумъа кунининг устунлиги ва улуғлигини кўрсатувчи далилдир. Ҳазрати Имом Ҳоким ва Имом Байҳақийнинг ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умардан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилган мавқуф ҳадисда: “Ўлим мўъмин учун бир ҳадядир”, дейилган. (Одам алайҳиссаломнинг муборак жумъа кунида вафот эттирилишлари Аллоҳ таолонинг у зотга улуғ раҳматини, жаннатини раво кўргани аломатидир.) ✹꯭꙰꙲🦅꯭꯭꯭꯭✶꯭ᯱᯱᯱᯱᯱ͜͡➢꯭ESKIOBOD. UZ☰꯭❬꯭❶꯭➣꯭❳꯭ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @eskiobodmasjidi