FARUQ_UZ
СтатистикаAndijon viloyati Shahrixon tumani Vahim jome' masjidi Imom-xatibi Umarxon Saydumarovning rasmiy kanali✅ Murojat uchun: @Umarxon_Saydumarov
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 44
- Всего постов
- 288
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 667
- 1/48двое суток
- 764
- 1/72трое суток
- 824
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
ҒАМ ТАШВИШДАН ХАЛОС БЎЛИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيْكَ لَهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيْمُ. لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيْكَ لَهُ الْحَلِيْمُ الْكَرِيْمُ. لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيْكَ لَهُ رَبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَرَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيْمِ. الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِيْنَ. Ўқилиши: “Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳул-алийул ъазийму. Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳул-ҳалиймул-карийм. Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ. Роббус самааваати вал-арзи ва роббул-ъаршил азийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил-ъааламийн”. Маъноси: “Аллоҳдан ўзга иллоҳ йўқ. У яккаю ягонадир. Унинг ҳеч бир шериги йўқдир. У Олий ва Буюкдир. Аллоҳдан ўзга иллоҳ йўқ. У яккаю ягонадир. Унинг ҳеч бир шериги йўқдир. У Меҳрибон ва Карамлидир. Аллоҳдан ўзга иллоҳ йўқ. У яккаю ягонадир. Унинг ҳеч бир шериги йўқдир. У осмонлар ва Ернинг Раббидир. У буюк Аршнинг Раббидир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!” ••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
ОТАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. ▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак. ▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди. ▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди. ▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди. ▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир. ▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас! ▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма! ОНАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. ▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. ▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! ▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! ▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. ▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. ▪️7. Ҳайит кунлари бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жамъ бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади, — дедилар. Имом Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. ••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
✨ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨ 🌤 Хайрли ва баракали тонг! Аллоҳ таоло бугунги кунингизни солиҳ амаллар майдони қилсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан иймон нури сўнмасин. Офият ва саломатлик кун бўйи сизни тарк этмасин. 📖 Тонгги ҳикмат: Энг яхши кун — Аллоҳнинг ризолиги йўлида бир қадам бўлса ҳам олдинга юрилган кундир. 📿 Кунлик зикр: «Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳ». (Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан). ••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
📜1-ҲАДИС: فَفِي مُسْنَدِ البَزَّارِ مِنْ رِوَايَةِ عَائِشَةَ - رَضِيَ اللهُ عَنْهَا - أَنَّ النَّبِيَّ - صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ - قَالَ: ((أَنَا خَاتَمُ الأَنْبِيَاءِ، وَمَسْجِدِي خَاتَمُ مَسَاجِدِ الأَنْبِيَاءِ، أَحَقُّ المَسَاجِدِ أَنْ يُزَارَ وَيُشَدَّ إِلَيْهِ الرَّوَاحِلُ المَسْجِدُ الحَرَامُ وَمَسْجِدِي)). 📚Баззор муснадида Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳﷺ шундай дедилар:🌿«Мен пайғамбарларнинг хотими (охиргиси)ман, ва менинг масжидим пайғамбарлар масжидларининг хотими (охиргиси)дир. Масжидлар ичида энг ҳақлиси, бориб зиёрат қилинадиган ва унга етиб бориш учун саворалар (уловлар) югуритиладиган масжидлар Масжидул-Ҳаром ва менинг масжидимдир». 🔍ҚИСҚА ШАРҲ: Ушбу ҳадисда бир нечта катта маънолар мужассам: 1. Рисолатнинг тугалланиши Расулуллоҳﷺнинг 🌿“Мен — пайғамбарларнинг хотими” деган сўзлари 📖Қуръондаги: وَلَكِنْ رَسُولَ اللهِ وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ 🌿“Балки (у) Аллоҳнинг расули ва пайғамбарларнинг охиргисидир.”(Аҳзоб, 40) оятига уйғун. Яъни, сиздан кейин ҳеч қандай пайғамбар келмайди, дин ҳам тугалланган. 2. “Масжидун Набавий”нинг мақоми 🌿“Масжидим — пайғамбарлар масжидларининг хотими” дегани — у масжид пайғамбарлар қурган ва қурдирган масжидлар силсиласининг охиргиси ва энг шарафлиси ҳисобланади. 3. Икки улкан зиёратгоҳи Ҳадисда мусулмонларнинг фақат уч масжид учун махсус сафар қилиши жоизлигига далил бор (бошқа ривоятларда учинчи — Масжидул-Ақсо ҳам зикр этилган). Бу ерда иккиси айтиб ўтилган: • Масжидул-Ҳаром (Макка) — ислом уммати учун энг муқаддас зиёратгоҳ. • Масжид ан-Набавий (Мадина) — Расулуллоҳ ﷺнинг масжидлари, ибодат ва зиёратда улкан савоблар маркази. 4. Зиёрат маданияти “Юшадда илайҳир-роваҳил” — “уловлар унга етказиш учун йўлга чиқар” дегани — бугунги тил билан айтганда, йўлга махсус чиқиш, ният билан сафар қилиш демак. Яъни, бошқа оддий масжидларга сафарни ният қилиш суннат эмас, лекин ушбу муқаддас масжидлар учун ният қилиб сафар қилиш мустахаб. ☝️Ҳақиқий муҳаббат — Расулуллоҳﷺнинг суннатларини тирик тутиш, масжидларига муҳаббат билан бориш ва у ерда қалб билан ибодат қилишдир. 📜2-ҲАДИС وَفِي التِّرْمِذِيِّ عَنْ أَنَسٍ – رَضِيَ اللهُ عَنْهُ – أَنَّ رَسُولَ اللهِ – صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ – قَالَ: «مَنْ صَلَّى فِي مَسْجِدِي أَرْبَعِينَ صَلَاةً كَتَبَ اللهُ لَهُ بَرَاءَةً مِنَ النَّارِ، وَبَرَاءَةً مِنَ العَذَابِ، وَبَرَاءَةً مِنَ النِّفَاقِ» 📚Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳﷺ дедилар: 🌿“Ким менинг масжидимда қирқ намоз ўқиса, Аллоҳ унга дўзахдан озодлик, азобдан озодлик ва нифоқдан озодлик ёзиб қўяди.” 🔍ҚИСҚА ШАРҲ: Бу ҳадисда Пайғамбарﷺ масжидларининг улуғ фазли зикр қилинган. “Менинг масжидим” деганда Мадинаи Мунавварадаги 🕌Масжидун-Набавий назарда тутилади. Қирқ намоз — беш вақт намозни саккиз кун муттасил жамоат билан ўқиш дегани. Бу амални ихлос билан бажарган бандага Аллоҳ таоло уч улкан неъматни ваъда қилган: 1. Дўзахдан қутулиш — охиратда энг катта нажот. 2. Азобдан қутулиш — ҳар қандай азоб-уқубатлардан сақланиш. 3. Нифоқдан қутулиш — қалбнинг поклиги ва иймоннинг собит бўлиши. ☝️Ҳозирги замонда ҳам, Мадина зиёратига борганлар ушбу ҳадисдаги фазилатни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилишлари лозим. Бу нафақат савоб, балки қалбга нур, ҳаётга барака олиб келади. ••┈•┈•┈❁ ВАХИМ❁•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
#xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Суннат Саломни ёйиш, таом тарқатиш... عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَفْشُوا السَّلَامَ، وَأَطْعِمُوا الطَّعَامَ، وَاضْرِبُوا الْهَامَ تُوَرَّثُوا الْجِنَانَ. وَفِي رِوَايَةٍ: اعْبُدُوا الرَّحْمَنَ، وَأَطْعِمُوا الطَّعَامَ، وَأَفْشُوا السَّلَامَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ بِسَلَامٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саломни тарқатинг ёйинг. Таомни едиринг. Бошларни уринг. Жаннатларни мерос олурсиз», дедилар». Бошқа ривоятда: «Роҳманга ибодат қилинг. Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз», дейилган. Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган. Шарҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинаётган ушбу ҳадиси шарифда маҳбуб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга киришимиз учун сабабчи бўладиган баъзи бир ишларни баён қилиб бермоқдалар. ••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulash📲⤵️ @faruq_uz
Каҳф сураси.🔖 🎙Муҳаммадросул қори! 🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар. (Ҳоким ва Байҳақий ривояти) ••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🕊Жума муборак!🕊 ••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🕊 Жума муборак! 🕊 ••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
#Дуо Эй Аллоҳим! Мен Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан сўраган барча яхшиликни сўрайман. Ва пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан паноҳ тилаган барча ёмонликлардан мен ҳам Сендан паноҳ тилайман. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz
#тафаккур Дарвешдан сўрадилар: — Бойлик нимадир? Дарвеш жавоб қилди: — Сени севган оиланг, дуогўй ота-онанг, ҳолинг сўрайдиган фарзанд, уч-тўрт қадрдон дўст, бошингни пана қиладиган том, ризқингни топишингга васила бўлаётган ишинг, уйга олиб келадиган нонинг, сиҳату соғлигинг бўлса, сен ҳаммадан бадавлатсан!
#Расулуллоҳ_мўъжизалари ✨260-мўъжиза: У зот соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўлдиришни ўйлаган мунофиқлар ва уларнинг исмларидан хабар беришлари. 📜 Сила ибн Зуфардан ривоят қилинади: «Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан: —“Мунофиқларни қандай таниб олдинг? Ҳолбуки, уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бирор киши, ҳатто Абу Бакр ҳам, Умар ҳам билмас эди-ку?” деб сўрадик. У зот шундай жавоб бердилар: —“Мен сайрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида кетаётган эдим. У зот туянинг устида ухладилар. Мен бир неча кишининг: 📢“Агар уни туя устидан йиқитиб юборсак бўйни синади ва биз ундан қутуламиз”, деб айтаётганларини эшитдим. Улар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ораларига тушиб олиб, баланд овозда қироат қила бошладим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқудан уйғониб: —“Ким бу?” деб сўрадилар. Мен: —“Ҳузайфаман”, дедим. У зот: —“Ортингдагилар ким?” деб сўрадилар. Мен: —“Фалончи, Фалончи”, деб уларнинг исмларини санаб ўтдим. —“Нима деганларини эшитдингми?” дедилар. Мен: —“Ҳа, шунинг учун сиз билан улар ўртасига тушиб олдим”, дедим. У зот: —“Албатта, фалончи, фалончи, – дея уларнинг исмларини санаб ўтдилар-да, – улар мунофиқдирлар, бирор кишига айтмагин”, дедилар». 📚Абу Нуъайм ривояти.
#Muslim_podcast 📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамловчи калималар билан юборилдим; менга кучли қўрқув (солиш) билан нусрат берилди. Тушимда менга ер хазиналарининг калитлари берилиб, қўлимга қўйилди», дедилар”. Мана, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам оламдан ўтиб кетдилар, сизлар эса уларни (бойликларни) чиқариб оляпсизлар». «Жамловчи калималар» («жавомиъул калим») дегани иборалари қисқа, аммо маъноси чуқур, сермазмун жумлалар деганидир. Уламоларимизнинг таъкидлашларича, бунда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифлар ёхуд ҳар иккиси ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Имом Бухорий ривояти. ••┈•┈•┈❁ VAHIM ❁•┈•┈•┈• ✅Kanalga a'zo bo'ling, do'stlaringizga ham ulashing!📲⤵️ @faruq_uz