FAYZZIYO.UZ
СтатистикаO'zbekiston Musulmonlari idorasi tasarrufidagi"Fayzabod"jome masjidining FAYZZIYO.UZ rasmiy kanali.
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 49
- Всего постов
- 436
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 164
- 1/48двое суток
- 187
- 1/72трое суток
- 202
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун шанба! 15 август, 2026 2 рабиул аввал, 1448 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ! ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
Ётишдан олдин тоййиба калимасини яъни "ЛА ИЛАХА ИЛЛАЛЛОХУ МУХАММАДУР РАСУЛУЛЛОХ"ни айтишни унитманг. Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
🔴Инс шайтон жин шайтондан хатарлироқдир! Жин шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, югурганича қочиб кетади. Инсон шайтонга «Оятал курсий»ни ўқисанг, уни сенга шарҳлаб кетади. ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
ҒАМ-ҚАЙҒУСИЗ ЯШАШ УЧУН 7 ҚАДАМ Саҳоватда, ҳимматда оқар дарё каби бўл, Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл, Ўзга айбин ёпишдан қоронғу тун каби бўл, Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл, Тавозе - камтарликда майин тупроқ каби бўл, Бағрикенглик - меҳрда улкан денгиз каби бўл, Қандай бўлсанг - шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл. Мавлоно Жалолиддин Румий ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
Бирор қалбни вайрон қилгач айтилган узр қорин тўйгач дастурхонга қўйилган тузга ўхшайди. Унга эҳтиёж йўқ. Пабло Нeруда ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
#ЛАТОИФ НМЎЛЯПТИ 😂 (Ёҳуд тиббий савиянинг аҳволи) • Доктор: - Сизга таблетка ёзаман. • Бемор: - Таблетка ёзманг, ютолмайман! • Доктор: - Унда укол ёзаман. • Бемор: - Уколдан қўрқаман! • Доктор: - Ундай бўлса сироп ёзаман. • Бемор: - Сироп кўнглимни айнитади! • Доктор: - Ундай бўлса сизга тумор ёзиб бера қолай! 😂 ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
#Тақдир. Рамон Артагавейтия 1871 йилда Уругвай яқинида ҳалокатга учраган “Америка” кемаси экипажи таркибида бўлган. Ҳалокат натижасида омон қолган 65 киши (164 киши бўлган) орасида Рамон ҳам бор эди. Ҳалокат унда чуқур эмоционал депрессияни вужудга келтиради. Бунинг натижасида у, ҳатто, денгиз қирғоғига боришдан ҳам қўрқиб қолади. Ниҳоят, орадан 41 йил ўтгач, ўз қўрқувидан устун келиб, яна бир бор саёҳат қилишга қарор қилади. Бу ҳақида шундай ёзганди: “Ниҳоят саёҳат қилишга тайёрман ва умид қиламанки, яхши ухлай оламан. Дахшатлар мени қийнарди. Ҳатто энг сокин саёҳатда ҳам тун ярмида азобланиб уйғониб, ўша дахшатли сўзларни эшитардим: - “Ёнғин! Ёнғин! Ёнғин!.. ...Ҳозирда телеграф қанчалик хавфсизлик ҳисси бераётганини тасаввур қила олмайсиз. “Америка” Монтевидео яқинида чўкиб кетганида, ҳеч ким бизнинг ёрдам сўровимизга жавоб бермаган... Аммо энди биз доим дунё билан алоқадамиз. Чунки биз ҳозир чўкмас Титаникдамиз 10.04.1912. Бу сўзлар Титаник чўкишидан 2 кун олдин айтилган эди. t.me/fayzziyo_uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛ ЖАННАТДА КИМ БИЛАН БЎЛАДИ? САВОЛ: Аёл киши тақдир тақозоси билан бир неча марта турмуш қуришига тўғри келган бўлса, жаннатда у эрларининг қайси бири билан бирга бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муслима аёл жаннатда ўзининг жаннатий эри билан бирга яшайди ва эрининг ҳузуридаги ҳурларнинг сардори бўлади. Аллоҳ таоло бу аёлни улардан ҳам гўзал ва жозибали қилгани учун ушбу жуфтлик бир-бирига жудаям муҳаббатли бўлишади. Агар дунёда аёл икки ёки ундан ортиқ марта турмуш қурган бўлса, унинг жаннатдаги эри қайси бири бўлиши ҳақидаги саволга уламолар қуйидаги жавобларни беришган: 1) бундай аёл жаннатда дунёдаги охирги эри билан бирга бўлади. Қуйидаги ривоят ушбу фикрни тасдиқлайди: Муовия ибн Абу Суфён Абу Дардо розияллоҳу анҳу вафотидан кейин Умму Дардо розияллоҳу анҳога совчи қўйдилар. Умму Дардо шундай жавоб берганлар: "Мен Абу Дардонинг бундай деганини эшитганман: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бундай деганларини эшитганман: "Қайси бир аёл эри вафот этганидан кейин турмушга чиқса, у охирги эриники бўлади". Мен эса Абу Дардони қўйиб, сизни танламайман”. 2) бу аёл дунёда унга яхши муносабатда бўлган эри билан бирга бўлади. Аёлга зулм қилган, уни хафа қилган эр эса бу аёлдан маҳрум бўлади. Ҳазрат Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадилар: "Мен: "Эй, Аллоҳнинг Расули, биздан бир аёл икки, уч, тўрт эрга тегиб, сўнгра вафот этса ва жаннатга кирса, улар ҳам у билан бирга кирса, ким унинг эри бўлади?", дедим. У зот: "Эй Умму Салама, албатта, унга танлаш ҳуқуқи берилади ва уларнинг энг гўзал хулқлисини танлайди ва айтади: "Эй Роббим, дунё ҳаётида мен билан энг гўзал хулқда бўлган шу эди, мени унга никоҳлаб қўйгин". Эй Умму Салама, гўзал хулқ дунё ва охиратнинг яхшиликларини қўлга киритади", дедилар”. 3) эрларининг ҳаммаси хулқда тенг бўлса, у ҳолда охирги эрига насиб этади, агар ундай бўлмаса, аёлга танлаш ҳуқуқи берилади. Мана шу гап айрим уламоларнинг фикри бўлиб, бу гап юқоридаги барча фикрларнинг умумлаштирилганидир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким золимга унинг ботил даъвосини ҳақ қилиб кўрсатиш учун ёрдам берса, у Аллоҳ ва Расулининг зиммаси(ҳифояси ва кафолати)дан чиқиб қолади». Табароний “Муъжамул авсат”да, Абу Нуъайм “Ҳилятул-авлиё”да ривоят қилганлар. ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
без подписи
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН "Аллоҳ рози бўлсин" деб дуо қилиш ичига дуо қилинган одамнинг жаннатга кириб, юқори мақомлар олиши ҳам кириб кетади. Чунки Аллоҳ таоло мўминларга остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннат боғларида бўлишларини ваъда қилиб бўлгач: Аллоҳдан бўлган розилик бундан ҳам улуғ, катта, дейди. Шунга кўра, бундай дуо қилиш энг қисқа бўлиши билан бирга, энг улуғ дуо ҳамдир. ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
Аллоҳга яқинлаштирувчи ғам, Ундан узоқлаштирувчи хурсандликдан минг чандон афзал.. «Руҳият»... ️ ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
Эрига ”Сиз жим ўтиринг деган аёлни нима кутади Анвар қори Турсунов ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
#rabiul_avval Соллаллоҳу алайҳи васаллам هٰذا شَهْرُ الأنوارِ فأكثِروا فيهِ مِنَ الصلاةِ على النبي ﷺ المختارِ، فإنَّ كلَّ عملٍ بينَ القبولِ والردِّ إلّا الصلاةَ على سيِّدِ الخلقِ... أ.د. علي جمعة 🕌Бу ой (Рабиъул аввал) - нур ва барака зиёда бўладиган ойдир. Бас, бу ойда Набийул мухтор - (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиринг. Чунки инсоннинг ҳар бир амали қабул қилиниш ва рад этилиш ўртасидадир. Аммо халқларнинг саййиди(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)га йўлланган салавот бундан мустаснодир (яъни, албатта қабул бўлажак)... Доктор Али Жума. ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
Аёлга зулм қилишдан эҳтиёт бўлинг! Чунки у заифадир. Унинг бундай таърифланиши бошқаларга огоҳлантириш ва таҳдиддир. Инсон қанчалик заиф бўлса, Аллоҳнинг унга инояти шунчалик том бўлади. Унинг золимига нисбатан интиқоми қаттиқ ва қаҳрли бўлади. ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
#rabiul_avval ⏳Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Зимистон самода порлади бир нур, Равшан бўлди борлиқ сен келган маҳал. Олам бўстонига келтирдинг сурур, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Кўкдан бир нур инди, тушди кўп малак, Юлдузлар “Бушро!”, деб бердилар дарак, Сенда туғилди ул покиза гўдак, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Таваллуд топди ул бебаҳо садаф, Ясрибни ҳам сенда қилдилар ҳадаф, Ҳам мавлид, ҳам ҳижрат, сенга қўш шараф, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Ҳилол ўн иккингда бўлди тўлин ой, Ул Ойнинг нуридан ёришди ҳар жой, Олдида қуёш ҳам қолди бечирой, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Ҳабибим муҳаббатин ўргатган сен, Сийрат-у суннат йўлин кўрсатган сен, Файзингла оламни хўп гуллатган сен, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! Келгин, ташрифингла яшнат элларни, Салом-саловатла сайрат тилларни, Наъту нашидларла яйрат дилларни, Ойлар баҳорисан – Робиъул аввал! Салот-у саломин йўлласин Мавлом, Қалблар табибига чексиз, бардавом, Йил бўйи чўзилсин бу файзли айём, Ойлар баҳорисан - Робиъул аввал! ✏️Усмон Маҳмуд. 1- Рабиъул аввал, 1448-йил, жума оқшоми. ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жума айёмингиз муборак булсин. Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ! ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
Ётишдан олдин тоййиба калимасини яъни "ЛА ИЛАХА ИЛЛАЛЛОХУ МУХАММАДУР РАСУЛУЛЛОХ"ни айтишни унитманг. Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz
Шуни яхши билгин ки, гўзал юз билан ёмон хулқ бир бўлса ҳам, ҳатто бир чақалик ҳам қадри бўлмайди. Бир инсоннинг юзи хунук ва кўриниши ёқимсиз бўлиши мумкин. Аммо унинг хулқи гўзал бўлса, у инсоннинг оёғи остида жон бер. Билгин ки кўриниб турган гўзаллик йўқ бўлади, аммо маъно абадийдир, ўлимсиздир... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу ┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈• Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇👇👇👇 t.me/fayzziyo_uz