tgindex
Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

Abdulloh Nishonov (Fermerga madad)

Статистика
@fermerga_madadПравоузбекский

Саволларингизга амалиётчи Нишонов Абдуллоҳ жавоб беради. ⚖️ Ер | Кадастр | Уй-жой |Қурилиш| масалалари бўйича эксперт-адвокат. Мурожаат учун: @a_nishonov

Последний пост
12 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Право
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
3 349
−10 за 4 дн.
Сутки
−1
−0,03%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
2 540
20 постов
Вовлечённость
75,8%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 20
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 282
1/48двое суток
1 469
1/72трое суток
1 584

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 12 авг.1 446139

    ❗️ Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланди Адлия вазирлиги фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3921, 2026 йил 11 август).   🔰 Ушбу Низом “Soliq-servis” АЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.   🔎 Ҳудудий бўлимлар томонидан қонунчиликда белгиланган қуйидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли хизматлар бепул амалга оширилади:   ➖ пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматлари;   ➖ янги ташкил этилган фермер хўжаликларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматлари;   ➖ бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига 2 йил давомида кўрсатиладиган хизматлар.   ✅ Ҳудудий бўлимлар томонидан фермер хўжаликларига қуйидаги хизматлар кўрсатилади:   ➖ фермер хўжалигини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматини кўрсатиш тизимига қабул қилиш;   ➖ бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш;   ➖ фермер хўжалиги ходимлари учун иш ҳақи, солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш;   ➖ фермер хўжалигининг солиқлари ва йиғимлари ҳисобини юритиш;   ➖ солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш;   ➖ инвентаризациядан ўтказишда иштирок этиш. 👉 @fermerga_madad

  • 11 авг.1 579136

    Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги солиқ имтиёзлари ҚҚС Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхатига киритилган товарларни реализация қилишдан олинган айланмага 0% ставкада ҚҚС солинади. 👉 Солиқ кодекси 264-модда Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига (пахта ва ғалладан ташқари) ҚҚС тезлаштирилган тартибда – 3 кун ичида қайтарилади. 👉 Солиқ кодекси 274-модда Фойда солиғи Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳамда балиқчилик хўжалиги корхоналари фойда солиғини 0% ставкада тўлайди. 👉 Солиқ кодекси 337-модда 👉 Солиқ кодексида белгиланган мезонлар ЖШОДС Қуйидаги даромадлар солиққа тортилмайди: 🔹пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган солиқ тўловчиларнинг ушбу ишларни бажаришдан олган даромадлари; 🔹уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамолларни, паррандаларни, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар ва ҳоказоларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан (бундан саноатда қайта ишлаш мустасно) чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадлар, бундан манзарали боғдорчилик (гулчилик) маҳсулотлари мустасно. 👉 Солиқ кодекси 378-модда Ижтимоий солиқ Пахта терими бўйича мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган жисмоний шахсларга ушбу ишларни бажаргани учун меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига ижтимоий солиқ солинмайди. 👉 Солиқ кодекси 403-модда Мол-мулк солиғи Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг балансида бўлган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сақлаш, шунингдек, ипак қурти етиштиришда фойдаланиладиган мол-мулкка мол-мулк солиғи солинмайди. 👉 Солиқ кодекси 414-модда Ер солиғи Қишлоқ хўжалиги мақсадларида янгидан ўзлаштирилаётган ерлар ваколатли орган томонидан тасдиқланган лойиҳага мувофиқ уларни ўзлаштириш ишлари олиб борилаётган даврда ҳамда ўзлаштирилганидан кейин 5 йил давомида ер солиғидан озод қилинади. Янги боғлар, токзорлар 👉 @fermerga_madad

  • 6 авг.2 41426

    ❗️ Чорвачилик соҳасида субсидиялар ажратилади “Чорвачилик тармоғи лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–293-сон, 05.08.2026 й.) қабул қилинди.   Қарорга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан 2030 йил 1 январга қадар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан наслчилик хўжаликларига ўстиришга қолдирилган идентификация қилинган урғочи наслдор қорамолларни сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплашга ҳар бир давр учун алоҳида қуйидаги миқдорларда субсидия ажратилади:   ➖ биринчи наслдор урғочи бузоқ олинганда – 1,5 млн сўм; ➖ иккинчи наслдор урғочи бузоқ олинганда – 2 млн сўм; ➖ олинган бузоқ 12 ойликкача сақланганда – 1 млн сўм; ➖ олинган бузоқ 12 ойдан 18 ойликкача сақланганда – 1 млн сўм.   🏛 Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги муассислигида қуйидаги вазифаларни амалга оширадиган сервис корхонаси ташкил этилади:   ➖ хорижий давлатларда чорвачилик тармоғи лойиҳаларини амалга ошириш;   ➖ хорижий давлатлардан йирик ва майда шохли қорамолларни чорвачилик хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига етказиб бериш ҳамда ушбу мақсадлар учун мамлакат ҳудудида импорт карантини пунктлари (зоналари)ни ташкил этиш;   ➖чорва моллари етказиб берилгандан кейин камида 12 ой озиқлантириш, ветеринария, сунъий уруғлантириш, наслчилик ва зоотехник хизматлар кўрсатишдан иборат сервис пакетини тақдим этиш. 👉 @fermerga_madad

  • 5 авг.2 0628

    Президент Шавкат Мирзиёев чорвачилик ва паррандачилик тармоқларини ривожлантириш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда соҳага замонавий технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. 👉 @fermerga_madad

  • 5 авг.1 990139

    Ернинг қайта ижра шартномасига ҳоким қўл қўймаяпти нима қилишим лозим? Ҳокимни ҳуқуқи борми? Мурожаат матни: Фермер хужалигини ижарасини нотариус оркалиОлди сотди килдик. Сотиб олдим. Хоким кайта ер ижара шартномасига имзо ва печат босмай турибди. Налог карзингни Тула деб. Хоким кайси Холларда ижара шартнома килмайди. Килган Иши тугрими Қонун талаби бўйича ҳокимят билан қайта шартнома тузиш шарт эмас! Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24⁵-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3³-иловаси 10–13-бандларига мувофиқ, ер участкасини қайта ижарага беришда ижарачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нотариал тартибда тасдиқланган битим асосида бошқа шахсга ўтказилади. Ушбу битим нотариал тасдиқлангач, қайта ижарага олувчининг ҳуқуқи Давлат кадастрлари палатаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади, давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин эса бу ҳақдаги маълумот кадастр органи томонидан тегишли ҳокимликка электрон тарзда юборилади. Қонунчиликда ҳоким томонидан янги ижара шартномаси тузилиши, унга алоҳида имзо чекилиши ёки муҳр босилиши мажбурияти назарда тутилмаган. Шунингдек, Ер кодексининг 31 ва 33-моддаларига мувофиқ, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Иккинчидан, ҳокимликнинг солиқ қарздорлигини асос қилиб ижара ҳуқуқини расмийлаштиришни кечиктириши ёки рад этиши ҳам қонунга зид ҳисобланади. Чунки 709-сон қарор билан тасдиқланган Низомнинг 3³-иловаси 14-бандида давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асосларининг тугал рўйхати белгиланган бўлиб, солиқ қарздорлиги ушбу асослар қаторига киритилмаган. Шу билан бирга, Ер кодексининг 24-моддаси ўн иккинчи қисми ва 53-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари олди-сотди, ҳадя ёки айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Бироқ Ер кодексининг 24⁵-моддаси ижарачига, агар у ер участкасидан қонунда белгиланган муддат давомида фойдаланган бўлса ва ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, ижара шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқини беради. Демак, нотариал тартибда расмийлаштирилган қайта ижара битими айнан қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқий механизм ҳисобланади. Шу сабабли, агар нотариал тасдиқланган қайта ижара битими асосида ижара ҳуқуқингиз давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, ҳокимнинг қўшимча имзоси ёки муҳри талаб этилмайди. Агар мансабдор шахслар ушбу ҳуқуқни амалга оширишга тўсқинлик қилса, Ер кодексининг 41-моддаси (давлат органларининг қонуний фаолиятга аралашишини тақиқлаш) ҳамда 89-моддаси (ерга оид низоларни суд тартибида ҳал қилиш) асосида уларнинг ҳаракатлари устидан маъмурий судга ёки прокуратура органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз. 👉 @fermerga_madad

  • 4 авг.3 9457105

    Ижара ҳуқуқи сотилганда янги ернинг ижарачиси ҳокимлик билан қайта ер ижара шартномаси тузиши шартми? Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ер ислоҳотлари доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) механизми қонунан жорий этилди. Амалиётда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (ҳокимликлар) томонидан шаклланган эскича бюрократик ёндашувлар ҳанузгача сақланиб қолмоқда. Хусусан, ер ижара ҳуқуқи нотариал тартибда бошқа шахсга ўтказилиб, давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ҳам туман ҳокимликлари янги ижарачидан қайтадан ер ижара шартномаси тузишни ёки шартномага ҳокимнинг имзо ва муҳрини бостиришни талаб қилиш ҳолатлари теш-теш учраб турибди. Ҳокимликларнинг ушбу талаби қанчалик қонуний ва тизимдаги бундай бюрократик тўсиқларнинг манбаи қаерда? Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 24⁵-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган низом қоидаларига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги ерининг ижарачиси ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ердан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин. Ушбу битим нотариал тартибда тасдиқланади ва қайта ижарага олувчининг ижара ҳуқуқи Давлат кадастрлари палатаси томонидан Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида рўйхатга олинади. / Қонунчиликда жуда аниқ белгиланганидек, давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг рўйхатдан ўтказувчи орган ер участкасининг ижарачиси ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон тарзда юборади. Яъни, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда янги ижарачи ва ҳокимлик ўртасида қайтадан ижара шартномаси тузилиши ёки мавжуд шартномага ҳокимнинг қайтадан имзо чекиб, муҳр босиши асло назарда тутилмаган. Афсуски, маҳаллий ҳокимликлар кўпинча қонунчиликдаги ушбу рақамлаштирилган ва соддалаштирилган тартибни тан олишни хоҳламайдилар. Амалиётда ҳокимликлар қайта шартнома тузишни орқага суриб, буни собиқ ижарачининг солиқ ёки бошқа қарздорликларини тўлаш шарти билан боғлашга уринадилар. Ваҳоланки, Ер кодексининг 41-моддасига кўра, ер эгалари ва ижарачилар фаолиятига давлат органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари аралашуви қатъий тақиқланади. Солиқ ва бошқа тўловлар бўйича қарздорликни ундириш учун қонунчиликда мутлақо бошқача ҳуқуқий механизмлар белгиланган бўлиб, улар ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки тан олишга тўсқинлик қилиши мумкин эмас. Ҳокимликнинг бу каби ҳаракатлари тадбиркорнинг қонуний ҳуқуқларини суиистеъмол қилиш ва сунъий бюрократик ғовлар яратишдан бошқа нарса эмас. Ижара ҳуқуқи сотилганда ёки бошқа шахсга ўтказилганда янги ер ижарачиси туман ҳокимлиги билан қайтадан ер ижара шартномаси тузиши шарт эмас ва қонунчилик бундай мажбуриятни юкламайди. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ кадастр органида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тўлиқ кучга киради. 👉 @fermerga_madad

  • 31 июл.4 369139

    ❗️ Фермерларга дизель учун 2 миллион сўмгача субсидия ажратилади   Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа савдолари орқали харид қилинган дизель ёқилғиси қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни (рўйхат рақами 3912, 2026 йил 29 июль) давлат рўйхатидан ўтказди.   Эндиликда пахта ва буғдой етиштирувчи фермерлар 2026 йил 1 апрелдан 1 июлгача биржа савдолари орқали харид қилган дизель ёқилғиси нархи 1 тоннаси учун 13 млн сўмдан қиммат бўлса, ошган сумманинг 2 млн сўмгача бўлган қисмини давлат субсидия сифатида қоплайди. Бунинг учун алоҳида ариза топшириш талаб этилмайди – субсидия проактив, яъни автоматик тартибда ажратилади.   ✅ Субсидия олиш учун:   ➖ дизель ёқилғиси фақат биржа савдолари орқали харид қилинган бўлиши;   ➖ фермернинг экин майдонлари ва экин турлари Агропортал тизимига киритилган бўлиши;   ➖ харид қилинган дизель ёқилғиси агротехнологик харитада белгиланган апрель–июнь ойларидаги агротехник ишлар учун ишлатилган бўлиши керак.   Субсидия миқдори Агропортал маълумотлари асосида автоматик ҳисобланади. Ҳисобланган маблағлар Агентлик томонидан фермернинг тижорат банкидаги махсус ҳисобварағига 3 иш куни ичида ўтказилади.   Агар техник носозлик ёки маълумотлар алмашинувидаги узилиш сабабли фермер ҳақидаги маълумотлар Агентликка етиб бормаса, у Агенликка ёзма равишда ёки Агропортал орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин. 👉 @fermerga_madad

  • 30 июл.2 65323

    Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ер ҳисобини юритиш шўъбаси мутахассиси Яшнобод туманидаги давлатга тегишли ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг доллар олган вақтида қўлга тушди. 👉 @fermerga_madad

  • 29 июл.3 52640

    Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан биржа савдолари орқали харид қилинган дизель ёқилғиси қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. 👉 @fermerga_madad

  • 25 июл.3 496614

    Ер ижараси муддатини 49 йилгача узайтириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси Сенатга юборилди. Парламент, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш муддатини 49 йилгача узайтириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22 июлдаги мажлисида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тизимлаштиришга қаратилган ушбу қонун лойиҳаси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш муддатини амалдаги 30 йилдан 49 йилга узайтириш таклиф этилмоқда. Чет эл фуқаролари ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қишлоқ хўжалиги ерларидан иккиламчи ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш тартиби белгиланмоқда. Шунингдек, ноқишлоқ ерлар ижарасига оид қоидалар соддалаштирилиб, ерларни аукцион орқали ижарага олишга ва ушбу ерни қайта ижарага беришга рухсат берилмоқда. Бундан ташқари, якка тартибдаги уй-жойлар жойлашган ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида берилиши мустаҳкамлаб қўйилмоқда. 👉 @fermerga_madad

  • 25 июл.2 73231

    Айни шундай ҳуқуқий масала ҳозирда Самарқанд вилояти Оқдарё тумани прокуратурасида ҳам кўриб чиқилмоқда. Мазкур ҳолатда тадбиркор билан ҳокимлик ўртасида 2021 йилда ер участкаси ижараси бўйича шартнома тузилган. Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, шартнома расмийлаштирилган пайтда туман ҳокими аллақачон лавозимидан озод этилган. Шартномадаги имзо ва муҳр эса, ҳоким томонидан аввалроқ қўйилган. Энг муҳим савол шунда, бу вазият учун жавобгар ким бўлиши керак — давлат органими ёки тадбиркорми? Оддий тадбиркор давлат органи чиқарган қарор, расмий шартнома, муҳр ва имзога ишонади. У ҳужжатларнинг ички расмийлаштириш жараёнини текшириш имкониятига эга эмас. Давлат томонидан расмийлаштирилган ҳужжатнинг ҳақиқийлиги учун ҳам айнан давлат органлари масъул ҳисобланади. Агар бу ерда мансабдор шахс ўз вазифасини лозим даражада бажармаган, ваколатидан ташқари ҳаракат қилган ёки ҳужжатларни сохталаштиришга йўл қўйган бўлса, жавобгарлик ҳам биринчи навбатда айнан шу мансабдор шахсларга юкланиши лозим. Бундай ҳолатларда виждонан ҳаракат қилган тадбиркорнинг қонуний асосда олган мулкий ҳуқуқларига, ҳатто кейинчалик жиноят иши доирасида ҳужжатларда қонунбузилишлар аниқланган тақдирда ҳам, енгиллик билан дахл қилиниши ҳуқуқий барқарорлик тамойилига зид келади. Акс ҳолда, давлатнинг расмий ҳужжатларига бўлган ишонч емирилади. Агар тадбиркор давлат берган қарор ва шартномага ҳам ишона олмаса, инвестиция муҳити, ҳуқуқий аниқлик ва бизнеснинг эртанги кунга бўлган ишончига жиддий таъсир қилади. 👉 @fermerga_madad

  • 25 июл.1 90062

    Шундай берилган ҳужжатлар бекор қилиниб, тадбиркор туналса, ишонч қоладими? Тадбиркорни айби берилган ҳужжатга ишонганими? "Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида"ги қонуннинг ишончнинг ҳимоя қилиниш принсиплари қаерда қолди? Иш прокуратурада тадбиркорга зарар бўлмаслиги учун шахсий маълумотларни яширдик. 👉 @fermerga_madad

  • 25 июл.2 78311

    Корхона олинган қарз ўрнига махсулот бериши мумкинми? Корхона бошка корхона олдидаги кредитор карзни узиш учун унга махсулот етказиб бериши мумкинми? Амалиётда вужудга дуч келинадиган энг муҳим масаладан бири, қуйида қуйида батафсил ҳуқуқий асослари билан тушунтириб ўтаман. Манфаатли бўлса, корхона рахбарлари ва бугалтерлар билан бўлишиб қўямиз. Корхона бошқа корхона олдидаги кредитор қарздорлигини узиш мақсадида унга пул ўрнига маҳсулот етказиб бериши қонунчиликка мувофиқ тўлақонли рухсат этилади ва бу амалиёт юридик тилда мажбуриятни бажариш ўрнига ҳақ бериш ёки новация деб аталади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 342-моддасига асосан, тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбурият уни бажариш ўрнига ҳақ бериш, яъни пул тўлаш, мол-мулк ёки маҳсулот бериш билан бекор қилиниши мумкин. Ушбу нормага кўра, қарз эвазига берилаётган маҳсулотнинг қиймати, уни топшириш муддатлари ва тартиби кредитор ва қарздор ўртасидаги ўзаро тузилган келишув билан эркин белгиланади. Шунингдек, мазкур ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 347-моддасида белгиланган новация (мажбуриятни янгилаш) институти орқали ҳам расмийлаштириш мумкин. Ушбу моддага кўра, дастлабки мажбуриятни шу шахсларнинг ўзи ўртасидаги бошқа нарсани ёки бажаришнинг бошқа усулини назарда тутувчи бошқа мажбурият билан алмаштириш тўғрисидаги тарафларнинг келишувига асосан эски мажбурият бекор бўлади. Демак, томонлар дастлабки шартномага қўшимча келишув тузиб, пул кўринишидаги қарздорликни маҳсулот етказиб бериш мажбуриятига ўзгартиришлари қонунан тўғри ҳисобланади. Амалиётда бундай операцияни тўғри расмийлаштириш учун кредитор ва қарздор ўртасида "Мажбуриятни бажариш ўрнига ҳақ (маҳсулот) бериш тўғрисида"ги алоҳида келишув тузилиши шарт. Ушбу ҳужжатда қарзнинг аниқ суммаси, унинг эвазига берилаётган маҳсулотнинг аниқ номи, миқдори, нархи ва топшириш муддатлари кўрсатилиши лозим. Маҳсулотларни топшириш жараёни эса қонунчилик талаблари асосида электрон ҳисоб-варақ-фактура ва маҳсулотларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси орқали амалга оширилади. Сизнигг ҳам бизнесингизда шундай масалалр бўлса, бизнесингизни ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун бизга - @a_nishonov гa мурожаат қилсангиз бўлади. 👉 @fermerga_madad

  • 24 июл.1 86186

    20 миллиард сўмлик шартнома. Биргина техник хато туфайли унинг юридик кучи шубҳа остида қолди... Сизда ҳам шундай ҳолат бўлиши мумкинми? Яқинда адвокатлик амалиётимда бир қарашда оддий туюлган, аммо тадбиркор учун жуда қимматга тушиши мумкин бўлган ҳолатга дуч келдим. Ҳужжатларни ўрганар эканман, энг катта хавф маҳсулотда, тўловда ёки ҳисоб-китобда эмас, балки шартнома билан ишлашда йўл қўйилган битта техник хатода эканлигини кўрдим. Афсуски, айнан шундай эътиборсизлик кейинчалик миллионлаб, ҳатто миллиардлаб сўмлик суд низоларига сабаб бўлади. Иш материалларига кўра, икки йирик масъулияти чекланган жамият ўртасида қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш бўйича 2025 йил ноябрь ойида шартнома тузилган бўлиб, унинг амал қилиш муддати 2025 йил 31 декабргача деб белгиланган. Аммо масъул ходимлар бу муҳим жиҳатга эътибор бермасдан, 2026 йил январь ойида, яъни шартнома амал қилиш муддати тугаганидан кейин унга 1-сонли қўшимча келишувни имзолашган. Энг қизиғи, айнан шу қўшимча келишув орқали етказиб бериш ҳажми қарийб 20 миллиард сўмгача оширилган ва шартнома муддати 2026 йил охиригача узайтирилган. Шу ерда энг муҳим савол туғилади: юридик кучи тугаган шартномани қўшимча келишув билан "тирилтириш" мумкинми? Менинг жавобим ҳам, қонуннинг жавоби ҳам — йўқ. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 358-моддасига мувофиқ, шартнома у тузилган пайтдан бошлаб кучга киради, тарафлар учун мажбурий ҳисобланади ва унда белгиланган муддат тугагач ўз юридик кучини йўқотади. Кодекснинг 382-моддаси эса шартномани ўзгартириш фақат амалда бўлган шартномага нисбатан қўлланилишини назарда тутади. Демак, муддати тугаган шартномага қўшимча келишув тузиш ҳуқуқий жиҳатдан жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Агар эртага томонлар ўртасида низо келиб чиқса, судда айнан шу қўшимча келишувнинг ҳақиқийлиги жиддий баҳс мавзусига айланади. Бу эса қарзни ундириш, неустойка (жарима ва пеня) талаб қилиш, зарарни қоплаш каби масалаларда тадбиркорнинг ҳуқуқий позициясини анча заифлаштириши мумкин. Баъзан эса бутун даъво айнан шу битта техник хатонинг ортидан хавф остида қолади. Шунинг учун барча тадбиркорлар ва корпоратив юристларга бир маслаҳат, қўшимча келишув тайёрлашдан олдин биринчи навбатда асосий шартноманинг амал қилиш муддатини текширинг. Агар муддат тугаган бўлса, эски ҳужжатни сунъий равишда "ямаш"га уринманг. Янги муддат, янги шартлар ва янги мажбуриятлар билан мустақил шартнома тузиш ҳар доим энг тўғри ва хавфсиз ечим ҳисобланади. Акс ҳолда, бугун арзимасдек кўринган битта имзо эртага бизнесингизга жуда қимматга тушиши мумкин. 👉 @fermerga_madad

  • 24 июл.1 87555

    Tadbirkor 411 mln so‘m asossiz to‘lovdan asrab qolindi   Oliy sud sudyasi T.Annayeva raisligida o‘tkazilgan sud majlisida Biznes-ombudsmanning «S.J.» xususiy korxonasi manfaatini himoya qilib kiritgan taftish shikoyati to‘liq qanoatlantirildi.   Qashqadaryo viloyati qishloq xo‘jaligi boshqarmasi 2023-yilda auksion orqali yer ijarasi huquqini sotib olgan tadbirkordan 411 mln so‘m miqdorida qishloq xo‘jaligi nobudgarchiligi kompensatsiyasini talab qilib sudga murojaat qilgan. Quyi instansiya sudlari bu da’voni qanoatlantirgan edi.   Biroq Oliy sud ishni qayta ko‘rib chiqib, quyidagi xulosalarga keldi:   ➖ Auksion orqali yer sotib olganlardan nobudgarchilik summasini undirishga oid o‘zgartirishlar Yer kodeksiga 2025-yil 5-mayda (O‘RQ-1062-sonli Qonun) kiritilgan. Tadbirkor esa yerni 2023-yilda sotib olgan. «Normativ-huquqiy hujjatlar to‘g‘risida»gi Qonunga ko‘ra, yangi talabni ilgari paydo bo‘lgan munosabatlarga nisbatan qo‘llab bo‘lmaydi.   ➖ «Ma’muriy tartib-taomillar to‘g‘risida»gi Qonunning 16-moddasiga asosan, vijdonan harakat qiluvchi tadbirkorning davlat hujjati – auksion bayonnomasiga bo‘lgan ishonchi qonun tomonidan qo‘riqlanadi. Auksion lotida ham, oldi-sotdi shartnomasida ham qo‘shimcha to‘lov yoki nobudgarchilik summasi nazarda tutilmagan edi. Davlat organi qoidalarni keyinchalik bir tomonlama o‘zgartira olmaydi.   ➖ Tadbirkorlik subyektlari va davlat organlari o‘rtasidagi munosabatlarda tadbirkor huquqlarining ustuvorligi prinsipi amal qiladi – qonunchilikdagi barcha bartaraf etib bo‘lmaydigan ziddiyat va noaniqliklar tadbirkor foydasiga hal etiladi.   Oliy sud ushbu dalillarni inobatga olib, quyi instansiya sudlarining qarorlarini bekor qildi va qishloq xo‘jaligi boshqarmasining 411 mln so‘mni undirishga oid da’vosini rad etdi. 👉 @fermerga_madad

  • 23 июл.1 75841

    Бугун суд амалиётимдаги сервитутга оид навбатдаги иш Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти судида кассация тартибида кўрилишни бошлади. Мазкур ишнинг энг қизиқ жиҳати шундаки, биринчи инстанция суди мен ҳимоя қилаётган тадбиркор суд мажлисида иштирок этмаганини важ қилиб, ишни сиртдан кўриб ҳал қилув қарори қабул қилган. Бироқ иш материаллари таҳлил қилинганда, суд томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига оид бир қатор қўпол қонунбузилишларга йўл қўйилгани кўринади. Афсуски, ушбу ҳолатларга биринчи инстанция суди етарлича ҳуқуқий баҳо бермаган. Ишнинг ҳуқуқий жиҳатлари ва унда йўл қўйилган қонунбузилишлар ҳақида алоҳида постда батафсил тўхталаман. Айтганча Сервитут нима деётганлар учун. Сервитут — бу бошқа шахсга тегишли бўлган кўчмас мулк (хусусан, ер участкаси ёки бино)дан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи. 👉 @fermerga_madad

  • 23 июл.1 75719

    ❗️ Паррандачиликка 4 йил имтиёзли давр билан 10 фоизлик кредитлар берилади. 2026 йил 1 августдан паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш янги қувватларини (лойиҳаларни) ишга туширишга ҳамда Президентнинг 2024 йил 27 июндаги ПҚ–238-сон қарорига мувофиқ “тайёр бизнес” лойиҳаларига “Микрокредитбанк” АТБ орқали йиллик 10 фоиз ставкада 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга кредитлар ажратилади. “Паррандачилик соҳасини кўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–274-сон, 23.07.2026 й.) қабул қилинди. 👉 @fermerga_madad

  • 23 июл.3 00736

    ҚҚСнинг “ноль” ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати 👉 @fermerga_madad

  • 23 июл.3 25320

    ❗️ ҚҚСнинг “ноль” ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати белгиланди   Адлия вазирлиги Қўшилган қиймат солиғининг “ноль” ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхатини (рўйхат рақами 3905, 21.07.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказди.   🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025 йил 4-центабрдаги ПФ–153-сон Фармонига асосан 2026 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) «ноль» фоизлик ставкаси қўлланилади.   ✅ Шунга кўра, ҚҚСнинг «ноль» ставкаси қўлланиладиган 516 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхати тасдиқланди.   ⏭️ Ушбу Рўйхатга киритилган маҳсулотларни етиштириш учун харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС суммаси қайтариб берилади, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига мазкур маблағлар 3 кун ичида автоматлаштирилган тартибда қайтарилади. 👉 @fermerga_madad

  • 16 июл.2 40021

    Юқоридаги суд амалиётини яхшилаб ўқиб кейин суд томонидан қабул қилинган бу қарорнинг асослантирилган қисмига эътибор беринг. Пелунум қарорида Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди- дейилмоқда. Муҳтарам суд эса ғазначиликдан ўтказилмаган шартномага нисбатан Фуқаролик кодексининг 116-моддасини қўллаб, шартномани ҳақиқий эмас деб топмоқда. Бу ишимиз бўйича батафсил ёзаман. Қарор устидан шикоят тайёрлаш жараёнидамиз. 👉 @fermerga_madad