- Последний пост
- 1 авг. 2025 г.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Закот ёки фитр садақасини мушрикларга берса бўладими? (هل تُعطى الزكاة أو صدقة الفِطر للمشركين؟) - أَخْبَرَنَا ابن حازم، قَالَ: حَدَّثَنَا إسحاق بن منصور، قَالَ: قلت لأحمد: يعطى من الزكاة يهودي، أو نصراني؟ قَالَ: لا يعطى إلا المسلمون. Бизга Ибни Хозим хабар берди, у деди: бизга Исҳоқ ибн Мансур айтди: Аҳмадга: закотдан яҳудийга ёки насронийга бериладими?- дедим. У киши: фақат мусулмонларга берилади, деди. - أَخْبَرَنِي محمد بن علي، قَالَ: حَدَّثَنَا صالح أنه قَالَ لأبيه: يعطى من الزكاة مشرك، أو يهودي، أو نصراني؟ قَالَ: لا يعطى إلا المسلمون. Менга Муҳаммад ибн Али хабар берди, у деди: бизга Солиҳ айтиб берди, у отасига: закотдан мушрикка ёки яҳудийга ёки насронийга бериладими?- деди. У киши: фақат мусулмонларга берилади, деди. - أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، قَالَ: أَخْبَرَنِي أَبِي، قَالَ: حَدَّثَنَا هُشَيْمٌ، عَنْ يُونُسَ، عَنْ أَنَسِ بْنِ سِيرِينَ، قَالَ: سَمِعْتُ ابْنَ عُمَرَ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، يَقُولُ: لا يُعْطَى مِنَ الزَّكَاةِ أَحَدٌ مِنْ غَيْرِ أَهْلِ الإِسْلامِ. - وقال مرة: وسأل رجل ابن عمر، رضي الله عنهما: أعطي زكاة مالي أهل الذمة؟ قَالَ: لا يعطى منها غير مسلم. Бизга Абдуллоҳ хабар берди, у деди: менга отам хабар берди, у деди: бизга Ҳушайм Юнусдан, у эса Анас ибн Сийриндан ривоят қилди, у деди: Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан шундай деяётганини эшитдим: закотдан ислом аҳлидан бошқа биронтасига берилмайди. Бошқа бор шундай деди: бир киши Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан молимнинг закотини зиммийларга бераманми?- деб сўради. У киши: закотдан мусулмондан бошқасига берилмайди, деди. - أَخْبَرَنِي حمزة، قَالَ: حَدَّثَنَا حنبل، قَالَ: سمعت أبا عبد الله، قَالَ: فأما ما يكون من كفارة، أو زكاة، فلا يعطى منها أهل الذمة، وما كان من تطوع، أو صلة، فأراد الرجل أن يصل به فعل. ولا يعطي من الواجب لذمي شيئا. Менга Хамза хабар берди, у деди: бизга Ҳанбал айтди: Абу Абдуллоҳдан шундай деганлигини эшитдим: Бироқ, каффорат ва закотга келсак, ундан зиммийларга берилмайди. Нафл ёки силаи-раҳм бўлса, киши у билан (кофирларга) силаи-раҳм қилишни хоҳласа қилсин. Зиммий учун вожиб (бўлган закот) дан бирон нарса берилмайди. - أَخْبَرَنَا أبو داود، قَالَ: سمعت أحمد سئل عن اليهودي والنصراني يعطون من الزكاة؟ قَالَ: من غير الفريضة يعطون. Бизга Абу Довуд хабар берди, у деди: Аҳмаддан эшитдим, у кишидан яҳудий ва насронийга закотдан бериладими?- деб сўралди. У киши: фарз бўлмаган садақалардан берилаверади, деди. |أحكام أهل الملل للخلال | Демак, закот ва садақаи фитрни мушрикларга бериб бўлмайди. Берса ҳам зиммасидан соқит бўлмайди. Аммо нафл садақалардан мушрикларга берса бўлади.
Таровеҳда Қуръонни хатм қилган киши хатм дуосини намозда қиладими ёки намоздан сўнгми? - قال إبراهيم الحربي: سئل أحمد عن الرجل يختم القرآن في شهر رمضان: أيدعو قائما في الصلاة، أم يركع ويسلم ويدعو بعد السلام؟ فقال: لا، بل يدعو في الصلاة وهو قائم بعد الختمة. قيل له: فيدعو في الصلاة بغير ما في القرآن؟ قال: نعم. Иброҳим Харбий айтди: Аҳмаддан Рамазон ойида Қуръонни хатм қилаётган (30 порани тугатган) киши ҳақида сўралди: «Намозда тик туриб дуо қиладими? Ёки руку қилиб, салом бериб, саломдан сўнг дуо қиладими?» Имом Аҳмад: «Йўқ, балки хатмдан сўнг тик турган ҳолда намозда дуо қилади», деди. У кишига: «Намозда Қуръонда келмаган дуоларни қилса бўладими?» дейилди. У киши: «Ҳа», деди. - وقال الفضل بن زياد: سألت أبا عبد الله، قلت: أختم القرآن، أجعله في الوتر أو في التراويح، حتى يكون لنا دعاء بين اثنين، كيف أصنع؟ قال: إذا فرغت من آخر القرآن فارفع يديك قبل أن تركع، وادع بنا، ونحن في الصلاة، وأطل القيام. قلت: بم أدعو؟ قال: بما شئت. ففعلت كما أمرني، وهو خلفي يدعو قائما ورفع يديه. Фазл ибн Зиёд айтди: Абу Абдуллоҳдан сўрадим: «Қуръонни хатм қиламан, уни (хатм дуосини) витрда қиламанми? Ёки таровеҳдами? Ҳатто биз учун иккисини ўртасида дуо бўлишлиги учун, қандай қиламан?» У киши: «Қуръоннинг охирги сурасини ўқиб бўлсанг, руку қилишдан аввал икки қўлингни кўтаргин, биз намозда бўлган ҳолатимизда биз билан дуо қилгин ва қиёмни узайтиргин», деди. Мен: «Нима деб дуо қиламан», дедим. У киши: «Хоҳлаганг нарсанг билан», деди. Бас, мен у киши буюрганидек қилдим. У киши эса орқамда тик туриб, икки қўлини кўтариб дуо қиларди. | طبقات الحنابلة |
Рамазонда таровиҳни жамоат бўлиб ўқишлик афзалми? Ёки бир ўзи ўқишликми? - قال إسحاق بن منصور: قلت: الصلاة في الجماعة أحب إليك أم يصلي وحده في قيام شهر رمضان؟ قال: يعجبني أن يصلي في الجماعة يحيي السنة. قال إسحاق: أجاد، كما قال. Исҳоқ ибн Мансур айтди: «Сиз учун Рамазон ойининг қиёмида (таровеҳ намозида) жамоат билан намоз ўқишлик маҳбуброқми ёки ёлғиз ўқишликми?» дедим. Имом Аҳмад: «Суннатни тирилтириб, жамоат билан намоз ўқишликни ёқтираман», деди. Исҳоқ: «Тўғри айтибди, у киши айтганидекдир», деди. | مسائل الكوسج | - قال أبو داود: سمعت أحمد وقيل له: يعجبك أن يصلي الرجل مع الناس في رمضان أو وحده؟ قال: يصلي مع الناس. Абу Довуд айтди: «Аҳмаддан эшитдим, у кишига: «Рамазонда одамлар билан бирга намоз ўқишликни ёқтирасизми? Ёки ёлғизми?» дейилди. У киши: «Одамлар билан бирга ўқийди», деди. - وسمعته أيضا يقول: يعجبني أن يصلي مع الإمام ويوتر معه، قال النبي -صلى الله عليه وسلم-: "إن الرجل إذا قام مع الإمام حتى ينصرف كتب له بقية ليلته. Яна у кишидан шундай деяётганини эшитдим: «Имом билан бирга намоз ўқишликни ҳамда у билан бирга витр ўқишликни ёқтираман. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Албатта киши, то имом намоздан қайтгунича у билан бирга қойим бўлса, у учун туннинг қолгани ёзилади», дедилар. - وقال أبو داود: قلت لأحمد: الإمام يصلي التراويح بالناس وناس في المسجد يصلون لأنفسهم؟ فقال: لا يعجبني، يعجبني أن يصلوا مع الإمام. فقيل لأحمد وأنا أسمع: يوتر الإمام بثلاث، أوتر أو أنصرف، فأوتر وحدي؟ قال: توتر معه. قيل: يضجون في القنوت؟ قال: أوتر معه. قيل لأحمد وأنا أسمع: يؤخر القيام -يعني التراويح إلى آخر الليل؟ قال: لا، سنة المسلمين أحب إلي. وكان أحمد يقوم مع الناس حتى يوتر معهم ولا ينصرف حتى ينصرف الإمام، شهدته شهر رمضان كله يوتر مع إمامه إلا -أرى- ليلة لم أحضر. Абу Довуд айтди: — Аҳмадга: «Имом таровеҳни одамлар билан ўқийдими? Ёки одамлар масжидда ўзлари ўқишадими?» дедим. — У киши: «Ёқтирмайман, имом билан бирга намоз ўқишликни ёқтираман», деди. — Аҳмадга айтилди, мен эса эшитиб турардим: «Имом уч ракъат витр ўқийдими, мен ҳам (у билан бирга) витр ўқийманми? Ёки қайтиб кетиб ёлғиз витр ўқийманми?» — У киши: «У билан бирга ўқийсан», деди. — «Қунутда шовқин-сурон қилишсачи?» дейилди. — «Витрни у билан бирга ўқигин», деди. — Аҳмадга айтилди, мен эса эшитиб турардим: «Қиёмни яъни таровеҳни туннинг охирига кечиктирадими?» — У киши: «Йўқ, мусулмонларнинг суннати менга маҳбуброқдир», деди. «Аҳмад, то одамлар билан бирга витр ўқигунича, улар билан бирга қойим бўларди. Имом намоздан қайтмагунича қайтмас эди. Рамазон ойининг барчасида у киши билан бўлдим, имоми билан бирга витр ўқирди. Магар бир кеча келмаганимдаги ҳолатни билмайман». | مسائل أبي داود | - قال الأثرم: كان أحمد بن حنبل يصلي مع الناس التراويح كلها، يعني الأشفاع إلى آخرها، ويوتر معهم، ويحتج بحديث أبي ذر، Асром айтди: «Аҳмад ибн Ҳанбал таровеҳнинг барчасини одамлар билан бирга ўқирди. Улар билан бирга витр ўқирди. Абу Заррнинг ҳадисини ҳужжат қиларди». - قال أحمد بن حنبل: كان جابر وعلي وعبد الله يصلونها في جماعة. Аҳмад ибн Ҳанбал айтди: «Жобир, Алий ва Абдуллоҳлар таровеҳни жамоатда ўқишарди». | التمهيد |
https://t.me/sunnatyoli1
Нафл рўза учун субҳдан аввал ният шарт эмаслиги ٧٣٣ - حَدَّثَنَا هَنَّادٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنْ طَلْحَةَ بْنِ يَحْيَى ، عَنْ عَمَّتِهِ عَائِشَةَ بِنْتِ طَلْحَةَ ، عَنْ عَائِشَةَ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ، قَالَتْ: دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ ﷺ يَوْمًا، فَقَالَ: «هَلْ عِنْدَكُمْ شَيْءٌ؟». قَالَتْ: قُلْتُ: لَا. قَالَ: «فَإِنِّي صَائِمٌ». Уммул мўминийн Оишадан ривоят қилинади: «Бир куни мени олдимга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кирдилар. «Сизларда (ейиш учун) бирон нарса борми?» дедилар. Мен: «Йўқ», дедим. У зот: «Бас, мен рўзадорман», дедилар». ٧٣٤ - حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلَانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ السَّرِيِّ ، عَنْ سُفْيَانَ ، عَنْ طَلْحَةَ بْنِ يَحْيَى ، عَنْ عَائِشَةَ بِنْتِ طَلْحَةَ ، عَنْ عَائِشَةَ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ، قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ ﷺ يَأْتِينِي فَيَقُولُ: «أَعِنْدَكِ غَدَاءٌ»؟ فَأَقُولُ: لَا. فَيَقُولُ: «إِنِّي صَائِمٌ»، قَالَتْ: فَأَتَانِي يَوْمًا فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهُ قَدْ أُهْدِيَتْ لَنَا هَدِيَّةٌ، قَالَ: «وَمَا هِيَ؟»، قَالَتْ: قُلْتُ: حَيْسٌ. قَالَ: «أَمَا إِنِّي قَدْ أَصْبَحْتُ صَائِمًا»، قَالَتْ: ثُمَّ أَكَلَ. Уммул мўминийн Оишадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени олдимга келар ва: «Сизда тушлик борми?» дер эди. Мен: «Йўқ», дейман. Шунда у зот: «Бас, мен рўзадорман», дер эди. Бир кун у зот менинг олдимга келдилар. Мен: «Ё Росулуллоҳ, бизга бир ҳадя тортиқ қилинганди», дедим. У зот: «Нима экан у?» дедилар. Мен: «Хайс», дедим. У зот: «Бироқ мен рўзадор ҳолда тонг оттирган эдим», дедилар. Оиша (онамиз): «Сўнгра едилар», деди. رواه الترمذي في سننه Хайс — хурмо, қурт ва сарёғни аралаштириб тайёрланадиган таом.
без подписи
تم بحمد الله والحمد لله رب العالمين Китоб ўз ниҳоясига етди. Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Тез кунда китоб шаклида тайёрлаб, ўқувчиларга тақдим этамиз, иншаа Аллоҳ. Аллоҳ таолодан бу китоб билан бизни, уни ёзган ёки уни эшитган ёки уни ўқиган ёки уни ёдлаган ёки унга боққан кимсаларни фойдалантиришини ва уни Карийм юзи учун холис қилишини, Наъийм жаннатларида Ўзининг ҳузурида нажотни вожиб қилувчи бўлишини сўрайман. Чунки У зот бизга етарлидир ва қандай ҳам яхши таваккул қилинувчи зотдир.
430. Бошқа бир лафзда шундай деб келган: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга саҳобаларидан бирининг ўз қулини мудаббар қилиб, озод қилгани ҳақида хабар етди. Унинг бундан бошқа мол-мулки йўқ эди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам (қулни) саккиз юз дирҳамга сотдилар-да, пулини унга (эгасига) юбордилар»
٤٣٠ - وَفِي لَفْظٍ: «بَلَغَ النَّبِيَّ ﷺ: أَنَّ رَجُلًا مِنْ أَصْحَابِهِ أَعْتَقَ غُلامًا لَهُ عنْ دُبُرٍ - لَمْ يَكُنْ لَهُ مَالٌ غَيْرُهُ فَبَاعَهُ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ بِثَمَانِمِائَةِ دِرْهَمٍ، ثُمَّ أَرْسَلَ ثَمَنَهُ إلَيْهِ» . • دُبُر: هو نقيضُ القُبُلِ منْ كلِّ شيءٍ، والمرادُ هنا بعدَ موْتِهِ.
429. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, у киши деди: «Ансорлардан бўлган бир киши ўз қулини мудаббар қилди, яъни: «Мен ўлгандан кейин озодсан», деди».
٤٢٩ - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رضي الله عنهما قَالَ: «دَبَّرَ رَجُلٌ مِنْ الأَنْصَارِ غُلامًا لَهُ -،
Мудаббар – озодлиги хожасининг ўлимига боғлиқ мамлук (қул ва чўри). Хожа қули ёки чўрисига «Мен ўлганимдан кейин озодсан» деса, у ўлиши билан ўша қул ёки чўри озод ҳисобланади, кейин унга ҳеч ким эгалик қилолмайди, хожага эса қул озод қилганнинг савоби бўлади. Ана шундай қул «мудаббар» дейилади.
بابُ بيعِ المُدَبَّرِ 62-боб. Мудаббарнинг савдоси боби
428. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мамлукидаги ўз ҳиссасини озод қилса, уни (мамлукни) ўз моли ҳисобидан озод қилиш унга лозимдир. Агар унинг моли бўлмаса, қул ўртача нархда баҳоланади-да, кейин қулнинг ўзини қийнамай, ишлаб бериши талаб қилинади», дедилар». Мамлук-бировнинг қўлида мулк бўлиб турган қул ёки чўри.
٤٢٨ - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنْ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ أَعْتَقَ شِقْصًَا مِنْ مَمْلُوكٍ، فَعَلَيْهِ خَلاصُهُ كُلُّهُ فِي مَالِهِ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ لَهُ مَالٌ قُوِّمَ الْمَمْلُوكُ قِيمَةَ عَدْلٍ، ثُمَّ اُسْتُسْعِيَ الْعَبْدُ، غَيْرَ مَشْقُوقٍ عَلَيْهِ» . • شِقْصًَا: الشِّقْصُ: هو القليلُ منْ كلِّ شيءٍ. • اُسْتُسْعِيَ: أُلْزِمَ السَّعْيَ فيما يَفُكُّ بهِ بقيةَ رقبَتِهِ منَ الرِّقِّ. • غَيْرَ مَشْقُوقٍ عَلَيْهِ: لايُكَلَّفُ مايشقُّ عليهِ منَ الخِدْمَةِ.
427. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир қулдаги улушини озод қилса, қулнинг нархига етадиган маблағи бўлса, қул ўртача нархда баҳоланади ва у шерикларига ҳиссаларини беради. Унга (қулнинг валийлиги озод қилган кимсага) кўра қул озод бўлади. Бўлмаса, (яъни қолган қисмини озод қилиши учун қулда маблағ бўлмаса) ундан озод қилган қисми озод бўлади», дедилар».
٤٢٧ - عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما : أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ ﷺ قَالَ: «مَنْ أَعْتَقَ شِرْكًا لَهُ فِي عَبْدٍ، فَكَانَ لَهُ مَالٌ يَبْلُغُ ثَمَنَ الْعَبْدِ: قُوِّمَ عَلَيْهِ قِيمَةَ عَدْلٍ، فَأَعْطَى شُرَكَاءَهُ حِصَصَهُمْ، وَعَتَقَ عَلَيْهِ الْعَبْدُ، وَإِلاَّ فَقَدْ عَتَقَ مِنْهُ مَا عَتَقَ» . • شِرْكًا لَهُ: جزءًا ونصيبًا. • قِيمَةَ عَدْلٍ: من غيرِ زيادةٍ ولانقصانٍ.
كِتَابُ الْعِتْقِ 2⃣0⃣ Қул озод қилиш китоби
426. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши деди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Баҳодирларча урушган ва қабиласининг ҳимояси учун курашган ҳамда одамлар кўриши учун жанг қилган кишиларнинг қайси бири Аллоҳ йўлида бўлади?” деб сўралганда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимки Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун урушса, бас, у Аллоҳнинг йўлидадир”, дедилар”.
٤٢٦ - عَنْ أَبِي مُوسَى رضي الله عنه قَالَ: «سُئِلَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ عَنْ الرَّجُلِ: يُقَاتِلُ شَجَاعَةً، وَيُقَاتِلُ حَمِيَّةً، وَيُقَاتِلُ رِيَاءً. أَيُّ ذَلِكَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ: مَنْ قَاتَلَ لِتَكُونَ كَلِمَةُ اللَّهِ هِيَ الْعُلْيَا، فَهُوَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ» . • شَجَاعَةً: ليشتَهِرَ بينَ النَّاسِ بالشَّجاعةِ. • حَمِيَّةً: انتِصارًا لقومِهِ ووطنِهِ منْ غيرِ قَصْدِ إِعلاءِ كلمةِ اللهِ. • رِيَاءً: طلبًا للثناءِ والمدحِ منَ النَّاسِ.