Fozil Farhod
СтатистикаБахтли лаҳзаларни кутмайлик, уни ўзимиз яратайлик! Фозил Фарҳодга мурожаат қилинг: @fozilfarhodbot
- Последний пост
- 15:16
- Последнее чтение
- 01:07
- Постов за неделю
- 27
- Всего постов
- 39
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 149
- 1/48двое суток
- 170
- 1/72трое суток
- 184
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
"Маданият ва маърифат" телеканали "Қақнус" кўрсатувининг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Минҳожиддин Мирзо ижодига бағишланган сонини томоша қилинг. Унда мен ҳам аканинг бир шеърини ўқиганман.
Ўзимга эслатма! Публицистика айтади, бадиий асар кўрсатади. Айтиб берма, кўрсат!
Мотаскутер ва мототранспортлар мошина йўлида юрсин! Пиёдалар йўлагида велосипедлар ҳаракатлансин! Кимдир ўлишини кутиш шартмас!
Маҳмуд Тоир Жамолиддин Абдиев ҳақида.
Рустам Мусурмон Жамолиддин Абдиев таваллудининг 70 йиллигида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Олим ака, янги вазифа кўп-кўп эзгу ва хайрли ишлар қилишингизга сабабчи бўлсин!
Давлетов ❌ Давлатов ✅
без подписи
без подписи
без подписи
Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги Маданият маҳалласига олиб борувчи йўлнинг икки четидаги мана бу дарахтларни Муҳаммаджон Отажонов эктирган. Бугун бу дарахтларни унинг ўғли Илҳом Отажонов дарахткесарлардан қўриб, парваришлаб келяпти. Муҳаммаджон ака, бу дарахтни эккан одамларнинг аксари бугун ўтиб кетишган. Аммо улар эккан дарахтлар бизнинг мамлакатга ҳаво, яшиллик, гўзаллик беряпти. Қушларга макон бўляпти. Дўстлар, изимиздан бир уюм ахлат эмас, шундай эзгу ишлар қолдирайлик! Бугун оддий одаммисиз ё бирор лавозимдамисиз, тирикмисиз, қўлингиз қаергачадир етадими, дарахт экинг, дарахт эктиринг, дарахт экайлик! Улар эртага сиздан, биздан кейин ҳам яшайди! Ҳаммамизга ўтганимиздан кейин савоб бериб турадиганлар ҳам шулар бўлади! Юртимизда Муҳаммаджон Отажонов, Александр Фединга ўхшаган одамлар кўпайсин! Гапларинг тўғрими, дўстлар? Фикрингизни изоҳларда қолдиринг. Бу жойга ким борган? Постни улашиб қўйинг! Фозил Фарҳод
Чилонзор ва Шайхонтоҳур туманлар кесишмаси ва Оқтепа анҳори бўйидаги, Камолон кўприги ва Оқтепа айланмасигача бўлган пиёда йўлаги пиёдаларга қайтарилсин!
Антон Чехов Хонимлар (ҳикоя) Ўзини инсофли ва мурувватли киши, деб юрувчи Н. губернасидаги халқ мактабининг директори, Федор Петрович бир куни идорасида ўқитувчи Временскийни қабул қилди. — Йўқ, жаноб Временский, — деди у, — истеъфо беришингиз зарур. Бу товушингиз билан ўқитувчилик қилиб бўлмайди. Ҳа, айтмоқчи, овозингиз нега бўғилиб қолди? — Терлаб туриб муздек пиво ичган эдим.. — деб шивирлади ўқитувчи. — Эсизгина! Ўн тўрт йил хизмат қилиб, бирдан шундай бўлиб қолса-я, киши! Арзимаган бир нарса билан бошқа ишга ўтишга тўғри келади. Энди нима иш қилмоқчисиз? Ўқитувчи жавоб бермади. Тўлиқ ўқинг!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати бўлими бошлиғи Фозил Фарҳод таассуротлари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси Ахборот хизмати
Дўхтир Алишер Қурбонов тавсияси: "Бизни уч одат руҳан, жисмонан соғлом қилади – ҳаракат, очлик, хурсандчилик". Тўғрими?
Пошшо момо: "Фозилбойнинг йуллари очиқ, тугунлари ечик, ҳожатлари равон, мушкуллари осон бўлсин!" Мен кўрмаган инсон дуоси! Омин, момо!
Аввалроқ Фединнинг ўрмонига Тошкентдан ўрмончи олимлар борганди, энди эса балиқчи олимлар борди. Ўрмондаги дарахтлар, кўлдаги балиқлар ўрганиляпти.
Бугун тожикистонлик Йўлчи Муҳаммад оға мендан Жарқўрғонга келдим, Фединнинг ўрмонига қандай бораман, одамлар билмаяпти, деб сўради. Ким ўрмонга, Фединни кўришга бормоқчи бўлса, ушбу локацияни қўшсин!
без подписи
без подписи