Mr Freeman
СтатистикаFayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 12
- Всего постов
- 26
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 800
- 1/48двое суток
- 916
- 1/72трое суток
- 988
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ўқ бемақсад юрганакан дайдиб
Администрация супер-қудратли сиёсий кучга айланди. Бунақаси Ўзбекистон тарихида бўлмаган. Энди ўз қудрати ва ваколатларидан фойдаланиб, мамлакатимиз учун зарур ислоҳотларни бошлаши ёки бошланиб бўлган ислоҳотларни қаттиқ назорат остига олиши керак. Акс ҳолда, жамиятда бу конституциявий қонун шунчаки ўз яқинларини ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган, деган фикр шаклланиши мумкин.
Руслан Давлетовнинг айрим фикрлари, позицияси, дунёқараши замонавий тендециялар билан ҳамнафас чиққан бўлиши мумкин, лекин уни амалдор сифатида жамият учун жуда хавфли одам деб биламан. Чунки унга ўхшаган шахслар (элита манфаатлари учун хизмат қилувчи кучли…
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Қозоғистонда “Павлодар — наш” деган видеоларни қўйган рашист блогерни кўтига бир тепиб, мамлакатдан чиқарворишипти.
Мана шу бола сиймосида 1990-йиллар охири ва 2000-йиллар бошида Россияда жиноятчилик ва зўравонлик билан кўпчиликка қўрқув солган «тақирбошлар» ҳаракатининг асл қиёфасини кўриш мумкин. Булар аллақандай қўрқинчли бир маҳлуқ эмас, балки шунчаки руҳияти бузилган ёш болачалар. Радикал ғоялар ҳар доим ҳам чуқур билим ёки мураккаб мафкуравий қарашлардан туғилмайди. Баъзан уларнинг ортида оддий жаҳолат, ижтимоий муҳит ва эътиборга бўлган эҳтиёж ётади. Бу ёшлар радикал гуруҳларга ғоя учун эмас, балки ўша муҳитда топган муносабат, эътибор, психологик ва ҳатто молиявий кўмак сабаб қўшилган. Уйида кўрмаган меҳрни, қадрланишни ва ўзини кимгадир керакли эканини ҳис қилишни ўша гуруҳлардан топган ёшлар кейинчалик уларга “садоқатини” исботлашга киришган. Бу болаларнинг аксарияти ўзи ҳимоя қилаётган ғояларнинг мазмун-моҳиятини ҳатто тушуниб ҳам етмаган. Улар шунчаки “катталар” томонидан аниқ бир сиёсий мақсадлар йўлида фойдаланиб, кейинчалик ташлаб кетилди. Владимир Познернинг буюк интервьюер эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Боланинг ичига кириб, ундан бор гапни суғуриб олибди: https://youtu.be/NNMkdZdfTpg?si=oj6LsfyRHld5N4ku
Евгений Петросян иштирокида эски бир кулгили лавҳани кўриб қолдим. Журналист савол беряпти: “Сиз бир кўрсатувингизда давлат тизими ҳақида гапириб, “Бизда аҳмоқлар кўп”, деб айтган эдингиз. Бироқ айнан шу жойини кейинчалик ТВдан ўчириб ташлашди. Нима деб ўйлайсиз, нима учун бундай қилишди?” Петросян: “Чунки, бизда давлат сири оммага ошкор этилмайди”.
Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган Озарбойжоннинг “Сабаҳ” жамоаси Европа чемпионлар лигасига чиқиш учун яна бир муҳим қадам ташлади. Энди жамоа сўнгги саралаш босқичида Исроилнинг “Хапоэл Беер-Шева” жамоасини енгиши керак. Агар бу тўсиқдан ўта олса ҳамюртимиз жорий мавсумни ЕЧЛда бошлайди, ютқазган жамоа эса тўғридан-тўғри Европа лигаси мусобақасига йўл олади. Ўзбекистонлик 22 ёшли яримҳимоячи “Сабаҳ” жамоасининг асосий таркиб футболчиси саналади.
Россонеричилар, қалбан биргамиз😢
Россия бугун
Мутолаадан чалғиманг, дейишганда)
Tv.da ko'rdim ensangiz qotib o'tirgan edingiz😁
Эрталабдан Ўзбекистон журналистлари уюшмаси ҳузурида Блогерлар кенгаши тузилди ва унга Эльдар Асанов раис бўлди, деган хабарлар тарқалди. Шу масалада тушунтириш бериб ўтишни лозим топдим. Кеча, 7 август куни Уюшма бир гуруҳ блогерларни йиғиб, Блогерлар кенгаши тузиш мақсадини эълон қилди ва унда раисликни менга таклиф қилди. Мен кенгаш ўрнига клуб тузишни, клуб орқали блогерлар билан мулоқот қилиб туришни, уларни қўллаб-қувватлашни ва бундай клубга раҳбар керак эмаслигини айтдим. Шунга қарамай, Уюшма вакиллари албатта кенгаш кераклигини ва унга бир раис кераклигини айтиб, ёрдам беришимни илтимос қилишди. Минг андиша билан майли, нима қилиш мумкин, маслаҳатлашиб кўрайлик аввал, бу масалани кенг ёритмай туринглар, албатта нотўғри талқинлар бўлади, деб айтдим. Шунга қарамай, янгилик тарқалди ва кутилгандек реакция бўлди. Бир гуруҳ бу кенгашни расмий ташкилот, кўп иш қила олади деб ўйлаяпти, бир гуруҳ эса янги цензор ташкилот деб тушуняпти. Аслида давлат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлари ҳузурида турли (жамоатчилик, васийлик, экспертлик, ижодий ва ҳ.к.) кенгашлар бор. Улар ҳар замонда йиғилиб, жамоатчилик фикрини ташкилот вакилларига етказиб туради, таклифлар беради. Кенгаш аъзолари одатда жамоатчилик асосида ишлайди, яъни ўртада моддий манфаат ҳам йўқ. Бу ҳам шу каби бир оддий кенгаш эди. Эрталабдан бир дунё хейт ва ортиқча гап эшитиб олдим. Воқеалар кутганимдек ривожлангани учун кенгашнинг келажакдаги фаолияти ҳам нотўғри талқинлар гирдобида қолишини тахмин қилдим. Биринчи кунданоқ мен берган таклифга риоя этилмагани айниқса кўнглимни хира қилди. Шу боис Уюшма раҳбариятига телефон қилиб, раисликдан воз кечганимни хабар қилдим. Кўрсатилган ишонч учун миннатдорман, ташкилот фаолиятини компетенциям доирасида доим қўллаб-қувватлайман, аммо бундай ташаббуслар қандай кутиб олинишини ва бунинг оқибатини яхши билганим учун шундай қарорга келдим. Менга ортиқча босим керак эмас, асосий фаолиятим билан боғлиқ муаммоларим етарли. Кенгаш фаолияти эса фойдали ва самарали бўлади деб умид қиламан, Уюшмага бу ташаббусда омад тилайман. Буни расмий баёнот ўлароқ қабул қилиб қўясизлар. Эътиборингиз учун раҳмат. @AsanovEldar
Бориш керак
видео или голосовое, без подписи
Ўзбекистон ҳукумати тўғри қарор қабул қилади деган умиддаман
Колхозниклар авжига чиқишяпти
Қайси раҳбариятга ҳисобот беряпти булар?
Булар ўзидан ўзи бунақа фаоллашиб қолмайди, қайсидир каттароқ колхозник буларга шу буйруқни берганки, уйма-уй юриб, одамларнинг памперсу олвесларини текшириб юрибди. Халқ сабрини синашда эҳтиёт бўлиш керак, 2019 йилда Яккабоғ туманида бир тадбиркор ноқонуний бузилишлардан норози бўлиб, туман ҳокими ўринбосарининг устига бензин сепиб ёқиб юборгани эсларингдан чиқиб қолдими? Бугун халққа чиройли муомала қилинмаса, эртага шу бир-иккита колхозникнинг хатти-ҳаракатлари бутун давлатга бошоғриқ келтириши мумкин.