"Ғойиб Ота" жомеъ масжиди
СтатистикаЎзбекистон мусулмонлар идораси Навоий вилояти Навбаҳор тумани Ғойиб ота жомеъ масжидининг телеграм расмий канали
- Последний пост
- 10:46
- Последнее чтение
- ещё не заходили
- Постов за неделю
- 56
- Всего постов
- 554
- Тип
- открытый
- Язык
- русский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 80
- 1/48двое суток
- 91
- 1/72трое суток
- 98
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Асосий НАМОЗДА АДАШИШ НАМОЗДА Савол:Ракатда адашиб кетса масалан 4ракат урнига5 ракат укиб юборса буладимиЖавоб:Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўртинчи ракатга қаъдаи охирга ўтириб, ташаҳҳуд ўқиб кейин бешинчи ракатга туриб кетган киши, ҳали бешинчи ракатга сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва салом бериб намозни тугатади. Агар бешинчи ракатга сажда қилган бўлса, унга яна бир ракатни қўшиши мустаҳаб. Бу икки ракат унга нафл бўлади. Охирида саломни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилади. (Мухтасарул Қудурий, Ал-Мухтор, Ал-Лубоб китоблари).Тўртинчи ракатни қаъдасига ўтирмасдан туриб кетган киши, бешинчи ракатни саждасини қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради, аттаҳиятни ўқийди, қаъдани кечиктиргани учун саждаи саҳв қилади, изидан аттаҳият, салавот ва дуо қилиб салом билан намозни тугатади. Агар бешинчи ракатга сажда қилган бўлса, унинг фарзи бекор бўлиб, ўқиган намози нафл бўлиб кетади. Бешинчи ракатга олтинчи ракатни қўшиши мустаҳаб, саҳиҳ қавлга кўра саждаи саҳв қилмайди. Демак, бу ҳолатда ўқимоқчи бўлган тўрт ракат фарз намозини қайта ўқийди. (Мухтасарул Қудурий, Ал-Лубоб китоблари). Валлоҳу аълам.
3-КУН | АБУ ТОЛИБ ҚАРАМОҒИДА 👴 БОБОЛАРИДАН АЙРИЛИШ Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ 8 ёшларида боболари Абдулмутталибдан айрилдилар. Абдулмутталиб вафотларидан олдин Пайғамбаримиз ﷺни амакилари Абу Толибга топширдилар. ❤️ АБУ ТОЛИБНИНГ ҒАМХЎРЛИГИ Абу Толиб Пайғамбаримиз ﷺни ўз қарамоқларига олиб, меҳр ва ғамхўрлик билан тарбия қилдилар. У зот ﷺ Абу Толиб хонадонида улғайдилар. Абу Толиб кейинчалик ҳам Пайғамбаримиз ﷺни Қурайшнинг озорларидан ҳимоя қилдилар. 🐪 ШОМ САФАРИ Пайғамбаримиз ﷺ ёшликларида амакилари Абу Толиб билан Шом томонга савдо сафарига чиққанлар. Бу сафар давомида у зот ﷺнинг келажакдаги буюк мақомларига ишора қилувчи айрим воқеалар ривоят қилинган. 🌿 ЁШЛИКДАГИ АХЛОҚЛАРИ Пайғамбаримиз ﷺ ёшликларидан: ростгўй • ҳалол • покиза • ишончли • одобли инсон бўлиб улғайдилар. Кейинчалик Макка аҳли у зотни: «АЛ-АМИН» — ИШОНЧЛИ ИНСОН деб атай бошладилар. https://t.me/goyibota77
Намоз вақтлари ўзгарди 👆
ЭЙ ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАР! Сабр ва Намоз ила мадад сўранглар. (Бақара сураси 153-оят) ҒОЙИБ ОТА жомеъ масжиди Намоз вақтлари: 🏙 Бомдод 05:15 🏞 Пешин 13:00 🌇 Аср 17:55 🌆 Шом 19:45 🌃 Ҳуфтон 21:25 18-Август Сешанба 2026-йил. 05-кун Робиъул аввал ойи Ҳижрий 1448- йил.
#muftiy_minbari 📹 Сиз ҳам у зотни соғиндингизми? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#Muslim_podcast 📱🗣MUALLIFLIK HUQUQI INSON HAQQIGA KIRADIMI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Инсоннинг саодатига сабаб бўлувчи омиллар: 1. Солиҳ амал: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз” (Наҳл сураси 97-оят). 2. Яхши аёл: “…Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қил!” (Фурқон сураси 74-оят). 3. Кенг уй: Ҳадис: “Эй Аллоҳ, мен учун ҳовлимни кенг қилгин”. 4. Ҳалол, покиза касб: Ҳадис: “Аллоҳ покдир, покизаларни севар”. 5. Чиройли хулқ ва инсонлар меҳрини қозониш: “Яна мени қаерда бўлсам баракотли қилди” (Марям сураси 31-оят). 6. Қарздан саломат ва нафақада тежамкор бўлиш: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон сураси 67 оят); “(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!” (Исро сураси 29-оят) https://t.me/goyibota77
#ҳикмат Имом Ҳасан Басрий дедилар: «Тақводорларни қуйидаги аломатлардан таниб олиш мумкин: – Рост сўзлаш. – Аҳдга вафо қилиш. – Қариндошларга силаи раҳм қилиш. – Заиф ва бечораларга раҳмдил бўлиш. – Одамлар учун кам мақтаниш. – Гўзал ахлоқ. – Аллоҳга яқинлаштирувчи нарсаларда халойиқнинг олийжаноби. Эй оламларнинг Робби! Бизларни тақво аҳлидан қил! https://t.me/goyibota77
2-КУН | ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ ВА БОЛАЛИК ДАВРЛАРИ 👶 ТУҒИЛИШЛАРИ Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ Фил йилида, милодий 571-йилда Маккада, душанба куни дунёга келганлар. У зотнинг оталари Абдуллоҳ Пайғамбаримиз ﷺ туғилишларидан олдин вафот этган эдилар. Шу сабабли Расулуллоҳ ﷺ отасиз дунёга келдилар. Оналар: Омина бинти Ваҳб Боболари: Абдулмутталиб Қабиласи: Қурайш Уруғи: Бану Ҳошим 🍼 ҲАЛИМА САЪДИЯ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲО Арабларда болаларни саҳродаги соғлом муҳитда катта қилиш одати бор эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз ﷺ ҳам Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳога эмизикли фарзанд сифатида берилдилар. Ҳалима розияллоҳу анҳо у зотни бир неча йил парвариш қилдилар. Расулуллоҳ ﷺнинг Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳо ҳузурларида бўлган даврларида уларнинг хонадонига барака киргани ривоят қилинади. 🌿 ОМИНА ОНАЛАРИ БИЛАН Пайғамбаримиз ﷺ Ҳалима Саъдия розияллоҳу анҳо ҳузуридан Маккага қайтганларидан кейин оналари Омина розияллоҳу анҳо бағрида яшадилар. Орадан вақт ўтиб, Омина розияллоҳу анҳо вафот этдилар. Шунда Пайғамбаримиз ﷺ ҳали олти ёшда эдилар. 👴 БОБОЛАРИ АБДУЛМУТТАЛИБ Оналари вафотидан кейин Пайғамбаримиз ﷺни боболари Абдулмутталиб ўз қарамоқларига олдилар. Аммо икки йилдан сўнг Абдулмутталиб ҳам вафот этдилар. Шундан кейин Пайғамбаримиз ﷺни амакилари Абу Толиб ўз қарамоқларига олдилар. https://t.me/goyibota77
#muftiy_minbari 📹 Рабиул аввал сийрат ойидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
ТАҲОРАТ ҚИЛИШ АСНОСИДА ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ИШ СОДИР БЎЛИШИ #таҳорат ❓ 2203-САВОЛ: Таҳорат қилиш асносида таҳоратни бузувчи ишлар содир бўлиб қолса, таҳорат давом эттириб кетиладими ёки бошидан бошланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Агар таҳорат қилиш жараёнида таҳоратни бузадиган бирор ҳолат юз берса, масалан, ел чиқиб қолса ёки бирор жойи қонаб кетса, таҳоратни бошидан қилиш лозим бўлади. Бироқ агар киши соҳиби узр бўлса, унга таҳоратни қайтадан бошлаш вожиб эмас. Масалан, доимий равишда ел ёки сийдик чиқиб турадиган шахсдан таҳорат мобайнида ел ё сийдик чиқиб турса, қайтадан бошлаши шарт эмас. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
Гувоҳлик 📚Ҳаётингиз бутун бир китобдир. Сиз бутун умр ўзингизга гувоҳларни кўпайтириб борасиз. Сиз қалбини синдирган ҳар бир инсон сизнинг гувоҳингиздир. Сиз кўз ёшларини оқизган ҳар бир инсон сизнинг гувоҳингиздир. Сиз обрўсини тўккан ҳар бир инсон сизнинг гувоҳингиздир. Сиз айбини очган ҳар бир инсон сизнинг гувоҳингиздир. Сиз жароҳатини янгилаган ҳар бир инсон сизнинг гувоҳингиздир! Аксинча, сиз кўнглини олган ҳар бир инсон ҳам сизнинг гувоҳингиздир. Сиз кўз ёшларини артган ҳар бир инсон ҳам сизнинг гувоҳингиздир. Сиз обрўсини сақлаб қолган ҳар бир инсон ҳам сизнинг гувоҳингиздир. Сиз айбини яширган ҳар бир инсон ҳам сизнинг гувоҳингиздир. Сиз жароҳатини даволаган ҳар бир инсон ҳам сизнинг гувоҳингиздир! Инсонлар билан қандай муомала қилсангиз, китобингизни ана шундай саҳифалар билан тўлдириб борасиз! Адҳам Шарқовийнинг "Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан мактублар" асаридан. https://t.me/goyibota77
1-КУН | ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ ТУҒИЛГАН ДАВР 📅 Фил йили — милодий 571-йил Ҳижратдан аввалги 53-йил, баҳор фасли, 8, 9, 10 ёки 12-рабиъул аввал, душанба куни, бомдод пайти / мил. 571 йил, 19-23 апрель. Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ Маккада, Қурайш қабиласининг Бану Ҳошим уруғида дунёга келганлар. 👨 Оталари: Абдуллоҳ 👩 Оналар: Омина бинти Ваҳб 👴 Боболари: Абдулмутталиб 🕋 ЎША ДАВРДАГИ АРАБИСТОН Пайғамбаримиз ﷺ келган даврда ширк ва бутпарастлик кенг тарқалган эди. Қабилачилик, уруш-жанжал, қимор ва ичкилик каби иллатлар кўпайганди. Каъба аслида Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар томонидан Аллоҳнинг амри билан қурилган эди. Аммо кейинчалик унинг атрофига бутлар қўйилди. 🐘 ФИЛ ВОҚЕАСИ Пайғамбаримиз ﷺ туғилишларидан олдин Абраҳа Каъбани бузиш учун филлар билан Маккага юриш қилди. Аллоҳ Таоло Каъбани Ўз ҳимоясига олди ва Абраҳанинг қўшини ҳалок бўлди. Бу воқеа Қуръони Каримда «Фил» сурасида баён қилинган. https://t.me/goyibota77
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ 🌿 БУГУНДАН БОШЛАБ ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ ҲАЁТЛАРИ ВА СИЙРАТЛАРИНИ ЎРГАНАМИЗ ✨ КИРИШ ҚИСМИ @shayxazizon
#muftiy_minbari 📹 Мавлиднинг асл моҳияти 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Ҳар бир инсон ёзувчидир; ўз китобини ёзиб боради. Эртага ўқиб хижолат тортишни, ҳасрат қилишни истамасангиз, фақат яхши нарсаларни ёзинг! https://t.me/goyibota77
🌙 Мавлид ойи табриклари ✨ Барчамизга Рабиул аввал ойи муборак бўлсин! Бу ой – Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган ойларидир. 🌹 Аллоҳ таоло бу ойда Пайғамбаримизга муҳаббатимизни янада зиёда қилиб, у зотнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ берсин. 🤲 Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз фаровон бўлсин! 🎉 Рабиул аввал ойи барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин! @shayxazizon
#Ривоят ДУОДА ОТА-ОНАНГИЗНИ УНУТМАНГ Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб: — Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх: — Ота — онанг борми? — деб сўради. Шогирд йигит : — Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб: — Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим. Шогирд бошини эгиб: — Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди. https://t.me/goyibota77
📿 Rasulullohni sog'ingan ravza 🕌Men – jannat hidlari ufurib turgan bog‘man. Mevalarim rahmat, soyam esa mehrdir. Kim menga yaqinlashsa, qalbida jannat sog‘inchini his qiladi. Allohim har bir bandangni bu dunyodagi Jannat bog‘iga yetkazgin, oxiratda Rasulullohga qo‘shni qilgin... ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook