tgindex
Hazrati Umar.uz

Hazrati Umar.uz

Статистика

Олтинкўл тумани "Хазрати Умар" жоме масжиди

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
21
Всего постов
170
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Развлечения (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
742
−1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
223
40 постов
Вовлечённость
30,1%
к подписчикам
Постов в день
3,0
всего 170
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
180
1/48двое суток
206
1/72трое суток
222

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 15 авг.42из hazratiumaruz

    АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ! Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин! Тириклигимиз, саломатлигимиз ва юртимизнинг тинчлиги бизга берилган Аллохнинг иномидир. Шундай экан, табассум қилинг, яқинларингизга хуш кайфият, яхшилик улашинг, хатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг, ҳаётдан завқланиб, бахра олиб яшанг. Токи, биздан фақат яхшилик ва яхши хотира қолсин. КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БӮЛСИН! https://t.me/hazratiumaruz

  • 14 авг.1511из muslimuzportal

    #xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • МЎМИНЛАР УЧУН ЭНГ ГЎЗАЛ НАМУНА !!! Макка Мушрикларининг Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламга берган озорлари: 1. Шоир деди 2. Мажнун деди. 3. Каззоб (Ёлғончи) деди. 4. Сеҳргар деди. 5. Маккаликларга “У билан савдо қилманглар, қуда бўлманглар” деди. 6. Устиларидан масхара қилиб кулишди. 7. Юрадиган йўларига тиконлар сочишди 8. Кўчадан ўтсалар устиларидан мағзаваларини тўкишди. 9. Уйларининг олдига ахлатларини сочиб ташлашди. 10. Барча қариндошлари билан “Бани Ҳошим” дарасига қамал қилишди. 11. Каъбанинг олдида намоз ўқиётганларида, бошларига Туянинг қорин – ичакларини, ахлати билан олиб келиб ташлашди. 12. Тошбўрон қилишди. 13. Товонларини ёришди. 14. У зотга эргашган саҳобаларни кўз олдиларида азоблашди ва ҳатто қатл қилишди. 15. Маккадаги барча қабила бошлиқлари бирлашиб ўлдиришга қасам ичишди. 16. Туғилиб ўсган юртидан қувишди. 17. Қизларини эрлари талоқ қилиб, ҳайдаб юборишди. 18. Макка ва Мадина атрофидаги араб қабилаларини у зотга қарши гиж-гижлаб, ўрталарида адоват пайдо қилишди. 19. Тишларини синдиришди. 20. Муборак қонларини тўкишди. 21. Энг суюкли, эмикдош амакилари Хамза (р.а)ни фақатгина ўлдириб қўймасдан балки, қулоқ буринларини кесиб, мусла қилиб, қорин ичакларини чиқариб, жигарларини чайнаб ташлашди. Шуууунча азиятлардан кейин, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатх қилдилар. Бошларига шундай кунларни солган Макка мушрикларини асир олдилар. “Энди бизни кечирмайди” деб ўлимни бўйинларига олиб турган Маккаликларга қарата: . يا مَعْشرَ قريشٍ، ما تَظُنُّونَ أني فاعِلٌ بكُمْ؟ «Эй Қурайш аҳли! Нима деб ўйлайсизлар? Мен сизларни нима қиламан?» дедилар. Бу саволдан хурсанд бўлиб кетган Маккаликлар: قالوا: خيراً أخٌ كرِيمٌ، وابنُ أخٍ كريم، «Сен яхши биродарсан ва яхши биродарнинг ўғлисан. (Сендан бизга ёмонлик келмас деган маънони айтишди)». У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: قال: فإنِّي أقُول لكم كما قال يوسفُ لإخوَتِه {لاَ تَثْرَيبَ عَلَيْكُمُ الْيَوْمَ يَغْفِرُ اللهُ لَكُمْ } [يوسف: 92] «Мен бугун сизларга Юсуф алайҳис салом ўзининг акаларига айтган сўзни айтаман» деб "Юсуф" сурасининг 92 оятини ўқиди. Унда Юсуф (а.с) ўз акаларига: «Бугунги кунда сизларни айблаш йўқ. Сизларни Аллоҳ мағфират қилгай…» деган эди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мана шу оятни ўқиб: أذْهَبُوا فَأنْتم الطُّلَقَاء «Бораверинглар! Ҳаммаларингиз озодсизлар!» дедилар..... https://t.me/hazratiumaruz

  • Hazrati Umar.uz pinned ««Намоз вақтлари» 14- Августдан 21- Августгача Бомдод        03 : 55  -  04 : 45 Пешин          12 : 45  -  13 : 00 Аср                17 : 10  -  17 : 20 Шом              19 :18-8 -19:18-8 Хуфтон         20 : 45  -  21 : 00 https://t.me/hazratiumaruz»

  • «Намоз вақтлари» 14- Августдан 21- Августгача Бомдод        03 : 55  -  04 : 45 Пешин          12 : 45  -  13 : 00 Аср                17 : 10  -  17 : 20 Шом              19 :18-8 -19:18-8 Хуфтон         20 : 45  -  21 : 00 https://t.me/hazratiumaruz

  • ☪️ ЖУМАГА ТАЙЁРМИСИЗ? 1️⃣ Янги ва тоза либосларингизни кийиб олинг; 2️⃣ Жума намози учун ғусл қилинг; 3️⃣ Тирноқларингизни олинг; 4️⃣ Масжидга эртароқ боринг; 5️⃣ Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой олинг; 6️⃣ Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатлаб ўтманг; 7️⃣ Хутба ўқилаётганда сукут сақланг; 8️⃣ Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқинг; 9️⃣ Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидиринг; 1️⃣0️⃣ Кўп салавот айтинг; 1️⃣1️⃣ Каҳф сурасини ўқинг; 1️⃣2️⃣ Озми-кўпми садақа беринг; 1️⃣3️⃣ Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилинг; 1️⃣4️⃣ Оила аҳлингизга ширинликлар тарқатинг; 1️⃣5️⃣ Асрдан кейин жойнамоз устида имкон қадар “Ё Аллоҳ, Ё Роҳман, Ё Раҳим, Ё Қавий, Ё Қодир” деб дуо қилинг. 🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин! https://t.me/hazratiumaruz

  • АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!  Барчамизга жума айём муборак бўлсин! Барчамизга қилган жамийки ниятларимиз ижобатини кўриш насиб этсин! Аллоҳии  ушбу  кунда барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қил, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа эт... Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қил... Oиламиз, яқинларимиз ва барча мусулмон ахлини паноҳингда асра, Аллоҳим! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БӮЛСИН! https://t.me/hazratiumaruz

  • #Muslim_podcast  📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

  • #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • омаҳрам, бегона эркаклар билан бирга ўтиришидан, улар билан ёлғиз қолишидан, апоқ-чапоқ бўлиб кетишидан рашк қилади. – Эр хотинига Аллоҳ буюрган амалларни, диң одобларини ўргатади. – Эр аёлининг изнисиз сафарга кетмайди, уни узоқ вақт ҳижронга солмайди, аёли билан бахтли ҳаёт кечиришаётган бўлса, устига уйланмайди. – Аёлининг кечаю кундуз эр хизматини қилгани, рўзғорининг барча юмушларини бажаргани, фарзандини боқиб-тарбиялагани, оиланинг посбони, хазинабони, мунис ёри бўлгани учун унинг олдидан ҳам, ортидан ҳам фақат яхши дуолар қилади, қарғамайди, миннатдорчилик билдириб туради https://t.me/hazratiumaruz

  • Эрнинг бурчлари. Эр ва хотин аҳил, тотув, бахтли ва фароғатли ҳаёт кечириш учун бир-бирларидаги ҳақларини яхши билиб олишлари ва бунга қатъий амал қилишлари зарур бўлади. Хотиннинг эрдаги ҳақлари қуйидагилар: 1. Хотиннинг эр зиммасидаги ҳаққи эрнинг ўзига ҳам, молига ҳам тегишлидир. Хотиннинг эри зиммасидаги маҳр, нафақа сингари молиявий ва шахсий ҳақларини эр хурсандлик билан адо этиши лозим. 2. Эр хотинига хушфеълли бўлиши, у билан яхши муомала қилиши, бирга фаровон ҳаёт кечириши, унга озор етказмаслиги керак. Чунки ҳадисда: «Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхши муомала қилганингиздир», дейилган. 3. Эр хотинининг озорларини кўтариши, у ғазабланганида ва жаҳли чиққанида, мулойимлик кўрсатиши, унинг хатоларини кечириши керак. 4. Эр хотини билан ўз қадрини туширмайдиган даражада ҳазил-ҳузул қилиши, чақчақлашиши, ўйнамоғи керак. Бу ишлар аёл қалбига сурур бағишлайди, уни масъуд қилади. 5. Эр аёлини қизғаниши (рашк қилиши), унинг ор-номусини сақлаши даркор. Оқибати бузуқ бўладиган ҳар қандай ҳолга бепарво бўлмаслиги керак. Аммо ёмон ўй, ўта талабчанлик ва ични билишда ҳаддан ошиш дуруст эмас. 6. Эр хотинга бериши лозим бўлган маҳрни, у қанча бўлишидан қатъи назар, тўла бериши керак. Маҳр танҳо хотиннинг ҳаққидир. 7. Эр хотинининг озиқ-овқат, кийим-кечак каби эҳтиёжларини исрофга йўл қўймаган ҳолда етарли таъминлаши зарур. У бунга сарфлаган харажатлари учун ажр-савобга эришади. 8. Эр хотинига диний масалаларни, шаръий ҳукмларни ўргатиши, ибодатга тарғиб қилиб туриши керак. 9. Агар хотини исён ёки ахлоқсизлик қилса, эр уни тўғри йўлга солиш учун одоб ўргатиши лозим. Бу иш босқичма-босқич олиб борилади: аввал панд-насиҳат қилинади, огоҳлантирилади, тарғиб қилинади, қўрқитилади. Булар фойда бермаса, тўшакда унга орқа қилиб ётилади, сўнг бир кечадан уч кечагача бир хонада жойини алоҳида қилиб ётади. Аммо ўзини хонада ёлғиз қолдирилмайди. Агар бу ҳам фойда бермаса, хотинини ранжитадиган даражада, аммо танасига зарар етказмай, бирор жойини қонатмай урилади. Бироқ унинг юзига, бошига, қорнига, белига, баданининг зарарланадиган қисмига уриш мумкин эмас. 10. Эр хотинининг иффатини сақлаши, уни ҳаромдан ҳимоя қилиши керак. Айниқса қўшилиш чоғида хотинининг хоҳишини инобатга олиши лозим. 11. Эр хотинини на сўз билан, на феъли билан сўкиб, айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб, пастга урмаслиги, унинг жисмию хулқини, оиласию яқинларини камситмаслиги зарур. Зеро, бу мусулмон одобига мутлақо тўғри келмайди. 12. Эр хотинини яхши кўрса, уни ҳурматлаши, қадрлаши лозим, ёмон кўрса, зулм қилмаслиги керак. Истаса, чидаб яшасин, ёки яхшиликча ажрашсин. Аёлни фақат мардлар қадрлайди, пастлар хорлайди. Булардан ташқари, эр одобига кирувчи жуда кўп вазифалар ҳам борки, қуйида буларни ҳам келтириб ўтамиз: – Эр аҳли-аёлининг ҳузурига кўчадан салом бериб киради ва уларнинг аҳволини ва кайфиятини сўрайди. – Хотинини қайғули, хафа ҳолда кўрса, унга раҳм-шафқат кўрсатади, ҳол сўрайди, яхши сўзлар билан тасалли беради. – Хотинини асло урмайди, дунёвий ишлардаги айрим қусур ва камчиликлари учун сўкиб-тергамайди. Дин ишларида йўл қўйган қусури учун бир кундан ортиқ гина-араз қилмайди, аёли жуда ҳаддан ошганида, исломий танбеҳ чорасини қўллайди. – Эр аёлининг ёмон қилиқларига сабр қилади, уни тарбиялаш чораларини ахтаради. Аёли ғазабга кирганида, сукут қилади. Аёл киши заифа бўлгани учун, ана шу сукутга таслим бўлади, ғазабига пушаймон чекиб, эридан узр сўрайди. – Хотини яхши хулқли, ораста бўлиб, хизматларини комил адо этса, унинг ҳаққига дуолар қилади, Яратганга ҳамдлар айтади. – Тирикчилик ва рўзғор ташвишлари хусусидагина эр аёли билан маслаҳатлашади, бундан бошқа катта иш, масъулиятларни аёлига юкламайди. У аёлига ўзининг қайғу-мусибатлар ва ташвишларини, ишидаги кўнгилсизликларни, душманлари ва зиммасидаги бурчларини айтиб, унинг оромини бузмайди. – Хотинининг гуноҳ бўлмаган майда-чуйда қусур ва ҳийлаларига кўз юмиб, уларни билмаганликка олади, унинг бутун сир ва айбларини бошқалардан пинҳон тутиб, яширади. – Аёлининг н

  • ГЎШТ ТЎҒРАЛГАНДА ОРАСИДАН ЧИҚАДИГАН ҚОН #ҳалол_ҳаром ❓ 2197-САВОЛ: Баъзида гўшт тўғраганимизда қон чиқиб қолади. Бу қон нажосат ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Гўштни тўғраганда чиқадиган қон нажосат ҳисобланмайди. Агар сўйиш жараёнида томирдан чиққан қон гўштга теккан бўлса, албатта, бундай гўштни ювиб, поклаб, кейин истеъмол қилиш лозим бўлади. Аммо гўшт ичида қолиб кетган қонлар нажосат саналмайди. Бу масала борасида “Фатово Оламгирия” китобида қуйидаги ибора келган: وَمَا يَبْقَى مِنْ الدَّمِ فِي عُرُوقِ الذَّكَاةِ بَعْدَ الذَّبْحِ لَا يُفْسِدُ الثَّوْبَ وَإِنْ فَحُشَ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَكَذَا الدَّمُ الَّذِي يَبْقَى فِي اللَّحْمِ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِمَسْفُوحٍ. هَكَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ. وَمَا لَزِقَ مِنْ الدَّمِ السَّائِلِ بِاللَّحْمِ فَهُوَ نَجِسٌ. كَذَا فِي مُنْيَةِ الْمُصَلِّي “Сўйилгандан кейин жонлиқнинг томирларида қолган қон, миқдори кўп бўлса ҳам, кийимни нажосат қилмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган. Гўштда қолган қон ҳам шу ҳукмда, чунки у оқиб чиққан қон эмас. “Муҳити Сарахсий”да шундай келтирилган. (Ҳайвоннинг бошини олиш вақтида) оқиб чиққан қоннинг гўштга теккан қисми, нажосат ҳисобланади” “Мунятул мусоллий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/hazratiumaruz

  • Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) маййит дафн қилингандан кейин қабр олдида туриб, ёнидаги кишига шундай деди: Нима деб ўйлайсан ,агар бу маййит дунёга қайтарилса, нима қилган бўларди? У: Албатта истиғфор айтган, намозини адо қилган ва яхшиликларни кўпайтирган бўларди, деди. Шунда Ҳасан Басрий: "У ўтказиб юборган бўлса, биз ўтказиб юбормайлик", деди. https://t.me/hazratiumaruz

  • 13 авг.1903из hazratiumaruz

    АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! БУ ДУНЁ ИМТИҲОН, СИНОВ ДУНЁСИДИР. САБР, ШУКУР, ТАВАККУЛ ҚИЛА ОЛГАН ИНСОНГИНА МЎЪЖИЗАЛАР СОҲИБИ БЎЛА ОЛАДИ. ҲАЁТИНГИЗ КУТИЛМАГАН ГЎЗАЛ МЎЪЖИЗАЛАРГА ТЎЛСИН!!! ТОНГИНГИЗ ХАЙРЛИ, КУНИНГИЗ ФАЙЗУ БАРАКОТЛИ ЎТСИН!!! https://t.me/hazratiumaruz

  • Фарзанд илоҳий неъматдир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари https://t.me/hazratiumaruz

  • #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #xatna_toyi #Namangan 🤝Наманганда 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • САФДА НАМОЗХОНЛАР ОРАСИДАГИ МАСОФА ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК? #намоз ❓ 2196-САВОЛ: Жамоат намозида, айниқса, таровиҳ намозларида намозхонлар ораси очилиб қолади. Бундай ҳолатда намоз ўқиш макруҳ бўлмайдими? Ҳадисларда елкани елкага ёпиштириб туриш айтилганку. Жамоатда ёпишиб туришимиз керак эмасми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг машҳур асарлари “Саҳиҳи Бухорий” китобида “Елкани елкага, оёқни оёққа ёпиштириш” номли боб очганлар ва унда мазкур мазмундаги ҳадисларни келтирганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сафларингизни тўғри қилинг, мен сизларни орқамда бўлсангиз ҳам кўриб тураман”, дедилар. Биздан ҳар бир киши елкасини ёнидаги шериги елкасига, оёғини унинг оёғига ёпиштириб турар эди” (Имом Бухорий ривояти). Бу ҳадисни шарҳлаган муҳаддис уламолар елкани елкага, оёқни оёққа ёпиштириб туришдан мурод сафларни текис қилиш ва ораларда бўш жой қолдирмасликка қаттиқ эътибор беришдир, деганлар. Шунингдек, икки киши орасида учинчи одам сиғадиган даражада жой қолмаслиги керак. Агар одам сиғадиган даражада бўш жой қолса, макруҳ бўлади, деганлар. Демак, намозхонлар сафда бир-бирларига ёпишиб турмасаларда, одам сиғадиган даражада бўш жой қолдирмасалар, макруҳлик бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/hazratiumaruz

  • #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #Xorazm 🏡Хоразмда байрам туҳфаси – янги уй топширилди! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Фарзандларнинг устига ёғиладиган барака ота-оналарнинг (солиҳ) амаллари сабабидан бўлади. Ота-оналарнинг устига ёғиладиган барака эса фарзандларнинг дуолари сабабидан бўлади" ("Ал-Бидоя ван-ниҳоя" китобидан). https://t.me/hazratiumaruz

  • АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРОКАТУҲ!  Илоҳим умрингиз узун, ризқингиз кенг, мартабангиз бунданда юксак бўлсин, иззатда, ҳурматда, обрўда, сиҳат-саломатликда бўлинг! Ҳамиша оилангизда меҳр оқибат, садоқату вафо, бахту-саодат ҳукм сурсин! Фарзандларингиз сизга фақат раҳмат, ҳурмат, обрў эътибор олиб келадиган бўлишини Аллоҳ насиб этсин. Аллоҳим сўраганимиздан ҳам афзалини, шариатга мувофиғини, жамиятимизга манфаатлисини, Ўзи рози бўладиганини ато этсин. Аллоҳ оилаларимизга бахт, омад, тинчлик, хотиржамлик ва баракотларни янада зиёдасини насиб этсин! Янги тонг муборак бўлсин! Кунингиз файзу баракотга тўлсин!!! https://t.me/hazratiumaruz