Hidoyat Topganlar uchun....Muhtadun..
Статистикаبِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот бор ин шаа Аллоҳ... 2.10.2023 й
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 10
- Всего постов
- 38
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Развлечения (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 170
- 1/48двое суток
- 194
- 1/72трое суток
- 210
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ҳар тонг кўзларимни очганимда қалбимга яқин азиз инсонларимни ўйлайман. Кўз юмиб уйқуга кетар чоғда ҳам уларни дуо қиламан. Меҳрсизига мурувват, беморига соғлиқ, хавотирлисига хотиржамлик.... Сизга улкан муҳаббат тилайман. Чунки муҳаббатгина қалбларнинг музларини эритиб юборишга қодир, угина урушларни тўхтата олади, узоқлашган кўнгилларни яқинлаштиради. Муҳаббатли бўлинг, қалбингиз музлари меҳр қуёши ва юлдузларга айлансин. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли, барокатли бўлсин. @hidoyatTopganlar
Намоз вақтлари: 15.08.2026 - Шанба Рабиул аввал @hidoyatTopganlar
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊 @hidoyatTopganlar
Рабиъул-аввал ойи муборак! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин! Оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад Мустафога Аллоҳ таолонинг батамом ва баркамол салавотлари ва саломлари бўлсин! Азизлар, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган ойлари — Рабиъул-аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари Аллоҳ таолонинг инсониятга инъом этилган энг буюк марҳаматидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда у зотга шундай марҳамат қилади: «Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят). Рабиъул-аввал ойи Аллоҳ таолонинг улуғ неъматига шукрона айтиш, инсониятга Ислом динининг нурини етказган, Аллоҳнинг охирги элчисини ҳадя этган муборак ойдир. Бу ой Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган ойларини шарафлаш, у зотга кўплаб салавотлар айтиш фурсатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ҳилолни кўрганларида шундай дуо қилар эдилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ «Аллоҳумма, аҳиллаҳу ъалайна бил-юмни вал-ийман, вас-салаамати вал-Ислам, Роббий ва Роббукаллоҳ». Маъноси: «Аллоҳим, бу ойни биз учун барака, иймон, тинчлик-омонлик ва Ислом ойи қилгин! (Эй ҳилол) менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!» Набиййимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оли байтларига ва барча саҳобаларига Роббимизнинг салавотлари, саломлари ва баракотлари бўлсин! Фазилатли ва баракотли ой барчамизга муборак бўлсин! @hidoyatTopganlar
Намоз вақтлари: 14.08.2026 - Жума Рабиул аввал @hidoyatTopganlar
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин. Аллоҳим! ✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират, 🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик, 🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос, ✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ, 🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака, 🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин! 🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин! ☀️ Хайрли тонг, азизлар! ✅Каналга обуна бўлинг @hidoyatTopganlar
Намоз вақтлари: 13.08.2026 - Пайшанба Сафар 30 @hidoyatTopganlar
АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИСИ ВА ЭНГ ПОКИ Зикр — амалларимизнинг энг яхшиси, Роббимиз ҳузурида энг поки ҳамда даражаларимизни юксакка кўтарадиган омилларнинг энг кучлисидир. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Подшоҳингиз (Аллоҳ) ҳузурида энг покини, даражаларингизни энг юксак кўтарувчисини, сизлар учун олтин ва кумуш инфоқ қилишдан ҳам яхшироғини, душман билан тўқнашиб, бир-бирингизга зарба бериб, жанг қилишдан ҳам яхшироқ амални айтайми?» дедилар. «Ҳа», дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни зикр қилиш», дедилар» (Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти). Аллоҳ таоло барчамизни тили ва қалби доимо зикр билан банд бўлган солиҳ бандаларидан қилсин! @hidoyatTopganlar
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌸 Хайрли тонг! 🌻 🌱 «Маҳзун бўлма, Аллоҳ биз билан биргадир» (Тавба сураси, 40-оят). Ҳар бир тонг умид ва ишонч билан бошланиши учун бу гўзал эслатмадир. 🤲 Аллоҳим! Кўриб турган кўзимиз, айта олган сўзимиз ва хизматдаги танамиз учун Ўзингга шукрлар бўлсин. Яхшилик билан бошланган кун хайрли якун топади. Эзгу ишлар ва гўзал амаллар ҳамроҳингиз бўлсин. ✅Каналга обуна бўлинг @hidoyatTopganlar
Намоз вақтлари: 12.08.2026 - Чоршанба Сафар 29 @hidoyatTopganlar
Намоз вақтлари: 11.08.2026 - Сешанба Сафар 28 @hidoyatTopganlar
Ассалому алайкум! 💫 🌿 Хайрли ва файзли кун! 🌿 🤲 Муборак душунба тонги барчамизга хайрли ва баракали келсин! Саломатлик ва омонликда уйғотган Раббимизга ҳамдлар бўлсин. Тонгги дуо: Аллоҳим! Бугунги кунимизни ибодату зикринг билан нурафшон қилгин. Қалбимиздаги эзгу ниятларимизни ижобат айла. Оиламиздан меҳр ва хотиржамлик аримасин. ✨ Эслатма: Янги ҳафта — янги имконият демакдир. Сабр, шукр ва яхши гумон билан олдинга қадам босинг! ☕️ Кунингиз омадли ва сермазмун ўтсин! 👉 Каналга обуна бўлинг: @hidoyatTopganlar
Намоз вақтлари: 10.08.2026 - Душанба Сафар 26 @hidoyatTopganlar
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ! ☀️ 🌸 Хайрли тонг!🌸 🤲 Муборак якшанба тонги ҳаётингизга хайр-барака олиб келсин! Тонгги дуо: Ё Аллоҳ! Бугунги кунимизни зикринг билан бошланишини, авфинг билан гўзал бўлишини ва раҳматинг билан якун топишини насиб қилгин. Бизни ва яқинларимизни Ўз паноҳингда асра. ✨ Эслатма: Бугун дам олиш куни. Ҳафта давомидаги чарчоқларни унутиб, ота-онангиз, оилангиз ва яқинларингизга вақт ажратинг. Уларнинг дуосини олиш энг катта бахтдир! ☕️ ✈️ Каналга обуна бўлинг @hidoyatTopganlar
Намоз вақтлари: 09.08.2026 - Якшанба Сафар 25 @hidoyatTopganlar
Намоз вақтлари: 08.08.2026 - Шанба Сафар 24 @hidoyatTopganlar
Ассалому алайкум азизларим! Аҳли исломнинг гўзал айёми - ЖУМА муборак бўлсин. Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқинларингизга соғлик-омонлик ато қилсин. 🌟 Жума муборак бўлсин! @qalb_oshigi
#Жума_муборак Гуноҳларингиз денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хоҳлайсизми? Унда эртага жума куни, Бомдод намозидан олдин ушбу дуони 3 марта айтинг... @HidoyatTopganlar
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ✨ 🌤 Хайрли ва баракали тонг! Аллоҳ таоло бугунги кунингизни солиҳ амаллар майдони қилсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан иймон нури сўнмасин. Офият ва саломатлик кун бўйи сизни тарк этмасин. 📖 Тонгги ҳикмат: Энг яхши кун — Аллоҳнинг ризолиги йўлида бир қадам бўлса ҳам олдинга юрилган кундир. 📿 Кунлик зикр: «Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳ». (Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан). ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг! @hidoyatTopganlar
Намоз вақтлари: 06.08.2026 - Пайшанба Сафар 23 @hidoyatTopganlar