Hidoyat yo'li
СтатистикаАнгор туман “Абу Исо Ат-Термизий “ жомеъ масжиди расмий канали Реклама ва таклифлар учун @orifxushiyev
- Последний пост
- 02:44
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 35
- Всего постов
- 239
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 4 391
- 1/48двое суток
- 4 431
- 1/72трое суток
- 4 778
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
🦅АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ! - Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ; - Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ; - Энг яхши мукофот - ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ сўраймиз! Тан сиҳатлик , офият , бахт - саодат , омад , ҳалол даромад Сиздан асло айрилмасин! Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин! Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин! Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Роббнинг ҳузурида Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўн-ўн икки ёшлардаги шогирди бўлар эди. Йигитча имомнинг суҳбатларида кўп қатнашар, унинг таъсирли суҳбатлари қалбидан жой олар, доимо олимнинг тавсияларига амал қилар эди. Бир куни имом Қуръон тиловатининг фазилати ҳақида гапирди. Йигитча суҳбатдан жуда таъсирланди. Шу кундан бошлаб, ҳар куни ҳуфтондан сўнг то бомдодгача ўтириб Қуръонни бошидан охиригача хатм қила бошлади. Кундузлари эса рўзадор бўлар эди. Табиийки, бу риёзат давом этаверганидан унинг соғлигига салбий таъсир қила бошлади. Озиб-тўзиб кетди. Бундан хавотирга тушган йигитнинг ота-онаси, бу қадар ўзини қийнамаслигини сўрашар, у эса уларга парво қилмасди. Ҳар кеча Қуръонни хатм қилишда давом этар эди. Шундан сўнг улар имом Аҳмаднинг олдига бориб ҳолатни англатдилар. Фарзандларининг соғлиғидан хавотирда эканини билдирдилар. Имом йигитчани чақириб сўради: - Ўғлим, сен ҳар кеча Қуръонни хатм қилаётган эмишсан? - Ҳар доим эмас. Қиш кечаларида битираман. Ёзнинг кечалари қисқа бўлганидан хатм қила олмаяпман. - Офарин! Ўғлим, бугун сен Қуръон ўқиётганингда ёнингда мени ўтирганимни тасаввур қил. Шундай ўқи. - Ҳўп бўлади, - деди йигитча. Эртасига йигитча келди. Имом сўради: - Хўш? Бугун қанча ўқидинг? - Устоз, ёнимда сизни тасаввур қилганимдан Қуръонни тез ўқий олмадим. Ўн беш пора ўқидим, холос. Йигитча ҳижолатли эди. - Яхши, - деди имом. Бу кеча Қуръон ўқиётганингда, ёнингда Жаброил (а.с.) тургандек ўқи. Ҳўпми? - Ҳўп бўлади! Эртаси бамдоддан сўнг йигитча устозининг ҳузурига келди. Устози сўради: - Бугун қаеригача ўқидинг? - Устоз, бу кеча Жаброил (а.с.)нинг ёнида ўқигандек тиловат қилганим учун, «Оли Имрон»гача ўқий олдим, холос. Бамдод бўлиб қолди - Офарин! Имом жилмайди. - Энди бу кеча Қуръон ўқиётганингда, ёнингда Расулуллоҳ (с.а.в.) кузатиб тургандек ўқи. - Ҳўп бўлади, устоз, -деди йигитча. Эртасига йигитча имомнинг ҳузурига келди. Имом сўради: - Бугун қанча ўқидинг? - Устоз, бу кеча расулуллоҳнинг ёнларида ўқигандек тиловат қилдим. «Фотиҳа»ни ўқидим. Алиф, Лаам, Миим деб, у ёғини ўқий олмадим. Бамдод бўлиб қолди. - Офарин! Офарин, ўғлим... Энди бу кеча шундай ўқигинки, оламларнинг Робби сени кузатиб турганини ҳис қил. - Ҳўп бўлади, устоз! Йигитча эртасига имомнинг ҳузурида пайдо бўлди. У жуда ҳаяжонда эди. - Нима бўлди, ўғлим? Йигитча деди: - Устоз, бу кеча ҳеч нарса ўқий олмадим. «Аъузу»ни айтдим. «Басмала»ни ўқидим. «Алҳамду лиллааҳи Роббил аъламийн» дедим. Ҳис қилдимки, оламларнинг Робби мени кузатиб турибди. «Ар Роҳман ир Роҳийм» дедим. Лекин, «Ийяка наъбуду»ни айта олмадим. Унинг ҳузурида бу оятни ўқий олмадим. Тонггача бу сўзни айта олмадим. Ичимда шунча қусурларим бор экан, риёкорлик қилиб «Ийяка наъбуду» дея олмадим... «Фақат Сенгагина ибодат қиламиз» дея олмадим... Йигитчанинг кўзлари ёшли эди. Имомнинг мақсади ҳосил бўлган эди. Ўзи ҳам бундан таъсирланди... Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
*Тўсатдан ўлиб қолишдан қўрқаман, чунки:* • Тавбасиз қолган гуноҳларим кўплигидан қўрқаман; • Фарзандларим тарбияси чала бўлиб қолишидан қўрқаман; • Ота онамни хизматларини адо қила олмай, розиликларини олмасдан кетишдан қўрқаман; • Бировни ҳаққини бера олмай кетишдан қўрқаман; • Кимгадир сўз ё амалим билан озор берган бўлсам-у, у мени кечирмай қиёматга олиб қўйишидан қўрқаман; • Телефонимда ношаръий нарсалар аралашиб қолган ҳолатда уларни тозаламай кетишдан қўрқаман; • Мендан сўнг одамлар мени ёмон сифат билан эслашларидан қўрқаман; • Ҳар бир катта кичик амаллар ёзиладиган кунда ёмон амалларим мени ҳижолат қилишидан қўрқаман; • Дунёдаги дўстларим олдида яхши кўриниб, қиёматда халойиқ олдида шарманда бўлишдан қўрқаман; • Мендан сўнг золимлар оила аҳлимга зулм килишидан қўрқаман; • Кимгадир озор бериб, унутган бўлсам, маҳшарда у мазлум бўлиб олдимга келиб ёқамдан ушлашидан қўрқаман; • Ёнимда юрган бенамоз қиёматда ёқамдан олиб "Нима учун индамаган эдинг, ибодатга мажбурласанг ҳам майли эдия" деб мени айбдор қилишидан қўрқаман; • Менга бировни моли топширилганда хиёнат қилиб, ўз манфаатим учун ишлатиб қўйишдан қўрқаман; • Ҳар рамазон ойига кириб, тақво сифатини топа олмасликдан қўрқаман; • Ўзим яхши таом еб, ўтирганимда бирор бир мискин мен каби еб-ича олмаса ва Аллоҳ бизни қиёматда юзлаштирса нима деб жавоб беришдан қўрқаман; • Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларига борсам, мени танимай қолишларидан эса жудаям қаттиқ қўрқаман; Ё Аллоҳим ўзинга таваккул қилдим, умидим ўзингдан. Ўзинг шарманда қилма ё Роббий. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга хақиқий уммат қил. Амииийн. Яқинларга ҳам улашинг Шамс..... Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Набавий мўъжизалардан яна бири! Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларидан яна бири ўз исботини топди. Унда замонавий технологиялар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 1400 йил олдин "жаннат дарвозасининг кенглиги" борасида айтган сўзларини тасдиқлаганини айтиб берди. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Муҳаммаднинг жони Унинг измида бўлган Зотга қасамки, жаннат эшикларининг икки қаноти ораси(даги масофа) Макка ва Ҳажар ўртасидаги масофадек ёки худди Макка ва Бусро ўртасидаги масофадекдир. Имом Муслим ривояти. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам Жаннат эшиклари кенглиги худди шарқий йўналишда Макка ва ҳозирги Қатар давлатидаги Ҳажар шаҳри орасидагидек ёки шимолий йўналишда Макка ва Суриядаги Бусро шаҳри орасидагидек масофага тенг эканини хабар бердилар. Ушбу ҳадисдан бу икки масофа тенглиги тушунилади. XX асргача ушбу икки узоқ жой орасидаги масофани аниқ ўлчаш имкони мавжуд эмасди. Сунъий йўлдошлар орқали эса Макка ва Бусро, Макка ва Ҳажар вилояти орасидаги масофа ўлчаниб, бу икки масофа бир хил 794 мил, яъни 1273 км.га тенг эканлиги аниқланди. Субҳаналлоҳ!!! Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
#muftiy_minbari 📹 Рабиул аввал сийрат ойидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيْم .. 🦅 Ассалoму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🌸 Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ қилсин! 🌸 Кунингизнинг ҳар сонияси ибодатла, тоатла мунаввар бўлсин! 🌹🤲 Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в)нинг Ахлоқи, 🌹🤲 Ҳазрати Сулаймоннинг саодати, 🌹🤲 Ҳазрати Аюбнинг сабри, 🌹🤲 Ҳазрати Юсуфнинг гўзаллиги, 🌹🤲 Ҳазрати Хамзанинг жасорати, 🌹🤲 Ҳазрати Умарнинг адолати, 🌹🤲 Ҳазрати Усмоннинг ҳаёси, 🌹🤲 Ҳазрати Алининг илми, Сизга ҳамиша ҳамнафас бўлсин! Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Хазрати Довуд алайхиссаломнинг ўттизта ўғли бўлибди. Бир куни пешин намозига одамлар кечика бошлабди. Довуд алайхиссалом орқасига қарасалар, ўнг томонида ўн бешта ўғли, чап томонида ўн бешта ўғли ўтирибди экан. Шунда сал мақтанчоқликка бўй олдириб - “ Ўзимиз ҳам бир жамоа эканмизку, элни кутмасдан намозимизни бошлайверамиз. Худо хоҳласа ўттиз ўғлим бор, ҳақ динни бутун элга ўзим етказаман”, деган ўй келиб, намозни бошлаб кетибдилар. Худога Довуд алайхиссаломнинг бу иши ёқмади. Хазрати Довуд алайхиссаломнинг намоз вақтида ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳ, деб ўнг томонга салом берганларида ўн бешта ўғли жон топширди. Чап томонга салом берганларида, қолган ўн бешта ўғли бандаликни бажо келтирди. Хатосини уққан Довуд алайхиссаломнинг кўз ёшларини дарё қилиб, Яратгандан кечирим сўрадилар. Раҳми чексиз Аллоҳ - “ Ўттизта ўғлингни қайтариб берайми ё ўттизини ўрнини босадиган битта ўғил берайми”, деб сўради. - “ Сенинг амринг икки бўлмайди. Ўттиз ўғлимнинг жонлари жаннатда бўлсин. Менга уларнинг ўрнини босадиган битта ўғил берсанг бас”. - “ Айтганинг бўлсин. Лекин боланинг умри қисқа бўлади. Мен унга фақат тўққиз йил умр бераман”. - “ Майли шунисигаям шукр”, деб Довуд алайхиссаломнинг келаси йил ўғил кўрадилар. У боланинг исми Сулаймон алайхиссалом эдилар. Сулаймон алайхиссаломнинг иш буюришга яраб қолган пайтларида Довуд алайхиссалом унинг қўлига қумғон (обдаста), елкасига сочиқ осиб: - “ Ўғлим сен энди бизнинг уйга келган меҳмонларнинг ёшми, қарими ҳаммасининг қўлига сув қуйиб тургин. Сувни уч марта узиб-узиб қуясан. Тўртинчи марта агар меҳмон сўраса қуясан”. - “ Ота нега узиб қуйишим керак?” - “ Сабаби ўликни ювишганда сувни узмай қуяди. Сен ахир сувни тирик одамларга қуясан-да ўғлим. Иккисини фарқи бор”, - дедилар. Довуд алайхиссаломнинг келган ёш қарининг ҳаммаси, сув қуйиб турган Сулаймон алайхиссаломга - “ юзга кир болам, қўлинг дард кўрмасин, катта олим бўлгин, подшо бўлгин, умринг узоқ ризқинг бутун бўлсин”, деб раҳматлар айтарди. Бир куни Сулаймон алайхиссаломнинг тўққиз ёшга тўлдилар. У пайтларда боласи тўққизга тўлгач уни бир қизга унаштириб қўйиш лозим эди. Лекин Аллоҳнинг болага фақат тўққиз йил умр бераман, дегани Довуд алайхиссаломнинг эсларида эди. Бир куни Довуд алайхиссаломнинг саҳарда Аллоҳни зикр қилиб ўтириб, Сулаймон алайхиссаломнинг ёши тўққиздан ошди. У энди жон таслим қилиши керак эди. Бунинг тирик қолганининг сабабини сўради ва агар жонини олмайдиган бўлса болани унаштириш лозимлигини айтдилар. Шунда Хақ Таоло - “ Менинг исмларимдан бири Халқдур. Минглаб одамлар сенинг болангга узоқ умр тилади. Мен шунча халқнинг дуосини қайтара олмайман. Сулаймон узоқ умр кўради, У барча ердаги маҳлуқларни, осмондаги қушларнинг ва барча денгиздаги балиқларнинг тилини биладиган бўлади. Барча одамлар ва жинларга ҳукмронлик қилади”, деб жавоб берди. Ана шундан бошлаб ёш болалар қарияларнинг дуосини олсин, деб Худойи маросимларида, тўйларда уларга сув қуйдириб қўядиган урф-одат пайдо бўлибди. Гўзал урфларимиз учун яратганга шукрлар бўлсин. Аждодларимиз ўзларига лозим тутган йўллардан юрсак, Иншааллоҳ адашмаймиз, барака топамиз! Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Салавот шарифа Абу Толҳа р.а. ривоят қиладилар: - “Мен бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига кирганимда у зотни хурсанд ҳолларида топдим ва – Ё Расулаллоҳ! Бугунги кундан бошқа бирор кунда сизни бунчалик хурсанд ҳолда кўрганимни билмайман – дедим. Шунда у зот – “ Нима мени ман қила оладики Жаброил а.с. менинг хузуримдан хозиргина менга хушхабар бериб чиқиб кетди. Айтдики: “ Албатта, ҳар бир бандаки менга битта саловот айтса, унинг учун ўнта ҳасанот (савоб) ёзилгай ва ундан ўнта саййиот (гуноҳ) ўчирилгай ва унинг даражаси ўнтага кўтарилгай. Банда қандай айтса, менга у шундай ҳолида кўрсатилгай ва у банда дуо қилган мислича ўзига қайтарилгай – дедилар”. Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
#muftiy_minbari 📹 Мавлиднинг асл моҳияти 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Ўзбек тилини ва бош кийимини ўрганамиз! “Дўппи” сўзи туркийча “юқори” ва “тепа”ни ишора қилувчи “тубе” сўзидан олинган. Шунинг учун дўппини ўрислар ҳам “тубетейка” дейди. Бу “тепа”дан “телпак” деган сўз ҳам ясалган. ДЎППИ ТУРЛАРИ 1. Чуст дўппи 2. Марғилон дўппи 3. Ироқи 4. Гилам дўппи 5. Чакма тўр 6. Қизил гул 7. Тошкент дўппи 8. Чиптадўзи 9. Самарқанд дўппи 10. Зардўппи 11. Гулдирама 12. Бухоро дўппи 13. Бахмал дўппи 14. Бойсун дўппи 15. Шаҳрисабз дўппи 16. Қўқон дўппи 17. Кулох 18. Тоққи 19. Ароқчин 20. Тусдўппи 21. Қалампир нусха 22. Тайи дўзи 23. Чор гули 24. Бодомча 25. Босма 26. Кунгура 27. Сурхон дўппи 28. Ётоқ дўппи 29. Ҳожатхона дўпписи (Бу дўппи бўз ёки оддий матодан тикилиб, ёмон энергиядан инсон аурасини сақлаш учун кам сонли тақволи хонадонларда бўлади) 30. Чакматўр 31. Еталатма 32. Тароқ дўппи 33. Ова 34. Сур дўппи 35. Чумакли тахя 36. Пилдироқ 37. Жиякли 38. Турк дўппи 39. Ширвози дўппи (асосан Хоразмда тайёрланади, ширвоз қўзичоқлар терисидан тикилади) 40. Силкима 41. Шаҳрихон дўппи 42. Хивақи 43. Ургут дўппи 44. Лақай дўппи 45. Саппўш 46. Дашнобод дўппи 47. Сатин дўппи 48. Косон дўппи 49. Ола дўппи 50. Чол дўппи Бу ерда эсимга тушганларини ёздим. Аслида дўппи турлари 200дан ортиқ бўлиб, заифана-бачкана дегандай хотин-қизларнинг ва болаларнинг, актёр-артист ва айрим соҳа кишиларининг дўппиларини ёзмадим. Умуман эркагу аёлнинг бош кийимини ёзсам мингдан ошади. “Дўппи” дейилмайдиган мавсумий қулоқчин, тақия, қалпоқ, бўрк, салла, попоқ, телпак, чўгирма каби бош кийимлар ҳам бор. Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
САДАҚА ҚИЛГАНИНГДА БЕШ НАРСАНИ УНУТМА Ҳофиз Абу Нуъайм «Ҳилятул-авлия ва тобақотул-асфия»да ёзишича, Ҳотами Асом шундай деган экан: «Садақа қилсанг, беш нарсани унутма: Биринчиси, садақа қилиб, ундан ҳам кўпроғини талаб қилма! Иккинчиси, садақани одамлар маломат қилгани учун қилма! Учинчиси, садақа қилиб, ортидан миннат эргаштирма! Тўртинчиси, икки дирҳам пулинг бўлса, бир дирҳамини бериб, иккинчисига суяниб қолма! Бешинчиси, садақа қилиб, мақтов кутма! Бунинг мисоли худди бешта эшиги бор ҳовлида қўй сақлаётган кишига ўхшайди. Ҳовлининг ташқарисида бўри бор. Агар эшикларнинг тўрттасини беркитиб, биттасини очиқ қолдирса, бўри кириб, қўйни еб кетади. Худди шунингдек, сен ҳам садақа қилиб, ана шу беш нарсадан бирини қилиб қўйсанг, садақангни йўқ қиласан». Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
#muftiy_minbari 📹 Нурга бурканган ой 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Зорбул масал: Дўзахга кириб, у ердан дўстларини тополмай сўради: — Дўстларим қаерда? Жавоб беришди: — Ўлиминг уларнинг тавба қилишига сабаб бўлди... P.S.: Ўзгалар сизга қараб тавба қилмасидан, сиз ўзингизга қараб, тавба қилинг! Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
#ибрат Йиғламасдан ўқишнинг иложи йўқ! Муҳаммад Юсуф тилидан (Битилмаган сўнгги шеър) ВИДО Ризқим узилганга ўхшайди, чоғи, Излама, ҳеч қандай ташҳису, малҳам. Тобора авжланар дарднинг ўчоғи, Етолмасам керак Тошкентгача ҳам. Тек қўй, кузатмагин, вужудим оғрир, Элликқалъа деган юртда не гуноҳ Ватаннинг шарқида туғилиб, охир, Ғарбида ўлмоқни битибди, Аллоҳ! Иғво тарқатманглар маза-бемаза, Мабодо, юз берса бирор бир кор-ҳол. Тошкентда очмасин, ҳеч қандай аза, Сим қоққин, Абдулла Орифга дарҳол! Тўхта, айтиб қолай, жон пишмасидан, Ҳаммаси жойида: сейф, стол, палос... Фақат Ёзувчилар уюшмасидан, Бир варақ ариза қарзим бор, холос. Айтганча, столим чап тортмасида, Бир шоир йигитнинг қўлёзмаси бор. Адашмасам, эди юртга қасида, Шуни нашриётга-тақризга юбор. Оғзим қурияпти, сув бер, бир қултум, "Руҳ ўзин улфати жондан туймоқда". Оҳ, ота бўлиб мен, нима ҳам кўрдим, Юрагим куймоқда, ичим куймоқда! Тўрт боламдан бирин менда кўнгли йўқ, Нима қилай ахир, Худойим айтсин. Назира ўгаймас, унинг ўғли йўқ, Бобурга айтинглар, Дархонга қайтсин! Шоирнинг шеърлари-тақдири, дерди, Рости ишонмасдим, босмасди титроқ. Наҳот, Роббим менга шундай дард берди, Тақдирим бўлдими "Лолақизғолдоқ"!? Жонсиз жигаримга ботмоқда тикан, Қорайтириб борар юзларимни ғам. Аслида, шеърларим пешонам экан, Тўйин кўролмадим қизларимни ҳам. Ўлсам, уч қизимга бўлади оғир, Эҳтимол, улар ҳам қилишар тоқат. Йиғлашиб, йиғлашиб кўнади охир, Онамни кўндириб бўлмайди фақат! Кор қилмайди унга ҳеч ҳимматингиз, Ўзин адо қилар, жонини ея Айтинг секингина-Муҳаммадингиз, Кетди Муҳаммаднинг ёнига-дея. Соат неччи бўлди, қош қорайдими, Жонга тегди дерсан, шу шоири ҳам. "Менга ҳаво етмас...", жон торайдими, Бунча ҳаяллади, Азроили ҳам. Келишин кутамиз энди начора, Бир шоир жонида интиқоми бор. Айтганча, уч кундан кейин, бечора, Нозима қизимнинг имтиҳони бор. Эҳ, нима бўлар-а, ректорга боргин, Бир илтимос қилгин, учраб ўзига. Тегса, тегибдида, ёрдами ахир, Муҳаммад Юсуфнинг битта қизига. Ана келаётир, ажал пишқириб, Узмоқ бўлар ризқу-саодатимни. Қайси бир сўзимда олар...ишқилиб, Айтишга улгурай Шаҳодатимни. Оҳ, нима дейсан-а, Назирамга айт, Шўрликни ёз қолиб, қиши тушмасин. Яна тилга чиқар, ўзим битган байт: "Номард одамларга иши тушмасин!" Унга шон керакмас, унвон керакмас, Етади хилқату-хаёли деган. Унвон бериб кетай мен унга, абас, Муҳаммад Юсуфнинг аёли деган! Ичим ачияпти Адабиётга, Арзирли бўлмади, ўгитларим ҳам. Сўзини муҳрлаб абадиятга, Одам бўлармикан шогирдларим ҳам? Наҳот ўз-ўзимдан кўнглим тўлмаса, Чала қолди сабоқ, бўлди энди кеч! Фақат бир ўгитим: дарди бўлмаса, Шогирдман демасин Муҳаммадга, ҳеч! Муҳаммаддан иймон, Юсуфдан жамол, Яшадим, лек шоир жисми билан, мен. Гуноҳ ҳам қилганим ростдир, эҳтимол, Икки пайғамбарнинг исми билан, мен! Ўзи кечиргувчи, истиғфор айтгум, Дариғ тутма мендан муҳаббатингни. Ўзингдан яралдим, ўзингга қайтгум, Ўзинг кечир содда Муҳаммадингни! " "ЎЛИМ НИМА, БУ ҲАМ БИТТА САЙР, ОНА, ЎҒЛИНГ ҚАРО ЕРГА КЕТДИ ХАЙР, ОНА..." ©️ Ўлмасбек Самарқандий Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
ОИЛА ПАСПОРТИ Ота: Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир. Она: Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир. Ака-ука: Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир. Опа-сингил: Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир. Ўғил: Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир. Қиз: Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир. Жуфти ҳалол: Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир. Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
#muftiy_minbari 🌙 ҚИЁМАТДАГИ ХУШХАБАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🦅ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!✨ 🤲☘АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер. 🤲🌺Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер. 🤲🌸 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил. 🤲🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт. 🤲🌹 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲 🍃🌺ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌸🍃 Каналга аъзо бўлиш⬇️⬇️⬇️ http://t.me/hidoyat_yuli
Рабиъул-аввал ойи муборак! Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат қилиб юборган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин! Оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад Мустафога Аллоҳ таолонинг батамом ва баркамол салавотлари ва саломлари бўлсин! Азизлар, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган ойлари — Рабиъул-аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! Сарвари олам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунёга келишлари Аллоҳ таолонинг инсониятга инъом этилган энг буюк марҳаматидир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда у зотга шундай марҳамат қилади: «Биз сизни оламларга фақат раҳмат қилиб юбордик» (Анбиё сураси, 107-оят). Рабиъул-аввал ойи Аллоҳ таолонинг улуғ неъматига шукрона айтиш, инсониятга Ислом динининг нурини етказган, Аллоҳнинг охирги элчисини ҳадя этган муборак ойдир. Бу ой Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган ойларини шарафлаш, у зотга кўплаб салавотлар айтиш фурсатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги ҳилолни кўрганларида шундай дуо қилар эдилар: اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ «Аллоҳумма, аҳиллаҳу ъалайна бил-юмни вал-ийман, вас-салаамати вал-Ислам, Роббий ва Роббукаллоҳ». Маъноси: «Аллоҳим, бу ойни биз учун барака, иймон, тинчлик-омонлик ва Ислом ойи қилгин! (Эй ҳилол) менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!» Набиййимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг оли байтларига ва барча саҳобаларига Роббимизнинг салавотлари, саломлари ва баракотлари бўлсин! Фазилатли ва баракотли ой барчамизга муборак бўлсин! 🕋 @islomuz
Hidoyat yo'li pinned a photo