𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
Статистика𝐎'𝐳𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐠𝐚 𝐲𝐨𝐪𝐪𝐚𝐧 𝐡𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭𝐧𝐢 𝐛𝐨𝐬𝐡𝐪𝐚𝐥𝐚𝐫𝐠𝐚 𝐡𝐚𝐦 𝐮𝐥𝐚𝐬𝐡𝐢𝐧𝐠...✓
- Последний пост
- 17 авг.
- Последнее чтение
- 17 авг.
- Постов за неделю
- 15
- Всего постов
- 141
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 125
- 1/48двое суток
- 143
- 1/72трое суток
- 154
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#МАСЛАҲАТ Худойимга солиб кетавер, Манзилингга тезроқ етасан. Кўрмаганга олиб кетавер, Кўрмагандай бўлиб кетасан. © Иқбол Мирзо 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ҲАБИБИМ Йўлга чиқдик, йўллар узун, Йўллар бизни кузатар жим. Гўзал демам ойнинг юзин, Ҳабибим, сизни соғиндим! Ўн тўрт аср эмас йироқ, Чироқ йўқдир сиздан порлоқ, Ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ, Ҳабибим, сизни соғиндим! Оламларга сарвар бўлган, Бу умматга раҳбар бўлган, Ичу таши анвар бўлган, Ҳабибим, сизни соғиндим! Мадинага эсган еллар, Мендан сизга салом йўллар! Дилни қийнар ўтган йиллар, Ҳабибим, сизни соғиндим! Юракда ишқ, дилда фироқ, Сиздек бўла олмас ҳеч ким, Ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ, Ҳабибим, сизни соғиндим! © Нурмуҳаммад Хўжа 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ТЎРТЛИК Сабабсиз кетсалар, сафлар бузилиб, Ўкиниб юрмагин, кўнглинг эзилиб. Зеро дарахтдан ҳам, билки, энг аввал – Чириган мевалар кетар узилиб... © Бобур Бобомурод 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#БАНДА Алданма кимсалар хушомадига, Унга керак манфаат, сен эса нега?! Ваъда қилмаганда Аллоҳ Жаннатни, Ҳаттоки Унга ҳам қилмасди сажда. © Муҳаммад Окиф Эрсой 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ОНАЖОН Етмиш юлдуз ёғилиб, Ярим ойча тўлолмас. Етти янга йиғилиб, Битта она бўлолмас. Она тирик эшикка Ғурбат яқин йўлолмас. Менинг эса, бағрим қон, Вайронаман, Онажон... Гарчи биз ёш, ғўр эдик, Сиз бор — биз ҳам зўр эдик. Бир майизни беш ўғил Тенг бўлишиб ер эдик. Гоҳ талашсак, ҳақ сўзни Онам айтсин, дер эдик. Тушми энди у замон, Ҳайронаман, Онажон. Тирик юрса волиданг, Тоққа кучинг етаркан. Онанг ўлса, бошингдан Офтоб ўтиб кетаркан. Жиндеккина алам ҳам Тоғдек ботиб кетаркан. Кўксим тўла минг армон, Тўлғонаман, Онажон. Онасиз уй — ойсиз тун Экан энди ўйласам. Қалбни ўртар дардларим, Қай бирини сўйласам? Сизсиз кўчам бефайз, Ҳаловат йўқ уйда ҳам. Фариштаси тарк этган Остонаман, Онажон. Ўзинг учун ўл етим! Ўрда ҳам мен, қирда ҳам. Кўйлагимда тугма йўқ, Тугма бўлса, кир — ёқам. Тўрт янгамга қўшилиб, Турткилайди тўрт оғам. Ўз уйимда жонажон, Бегонаман, Онажон. Кўнгил ўзин тутинган Бир меҳрибон қўмсайди. Дунёда бир одамга Сиринг айтиб бўлсайди. Онасизни дўсти ҳам, Душмани ҳам алдайди. Айтинг ахир, мен кимга Ишонаман, Онажон? Йўқлигингиз қадамда Турар шундай билиниб. Нон ёпмайсиз тонглари Менга кулча илиниб. Сарғаярман сарғайган Расмингизга термулиб. Зиё истаб зор қақшар Парвонаман, Онажон. Уй тўрида толбешик — Акам ётган, мен ётган. Шердек-шердек келбатли Беш ўғилга асқотган. Қайтиб кириб бўлсайди, Бўлардим жон деб қайтган! Мен бу жойни ҳаммадан Қизғонаман, Онажон. Яшаяпман шарпадек, Сезилмай гоҳ, сезилиб. Гоҳи кўкка интилиб, Гоҳи ерга эгилиб. Соғинганда шеър ёзиб, Юракларим эзилиб. Эл ичра бир шоири Девонаман, Онажон. © Муҳаммад Юсуф 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#БАҲОНА Қалб – асли зим-зиё, қоронғу хона, Маразлик яшайди ичда пинҳона. Айблари очилиб қолгудек бўлса, Инсон излай бошлар осон баҳона: Кўплардан хатою айби сўралса, Нетай, дер, қисматим шундай яралса... Баҳоналар ичра ўйлаб қаралса, “Тақдири азал” энг ёмон баҳона. Ҳукмни билгувчи инсоннинг ўзи, Тағин жим кулгувчи инсоннинг ўзи, Ҳар ишни қилгувчи инсоннинг ўзи, Айбни тўнкаш учун шайтон – баҳона! Одамлар фитнанинг кўрсатиб кучин, Самога термулиб дейдилар: “Нечун?” Ердаги маъсият, фужурлар учун Доимгидек мовий осмон – баҳона... Ҳазрати инсоннинг пойида замон, Ҳеч қачон ўзгармас, жойида замон... Ўзимиз ўзгариб кетганмиз ёмон, Ёмонлашга келса, замон – баҳона! Инсон умри нима, қолса гар тугаб, Ортиқчалик қилар ҳар қанақа гап. Ўлим фариштаси – ҳақиқий сабаб, Ўқ, қилич, ханжару камон – баҳона! Хайрулло, ҳазир бўл, сароб ютмасин, Қалбинг нақд хатарни ҳеч унутмасин. Тағин, бир умрга алдаб ўтмасин Оловга элтувчи ёлғон баҳона! © Хайрулла Ҳамидов 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ИБРАТ Ўчирғич қаламга деди: «Ҳолинг нечук, дўстим?» Қалам ғазаб билан жавоб қайтарди: «Мен сенинг дўстинг эмасман. Сени ёмон кўраман». Ўчирғич даҳшатга тушиб, маҳзун ҳолда деди: «Нечун?» Қалам деди: «Чунки сен менинг ёзганларимни ўчирасан!» Ўчирғич деди: «Мен фақат хатони ўчираман». Қалам деди: «Хато бўлса, сенинг нима ишинг бор?» Ўчирғич айтди: «Мен ўчирғичман, менинг ишим шу!» Қалам айтди: «Шу ҳам иш бўлибдими?» Ўчирғич деди: «Сенинг ишинг каби фойдали иш». Қалам деди: «Сен хатокор, мағрурсан. Ўчиришдан кўра ёзиш афзал» Ўчирғич деди: «Хатони ўчириш тўғрини ёзиш билан тенг». Қалам жим бўлиб қолди. Сўнгра бироз маҳзунлик билан сўради: «Нима учун кундан-кунга кичрайиб боряпсан?» Ўчирғич деди: «Чунки ҳар гал бир хатони ўчирганимда ўзимни қурбон қилиб бораман». Қалам бўғилган овозда деди: «Ўзим ҳам аввалгидан қисқариб бораётганимни сезяпман». Ўчирғич қаламни юпатиб, «Ўзимизни бировларга фидо қилмагунимизча уларга фойда бера олмаймиз», деди. Сўнгpа унга меҳр билан назар солиб, «Ҳалиям мени ёмон кўрасанми?» деди. Шунда қалам табассум қилиб, «Қандай қилиб сени ёмон кўрай, ахир иккимиз ҳам фидойилар эканмиз-ку», деди Дўстим, бировлар қалбига шодлик ёзадиган қалам бўла олмасанг, ғамларни ўчирувчи ўчирғич бўлгин. Уларнинг қалбига «Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади», деган орзу-умидларни, яхшиликка ишончни тарқатгин. Ризоларига эришмасанг-да, уларга яхшилик тақдим этавергин! © Одинахон Муҳаммад Содиқ 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#НИДО Ҳеч бўлмаганда бир киши билан ўзим билан гаплашгандек ҳамма нарса ҳақида гаплашгим келади. © Фёдор Достоевский 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#КУН_ҲИКМАТИ Адабнинг меваси катта ақлдир, илмнинг меваси яхши амалдир. © Хоразмий 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#МУХАММАС Оч йўлим, ё Раб, Мадина сориға қўйсам қадам, Равзаи дўстинг тавофини манга қилғим карам, Ҳужраи Аҳмадни умматка қилибсан мухтарам, Орзу айлаб, ҳамиша йиғласам ман дамба-дам, Кўрмайин ўлсам кетар, кўксим аро минг-дарду ғам. © Ҳазиний роҳимаҳуллоҳ 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ЖУМА Набийга салавот айтиш қалбга шифо бўлувчи ва аламларни кетказувчи малҳамдир... ٱللَّٰهُمَّ صَلِّ عَلَىٰ مُحَمَّدٍ وَعَلَىٰ آلِ مُحَمَّدٍ 😎𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢
#ИҚТИБОС Табассум билан ҳимоялан, сукут билан ҳужум қил, бефарқлик билан ғалаба қозон. © Конфуций 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ТАЪРИФ Мусулмоннинг айбини кўриб Исломдан кўнглим совиди, деганлар бойнинг айбини кўриб бойликдан совимайдилар, ажабо! Ундайларнинг кўнгли кўнглимнинг кўчаси! © Аброр Мухтор Алий 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#КУН_ҲИКМАТИ Доим хурсанд қиладиган инсон билан бўл! 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#КУН_ҲИКМАТИ Кўп излаб оламда топмадим чора, Тақдирнинг сирлари қилди оввора. Етмиш икки йилда англаб етганим: Ҳеч нарса билмаслик экан, начора. © Умар Ҳайём 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ҲИКМАТ Ичингни таомдин айлагин холий, Унда маърифатнинг нурин кўрасан, Ҳикматдан узоқсан, сабаби шулки, Ҳамиша таомдан ичи тўласан! © Саъдий Шерозий 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ТЎРТЛИК Севмаса, берганинг гул бефойда - дўст! Билмаса Роббини, қул бефойда - дўст! Ҳар кимса турфа йўл танлаб кетмоқда, Бормаса Аллоҳга, йўл бефойда - дўст! © Маҳбубий 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ЭСЛАТМА Кўпайиб бораётган орзу ҳавасларингни кўрганинг каби, Камайиб бораётган нафасларингни ҳам кўр... © Ҳазрати Мавлоно Румий 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ТАВСИФ Шахсиятим билан услубимни аралаштирманг: — шахсиятим - бу ўзим; — услубим эса сизнинг муомалангизга боғлиқ... © Шедевр 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖
#ИЙМОН Жаннат неъматларининг 60 таърифи 1. Жаннатда ўлим йўқ. 2. Касаллик йўқ. 3. Оғриқ йўқ. 4. Ғам-қайғу йўқ. 5. Ташвиш йўқ. 6. Хавотир йўқ. 7. Қўрқув йўқ. 8. Руҳий тушкунлик йўқ. 9. Чарчоқ йўқ. 10. Машаққат йўқ. 11. Толиқиш йўқ. 12. Қарилик йўқ. 13. Очлик йўқ. 14. Ташналик йўқ. 15. Неъматларни узиб қўядиган уйқу йўқ. 16. Зулм йўқ. 17. Ҳасад йўқ. 18. Адоват йўқ. 19. Нафрат йўқ. 20. Айрилиқ йўқ. 21. Ҳар бир орзу Аллоҳнинг изни билан амалга ошади. 22. Унда (айнимаган) сувли анҳорлари бор. 23. Унда (таъми ўзгармаган) сутли анҳорлари бор. 24. Унда ичувчилар учун лаззатбахш хамрли анҳорлари бор. 25. Унда мусаффо асал анҳорлари бор (Муҳаммад сураси, 15). 26. Қасрлари буюк ва муҳташам. 27. Чодирлари марвариддан. 28. Дарахтлари улкан. 29. Мевалари қўл етадиган даражада яқин. 30. Сояси доимий. 31. Ҳиди хушбўй. 32. Неъматлари ҳеч қачон тугамайди. 33. Аҳли ҳамиша ёш бўлади. 34. Соғлиқлари мукаммал бўлади. 35. Жисмлари энг гўзал кўринишда бўлади. 36. Кийимлари ҳарир, ипакдан. 37. Зеб-зийнатлари олтиндан. 38. Зийнат, безаклари кумушдан ҳам. 39. Унда баланд кўтарилган сўрилар бор. 40. Унда мангу ёш хизматкорлар бор. 41. Унда ҳури ъийнлар бор. 42. Уларнинг сўрашишлари «салом!”дир». 43. Унда беҳуда сўз эшитмайдилар. 44. Гуноҳга ундайдиган сўзларни эшитмайдилар. 45. Аллоҳга ҳеч қандай машаққатсиз тасбеҳ айтадилар. 46. Бир-бирларини (бориб кўрадилар) зиёрат қиладилар. 47. Мўмин биродарлари билан учрашиб, жам бўладилар. 48. Аллоҳ улардан рози бўлади. 49. Аллоҳ уларга ҳеч қачон ғазаб қилмайди. 50. Фаришталар уларнинг ҳузурига: «Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин!”, деб кирадилар. (Раъд сураси, 24-оят) 51. Жаннатнинг саккизта эшиги бор. 52. Унинг аҳли манзилларида азиз ва мукаррам бўладилар. 53. Унинг энг олий ери — Фирдавсдир. 54. Фирдавснинг шифти Раҳмоннинг Аршидир. 55. Унинг аҳли унда абадий қоладилар. 56. Ундан ҳеч қачон чиқарилмайдилар. 57. Унда ҳеч бир кўз кўрмаган неъматлар бор. 58. Ҳеч бир қулоқ эшитмаган неъматлар бор. 59. Ва жаннатда ҳеч бир инсон хотирига келмаган неъматлар бор. 60. У(жаннат)нинг энг улуғ неъмати — Аллоҳ таолонинг Карамли Юзини кўришдир. Аллоҳим! Бизни, ота-онамизни, аҳли оиламизни ва бизга севикли инсонларни ҳеч бир ҳисоб-китобсиз ва олдинги азобларсиз, тўғридан-тўғри Олий Фирдавс жаннати аҳлидан қилгин. манба: arabicuz 𝐇𝐢𝐤𝐦𝐚𝐭 𝐃𝐚𝐟𝐭𝐚𝐫𝐢 📖