tgindex
HR manager
@hrm_uzbузбекский

Кадрлар ишларини юритиш — бу ҳужжатлаштириш ва кадрлар бўйича ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этишни таъминлайдиган фаолиятдир! Тижорий ҳамкорлик учун — @hrm_manager_admin

Последний пост
12:39
Последнее чтение
17 авг.
Постов за неделю
34
Всего постов
46
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
26 482
+404 за 5 дн.
Сутки
+226
+0,86%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
4 490
34 постов
Вовлечённость
17,0%
к подписчикам
Постов в день
4,9
всего 46
Упоминаний
10
каналов
Охват размещения
по 5 постам
1/24сутки в ленте
3 131
1/48двое суток
3 840
1/72трое суток
4 141

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • 12:392 240528

    ‼️Штат қисқариши натижасида ходимлар ишдан бўшатилганда малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ ходимлар ишда қолдирилади. Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлганда қуйидагиларга афзаллик берилади: ➖ қарамоғида 2 ёки ундан кўп киши бўлган ходимларга; ➖ оиласида мустақил иш ҳақи олувчи бошқа ходим мавжуд бўлмаганларга; ➖ шу иш берувчида узоқ муддат иш стажига эга бўлганларга; ➖ малакасини ошираётган ходимларга ҳамда ўқишни тамомлаган шахсларга; ➖ ушбу ташкилотда меҳнатда майиб бўлган ёки касб касаллигига учраган шахсларга; ➖ ногиронлиги бўлган шахсларга; ➖ 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлар бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга; ➖ меҳнатдаги ютуқлари учун рағбатлантиришларга эга ва интизомий жазоларга эга бўлмаган ходимларга; ➖ атом объектларидаги авариялар оқибатида зарар кўрган шахсларга. ✅Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 09:532 86117

    📍Иш ҳақининг тузилиши Меҳнат кодекси бўйича иш ҳақи асосий (базавий) ва қўшимча (ўзгарувчан) қисмлардан иборат бўлади. Иш ҳақининг асосий (базавий) қисми ушбу иш берувчида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими асосида белгиланади ва қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак. Иш ҳақининг асосий (базавий) қисми унинг доимий таркибий қисми бўлиб, ходимга белгиланган меҳнат нормаларига (тариф ставкаларига, маошларга) кўра ҳақиқатда ишлаб берилган вақт ёки ҳақиқатда бажарилган иш учун ҳисобланади. Иш ҳақининг қўшимча (ўзгарувчан) қисмини қўшимча тўловлар, устамалар, шунингдек мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўловлар ташкил этади. Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 09:392 621

    Minglab bizneslar allaqachon Telegram Ads'da Yandex Direct orqali reklama qiling: tematik kanallardagi 27 million obunachi, aniq target va kampaniyalaringiz analitikasi. Yangi mijozlaringiz shu yerda. Sinab koʻrish #reklama 16+ yandex.uz

  • 08:213 110114

    ❓ Ходим 1 календарь йил давомида қанча муддатга "без содержания" олиши мумкин? Иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади. Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак. Карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан олти ойгача кўпайтирилиши мумкин. Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 07:082 97259

    ‼️ДАМ ОЛИШ ВА ОВҚАТЛАНИШ ТАНАФФУСИ Меҳнат кодексига асосан ҳар бир ходимга 30 дақиқадан 2 соатгача танаффус берилади. 🔹Бу вақт иш вақтига киритилмайди. 🔹Ходим танаффус пайтида иш жойидан чиқиб кетиши мумкин. 🔹Иш куни 8 соатдан ортиқ бўлса — 2 та танаффус берилади. Қўшимча танаффуслар: 🔹Иссиқ ёки совуқда, очиқ ҳавода ишловчилар учун махсус танаффуслар. 🔹Болани овқатлантириш учун ҳам танаффус берилади. Бундай танаффуслар иш вақтига киритилади. 📋 Танаффуслар тартиби ҳар бир ташкилотнинг ички меҳнат қоидалари билан белгиланади. ✅ Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 06:182 7891

    Woman Card bilan yangi imkoniyatlar Endi Woman Card kartalari orqali har bir xaridingizdan 0,5% keshbekni pul ko‘rinishida to‘g‘ridan-to‘g‘ri kartangizga olasiz. Kartalarni Ipak Yuli Bank bo‘limlarida yoki Ipak Yuli Mobile ilovasi orqali rasmiylashtirish mumkin. Sinab koʻrish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

  • 05:222 897225

    ‼️КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИЧКИ НАЗОРАТ БЎЛИНМАЛАРИНИНГ МАСЪУЛ ЛАВОЗИМЛАРИГА НИСБАТАН МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР: ➖юриспруденция, иқтисодиёт, молия, солиқ, аудит, тизимли таҳлил, менежмент ёки ахборот технологиялари мутахассисликлари бўйича олий маълумот; ➖коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозими учун мутахассислиги бўйича камида 4 йиллик, бошқарув ходимлари учун 3 йиллик иш стажи. Бунда комплаенс ва коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги иш стажига устуворлик берилади; ➖коррупцияга қарши курашиш соҳасида мухсус ўқув курсларидан ўтганлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш. Сертификатга эга бўлган мутахассислар Агентликда юритиладиган коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига номзодлар захирасига киритилади. ✅Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 03:472 854

    Ozon’da sotuvchi bo’ling Ozon’da biznesni yo’lga qo’ying va tovarlaringizni butun O’zbekiston bo’ylab qulay shartlarda soting: • tez va oson ro’yxatdan o’tish; • bepul ta’lim va tahlil; • past va shaffof tariflar; • O’zbekistonning barcha bankiga minimal cheklovsiz so’mda barqaror to’lovlar; • Ozon’ning O’zbekistondagi yuridik shaxsi bilan shartnoma. Katta sarmoya talab etilmaydi, biznesni hatto bitta tovar bilan ham boshlash mumkin — hoziroq bepul ro’yxatdan o’ting! Saytga kirish #reklama seller.ozon.uz

  • 03:472 7032

    без подписи

  • 18:532 949413

    💼 Ish qidirayotganlar uchun qulay yechim! Endi kerakli vakansiyalarni izlab, o‘nlab kanallar orasida vaqt yo‘qotmang. 📁 Barcha ish kanallari — yagona folderda. 🔎 Kerakli kanalni toping. 📌 Vakansiyalarni kuzating. 🚀 Yangi imkoniyatlarni qo‘ldan boy bermang. Ish qidirishni osonlashtiring — hammasi bir joyda.

  • 18:332 85463

    Жуда ҳам ақлли номзод...😊 Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 18:012 9891

    24/7 1 daqiqada tushum — O'zbekistonda ilk marotaba ⚡ InfinBANK O'zbekistonda birinchi bo'lib terminallar orqali tushumlarni atigi bir daqiqada hisobga o'tkazishni yo'lga qo'ydi — kecha-yu kunduz, dam olish kunlari va bayramlarsiz. Karta orqali savdo o‘tdimi, pul allaqachon hisobingizda. Hatto tunda va dam olish kunlarida ham. Endi 2–3 kunga cho'ziladigan qotib qolishlar va kassa uzilishlarisiz. Tushumdan xaridlar, mahsulot yetkazib beruvchilar bilan hisob-kitoblar va boshqa to'lovlar uchun darhol foydalanish mumkin. ✅Zamonaviy POS-terminallar ijaraga beriladi. 👌 Atigi 1 ish kunida ulab beriladi. 📊Barcha amaliyotlarni real vaqt rejimida to'liq nazorat qilish imkoniyati InfinBANK — biznesni boshqarishning yangi tezligi. Batafsil #reklama infinbank.com

  • 17 авг.4 063323

    ‼️ИШ ҲАҚИ САҚЛАНМАЙДИГАН ТАЪТИЛДАН ОЛДИН ИШГА ҚАЙТИШ МУМКИНМИ? Амалиётда кўпчилик ходимлар оилавий ёки шахсий сабабларга кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил олади. Бироқ баъзан вазият ўзгариб, ходим таътил муддати тугамасдан ишга қайтишни хоҳлаши мумкин. Ушбу ҳолда нима бўлади? Меҳнат кодексининг 241-моддасига кўра иш берувчи ходимнинг ёзма илтимосномаси асосида иш ҳақи сақланмайдиган таътил бериши мумкин. Бу таътилнинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги ўзаро келишув билан белгиланади ва календарь йил давомида жами уч ойдан ошмаслиги лозим. Демак, қонунга кўра, иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам икки томоннинг келишуви билан берилади ва агар ходим таътил муддати тугамасидан ишга қайтишни истаса, бу ҳам фақат иш берувчининг розилиги билан амалга оширилади. Агар ходим ишга қайта олиш ҳақида ёзма ариза берса ва иш берувчи розилик билдирса, ходим белгиланган муддатдан олдин ишга чиқиши мумкин. Бу ҳолда иш берувчи янги буйруқ чиқаради ва ходим расман иш фаолиятини тиклайди. Бироқ агар иш берувчи рози бўлмаса, ходим таътилнинг аввал белгиланган санаси тугагунча ишга чиқолмайди ва ушбу даврда иш ҳақи ҳам ҳисобланмайди. Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 17 авг.3 6401

    Beeline bilan yangi smartfon olish juda oson 📱Oila tariflariga ulaning va smartfonga ega boling Batafsil #reklama beeline.uz

  • 17 авг.3 75533

    📍Иш ҳақи миллий валютада (сўмда) тўланади. ➖Иш ҳақини қарз мажбуриятлари, тилхатлар, купонлар тарзида тўлаш тақиқланади. ➖Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно. ➖Ходимга иш ҳақини тўлаш, қоида тариқасида, бевосита у ишни бажарган жойда амалга оширилади. Ходимнинг ёзма розилиги билан иш ҳақини ёки унинг бир қисмини банк муассасалари ёки почта бўлимлари орқали тўлашга йўл қўйилиб, уларнинг хизматлари учун иш берувчининг ҳисобидан ҳақ тўланади. Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 17 авг.3 8641115

    Иш берувчи ва рекрутер)) Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 17 авг.3 864221

    ‼️УМУМИЙ ҲОЛДА ХОДИМ ИШ БЕРУВЧИНИ 14 КАЛЕНДАРЬ КУН ОЛДИН ЁЗМА ШАКЛДА ОГОҲЛАНТИРГАН ҲОЛДА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШИ МУМКИН Меҳнат кедексининг 160-моддасига асосан ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддати тугагунига қадар муддатли меҳнат шартномасини 14 календарь кун олдин бу ҳақда иш берувчини ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда бекор қилишга ҳақли. Ўз ташаббусига кўра бекор қилинганда иш берувчини огоҳлантиришнинг бошқа муддатлари қуйидагиларга нисбатан белгилаб қўйилган: ▪️ташкилот раҳбари ➖ икки ой олдин; ▪️раҳбар ўринбосарлари, ташкилотнинг бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмасининг раҳбари ➖ бир ой олдин; ▪️мавсумий ходимлар ➖ уч календарь кун олдин; ▪️вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар ➖ уч календарь кун олдин; ▪️микрофирмалар иш берувчиларининг ходимлари ➖ етти календарь кун олдин; ▪️якка тартибдаги тадбиркорларда ишлайдиган шахслар ➖ етти календарь кун олдин; ▪️уй ишчилари ➖ етти календарь кун олдин. ✅Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 17 авг.3 549717

    ‼️ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИ ТАДБИРКОР ЁКИ УНИНГ МУАССИСИ БЎЛИШИ МУМКИН ЭМАС "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас: ➖ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат органида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўладиган давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно; ➖педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, Ўзбекистон қонунларида ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно; ➖тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга; ➖тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларига қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида эгалик қилиш ҳоллари мустасно; ➖ўзи хизмат қилаётган давлат органи назорати остидаги ёки у билан алоқалар ва манфаатларга эга бўлган ташкилотлардаги улушларни, пайларни ва акцияларни бевосита ёки вакиллар орқали олишга; ➖ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга; ➖чет давлат фуқаролигини олишга; ➖қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлар, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга; ➖Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар, шунингдек давлат фуқаролик хизматига киришдан олдин олинган ва ошкор қилинган мол-мулк мустасно; ➖ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга. Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 16 авг.3 729833

    ‼️МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШДА ИШЛАТИЛАДИГАН СЎЗЛАР Қонунчиликда ходимларга ҳақ тўлашда ҳар хил сўзлар ишлатилади ва ҳар бирининг маъноси ҳар хил бўлганлиги сабабли, тўловлар миқдорида фарқ қилади. Ушбу сўзларни нотўғри талқин қилиниши оқибатида ходимга ёки кам ёки кўп иш ҳақи тўланади. Ҳар икки ҳолатда ҳам қонун бузилиш ҳисобланади. Кам тўланса, ходимнинг меҳнат ҳуқуқи бузилади. Кўп тўланса, хусусий корхоналарда муаммо эмас, лекин давлат ташкилотларида айбдорларга жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилиши мумкин. 🔽Энг кўп ишлатиладиган иш ҳақига боғлиқ жумлалар: ➖меҳнатга ҳақ тўлаш – ходимга (ходимларга) жами тўловларни тўлаш шартлари, миқдори, турларини белгиловчи тизим. ➖иш ҳақи (иш ҳақи фонди) – ходимга бир ойда тўланадиган барча тўловлар умумий суммаси. ➖ўртача иш ҳақи – 12 ойда тўланган барча тўловларни (моддий ёрдам ва картошка пулидан ташқари) қўшиб, кейин 12 га бўлганда ҳосил бўладиган сумма. ➖лавозим маоши ёки тариф ставкаси (оклади) – штатлар жадвалида ёки тарификацияда кўрсатилган қўшимча тўловлардан ташқари ҳисобланадиган ходимнинг меҳнати учун тўланадиган ойлиги; ➖устама – маълум бир сабаб билан доимий ёки маълум вақт давомида (устама оладиган ҳуқуқ мавжуд бўлганда) тўланадиган рағбатлантирувчи қўшимча тўлов. ➖мукофот - бир марта байрам ёки бошқа саналар ва топшириқ бажарганлиги учун яхши ишлашга ундаш мақсадида бериладиган рағбатлантирувчи қўшимча тўлов. ➖моддий ёрдам – ходимни ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида бериладиган қўшимча тўлов. ➖йўл ҳақи – ходимни ишга келиб кетиши ва иш жараёнида йўл кира харажатларини қоплаш мақсадида бериладиган қўшимча тўлов. ➖тариф разряди – лавозим маошини ҳисоблаш учун ишлатиладиган, ишларнинг мураккаблигини ва ходимнинг малака даражасини акс эттирадиган қиймат. ➖тариф коэффициенти – тариф разряди бўйича нисбати. ➖тариф сеткаси – тариф разрядларининг мажмуи. ➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – Президент томонидан белгиланадиган ва 1 разрядли касб учун тўланадиган ойлик. ❗️Ҳар қандай ходим ишга қабул қилинганда (0,5 ёки 0,75 ставка бўлса ҳам) ойлиги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак (ҳозирги кунда 1 271 000 сўм). ✅Каналга уланиш — @hrm_uzb

  • 16 авг.3 449удалён 15:07

    Formula 1 Qatar Airways Azerbaijan Grand Prix 2026 Sting xarid qiling, chekdagi QR-kodni orqali ro‘yxatdan o‘tkazing va Formula 1 Qatar Airways Azerbaijan Grand Prix 2026 poygasiga yo‘llanma o‘yinida ishtirok eting!⚡ Batafsil #reklama 16+ qr.stingpromo.com