🍃🌹❤️ МУҲАББАТ НОЛАСИ❤️🍃
СтатистикаСени соғинаман, кечаю - кундуз, Ўтган умримизнинг йўлакларида...
- Последний пост
- 28 июл.
- Последнее чтение
- ещё не заходили
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 66
- Тип
- открытый
- Язык
- русский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 29
- 1/48двое суток
- 33
- 1/72трое суток
- 35
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
🇺🇿 DIQQAT, TANLOV! 🇺🇿 “O‘zbekistonda ta’lim” jurnali tahririyati O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 35 yilligi munosabati bilan iste’dodli ijodkorlar o‘rtasida “Iste’dodli ijodkor – 2026” tanlovini e’lon qiladi. 📜 Tanlov shartlari: - She’rlar O‘zbekiston mustaqilligi, Vatanga muhabbat, tinchlik va Yangi O‘zbekiston taraqqiyotiga bag‘ishlangan bo‘lishi kerak. - Ijodiy ishlar adabiy til me’yorlariga mos, badiiy jihatdan yuksak saviyada yozilgan bo‘lishi lozim. - She’r hajmi 24 misradan oshmasligi shart. - Imlo xatolari mavjud bo‘lgan she’rlar tanlovdan chetlashtiriladi. - O‘quvchilarning she’rlari tanlovga qabul qilinmaydi. 🏆 Baholash mezonlari: Ijodiy ishlar hakamlar hay’ati tomonidan quyidagi mezonlar asosida baholanadi: - mavzuning yoritilishi; - badiiy mahorat; - g‘oyaviy mazmun; - ijodkorlik. 🎖 Mukofotlar: - G‘oliblar “Iste’dodli ijodkor” medali, guvohnoma va diplom bilan taqdirlanadilar. - Namunali deb topilgan ijodiy ishlar mualliflariga ham medal va guvohnoma topshiriladi. 📩 Ijodiy ishlarni yuborish: Telegram orqali: @AktamJurayev 📞 Telefon: (93) 432-02-86 📅 Qabul muddati: 29-iyuldan 21-avgustgacha. 📢 Tanlov natijalari O‘zbekiston Mustaqilligi bayrami arafasida e’lon qilinadi. ✨ Ijodkorlarni ushbu nufuzli tanlovda faol ishtirok etishga chorlaymiz! Omad va zafar yor bo‘lsin!
2026 ЙИЛНИНГ 👉1 АВГУСТ КУНИ "НАЗМ ВА НАВО" ИЖОДИЙ ТЕЛЕГРАМ ГУРУҲИДА БИЗ ВА САНЪАТСЕВАР МУҲЛИСЛАРИМИЗ ОРЗИҚИБ КУТГАН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲОФИЗИ ОРОЛМИРЗО САФАРОВ МУСИҚИЙ ДАСТУРИМИЗ МЕҲМОНИ БЎЛАДИ! БИЗ БИЛАН УШБУ АЖОЙИБ МУСИҚИЙ ДАСТУРДА БИРГА БЎЛИНГ, АЗИЗЛАР! БИЗНИНГ МАНЗИЛ: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy @httpsmuhabbatnolasi
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 21 июль куни кеч соат 👇👇 21:30 да яна бир дастур кутмоқда. "АДАБИЁТ. ТАРИХ. ЗАМОН" деб номланган дастуримиз меҳмони - Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, таниқли шоир ва олим МУҲАММАД АЛИ. Муҳаммад Али 1942 йилнинг 1 мартида Андижон вилоятининг Бўз туманидаги Бешкал қишлоғида туғилган. Горький номидаги Адабиёт институтида таҳсил олган. Илк шеъри ўн беш ёшида – 1957 йил 17 февралда ҳозирги «Ўзбекистон овози» газетасида босилган. Адибнинг 40 дан ортиқ китоби чоп этилган. «Фазодаги ҳислар» (1967), «Шафақ» (1968), «Оталар юрти» (1970), «Оқ нур» (1977), «Илҳом париси» (1980), «Севсам, севилсам» (1983), «Вечный мир» (шеърий роман, 1984), «Саз» (рус тилида, 1984), «Сен бир гулсан» (1989), «Она дуоси» (1994), «Сайланма» (1997) «Мен ўзим, ўзим» (2011) сингари шеърий китоблари бор. Адиб ижодида «Машраб» (1966), «Гумбаздаги нур» (1967), «Бешгул» (1969), «Ошиқлар эртаги» (1975) достонлари, «Боқий дунё» (1979) шеърий романи салмоқли ўрин эгаллайди. «Сарбадорлар» (1989) роман-дилогияси, «Улуғ салтанат» эпопеяси ‒ «Жаҳонгир Мирзо» (2003), «Умаршайх Мирзо» (2006), «Мироншоҳ Мирзо» (2010), «Шоҳруҳ Мирзо» (2013), «Абадий соғинчлар» (2005), «Улуғбек Мирзонинг сўнгги куни» (2001), «Маспошшо ва Ойпарча» (2002), «Ҳиндиёна афсона» (2006), «Навоий ва Бойқаро» (2015) пьесалари адиб ижодининг чўққиси саналади. Ҳинд эпоси «Рамаяна» (1978), қорақалпоқ эпослари «Шаҳриёр» (1977), «Маспошшо» (1985), шунингдек, Ҳоқоний, Гёте, Бёрнс, Шиллер, Байрон, Пушкин, Лермонтов, Махтумқули, Бердақ, Абай, Тагор, Ҳамзатов асарларидан намуналарни ўзбек тилига ўгирган. Филология фанлари номзоди. Асарлари жаҳоннинг йигирма бешдан ортиқ тилларига таржима қилинган. «Абадий соғинчлар» роман-хроникаси инглиз тилида, «Жаҳонгир Мирзо» ва «Умаршайх Мирзо» романлари рус тилида, «Жаҳонгир Мирзо» романи эса турк тилида нашр этилган. Ўн уч йил давомида АҚШнинг Вашингтон университети талабаларига ўзбек тили ва адабиётидан дарс берди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан мукофотланган. «Улуғ салтанат» тарихий роман-дилогияси учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлган. Дастурни ХУРШИДА АБДУЛЛАЕВА олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/muhammadaliijodi
АЙНАН БУГУН, 👉11-ИЮЛЬ КЕЧ СОАТ👉 21:30 👈ДА НАЗМ ВА НАВО ИЖОДИЙ ТЕЛЕГРАМ ГУРУҲИДА СОҲИР ОВОЗ СОҲИБИ, ХОНОНАНДА, ТЕЛЕБОШЛОВЧИ ВА АКТЁР ЭЛДИДО ДИЛНИЁЗ ИЖОДИЙ ДАСТУРИМИЗ МЕҲМОНИ БЎЛАДИ! БИЗ БИЛАН УШБУ АЖОЙИБ ЭКСКЛЮЗИВ ДАСТУРДА БИРГА БЎЛИНГ АЗИЗЛАР! БИЗНИНГ МАНЗИЛ:https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy ИЖОДКОРНИНГ ИЖОДИЙ КАНАЛ ЎЗАНИ:https://t.me/Dilniyoz_Gafarov @httpsmuhabbatnolasi
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 3 июль куни кеч соат 👇👇 21:30 да яна бир дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Дўстлик” ордени соҳиби ЗИКРИЛЛА НЕЪМАТ. Зикрилла Неъмат (Зикрилло Хайриевич Неъматов) 1961 йилнинг 13 декабрида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. 1989 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг сиртқи бўлимини битирган. Кўп йиллар давомида ИИВ тизимида турли масъул лавозимларда хизмат қилган. Истеъфодаги полковник. Илк тўплами «Иккимизнинг ёниқ ишқимиз» номи билан 1993 йилда чоп қилинган. Шундан бери қатор шеърий, насрий, драматик ва болаларга аталган китоблари ўқувчилар қўлига етиб борди. Ҳозирга қадар 30 га яқин асарлари нашр этилган. Таржима билан ҳам шуғулланади. Рус, украин, беларусь, қозоқ, туркман шоирлари шеърларини ўзбек тилига ўгирган. 200 дан ортиқ шеъри қўшиқ қилинган. Дастурни ШАҲЗОДА МАНСУРОВА олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/zikrilla_shoir_asarlari
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 1 июль куни кеч соат 👇👇 21:30 да яна бир дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони - шоир, адиб ва журналист СИРОЖИДДИН ҚУЛБОБОЕВ. Сирожиддин Қулбобоев 1985 йилнинг 27 мартида Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. Музработ маиший хизмат касб-ҳунар коллежида, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида таҳсил олган. 2013 йилдан буён «Музработ» газетасида мухбир бўлиб фаолият юритиб келмоқда. Шеърлари, насрий асарлари, публицистик мақолалари вилоят ва республика газеталарида чоп этилган. «Энг улуғ, энг азиз» танловининг вилоят босқичи совриндори. Қирғизистон Республикасининг «Қирғиз шоир-ёзувчилари» жамоат фонди, Қозоғистоннинг «Дунё талантлари» уюшмаси, Халқаро Турон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» кўкрак нишони билан тақдирланган. Ижод намуналари "Сатрларда яралган ўзлик", "Зангори кенгликлар", "Сурхондандур сирли сурурлар" баёзларидан жой олган. «Айрилиқ фасли», "Шаффоф туйғулар" каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Дастурни ХУРШИДА АБДУЛЛАЕВА олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/sirojiddin_qulboboyev_ijodi
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 23 июнь куни кеч соат 👇👇 21:30 да яна бир дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони - шоир ва таржимон ХУРШИД ОХУН. Хуршид Охун 1999 йилнинг 25 майида Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Фарғона шахридаги 3-академик лицейда ва Қува Қишлоқ хўжалиги коллежида таҳсил олган. Касби - Паносиё ва Европа таомлари бўйича ошпаз. Бугунги кунда Доғистон ўлкасида яшаб, ишлайди. Шеърлари республика нашрларида эълон қилинган. Озарбайжон, беларусь шоирлари шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. Дастурни БЕКСУЛТОН олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/xurshid_oxun
Ассалому алайкум, азизлар! Қалби куй-қўшиққа шайдо, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 22 июнь куни кеч соат 👇👇 21:30 да ажойиб ижодий дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони - таниқли хонанда АНВАР СОБИРОВ. Анвар Собиров 1976 йилнинг 24 июлида Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган. Урганч шаҳридаги Комилжон Отаниёзов номли 1-Болалар мусиқа мактабини, М.Харратов номли Урганч мусиқа билим юртини ва Тошкент давлат маданият институтини тамомлаган. Айни пайтда Ўзбекистон республикаси бадиий жамоалари бирлашмаси қошидаги “Лазги” ашула ва рақс ансамбли яккахон хонандаси. Хонанда ижросидаги “Буюк юрт” , “Нози ёмон”, “Кечалар”, “Соғинч”, “Ким учун”, “Воҳа-воҳа”, “Сени севдим”, “Роталла” ,“Хайр, ёрим”, “Севишганлар”, “Хуш кел, Наврўз”, “Муқаддас Ватан”, “Омон-омон”, “Саждагоҳимсан”, “Муҳаббат” ва бошқа кўплаб қўшиқлар мухлислар қалбидан чуқур жой олган. “Бегона баҳор”, “Қаердасан, Оймомо?” “Қиш эртаги” фильмларида, “Жийда гули” , “Оппоқ орзулар” телесериалларида суратга тушган. Дастурни МАЛИКА УСМОНОВА олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/anvarsobirovtelegram
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 15 июнь куни кеч соат 👇👇 21:30 да яна бир дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони - шоир ва носир ЗУҲРИДДИН ҚОРАБОЕВ. Зуҳриддин Қорабоев 1973 йилнинг 22 декабрь куни Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Чорвадор МФЙ да туғилган. 1997 йилда Тошкент Фармацевтика институтини тамомлаган. Қисқа муддат ўқитувчилик қилган, кейин доришунослик билан шуғулланган. "Кечиккан муҳаббат", "Гўзал ишқ қиссаси", "Диабетдан миннатдорман","Митти Мадинам", "Лолажоним","Нилуфаргулим" каби шеърий тўпламлар, "Энг яқин душманларим" насрий китоби муаллифи. Айни пайтда Тошкентда яшаб, ижод қилади. Дастурни ШАҲЗОДА МАНСУРОВА олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/ZuxriddinQoraboyev
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 2 июнь куни кеч соат 👇👇 21:00 да яна бир дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, адиба ва таржимон ШАҲЛО АҲРОРОВА. Шаҳло Аҳророва 1967 йилда Жиззах шаҳрида туғилган. 1989 йилда Тошкент Халқ хўжалиги институти (ҳозирги Иқтисодиёт университети)ни тамомлаган. Иш фаолияти давомида турли ташкилотларда масъул вазифаларда хизмат қилган. Айни пайтда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтида катта илмий ходим бўлиб ишлайди. 1994 йилда “Эъзозим”, 1997 йилда “Суйдирдингиз, суймадингиз”, 2002 йилда “Моҳим”, 2007 йилда “Сени ўйламоқдан воз кечолмайман”, 2009 йилда “Ишқ нафаси”, 2012 йилда “Жийда гулим” номли шеърлар тўплами, 2017 йилда “Дала ҳовлидаги қотиллик” ҳикоя ва қиссалар тўплами ўқувчилар қўлига етиб борган. “Эр бермоқ-жон бермоқ” ҳамда “Ўгай она” номли қиссалари асосида кинофильмлар суратга олинган. “Дилбар” қиссаси асосида телесериал ишланган. 200 га яқин шеъри эл суйган хонандалар томонидан қўшиқ қилиб куйланган. Шеър ва ҳикоялари рус, инглиз, озарбайжон, турк, қозоқ, тожик, қорақалпоқ тилларига таржима қилинган. Чет эл ва рус адабиётининг кўплаб нодир намуналарини ўзбек тилига таржима қилган. Дастурни МУЯССАР АРЗИМАТОВА олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/Shaxlo_Axrorova
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 29 май куни кеч соат 👇👇 21:00 да яна бир дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, шоира, публицист, болалар ёзувчиси НИЛУФАР ЖАББОРОВА. Нилуфар Жабборова 1982 йилнинг 27 августида Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетида таҳсил олган. “Қашқадарё”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газеталари, Ўзбекистон телерадиокомпанияси, “Янги аср авлоди” НМИУ ҳамда “Ғунча” ва “Гулхан” журналларида ишлаган. Ҳозирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритмоқда. “Ватан, мен бағрингда бир гул бўлойин” номли шеърлар, “Оқибат деворлари нурамасин” номли публицистик мақолалар, “Осмондан ёғилган ёнғоқлар” номли болалар учун тарбиявий эртак ва ҳикоялар тўплами муаллифи. "Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 25 йиллиги” кўкрак нишони соҳибаси. Дастурни МАЛИКА УСМОНОВА олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/uch_avlod
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 23 май куни кеч соат 👇👇 21:00 да яна бир дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир МУҲАММАДАЛИ ҒАФФОРОВ. Муҳаммадали Ғаффоров 1997 йилнинг 18 июлида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. Истеъдодли ёш ижодкорларнинг анъанавий Зомин семинари иштирокчиси. 2025 йилда "Ватан учун яшайлик" танловининг республика босқичи ғолиби бўлган. Шеърлари республика кундалик нашрларида мунтазам нашр этиб борилади. 2024 йилда "Ишқ сафари" шеърий тўплами чоп этилган. Айни пайтда "Ватанпарвар" бирлашган таҳририяти бош мутахассиси бўлиб ишлайди. Дастурни БЕК СУЛТОН олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/Muhammadali_Gafforov
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 9 май куни кеч соат 👇👇 21:00 да иқтидорли шоира МАЛИКА МАРДОНЗОДАнинг ёрқин хотирасига бағишланган ёднома-дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони хонанда БАҲРОМЖОН УСМОНОВ бўладилар. Дастурни бошловчи БЕК СУЛТОН олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/Malika_Mardonzoda
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 7 май куни кеч соат 👇👇 21:00 да яна бир дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, таржимон ЛАТОФАТ АМИРОВА бўладилар. Латофат АМИРОВА 1997 йилда Қашқадарё вилояти Косон туманида туғилган. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг филология факультетини тамомлаган. Ижоди республика матбуотида мунтазам ёритиб борилади. Истеъдодли ёш ижодкорларнинг анъанавий Зомин семинари иштирокчиси, “Зомин илҳомлари-2025” танлови биринчи ўрин соҳибаси, Туркий Халқлар Маданият Маркази томонидан халқаро сертификат ва эсдалик нишони билан тақдирланган. Шеърлари Озарбайжон, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ, Ҳиндистон, Италия, Кенияда эълон қилинган. "Дунё Ёш Турк Ёзувчилар Бирлиги", Туркиянинг "Айдин" шоир-ёзувчилар жамияти, Қозоғистон Республикасидаги “Қўш қанот” ижодий уюшмаси аъзоси. Туркияда ўтказилган "Дидим-2021" Халқаро шеърият, мусиқа, маданият ва санъат фестивали иштирокчиси. Бир нечта таржима асарлари нашр этилган. 2025 йилда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида „Туркона“ номли китоби чоп этилган. 2026 йилда адабиёт йўналишида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлди. Косон тумани ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлайди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Келажак лидерлари” қўшма таълим дастури бўйича таълим олмоқда. Дастурни шоира ХУРШИДА АБДУЛЛАЕВА олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/Zinnurayniy
ИШҚСИЗ ҚАЛБНИНГ ИҚРОРИ... Ғалати, чиндан ҳам жуда ғалати, Нега мен бундайин ҳолатга тушдим? Саволлар қийнайди, недир ҳикмати? Хаёлда орзуни қучоқлаб учдим. ✍️ Жамшид Султонов Сиз — оташ, мен — бағри музлаган уммон, Икки ёт қирғоқмиз, туташмас манзил. Тақдир битигида ёзилмиш ҳижрон, Сиз кутган туйғудан йироқдир бу дил. ✍️ Беназир Сабина Сен қалбимнинг жўшқин илҳом париси, Қанийди, ёзолсам юрак додини... Теграмда айланар бари-бариси, Тушунмам зориққан кўнглим ёдини. ✍️ Жамшид Султонов Илҳом париси деб кўрманг Сиз асло, Мен — руҳи уйғонмай мудраган санам. Бу дардли туйғуга йўқ менда даво, Қалбим қулфларига топилмас малҳам. ✍️ Беназир Сабина Мақтама шунчаки овутмоқ учун, Чизгилар негадир мени забт этди. Ўз-ўзимдан жавоб қидириб бугун, Фалакнинг гардиши айланиб кетди! ✍️ Жамшид Султонов Алдашга ҳаққим йўқ, сўзимдир очиқ, Чизгилар — тақдирнинг бегона хати. Орамизда баланд, енгилмас тўсиқ, Менда акс этмайди ишқнинг сурати. ✍️ Беназир Сабина Гулим, нега жимсан, бермайсан жавоб? Муҳаббат боли деб заҳар ютдимми? Севгим саҳросида аҳволим хароб, Капалак умрини сенга тутдимми? ✍️ Жамшид Султонов Заҳар деб ўйламанг, бу — аччиқ қисмат, Сиз тутган умрнинг боғи бегона. Кўнглим — эшиклари ёпиқ бир хилқат, Мен — сизга аталмас мағрур девона. ✍️ Беназир Сабина
ИСЁН ВА ИНКОР... Қўй, мени тергама, уришма энди, Сарсон юрай кўнглим адирларида. Эҳтимол туйғулар доди ҳам тинди, Кечиккан севгимнинг қабрларида! ✍️ Жамшид Султонов Тўғри, туйғуларнинг доди балки тинч, Қабрлар устида унмас гул-чечак. Қалбни қийнамасин беҳуда соғинч, Эҳтимол туш энди ширин келажак. ✍️ Беназир Сабина ✍ ЖАМШИД СУЛТОНОВ ВА БЕНАЗИР САБИНА. 🎙ЖАМШИД СУЛТОНОВ ВА ФЕРУЗА. 📀 МОҲИГУЛ ЭРГАШЕВА. @httpsmuhabbatnolasi
ИСЁН ВА ИНКОР... СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ТАЙЁРЛАНДИ. ✍ ЖАМШИД СУЛТОНОВ ✍ БЕНАЗИР САБИНА 🗓 2.05.2026 й @httpsmuhabbatnolasi
ИСЁН ВА ИНКОР... Қўй, мени тергама, уришма энди, Сарсон юрай кўнглим адирларида. Эҳтимол туйғулар доди ҳам тинди, Кечиккан севгимнинг қабрларида! ✍️ Жамшид Султонов Тўғри, туйғуларнинг доди балки тинч, Қабрлар устида унмас гул-чечак. Қалбни қийнамасин беҳуда соғинч, Эҳтимол туш энди ширин келажак. ✍️ Беназир Сабина Майли кул, кулавер, балки ҳақдирсан, Руҳим исёнин рад этмайсан лекин, Сен мени севдирдинг, энди сен кимсан? Тегрангда саволлар ўйлаб кўр секин! ✍️ Жамшид Султонов Мен кимман? Мен — сенга боғланмаган руҳ, Тегрангда айланган совуқ бир шамол. Исёнларинг билан ўзингни қийна, Менда на соғинч бор ва на бир малол. ✍️ Беназир Сабина Хаёллар келяпти негадир чалкаш, Ўйласам руҳимни қийнар дард фироқ. Ўз ўзимдан қидириб бўламан айқаш, Унда мени севдир яна кучлироқ! ✍️ Жамшид Султонов "Севдир" деб ўртанма, қилма илтижо, Мен сенинг дардингга даво эмасман. Чалкаш хаёлларинг — ўзингга жазо, Мен сени бахт сари етакламасман. ✍️ Беназир Сабина Бас етар, тўхтатгил, қийнама мени, Нега сенга жуда ўрганиб қолдим? Ёки севиб қолдимми, бағритош сени! Жавобин ҳар ердан изланиб толдим... ✍️ Жамшид Султонов Тўхтат бу исённи, излама жавоб, Беҳуда уринма, йўқ бизга нажот. Сенинг севганинг — бу шунчаки азоб, Менинг севмаганим — энг катта исбот! ✍️ Беназир Сабина Руҳимга ИСЁНИМ заҳридек кўчдинг! ✍️ Жамшид Султонов Сен менинг ИНКОРИМ ёдимдан ўчдинг! ✍️ Беназир Сабина Муаллифлар: ✍️ Жамшид Султонов ✍️ Беназир Сабина 🗓 2.05.2026 й
БУГУН👉НАЗМ ВА НАВО ГУРУҲИМИЗДА ЁШ ИСТЕЪДОДЛИ ХОНАНДА 👇👇👇👇👇👇 ОЗОДБЕК ҚОСИМОВ КЕЧ СОАТ 👉2⃣1⃣: 0⃣0⃣ ДА МЕҲМОН БЎЛАДИ! ДЕМАК БИЗНИНГ МАНЗИЛ, НАЗМ ВА НАВО ГУРУҲИ:https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy @httpsmuhabbatnolasi
Ассалому алайкум, азизлар! Шеърият ва адабиёт ихлосмандлари, санъатсевар мухлислар! Сизларни "НАЗМ ВА НАВО" гуруҳида 👉2026 йил 👇👇👇 1 май куни кеч соат 👇👇 21:00 да яна бир дастур кутмоқда. Дастуримиз меҳмони ёш умидли ижодкор МУМТОЗМАҲАЛБЕГИМ бўладилар. Мумтозмаҳалбегим (Моҳинурхон Турсунова) Фарғона вилоятининг Фурқат туманида туғилган. Болалигидан бадиий адабиётнинг наср, назм ва публицистика йўналишларида ижод қилади. Шеър, ҳикоя ва мақолалари туман, вилоят ҳамда республика даврий матбуотида чоп этилган. "Янги авлод", "Ёш ҳунарманд", "Келажак овози", "Марғилон мушоираси", "Юксак маънавиятли авлод", "Зомин семинари", “Зомин илҳомлари” сингари вилоят ва республика миқёсидаги кўрик-танловлар, "Амир Темурга эҳтиром" халқаро танлови ғолибаси. Ижод намуналари "Шукрона", "Ижод чашмалари", “Шаҳрихон сой мавжлари”, “Зомин илҳомлари” сингари жамоавий тўпламлардан жой олган, “Жадидлар”, “Ёшлик”, “Ҳуррият”, “Aдолат ва ҳуқуқ”, “Aдолат”, “Иқбол” каби республика нашрларида эълон қилинган. Бундан ташқари, Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистондаги газета-журналларда шеърлари чоп этилган. 2025 йилда “Эҳтиромим, илҳомим – Ватан” номли шеърий китоби чоп этилган. Шу йили Германия нашриётида инглиз тилидаги “Сизга шеърлар айтмайман” номли китоби нашр қилинган ва Туркияда босилиб чиққан “Kardeş Kalemler” II адабий тўпламига ҳам ижод намуналари киритилган. Айни пайтда Наманган фан ва бизнес университети талабаси. Дастурни шоира САНОБАР ЮСУПОВА олиб боради. Бош админ - ЖАМШИД СУЛТОНОВ. Муҳаррир - АЗИЗАБЕГИМ. Барчангизни дастурда кутамиз. Бизнинг манзил: https://t.me/+YkJ0N2fWHR1kZTgy Ижодкорнинг телеграм канали: https://t.me/Shoira_Mumtozmahalbegim