tgindex
Abdulloh Domla | Ибратли видеолар

Abdulloh Domla | Ибратли видеолар

Статистика

#Бисмиллаҳ🍃 Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор. (Имом Муслим)

Последний пост
08:45
Последнее чтение
10:39
Постов за неделю
70
Всего постов
435
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Развлечения (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
46 658
−269 за 4 дн.
Сутки
−39
−0,08%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 923
40 постов
Вовлечённость
4,1%
к подписчикам
Постов в день
10,0
всего 435
Упоминаний
14
каналов
Охват размещения
по 16 постам
1/24сутки в ленте
2 070
1/48двое суток
2 372
1/72трое суток
2 558

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари • Ҳар ишни бошласангиз «Бисмиллаҳ» денг. • Ният қилсангиз «Иншааллоҳ» денг. • Ҳайратлансангиз «Субҳаналлоҳ» денг. • Мақтасангиз «Машааллоҳ» денг. • Раҳмат айтсангиз «Жазакаллоҳ» денг. • Афсуслансангиз «Астағфируллоҳ» денг. • Кузатсангиз «Фий амааниллаҳ» денг. • Берсангиз «Фий сабийлиллаҳ» денг. • Ўлимни эшитсангиз «Иннаа лиллаҳ» денг. • Акса урсангиз «Алҳамдулиллаҳ» денг. • Қийинчилик етса «Ё Аллоҳ» денг! Абдулвоҳид Иброҳим. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • #Дуо Барча яхшиликни сўраш ва барча ёмонликдан паноҳ сўраш учун ўқиладиган дуо Арабча матни: أسألك اللهم بخيرك من خيرك الذي لا يعطيه غيرك عزّ جارك و جلّ ثناؤك و لا إله إلا أنت اجعلني في عياذك و جوارك من كلّ سوء و من الشّيطان الرّجيم. Ўқилиши: Ас’алукаллооҳумма бихойрика мин хойрикал-лазий лаа юътийҳи ғойрук, ъазза жаарук ва жалла санааук, ва лаа илааҳа иллаа антажъалний фий ъия˜зика ва живаарика мин кулли сууин ва минаш шайтоонир рожийм. Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан бошқа ҳеч ким бермайдиган Сенинг яхшилигинг билан (васила қилиб) сўрайман, Сенинг паноҳинг ҳамиша ғолиб ва ҳамдинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Ҳар бир ёмонлик ва тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонлигидан мени Ўз паноҳинг ва қарамоғинга олгин. Ат-Тадвийн фи ахбари Қозвийн 1 ж. 124 – бет. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • Сабр уч хил бўлади: 1. Аллоҳга қилинган тоат-ибодатдаги сабр. 2. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишдаги сабр. 3. Аллоҳнинг изтиробда қолдирувчи қазои-қадарларига қилинган сабр. Рўза ушбу уч турли сабрни ўзида жамлайди... ⚜️ Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • ​🌿 ТУЯҚУШ ЁҒИ – Бўғим ва мушак оғриқларига табиий ечим! ​🇸🇦 Саудия Арабистонида ишлаб чиқарилган 100% табиий маҳсулот. ​Фойдали томонлари: ​Тизза, бел, бўйин ва елка оғриқларини енгиллаштиради ​Бўғимлар ҳаракатчанлигини оширади va мушак чарчоғини олади ​Терини чуқур озиқлантиради ​💆‍♂️ Қўлланиши: Оғриқли соҳага суртиб, енгил массаж қилинади. ​✅ Чегирма НАРХИ 99.000 сўм БУЮРТМА БЕРИШ УЧУН👇 👉 https://alijahon.uz/oqim/117053 👉 https://alijahon.uz/oqim/117053 🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш Хизмати мавжуд.

  • 04:051 480

    ЖИГАРЛАРНИ ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ Тўрда ёнбошлашиб ётган тўралар, Дардингизни олмас баъзан жўралар, Бир кун қиёматда жавоб сўралар, Опангизни йўқлаб туринг, укалар, Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар. Кулфат келса кимлар устингдан кулар, Мансабингни кўзлар гоҳо тулкилар Жон илиниб куйиб йиғловчи шулар, Опангизни йўқлаб туринг, укалар, Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар. Қанча ёмон бўлинг қарғаб, сўкмайди, Гап талашиб, юзингизга бўкмайди, Қон ютса ҳам, дардин асло тўкмайди, Опангизни йўқлаб туринг, укалар, Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар. Атроф тўла одам дея керилманг, Хом ҳаёлу, хушомадга берилманг, Бир ойда бир ҳол сўрашга эринманг, Опангизни йўқлаб туринг, укалар, Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар. Болаликда бирга ўтган онингиз, Вужудида оқар, ахир, қонингиз, Ярим бўлиб қолармиди нонингиз, Опангизни эслаб туринг, укалар, Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар. Меҳр-муҳаббатдан қилмангиз орлар, Ўзга оилада бўлмасин хорлар, Ота-онангиздан қолган ёдгорлар, Опангизни йўқлаб туринг, акалар, Сингил кўнглин тўқлаб туринг, укалар. Кучингизни исботловчи билакмас, Меҳрни ҳис қилмас юрак, юракмас, Унга совға тўла сумка керакмас, Опангизни йўқлаб туринг, укалар, Сингил кўнглин тўқлаб туринг, акалар. Дам олиш кунидан фойдаланиб, жигарларни йўқлаб қўямиз! 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • ҲАР ҲАФТА МИНУС 10 КИЛО ЁҚОТИШНИ БОШЛАДИМ. 1 ойда 40 килога оздим. 🔥Озганимдан сўнг дугоналарим ҳавас қилишни, эркаклар эса қадирлашни бошлашди. Ҳеч қандай очликсиз ва спўртсиз оздим. Қандай қилиб озганимни шу ерда ёзиб қолдирдим. https://www.maxeffect.uz/linyforte7 https://www.maxeffect.uz/linyforte7 Aдминлар 24 соатда удалить қиладилар, кириб кўриб олинг!

  • 01:043 700

    🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹ДУШАНБА ТОНГИ 🌹ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Тонг янгиланиш рамзи, ҳаётимизда янги имкониятлар эшиги. Бугунгина келган бу неъматли кундан тўла фойдаланинг! Аллоҳ таоло ҳар бир қадамингизни хайрли, ниятингизни ширин қилсин. Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади. 🕌🕊🍃🌹🌸🍃🕊🌹🍃 Алҳамдулиллаҳ. Кунингиз хайрли ва баракотли бўлсин! 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • 19:041 730

    🤲 Ҳидоят сўраш дуоси اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ (6) صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ (7) 🔹 Ўқилиши: Иҳдинас-сиротол мустақийм. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзууби ъалайҳим валаз-зооллийн 🔹 Маъноси: Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига: ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас. (Фотиҳа сураси, 6-7-оятлар). 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • 17:592 350

    ​​​☀️Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми? ➖Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради. Таҳажжудга эса инсониятнинг Роббиси чақиради.🌿 ➖Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.🌿 ➖ Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди.🌿 ➖ Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади.🌿 🤲АЛЛОҲИМ! ТАҲАЖЖУДНИ БИЗЛАР УЧУН СЕВИКЛИ ҚИЛГИН, УНИ ҚАЛБЛАРИМИЗГА ОРОМБАХШ ҚИЛГИН! Изоҳ: Албатта, фарз намози ҳар қандай намоздан устундир. Аммо бу ерда таҳажжуд намозини ўқишга ана шундай гўзал тарғиб қилиняпти. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • 16:052 000

    Ким шундай дуо қилса, дуоси қабул бўлади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ . деяётганини эшитиб: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради", дедилар (Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Аҳмад, Ибн Можа ривояти). Ўқилиши: Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад. Маъноси: Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • УЙҒОТИНГ!!! Умрни абадий поёнсиз деманг, Тангрим косамизга ўлчаб солибди. Сўнгида пушаймон ошини еманг, Ҳаётни уйғотинг, мудраб қолибди! Отани қадрланг, Онани севинг, Қариндош сўзидан қонлар томибди. Яшаган умрингиз хатосин билинг, Меҳрни уйғотинг, мудраб қолибди! Ишқни сараламанг, у танхо малак, Ҳаккадек ҳар шохга қўниб толибди. Юзлари тилиниб кўзлари ҳалак, Вафони уйғотинг, мудраб қолибди! Шукур денг бехисоб, санаманг асло, Қаноат қонмасдан ўтда ёнибди. Ғафлатнинг кўзлари уйқуда хатто, Сабрни уйғотинг, мудраб қолибди! Бир оғиз ширин сўз, қанчалар қиммат, Тилнинг ёрилтоши дилни ёрибди. Тилларда яралар чиройли ҳикмат, Забонни уйғотинг, мудраб қолибди. Севинг, севилинг, муҳаббат қучинг, Самода кабутар ёлғиз қолибди. Йиқилманг ерларга, кўкларда учинг, Юракни уйғотинг, мудраб қолибди!!! 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • Улар уй ҳам қурадиларми? Нуҳ алайҳиссалом замонида инсонларнинг умри узун бўлган, 800–1000 йил умр кўришган. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди: – Нимага бунча йиғлайсан? Аллоҳ таолонинг тақдири шундай экан. – Албатта, шундай. Мен унга йиғламаяпман. – Унда нега йиғлаяпсан? – Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман. – Боланг неча ёшда эди? – 275 ёшга кирган эди. – Сен шунинг учун йиғлайдиган бўлсанг, охир замон уммати нима қилсин? Улар бор-йўғи 60–70 йил яшайдилар. – Жиддий айтяпсанми? – Албатта. – Улар уй ҳам қурадими? – Ҳа, битта эмас, бир нечта уй қурадилар. – Мен уларнинг ўрнида бўлсам, чодиримнинг қозиғини ҳам ўзгартирмасдим. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • Ғийбат Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ бир жойга меҳмонга борди. Дастурхонга ўтирилганидан сўнг одамлар бир кишининг келмаганлиги ҳақида гапирдилар. Шунда бир одам: - “Фалончи оғир (семиз) киши, шунинг учун ҳаммадан кеч келади” - деди. Иброҳим ибн Адҳам бу ғийбатни эшитиб, ўрнидан туриб кетди ва ўз нафсига: - “Сен сабабли бу ғийбатни эшитдим, агар сен очкўз бўлмаганингда зиёфатга бормас ва ғийбатни эшитмас эдим” - деди. Шундан кейин уч кунгача овқат емай, нафсини жазолади. (“Ғийбат ўзи нима?”) 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • Устозимиз айтган эдилар: «Инсон Аллоҳни зикр қилаверса, зикруллоҳ унинг қалбига ўрнашади, кейин бутун аъзои баданига тарқалади, фақатгина қалби эмас, балки вужудининг ҳар бир зарраси «Аллоҳ» дейди. Ҳар бир зарраси нурга тўлади». Инсоннинг барча аъзолари зикр қиладиган ҳолга келгач, унга «зикри мудом ҳоли» дейилади. Бунга «Султоний зикр» ҳам дейилади. Яъни, зикр инсон вужудини буткул қоплаб, унга ҳукмрон бўлиш ҳоли «султоний зикр»дир. Инсон ушбу ҳолатга етгач бир марта «Аллоҳ» деганида миллион маротаба «Аллоҳ» дегандек бўлади. Мана сизга олам-олам савоб. Шу жиҳатдан зикрнинг савобига ҳеч нарса тенг келмайди. Маҳмуд Асъад Жўшон (раҳмaтуллоҳи алайҳ) 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • Ўқувчи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг расмларини чиздиришни хоҳлади. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • Нуҳ алайҳиссалом кема қурганида ёмғир ёғмаётган эди.   Нуҳ алайҳиссалом чўлда, атрофда бир томчи сув ёки ёмғир белгиси бўлмаган бир пайтда кема қуришни бошлаганларида, одамлар у зотнинг устидан кулишган. Аммо у зот келажакдаги муқаррар синовга олдиндан ҳозирлик кўраётган эдилар.   Ҳаётда баъзи мақсадларимиз, режаларимиз ёки ҳаракатларимиз ҳозирги кунда бошқаларга ғалати, мантиқсиз ёки бефойда бўлиб кўриниши мумкин. Шунга қарамай, ўз йўлингизга ва келажакка бўлган ишончингиздан қайтмаслик муҳим.   Тўфон (қийинчиликлар) келиб қолганда кема қуриш учун вақт қолмайди. Демак, ҳар қандай муҳим ишга, муваффақият ёки хавфсизликка қийинчилик бошланишидан олдин тайёргарлик кўриш керак. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • Фарзандингиздан қизғонманг! 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • ҲАР ҲАФТА МИНУС 10 КИЛО ЁҚОТИШНИ БОШЛАДИМ. 1 ойда 40 килога оздим. 🔥Озганимдан сўнг дугоналарим ҳавас қилишни, эркаклар эса қадирлашни бошлашди. Ҳеч қандай очликсиз ва спўртсиз оздим. Қандай қилиб озганимни шу ерда ёзиб қолдирдим. https://www.maxeffect.uz/linyforte7 https://www.maxeffect.uz/linyforte7 Aдминлар 24 соатда удалить қиладилар, кириб кўриб олинг!

  • 🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!💐 Бугун 16-Август, Якшанба! 🌤️ Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! 🌥Отаётган муродбахш тонг орзу - ниятларимизгага эшик очсин... 🌹Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур... Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин! 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!

  • #Дуо 📖 КЕНГ ҚАМРОВЛИ ДУО اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأُلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّتَ إِلَّا بِاللهِ. 📖Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алука мин хойри маа са‘алака минҳу набийюка Муҳаммадун соллаллооҳу алайҳи васаллам ва наъуузубика минҳу набийюка Муҳаммадун соллаллооҳу алайҳи васаллам ва антал-мустаъаану ва ъалайкал-балаағу ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа билллааҳ”. 🔖Маъноси: “Ё Аллоҳим! мен Сендан набиййинг Муҳаммадун соллаллооҳу алайҳи ва саллам сўраган яхшиликларни сўрайман ва набиййинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Сендан паноҳ тилаган ёмонликлардан паноҳ тилайман. Албатта, Сен ёрдам бергувчи Зотсан, етказувчи Зотсан. Барча куч-қувват фақат Аллоҳ тарафидандир”. 🍃🌹✔️АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!☝️ •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• 👉 @Ibratlik - каналига aъзо бўлинг!