tgindex
🧕 Muslimalar kundaligi

🧕 Muslimalar kundaligi

Статистика
@iffatli_qalbЕдаузбекский
Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
36
Всего постов
54
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Еда (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
1 793
−23 за 5 дн.
Сутки
−1
−0,06%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
151
40 постов
Вовлечённость
8,4%
к подписчикам
Постов в день
5,1
всего 54
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
191
1/48двое суток
218
1/72трое суток
236

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • ❗️Қиёматли энг яқин дўстлар борлиги биз учун ҳар куни байрам 💥🤝 Бугун, 15-август, энг яқин қиёматли дўстлар куни Бугун бизни доимо қўллаб-қувватловчи ва ёрдам берадиган қиёмвтли яқин дўстлар борлигини нишонлаш куни Энг яқин қадрдон қиёматли дўстларингизни табриклаб улар билан кўришишни ҳаракатини қилинглар ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

  • 🌸 Хайрли тонг, азиз дўстлар! ☀️🤍 ☕️ Янги кун барчамизга хайрли, барокатли ва табассумли бўлиб кириб келсин 😍 🌷 Эрталабки илиқлик қалбингизни ёритсин, кайфиятингиз эса кун бўйи баланд бўлсин ✨ 💖 Бугунги кун сизга янги имкониятлар, яхши хабарлар ва ёқимли лаҳзалар олиб келсин 😊 🍰 Чойингиз ширин, дастурхонингиз тўкин, қалбингиз эса доим сокин бўлси❤️ ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

  • 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 𝗠𝗮𝘁𝗼 𝗸𝗲𝗿𝗮𝗸𝗺𝗶? 𝗔𝗿𝘇𝗼𝗻, 𝘀𝗶𝗳𝗮𝘁𝗹𝗶, 𝗥𝗮𝗻𝗴𝗹𝗮𝗿, 𝗻𝗮𝗾𝘀𝗵𝗹𝗮𝗿, 𝘁𝗲𝘇𝗸𝗼𝗿 𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝘃𝗸𝗮 — 𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝗯𝗼𝗿. 𝗞𝗲𝗿𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗺𝗲𝘁𝗿𝗮𝗷𝗻𝗶 𝗮𝘆𝘁𝗶𝗻𝗴, 𝗾𝗼𝗹𝗴𝗮𝗻𝗶𝗻𝗶 𝗼'𝘇𝗶𝗺𝗶𝘇 𝗾𝗶𝗹𝗮𝗺𝗶𝘇.🕺 ┏━━━━━━━━━━┓ 彡     ❤️𝗞𝗢'𝗥𝗜𝗦𝗛 ❤️  彡 ┗━━━━━━━━━━┛ https://t.me/+TiVcAcFtTOwyM2E6 Kanalingiz rivoji uchun Reklama xizmati: @made_Durdona Homiy: 🎀 HAMMA TAVAR 25 MING SO'M 🥰

  • #РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 41-қисм - Шундай гўзал қизни тўйи бузилгани бежизга эмас экан. Худойим мен учун ўзи асрабдида уни. Ҳамро мулла тутатадиганни тугатганча кулди. - Ана зўр бўлди. Энди қизни ўзи мени тунда излаб келади. Боринглар уйи ёнига сепиб келинглар. Мен эса ҳаммом кириб чиқиб тун учун ҳозирлик кўрай. Ҳамон кучимга куч қўшилган. Қирчиллама йигитман. *** Ҳуснора шифтга тикилганча ётибди. Умрия уни олдига овқат олиб кирди. - Опа олинг. - Керакмас. - Сизга нима бўляпти? Бахром ака кўп қизларни орзуси. Унақа йигит ҳаммага ҳам насиб этмайди. - Поччангни ёнида шунақа гапни гапирма. Умрия хонани кузатди. Ҳеч ким йўқ. - Опа ҳеч ким йўқку. Нега бундай қиляпсиз? - Умиш кет. Ҳеч ким билан гаплашгим келмаяпти. Умрия хафа бўлганча чиқиб кетди. Ҳуснора хонадан чиқмоқчи эди эшик қулф экан. Бошини чангаллаб ўтириб қолди. - Нима бўляпти менга? Қаердасан? Нега кўринмаяпсан? Ҳуснорани боши қаттиқ қисар, бутун танаси совуқ қотарди. Аммо уни ҳолидан хабар олгани ҳеч ким келмади. *** Бахром сигарета чекканча ўтирибди. Олдида Лола - Бўлди қилсангизчи, дунёда қиз камми? Келганиздан бери аза тутасиз. - Сен буни тушунмайсан. - Ўша қизни ким бунақа деб ўйлабди. Майли тақдир эмас экан. Нима ҳам қила олардингиз? - Мен уни ўлдираман. Ғуруримни ерга қориштириб ташади. - Кейин умрингизни қамоқда ўтказасизми? Арзийдими? Бахром сигарета қолдиғини ерга ташлаганча ўчирди. Кейин уҳ тортди. - Яшаш қийинлашиб кетяпти. - Қийинмас, сиз шундай ўйлаяпсиз. Давоми бор... Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘😘 ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

  • #РЎЁ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 40-қисм *** Уйга келганларида ҳам Ҳуснорада ўзгариш сезилмади. - Қизим кўзингга яна кўриняптими? - Ҳа ёнимда турибди. У муллани устидан кулдиям, томи кетган экан деб. Амма у жинмас. Нега тушунмайсизлар. Мақсуд яна ғазабга миниб қизига ташланди. - Сен бизни аҳмоқ қиляпсан. Ҳеч қандай жинам бошқаси ҳам йўқ. Бу гал Ҳуснора жуда қаттиқ калтак еди. Ҳеч ким аралашишга ботинолмади. Ахийри қиз ҳушини йўқотгандагина баджахл ота чарчаб ўтириб қолди. - Қизингни Хуршидга бер. Балки шунда очилиб кетар. - Вой опа, улар ака сингилдек. Бу нима деганиз? Жамила бу шармандани ўғлига раво кўргиси келмади. - Хуршидни чақиринг. Зухра амма келинига чимирилиб қаради. - Хуршиииид. Хуршид дарров пайдо бўлди. - Лаббай амма. - Сизлар қондош эмассиз, Ҳуснорага уйланасанми? Асли бу гапим хато. Аммо унга жин теккан бўлса шу билан тузалади. - Амма... - Фақат тузалса демоқчиман. Бизни наслимиз бузилиб кетиши керак эмас. - Хўп. Ҳуснорани аста ўзига келтириб хонасига чиқариб ётқизишди. *** Ҳар куни тушларида безовта бўлаверган Маҳмуд ака бугун бир қарорга келди. - Айюб, менга чипта олиб кел. Мен Ўзбекистонга бориб келмасам бўлмайди. - Тинчликми ота? - Йўқ, Ҳуснора сувга тушгандек жим кетган. Ундан хабар олмасам бўлмайди. - Дада нима қиласиз ўшани? Сизни қизиз эмаску? Маҳмуд ака ранжиди. - У мени қизим. Уни мен тарбиялаганман. Шундай экан унга жавобгарман. Бир марта кўрсам етарли Маҳмуд ака керакли нарсаларни сумкага жойлай бошлади. У бороши шарт, бекорга Ҳусния йиғлаб қизини сўрамади. Ҳуснора унинг омонати. *** Яширинча расмга олинган Ҳуснорани суратига қараб Ҳамро мулла билган дуоларини тинмай ўқияпти. Давоми бор... Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊

  • #РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 39-қисм Ўша куни Зухра амма бошчилигида Ҳуснорани аллақайси муллага олиб бориб ўқитишди. - Унга жин тегибди. Одамларим айтяпти. Битта қора қўчқорни олиб келсангиз жинини чиқариб ташлаймиз. Қайта яқин йўлолмайди кейин - Қандай бўлади у? Ҳамро мулла гапида давом этди - У шундай бўладики, қора қўчқорни ўша жинга атаб қурбон қиламиз. У жин хурсанд бўлиб қизни тинч қўяди. Ҳуснора кулиб юборди. - Нега куляпсан? - Амма бу одамингиз ғирт лўттибозку. Қурбонликни фақат Аллоҳга атаб қилиш керак. Бу муллайиз мулламас жинкашку. Фолбин десаям бўлади ўзини тилида. - Ана кўрдизми жин ўргатяпти бу гапларни. У қандай бўлмасин қизни қўйвормаслик учун турли найранглар қилади - Қачон олиб келайлик ? Ҳамро мулла дарров айта қолди. - Бугун бўлса ҳаммадан яхши. Чоршанба яхши кун. Зухра амма чиқиб кетди. Ортидан секин чиқаётган қизга қараб фолбинни кўнгли суст кетди. - Жуда чиройли экансан Ҳуснора тўхтаб ортига тикилди. - Нима? - Боравер. Қиз чиқиб кетгач фолбин ғимирлаб қолди. Демак қизни ўзига иситиб олиши керак. Ҳозир аянчли аҳволдаги қизни индамай унга бериб юборишади. Зухра аммани гапи билан қишлоқдан дарров қора қўчқорни ҳам топишди. Ҳамро муллага олиб келишганда уни олдида одам бир мунча кўп бўлиб бироз кутиб қолишди. Ниҳоят навбат етганда қўйни олиб киришди. - Мана муллажон олиб келдик. - Мана бу бошқа гап. Зўридан олиб келибсизлар. Мулла қўчқорни супани четига, полизга яқин жойга олиб бориб нималардир деб пичирлаганча бўғзигга пичоқ тортди. Кейин эса уни қонидан олиб келиб Ҳуснорани бошидан айлантирди. Латтани ёқиб қизни атрофидан айлантирди. Бир ниманар ўқиди. Кейин уларга жавоб берди - Ана муллажон, олтмиш ёшингда шундай гулрухсорга эга бўласан энди. Давоми бор... Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊

  • 🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟 ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ FAQAT TREND TURKIYADAN ┏━━━━━━━━━━┓ 彡 ❤️KO'RISH ❤️  彡 ┗━━━━━━━━━━┛ https://telegram.me/+rMlAR_bz-2EwYjYy Homiyimiz: Optom Matolar

  • 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ 𝗠𝗮𝘁𝗼 𝗸𝗲𝗿𝗮𝗸𝗺𝗶? 𝗔𝗿𝘇𝗼𝗻, 𝘀𝗶𝗳𝗮𝘁𝗹𝗶, 𝗥𝗮𝗻𝗴𝗹𝗮𝗿, 𝗻𝗮𝗾𝘀𝗵𝗹𝗮𝗿, 𝘁𝗲𝘇𝗸𝗼𝗿 𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝘃𝗸𝗮 — 𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝗯𝗼𝗿. 𝗞𝗲𝗿𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗺𝗲𝘁𝗿𝗮𝗷𝗻𝗶 𝗮𝘆𝘁𝗶𝗻𝗴, 𝗾𝗼𝗹𝗴𝗮𝗻𝗶𝗻𝗶 𝗼'𝘇𝗶𝗺𝗶𝘇 𝗾𝗶𝗹𝗮𝗺𝗶𝘇.🕺 ┏━━━━━━━━━━┓ 彡     ❤️𝗞𝗢'𝗥𝗜𝗦𝗛 ❤️  彡 ┗━━━━━━━━━━┛ https://t.me/+TiVcAcFtTOwyM2E6 Kanalingiz rivoji uchun Reklama xizmati: @made_Durdona Homiy: 🎀 HAMMA TAVAR 25 MING SO'M 🥰

  • Бир одам дўстларидан бирига шундай депти: - Тинмай йигирма икки соат ухлабман. Дўсти хайрон бўлиб:  - Йигирма икки соат хеч нарса емадингми!?- деди. Шу гапни бошқа бир дўстига айтипти: - Тинмай йигирма икки соат ухлабман. У дўсти: - Намозларингни тарк қилдингми?! - дебди... «Инсоннинг этибори унинг иймони ва тарбиясидан дарак беради» ✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг! ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

  • 🍃🌹🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🍃🌹🍃 Қалбимиз тўрида иймон порласин ✨ Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин 🤲 Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин 💫 Жума аёмингиз муборак бўлсин! 🌹 Яратган Роббимга ҳамду санолар, 🙏 Унинг Расулига бўлсин дуолар. 🤲 Исму амалингиз Жаннатда турсин, 🌟 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌹 🌙🌹 ЖУМА МУБОРАК! 🤲✨ ❤️ bosib qoʻying 👇👇👇 https://t.me/+yvH9bN9hZNE1NDhi

  • #РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 38-қисм - Нима сен? Мақсуд урмоқчи эди, Зухра амма қўлидан ушлади. - Бор нари тур, ўзим гаплашаман. - Нима бўлди қизим, гапирчи? Ҳусниддин пайдо бўлганча бпш ирғади. Қулоғини олдига келиб пичирлади. “Айтма мен ҳақимда“ Ҳуснора унга қараб жилмайди. - Ҳуснош нега куляпсан? - Амма у чиройли а жуда? Аммани юраги ёрилай деди. - Ким? - Ана қаранг. Аммо Ҳусниддин хўмрайиб тураверди. - Ҳеч ким йўқку. - Мана турибдию. Аммани юраги ёрилаёзди. Ҳуснорадан икки метр нари олди ўзини. - Вой Аллоҳ, вой тавба. Бунингга жин текканку. Чиройи қурсин буни. Ошиқ жин илакишган бунга. Ҳуснора ҳамон Ҳусниддинга қараб кулиб турибди. - Э опа қўйсангизчи. - Ростдан, қара унга. Бирдан бунақа бўлмасди йўқса. Жамила билан Мақсуд бир-бирига ҳайрон қараб қолишди. Ҳусноранинг кўзлари эса гўё кимнидир кўрган одамдай порлаб турарди. — Ана, қаранглар… у шу ерда, — деди у яна жилмайиб. Ҳусниддин эса қовоғини уйиб олди. Зухра амма қўрқувдан бир қадам орқага тисарилди. — Бу бола… Жинни бўлиб қопти бу! Жамила кўзларини катталаб қизига тикилди. — Қизим… кимни кўряпсан? Бу ерда ҳеч ким йўқ… Ҳуснора аста бошини Жамила томон бурди. — Бор… у доим ёнимдаку, опа. Кеча ҳам ёнимда эди. Тўй куни ҳам. Мақсуднинг юраги «шиғ» этиб кетди. — Ким?! Ким ёнингда эди? Исмини айт! Ҳуснора кулди. — Сиз кўрмайсиз уни, дада… У кўринса… бизга тўғаноқ бўласиз. Зухра амма қўлини кўксига қўйди. — Бу гаплар мен эшитган жин ҳолатларига ўхшайди. Ҳали кеч эмас. Ҳамро муллага бориб ўқитайлик. Жиндан қутилмаса буни аҳволига вой. Жамила эса қўрқиб қизининг юзини силади. — Ҳуснора нима деяпсан? Кеча ёнингда ким бўлган? Ҳусноранинг жилмайиши бирдан ўзгарди. — У… мени олиб кетмоқчи эди… лекин… эшик ёпиқ эди… мен йиғладим… у ёнимда қолди. Реакциялар билан мени хурсанд қилинг 😘😊 ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

  • #РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 37-қисм - Болам, тез қайтасанми? - Ойи ўзлариз борасизлар кўргани. Бу ерга қайтсам, уни ўлдириб қўйишим мумкин. Самия опани кўзидан ёш оқди. - Минг лаънат ўша тавияга. Чиройли қурсин, ўшани деб болам энди уйга ҳам келолмайдими? - Ойи ҳаммаси изига тушсин. Келаман. Бахром чамадонини машинага юклаганча кетиб юборди. Уни кеча бахтли куни эди. Бугун эса у дунёдаги энг бахтсиз одам... Йўлда кетиб бораркан Ҳуснорани кўчасига алам билан қараб қўйди. Уни шу қадар суярдикиии, энди унга бўлган ҳисларини юракдан юлиб ташлаш керак. **** - Сен мени ҳаммани олдида шарманда қилдинг Мақсуд Ҳуснорани сочидан судраганча хонасидан олиб чиқди. Аммо қиз бир оғиз сўз демасди. - Гапир нимага бу ишни қилдинг? - Дадаси ўлдириб қўясиз. Жамила хавотир ола бошлади. - Ўлсин, ўлиб кетсин. Бунақа шармандани кимга кераги бор? Лекин Мақсуднинг қулоғига ҳеч кимнинг гапи кирмасди. У қизини судраганча меҳмонхонанинг ўртасига олиб чиқди. Опа-сингиллар, амакилар, келинлар — ҳаммаси қўрқиб қаради, ҳеч кимнинг тилидан бир сўз чиқмасди. — Гапир! Нима қилдинг? Нима учун бунақа ишга ҳаддинг сиғди?! — деди Мақсуд қаҳр билан. Ҳуснора бошини эгди. Қўллари қалтирарди. — Дадаси, ўлдириб қўясиз… Қўйинг ҳар ҳолда қиз бола. — Ўлдираман! — дея бақирди Мақсуд. — Бўлмаса бунақа шармандаликни қилиб нима қилади? Мен буни кўтаролмайман. Шу пайт Зухра амма ўрнидан сапчиб турди. — Мақсуд, ўзингни бос! Қизни бунчалик эзаверма! Ҳеч бўлмаса айтсин, билайлик! Мақсуд Ҳуснорани итариб юборди. Қиз тиззалаб йиқилди. Жамила додлаб унинг ёнига югуриб борди. — Рахмингиз келсин. Ҳусноранинг кўзлари ёшга тўлди. Энди унга яширишнинг иложи йўқ эди. Лабларини зўрға қимирлатди: — Мен… ўша куни… Давоми бор... Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘

  • #РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 36-қисм - Тинч бўлардинг дейманда. - Э, бўлмайдиган гапни гапирманглар. Сингил гапни илиб кетди. - Ҳуснора жуда чиройли. Кўрганни кўзи куядиган даражада у. Кинна кирган. Уни ўқитиш керак. Ҳали униси у, буниси бу деб бир қарорга келиша олишмаётганди. Аммо Хуршидни тўй бузилганидан ва катта амакини гапидан кўнгли кўтарилди. Энди амакига янада яқинроқ бўлиши керак. *** Бахром эрталабгача ухлолмаганидан кўзлари қизариб кетди. Уни ғурури поймол бўлганди. Бугун тонгда уни ёнида Ҳуснора уйғониши керак эди. Афсуски ўхшамади. Бахром чамадонини очиб ўзига керакли нарсаларни сола бошлади. Кеча тундаёқ курсдошлари кетиб бўлишганди. Бахром ҳам кетади. Бу ерда қолмайди. Бўғилиб кетяпти. Чамадонини олиб чиққанда онаси ҳайрон қаради. - Қаёққа? - Ойи бир муддат бу ердан узоққа яшаб тураман. Қишлоқ мени ютиб юборай деяпти. -Нималар деяпсан, болам?! Тўйнинг машмашаси энди бошланди-ку! Сен ҳозир кетсанг, ҳамма бизни қўрқоқликда, шармандаликни тан олишда айблайди! Ҳисоб сўрамай ҳаммасини ташлаб кетмоқчимисан?! - Менга пул ҳам, ҳисоб ҳам, ҳеч кимнинг гап-сўзи ҳам керак эмас, ойи! Қани энди ўша шармандалик мени ёлғиз қолдирса! Бу ерда қолиб нафратни, аламини ютиб юришдан кўра, узоқроқда, ёлғиз қолганим афзал! Баҳромнинг овози жахлдан титрарди. У онасининг кўзларига тик қаради. - Мен қайтиб келаман. Лекин қайтиб келганимда, бу ишга аниқлик киритаман. Менга ўша қизнинг кутгани ким эканини билиш муҳим. Отаси Ҳалим ака хонадан чиқиб келди. - Тўғри айтади. Қолишининг фойдаси йўқ. У кетсин. Бироз ўзига келсин. - Ахир - Мен тўғирлайман барини. Сен ҳозир ўғлингни тинч қўй. Баҳром отасига миннатдорчилик билан бош ирғади. Давоми бор... Реакция босиб мени хурсанд қилинг 😊

  • ✍️ KIM ONLINE BO'LSA OMADI KELIBDI! YAQINLARINGIZ UCHUN ENG SARA HADYALARNI 🎁 AYNAN SHU ⬇️ KANALIMIZDAN OPTOM NARXLARDA TOPASIZ ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️      ┏━━━━━━━━━━━━┓     彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡      ┗━━━━━━━━━━━━┛

  • ✍️ KIM ONLINE BO'LSA OMADI KELIBDI! YAQINLARINGIZ UCHUN ENG SARA HADYALARNI 🎁 AYNAN SHU ⬇️ KANALIMIZDAN OPTOM NARXLARDA TOPASIZ ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️      ┏━━━━━━━━━━━━┓     彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️👈🏻  彡      ┗━━━━━━━━━━━━┛

  • ​​Ўлик никоҳ қандай бўлади? 1) Бир уйда яшаб, бегона бўлиб қоласиз... 2) Кўзга қараш йўқ, суҳбат йўқ. 3) Бирга орзулар қурилмайди. 4) Муҳаббат бор эди энди фақат мажбурият қолди. 5) Ҳар гапда — танқид, ҳеч гап - мақтов эмас. ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

  • #Хайрли_тонг_азизлар Ассалом алайкум ва роҳматуллоҳи  ва барокатуҳ! Аллоҳ насиб этган яна бир янги пайшанба тонгги барчамизга муборак бўлсин! Ушбу тонг дуоларингизда сўраган барча тилакларингиз ижобат бўлсин! Феълингизни кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангизга файз баҳшида этсин. Бу дунёда ҳар бир қадамимиз синов, ҳар бир кўрганимиз сабоқ эканлиги  англаб туриш туйғусидан , улардан ўзимизни юксалтирадиган хулосалар чиқариш идрокидан бенасиб этмасин! Бу куннинг файзи ва барокати ҳамрохингиз бўлсин, қадрдон! ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

  • Янгидан янги мазали рецепт излаётган Ойижонлар шўттамисилаююю 😍☺️😘 КАНАЛДА сиз ва фарзандларингиз учун тайёрланишидан иштаха очар,мазали рецептлар тақдим этиш учун шошиладилар.. 🫶 👇Киринг Осон ўрганинг, тайёрланг ва Оилангиздагилар ширинликнинг энг катта бўлагини талаб қиладилар ишонинг 🤤😍

  • #РЎЁ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 35-қисм Эрталабгача гоҳ ундоқ, гоҳ бундоқ турди. Кўзига ўтган куни Хуршид берган фанта кўриниб ютоқиб ичди. - Йиғлама гўзалим. Сенга йиғлаш ярашмайди. - Нега йиғлатишади унда. - Улар бемехр. Сени тушунмайди. Сен фақат менга кераксан. - Мени бу ердан олиб кет. - Юр. Аммо улар ҳеч қаерга чиқолмади. Эшик ва дераза ташқаридан аллақачон қулфлаб бўлинганди. - Сен кира олдингку. Калитни олиб келиб оч. - Мен калитни қаерда эканини билмайман. Ҳусниддин қизни қучди. - Ухла, уйғонганингда ҳам ёнингда бўламан. Ҳуснорани кўзлари аста секин юмила борди. *** Мақсуд хонтахтага мушт тушурди. - Ҳамма айб ўзимда. Бекор олиб келдим. Гап сўз бўлмасин ўгай отаси билан деб қилган уринишларим бир тийин бўлди. Эл юрт олдида нима деган одам бўлдим? Жамила эрини нима деб овутишни билмасди. Жимгина унга чой қуйиб узатди. Атрофда эса опа сингилларию, ака укалари жимгина ўтирарди. - Ўзи ўша бефаросат хотинингга қизингни бекор бергансан. Қара тарбияси нима бўлиб кетган. Катта амма Зухра жим туролмади. - Опа энди нима қиламан? - Чиқариб йўқот. Ўша ўгай отасига жўнасин. Бу ерда бошингни ҳам қилганинг қолди. Ҳали эрталаб Ҳалим раис ҳам югуриб келади. Тўйни пулини тўла деб. Мақсуд бир нуқтадан кўз узмасди. - Уни тарбияси бу қадар бузилиб кетади деб ўйламагандим. Ундан кўра тегмайман деб айтсин эди. - Уни докторга кўрсат, жинни пинни бўлган у. - Аслида уни Хуршидга олиб беришинг керак эди. Акасидан бу гапни эшитиб Мақсуд ака ҳайрон бўлди. - Нега? Давоми бор... Реакция босиб мени хурсанд қилинг 😊😍😘 ✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 🧕 Muslimalar kundaligi 👇 https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

  • #РЎЁ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 33-қисм Одамлар “ бир-бирларига ҳайрат билан қарашди. - Ким у?! Кимни айтяпсан?! Ҳеч ким бу ғалати ҳолатга чидай олмади. Тўйхона бир зумда бўшаб қолди. Меҳмонлар бирин кетин кета бошлашди, келинга чиндан ҳам жин теккан деган фикрда…