🌸ИЖОД СЕҲРИ🌸 ФЕРУЗА САЛХОДЖАЕВА (Феруза Баҳодир қизи)
Статистика"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, Қозоғистон Республикаси " Дўстлик" медали соҳиби, ёзувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 27
- Всего постов
- 39
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 4 855
- 1/48двое суток
- 5 563
- 1/72трое суток
- 6 000
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ҳар тонг ва ҳар кунни шукроналик билан қарши олиш ҳам саодатдир. Яна бир тонгни, яна бир кунни бизга беминнат тақдим этган Роббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин! Ассалому алайкум! Хайрли тонг! Яхши ниятлар билан бошланган кунингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
15. AUGUST . 2026yil. 16. RABI’ AL-AVVAL . 1448yil. Shanba. Toshkent vaqti bilan. 04:04 BOMDOD. 05:32 QUYOSH. 12:32 PESHIN. 17:20 ASR. 19:24 SHOM 20:46 XUFTON. @Namoz_vaqti
🌿 Мувозанат Маъсума бўш-баёвгина эди. Катта оилада барча шу келинга иш буюради. Ҳамманинг хизматини қилади. Ҳамшираликка ўқиган; кимгадир игна солади, пул олмайди. Болалигидан тикувчига шогирд тушган, кўйлак ҳам тикади. Текинга. Уй ишлари ҳам гарданида. Уйда тўқсондан ошган қария бор: шу бечора ҳам келинни кутиб ўтиради. Бир оғиз "раҳмат" га оёғи олти, қўли етти бўлиб чопиб кетаверади. Одамлар иши битгач, орқасидан кулиб гапиришини сал-пал сезади. Эътибор бермайди. Яхшилик қилишни бурч деб ҳисоблайди. Учта ёш боласи билан кейинги пайтда толиқиб қолаётганини сезади, аммо дам олишга вақти йўқ. Ҳамма уни "темир хотин"деб ўйлайди... Келинга кўз тегди. Бир куни ётиб қолди. Белини кўтара олмайди. Югуриб юрган одамнинг бир жойда қимирламай ётиб қолиши азоб экан. Ўзидан ўтганини ўзи билади. Катта уйдагилардан садо чиқмагач, ота-онаси даволатгани олиб кетди. Уйда қанча ётган бўлса, эридан бошқа ҳеч ким хабар олмади. Узоқ даволанди. Учта боласининг бахтига тузалиб кетди. Эрининг уйига қайтди. Соғайиб... —Келин, мана бу матони холажонингиз ташлаб кетди, ўлчами бор эди-я сизда, тикиб қўярсиз.. —Тиколмайман ойижон, менга қадалиб ўтириш мумкин эмас! Биринчи берган рад жавоби шу бўлди. Кейин игна солишни йиғиштирганини эълон қилди. Ош-овқат ҳам сан салорга айланди. Аммо қалби бўшаб қолди келиннинг, ҳаётга бўлган завқи, одамларга бўлган муҳаббати, ёрдам бериб топадиган қувончи ғойиб бўлганди.. Энди у маҳалладаги энг ёмон келинга айланган, қачонлардир яхши келин бўлгани мутлақо унутилган эди. Нафақат оилада, жамиятда ҳам худди шундай, одамлар бир-бирини қўлламаса, фақат ўз манфаатини ўйласа, мувозанат бузилиб кетаверади Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
"Келин қизим" ёпиқ каналга ўн икки қисм жойланди. Асосий каналда ҳам бир қисмдан бериб борилади. Ёпиқ каналга аъзо бўлишни истасангиз, ўн беш минг сўм ни 5614681215971320 картага ташланг ва скриншот қилиб @Salxodjayeva.га юборинг. https://t.me/ijod_sehri21
Келин қизим 5—қисм Муяссарнинг тоқати тоқ бўлган, табиатидаги чаққонлик сабабми ошиқмай келаётган келинини кўриб ҳамма юмушни ўзи бажариб ташлашга тайёр эди. —Бунча ҳаялладингиз? —деди Умрихон. —Исмоил акам оёғимни босиб қўй дедилар, шунга массаж қилиб қолиб кетдим. Муяссар қизариб кетди. —Исмоил чол бўптида, оёғини уқалатиб. Аввал катталарнинг айтганини бажаринг, кейин эризга хизмат қилаверасиз, —деди Умрихон ўз келинига ҳеч қачон айтмаган ибораларни ишлатар экан. Лола ҳам бўш келмади. —Ана, домлалар айтяпди, келинлар қайноналарига хизмат қилиши шарт эмас, эрини рози қилса бўлди деб. Муяссар энди оғзини очиб турар, бунақа гапни умри бино бўлиб энди эшитаётган эди. Умри хола довдираб қолгандек бўлди, аммо ўзини қўлга олди. "Бу келинга ҳозир гапирганнинг фойдаси йўқ. Кўзи ҳам, сўзи ҳам қаттиқ экан!" —деди ичида, сиртида эса —Майли, болам, бораверинг, —деди. Ўзи эса ўрнидан туриб, дастурхонни йиғишга тутинди. Муяссар дарров қўлига ёпишди. —Қўйинг, ойижон, шу ҳам ишми, сиз гаплашиб ўтиринг, ўзим тиндираман. Кейин бир зумда ишга киришди. Лола эса жангда ғолиб чиққан лашкардек индамай хонасига кириб кетди. —Бу келин одам бўлмайди, —деди кампир ўзига ўзи гапиргандек. Эсиз, эсиз... Сизга қийин бўлади, болам, тағинам яна битта ўғлингиз бор... Муяссар қайнонасини қучоқлаб олиб —Дуо қилинг, ойи, худо инсоф берсин, ҳозир куч-қувватим бор, ўзим эплайман, қариганимда ётиб қолмай, —деди. Умрихон, унинг сўлғин юзларини силади. Лолага ҳеч ким иш буюрмай қўйди, ўзи ҳам қўшилиб кета олмас, ўртада катта тўсиқ турарди. Ўша куни уйига борса, холаси келган экан. Келинини мақтаб ўтирарди у. —Худди қизимдек. Сирлашиб ўтирамиз. Баъзида хўжайиним билан аразлашиб олсам ҳам келинимга дардимни айтаман. Балодек далда беради. Кулди Дилшода Лола қўлидаги каттакон олмани карсиллатиб тишлар экан шунчаки гапирди. —Мен эса ҳечам яқин эмасман. Ўртада катта тўсиқ бор. Сира гаплашгим келмайди. Қайнонам билан кампиршо ўзи гаплашиб ўтиради, тинчгина хонамга кириб кета қоламан. Холаси жим бўлиб қолди, кейин сўз бошлади. —Биринчидан қайнонам эмас, ойижон, кампиршо эмас, бувижон! Ўзинг яқинлашмасанг, у тўсиқ катталашаверади. Натижада сен ютқизасан. Ҳали тўйингга бир йил ҳам бўлмади, бу нимаси? Энг ширин пайтинг. Ҳавасга, югуриб-югуриб иш қиладиган маҳалинг. Кийимларингни алмаштириб, ўйнаб-кулиб юрмайсанми? Лола қайсар эди. —У замонлар ўтиб кетди, хола, худо хоҳласа, ўғил туғсам, алоҳида чиқариб юбораман, ўзим эрим билан маза қилиб яшайман. Келин хизматкор эмас. Бутун дунё шунақа яшайди. Ана, туркларни кўринг, қари ота-онасига хизматкор олиб беради. Одам дунёга бир марта келади. Ҳеч ким бировнинг хизматини қилишга мажбур эмас. Эримга ёқсам бўлди, қолгани мажбуриятимга кирмайди. Яхшиям қайнонамнинг яна битта ўғли бор экан, худо хоҳласа, бўлак бўлиб чиқиб кетамиз. Холаси унинг алмойи-жалмойи гапларига қулоқ тутар экан ҳазиллашгандек —Яхшиям сени келин қилмабман, —деди. Кулгиси йиғига ўхшарди. —Менга қара, сен ҳамиша ҳозиргидек ёш, соғлом бўламан деб ўйлаябсанми? Турмуш ўртоғинг билан алоҳида яшадинг ҳам дейлик. Ўша уйда ҳам овқат қилиш, уйларни тозалаш, болаларинг туғилса, уларни парвариш қилиш керак. Бу ишларни ким бажаради? —Эрим хизматкор олиб беради. —Ҳолва деган билан оғиз чучимайди, —деди холаси кейин бу бемаза суҳбатга якун ясамоқчи бўлди. — Майли, бир кун бошинг деворга тегса, ўзинг тушуниб етарсан, унгача қудаларга сабр, сенга инсоф берсин. Лола ошкора юзини буриб, энсасини қотириб чиқиб кетди. *** Шифокор Лолага баъзи витаминлар ёзиб берар экан она ва боланинг саломатлигида муаммо йўқлигини, кўпроқ ҳаракат қилиш лозимлигини уқтириб ўтди. Сабаби келинчак қисқа вақт ичида яхшигина вазн қўша бошлаган эди. Муяссарнинг келини келгунича икки кўзи эшикда бўлди. Лоланинг қораси кўриниши билан эса ёш боладек ҳузурига ошиқди. —Дўхтир нима деди, бола яхшими, ўзингиз-чи? Келинчак сумка тутган қўлини белига қўйиб, биттаси билан қорнини силаб жавоб берди. —Дорилар ёзиб берди. Кўпроқ дам олинг, —деди. —Нима дори, кимга дори? Ҳовлиқиб сўради Муяссар. Давоми бор Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
Келин қизим... Феруза Салходжаевадан янги ҳикоя . https://t.me/ijod_sehri21
Ассалому алайкум, азизлар. Хайрли тонг. Тунларимизни ой, кундузларимизни қуёш билан мунаввар қилган меҳрибон Роббим қалбларимизни иймон нури билан ёритсин. Хонадонларингиизга тинчлик, беморларга соғлик, қарздорларга нажот берсин. Уйингизда ҳаловат, ишингизда роҳат, фарзандларингиз саломат бўлиб, қариндошда қайғу бўлмасин. Кўриб турган кўзлар, юриб турган оёқлар, ҳар олаётган нафасимиз учун беадад шукурлар! Кунингиз хайрли ўтсин @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
Неваралар омон бўлсин. https://t.me/ijod_sehri21
Хавотир. —Янги маҳаллага кўчиб борибсиз, эшитдим, —деди ҳамкасби Мамлакат кўзида қандайдир хавотир билан— у ерда собиқ овсиним туради, исми Умринисо, танишиб ҳам улгургандирсиз. —Ҳа, энди аста-секин танишяпман,—Шоира гапни чўзиб ўтирмади. Келаси сафар тушлик пайти Мамлакат унга ҳамроҳ бўлиб олди. Шоира шеригининг безовталигини сезиб турибди, аммо индамади. Мамлакат яна собиқ овсинини сўради "Ўзи Умринисони кўриб турибсизми?" —Ҳа, ҳар куни кўраман, деворимиз битта-ку, опа. Мамлакат нимадир айтгиси келиб оғиз жуфтлади-ю, индамай қўя қолди. Келаси сафар яна бирга тушлик қилдилар —Умринисо мени сизга роса ёмонласа керак, тўғрисини айтаверинг!—охири "ёрилди" ҳамкасби. —Ҳечам ёмонламайдилар, Мамлакат жудаям пазанда эди, озода, саришта деб мақтайдилар. Мамлакатнинг оғзи очилиб қолди. Кейин енгил хўрсиниб қўйди. Шоиранинг кўнгли ҳижил бўлди, ёлғон барибир ёлғон-да! Аслида, кечагина қўшниси чиқиб турмуш ўртоғи билан ажрашишига сабаб бўлган, уни уйидан қувилиб ота уйида, ёлғиз яшашга маҳкум қилган собиқ овсини ҳақида йиғлаб-йиғлаб, қарғаб-қарғаб гапириб берган эди... Шоиранинг жавобидан кўнгли тўлдими, ҳар ҳолда Мамлакат у билан бошқа тушлик қилмай қўйди Феруза Салходжаева @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
"Келин қизим" ёпиқ каналга ўн икки қисм жойланди. Асосий каналда ҳам бир қисмдан бериб борилади. Ёпиқ каналга аъзо бўлишни истасангиз, ўн беш минг сўм ни 5614681215971320 картага ташланг ва скриншот қилиб @Salxodjayeva.га юборинг. https://t.me/ijod_sehri21
Келин қизим 4-қисм Бир куни қайнонаси кечга норин тайёрлашини айтиб, ундан ёрдам сўради. —Лолахон, сиз ҳовли-жойларни, идиш-товоқларни саранжомлаб турсангиз, овқатни ўзим эплайман, —деди. Лола йўқ демаганидек, хўп сўзини ҳам айтмади. Уйдан чиққиси келмай ётаверди. Қайнонаси эшигини тақиллатиб, уни ташқарига чиқишга имлади. Ўрнидан туриб, юзини бирор жойи оғриётган одамникидек буриштириб олганча эшикка яқинлашди. —Ҳа, ойижон?! Унинг овозида ҳам норозилик бор эди. Муяссарнинг нафаси ичига тушиб кетди. Эшик очилиб, остонада аллақандай абгор аҳволда турган келинини кўриб, шошиб қолди. —Бирор жойингиз оғрияпдими, болам? —Бошим, негадир, бошимни кўтара олмаяпман, —деди йиғламсираб. —Вой, худойим, ёта қолинг, болам, эртага дўхтирга олиб бораман, ҳозир ҳамма камқон. Анализлар топшириб, муолажа қилинса, яхши бўлиб кетасиз. Уни озиб-ёзиб ҳашарга чақириб келган қайнонаси индамай ортига қайтиб кетди. Лола секингина ётоғига чўзилар экан. —Бош оғриғи қандай бўлар экан ўзи? —деб қўйди. Унинг охирги пайтда топган севимли машғулотларидан бири—ҳар хил мева, ширинликларни томоша қилиш. Ҳар куни эмасу кунора нимадир егиси келади. Мана ҳозир ҳам тўқ кўк-қорамтир рангдаги голубикани иштаҳа билан еётган ҳомиладор аёлни кўриб, умрида еб кўрмагани шу мевадан егиси келди. Суратини олиб, Исмоилга юборди. Кейин тагидан хабар ёзди. "Шуни емасам бўлмайди!" У нафси истаётган барча нарсани бошқоронғилик баҳонасида татиб кўришни одат қилиб олган ва бундан сира уялмас, аксинча қорни тезроқ қаппайишини истар, ўзини дамба дам ойнага солиб, сира билинмаётган ҳомиладорлигидан хафа бўларди. Баъзида бува-бувиси, ёки қайнона-қайнотаси олдидан лапанглаб ўтар, бирор юмуш қилса ўзини худди зўрға, қийналиб бажараётгандек кўрсатар, унинг ивирсиб юришини кўрган катталар беихтиёр юзини бурар эди. *** Муяссар кўзойнак қўндириб олганча китоб ўқиётган қайнонасининг олдига келиб ўтирди. Умрихон бир қараб билдики, неча йилдан бери қизидек бўлиб кетган келини недандир безовта. —Ҳа, болам? —деди кўзойнагини ечиб, ғилофига жойлар экан. Кейин қўлидаги китобни узатди. Муяссар чаққон бориб китоб жавонининг тепасига жойлаб қайтди. —Лолахоннинг мазаси йўқ, қони кам бўлса керак, ойи. Ёрдам берармикан деб борсам, боши оғриётган экан. Кампир унга тикилиб туриб шивирлади. —Шу, келинимиз қувми дейманда, Муяссар? Жудаям дангаса экан. Ҳар куни бир жойи оғрийди. Кейин ерга қараб гапирди. —Ишқилиб, бир касал чақириб олмаса бўлди. Майли, кўнгли қолмасин, Исмоил ишидан рухсат олиб дўхтирга обориб келсин. Қани турдик, сизга ўзим ёрдам бераман. У ўрнидан турди —Ҳали нима, энди етмишга кирдим. Худога шукур, таним соғ, оёқ-қўлим бутун. Мен норинга хамир қорай, сиз гўштларни қозонга солинг. Ҳамма касал кам ҳаракатликдан бўлади. Она-боладек бўлиб кетган икки аёл келинчакни унутиб, суҳбатлашиб, яйраб таом тайёрлагунларича кун кеч бўлди. Норинлар лаганларга солиниб ўртага қўйилди. Пиёзлар тўғралиб, устига мурч сепилди, косаларга помидор қоқи солиб қайнатилган ранги қизғиш қайноқ шўрвалар сузилди. Барча оила аъзолари бир дастурхон атрофида жам бўлдилар. Лола ҳам иштаҳа билан норин ер, ҳар замонда шўрвасидан ҳўплаб қўяр, сира боши оғриётган одамга ўхшамас эди. Дастурхонга фотиҳа ўқилгач Исмоилнинг ортидан кириб кетаётган келинни Умрихоннинг қатъият билан айтган сўроғи тўхтатиб қолди. —Лолахон, сиз қаёққа, болам? Келин индамай тўхтаб қолди. —Дориларимни ичмоқчи эдим. —Қани шу ёққа олиб чиқинг дориларингизни. Ичиб олингда, тез дастурхонни йиғиштириб, идишларни ювиб олинг, —деди. Лола индамай хонасига кириб кетди. Анча вақтгача кутиб ўтирдилар. Муяссарнинг сабри тугади. Ўрнидан туриб, таомдан бўшаган лаган, косаларни йиғиштира бошлади. Умрихон уни қайтарди. —Шошманг, қанча керак бўлса, кутамиз чиқишини, —деди. —Ҳеч нарсага тегманг! Эркаклар, аллақачон ошхонани тарк этган, икки аёл саккиз ойдан буён тайинли иш қилмаган келинчакни кутиб ўтирар эдилар. Лола анча ҳаяллаб қолди. Шунда Умрихон ўтирган жойида бор овози билан чақира бошлади. —Лолахон! Лолахон! Лолааа! Ва ниҳоят кутилган одамнинг қораси кўринди. Давоми бор Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
Келин қизим... Феруза Салходжаевадан янги ҳикоя . https://t.me/ijod_sehri21
https://t.me/ijod_sehri21 Ассалому алайкум, яхшилар. Янги тонг янги кун хайрли бўлсин. Аллоҳим қалбингизни иймон нури ила ёритсин. Хонадонингизга файзу~барокат, Оилангизга бахт~саодат, Ишингизга омад , халолдан ризқ, Ибодатли умр, Ажрли амаллар, Соғлик~саломатлик ҳамда дуоларингиз ижобатини насиб айласин. Сиз билан ғойибона бўлсада яна учраштиргани учун, шукур, алҳамдулиллаҳ Дастурхонингиз ҳамиша тўкин бўлсин @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
Меҳр У овқат сузаётганида қаттиқ чарчаганини ҳис қилди. «Қорним очди, шекилли»,-деб ўйлади. Таомни сузиб келди. Қайнотаси «Тузи паст бўлибди», деса, қайнонаси «Яхши қайнамабди», -деди. Дили оғриди. Бир кўнгли «Дастурхонга қўйилган овқатни мақтаб ейиш суннат», деб айтай деди-ю, тилига чиқармади -Узр, ойижон, узр адажон,-деди. Индамай, болаларини овқатлантирди. Идиш-товоқларни ювди. Ўғиллари ёйиб ташлаган ўйинчоқларини йиғиштирди. Қони камайганми, ҳолсизланди. Эртага 6 соат дарси бор. Бир талай дафтар текшириши керак ҳали. Болаларини эртак айтиб ухлатди. Дафтарларни текшираётиб, кўзи юмилиб-юмилиб кета бошлади... Кимдир елкасига енгил кўрпа ташлаганини ҳис қилди. Кўзини очди. Эри келибди. -Ассалому алайкум, қачон келдингиз? Овқат тайёрлайми- сўради у -Чарчабсан-а? Ўзим сузиб ейман. Сен бироз дам ол. -Йўғе-е, ўзим, - ошхонага юрди у. -Қўлинг ширин, овақтларинг бирам мазалики. Ҳеч қайси ресторанда бу мазани тополмайман. Аёлнинг кўнгли ёришди. Иштаҳа билан овқатланаётган турмуш ўртоғига тикилиб, чарчоқлари ҳам тарқаб кетганини ҳис қилди. Кун бўйи тинмаган, ҳориган вужудига бир чимдим меҳр орқали бир дунё қувват кириб келганди... Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
"Келин қизим" ёпиқ каналга ўн қисм жойланди. Асосий каналда ҳам бир қисмдан бериб борилади. Ёпиқ каналга аъзо бўлишни истасангиз, ўн беш минг сўм ни 5614681215971320 картага ташланг ва скриншот қилиб @Salxodjayeva.га юборинг. https://t.me/ijod_sehri21
Келин қизим 3—қисм Ўзбек тўйларининг завқи бошқача. Тўйдан аввалги тадорикни "Ширин ташвиш" деб номлайдиган сахийқалб эл, борини дастурхонга тўкади. Ўзбек тўйлари йил—ўн икки ой тўхтамайди, аммо кўпчилик август ва куз ойларини мўлжаллайди. Дастурхонлар ўзбекнинг ўзидек сахий қуёши шарофати билан бол томиб турган мева-чеваларга тўлади. Кунлар салқин, тунлар оромбахш бўлган бир кечада икки ёшга бахт тилаб, мамнуният билан еб-ичадилар, ўйин-кулги қиладилар. Кейин ёр-ёр садолари остида келин-куёвни кузатиб, ҳамма уй-уйига тарқалади. Бир-икки кун таассуротларини гапириб юрадилар, аммо юртга ош берган тўй эгалари ўғлининг тўйи энг яхши, энг файзли кеча бўлганини узоқ вақт эслаб юради. Тўй тасвирлари тайёр бўлганда эса уни қариндош-уруғлар даврасида қайта-қайта кўриб қалби сурурга тўлиб ўтирадилар. Кейин ҳаммаси тугайди. Оила, рўзғор ташвишлари билан оҳиста юриб кетаётган умр карвони ўз йўлида давом этади. Муяссар билан Азамат ҳам уч қиздан кейин кўрган ўғли Исмоилни орзу-ҳавас билан уйлантирдилар. Келинчакнинг омади бор экан; бува-бувилик пиру бадавлат хонадонга келин бўлди... Муяссар ҳар доимгидек эрта уйғонди. Турса, янги келин ҳовлига сув сепаётган экан. Эрталабки салқинда охорли либосларда резина ичакни судраб юрган нозиккина Лоланинг уқувсизлиги бир қарагандаёқ сезиларди. Муяссар ҳовлига тушди. Унинг қўлидан шлангани озорсизгина тортиб олди, кейин ўзи сув сепишини, унга эса супуришни буюрди. Жуда секин иш қиларди у. Охири унинг бу юмуши ҳам Муяссарнинг ўзига ўтди. Кейин ошхонага кирдилар. Нонушта тайёрлашни ўргата бошлади у. —Буважонингиз учун броколли ва гулкаромли омлет пиширамиз. Бувижонингиз ҳам шуни ейди, ўзимизга овсянкадан каша тайёрлаймиз. Лола индамай турар, ишни нимадан бошлашни билмасди. Шунда Муяссар келини бу таомларни тайёрлашни билмаслигини сезиб қолди. —Музлаткичдан тухум, сабзавотларни олинг, —деди. Кейин эса ўзи идиш товоқлар тартиб билан тахланган жавондан кичикроқ товоқ олиб, тухум чақди... Келини оддий бўтқа ҳам тайёрлаб кўрмаган эканми, уни ҳам ўзи пиширди... Кейин тушлик, сўнг кечки таом... Бора-бора Муяссар ҳаммасини ўзи бажараётганини сезиб қолди. Келини уқувсизмиди, ёки ўрганишни истамасмиди. Бунинг устига сира чиройи очилмас, муомала қилишни билмас, аммо шу ҳолида ҳам Исмоил уни қаттиқ севарди. Муяссар ўғлининг кўзидаги қувонч учун ҳам келинининг кўп айбига кўз юмар экан, бора-бора умуман эрта турмай қўйган, тайёр дастурхонга уялмай келиб ўтирадиган келинига нисбатан ҳеч нарса деёлмайдиган бўлиб қолди. Ўғли эса ёрига парвона эди. Ёлғизининг қувончини кўриб келинининг айби кўзига кўринмай қоларди. "Майли, давр шуларники, давронини сурсин," —дер эди у. *** Лоланинг келин бўлганига олти ой бўлди. Аввалига онаси-ю холаларининг қулоғига қуйгани—"Телефонингни ташлаб кет, рухсат берсалар, тутаверасан! " —деган дашном билан жим юрди. Ўн кун деганда телефонсиз, ижтимоий тармоқларсиз яшаш жуда ҳам қийин эканига амин бўлгач, турмуш ўртоғига ёрилди. —Исмоил ака, телефон тутсам, майлими? Йигит эътирозсиз рози бўлди. —Шуниям сўраб ўтирасанми? Албатта, ҳозир телефонсиз яшаб бўлар эканми?.. У уйига борди-ю ҳавсаласи пир бўлиб қайтди. Телефони аллақачон эгалиб бўлиб кетган, синглиси ишлатаётган экан. Қанча ялинмасин, бермади. Уйига қайтгач ҳам кайфияти кўтарилмади. Чиройи очилмай юрган кунларининг бирида Исмоил унга мўъжазгина қоғоз қути билан сим карта тутқазди. У қувончдан сакрай бошлади, Энди ҳаётига яна маъно кирган, вақт топиши билан инстаграмнинг сеҳри оламига шўнғиб кетарди. Ўзининг наздида дақиқаларгина ўтган бўлар, аслида эса соатлар шапалоқдек қурилмага бой бериларди. Аввалига уялиб, у-бу юмушларга қарашиб юрган бўлса, энди вужудига ўтириб қолган эринчоқлик билан, умуман иш қилгиси келмай қолганди. Бу орада ҳомиладор бўлди-ю, худо берди. Бува-ю, бувилар, ота-ю оналар, шу жумладан турмуш ўртоғи ҳам кўп зориқтирмай берилган бу неъматдан Аллоҳга чексиз ҳамду санолар айтдилар. Энди келинчак бирор жойи оғриётганини баҳона узуккун телефонига тикилиб ётар эди. Давоми бор Феруза Салходжаева https://t.me/ijod_sehri21
Келин қизим... Феруза Салходжаевадан янги ҳикоя . https://t.me/ijod_sehri21
Ассалому алайкум, қадрдонларим. Хайрли тонг. Яна бир оппоқ, умидбахш тонг отиб келмоқда. Тирикликнинг белгиси бўлмиш танамиз бут, руҳимиз соғлом. Алҳамдулиллаҳ. Кўзимиз кўриб, юрагимиз уриб турибди. Беадад шукур! Бошимиз саждада, тилимиз дуода бўлса бўлгани. Кўнгилда хотиржамлик. Дастурхонимизда бир кунлик егулигимиз бор. Демак, шу лаҳзада дунёнинг энг бой одами сизу биз эканмиз, алҳамдулиллаҳ. Бугунги кунингиз хуш кайфиятда ўтсин. Омад, бахт, офият тилайман! @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21
12. AUGUST . 2026yil. 29. SAFAR . 1448yil. Chorshanba. Toshkent vaqti bilan. 04:00 BOMDOD. 05:29 QUYOSH. 12:33 PESHIN. 17:23 ASR. 19:28 SHOM. 20:51 XUFTON. @Namoz_vaqti
Ота Кечаси боласи яхши ухламади. Қайнонаси ҳаммасини билди. Эрталаб ухлаб қолиб, нонушта тайёрлашга улгурмаган келин ўзи ҳам қайнонасининг кўзига балодай кўринишини билди. Юраги титраб, уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини ерга тикиб салом берди. Бағридаги боласи биғиллаб турарди. —Чойиззи ичинг! —гўё марҳамат кўрсатди қайнона, аммо қўлидан болани олай демади. —Эрингиз соат нечада келди? —Келмадилар, —айбдордек ерга қаради келин. —Ҳа, майли, юргандир бир кўчада, келиб қолар! Ман акамникига бориб келаман, адажонингиз уйдалар, тушликка лағмон қилинг! Келин индамади. "Хўп бўлади!" дегани мажоли йўқ эди. Кечагина у ҳам бировнинг арзандаси эди. Бир йилда ҳам келинга, , ҳам онага айланди. Қайнонаси кетди... Худди шу пайт пойлаб тургандек қайнотаси кириб келди. Бир қўлида чақалоқ, бир қўлида чой дамлаётган келинни кўриб шошиб қолди. —Болани менга беринг, қизим! Сиз овқатланиб олинг. Кечаси билан йиғлаб чиқди-я тойчоқ, ҳали бир йигит бўлсин. Сизга қалқон, дўст бўлади—бу. Ажаб, қайнотаси болани қўлига олиши билан овунди. Ичига иссиқ кириб, сал тетиклашгандек бўлди. Лағмонга хамир қормоқчи эди. —Керакмас, —деди қайнотаси, мен кўчадан овқат олиб келаман, сиз бирпас ухлаб олинг, болам, мана Сардор ҳам ухлади. Қайнотаси машинасига ўтириб қаёққадир кетди... Келин қайнотасининг телефонда ким биландир гаплашаётган овозидан уйғониб кетди. Кун пешинга яқинлашиб қолган, кечаси билан йиғлаб чиққан чақалоқ ҳам тинч ухлаб ётарди. Юз-қўлини ювиб ошхонага кирди. Дастурхонда турган, устига "Миллий таомлар" деб ёзилган елим халталардан бирини очди. Бир марталик идишда кабоб бор эди.. Ҳовлидан эса ҳамон қайнотасининг овози келарди —Ернинг тагида бўлсанг ҳам етиб кел, бошқа гапим йўқ, болангни дўхтирга ўзинг олиб борасан! Келин барибир лағмонга хамир қорди. Бу сафар чин юракдан! Шу уйда уни ушлаб турган одам— Отаси учун меҳр билан овқат тайёрлагиси келарди. Ташқаридан таниш машинанинг сигнали эшитилди... "Ҳайрият", деди у. Эҳтимол ишонмагандирсиз, аммо ҳали ҳам ўзбекнинг чин оталари бор.. Феруза Салходжаева @ijod_sehri21 https://t.me/ijod_sehri21