Ижтимоий ҳуқуқ тарғибот канали
Статистика- Последний пост
- 29 июл. 2025 г.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби белгиланди Ҳукумат қарори (440-сон, 14.07.2025 й.) билан “Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, зўравонликдан жабрланган ёхуд ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар бевосита ўзлари ёхуд қонуний вакиллари “Инсон” марказлари, ички ишлар органлари ва бошқа масъул органларга мурожаат қилади. 📝 “Инсон” марказлари ички ишлар органлари иштирокида боланинг ҳаётий вазиятини 1 кун муддатда ўрганади. 📜 Бунда “Инсон” маркази боланинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи омилларни дастлабки баҳолашдан ўтказади ҳамда хавф даражасини “паст” ёки “юқори” деб топиши мумкин. ☑️ Хавф даражаси “юқори” деб баҳоланганида, ички ишлар органи қуйидаги чоралардан бирини кўради: 🔹 зўравонлик содир этган шахсни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳамда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш; 🔹 болага ёхуд унинг қонуний вакилига ҳимоя ордерини бериш; 🔹 болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёхуд уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш. ⏳ Таҳдид солувчи омиллар бартараф этилгач, “Инсон” маркази боланинг ҳаётий вазиятини 14 календарь кун ичида комплекс баҳолашдан ўтказади. 📙 Комплекс баҳолаш натижаларига кўра 3 иш куни ичида болани ҳимоя қилиш режаси ишлаб чиқилади. ❗️ Болаларга нисбатан зўравонлик содир ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга қуйидаги таъсир чоралари қўлланилиши мумкин: ▪️ тузатиш дастуридан ўтиш; ▪️ болаларини олиб қўйиш; ▪️ ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш. ▪️ наркология муассасаларида мажбурий даволаниш; ▪️ мажбурий тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Тошкент пропискаси расман ва тўлиқ бекор бўлди. Қонун 3 ойдан кейин кучга киради. Қонуннинг тўлиқ варианти билан танишинг. @davlatsiyosati
📢 ЯНГИ ҚОНУН ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ! 🇺🇿 "Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси" 📅 2025 йил 25 февраль | ЎРҚ-1037-сон --- ## 🔑 АСОСИЙ ҚОИДАЛАР: ✅ Виждон эркинлиги - ҳар ким хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга ✅ Дунёвий давлат - Ўзбекистон дунёвий давлат бўлиб, дин давлатдан ажратилган ✅ Тенглик принципи - барча фуқаролар диний эътиқодидан қатъи назар қонун олдида тенг ✅ Диний бағрикенглик - турли конфессиялар ўртасида ўзаро ҳурмат ва тушуниш --- ## 🎯 АСОСИЙ МАҚСАДЛАР: 🔹 Фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатлаш 🔹 Конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш 🔹 Жамиятда диний бағрикенгликни таъминлаш 🔹 Дунёвийликни қўллаб-қувватлаш --- ## ⚖️ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР: ▪️ Қонунийлик - барча қарорлар Конституцияга мувофиқ ▪️ Эркин танлов - мажбурлашга йўл қўйилмайди ▪️ Динлараро мулоқот - ўзаро ҳурмат ва тушуниш --- ## 🚫 ЙЎЛҚЎЙИЛМАЙДИГАН ҲОЛАТЛАР: ❌ Диний қарашларни мажбуран сингдириш ❌ Диний белгиларга кўра сиёсий партия ташкил этиш ❌ Радикаллашув ва экстремизм ❌ Конфессиялар ўртасида адоват қўзғатиш --- ## 🏛 ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ ЙЎНАЛИШЛАРИ: 🔸 Давлат бошқаруви 🔸 Таълим тизими 🔸 Тиббиёт 🔸 Маданият 🔸 Иқтисодиёт --- 💡 Бу қонун мамлакатимизда барқарор тараққиёт, миллатлараро тотувлик ва виждон эркинлигини таъминлашга хизмат қилади! #ВиждонЭркинлиги #ДунёвийДавлат #МирзачўлАдлия #ЎзбекистонҚонунлари
без подписи
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❗️БОЛАГА ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ГУВОҲНОМАНИ ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУДДАТИ ҚАНЧА ? ⚡️САВОЛ: Биз яқинда фарзандли бўлдик. Қонунчиликка кўра фарзандимизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун ФҲДЁ бўлимига қанча муддат ичида мурожаат қилишимиз керак ? ⚡️ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 йилдаги 550-сон қарорида боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, фуқароларнинг доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади деб кўрсатилган. ➖ Шунингдек, туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб бир ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарурлиги белгиланган. ✏️ Демак, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома учун бола туғилганидан бошлаб бир ой муддатда мурожаат қилиниши керак. Ijtimoiy axborot - ижтимоий-ҳуқуқий канал.
#Биласизми ⚡️ Қонунчиликка кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. ✔️ Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
без подписи
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❗️4 ЙИЛ ДЕГАНДА ВАНИҲОЯТ БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ МИҚДОРИ ХАМ ОШИРИЛДИ 📄 Президент фармонига мувофиқ, 2025-йил 1-июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади. ✅ Фармонга кўра, кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: ➖ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 360 000 сўм (Амалда 325 000 сўм эди), ➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 275 000 сўм (Амалда 250 000 сўм), ➖ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 165 000 сўм (Амалда 150 000 сўм); ➖ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча - 110 000 сўм (Амалда 100 000 сўм); ❗️Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди (Амалда 380 000 сўм). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
18+ ЯПОНИЯДА ЧАҚАЛОҚЛАРНИ ТАШЛАЙДИГАН ҚУТИ. Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Узр, бугун таъбингизни бироз хира қиламан. Болачаларга "Сени лайлак ташлаб кетган деган" ажойиб иборамиз бор а? Энди тасаввур қилиб кўринг. Бегуноҳ, мурғаккина, энди тили чиқаётган фариштадек болачага "Сени лайлак эмас, ота-онанг ташлаб кетган" десак, қанчалик оғриқли. Қалбни ларзага солади... Сиз расмда кўриб турган қути- Чақалоқлар солинадиган қути. Энг ачинарлиси, ота-онасига керак бўлмаган чақалоқларнинг қутиси. Бу қутининг вазифаси нима десангиз, кимдир фарзандли бўлди. У болани боқа олмайман, бола керакмас каби бахоналар билан боладан воз кечмоқчи, шунда ана шу САНИКУКАИ шифохонасига боради ва ана шу қутига солиб кўздан ғойиб бўлади. У қутига ўрнатилган сенсор шифохонадагиларга хабар беради ва шифокорлар келиб болани кўздан кечиради. Кейин, болани ё болалар уйига ёки қайсидир оилага бериб юборади. Туғиб ташлаб кетган ота-она ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайди. Ҳеч қандай ҳужжатбозликларга жалб қилинмайди. Шунчаки, ҳаммаси махфий бўлади. Бу лойиҳага қўл урган САНИКУКАИ шифохонасининг бошлиғи, ҲИТОШИ КАТО "Бу болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ОХИРГИ ИМКОНИЯТ бўлиши мумкин. Ҳозир, жуда кўпчилик болани туғиб, уни боқа олмаслиги, ортиқча бошоғриқ бўлиши, карерасига халақит беришини рўкач қилиб, чақалоқларни ахлатга ташлаш, сувга ташлаш, болаларга зуғум ўтказиш кабилар билан жиноятга қўл ураябди. Ўшалар учун бу қутини ташкил қилдик. Бола керакмасми, марҳамат бизнинг қутига ташлаб кетинг. Зеро, бу лойиҳа жуда кўплаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолади деган умиддамиз" дейди. Умуман олганда, бу "Болалар қутиси" Японияда биринчи эмас, 2007 йилда Кумамото вилоятида ҳам Жикеи шифохонасида ташкил этилган ва ҳозиргача 179 тадан ошиқ бола ташлаб кетилган. Токёдаги САНИКУКАИ шифохонаси, "Болалар қутиси билан бирга "Ишончли туғруқ" деган лойиҳани ҳам йўлга қўйди. Бунда она ҳеч қандай маълумотларни шифохонага бермайди. Шифохона политсияцга ҳам, маҳаллага ҳам, қизнинг яқинларига ҳам хабар бермайди. Туғилади ва бола ўша қутига ташланади. Шунақа гаплар, азизлар. Бундай воқеаларга гувоҳ бўлиб, Япон жамиятидаги аҳоли инқирозининг сабаби тушунгандек бўласан киши. Японлар унақа эмас эдилар. Ҳақиқий Японлар оилани, фарзандни, ўз миллатини биринчи ўринга қўядиган миллат эдилар. Ҳозир ҳам ўзлигини йўқотмаган, оилани, қадриятларини сақлаб қолган Японлар бор. Аммо, бир Япон ўқитувчимизнинг таъбири билан айтганда: Ўхшамаган Американизм жамиятнинг емиришилига сабаб бўлган! "Бизда ҳам фалон бўлди, бизда ҳам фустон бўлди" дейдиганлар бўлса, "Тўйдан олдин туғиб қўйиш, юриб қўйиш, туғилган болани ташлаб қочиш, аборт қилдириш" каби масалаларда биз-ку, биз. Бутун Марказий Осиё бирлашиб ҳам ета олмаймиз. Қўшни маҳалладаги пистачи хотинлардан эшитган гапингиз билан хулоса қилмасликни тавсия этаман. Ҳар доимги гап: Ривожлансак ривожланайлик, фақат қадриятларимиз, динимиз, миллийлигимиз билан биргаликда! Бу дунёда ҳеч бир болани "Лайлак" ташласа ташласин-у, ота-онаси ташлаб кетмасин, Илоҳим! Bahodir Iskandarov
#TAYINLOV ✅ Ulug’bekova Madina Ulug’bek qizi - O'zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Jizzax viloyat adliya boshqarmasi boshlig'ining tegishli buyrug‘i bilan Mirzacho‘l tuman adliya bo'limi FHDY bo'limi mudirasi lavozimiga tayinlandi. ⚖️ Jizzax viloyati adliya boshqarmasi jamoasi Madina Ulug’bek qizini ushbu tayinlov bilan tabriklaydi va kelgusi ishlarida muvaffaqiyat tilaydi! Bizni kuzatishda davom eting: https://t.me/jizzax_adliya_boshqarmasi
Ўзбекистон Республикасининг Судьялар тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонунига кўра, судьяликка номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган: Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судининг, туман (шаҳар) маъмурий судининг, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси бўлиши мумкин; Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоят судининг, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси бўлиши мумкин; Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида ўн йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси бўлиши мумкин; Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахслар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида мажбурий тартибда ўқиши шарт. Ўқиш даврида улар асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этилади, бироқ ўқишнинг бутун даврида иш жойи (лавозими) сақланади.
⁉️Савол: Никоҳдан ажратиш учун қандай ҳужжатлар керак? ✅ Жавоб: ФҲДЁ (ЗАГС) орқали ажралиш учун (агар фарзанд ва мол-мулк талаши бўлмаса): 🔘 Ариза (иккала томон ҳам имзолаган) 🔘 Паспортлар нусхаси 🔘 Никоҳ қайди тўғрисидаги гувоҳнома 🔘 Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция ⚖️ Суд орқали ажралиш учун (агар фарзанд, мол-мулк ёки келишмовчилик бўлса): 🔘 Ажралиш тўғрисида ариза 🔘 Паспорт нусхалари 🔘 Никоҳ гувоҳномаси 🔘 Фарзандлар туғилганлиги ҳақида гувоҳнома (агар бўлса) 🔘 Мол-мулкга доир ҳужжатлар (агар бўлса) 🔘 Давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция Расмий каналига обуна бўлинг!📌
#2025_йил_1_июндан 🔖 Қонунчиликка кўра, ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади. ✔️ Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади: 🔹 уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати; 🔹 уй шароитида қараб туриш хизмати; 🔹 тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати; 🔹 кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати; 🔹 шахсий ёрдамчи хизмати. 💰 Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисми ваучер асосида қоплаб берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-185-сон, 19.05.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан 15 та туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини (Тажриба-синов лойиҳаси) жорий этиш доирасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини ошириш; 🔹 тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш. 🏛 Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади. ❇️ Қуйидагилар туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан: 🔸 кўп тармоқли марказий поликлиникаларни марказий шифохоналарнинг маслаҳат-диагностика бўлинмаларига айлантириш; 🔸 тиббиёт ходимлари фаолиятини тасдиқланган меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш ҳамда натижалар асосида уларни рағбатлантириш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
🆔 ЖШШИР нима ва у нима учун керак? Ҳар бир фуқаро ёки мамлакатда яшовчи жисмоний шахс маълум бир шахсий рақамга эга бўлади. Ўзбекистонда бу рақам ЖШШИР деб аталади. Ушбу рақам нимани англатади ва у қандай мақсадда ишлатилади? 🔎 ЖШШИР нинг тўлиқ номи — Жисмоний Шахснинг Шахсий Идентификация Рақами бўлиб, у ҳар бир фуқарога (шу жумладан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам) берилади. 📄 ЖШШИР — 14 хонали рақам бўлиб, инсоннинг фуқаролик ҳолати, шахсий маълумотлари ва давлат ташкилотлари ўртасида ахборот алмашинувини автоматлаштириш учун ишлатилади. 🔐 Ушбу рақам ёрдамида фуқаро давлат хизматларидан фойдаланиши, ҳужжатларини расмийлаштириши ва турли электрон платформаларда идентификациядан ўтиши мумкин.
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❗️АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ ? ⚡️САВОЛ; Суднинг ижро хужжатига асосан ундириладиган алимент тўлаш мажбурияти қандай ҳолларда тугатилади ? ⚡️ЖАВОБ; Оила кодексининг 147-моддасига асосан, суд тартибида ундириладиган алимент тўлаш: ➖ бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда; ➖ фойдасига алимент ундирилаётган бола фарзандликка олинганда; ➖ суд алимент олувчининг меҳнатга лаёқати тикланган ёки уни ёрдамга муҳтож бўлмай қолган деб топганда; ➖ меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож алимент олувчи собиқ эр ёки хотин янги никоҳга кирганда; ➖ алимент олувчи ёки алимент тўлаши шарт бўлган шахс вафот этганда тугатилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❗️ЁЛҒИЗ ОНАЛАРГА ФАРЗАНДИНИНГ БОҒЧА ТЎЛОВИ УЧУН 562 500 СЎМГАЧА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ 📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2024 йилдаги ПФ-185-сон Фармонига асосан, ➖ 2025 йил 1 мартдан бошлаб Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000 сўм)нинг бир ярим баравари (562 500 сўм)гача миқдорида моддий ёрдам берилади. ✅ Бунда агар болалар эгизак бўлса, моддий ёрдам эгизакларнинг ҳар бири учун берилади деб кўрсатилган. ✏️ Фармонда ушбу тўловлар кунлик тўловми, ойлик тўловми ёки йиллик тўлов эканлигига ойдинлик киритилмаган. Мантиқан олиб қаралса, мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун ҳар ойда тўлов қилиниши керак. Демак, бу тўловларни ҳар ойда тўланиши керак бўлган тўлов деб қабул қилсак бўлади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
без подписи
⚡️Яна 6 та кодекс ишлаб чиқилади Яқин йилларда мамлакатимизда олтита муҳим йўналишда янги кодекслар ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши кутилмоқда. 1. Ижтимоий ҳимоя кодекси. Фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини тизимлаштириш, ижтимоий таъминотга оид барча нормаларни ягона ҳужжатда жамлаш, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва фаровонлик индексини жорий этиш кўзда тутилган. 2. Таълим кодекси. Таълим соҳасидаги қонунчиликни тизимлаштириш, педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини белгилаш, инсон ҳуқуқлари маданиятига асосланган муҳит яратиш мақсадида ишлаб чиқилади. 3. Екология кодекси.Екологик ҳуқуқларни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, экологик назорат ва экспертиза тартибларини белгилайди. 4. Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси.Тиббий хизматлардан самарали фойдаланиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги қонунларни изчил ва қулай қилиш, сифатли дори воситалари ҳамда эмлаш хизматларини таъминлашни кўзда тутади. 5. Тадбиркорлик кодекси. Тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштириш, ҳуқуқий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган муҳим ҳуқуқий асос бўлади. 6. Бола ҳуқуқлари кодекси. Бола ҳуқуқларига оид барча қонунларни тизимлаштириш, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ва унинг Факультатив протоколларини миллий қонунчиликка тўлиқ ва изчил татбиқ этиш мақсад қилинади. ✉️ Юристга савол юбориш Расмий каналимиз: 👉 @Yurist_Xizmati 👈
➖@ijtimoiyaxborot➖ ❗️НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯСИНИ ОЛАЁТГАНЛАР ТАШКИЛОТДА ИШЛАСА УЛАРГА ҲАМ ИШ СТАЖИ ЁЗИЛАДИМИ ? ⚡️САВОЛ: 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ногиронлик пенсиясини олиб келмоқда. Агар у бирон-бир расмий жойда ишласа унга иш стажи ёзиладими йўқми ? ⚡️ЖАВОБ: "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 37-моддасига кўра, ➖ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. ✅ I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. ➖ Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot