imom_adham Rasmiy kanali
Статистика- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 11
- Всего постов
- 98
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 303
- 1/48двое суток
- 347
- 1/72трое суток
- 374
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз. 🕌🕌Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим). 🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд). 🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар. 🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади. Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар. 🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар. Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар. 🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа). Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик. Яқинларимизга ҳам улашайлик! 👇👇👇👇👇👇👇👇 @imom_adham
Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам, саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки, бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон, СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.... @imom_adham 👈👈👈👈👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин. @imom_adham👈👈

#Жума Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин! 1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг: (Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад) 2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг 3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг! каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ: 1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти); 2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир; 3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади; 4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир; 5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти); 6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир; 7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган); 8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади; 9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган); 10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади” (Бухорий ривояти).
Ассалому алайкум! Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин... каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇 @imom_adham👈👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам, Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам. Баъзида дардингиз ололмасам ҳам, Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз! Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !! Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг! ••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇 @imom_adham
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! Чоршанба тонги муборак бўлсин! Бугунги кун сизга ва оилангизга хотиржамлик, қут-барака ва чексиз қувонч олиб келсин. Бошлаган барча эзгу ишларингиз хайрли ва унумли бўлсин. Кунингиз юқори кайфият, куч-ғайрат ва муваффақиятларга тўлиб-тошсин! Тонгингиз хайрли ўтсин! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @imom_adham👈👈👈👈👈👈
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! 🗓 Бугун Чоршанба 12 Август, 2026 мелодий 29 Сафар, 1448 ҳижрий Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! Чоршанба тонги муборак бўлсин! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @imom_adham👈👈👈👈👈👈
|||#Қироат Қори Раъд Муҳаммад Ал-Курдий томонидан гўзал тиловат. ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
САФАР ОЙИДА ТЎЙ ҚИЛСА, САФАРГА ЧИҚСА БЎЛАДИ(МИ?) Сафар ойи қандай ой? Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир. Сафар қандай маънони англатади? Бу ой мевалар ғарқ пишиб, барглар сарғайган вақтга тўғри келгани учун сафар صفر – "сариқ ой" деб номланган. Агар сафар сўзидаги "сод (ص)" ҳарфи "син (س)" билан ёзилса "сафарга чиқмоқ"деган маънони англатади. Сафар ойи Исломдан олдинги жоҳилият даврида. Жоҳилият даврида "Сафар ойида янги иш бошлаб бўлмайди, сафарга чиқиб бўлмайди, оила қуриб бўлмайди" каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди. Ислом дини келгандан кейин сафар ойи – "Яхшилик ойи" деб номланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам: "Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва сафар йўқ", дедилар. Сафар ойи тўғрисидаги турли бидъат-хурофотлар рад этилди. Ойларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг ойлари экани эълон қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар ойини қандай ўтказганлар? 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги "Масжидун Набавий" масжидларини сафар ойида қурганлар. 2. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. 3. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Демак, бу ойда янги иш бошлаш, оила қуриш ва сафарга қилиш жоиз экан. Аммо, ҳозирги кунда… Афсуски, бугунги кунда ҳам "сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз" деган гаплар тез-тез учраб туради. Уларнинг ҳеч қандай асоси йўқ экани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва суннатларидан маълум бўлди. Энг муҳими – бандага етадиган мусибат бирор ойга боғлиқ бўлмайди. Балки ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг изни билан содир бўлади. Тақдирга иймон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билмоғи лозим. Аллоҳ таоло: "(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга иймон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир" (Тағобун сураси, 11-оят), деб марҳамат қилган. Аллоҳ таоло ақидамизни мустаҳкам, ҳидоятида бардавом қилсин. Сафар ойини барчамиз учун хайрли ва баракали бўлишини насиб этсин. Дўстларингизга ҳам улашинг! @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
МЎМИНЛАР ҚИЁМАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРАДИ «У Кунда баъзи юзлар яшовчи, Парвардигорларига боқиб турувчидир» (Қиёмат сураси, 22–23-оятлар). Одатда подшоҳлар халққа ўзини намойиш қилмай, фақат яқинларигагина кўринадилар. Улар қайсидир инсонга яқин бўлишса, ўртадаги тўсиқни олиб ташлайдилар. Подшоҳларнинг ўртадаги тўсиқни олиб ташлаб, кимгадир кўриниш беришлари, унга берилган инъомлардан устундир. Аллоҳ таолонинг ўз дўстларини жамолини кўришга муяссар қилиш билан сийлаши ва унга шу билан фазл кўрсатиши мумкин. Аллоҳ таолони кўришни кайфият билан сифатламаймиз. Чунки кайфият суратга эга нарсаларга тегишлидир. Аллоҳ таоло эса кайфиятсиз кўрилади. "Таъвилот" дан дурдоналар китобидан. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
#Тонги ва кечдаги фазилатли зикр... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ким ҳар куни эрталаб ва кечқурун “Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллама Росула” (Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва салам)ни Расул деб рози бўлдим) деб уч марта айтса қиёмат куни Аллоҳнинг розилигини топади, дедилар. #Бошқа бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу калималарни айтган албатта жаннатга киради”, дедилар. #Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони мунтазам ўқишга одатланган умматларини қиёмат куни шафоатларига олишлари башоратини берганлар ҳамда уларни жаннатга кирмагунча тарк этмасликларини айтганлар. #Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва салам)ни Расул деб рози бўлдим деса қалбида имон ҳаловатини топади”, дедилар. @imom_adham👈👈👈👈👈👈👈