tgindex
МедиаФАН

МедиаФАН

Статистика

Медиа ҳақида ҳамма нарса: инфосфера янгиликлари, замонавий медиа-трендлар, ахборотнинг инсон онгига таъсири, виждонсиз реклама-маркетинг юришлари, манипуляцион найранглар, назария ва концепциялар — шу ерда. Мурожаат учун: @d_nurulloh

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
11:33
Постов за неделю
18
Всего постов
28
Тип
открытый
Язык
русский
Категория
Маркетинг
В каталоге с
16:33
Подписчики
173
0 за 1 дн.
Сутки
 
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
57
28 постов
Вовлечённость
32,9%
к подписчикам
Постов в день
2,6
всего 28
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
47
1/48двое суток
53
1/72трое суток
58

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #МедиаТенденция ❗️Россиялик мактаб ўқувчилари маълумотни эслаб қолиш ва қайта ишлаш қобилиятини йўқотмоқда. Яъни, уйга вазифаларни ўқувчилар ўрнига нейротармоқлар бажармоқда, бу эса болаларни хотирани машқ қилдириш кўникмасидан маҳрум этмоқда. Россиялик клиник психолог Ирина Грекованинг маълум қилишича, мактаб ўқувчиларининг тахминан учдан бир қисмида когнитив (билиш) функцияларнинг пасайиши кузатилмоқда. Бу тенденция, айниқса, 5–8-синф ўқувчиларида намоён бўлаётир. @infotahlil_dn

  • #МедиаХавотир ❗️Олимлар: қисқа видеолар ҳақиқатан ҳам мияни чиритади 71 та тадқиқотни қамраб олган мета-таҳлил TikTok ва Reels’га берилиб кетиш диққатни жамлаш қобилиятининг ёмонлашишига олиб келишини кўрсатди. — Қисқа видеолар дофаминнинг тезкор ажралишига сабаб бўлади, мияни ортиқча юклайди ва импульсларни назорат қилишни сусайтиради — натижада диққатни жамлаш пасаяди. — ЭЭГ хариталари миянинг бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳалари: префронтал, фронтал, темпорал, париетал ва оксипитал зоналарига юклама тушишини кўрсатади — мияга жуда кўп стимуллар таъсир қилади. — Видеоларга берилиб кетиш фонида депрессия, ёлғизлик ҳисси ва стресс кучаяди. Экспертлар TikTok ва Reels’ни камроқ кўришни ҳамда ўзингизга «рақамли детокс» қилишни тавсия этади. @infotahlil_dn

  • #МедиаИқтибос ❗️Ўзига ёлғон гапирадиган ва ўз ёлғонига қулоқ соладиган одам, ўз ичидаги ёки атрофидаги ҳақиқатни ажрата олмайдиган даражага етиб қолади ва шу тариқа ўзига ҳам, бошқаларга ҳам бўлган ҳурматини бутунлай йўқотади. Достоевский, "Ака-ука Карамазовлар". @infotahlil_dn

  • #МедиаХабар ❗️Эндиликда давлат хизматлари портали орқали қабрларни банд/брон қилиш мумкин бўлади. 2026 йил 1 декабрга қадар порталда 21 та ҳудудда дафн этиш жойларини қидириш ва сотиб олиш бўйича янги хизматлар пайдо бўлади. Қайд этилишича, бунинг учун Миллий фазовий маълумотлар тизимига 14 мингта қабристон ҳақидаги маълумотларни юклаш ва 15 та давлат хизматини электрон шаклда кўрсатиш учун маълумотлар импортини таъминлаш режалаштирилган. Россияда. @infotahlil_dn

  • #МедиаИқтибос ❗️Давлатнинг миллионлаб армияси бўлсин, лекин унда ғурур бўлмаса, у давлатни ҳимоя қилмайди. Олим Давлатов, Президент маслаҳатчиси. @infotahlil_dn

  • #МедиаКузатув ❗️Россиялик блогер Ксения Гузаева қозоқларнинг "рус тилини билмаслиги" ҳақида танқидий ва провокацион пост қолдиргани учун жаримага тортилган ҳамда Қозоғистонга киришига 5 йиллик тақиқ қўйилган. @infotahlil_dn

  • Senat “Reklama to‘g‘risida”gi qonunga o‘zgartirishlarni ma’qulladi, unga ko‘ra kredit va mikroqarzlar haqidagi e’lonlarda majburiyatlarni bajarmaslik xavf-xatarlari to‘g‘risida ogohlantirish bo‘lishi shart. U reklamaning asosiy maydoni yoki vaqtining kamida 10 foizini egallashi kerak. https://www.gazeta.uz/oz/2026/08/13/credits/ Telegram | Instagram | YouTube

  • #МедиаТенденция ❗️Биз — "Буюк ҳорғинлик" даврига қадам қўйдик Сезяпсизми, кишиларда шу қадар ички-руҳий толиқиш борки, ҳатто оддий вазифаларни бажариш, севимли машғулотига киришиш ёки дўстлар билан учрашиш учун ҳам жуда катта куч ва ирода талаб этилмоқда. Олимлар айни тенденцияни "Буюк ҳорғинлик" эпидемияси деб атамоқда, қайд этилишича, замонавий "ўлат" аллақачон бутун сайёрани қамраб олган. 🦠ОАВ ва ижтимоий тармоқлар — энг асосий "қўзғатувчи" сифатида кўрсатилмоқда: чексиз шок-контент, уруш, адолатсизлик, зўравонлик ва бошқа салбий ахборот оқими одамларда — қандайдир иложсизлик, ночорлик, ожизлик кайфиятини шакллантиряпти. 🪫Ҳар қадамдан хавф-хатар ёки таҳдид излаш — мияда тош асридан қолган эволюцион инстинк, бундан медиа жуда агрессив фойдаланяпти, кликбейт-сарлавҳалар ва улардаги негатив оҳанг кишиларда керагидан ортиқ босим пайдо қиляпти. 🏢 Зич шаҳар муҳити, ижтимоий табақалашувнинг кучайиши ҳам салбий таъсир кўрсатяпти. Одамлар оммавий равишда — муваффақят ортидан қувиш, сунъий озиқ-овқат ва ёмонлашиб бораётган экология шароитида руҳий ва жисмоний оғриқ ҳис этаяпти. 💼 Барқарор иш ўрнига эгалик хотиржам ва ҳаловатли ҳаётни кафолатламай қўйди. Жуда кўпчилик энг оддий, майда лаззатларни ҳам ўзига раво кўришга вақт тополмаяпти. 👨🏻‍🎓Мутахассислар нима дейди? Думскроллингни (салбий янгиликларни тинимсиз ўқишни) камайтиринг, яқинларингизга кўпроқ вақт ажратинг ва энг муҳими — фақат ўз назоратингизда бўлган нарсаларга эътибор қаратинг. @infotahlil_dn

  • #МедиаКузатув ❗️Ҳеч бўлмаса, Ўзбекистон байроғида нечта юлдуз борлигини билиб қўйинглар - 2 ‼️Сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган навбатдаги баннер: бу сафар "Марказий Фарғона" газетаси муқовасида. ⚡️"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун 10-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ва унинг тасвири катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳамма вақт ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва схематик тасвирига аниқ мос бўлиши керак. @infotahlil_dn

  • #МедиаМулоҳаза ❗️Гап, мана шу реклама ҳақида Ўзбекистонда ҳам аҳолига таклиф этилаётган барча турдаги кредитлар ва микроқарзлар рекламасида махсус огоҳлантириш матни бўлиши шарт (бўлади). Бу мажбурият 2026 йил 17 мартда маъқулланган қонун лойиҳасида белгиланган. Шу ўринда яна бир таклиф. Кредит ташкилотлари агрессив маркетинг усулларини қўллаяпти. Дейлик, 7 дақиқалик битта реклама сеткасида 10 марта "маошгача пул олинг" деб ишшайиб туришса, бу энди реклама эмас — босим. Балки "Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 5-моддасига (Асосий тушунчалар) молиявий хизматлар рекламаларини битта сеткада икки ва ундан ортиқ эфирга берилишини назарда тутувчи "Тажовузкор реклама" тушунчасини ҳам киритиш ва бундай рекламага йўл қўймаслик бўйича талаблар белгилаш керакдир. @infotahlil_dn

  • #МедиаҲуқуқ ❗️10 дақиқа ичида камида 5 марта кредит ва микроқарз реклама қилиняпти ▪️Европа Иттифоқининг "Consumer Credit Directive" кўрсатмасига кўра, ҳар қандай кредит рекламасида стандарт огоҳлантирувчи матн бўлиши шарт: "Borrowing money costs money" (Қарз олиш пул туради). ▪️Буюк Британияда Рекламанинг камида 20% майдонида "Кредит тўловларини вақтида тўламаслик сизнинг уй-жойингизга хавф солади" деган огоҳлантириш бўлиши шарт. ▪️Россияда кредит олиш жуда осонлиги ва ҳеч қандай хавф-хатарсизлиги ҳақида ёлғон таассурот қолдирувчи рекламалар тақиқланган. @infotahlil_dn

  • #МедиаКузатув ❗️Ҳеч бўлмаса, Ўзбекистон байроғида нечта юлдуз борлигини билиб қўйинглар Туман ва шаҳар ҳокимларининг сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиси лавозимини жорий этишдан мақсад - қоғозбозликни қисқартириш, давлат хизматларини рақамлаштириш, ортиқча харажат ва "яширин" иқтисодиётни олдини олиш эди. Бироқ, маълум бўляптики, янги лавозим эгалари СИ кучини "ўтин ёриш": баннер тайёрлаш ёки эски хонадонларнинг деворини оқлаш учун сарфлаяпти. Водий вилоятларидан бирига илинган баннер экан. @infotahlil_dn

  • #МедиаХавотир ❗️Вақт ўтиб кетмаяпти, шунчаки сиз, унга эътибор бермай қўйдингиз. @infotahlil_dn

  • #МедиаТенденция ❗️"Инсон яратган" ёзуви билан тамғаланадиган контент яқин келажакда энг ноёб ва қиммат брендга айланади. Бу прогноз нейротармоқлар — матнлар, тасвирлар ва реклама яратишни тезкор, арзон ҳамда сифатсиз жараёнга айлантиргани билан боғлиқ. Ёзишдан, яратишдан, фикрлашдан тўхтаб қолмаслик учун яхши ва умидбахш сигнал. @infotahlil_dn

  • ❗️Дарвоқе, Навоий шаҳар ҳокимлиги мана бу масхарабозлик учун узр сўради. @infotahlil_dn

  • #МедиаИқтибос ❗️Бугун Тошкентда 2026 йилги Халқаро информатика олимпиадаси (IOI) старт олди. 🏆 IOI — бу юқори синф ўқувчилари ўртасидаги энг нуфузли дастурлаш мусобақасидир. Ушбу олимпиада совриндорлари орасида Telegram жамоасининг аъзолари ҳам бор. 🤝 Дунёнинг энг иқтидорли ёш дастурчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Telegram 235 нафар ғолибга умумий қиймати 117 000 долларни ташкил этадиган эксклюзив рақамли тўпламлар — Algorithm Cups совринларини топширади. 🕌 IOI мусобақасига алгебра отаси ва исми «алгоритм» сўзига айланган Муҳаммад ал-Хоразмийнинг ватани — Ўзбекистон мезбонлик қилаётгани эса жуда рамзий маънога эга. Энг кучлилар ғалаба қозонсин! 💪 Павел Дуров, Telegram асосчиси. @infotahlil_dn

  • #МедиаТарих 1996-йилда “Халқ сўзи” газетаси август ойи бошидан Мустақиллик кунига қадар бош саҳифада “кун санаган”. Ўша йилги шиор эса қуйидагича бўлган экан: “Бу — менинг байрамим! Бу — сенинг байраминг! Бу — ҳаммамизнинг байрамимиз!”. @infotahlil_dn

  • #МедиаҲуқуқ ❗️Рекламада — зўравонлик Маҳаллий "Wellmar" эркак кийимлар дўкони маҳсулотлар рекламасида зўравонликни тарғиб этувчи ғоялардан фойдаланмоқда: 🔹"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонун 12-1-моддасига кўра, ахборот ресурсининг эгаси ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан зўравонликни тарғиб қилиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шарт. ▪️"Реклама тўғрисида"ги қонуннинг 16-моддасига асосан, рекламада қонунчиликнинг бузилишига олиб келадиган, фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатларга даъват қилиш тақиқланади. 🔴 "Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 16-моддасига кўра, одамларга нисбатан зўравонлик қилиш мумкинлигини асослайдиган ёки оқлайдиган ахборот тақиқланган ахборот маҳсулоти жумласига киради. 💯Реклама — Ўзбекистон рақамли муҳитидаги энг тартибсиз соҳа бўлиб қолмоқда. @infotahlil_dn

  • #МедиаҚовун ❗️Яъни, кўкнор - дунёдаги жамики вирус ёки бактерияни ажали деб ўйласангиз чучварани хом санабсиз, бу оқибати ғариблик ва ўлим билан тугайдиган бир нажас, демоқчи судьяларимиз. Яхши эслатма. Фақат ҳурматли қозиларимизнинг "даво" билан "даъво" сўзининг фарқига бормаслиги чатоқ. @infotahlil_dn

  • видео или голосовое, без подписи

МедиаФАН — tgindex