Интермолия
СтатистикаИқтисодиёт. Молия. Инвестиция. Муҳим воқеалар ва уларнинг мазмуни. Instagram: https://www.instagram.com/intermoliya Aloqa uchun: @Intermoliyabot
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 18
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Экономика
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 56
- 1/48двое суток
- 64
- 1/72трое суток
- 69
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Доллар тушди 17.08.2026 санаси учун расмий доллар курси 11 891,18 сўм (-46,71 сўм) ҳисобланади @Intermoliya
Ўзбекистонда электромобил бозорининг 99 фоиздан ортиғи Хитойга тўғри келмоқда Миллий статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2026-йил январ–июн ойларида Ўзбекистонга хориждан 37 874 дона электромобил олиб кирилган. Уларнинг умумий қиймати $447,7 млнни ташкил этади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,5 минг донага ёки 2,6 бараварга кўп. Ўзбекистонга энг кўп электромобил экспорт қилаётган давлатлар қуйидагиларни ташкил қилади: Хитой — 37 560 дона. Гонконг — 141 дона Корея — 80 дона Германия — 42 дона АҚШ — 21 дона Бошқа давлатлар — 30 дона Ўзбекистонда электр транспортига талаб кундан-кунга кучайиб боряпти. Айниқса, импортнинг асосий қисми Хитой ҳиссасига тўғри келаётгани бозорда хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг ўрни тобора кучайиб бораётганини кўрсатади. @Intermoliya
Аҳолининг кредит қарздорлиги 6 йил ичида 5 баравардан кўпроқ ошди Ўзбекистонда аҳолининг истеъмол кредитлари бўйича қарздорлиги сўнгги йилларда кескин ошди. Марказий банк бу жараёнда кредитларнинг ўсишидан кўра, қарз юкининг ортиши ва аҳолининг уни қайтариш қобилиятини муҳим масала сифатида баҳоламоқда. Аҳолининг истеъмол кредитлари ҳажми: — 2020-йил — 43,8 трлн сўм — 2021-йил — 58,7 трлн сўм — 2022-йил — 75,3 трлн сўм — 2023-йил — 113,9 трлн сўм — 2024-йил — 156,1 трлн сўм — 2025-йил — 231 трлн сўм Шундай қилиб, олти йил ичида кўрсаткич 5,3 бараварга ошган. Бундан ташқари, 2026-йил маълумотларига кўра, банк тизимидаги жами кредитлар 610,4 трлн сўмни ташкил этмоқда. Шундан 19,4 трлн сўми муаммоли кредитлар (NPL) бўлиб, уларнинг жами кредитлардаги улуши 3,2% га тенг. @Intermoliya
Прогноз: доллар яна тушади 17 август санаси учун доллар курси 41 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда @Intermoliya
13 август | Йирик компаниялар акциялари @Intermoliya
14 август | Жаҳон бозоридаги асосий индекслар @Intermoliya
Доллар тушди Эртанги сана учун расмий доллар курси 11 937,89 сўм (-10,69 сўм) ҳисобланади @Intermoliya
Хитойда фермер AI тавсиясига амал қилиб, қарийб 25 гектар ҳосилидан айрилди 67 ёшли фермер қишлоқ хўжалигида сунъий интеллектдан мунтазам фойдаланиб келган. У экиш ва ўғитлашдан тортиб, зараркунандаларга қарши курашишгача бўлган масалаларда AI маслаҳатига мурожаат қилган. 10-июль куни у кунжут экинларини бегона ўт ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича AI'дан тавсия олган. Фермер берилган тавсияга амал қилиб, кўрсатилган кимёвий воситаларни далага сепган. Натижада эса бир кечада деярли 25 гектар экин нобуд бўлган. Кейинчалик у яна AI'га мурожаат қилганида, тизим ишлатилган воситалардан бири экиннинг зарарланишига сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатган. Ушбу воқеа сунъий интеллектнинг жавобларини қайта текшириб кўриш муҳим эканлигини яна бир бор кўрсатди. Айниқса, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ёки молия каби реал зарар келтириши мумкин бўлган соҳаларда AI тавсиясини мутахассис фикрисиз қўллаш ҳозирча хавфли. @Intermoliya
Ўзбекистонда малакали инвесторлар тоифасини жорий этиш режалаштирилмоқда Янги тартиб орқали етарли билим, тажриба ва молиявий имкониятга эга инвесторлар учун мураккаброқ ва янги турдаги инвестиция воситаларидан фойдаланиш имконияти очилиши мумкин. Малакали инвестор мақомини брокерлар бериши кутилмоқда. Бунда инвесторнинг молиявий ёки иқтисодий соҳадаги билими, тажрибаси ҳамда етарли маблағга эгалиги ҳисобга олинади. Масалан, тегишли олий маълумот, CФА сертификати ёки акция ва облигациялар билан 3–5 йиллик тажриба мезон сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу ўзгариш нафақат инвесторлар, балки капитал излаётган компания ва лойиҳалар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин. @Intermoliya
Прогноз Эртанги сана учун доллар курси 17 сўм атрофида пасайиши кутилмоқда @Intermoliya
13 август | Йирик компаниялар акциялари @Intermoliya
13 август | Жаҳон бозоридаги асосий индекслар @Intermoliya
Доллар кўтарилди Эртанги сана учун расмий доллар курси 11 948,58 сўм (+58,63 сўм) ҳисобланади @Intermoliya
Сунъий интелект 14,7 млрд долларлик компанияни деярли йўқ қилди 2021 йилда онлайн таълим компанияси Chegg қарийб 14,7 млрд долларга баҳоланган эди. Бугун эса унинг бозор қиймати 110 млн доллар атрофида қолган — компания қийматининг 99% дан ортиғи йўқолган. Chegg талабаларга масалалар ечими, эксперт жавоблари ва ўқув материалларини пуллик обуна орқали тақдим этарди. Бироқ ChatGPT пайдо бўлиши компаниянинг асосий бизнес моделига жиддий зарба берди. Компаниянинг йиллик тушуми 2021 йилдаги 776,3 млн доллардан 2025 йилда 376,9 млн долларгача қисқарди 2026 йил I чорагида ҳам тушум яна 48% га камайиб, 63,3 млн долларни ташкил этди. Шу жумладан Chegg'да сўнгги йилларда 1 000 дан ортиқ иш ўрни тугатилди. @Intermoliya
Мустақиллик байрамида 4 кунгача дам олинади Ўзбекистонликлар Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан президентнинг тегишли фармонига кўра кетма-кет бир неча кун дам олишади. Дам олиш кунлари қуйидагича: 29 август, шанба — беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш куни, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун иш куни. 30 август, якшанба — барча учун дам олиш куни. 31 август, душанба — барча учун қўшимча дам олиш куни. 1 сентябрь, сешанба — Мустақиллик куни муносабати билан ишланмайдиган байрам куни. Шундай қилиб, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 4 кун, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса 3 кун дам олади. @Intermoliya
Прогноз Эртанги сана учун доллар курси 55 сўм атрофида ошиши кутилмоқда @Intermoliya
12 август | Йирик компаниялар акциялари @Intermoliya
12 август | Жаҳон бозори индекслари @Intermoliya
Доллар тушди Эртанги сана учун расмий доллар курси 11 889,95 сўм (-44,66 сўм) ҳисобланади @Intermoliya
Электрон чеклар энди соддалаштирилган кўринишда берилади Солиқ қўмитаси электрон фискал чекларнинг соддалаштирилган ва тўлиқ шаклларини кўриш имкониятини жорий этди. Соддалаштирилган чекда харид қилинган маҳсулот ёки хизмат номи, нархи ва якуний сумма кўрсатилади. Бу харидор учун асосий маълумотларни тезроқ кўриш имконини беради. Тўлиқ шаклда эса MXIK коди, QQS, чегирмалар, солиқ ставкалари ва бошқа фискал маълумотлар сақланиб қолади. Фойдаланувчи икки кўриниш ўртасида исталган вақтда алмашиши мумкин. Электрон чекни қурилмага сақлаш ёки бошқа фойдаланувчига юбориш ҳам мумкин. Унинг ҳақиқийлигини эса QR-код орқали ёки «Soliq» мобил иловасида текшириш мумкин. @Intermoliya