tgindex
Аслановдан иқтибослар +

Аслановдан иқтибослар +

Статистика
@iqtiboslarузбекский

Тижорий ҳамкорлик учун: @eightmediamanager

Последний пост
12 июн.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
3 400
−5 за 5 дн.
Сутки
−4
−0,12%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
38,7 тыс
20 постов
Вовлечённость
1139,4%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
3
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 12 июн.30 тыс2787

    «Дача» деган кино чиқибди, ҳамма ёмонлаяпти ва бу қизиқ бўларкан. Кинони кўрмадим, лекин ундан ёмонроқ ўнлаб, юзлаб кино борлигига ишонаман. Нега унда ҳамма «Дача»ни ёмонлаяпти? Биласизми, IMDB рейтингида хинд киноларига қўйилган баҳолар нисбатан баланд бўлади. Сабаби, хинд филми бу алоҳида жанр, кўпчилик кўрса-да, айтайлик, Голливуд, Европа кинолари билан бир қозонда эмас. Алоҳида, ўзининг мухлисларига эга ва фақат ўшалар томоша қилади. Айниқса, 80-2000 йиллар орасидаги классик киноларни. Демак, кинони ҳам фақат ўшалар баҳолайди, табиийки, бошқа хинд филмлари билан таққослаб. «Яхши кино бор, ёмон кино бор ва хинд киноси бор» деган машҳур ибора ҳам у филмларнинг ёмонданам ёмонлигини эмас, шунчаки, бошқа, алоҳида бир тур эканини билдиради холос. Менимча, ўзбек кинолари ҳам биз учун шунақа. Кўп кино кўрадиган ҳақиқий киноманлар ўзбек киноларини деярли кўрмайди, баҳолаганда ҳам фақат ўзбек кинолари билан таққослаб «яхши ёки ёмон чиқибди» дейди холос. Ўзбек киноси ҳам биз учун алоҳида жанр. «Дача» кейси эса кутилмадан келиб чиқади. Филм ижодкорлари рекламага зўр беришди, қандайдир катта пуллар, қизиқарли голливудча тизерлар, кино тақиқлангани ҳақида гап-сўзлар, Нефтликсбоплиги, табиийки, кино чиқмасидан олдин ҳамма у ҳақида билишини таъминлади. Албатта, шундай бўлгач, кўпчилик яхшироқ нарса кутади, энг муҳими - ҳамма кўради. Аҳад Қаюмнинг иқрорсифат кинолари ё орада чиқиб қолаётган баъзи киноларни эса ҳамма кўрмайди, кўришга мажбурмас. Ўзбек киноси жанри ичида қолиб кетаверади, худди «Ўғирланмаган келин» филмини Финчер ишқибозлари кўриб баҳоламаганидек. Хуллас, «Дача» менимча, у даражада ёмон бўлмаслиги мумкин, оддий бошқа ёмон ўзбек кинолардан бири, шунчаки, бу филм ўзбек киноси жанридан ташқарига чиқиб қўйди. Планка ошди. Кўпчиликка ёқмаслиги табиий. @iqtiboslar

  • 6 июн.34,1 тыс1148

    Яқинда олти яшар жияним «Тангалик болалар»ни кўриб, савол бериб қолди: - Нега ойисини топиб, унинг олдида қолмади ё бирга олиб кетмади? Шу савол ҳеч хаёлимга келмаган экан, сабаби, у кинони мен анча каттароқ ёшда кўрганман. Кинонинг якуни реал, аёл қишлоққа қайтолмайди, балким энди ўғли тез-тез келиб турар, билмадим, хуллас сюжетнинг асосий масаласи бу эмасди мен учун. Лекин олти ёшли жияним ўша фильмдаги Достон билан тенг, воқеаларни унинг кўзи билан кўрган - балким онаси учун бирга қайғурган, театрдаги актрисани орқасидан кетганда ёки юқори қаватдан бегона аёл чақирган ҳолатларни Достон билан бирга ҳис қилган. Катта эҳтимол, боланинг ўрнига ўзини қўйиб, ўз онасини йўқотиб қўйса, ташлаб кетса нима бўлишини тасаввур ҳам қилиб кўрган, қўрқибам кетгандир. Хуллас, бир воқеанинг турлича ракурси бўлади, воқеалар бир нечта ўлчамда кечади, турли даражада қийматга эга, нафақат кинода, ҳаётда ҳам, ўйлаб кўрса арзиркан буни. @iqtiboslar

  • 3 июн.37,3 тыс4179

    Твиттерда бир мавзу айланиб чиқиб қолди - илгари ҳам ёзганлигим учун қизиқ туюлди. Яхшилик қилган одамни яхши одам дейиш мумкинми? Ёмонлик қилган одамничи? Ҳам яхшилик, ҳам ёмонлик қиладиганлар бўлади, уларга қандай баҳо берамиз? Тўғри жавобни билмайман, лекин ўз ўлчовимни айтмоқчиман. Менимча, ёмонлик қилмайдиган одам - яхши одам. Яхшиликни ҳамма ҳам қила олади. Дунёдаги энг ёмон одам ҳам, қандайдир яхшилик қилиши, кимларгадир ёрдам бериши мумкин. Энг кўп шунда адашамиз. Ўғри, порахўр, бузуқ, лекин пули кўплигидан қанақадир эҳсон қилиб қўяди, кўпчиликка фойдасиям тегиши мумкин - зўр одам-да, шу, кўпчиликка яхшилиги теккан-да, деб қўямиз. Бу билан у яхши одам бўлиб қоладими? Йўқ, яхши одам бўлиш учун у умуман ёмонлик қилмаслиги керак. Яъни, бошқаларга зиён келтириши мумкин бўлган ишни ўзига эп кўрмайдиган, доим бундай ишлардан қайтадиган одам - энг яхши одам. Албатта, одамларга яхшилик қилиш керак, бусиз бўлмайди, ёмонлик қилмайдиган одам шундоғам яхшилик қилгиси келади, бу бошқа мавзу, мен шунчаки, оддий кичик ўлчов учун айтяпман. Хуллас, яхши одамни топишда, кимнидир яхши одам деб таърифлашда нималар қилганига эмас, нималарни қилмаслигига қаранг. @iqtiboslar

  • 26 сент. 2025 г.7 696148из aslanov_futbol

    Анча йиллар олдин «Чемпион»да ишлаб юрганимда «Мозий юлдузлари» деган саҳифани мен юритардим. Ўтмишдаги машҳур футболчилар ҳаёти ҳақидаги рукн. Деярли ҳамма ёзилган, Кройф, Марадона, Баджодан тортиб, Баккенбауэр Лев Яшингача. Лекин негадир Пелени ёзмаганман. Билмайман сабабини, шунчаки ғалати, қанақа ёзасиз? Нима ёзасиз? У футболнинг қироли, йўқ, футболнинг ўзику? У ҳақида ё жуда кўп, том том китоблар ёзиш керак ё оддий қилиб «Пеле» дейсиз, бўлди, айни мазмун, ўшанча сўз ёзган бўласиз барибир. Бугун аямнинг туғилган куни. Кўп мавзуларда, ҳар хил одамлар ҳақида бир нималар ёзганман, шеърлар ҳам. Лекин аям ҳақида ёзмаган эканман. Ёзолмайман тўғриси. Қандай қилиб, аям фалондақа инсон, бунақа феъллари бор, мана бунақа деганлар деб ёзиш, сатрларга буни сиғдириш мумкин? Ё том том китоблар ёзасиз, ё биргина сўз - «Она». Айни маъно. Ўшанча сўз айтган бўласиз барибир. Оғзаки айтолмайман барибир. Биламан, ҳозир кириб буни ўқийдилар. Футболга қизиқибмас, каналга «лайк» босгани кирадилар. Шуни босса, канал фаоллиги ошаркан, босинглар деб қўйганман бир, пост чиқиши билан биринчи бўлиб шу ерда бўладилар. Ая, сизи яхши кўраман. Туғилган куниз билан. @aslanov_futbol

  • 25 апр. 2025 г.9 56629из aslanov_futbol

    Агар мамлакатда ўғриларга эътиборсиз қаралса, айтайлик, уларни қамашмаса, жазо муқаррар бўлмаса, ўғирликлар, бундан жабрланганлар кўпайиб кетади. Ёки наркотик савдо қилувчиларга ҳеч ким индамаса, бундан азият чекадиган оилалар, оғуга ем бўлиб умрини хазон қилган ёшлар сони каррасига ошади. Яхшиямки, давлат бор, биз учун бундай иллатларга қарши курашиб, ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимизни таъминлаб беради. Йўлларда машина уриб юбориб вафот этаётганлар, мажруҳлар ҳеч камаймаётган бўлсачи? Бунинг ечими ҳам ўхшаш эмасми аслида? Биласизми, инсон ўзини ўғрилардан ё наркотикдан хавфсиз ҳис қилиши осонроқ. Манда катта пул йўқ, ўғрилар бойларникига тушади-ю, дерсиз, наркоманлардан узоқроқ юрсам бўлди, дейсиз, улардаям озгина айб бор. Аммо одам ўлдирувчи машиналардан қаерга қочасиз? Кўчага чиқсангиз, бўлди-ю, ким қутқаради? @aslanov_futbol

  • 2 янв. 2024 г.26,1 тыс399

    Виждонли инсонлар қилиб қўйган бирор тузатиб бўлмас хатоси ёки айби учун ўзларини қанчалик маломат қилишларини биламиз. Бир умр тушкунликда яшаш мумкин, ичкиликка бериладилар ва ҳатто баъзида ҳаёт бутунлай издан чиқади. Мазмун йўқолади, бошқа одамга айланади. Яқинлари унга “барчасини унутишни, ҳаёт тўхтаб қолмаслигини, фалон фалон иш қилса, балки айби ювилишини” айтиб таскин бермоқчи бўладилар... Дин, хусусан Ислом ҳаётга мазмун берганидек, бундай ҳолатга тушган инсонларни ҳам қутқаради – “Аллоҳ раҳмон ва раҳим, ҳар қандай гуноҳни кечиради” дейилади оят ва хадисларда. Лекин ўша оятлар ва хадисларга боғлиқ воқеаларга, мана шу ўгитлар илк бор янграган даврларга эътибор берсак, саҳобаларнинг бир гуноҳ учун ўзларини нақадар маломат қилганликларини, юқоридаги ҳолатга тушиб, ҳаётлари қанчалик издан чиқиш ҳолатига келиб қолганини кўрамиз. Қизиқ, улар Аллоҳ ҳар қандай гуноҳни кечириши мумкинлигини билмасмидилар? Билардилар. Фақат буни яшаш тарзларининг марказига қўйиб олмагандилар. “Беайб парвардигор”, “Худонинг ўзи кечирсин-у” деган гапларни ўзларига нисбатан ишлатмасдилар. Тавбанинг энг асосий шартларидан бири ўша қилиб қўйган гуноҳ учун ҳақиқий пушаймонликдир. Мана шу пушаймонликни ҳис қилмай туриб, виждонимизни қийнамай туриб, Аллоҳнинг кечиришидан умид қилиш мантиқсизлик... Энди, ўйлаб кўринг, қайси айбингиз, гуноҳингиз учун ҳалигача виждонингиз қийналади, бировга айтишга уяласиз, ўзингизни кечирмайсиз, бошқа такрорламайсиз, Аллоҳнинг жазосидан қўрқасиз? Ана ўша гуноҳингиз, иншооллоҳ кечирилгандир... Яна борми бошқа?

  • 17 апр. 2023 г.65,8 тыс2288

    Рамазонни соғинамиз, рамазон жуда тезда ўтиб кетди, келаси рамазон насиб қилармикин - мана шундай гапларни жуда кўп эшитамиз, бу гапларнинг кўпи жуда самимий бўлади. Албатта, бу ойнинг ўз кайфияти бор - одамлар одатдагидан сахийроқ, одамлар одатдагидан мулойимроқ, одамлар одатдагидан ибодатлироқ, одамлар одатдагидан яхшироқ... Биз мана шу кайфиятни яхши кўрамиз аслида, йил бўйи соғинамиз гўёки. Лекин биласизми, Ислом доим амалнинг ниятига, мазмунига, кайфиятига урғу беради. Биз мана шу кайфиятни исталган бир кунда пайдо қилишимиз ўз қўлимизда экан, демак биз истаган кунимизни рамазоннинг бир кунига, истаган бир тунимизни лайлатулқадрга айлантиришимиз мумкин. Аллоҳнинг ўша тунни яширишида, бир ойнинг бошқаларидан афзал қилинишида мана шу ҳикмат  - инсоннинг тўғри йўлга тушиб олиши, яхши амаллар одатга айланиши учун  имконият эмасмикин, деб ўйлаб қоламан. Ахир бир ой мунтазам қилинган ҳар қандай ишнинг одатга айланиши осон. Биз эртага ҳам одатдагидан ибодатлироқ, одатдагидан сахийроқ, одатдагидан яхшироқ бўлишимиз мумкин. Ўшанда оддий кунимиз ҳам биз учун рамазон кунига айланади. Рамазон бизнинг одатимизга айланади... Тасаввур қилинг, ҳар куни рамазон - неъматку бу! Аъзам Ўктамнинг қўйидаги шеърини илова қиламан. «На бўлғай яшашни сал осон кўрсанг, Қил сиғмаган кўнглинг шуълага тўлсин. Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг, Бир кунда беш ҳайит муборак бўлсин!»

  • 3 мар. 2023 г.25,7 тыс112из aslanov_futbol

    Ҳасанали ота, асл исмлари Миракмал Жамилов билан «Чемпион»да бирга ишлаганмиз. Соатлаб телефонда гаплашардик, кўришганман, уйларига борганман, кампирлари билан ёлғиз, суяниб яшардилар. Тахаллус танланиши ҳам қизиқ. Нега Ҳасанали ота? «Ўтган кунлар»даги қул образи. «Сиз ёшларни қариган чоғимда топдим, ҳаммаларинг мен учун Отабексизлар, сизларга қул бўлиб хизматларингни қилай, шунинг учун Ҳасанали отангизман» дегандилар. Адабиётга жуда қизиқардилар, уйлари тўла китоб. Бир вақтлар қизиқиб, ҳикоялар ёза бошлаганимда, илк танқидчим, ҳамма мақтаганда, у инсон ҳикояларнинг жуда бўш экани, ғоя бўлса-да, муаллиф буни сатрлар орасига яшириши кераклигини таъкидлаган, таҳрирлаб бераман, деб, шу билан қолиб кетган. Бир неча йил олдин аёли вафот этганини, ўзи оғир касалликка чалинганини эшитдим, аммо анча бўлганди гаплашмаганимга. Йўқ, аслида, отанинг блогини ўқиб борганман, доимгидек формада эдилар. Кўп ёзганларим кейинроқ ўзимга ёқмаган ҳолатлар бўлган, аммо чинакам пушаймон бўлганим, бир марта, яхши эслайман. «Газпром» МДҲ худудида қанақадир Суперлига тузиш ғояси билан чиқди, Газзаев лойиҳа директори бўлди, бир муддат шу мавзу долзарб бўлиб турди. Ўшанда «МДҲ мадҳи» деган текст ёздим, бундай чемпионат футболимизга, терма жамоамизга фойда бўлиши ҳақида асослар сурдим. Ўшанда Миракмал ака мени қаттиқ койиб берган, ҳатто бегона одамни айблагандек, мени сотқинга чиқариб, мақола ҳам ёзгандилар. Хафа бўлганман, мен фақат футбол ҳақида ёзганман, бошқаси билан ишим йўқку, деб ўзимни оқлаганман ҳам, аммо ростан ҳам нотўғри эди. Ҳозир буни кўриб турибмиз, бу ерларда, Россия билан сиёсатдан ҳоли муносабат бўлиши мумкин эмас. Хасанали ота бироз мураккаб, тушуниш қийин тилда ёзарди. Илғаб олмасангиз, баъзида қийналасиз. Сал оддийроқ ёзсангиз бўлмайдими, кўпчилик ўқирди, десам, «йўқ, уч киши ўқиса ҳам, мени тушуниб, ҳис қилиб ўқийди-ку, ўша уч киши учун ёзавераман, улар мен учун қадрли» дер эдилар. Миракмал ака вафот этибдилар. Жойлари жаннатда бўлсин. Энг кўп ўша уч кишига ачинаман. Бизни кўпчилик ўқигани билан биздақалар ҳам кўпчилик, эртага биз ёзмай қўйсак, индинга вафот этсак, ўқувчиларимиз бошқаларни ўқиб кетаверади. Аммо энди, ўша уч киши нима қилади? Кимни ўқийди? Уч киши, таъзиямни қабул қилинг. Аллоҳ сабр берсин. @aslanov_futbol

  • 5 февр. 2023 г.23,8 тыс46

    без подписи

  • 27 нояб. 2022 г.31,1 тыс294

    Ақл бир қўй, нафс бир бўри, иймон бир чўпондир. Агар иймон кучли бўлмаса, бўри қўйни ер. (с) Мавлоно Румий

  • 4 окт. 2022 г.22,6 тыс73из iqtiboslar

    Айни шу куни, 1938 йилнинг 4 октябрида юзлаб ўзбек зиёлилари қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган. Тарихчилар бу кунни ўзбек тарихидаги энг қора кунлардан бири деб ҳисоблайдилар. Ссср олий суди харбий коллегияси шу куни 570 нафар ўзбек зиёлиларини отувга ҳукм қилган ва ижро этган. Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Чўлпон каби адабиётимиз намоёндалари ҳам айнан шу куни қатл қилинганлар. Одатда, танлаб амалга оширилган қотилликлар геноцид дейилмайди, ҳар қандай ўзбек бундан қутулиб қолиши мумкин бўлгандек тасаввур уйғотади. Лекин ундай эмас - агар танлов ноҳақ, адолатсиз ва бегуноҳ инсонлар ўртасида экан, бу геноциддир. 2-Жаҳон урушидан кейин немис зиёлилари қандай тарбиялангани ҳақида эшитгандим. Масалан, ўша урушга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бир ўқитувчи, ўзига ўхшаганлардан ташкил топган гуруҳ билан мажбурий меҳнатга юборилади. Иш - фашистлар томонидан кўмиб юборилган ёки бомба тагида қолган жасадларни кавлаб олиш ва қабрга қўйиш. Ҳалиги немис ўқитувчисини куйиб кетган гўдак жасадини бир муддат қўлида ушлаб туришга мажбур қилишаркан. Шу орқали у, гарчи фашизмни қувватламаган бўлса-да, ўзининг бефарқлиги Германияга кимларнинг келишига сабаб бўлганини ҳис қиларкан, ўзини бошқа миллатлар олдида айбдор санар экан. Мана шу туйғу уларни дунёнинг энг ривожланган жамиятлардан бирига айлантирди. Афсуски, Сталинни бундан кам бўлмаган жиноятлари учун ҳеч ким жазолай олмади. Бефарқ бўлиш тугул, ўша отиб ўлдирилган зиёлиларни сотиб берганлар, қатл қилганлар қаҳрамон бўлишди, медаллар олишди, яхши яшашди. Афсуски, биз ҳалигача жазоланмадик, 1938 йил ва ундан кейинги воқеалар даҳшатини ҳис қилмадик. Афсуски, ҳалигача, Сталинни оқлайдиган, унинг яхши ишлари ҳам бўлганини санайдиганлар орамизда бор. Менимча, Қодирийларнинг ўлимини тўлиқ англаб етмагунимизча, бу билан биз нималарни йўқотганимизни тушуниб етмагунимизча, уларнинг ғоясини ҳаётга тадбиқ қилиш, йўлини давом эттиришни ўзимизга вазифа қилмагунча, якдил жамиятга айланмаймиз, том маънодаги мустақилликка таҳдидлардан қутулмаймиз.

  • 1 окт. 2022 г.21,2 тыс95

    Барча устозларни байрам билан табриклайман!

  • 14 сент. 2022 г.271 тыс531

    Болагимизда эртак бўларди. Бир бой ўғлини меҳнатга ўргатиш мақсадида ишга беради. Аммо бола ишламайди ва онасидан пул олиб, маошим деб олиб келиб беради. Ота ўша пулни печкага ташлаб юборади. Бола индамайди. Шу ҳолат бир неча марта такрорланади. Охири бола ростанам ишга бориб, бир ой ишлаб, пул олиб келади. Ота бояги ишни такрорлайди. Аммо бу сафар, бола қўлини куйдириб бўлсаям, пулни ўтнинг ичидан олади, «бу пешона терим, нима қиляпсиз» деб йиғлаб юборади. Қиссадан хисса: Агар туман қишлоқ, худди ҳозир «openbudget»га пул йиққандек, туман бюджетини шакллантирса, ўша йиғилган пулдан ҳокимга қимматбаҳо машина олишга ёки бирор байрам тадбири ўтказишга рози бўлармиди? Худди ўз  маблағидек, зарурий эҳтиёжларга сарфлаш учун қатъий турармиди ёки? Нима деб ўйлайсиз? Аслида, бюджетдаги барча пуллар ҳам шу шаклда йиғилади, халқнинг пешона теридан, тийинлаб йиғилган солиқлардан шаклланади. Ва қачондир, нафақат очиқбюджет, балки бутун бюджетдаги пулларга шундай муносабат шаклланади, депутатларимиз айнан шу билан, яъни бевосита ўз вазифаси билан шуғулланишни бошлашади. Опенбюджет лойиҳаси эса, мана шуни ҳис қилиш, бюджет маданиятини шакллантиришдаги бошланғич ва муҳим қадамлардан бири. Шу мавзуда батафсил қуйидаги подкастда тинглашингиз мумкин. Тавсия қиламан: https://youtu.be/rQbxDnCIks0

  • 4 сент. 2022 г.24,8 тыс238

    Берилган неъмати учун кимгадир ҳасад қилинмайди. Аллоҳ ундан бунинг учун нималарни олганини билмаймиз. Худди шунингдек, бошга тушган ташвишдан ўксинилмайди. Аллоҳ ўрнига нималар беришини ҳали билмаймиз. (c)

  • 1 сент. 2022 г.20,6 тыс13

    Истиқлол халқимизга ўз тақдирини ва қоидаларини ўзи белгилаш, ўз эътиқоди ва етакчиларини ўзи танлаш, бойликларини ўзи сарфлаш ҳуқуқини тақдим этган неъматдир. Биз токи бу неъматдан баҳраманд бўлар эканмиз, халқимиз учун энг азиз байрам шудир. Мустақилликнинг 31 йиллиги муборак!

  • 22 авг. 2022 г.21,6 тыс37

    “Микро бизнес вакиллари ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади. Мана бу зўр янгилик! Масалан, йилига 1 млрд сўмлик айланма қилувчи микро бизнес эгаси агар ягона 4 фоизлик солиқни тўлаганда йилига 40 млн сўм солиқ тўлар эди. Энди давлат уларга икки томонлама манфаатли таклиф бермоқда. Яъни ихтиёрий равишда 20-30 миллион сўм тўласа, улар ҳам солиқ миқдоридан ютишади, ҳам бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод бўлишади. Қоғозбозликдан, асаббузарликдан қутилади” – дейилмоқда. Бу ерда ҳали шарҳталаб жиҳатлар кўп. Гап йиллик айланмаси бир миллиард сўмдан кам бўлган микробизнес ҳақида бормоқда, бу тушунарли. Аслида айланмадан 4 фоиз тўлаш ўрнига, 20-30 миллион қатъий белгиланган солиқ тўлаб, бухгалтерия юритмаслик таклиф қилинмоқда. Демак, 500 миллионнинг 4 фоизи 20 миллион эканини эътиборга олсак, 500-750 миллион сўмдан кўп айланма қиладиганлар учун молиявий томондан фойдали. Лекин, бухгалтерия ҳисоботлари юритмаслик, деган жойи ҳали шарҳланиши керак. Биринчидан, 1 миллиардлик лимит бор, демак, шундоғам, солиқ банкдаги айланмалардан кузатиб турилади – чегарадан ошмаслик лозим. Иккинчидан, счет фактуралар, шартномалар ҳозир тўлиқ электрон шаклда ўтган, касса аппаратлар онлайн шаклда олиб борилади. Демак барибир ҳисоб юритилади – “20 миллион тўлаб, истаганингни қил” деган тушунмаслик керак. Учинчидан, корхонада ишловчиларнинг даромад солиқлари ва жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бор – уларнинг юритилиши ва солиқда акс этишида нафақат тадбиркор, балки ишловчиларнинг ҳам манфаати бор. Барибир меҳнат ҳақлари бўйича ҳисоботлар юритилиши керак. Хулоса қилинса, фақат ҳар ой топшириладиган айланмадан солиқ ҳисоб китоби амалга оширилмайди, ДСИ га топширилмайди. Бу шундоғам автомат тарзда шаклланадиган ҳисобот. Бу ерда тадбиркор фақат, юқорида айтилганидек, 500-750 миллион сўмдан кўпроқ айланмани амалга оширганда орадаги фарқдан ютади. Агар қатъий тўлов олдиндан амалга ошадиган бўлса, тадбиркор йил бошидан шунча айланма амалга оширишини билмаслиги ёки кейин камайиб кетиб, ютқазиши ҳам мумкин. Ва яна битта савол бор. Мол-мулк ва ер солиқлари. Ўша 20-30 миллион тўланса, мол-мулк солиғи ҳисоботлариям амалга оширилмайдими ёки алоҳида ушбу солиқлар тўланиб бориладими? Бу ҳам алоҳида ҳисоб юритиш талаб қилинади, амортизация ҳисоблаш ва шундан келиб чиқиб, мол-мулк солиғи ҳисоботи тузилади. “Яъни бухгалтерия ҳисобини юритиш талаб этилмайди” жумласига саволлар кўп. https://t.me/xushnudbek/15597

  • 11 авг. 2022 г.16,8 тыс52из iqtiboslar

    Ҳикоя. Охиригача ўқинг. https://kun.uz/49938196

  • 9 июл. 2022 г.19 тыс132

    Қурбон байрамингиз муборак бўлсин! http://telegra.ph/Ismoilingiz-kim-04-24

  • 29 июн. 2022 г.43,7 тыс112

    Устоз бўлиш қанақа бўлади, тўлиқ билмайман-у, лекин менимча, ижодий, фикрловчи соҳаларда эркинлик муҳим аҳамият касб этади. Ўз ортидан эргаштирган ҳолда, шу билан бирга, шогирдларда ишонч, ўзига хосликни уйғотиш осон бўлмаса керак. Қуйидаги, Хайрулла ака ҳақидаги кўрсатувни кўриб, агар мендан сўрашса, нималар деган бўлардим, айнан қайси воқеани эслаш мумкин, деб ўйлаб қолдим. Хайрулла ака билан биринчи марта «Чемпион» газетасида 2008 йилда бирга ишлай бошлаганман. Унгача у - мен ўхшашга ҳаракат қилган, «Холислик сари»дан кейин эса, умуман етиб бўлмас чўққига айланган инсон. Дилшод Тўхтабеков айтганидек, мақолаларини ўқиб, шу оламга кирганмиз. Хуллас, газетанинг иккинчи ёки учинчи сони эди. Мен унгача фақат 2-3 ой уфф.уз сайтида ёзиб юрганман, Қўқонда яшаганим учун Хайрулла ака билан кўришмаганман ҳам, фақат бир-икки телефонлашганмиз. Қайсидир мавзудаги бир бетлик мақоламни юбордим. Сарлавҳа қўйиш эсдан чиқибди. Телефон қилдилар: - Сарлавҳага нима қўяйлик? - Билмасам - Бирор фикр борми? - Ҳеч хаёлга кемаяпти, ўқидизми, қўйвораверинг бирор нарса. - Ўқимадимда, уже газетага қўйворяпмиз, вариант бўлса, айтувринг, нима ҳақида? Янги очилган газетанинг муҳаррири, масъулиятли палла, уч ойлик ёзувчининг мақоласи ўқилмайдими? Ўқилган, албатта. Шу гап билан менда ишонч катталашган, қанақадир эркинлик ҳис қилганман, бирданига катта журналистларнинг босими йўқолган. Табиийки, кейинги ёзадиганларимга таъсир қилган, ёрдам берган, балким яхшилаган. https://t.me/xayrulla_hamidov/9124

  • 23 июн. 2022 г.22,7 тыс42

    Биз тенгқурлар қўшиқларида улғайган Юрий Шатунов вафот этибди. https://youtu.be/4dFj_pcSNkU