tgindex
Jamoatchilik nazorati

Jamoatchilik nazorati

Статистика
@jamoa_nazoratiузбекский

Жамоатчилик назорати – фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан бири.

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
3
Всего постов
100
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
482
+8 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 002
40 постов
Вовлечённость
207,9%
к подписчикам
Постов в день
0,4
всего 100
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
581
1/48двое суток
665
1/72трое суток
718

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #jamoatchilik_nazorati “СОҚҚАНИ бос, СОҚҚАНИ!..” ёхуд одамлар дардидан даромад топаётганлар 🔸 Тиббиётнинг асл мақсади инсон соғлиғини асраш, дарддан фориғ қилиш бўлса, айрим виждонсиз “маркетологлар” учун беморларнинг ожиз аҳволи биргина даромад манбаига айланиб улгурди. 📢 Ижтимоий тармоқлардаги қандли диабетни бир зумда буткул йўқ қилишни ваъда қилаётган “мўъжизавий” чойлар ва капсулаларнинг сохта рекламалари бугун жамиятимизда жиддий муаммо бўлмоқда. 🔥 Тўғри, бу каби фирибгарларга қарши тегишли идоралар томонидан чоралар кўрилмоқда, аммо энг асосий ҳимоя – бу ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий ва тиббий саводхонлигидир. ©️ “Адолат” газетаси ✍🏻 Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ, журналист 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • #jamoatchilik_nazorati Қашқадарёда 856 нафар талабанинг контракт пули тўлаб берилмоқда Қашқадарёдаги 856 нафар талаба-ёшнинг олий ўқув юртларида таҳсил олиши учун жами 3 миллиард 780 миллион 600 минг сўм контракт маблағлари ажратилди. 👉 Батафсил Муносабат: Зўр ташаббус бўлибди. Бошқа вилоятлар ҳокимлари ҳам ибрат олсалар яхши бўларди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • #jamoatchilik_nazorati Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз? Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2025 йилдаги ПФ-257-сон Фармонига асосан 31-август қўшимча дам олиш куни ҳисобланади. Шу сабабли: Ҳафтада 5 кун ишловчилар: 29 август – (шанба) дам олиш куни; 30 август – (якшанба) дам олиш куни; 31 август – (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1 сентябрь – (сешанба) байрам; Ҳафтада 6 кун ишловчилар: 30 август – (якшанба) дам олиш куни; 31 август – (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1 сентябрь – (сешанба) байрам. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • 7 авг.2 624116

    #jamoatchilik_nazorati МЕҲМОНГА ҲУРМАТ – МИЛЛАТНИНГ МАЪНАВИЙ ҚИЁФАСИ 🔸 Рақамли технологиялар асрида ҳар бир фуқаро — таксичи, сотувчи, тадбиркор ёки талаба — мамлакатнинг норасмий элчисига айланмоқда. 📢 Психологиядаги "испанча уялиш" тушунчаси каби, айрим шахсларнинг масъулиятсизлиги ва ўткинчи манфаатни деб қилган инсофсизлиги миллат обрўсига соя солиши мумкин. 🔥 Юрт обрўси фақат расмий тарғибот билан эмас, балки кундалик муомала, ҳалоллик ва юксак одоб орқали белгиланади. ©️ “Адолат” газетаси ✍🏻 Бахтиёр ИСОҚОВ, тарих фанлари номзоди, "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • #jamoatchilik_nazorati ҲАЁТИЙ ТАВСИЯЛАР Агар ёшингиз олтмишдан ошган бўлса, танга-чақаларни санашни бас қилинг-да, ҳаётингиздаги гўзал лаҳзаларни санашга ўтинг. Чунки сиз «ҳар эҳтимолга қарши» деб пул жамғараётганингизда, ўша «ҳар эҳтимоллар» чангал қайраб, чарчашингизни ва ўзингизга раво кўрмаган нарсалардан ўзгалар баҳраманд бўлишини кутиб туради. Сиз етарлича меҳнат қилдингиз, фарзандларни ўстирдингиз, етарлича заҳмат чекдингиз. Энди навбат сизники: тонгни хотиржам қарши олинг, ҳамиша ортга суриб келган истакларингизни амалга оширинг, айбдорлик ҳиссисиз, чиройли табассум билан энг қиммат қаҳвани буюртма қилинг. Хомхаёл ва таваккал ишларга бош суқманг. Ҳар доим «ажойиб ғоялари» бўлган, аммо бирор марта тўлов қоғозини ўзи тўламаган «тадбиркор» ўғлингизнинг қуруқ гапларига учиб юрманг. Ва илтимос: фарзандларингиз билан бирга яшаманг. Уларникига меҳмонга боринг, қучиб эркаланг, аммо ўз эшигингиз ва хотиржамлигингизни асранг. Ҳеч кимнинг муаммосини бўйнингизга олманг. Набиралар эркалаб кулишиш учундир, тарбиялаб катта қилиш учун эмас; фарзандлар эса севиш учундир, моддий таъминлаб туриш учун эмас. Шу ёшда танангизга, энг муҳими, руҳиятингизга ғамхўрлик қилинг. Касалликлар ва дори-дармонлар ҳақида ҳаддан ташқари кўп гапираверманг; саёҳатлар, қўшиқлар ва ёқимли хотиралар ҳақида суҳбатлашинг. Агар кимдир сизга «энди ҳеч нарсага ярамай қолдингиз» деса, вазминлик билан табассум қилинг ва бу инсон ҳеч кимдан қарздор бўлмай, узоқ ва мазмунли йўлни босиб ўтиш нима эканини ҳали тушунмаслигини кўнгилдан ўтказинг. Кулинг, яшанг ва бошқаларга ўз майлича ҳасрат чекиб юришига қўйиб беринг. Сиз аллақачон ғалаба қозондингиз: сиз ҳали ҳам шу ердасиз, ўзингизга хос бой тарих ва маҳобат билан тик турибсиз. Бу эса — ҳақиқий бахт ва шарафдир! Хуллас, манбаси номаълум битиклар! Қўшилсангиз, битта лайк қолдириб кетинг... ©️ Манба 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • 31 июл.1 4578

    #jamoatchilik_nazorati САНГА ФОШ ЭТГАН "МЕҲМОНДЎСТЛИК" 🔸 Туризмнинг ҳақиқий муваффақияти фақат инфратузилма ёки муҳташам объектлар билан эмас, мамлакат ҳақида шаклланадиган ишонч билан баҳоланади. 📢 Кейинги кунларда кореялик блогер Санга билан Тошкентда содир бўлган кўнгилсиз воқеа ва унинг 700 мингдан ортиқ кўрилган видеоси миллий туризм салохиятимизга қанчалик салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини исботлади. 🔥 Тўғри, бу воқеа вақт ўтиши билан унутилар, аммо ундан чиқариладиган сабоқ унутилмаслиги шарт. ©️ «Adolat» газетаси ✍🏻 Муҳиддин ОМАД, Журналистлар уюшмаси аъзоси 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги Қадрли ватандошлар! Аввало, сиз, азизларни, бутун Ўзбекистон халқини юртимизда кенг нишонланаётган қутлуғ айём – Халқлар дўстлиги куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ҳеч шубҳасиз, ушбу қувончли байрамда кўп миллатли халқимизнинг олижаноб интилишлари, амалий ҳаракатлари билан жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, миллатлар ва динлараро дўстлик, бағрикенглик ҳамда ҳамжиҳатлик бизнинг энг бебаҳо бойлигимиз эканини янада чуқур ҳис этамиз. Бугунги кунда юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари бир оила фарзандлари каби аҳил ва иноқ яшаб, мамлакатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини барчамиз юксак қадрлаймиз. ⏩ Батафсил 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • 30 июл.1 13620

    #jamoatchilik_nazorati Ғурурдан баланд меҳр Бугун шундай бўлди. Сўнгги русумдаги учта уловни эшигига қаторлаб қўйган, муҳташам ҳовлиларида даврон сураётган бир қадрдоним телефон қилиб қолди. — Бир кўришайлик, — деди овозида одатдагидан фарқли бир оғирлик билан. — Фалончи ака анчадан бери хаста эмиш. Бир хабар олайлик... Фақат, иложи бўлса, сизнинг мошинангизда борайлик. Телефонни ўчирдиму, ичимда бир нарса узилгандай бўлди. «Ижирғаниш» деймизми, «ғашлик» деймизми — кўксимни чимчилаб ўтди. «Тавба, учта "иномарканг" бор-ку! Кунинг менинг унча-мунча ишга ярамай қолган эски «Кобалт»имга қолдими?» деб хаёлимдан ўтказдим. Хасисликка йўйдим, кўнглим ғашланди. Эътироз билдирмадим-у, лекин ичимдаги ўша совуқ ўй билан йўлга чиқдим. У билан бозор атрофида учрашдик. Катта бозорлик қилдик. Аммо мени бир сўм ишлатишга қўймади, ҳамма харажатни ўзи кўтарди. Лекин менинг хаёлимда ҳали ҳам ўша — мошина масаласи соя солиб турган эди. Хаста танишимизнинг дарвозаси олдига келиб тўхтадик. Ичкарига кириб, уни кўрдим-у, юрагим орқага тортиб кетди. Қачонлардир тоғни урса талқон қиладиган, моддий томондан ҳам, жисмоний томондан ҳам бақувват бўлган одамнинг ўрнида бир сиқим суяк ўтирарди. Чўкибти, жуда озиб кетибди. Кўзларида мажолсиз бир ҳасрат. Суҳбат асносида билдикки, бошига тушган бу хасталик камдай, бизнеслари синиб, ҳатто уйини сотувга қўйишга мажбур бўлибди. Дўстим унинг ёнига ўтирди. Елкасидан қучди, сўзларида шунчалар самимият ва илиқлик бор эдики, хаста одамнинг кўзларида йиллар давомида сўнган умид учқунлари қайта ёнгандай бўлди. — Уйни сотманг, — деди у босиқлик билан. — Фарзандларингиз бўй етиб қолди, уларнинг кўнгли ўксимасин. Муаммолар ўтиб кетади, ҳаммаси жойига тушади. Чиқиб кетаётганимизда, у беморнинг кафтига оҳиста бир даста пул тутқазди. Шундай қилдики, гўё ёрдам бераётгандай эмас, балки қарзини қайтараётгандай тавозе билан. Ташқарига чиқдик. Кўчага етганимизда дўстим тўхтаб, қўлимдан калитни олди. Бизни кузатиб чиққан бемор бой дўстининг оддий мошина рулига ўтирганини кўриб, ғалати қараб қўйди. Иккии километрлар юргач, дўстим калитни узатди: — Мошинани энди ўзингиз ҳайданг. Яна ҳайрон қолдим. Миямда мингта савол чарх урарди. Узоқроқ кетгач, у чуқур хўрсинди-да, менинг аҳволимни сезгандай изоҳ берди: — Бемор одамнинг кўнгли жуда нозик бўлади, — деди у паст овозда. — Ҳозир у жисмонан қийналяпти, устига-устак иши юришмай, моддий аҳволи ҳам хароб бўлиб турибди. Агар биз унинг эшиги олдига ҳашаматли уловда борганимизда, унинг кўнгли ўксир эди. "Булар маза қилиб юрибди, мен эса..." деб ич-этини ерди. Шунинг учун унга «ҳаммаси жойида» эканини кўз-кўз қилгим келмади. Оддийроқ борайлик деганим шундан... У гапирар эди, мен эса машина рулини чангаллаб, пешонамдан чиқаётган совуқ терни сезмай қолибман. Томчи-томчи тер эмас, ичимдаги торлик ва инжиқона хаёлларимнинг уяти эди бу. Бир-бирини сотишга тайёр, бировнинг йиқилганидан ҳузур қиладиганлар ҳозиру нозир бу замонда... ўз дўстининг, ҳатто унинг нозик қалбини асраш учун шунчалик теран ўйлайдиган одамлар бор-а! Ҳилвираб қолган бу дунёни аслида шундай, ўз манфаатидан кечиб, ўзгаларнинг шаъни ва кўнглини ҳар нарсадан баланд қўя оладиган "чин ИНСОНлар" ушлаб турган бўлса, ажаб эмас. ✍️ Мақсуд Жонихонов. 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • 30-iyul – Xalqlar do‘stligi kuni! 🎼 Sari gelin 🎙 Ozarbayjon xalq qo‘shig‘i turli millat vakillari ijrosida Millatimiz, dinimiz va e'tiqodimizdan qati' nazar biz bir xalqmiz. Tinchligimizga, ahilligimizga, birdamligimizga, do'stligimizga ko'z tegmasin! 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • #jamoatchilik_nazorati АЁЛЛАР ЮКИНИ КЎТАРГАН ЭРЛАР ✍️ Нигора НОРБОБОЕВА Шу кунларда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига гувоҳ бўлиб қолдим. Жиянимга ҳамроҳ бўлиб, пойтахтга келиб-кетдим. Абитуриентлар тест синовига кириб кетгач, сояга ўтиб, атрофни кузата бошладим. Ота-оналар, қариндошлар, ёшларнинг ўртоқ-дугоналари... Эътиборимни тортгани – йигитларнинг аёллар сумкасини кўтариб юргани бўлди. Тўрт соат ўтирган бўлсам, элликтача шундай ҳолни кўрдим. Қизиқиш устунлик қилиб, гапга ҳам солдим. Деярли ҳаммаси турмуш ўртоғининг нарсаларини олиб қолган экан. Уч-тўрт йигит эса қайлиғини қўллаб-қувватлашга келган. 🔗 БАТАФСИЛ 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • 24 июл.1 20117

    #jamoatchilik_nazorati ЎЗИ КЎЗИНИ СУЗГАН-ДА... Қачонгача шилқимни эмас, ожизани айблаймиз? ✨ Қиз бола номуси — оила шаънини асровчи омил. Халқимиз бу борада ўзининг иффат чегараларини белгилайди. ⚡️Аммо сўнгги йилларда бу парда хиёл кўтарилгандек. Ожизаларга тазйиқ ва зўравонлик қилаётган кимсалар кўпаймоқда. Айб эса жабрланувчиларга юкланяпти кўп ҳолда. ✅ “Адолат” газетасида шу ҳақидаги таҳлилий, долзарб мақола чоп этилибди. Фикрлар теран, мушоҳадага чорлайди. ©️ “Adolat” газетаси ✍🏻 Сарвара ШУҲРАТОВА, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • 24 июл.1 0768

    #jamoatchilik_nazorati МИЛЛАТ ЭРКИНЛИГИНИНГ ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИ 🔸 Юксалиш, тараққиёт, ислоҳот... Булар ҳақида кўп гапирилади. Баъзида эриш ҳам туйилиши мумкин. Аммо бугунги давр нафаси айнан юқоридагилар билан ифодаланади. 📢 Таълимдан тортиб, иқтисодиётнинг барча тармоқларида, аҳоли турмушида сезилаётган ишлар, ўзбекнинг шонли юксалиш йўлида эришилган натижалар тўғрисида халқчил етказилса, қалбга етади. 🔥 “Адолат” газетаси мустақиллик айёми олдидан туркум материалларни бериб келмоқда. Бу сафарги мақола ҳам самимий, дилга яқин гапларни ўз ичига олган. ©️ “Адолат” газетаси ✍🏻 Шерзодхон ҚУДРАТХЎЖА, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • 23 июл.5 060138

    #jamoatchilik_nazorati Маънавий савия нима билан ўлчанади? Сезяпсизми, бизда бир эпидемия тарқалди. Ижтимоий тармоқларга кирсангиз гўё ҳамма блогер, кимдир маслаҳат берган, кимдир ақл ўргатган ва яна бировлар тавсиялар бермоқда. ⏩ Батафсил 〰️〰️〰️〰️〰️ Каналга обуна бўлинг👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • #jamoatchilik_nazorati МУҲТАШАМ ЯНГИ ДАВР Ватанпарварлик ва элпарварликнинг САДОҚАТ САҲИФАЛАРИ Кўпчилик раҳбарлар тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун ўзгаришлардан қочади. Чунки ислоҳот — хавфли жараён, у тизимнинг мувозанатини бузиши, норозиликлар келтириб чиқариши мумкин. Аммо Шавкат Мирзиёев энг комфорт ва тинч йўлни эмас, энг оғир ва машаққатли йўлни — туб ислоҳотлар йўлини танлади. Президентимиз давлат бошқарувига келган илк кунларданоқ “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган талабни ўртага ташлади. Бу шунчаки чиройли жумла эмас, балки қўрқув устидан ўқилган ҳукм эди. 📰 «Янги Ўзбекистон» газетасидан ✍️ Мақсуд ЖОНИХОНОВ, журналист 〰️〰️〰️〰️〰️ Каналга обуна бўлинг👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • #jamoatchilik_nazorati #ekologiya Ўзбекистон Экологик партияси: Пойтахт «яшил бекатлар»га муҳтож ❇️ Айни кунларда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилган бир шароитда пойтахтда янги қурилаётган аксарият бекатларда соя ва салқинлик етарли эмаслиги фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Очиқ ва қуёш нуридан етарлича ҳимояланмаган бекатлар, айниқса, кексалар, болалар, ҳомиладор аёллар ҳамда саломатлигида муаммоси бўлган фуқаролар учун жиддий ноқулайлик туғдириши мумкин. Шу муносабат билан мутасадди ташкилотларни янги қурилаётган ва фойдаланишга топширилган бекатларнинг қулайлиги, сояланиш даражаси ва иқлимга мослигини қайта кўриб чиқишга, фуқаролар фикрини ўрганишга ҳамда илғор экологик ечимларни жорий этишга чақирамиз. Ўзбекистон Экологик партияси 📰 «Oila va TABIAT» газетасидан. 〰️〰️〰️〰️〰️ Каналга обуна бўлинг👇 https://t.me/jamoa_nazorati 🌳 Она табиатни асраб-авайланг!

  • #jamoatchilik_nazorati ❕ Инсон ва олам эврилишлари: тараққиёт ва ўзлик ўртасидаги мувозанат 🔰 Бугун шиддатли рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва истеъмол маданияти ҳаётимизни таниб бўлмас даражада ўзгартирмоқда. Аммо моддий тўкинлик, ҳашамат ва виртуал алоқалар ортидан қувиш инсонни ўз қалби ва маънавий илдизларидан узоқлаштирмоқда. ✨ Шунингдек, жамиятда тил бузилиши ва ички бегоналашув каби жиддий муаммоларни юзага келтирмоқда. ⁉️ Хўш, нима қилиб ҳар бир инсон ўзини англаши ва жамиятни маънавий инқироздан асраб қолиши мумкин?! ©️ "Адолат" газетаси ✍🏻 Муҳиддин ОМАД, журналист 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • #jamoatchilik_nazorati Энди номингизга расмийлаштирилган SIM-карта ва банк карталарини ўзингиз кўра олишингиз мумкин 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида телефон рақамлари ва банк карталарини бошқариш учун янги электрон хизматлар ишга туширилади. Президентнинг ПҚ–265-сонли қарорига кўра, 2026 йил 1 октябрдан фуқаролар ЯИДХП орқали ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиш ҳамда уларни масофадан бошқариш имкониятига эга бўлади. Янги тартибга кўра, фуқаролар фойдаланмаётган SIM-картани вақтинча нофаол ҳолатга ўтказиш ёки унинг хизматини бутунлай тўхтатиш учун онлайн ариза юбориши мумкин бўлади. Шунингдек, телефон рақамига уланган барча пуллик хизматлар ҳақида маълумот олиш, зарурат туғилганда эса банк картасини блоклаш ёки ёпиш бўйича банкка электрон мурожаат юбориш имконияти ҳам яратилади. Янги хизматлар фуқароларга ўз номига расмийлаштирилган рақамлар ва банк карталари устидан назоратни кучайтириш, фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда ортиқча хизматларни осон бошқариш имконини беради. ©️ Манба 〰️〰️〰️〰️〰️ Каналга обуна бўлинг👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • #jamoatchilik_nazorati #ekologiya Абдушукур ҲАМЗАЕВ: «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ ❇️ Ер юзидаги ўрмонлар майдони 4,06 миллиард гектарни ташкил этиб, қуруқлик қисмининг қарийб 31 фоизини эгаллайди. Шунга қарамай, 2015-2020 йиллар давомида дунёда ҳар йили ўртача 10 миллион гектар ўрмон майдони бой берилган. Ушбу даврда ўрмонларни қайта тиклаш ва янги яшил ҳудудлар барпо этиш ҳисобига йилига тахминан 5 миллион гектар майдон жонлантирилган, бироқ бу йўқотишлар ўрнини тўлиқ қоплай олмаяпти. ⚠️Агар бирор ҳудудда катта шов-шув ва акция билан 100 минг туп дарахт экилса, тизимли парвариш бўлмаган тақдирда, 5 йилдан кейин улардан атиги 56 минг тупи тирик қолади, қолган 44 минг туп кўчатга сарфланган меҳнат, маблағ ва вақт эса ҳавога учиб кетади.. 📰 «Oila va TABIAT» газетасидан. 〰️〰️〰️〰️〰️ Каналга обуна бўлинг👇 https://t.me/jamoa_nazorati 🌳 Она табиатни асраб-авайланг!

  • #bu_qiziq ⚡️Мукаммаллик иллюзияси — перфеционизм Перфеционист характернинг ортида кўпинча инсоннинг ҳаётига салбий таъсир кўрсатадиган муаммолар яширинган бўлади. Улар ишни бажариш ўрнига энг майда деталларни ҳам такрор-такрор қайта кўриб чиқишади, бу эса вақтнинг самарасиз сарфланишига олиб келади. Ўзларига нисбатан ҳаддан ташқари талабчанлик эса мотивациянинг йўқолишига олиб келиши мумкин. Улар бошқаларнинг ишини ҳам идеал эмас деб ҳисоблайди ва тузатиш киритишга интилади. Перфеционист киши ҳар бир детални мукаммаллаштиришга ҳаракат қилгани учун ишларни тугатишда қийналади. Бу эса унинг иш самарадорлигини пасайтиради. Доимий руҳий босим ўз кучини кўрсатмасдан қолмайди ва психосоматик касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Перфеционистлар асаб тизими тинмай ишлайди ва бу жисмоний чарчоқ ҳамда уйқудаги муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. ⏩ Батафсил 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

  • 13 июл.1 10611

    #jamoatchilik_nazorati #muhim_xabar ‼️ Диққат, эътибор қилинг! 🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контент (материал)лар рўйхати 🗓 13.07.2026 йил ҳолатига ⚠️ Ушбу рўйхатда келтирилган манбалардаги материалларни тарқатиш, сақлаш, улашиш жавобгарликка сабаб бўлади. ✔️Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг! 〰️〰️〰️〰️〰️ Kanalga obuna bo‘ling👇 https://t.me/jamoa_nazorati

Jamoatchilik nazorati — tgindex