tgindex
𝐾𝑎𝑚𝑎𝑙𝑜𝑣𝑎 𝑆ℎ𝑎ℎ𝑛𝑜𝑧𝑎ℎ𝑜𝑛 𝐾𝑎𝑑𝑖𝑟𝑜𝑣𝑛𝑎

𝐾𝑎𝑚𝑎𝑙𝑜𝑣𝑎 𝑆ℎ𝑎ℎ𝑛𝑜𝑧𝑎ℎ𝑜𝑛 𝐾𝑎𝑑𝑖𝑟𝑜𝑣𝑛𝑎

Статистика
@kamshahkadКурсыузбекский

Психолог | Педагог | Эксперт по личностному развитию 20+ лет профессиональной практики. Основатель образовательного центра @bestinventor_uz. Консультации • Курсы • Выступления

Последний пост
10 дек.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Курсы
В каталоге с
14 авг.
Подписчики
74
мало замеров
Замеров пока мало
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
498
20 постов
Вовлечённость
673,0%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • Хайрли тонг азизларим

  • Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Қадрли юртдошлар, азиз ота-оналар, муқаддас қадриятларга хос булган мусулмон ахли Сиз азизларни улуғ ва муборак айём — Қурбон ҳайити ҳамда фазилатли Жума айёми билан чин қалбимдан табриклайман! Бу кунлар Аллоҳ таолонинг раҳмати, мағфирати ва баракоти порлаб турган айёмлардир. Қурбон ҳайити бизга Улуғ Яратганга бўлган садоқат, иймон ва ихлоснинг энг олий намунасини ёдга солади. Бу кун — сабр, тақво ва меҳр-мурувват кунларидир. Шундай шарафли пайтда, барчангизнинг оилангизга тинчлик, қалбларингизга руҳий сукунат, рўзғорингизга барака ва фарзандларингизга Аллоҳнинг ҳимоясини тилайман. Мен,Камалова Шахнозахон Кадировна — психолог, тадбиркор аёл ва “Best Inventor” асосчиси сифатида, айниқса, оила бағридаги муҳаббат, фарзанд тарбияси ва аёл бахт-саодати учун доим дуодаман. Аллоҳ таоло бу қутлуғ кунларда қилган дуо, садақа ва ибодатларимизни қабул айласин. Юртимизга тинчлик, қалбларимизга руҳий ҳузур ато этсин. Қурбон ҳайитингиз ва Жума айёми муборак бўлсин!

  • без подписи

  • Нефас олиш машқи (4-7-8 усули) – Қисқа тушунтириш: 4 сония нафас олиш, 7 сония ушлаб туриш, 8 сония чиқариш. – Фойдали: Уйқудан олдин ёки стресс пайтида синаб кўринг. – Азизларим, буни бугун кечқурун синаб кўринг ва таассуротларингизни ёзинг. Азизларим, чуқур нафас олиш фақат ором бермасдан, миямизни ҳам тинчлантиради. 4-7-8 усули фаол симпатик (стрессли) ҳолатдан — парасимпатик (ором) ҳолатига ўтишга ёрдам беради. Бу демак — юрак уриши секинлашади, қон босими тушади, ва бошингиздаги ғаввос хаёллар ҳам сокинлашади.

  • Азизларим! Бугун сиз билан юракдан суҳбатлашгим келди. Чунки сўнгги вақтларда кўп инсонлар стресс, чарчоқ, мотивациянинг йўқолиши, ва “вақтим етишмаяпти” деган гаплар билан яшаяпти. Балки сиз ҳам шу ҳолатдасиз. Стресс ҳақида гаплашайлик. Ҳаёт ҳар куни бизга турли синовлар юборяпти: ўқиш, ишлар, оилавий масъулиятлар, шахсий муаммолар… Баъзан шундай туюлади: нафас олишга ҳам вақт йўқ. Лекин шу ҳолатда ҳам ўзимизга ғамхўрлик қилишни унутмаслигимиз керак. Чуқур нафас олинг. Ҳис-туйғуларингизни инкор қилманг — уларни тингланг. Ёлғиз қолишдан қўрқманг — баъзан сукунат инсоннинг қалбига шифо беради. Энди эътиборни вақтга қаратамиз. Бошқалар билан тенг 24 соатимиз бор, тўғрими? Фарқ шундаки: кимдир бу вақтни режали сарфлайди, кимдир эса нима қилишини ўзи ҳам билмай қолади. Мен ҳам буни ўрганяпман. Ҳар кеча 10 дақиқа ажратиб, “Эртага нима қилишим керак?” деб ёзиб чиқаман. Шундай қилиб, кунни тинич ва мақсадли бошлаш осонлашади. Вақтни режалаштириш — ҳаётингизни назорат қилишни англатади. Бошида бу оғир бўлиши мумкин, лекин секин-секин одатга айланади. Энг сўнги мавзу — мотивация. Азизларим, мотивация доим юқори бўлмайди. Мен ҳам баъзан ҳеч нарса қилишни истамай қоламан. Бу оддий ҳолат. Аммо шундай пайтда ўзимга шундай дейман: “Ҳатто кичик қадам ҳам — ҳаракат. Ҳатто секин юриш ҳам — олдинга йўналиш.” Сиз ҳам ўз темпингизда юринг. Бошқалар билан солиштирманг. Сизнинг йўлингиз — фақат сизники. Ҳар куни ўзингизга бир марта эслатинг: – Мен қадрлиман. – Мен қила оламан. – Мен ҳаракат қиляпман. Азизларим, шу сўзлар орқали сизга бир оз бўлса ҳам ором беришни истадим. Агар шу каналда ўзингизни эркин, тушунилган ва қўллаб-қувватланган ҳис қилсангиз – демак, менинг мақсадим амалга ошди.😊

  • Ҳар бир инсон ҳаётида тинчлик ва хотиржамликни излайди. Руҳий ҳузур – бу фақат ташқи омилларга боғлиқ бўлмаган, ички барқарорлик ва розилик ҳиссидир. Психологияда бу ҳолат «ички мувозанат» ёки «руҳий барқарорлик» деб юритилади. Мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб айта оламанки, руҳий ҳузурга эришиш учун инсон ўз онги ва қалбидаги зиддиятларни ҳал қилиши, ўзини таниши ва тўғри йўналтириши лозим. Бунда Қуръон ўқиш – қалбни тинчлантириш ва ҳаётга аниқлик киритишнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади. Илмий жиҳатдан ҳам, ибодат ва тафаккур инсоннинг асаб тизимини тинчлантириб, стресс ва хавотирни камайтириши исботланган.

  • Ассалому алайкум, қадрли кадрдонларим! Бугун қалбларимизни эзгулик ва шукроналик туйғулари эгаллаган, меҳр-оқибат, бардавом хурсандчилик кунларидан бири — муборак Ҳайит айёми! Бу файзли кунда ҳар бир хонадонга тинчлик, фаровонлик, бахт ва руҳий ҳузур тилайман. Ўзаро меҳр-оқибат, эзгулик ва мурувват асло тугамасин! Дилингиз ҳар доим ёруғ, йўлларингиз равон, қалбингиз эса таскин ва хотиржамлик билан тўлсин. Сиз ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик, қалб хотиржамлиги ва файзли ҳаёт тилаб колгувчи кадрлигингиз Шахноза Кадировна!

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • Ишончингиз – Ҳаётингизнинг Асоси Одам тафаккури ва ишончи унинг ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади. Агар бирор нарсага чуқур ишонсак, онгимиз ва танамиз шу ишончга мос равишда ҳаракат қилади. 1. Ҳар бир фикр – реалликни шакллантиради Агар сиз “Кун совуқ, болам касал бўлади” деб ишонсангиз, онгингиз шу фикрни ҳақиқатга айлантириш учун сигналлар юборади. Натижада, иммунитет пасайиши ва касаллик хавфи ошиши мумкин. Агар сиз “Кун совуқ, лекин болам соғлом ва чиниққан, унинг иммунитети кучли” десангиз, онг бу ишончга мос равишда танани ҳимоялашга ҳаракат қилади. 2. Танамиз онгимизга мослашади Олимлар кўплаб тадқиқотлар орқали кўрсатишганки, онгимиздаги ишонч иммун тизимига таъсир қилади. Масалан, стресс ва қўрқув иммунитетни пасайтирса, ишонч ва хотиржамлик уни мустаҳкамлайди. 3. Боланинг ишончи ота-онанинг фикридан шаклланади Агар ота-она боласига “Сен касал бўласан” деб қайта-қайта такрорласа, бола онгида шу ишонч шаклланади ва натижада у тез-тез касал бўлади. Агар ота-она “Сен соғломсан, кучлисан, ҳар бир ҳаво сенинг иммунитетингни мустаҳкамлайди” деса, бола шу фикрни қабул қилиб, чинақароқ бўлади. 4. Ишонч кучини тўғри ишлатинг! Ҳар бир инсон ўз ҳаётини ўз ишончи билан шакллантиради. Шундай экан, негатив фикрлар ўрнига ижобий ишончларни танлаш муҳим: ✅ “Мен соғломман, кучлиман.” ✅ “Менинг болам чиниққан ва соғлом.” ✅ “Ҳар қандай об-ҳаво биз учун фойдали.” Хулоса: Сиз нимага ишонсангиз, ҳаётингизда айнан ўша нарса содир бўлади. Шундай экан, ишончингизни ўзингиз ва оилангиз учун фойдали тарафга йўналтиринг!

  • без подписи

  • без подписи

  • Тана ва руҳ – бир бутун. Агар тингласангиз, танангиз сизни нимадан озод бўлишингиз кераклигини ўзи айтиб беради.

  • без подписи

  • 21 мар. 2025 г.2863из BESTINVENTOR

    Азиз яқинларим, жигарларим, дўсту дугонажонларим, меҳнаткаш ходимларим ва севимли боғча болажонларим хамда ота-оналар! Бугунги қутлуғ кун—Наурўз байрами ва муборак Жума айёми ҳамда тунда кирадиган қадрли Кадр кечаси барчангизга муборак бўлсин! Наурўз—янгиланиш, файз ва барака, меҳр-оқибат байрами. Ҳар бирингизнинг хонадонингизгп тинчлик хотиржамлик, файзу барокат, қалбингизга хотиржамлик тилайман. Умрингиз фаровон, ризқингиз бой, саодатингиз зиёда бўлсин! Айниқса, доим ёнимда бўлиб, меҳнат қилиб, эзгу ниятларимни амалга оширишда ёрдам бераётган жамоамга ва боғча болажонларимизга чексиз миннатдорчилик билдираман. Қадр кечасида қилинган дуоларимиз қабул бўлсин! Аллоҳ таоло бизларни ҳар икки дунё саодатига етадиган бандаларидан қилсин! Ҳурмат билан, Камалова Шаҳноза Кадировна.

  • без подписи

  • Шукр – янада кўпроғини топишнинг калити” Ҳар бир инсон табиатан кўпроғини, яхшироғини, зўрини хоҳлайди. Бу туғма ҳис, чунки тараққиётга интилиш бизга берилган илоҳий туҳфадир. Бироқ, айримлар қониқмасликдан шикоят қилиб, ўзини бахтсиз ҳис қилади. Нега? Чунки бор нарсани қадрлашни билмайди. Аслида, ҳаётда муваффақиятга эришиш, яхшироқ шароитларга эга бўлиш, хотиржам ва фаровон ҳаёт кечириш учун бир муҳим қоида бор: шукр қилиш. Нега шукр қилиш керак? 1. Шукр – руҳий тинчлик манбаи. Ҳар қандай ҳолатда бор нарсани қадрлаш инсонга хотиржамлик бахш этади. 2. Шукр қилиш – янада яхшироқини жалб қилади. Ҳар қанча шукр қилсак, ҳаётимизда барака ортади. Қуръонда ҳам “Шукр қилсангиз, янада кўпроқ бераман” (Иброҳим, 7) дейилган. 3. Шукр – борни қадрлаш ва келажакка ишонч. Ким борига шукр қилса, у мавжуд имкониятларни яхши кўра олади ва улардан фойдаланиб, янада катта натижаларга эришади. Қандай қилиб ҳақиқий шукр қилиш мумкин? • Эрталаб ва кечқурун бор нарсаларингиз учун миннатдорлик билдиринг. Масалан: “Мен соғломман, оилам бор, ҳаётдаман, бунинг учун шукур.” • Йўқ нарсалар ҳақида эмас, бор нарсалар ҳақида ўйлашни ўргатинг. Бу сизда мавжуд нарсалардан қувониш одатини шакллантиради. • Амалда ҳам шукр қилинг. Фақат сўз билан эмас, балки бор имкониятларингизни яхши ишларда қўллаб, инсониятга фойда етказиш билан ҳам шукр қилиш мумкин. Хулоса Инсоннинг бахти камбағаллик ёки бойликда эмас, балки унинг бор нарсасини қандай қабул қилишида. Борга шукр қилган одам қониқарли ҳаёт кечиради, барча имкониятларини кўриб, тўғри фойдаланади ва ҳаёт уни янада катта баракалар билан мукофотлайди. Ҳозироқ ҳаётингиздаги катта-кичик неъматлар учун шукр қилинг – ва қаранг, қандай қилиб ҳаётингизда мўъжизалар бошланишини!

  • без подписи