Парча...
Статистика• 09:02:2022 Билганим, ҳис қилганим, англаганларимдан бир парча... Мурожаат ва таклиф учун чат қисмига ёзинг!
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 14 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 23
- 1/48двое суток
- 26
- 1/72трое суток
- 28
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
“Ҳар бир ҳикоянинг ортида яна бир ҳикоя бор. Аммо сенинг барча ҳикояларинг ортида онангнинг ҳикояси туради, чунки сенинг ҳикоянг айнан унинг ҳикоясидан бошланади.”
Туркларда "Валлаҳи" деган сўз бор. Жуда таъсирли ва масъулиятли сўз - Аллоҳ номи билан бир сўзда, бир ниятда самимият ва тўғриликни таъкидлаш учун ишлатилади. Шу кунларда мана шу сўзни беихтиёр ва онгли равишда жуда кўп маротаба ишлатябман. Сабаби инсонларнинг айтаётган, қилаётган ишлари ҳайратимни оширишда давом этябди. Яқинда бир жойда жуда ажойиб жумлага кўзим тушди. Унда текин совғалар ва қаршиликсиз ёрдамни мулойимлик билан рад этинг деб ёзилганди. Айнан мана шу гапни ёзмоқчи бўлиб юргандим анчадан бери. Чунки, одамлар аввалига шунчаки деб, сўнг эса уни икки-уч баравар қилиб олишади. Ҳеч қандай муносабат қаршиликсиз бўлмайди, у ёки бу тарзда манфаатлар занжирига боғланади. Иккинчи масала, носоғлом муҳит одамни ҳафсаласини пир қилади. Эскича фикрлаш, адекват қараш, бир томонлама ёндашув, меники тўғри деган қатъий "эго" - шахсга бўлган ҳурматни йўқотади. Буни тушунишни исташмасада тажрибада минглаб мисоллар келтириш мумкин. Ваҳоланки кўп ҳолларда бошқаларни муҳокама қиладиган одамларнинг ўзида талаб қлаётган хислатлари етишмайди. Мен нима демоқчиман, агар сизга кимдир ёрдам бермоқчи бўлса, йўл кўрсатмоқчи бўлса, сизни "одам" қилмоқчи бўлса, аввало ўйлаб кўринг. Эвазига сизни нималарга ундаши, сиздан нималарни олиши мумкин. Акс ҳолда кейин кеч бўлади ва бунинг бадали ҳам оғир бўлади. Мен беминнат яхшилик қилганларнинг ҳоли ва ҳаракатларини кўриб, валлаҳи бунақа одамларга ҳам уларни қиладиган яхшилигига ҳам ишонмайман.
Бу дунёда энг оғир ҳис керак эмаслигингни тушуниб этиш. Ҳамма нарса чаппасига кетганида, ишинг юришмай, атрофдагиларинг сени қӯлини бигиз қилиб кӯрсатганида, сохта табассум қилиб ортингда энса қотиришганида, гапирганингда тушунишмаганида, сен бунақа эмасдингку дейишганида - бекор яшабман девораркансан. Умринг зое кетганини англаб этасан. Анча олдин бир танишим автоҳалокат сабаб оламдан ӯтди. Ҳамма уни деб кӯз ёш тӯкди, қайғуга ботди - ӯлганидан кейин. Тириклигида эса у чеккан ғамни, у эзилган масалани ва у яшаган ҳаётни билганим учун айта оламанки, у ёлғиз эди. Яқинлари бор ёлғиз. Асл юзимиз шу. Яқинларимизни ӯлганидан кейин қадрлашни бошлаймиз. Энг оддий нарса, яхши гапни ҳам кӯп кӯрамиз. Атиги бир ҳаракат қанчалик умид бериши, куч беришини умуман тасаввур қилолмаймиз. Ӯлганидан кейин яхшилиги эсимизга тушиб қолади. Шу нарсаларни ӯйлаб, сиқилиб қоламан. Ҳаммасидан қочиб, жимгина соатлаб китоб ӯқийман. Лекин тобора совуққонлашиб, ёлғизлашиб бораман. Асабий, ҳаётдан умиди йӯқ одамга ӯхшайман узоқдан қараганда. Балки ичимда ҳам шунақадир, ким билсин?! Нима бӯлганда ҳам, ҳаёт бу кураш. Ибтидодан интиҳога қадар кӯп қолмади. Ҳаммаси яхшиликка...
Инсон ҳаётининг иккинчи ярми ўзгалар кутганидек яшашдан чарчаганида бошланади. Бу ўтиш даври кўпинча оғриқли инқирозлар билан кечади. Кеча қувонтирган нарсалар бугун маъносини йўқотади, жамиятда кийиб юрган юзимиз эса ниқобга айланиб, бўғизга тиқилади. Энди қалб ҳақиқатга ташна. Руҳнинг бу қоронғу туни жазо эмас — таклифдир. Ниқобларни отиб юбориш, ёлғонлардан қочишни тўхтатиш ва ўзлигимиз билан қандай бўлсак, шундайлигича — хомхаёлларсиз, аммо юксак жасорат ва муҳаббат билан учрашиш учун таклиф. Жеймс Ҳоллис
Телеканаллардаги интервюлар ва чиқишларга танаффус эълон қилгандим. Анча вақтдан бери ҳеч қайси кӯрсатувга бормадим. Таклифларни ҳам рад қилиб келдим. Танаффус қилмасам бӯлмасди. Анча олдин давлат раҳбарига қилинган тақдимотни шарҳлаш учун Ӯзбекистон 24 радиосига борган эдим. Таклифни эшитиб, аввалига қарши бӯлдим. Чунки бунақа нарсаларга йӯқроқман. Сиёсий тусдаги саволларга доим кутилгандек жавоб бермайман. Касб касаллиги нуқтайи назаридан бу аниқ. Бошқа тарафдан жонли эфир масъулияти оғир. Давлат раҳбари ва сиёсий мавзуга доир кӯрсатувда хато қилиш .... (ӯйлаш ҳам қӯрқинчли) Хуллас бир соатли эшиттиришдан айрим жойлари кесилиб ҳисобот учун юқори турувчи ташкилотларга юборилган. Шуни менга ҳам юборишган эди, каналга улашиш эсимдан буткул кӯтарилган экан. Шу сабабли энди улашябман... п/с: ҳозирча телеканалда чиқиш қилиш режамда йӯқ. Ӯзимизнинг китоб лойиҳамиз этиб-ортиб турибди 😜😂.
Қариганда қилишим мумкин бӯлган ишлар ҳақида ӯйладим. Агар ризқимиз бӯлса, кун келиб ҳамма ишларни ишбилармонларга топшириб узоқ ӯлкаларга кетгим бор. Кетганда ҳам оддий эмас, ӯзгача кетиш. Швейтсария ёки Грузиянинг ӯрмонли тарафларига бориб, саёҳатчилар учун тайёрланган мошинада яшаш. Бир кун сув бӯйида, бир кун тоғ тагида яна бир кун чангалзор ичида. Ёввойи ва ҳақиқий ҳаётда яшаб кӯришнинг завқини ҳис қилиш. Ҳа, ӯзи қишлоқи бӯлса, бу нарса учун четга боришга эҳтиёж йӯқ дерсиз, аммо бор. Мен асосан одамлардан узоқда, ҳечким мени танимайдиган ва билмайдиган, ҳатто кӯрганида парво ҳам қилмайдиган тарафларда бӯлишни истайман. Интернетсиз, телефонсиз ва муаммоларсиз. Сокин теварак, китобларим ва қаҳва ёки чой. Бундан ортиғи керак эмас. Тинчликда муаллифлик китобимни ёзишни истайман... Бир қарашда жуда зерикарли кӯринади, аммо синаб кӯргим бор. Қадаримизда бӯлса, ӯша вақтда шу ёзувни эслайман. Унгача ишлашда давом этамиз. Шунақа гаплар)
Истаганча чиранинг, истаганча жонингизни ӯртага қӯйинг, барибир... Сизнинг борингиздан мамнун бӯлмаган одамга, дунёларни берсангиз ҳам рози бӯлмайди. Ҳеч қачон, одамзот рози бӯлмайди... Инсон фақат эшитишни истаган гапларни илиқ қабул қилади, фақат ӯзининг тӯғриларини кӯради, фақат ӯзини ҳақман деб ӯйлайди. Тамом. Қийматингиз бӯлмаган одамлар учун муҷодала қилишни бас қилинг. Чиқинг-кетинг узоқларга, билганларини қилишсин. Зотан улар билан бӯлдингиз нимаю, бӯлмадингиз нима. Сиздан кейин ҳам қайсидир айбдор келади. муаллиф: қайсидир одам)
Бугун мутолаа қилишга етарлича вақт ажратдим. Ҳавони иссиқлигига қарамай, уйда беркиниб китоб ўқидим. Бошлаганимга анча бўлсаям лекин ҳеч тугамаётган бир китобим бор. Бугунги мутолаадан кейин жуда ўйланиб қолдим. Анчадан бери бу даражада узоқ мутолаа қилмагандим. Биз кўп ҳолларда яқинларимизга нисбатан совуққонлик билан муносабат қиламиз. Ота-она, жигарлар, турмуш ўртоғимиз ва ҳатто фарзандларимизга ҳам. Вақтида қадрлай олмайдигандекмиз, назаримда. Энг майда нарсаларда ҳам ортиқча ҳиссиёт билдирамиз, улардан вақтимиз ва эътиборимизни тортиб оламиз. Вақт ўтиб эса фақатгина пушаймонлик ҳисси қамраб олади. Унда ё улгурамиз ёки кеч бўлади. Ўзимни мисолимда шу нарсага аминманки, бу ҳолат тобора ривожланябти. Телефон, тармоқ ва ортиқча майда муаммолар бизни чалғитмоқда. Тобора реалликдан узоқлашябмиз, ижтимоийлашябмиз, совуққонлашябмиз, ютқазябмиз. Шу учун бир оз парҳез қилиш ёмон бўлмаса керак деб ўйлайман. Бугун ёшлари 75 га яқинлашаётган бувим билан гаплашдим. Сени инстаграмдан кўряпман, китоб ҳақидаги видеоларингни томоша қилябман деб қолдилар. Хурсанд бўлдим, кайфиятим кўтарилди. Бу ажойиб ҳисни таърифлаш ҳам қийин. Бир тарафдан бувимнинг шу ёшдаги рақамлашишга бўлган мослашувчанликларига қойил қолдим, бошқа тарафдан ўзимнинг оз бўлсада мақсадга яқинлашганимни сездим. Ҳа бугун китоблар ҳақида гапирябман. Ўнгимда ҳам, тушимда ҳам, ишхона ва уйимда ҳам китоб мавзуси. Атрофимда қўллайдиганлар борлигидан жуда хурсандман. Айниқса, ёнимда бўлиб турган рафиқам, ота-онам, яқинларим ва дўстимдан чексиз миннатдорман. Ҳозир бу ҳақида сув бўйида ўтириб ёзябман. Ҳавони иссиқлигини бартараф этиш ва кучга тўлишнинг энг оптимал усули шу. Хуллас, ҳаммангизга ташаккур. Сизларсиз ҳеч нарса қилолмасдим. Биз давом этамиз... @kitobd0r
Кўр бизнинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз, Жойи келган чоғида виждонни пулға сотамиз. Ўғлимизға на адаб, на фан, на яхши сўйламак, На худони буйруғи булган улум ўрготамиз. Коримиз шундан иборат бўлди ушбу вақтда, Ўнтадин бедона боқиб ёзу қиш сайротамиз. Ҳамда ҳар кун такяларда наша кўкнори чекиб, Баччаға кокил солиб, оҳ-воҳ ила ўйнотамиз. Қаримиз, боёнимиз, балки бу вақт оқвондамиз, Ногаҳон кўрсак агар бир бесоқолни қотамиз. Ўртадан чиқса агар миллатни яхши суйгучи, Биз ани даҳрий санаб, тўфангча бирла отамиз. Келингиз ёшлар, зиёлилар бу кун ғайрат қилинг, Ухлаганларни агар қодир эсак уйғотамиз. Абдулла Қодирий, Улум-илмлар. 1915 йил @kitobd0r
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
"Biz o'qigan kitoblar" mavzusida davra suhbati o'tkazildi 🤗 Bugun Institut yoshlari ishtorkida "Biz o'qigan kitoblar" mavzusida davra suhbati bo'lib o'tdi. 📈 Tadbirda institut xodimlari sevib mutolaa qilgan kitoblari haqida o'z taasurotlari bilan o'rtoqlashdi. O'zbek va jahon adabiyoti namoyandalari asarlarining syujeti va qahramonlar hayoti yuzasidan bahs-munozaralar olib borildi. Xususan, kitob mutolaasi ma'naviy ozuqa manbayi, vaqtni mazmunli tashkil etishda beminnat hamroh ekanligi alohida ta'kidlandi. ✅ Shuningdek, tadbir davomida sun'iy intellekt va raqamli texnologiyalar sohasidagi foydali kitoblar ham keng muhokama qilindi. ✅ Telegram | 🌐 Instagram | ♾ Facebook | 📹 YouTube | 🌐 Website | 🌐 LinkedIn
Эркакмиз. Эркакмизу баъзида аёллардан ҳам баттар майдалашамиз, баъзида ўзимизни жуда тўғриман, мен коинотдаги энг ҳақ инсонман деймизда. Менинг ҳақлигим эркаклигимда, оғзимга келганини айтаман, менга мумкин деб ўйлаймиз. Тан оламан, менда ҳам бу нарса бор. Аслидачи, ўйлаганларимиз хато бўлиб чиқиши мумкин, адашишимиз мумкин. Хуллас яна ўша маиший муаммога қайтаман. Инстаграмда ҳамма муҳокама қилиб тагига етолмаётган мен ҳақ, сен ноҳақ мавзуси. Бир гуруҳ блогерлар "бировлар учун" мавзусида видео олган. Ундаги эр хотинига овқатланишга кўчага чиқамиз дейди. Аёли бўяниб, қиммат атирларини сепади. Эри уйга қайтиб чиқмаймиз, сен бировлар учун қилябсан дейди. Агар шунақа демасам устингдан ёғ ҳиди келган бўларди дейди. Видео 10 млндан ортиқ кўрилган. Эркаклар яшанг, ҳақиқат деган. Аёллар эса бошқача фикрда. Мен эркак сифатида ҳам, оддий кузатувчи сифатида ҳам бу нарсани рад қиламан. Тўғри уларнинг хотини бировлар учун қилар, уларники бошқачадир. Аммо ҳамма шундай дегани эмас. Ҳамма аёл ҳам уларни миясидагидек эмас. Менинг онамнинг ёши 50 га яқинлашябди. Онам пардоз қилиш тугул, янги кийим кийишга қизиқмайди. Онамдан сизнинг хотинингизни устидан келадиган фалон пулли атир хиди келмайди. Ўша сиз айтган ёғ ҳиди билан онам бизни катта қилди. Дадам ҳам онамни ўша ёғ ҳиди билан қўшиб севишига ишонаман. Устингдан ёғ ҳиди келди, эски кийим кийибсан деб хиёнат қилгани йўқ. Сиз ким бўлибсизки ҳамма учун ҳукм чиқарасиз. Сиз шунақа бўлсангиз ҳамма шунақа дегани эмас-ку! Иккинчи масала, яна бир "эркак" чиқиб, аёл ўзига қарамаса эркак хиёнат қилади. Бу нарсани ёмонлаганлар эркак эмас, шу учун тушунмайди дебти. Қанчалик манқуртлик, қанчалик ақлсизлик. Бу даражада фикрлаш учун нима қилиш керак билмайман. Бу гапни айтаётган тўнка, қишлоққа бориб кўрганмикин, қишлоқ аёлларини аҳволини, уларнинг машаққатини билармикин. Оиласини боқаётган, тирикчилик учун оғир иш қилаётган аёлларни ҳолидан хабардормикин. Жамиятдаги 2-3 фоиз енгилтакларни бошқа аёлларга таққослаш тўғрими? Видеодаги аёл, куни бўйи уйда ётиб, эри учун пардоз қилмасмиш, атир сепмасмиш, дастурхон тузамасмиш. Буни бошқалардан талаб қилиш нима керак? Балки уларнинг аёли биров учун атир сепар, бошқаларни ўзига қаратар, аммо ҳамма эмас. Сизларининг ойимчангиз атир олган пулни айрим оилалар бир ой ишлаб топади. Ақллилик қиламан деб, орқангиз билан ўйлаб юриш яхши эмас. Бу мани аниқ фикрим ва шахсий позитсиям. Мен аёлимни, аҳли оиламни, онамни кийимига ёки сепган атирига, тузаган дастурхонига қараб хулоса қилмайман. Сиз айтган тўкин дастурхон ва егулик, ҳид ва кийимлар оиладан устун бўлолмайди. Ғурурингиз бўлса, эркак бўлсангиз ўша тоифа учун деб ёзинг ёки мени хотиним шунақа деб айтинг. Бўлмаса, кесиб ташланг, чунки сиз айрим аёллардан кўра заифсиз.
Айни дамда осмонда ана шундай манзара акс этябди, ёзда ёмғир ёғиши ҳам неъмат аслида, билсангиз!) п/с: расм сунъий интеллектда тайёрланмаган, ҳақиқий (табиий).
- Нега инсонлар ӯлимдан қӯрқишади ? - деди менга қараб паст овозда. Билмасам - дедим ва гапни қисқа қилдим. Аммо унинг юз ифодасидан саволига жавоб топмагунча қайта-қайта сӯраши аниқ эди. - нега инсонлар ӯз жонига қасд қилади, улар ӯлимдан қӯрқишмайдими…
Ҳамма каби ҳаш-паш дегунча 4 курсни ҳам битириб қўйибмиз деб ёзмайман. Чунки ҳаш-паш дегунча битирмадим. Бу умримнинг эг қиммат жойидан юлиб олинган 1 458 куни ва буни ўзига хос машаққат билан ортда қолдирдим. Кечки таълимда ўқиганим сабабли бошқа талабалар каби ҳавас қиладиган талабалик ҳаётини бошдан ўтказмадим. Шунга қарамай бу давр менинг ҳаётимда ўзимга хос из қолдирди. Кечки ўқиш мен учун мос эди, аммо тизимдаги муаммолар ва бўшлиқлар сифатли таълимни кафолатлай олмади. Ҳозир бу ҳақида эмас, битирувчилар ҳақида бир-икки оғиз айтарларим бор. Шу кунларда ҳамма битирувчилар ҳаётида бир хил нарса такрорланябди. Битирув иши топшириш, яқинлардан гул ва табрик олиш ва уларни ижтимоий тармоқларга мақтаниб жойлаш. Бошида айтиб қўяман, умуман қаршилигим йўқ бу нарсага. Аммо мени ҳайратга соладиган бир нарса бор. Нега муваффақиятли ҳимоя қилганини мақтаб ҳаммага жар солиш керак. Ахир бу у даражадаги мақтанадиган нарса эмаску. 4 йил ўқиган талабанинг GPT (ҳамма ҳам эмас) ёзиб берган диплом ишини ҳимоя қилиб чиқиши бу оддий ҳолат. Агар 4 йил давомида устага шогирт тушганингизда уй қуришни, деҳқонга борганизда экишни ва этикдўзга борганизда тикишни ўрганардингиз. Илм йўли ҳам шундай гап. Мен айтган соҳалардаку ҳалол иш қиласиз, лекин илмда бугун кўпчилик ғирром қилябди. Тўрт йил давомида тўлиқ АIдан кўчириб, битирув ишини ҳам АIда ёзган "талабалар"ни шахсан танийман. Улар ҳам эртага иш билан таъминланишимиз керак дейди, улар ҳам юқори маош истайди, улар ҳам мен олий маълумотлиман дейди. Лекин уларнинг қоғоздаги маълумоти билан миясидаги қанчалик мутаносиб, бунга ҳечким парво қилмайди. Яна бир қизиқ ҳолат бўлди. Диплом ишининг сунъий интеллект ёзган-ёзмаганлигини текширадиган антиплагиат тизимларимиз бор. Бутун бошли ишни AIда ёздирган бир танишимнинг натижаси 89 чиқди. Қойилмисиз? Айтмоқчиманки, кўп ҳолларда тизимни айблаймиз. Ҳақмиз тизимда хатолар кўп. Шу билан бирга ўзимизда ҳам яхшигина айб бор. Битирувчининг дарди қандай бўлмасин диплом олиш. Палапартиш олинган диплом билан эса иш тополмайди. Университет талабалар ортидан кун кўради, лекин уларга шароит қилиш, сифатли таълим бериш парвойига ҳам келмайди. Мабодо гапирсангиз, нега ботимизга ёзмадинг, нега котибамга айтмадинг, нега мушугимни пишт демадинг деб ўзингизни айбдор қилади. Хуллас, буёғи майдалашади. Бу нарсани нега ёзябман. Бугун ёшлар куни. Катта қилиб Янги Ўзбекистонни ёшлар қуради деб ёзиб қўйишибди. Қуради, қурмайди эмас аммо қайси ёшлар. Пахта қўйиб, ялтоқланадиган ёшларми, қўлидаги телефонини олиб қўйсанг оёғи қалтирайдиган ёшларми ёки униврерситетларни битираётган ва асосий қисми мақсадсиз бўлган ёшларми? Мени шу савол қизиқтиради. Бу билан ёшлар билимсиз демоқчи эмасман. Кимнидир қора ёки оқ ҳам демоқчимасман. Модомики биз келажак қурамиз, вазиятга реал қарашимиз керак. Келажак учун нимадир қилиш керак. Ҳеч бўлмаганда 10 бет тоза илм қилиш керак. Тушундингизми? Битирдим деб кўкрак кергунча, илм қилдим, ўзим ёздим, мана бу нарсани исботладим деб айтингчи! Янаям ўзингиз биласиз. Биз тожикларда "Ихтиёр ба дасти Бахтиёр" деган ибора бор, бу ихтиёр Бахтиёр қўлида дегани. Барча Ёшларни табриклайман. Билими мустаҳкам ва ҳалол бўлинг, қолгани ўз-ўзидан бўлади. Ана шунақа....