tgindex
🌹ГЎЗАЛ ХАЁТ 🌹 🌹ХАДИС БИЛАН🌹

🌹ГЎЗАЛ ХАЁТ 🌹 🌹ХАДИС БИЛАН🌹

Статистика

Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракоту уммати Муҳаммадийялар Ушбу Каналимизда факатгина хаётнинг гозаллиги,ва бизга Охиратга захира йигишга имкон берган кун Гозал хаётдан шукрона айтиб тафаккур ва ташаккур киламиз Доим биз билан болинг@go'zal_xayot

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
22
Тип
открытый
Язык
tk
В каталоге с
14 авг.
Подписчики
1 108
0 за 3 дн.
Сутки
−2
−0,18%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
596
19 постов
Вовлечённость
53,8%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 22
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
443
1/48двое суток
507
1/72трое суток
547

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ @kommend

  • 🌹ХАДИСИЙ ҚУДСИЙ🌹 Авлиёлар АЛЛОҲ таъолонинг яланғоч қиличидир! عن أبي هريرة رضي الله تعالى عنه، قال: قال رسول الله ﷺ: "إن الله قال: "من عادى لي وليا فقد آذنته بالحرب. و ما تقرب إلي عبدي بشيء أحب إلي مما افترضت عليه. و ما يزال عبدي يتقرب إلي بالنوافل؛ حتى أحبه. فإذا أحببته كنت سمعه الذي يسمع به و بصره الذي يبصر به و يده التي يبطش بها و رجله التي يمشي بها و إن سألني لأعطينه و لإن استعاذني لأعيذنه و ما ترددت عن شيء أنا فاعله ترددي عن نفس المؤمن يكره الموت و أنا أكره مسائته". Абу Ҳурайра розияллоху анхудан, у айтдики: Набийﷺ айтдики: “АЛЛОҲ таъоло: “Кимики МЕНИНГ бирорта дўстимга душманлик қилса, унга қарши уруш эълон қиламан. Бандам МЕНга унга фарз қилган нарсамдан кўра яхшироқ нарса билан яқинлашмади. Ва яна бандам МЕНга нафллар билан яқинлашишдан узилмайди, ҳаттоинки уни яхши кўраман. Агар уни яхши кўрсам эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар МЕНдан паноҳ сўраса, албатта, уни қўриқлайман. МЕН ЎЗИМ қилувчи бўлган бирор нарсада тараддудланмадим: МЕНИНГ “тараддудим” мўминнинг ўзидандир; у ўлимни ёқтирмайди, МЕН эса унга ёмонликни хоҳламайман”, деган”. (Имом Бухорий ривояти:6502). @kommend

  • @kommend

  • Live stream finished (2 hours)

  • Риёзус-солиҳин шарҳи 265. Усома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннатнинг эшиги олдида турдим. Унга кирганларнинг асосий қисми мискинлар экан. Давлатмандлар ушлаб турилибди. Фақат дўзах эгалари дўзах сари амр қилинган. Дўзах эшигида ҳам турдим. Унга кирганларнинг асосий қисми аёллар экан». Муттафақун алайҳ.Шарҳ: Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ушбу ҳадисда нима учун дўзахга тушадиганларнинг аксари аёллар экани зикр қилинган.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан бирга намоз ўқидилар. Бақара сурасича узоқ қиём қилдилар. Кейин узоқ рукуъ қилдилар. Кейин рукуъдан туриб, узоқ қиём қилдилар. Бу биринчи қиёмдан қисқароқ бўлди. Кейин узоқ рукуъ қилдилар. Бу биринчи рукуъдан қисқароқ бўлди. Кейин рукуъдан туриб, яна узоқ қиём қилдилар. Бу биринчи қиёмдан қисқароқ бўлди. Кейин узоқ рукуъ қилдилар. Бу ҳам биринчи рукуъдан қисқароқ бўлди. Кейин туриб, сажда қилдилар. Сўнгра (намоздан) чиқдилар. Қуёш очилиб бўлган эди. Шунда у зот: «Қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан (белгиларидан) иккисидир. Улар на бировнинг ўлими, на ҳаёти туфайли тутилади. Қачон шуни кўрсангиз, Аллоҳни зикр қилинглар», дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизни мана шу турган жойингизда бир нарсани ушлаганингизни, сўнгра чўчиб орқага тисарилганингизни кўрдик», дейишди. У зот: «Шубҳасиз, мен жаннатни кўрдим [ёки менга жаннат кўрсатилди]. Бир шингил (узум) ушладим. Агар уни олганимда, дунё тургунча ундан ер эдингиз. Дўзахни кўрдим. Бугунгидек манзарани асло кўрмаганман. Унинг аҳли аксар аёллар эканини кўрдим», дедилар. «Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Ношукрликлари учун», дедилар. «Аллоҳга куфр келтиришадими?» дейишди. «Эрларига ношукрлик қилишади. Яхшиликка ношукрлик қилишади. Бирортасига умр бўйи яхшилик қилсанг у, кейин сендан бирор (ёмон) нарса кўрса, «Сендан ҳеч яхшилик кўрганим йўқ», дейди», дедилар». https://e-hilolnashr.uz/riyoz/ @kommend

  • @kommend

  • @kommend

  • Риёзус-солиҳин шарҳи 264. У кишидан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Баъзи сочи тўзиган, эшиклардан ҳайдаладиганлар борки, агар Аллоҳга қасам ичишса, У Зот уларнинг қасамини дарҳол рўёбга чиқаради».Имом Муслим ривояти. Шарҳ: Сочи тўзиган, кийими жулдур кишилар қандай қилиб жаннат аҳлидан деб васф қилинганлардан бўлади? Ахир шариат тозалик ва зийнатланишга ҳамда жума ва ҳайит кунларида хушбўй бўлишни буюрганку? Набий соллаллоху алайҳи васаллам покланиб, тозаланиб, меҳмонлар ташриф буюрса зийнатланганларку? Деган савол пайдо бўлади. Албатта бунда қарама қаршилик йўқ. Бундан кишилар аксар ҳолларда аҳволи шундай бўлган. Чунки улар доим шаръий сафар, ҳаж, жиҳод, ер юзида саёҳат ва динларини фитналардан сақлаш учун кўчиб юришган. Шу билан бирга агар имкон топишса, шаръий тозаликка ҳам эътибор қаратишган ва шаръий зийнатланиб юришган. @kommend

  • Риёзус-солиҳин шарҳи 263. Яна у кишидан ривоят қилинади:«Қора танли бир аёл [ёки йигит] масжидни супуриб юрар эди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тополмай, у аёл [ёки киши] ҳақида сўрадилар. «У вафот қилди», дейишди. У зот: «Буни менга айтмабсизлар-да», дедилар. У аёлнинг ишини [ёки у кишининг ишини] арзимас санашгандек эди. У зот: «Менга унинг қабрини кўрсатинглар», дегандилар, у зотга кўрсатишди. Шунда у зот унга жаноза ўқидиларда, сўнгра: «Бу қабрлар ўз аҳли учун зулматга тўладир. Аллоҳ азза ва жалла менинг намозим билан уларни мунаввар қилади», дедилар».Муттафақун алайҳ. Шарҳ: Ушбу ҳадисдан Ислом дини масжидни тоза тутиш учун хизмат қиладиган ходимни нақадар улуғлашини кўриб турибмиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам турли аслзодалар, бой-бадавлат одамлар ва казо-казоларнинг ўлимидан бехабар қолганлари учун эмас, масжидни тозалаб юрувчи бир қора танли ходимнинг жанозасидан бехабар қолганлари учун саҳобаларини койидилар. Масжид Аллоҳнинг уйидир. Аллоҳ уйининг хизматини қилувчи одамнинг ҳам мақоми улуғдир. Албатта, ўша одам бу мақомга лойиқ бўлиш шарти ила. Эҳтимол, саҳобаи киромларнинг хаёлига бир қора қулнинг ўлими ҳақида хабар қилиб, Расулуллоҳни овора қилмайлик, деган фикр келган бўлса ажабмас. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат уни эслаб жанозасига чақирмаганлари учун саҳобаларни койидилар, балки қабрини топиб бориб, унга жаноза намози ўқидилар. Ўша кўпчилик назаридан четда юрган қора танли ходим Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улкан эътиборларига сазовор бўлди. Ўша туфайли шариатимизда қабр устида жаноза намоз ўқиш ҳукми жорий қилинди.Ҳа, масжиднинг хизмати, хусусан, уни пок тутиш учун бўладиган хизмат Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлардан қолган меросдир. Қадимда Аллоҳ Оли Имронни ҳам Ўз ибодатхонасининг хизматини қилиш имконини бериш ила улуғлаган эди. Имроннинг аёллари ҳанна эса, туғадиган боласини «Масжидул Ақсо»га хизматкор қилиб атаган эдилар. Биби Марям туғилдилар. У кишидан Ийсо алайҳиссалом туғилдилар. Сарвари олам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид қуришда ва уни пок сақлашда шахсан ишлаганларини тарихдан яхши биламиз.Масжид ходими бўлиш улкан бахт эканини тўла англаб етишимиз лозим. Кимга бу бахт насиб этса, унга муносиб бўлишга ҳаракат қилсин. @kommend

  • Риёзус-солиҳин шарҳи 262. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни улкан, семиз одам келади. У Аллоҳнинг наздида чивиннинг қанотичалик ҳам вазнга эга бўлмайди», дедилар».Муттафақун алайҳ.Шарҳ: Ушбу ҳадисда жасаднинг катталиги Қиёмат кунида эътиборсиз эканига ишора бордир. Инсон катта жасадга табиий ҳолда эга бўлиши, қандайдир касаллик сабабли қориндор бўлиши ёки ирсий тарафдан қорни катта бўлиши маломат қилинмайди. Лекин бу сифатга эга кофир кимсалар Қиёматда ёмон ҳолатда бўлиши оятда зикр қилинган. «Куфр келтирганлар ҳузур қилурлар ва худди чорва ҳайвонлари егандек ерлар ва дўзах уларнинг жойидир» (Муҳаммад сураси, 12-оят).  Улар бу дунёда лаззатларига бериладилар, ейиш-ичишлари ҳам чорва ҳайвонлари сингаридир. Уларнинг қорин тўйдиришдан ўзга ғамлари йўқ. Улар Аллоҳнинг эмас, қориннинг бандаларидир. Бундан, овқат еб, ҳузурланмаслик керак экан-да, деган хулосага келмаслик керак. Чунки мусулмонлар ҳам ҳузурланадилар, яхши овқатларни ейдилар. Бу ерда ҳақиқий насиба ҳақида гап кетяпти. Кофирларга бу дунёда мол каби еган таомидан ўзга насиба йўқ. Иккинчидан, бу дунёда мўмин ҳалол-пок нарсаларни меъёрида, завқ билан, ундан ҳосил бўлган қувватни тақво, савоб ва хайрга сарф қилиш учун еб-ичади. Кофирнинг эса унга эслатиб турувчи на тақвоси бор, у на савобни ёки гуноҳни ўйлайди, унинг дунёдаги асосий мақсади қорин тўйдиришдир. Шунинг учун ҳам у ҳалол-ҳаром, пок-нопокнинг фарқига бормай, молдек еяверади. Ҳамда охиратга унга бундан бошқа ҳеч қандай насиба қолмайди. @kommend

  • https://t.me/kommend?livestream=d0689a71be666be15f @kommend

  • Live stream started

  • ASSALOMU ALAYKUM VAROHMATULLOHI VABAROKATUH MUJTAHIDA MUHADDISA ONAJONLARIM INSHAALLOH PESHINDAN KEYIN RIYOZUS SOLIHIYN KITOBIMIZDAN HADISLARNI OʻQISHDA DAVOM ETTIRAMIZ BARCHANGIZNI DARSDA KUTAMIZ @kommend

  • 3 авг.1 220140

    @kommend

  • 3 авг.738320

    ❤️🌷БУГУНГИ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ИШЛАРГА БОЙ КУН БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!! 🕊🌷 Аллоҳим ҳаммамизга хайрли кун ҳадя қилгин...🤲🏻 Ўзингдан бошқага муҳтож этма, Қалбимизни ва қабримизни мунаввар қил. Барча ёмонликлардан паноҳ бергувчи ёлғиз Ўзингсан. 🐎🌷 «Эй, ушбу юракнинг яратувчиси! Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам наф бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни. Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим. Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин» 🕊 Хайрли ☀️ кунингиздаги ибодатлар, дуоларингиз қабул бўлсин🤲🏻 @kommend

  • Ассалому алайкум ва рахматуллоҳу ва барокатуҳ. Янги тонг душанба субҳидами муборак бўлсин. Саҳар туриб, Яратгандан сўраган барча тилакларингиз хайрлиси билан ижобат бўлсин. Роббим Аллоҳга осон, барча ниятларингизга ечим топади, иншааллоҳ... Яна тун ўтдию, яна тонг отди... Роббим сизни ўзи хоҳлаб ўйғотди... Берилди сиз учун яна бир имкон... Ризқингизга очиқ яна дастурхон... Шукр этинг, танда куч бор, қувват бор... Яна икки қўлу-оёқ хизматкор... Лабингиздан мудом закот табассум... Ахир шундоқ бўлур-бандада удум... Кафтингизда дуо, тилларда зикр, Ақлингиз жойида, қиляпсиз фикр... Дўстим, эрта нима бўлади билмам... Бугунни йўқотиб унга шошилмам... Келинг, дуо қилинг Аллоҳ йўлида, Турибмиз-яхши кун, яхши ойида... Яхшилар кўпайсин, ёмонга инсоф... Омонат бу жонга қилмайлик хилоф... Дўстга зор бўлмайлик, душманларга хор... Банда ким бўлса ҳам, унга Аллоҳ бор. Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала саййидина Муҳаммад @kommend

  • @kommend

  • БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ РИЁЗУССОЛИХИЙН КИТОБИДАН 32 ЧИ БОБДАН УТИЛГАН ХАДИС ДАРСИМИЗНИ РОББИМИЗ УЗИ МАЬНФАТЛИ КИЛГАН БОЛСИН ВА БАРДАВОМ КИЛСИН @kommend

  • Live stream finished (2 hours)

  • Риёзус-солиҳин шарҳи 261. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Жаннат ва дўзах (мартаба талашиб) даъволашиб қолди. Дўзах: «Менда золимлар, мутакаббирлар бўлади», деди. Жаннат: «Менда одамларнинг заифи ва мискинлари бўлади», деди. Аллоҳ уларнинг ўртасида ҳукм қилди ва: «Эй жаннат, сен Менинг раҳматимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан раҳмат қиламан (яъни, сенга уни киргизаман). Эй дўзах, сен Менинг азобимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан азоб бераман (яъни, сенга уни киргизаман). Икковларингизни тўлдириш Менинг зиммамдадир», деди», дедилар.Имом Муслим ривоятлари.Шарҳ: Аллоҳ таоло айтади: «Мен ерда ноҳақ кибру ҳаво қилиб юрадиган, агар барча оят- мўъжизаларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмайдиган, Тўғри йўлни кўрсалар уни(ўзлари учун) йўл қилиб олмайдиган, агар залолат – нотўғри йўлни кўрсалар, уни йўл қилиб оладиган кимсаларни Ўз оят-мўъжизаларимдан буриб юборурман (яъни, англаб етмайдиган қилиб қўюрман)» (Аъроф сураси, 146-оят).Яъни, такаббур кимсаларни оятларимни фаҳмлаш, у ҳақда фикр юритиб, тадаббур қилишдан маҳрум қиламан ва кибру ҳаво қилганларига жазо сифатида қалбларини муҳрлаб қўяман.«Албатта, У Зот мутакаббир кимсаларни севмас» (Наҳл сураси, 23-оят).Яъни, ҳаққа қулоқ солиб, унга бўйсунишдан кибр қилган кимсаларни севмайди.«Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирма ва ерда кибру ҳаво билан юрма. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас» (Луқмон сураси, 18-оят).Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан илгари яшаб ўтган бир кишини такаббурлик билан изорини судраб юрганида ер ютди. У қиёмат кунигача ер (қаъри)га кириб кетаверди».(Бухорий, Насаий ва бошқалар ривояти).Амр ибн Шуъайбнинг бобосидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат кунида мутакаббир кимсалар киши суратидаги чумолиларга ўхшаш ҳолда қайта тириладилар. Уларни ҳар томондан хорлик эгаллаб олади. Улар жаҳаннамдаги «Булис» деб номланадиган зиндонга ҳайдаладилар» (Насаий ва Термизий ривояти).Ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида зарра мисқолича кибр бўлган киши жаннатга кирмайди», дедилар. Шунда бир киши: «Бир одам кийими ва пойабзали бежирим бўлишини яхши кўради, шу нарса кибрми?» деб сўради. «Албатта, Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни хуш кўради, у кибр эмас. Кибр ҳаққа унамаслик – рад этиш ва одамларни масхара қилиш – таҳқирлашдир», дедилар.(Муслим, Термизий ривояти).Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки ўзини бошқалардан афзал деб билса, ёки кибр-ҳаво билан юрса, Аллоҳ таолони ғазабланган ҳолда учратади», деганларини эшитдим». (Табароний ривояти).Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга дўзахга биринчи бўлиб кирадиган уч тоифа кўрсатилди. Золим амир, молидаги Аллоҳ ҳақини адо қилмайдиган бой ва мутакаббир камбағал» (Ибн Хузайма, Ибн Ҳиббон ривояти).Айрим салафи солиҳлар айтганларки, Аллоҳга осийлик қилиб содир этилган биринчи гуноҳ кибрдир. Аллоҳ таоло айтади:«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), эсланг, Биз фаришталарга Одамга таъзим қилинг дейишимиз билан улар саждага эгилдилар. Фақат Иблис кибр ва ор қилиб, кофирлардан бўлди» (Бақара сураси, 34-оят).Кимки Иблисга ўхшаб ҳақдан кибр қилса, унинг иймони бефойдадир.Бандалардан илми туфайли такаббурлик қиладиган ва ўзини бошқалардан афзал деб биладиган кимса энг ёмон мутакаббирдир. Унинг илми ҳам бефойдадир. Зеро, кимки охират учун илм талаб қилса, илми уни босиқ – тавозеъли қилиб қўяди, қалби хушуъга тўлади ва нафси хотиржам бўлади. Илм унинг нафсига қўриқчи-посбон бўлиб олади ва ялқовлик қилмасдан ҳар вақт уни назорат қилиб, ҳисоб-китоб қилиб туради. Борди-ю, ғафлатда қолса, нафс ҳақ йўлдан бўйин товлайди ва ҳалок этади.Кимда-ким фахрланиш, бошлиқ бўлиш, мусулмонларни аҳмоқ қилиш, масхаралаш ва ўзини устун қўйиш учун илм талаб қилса, юқоридаги оят ва ҳадисларда айтилганидек жаннатга кирмайди».Куч ва қувват буюк ва олий Аллоҳникидир. @kommend