tgindex
Kashonota jome masjidi

Kashonota jome masjidi

Статистика
@koshon_otaузбекский

🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти Каттақурғон тумани "Кашонота" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали.

Последний пост
11:23
Последнее чтение
11:50
Постов за неделю
122
Всего постов
1 212
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 269
+6 за 5 дн.
Сутки
+4
+0,18%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
197
40 постов
Вовлечённость
8,7%
к подписчикам
Постов в день
17,4
всего 1 212
Упоминаний
2
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
362
1/48двое суток
414
1/72трое суток
447

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • МАВЛИД ОЙИ МУБОРАК. РАСУЛУЛЛОҲ ВАСФЛАРИ МАСНАВИЙДА. САЛОҲИДДИН ДОМЛА. 👇👇 https://youtube.com/watch?v=K_gq3usxs28&si=I0exfLvHxV2HaFgU

  • #САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЎҚУВ МАРКАЗЛАРИДА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАШ САВОЛ: Ҳозирги кунда кўплаб ўқув марказларида ўқитувчининг иш ҳақи фоизда белгиланган. Масалан, бир ўқувчи тўлаган тўловнинг 50 ёки 40 фоизи ўқитувчига иш ҳақи сифатида берилади. Мана шундай келишув жоизми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу шаклдаги ўқитувчилик ижара битими ҳисобланади. Фуқаҳолар ижарада иш ҳам, унга бериладиган ҳақ ҳам аниқ, маълум бўлиши шарт, чунки номаълумлик низога олиб боради, дейишган. Чунки савдо ва ижара каби битимларни фосид (ножоиз) қиладиган асосий омил бу низога олиб борувчи мажҳулликдир. Агар келишмовчиликка олиб бормаса, мазкур шартнома жоиз ҳисобланади. Саволда айтилган ҳолатда иш ҳажми аниқ. Шунингдек, гарчи фоизда бўлса ҳам иш ҳақи маълум. Ўқитувчи ҳам, иш берувчи ҳам ўқувчиларга қараб тўланадиган ҳақни аниқ биладилар. Қолаверса, айрим уламолар иш ҳақларини фоизда келишишни жоиз дейишган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @Koshon_ota jome masjidi

  • Тиллодан қиммат сўзлар! Китоб ўқишни одат қилган шахслар телевизор экранидан нари кетмайдиган кишиларни бошқара олишади. Қанча кўп китоб ўқисанг, бировларга шунча кам тақлид қиласан. Одамлар икки тоифага, хусусан: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларнинг оғзига қараб юрадиганларга бўлинади. Киши ақлли бўлиб қолиши учун 10 та китоб кифоя. Ўша ўнтани топиш учун эса минглаб китобларни ўқиб чиқиши керак бўлади. Ўрта ҳол инсонларнинг уйида катта телевизори бор. Бойларнинг уйида эса, катта кутубхона. @Koshon_ota jome masjidi

  • 🌙 ИМОМ ШОФЕЪИЙ РОҲИМАҲУЛЛОҲГА КЎРА ҚАЛБ НУРЛАНИШИ УЧУН КЕРАК БЎЛГАН АМАЛЛАР Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ дедилар: «Кимки Аллоҳ таоло унинг қалбини ҳақиқатларга очишини ёки қалбини нурлантиришини истаса, у ўзини қизиқтирмайдиган беҳуда сўзларни тарк қилсин, гуноҳлардан узоқ бўлсин ва маъсиятлардан сақлансин. Шунингдек, банда билан Аллоҳ ўртасида одамлар билмайдиган махфий солиҳ амали бўлсин. Агар шундай қилса, Аллоҳ таоло унга шундай илм эшикларини очадики, ўша илм уни бошқа беҳуда ишлардан тўсиб қўяди». 📚 Манба: Имом Байҳақий, «Манақибуш-Шофеъий» — 1/22. 🌷 ИЗОҲ: ▫️ Қалбнинг нурланиши — гуноҳларни тарк қилиш билан бўлади. ▫️ Беҳуда гаплар қалбни қорайтиради. ▫️ Яширин қилинган солиҳ амал — ихлос белгисидир. ▫️ Ҳақиқий илм инсонни беҳуда ишлардан узоқлаштиради. @Koshon_ota jome masjidi

  • Ушбу муборак ойда Мавлид шариф ҳақида уламолар фикри Аҳли сунна вал жамоанинг кўзга кўринган етук уламолари томонидан мавлиди шариф қилиш жоиз эканлиги борасида айтган сўзлари. Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ: «Рабиул аввал ойида мавлидин-набий қилиш ҳақида, унинг шаръий ҳукми, бу иш яхшими, ёмонми, қилган одамга савоб бериладими, йўқми шу ҳақда сўралганида, у киши қуйидагича жавоб берди: «Менинг жавобим шуки, аслида одамларнинг жамланишиб муяссар бўлганича Қуръон тиловати, Набиий соллаллоҳу алайҳи васалламга ишларини аввалида бўлган хабарларни, у зотнинг туғилганларида содир бўлган мўжизаларни ривоят қилишлари ва охирида уларга егулик нарса улашилиб, бунга бошқа нарсалар зиёда қилинмай тарқалиб кетадиган бўлсалар, бидъати ҳасанадир. Уни қилган одамга Набиий соллаллоҳи алайҳи васалламни улуғлагани, у зотнинг мавлидлари муносабати ила хурсандчилик изҳор қилгани учун савоб берилади». 🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/21168 🕋 @islomuz

  • ??

  • Оила фиқҳи 📜Эр хотинини ёмон кўриб қолиши мумкинми? Жавоб: Ҳа, эр хотинидаги маълум бир нарсани ёмон кўриб қолиши мумкин... Бу шунчаки тахминий гап эмас, балки Қуръони каримда ва Суннати мутоҳҳарада очиқ-ойдин келган лафздир. Аллоҳ таоло айтади: "ва улар ила маъруф ҳолатда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса", Нисо сураси, 19-оят. Оят шунга далолат қиладики, эрнинг аёлига нисбатан нафрати ёки ёмон кўриши содир бўлиши мумкин... Шунга қарамай, бу ёмон кўриш зулм қилиш учун баҳона бўлолмайди. Балки Аллоҳ таоло юқорида буюрганидек: «...ва улар ила маъруф ҳолатда яшанг». Гўзал турмуш кечириш — эрнинг ўз имконияти даражасида аёли билан яхши муносабатда бўлишидир. Зеро, муҳаббат ҳар бир лаҳзада бир хил даражада ҳозир бўлавермайди. Инсоннинг нафси баъзан бирор хислатдан, хулқдан ёки муайян вазиятдан безиши мумкин. Эркак ўжарликни ёқтирмаслиги мумкин; баланд овоздан сиқилиши мумкин; тилнинг узунлигидан, яъни кўп гапириш ва кескин муомаладан безиши мумкин; хотинининг айрим одатлари ва хатти-ҳаракатларини маъқулламаслиги ҳам мумкин. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Ундаги бир хулқни ёқтирмаса, биридан ёки «бошқасидан» рози бўлади». Имом Муслим ривояти. Ҳадисдаги « ёмон кўрмасин» дегани — уни зулм қилишга ундайдиган даражада ёмон кўрмасин, деганидир. Балки умумий манзарага қарасин: Агар аёлида ўзига ёқмайдиган бир хулқни кўрса, ундаги яхшиликларга ва ўзига маъқул келадиган бошқа бир хулқига қарасин... Бу Исломнинг оилавий ҳаётда бизга ўргатган энг олийжаноб таълимотларидан биридир. Ҳақиқий эркаклик «Мен уни севмайман, демак у билан ишим йўқ» дейиш эмас. Балки ҳақиқий эркаклик: «Ундаги ҳамма нарсани ёқтирмаслигим мумкин, аммо унга нисбатан Аллоҳдан қўрқаман», дейишдир. Ана шу ерда солиҳ банданинг моҳияти намоён бўлади... Муҳаббат мавжуд бўлганда, ҳурмат-эҳром кўрсатиш осон кечади. Аммо муҳаббат заифлашиб, эҳсон сақланиб қолган пайтда — айнан ўшанда тақво юзага чиқади. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан бир киши: «Эй Абу Саид, қизимга бир неча киши совчи бўлди. Уни қайси бирига турмушга берсам экан?» — деб сўраганида, у зот: «Аллоҳдан қўрқадиган кишига бер. Агар уни севса, ҳурмат-эҳтиром қилади; агар ёқтирмаса ҳам, унга зулм қилмайди», деб жавоб берганлар. Бу — оилавий ҳаёт фиқҳининг жуда кўп қирраларини бир неча сўз билан ифодалайдиган ҳикматли гапдир. Зеро, муҳаббат ортиши ҳам, камайиши ҳам мумкин. Ҳис-туйғулар ўзгариб туради. Аммо тақво ҳис-туйғуларнинг ўзгариши билан ўзгариб кетмаслиги лозим. Агар эркак хотинини севса — уни ҳурмат-эҳтиром қилади. Агар ундаги бирор нарсани ёқтирмаса — унга зулм қилмайди. Агар ундан ажралса ҳам — яхшилик билан ажралади. Мана шу — Аллоҳдан қўрқадиган ҳақиқий эркакдир. Шайх Салмон Борудий, Ливан. arabicuz @Koshon_ota jome masjidi

  • Мен сени пойлаб турсам, қандай ухлаяпсан? Аҳмад ибн Абу Ҳаворий айтади: «Абу Сулаймон мени четга тортиб, шундай деди: «Эй Аҳмад, сенга бир гап айтиб бераман. То ўлгунимча бу ҳақида сўз очмайсан. Мен бир куни кечаси зикрларимни қилиб ухлаб қолибман. Тушимда бир ҳур менга танбеҳ бериб, «Эй Абу Сулаймон, сен ухлаяпсан, мен эса беш юз йилдан бери гўшангада сен учун тайёрлаб қўйилганман!» деди». “Солиҳлар гулшани”дан. @Koshon_ota jome masjidi

  • #muftiy_minbari 📹 Сиз ҳам у зотни соғиндингизми? 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари https://t.me/Koshon_ota

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • Ким тонг отганда шу дуони ўқиса, Аллоҳ таолога у инсонни рози қилиш вожиб бўлар экан: "РОЗИЙНА БИЛЛААҲИ РОББАН ВА БИЛ ИСЛОМИ ДИЙНАН ВА БИ МУҲАММАДИН РАСУЛАН." https://t.me/Koshon_ota

  • Ҳадис 📖 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунигача Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур", - дедилар". Ва яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Ҳаж ва умранинг савоби) Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", - дедилар. "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари" китобидан 📚 https://t.me/Koshon_ota

  • БОМДОД КУНИНГИЗ НУРИДИР! Агар БОМДОДга ухлаб қолувчилар унда қанчалар буюк неъмат борлигини билишганида шу неъматга етишиш учун умрларини УХЛАМАЙ ўтказишарди. _Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:_ «Бомдоднинг икки ракъат(суннат)и дунё ва ундаги нарсалардан ЯХШИРОҚДИР», дедилар. (Имом Муслим, 725). Бу ҳадис бомдоднинг суннати ҳақида айтилган экан, фарзининг даражаси қанчалик деб ўйлайсиз? Бомдод намози кунингизнинг НУРИДИР. Ўзингизни бу нурдан маҳрум қилманг! ♻️Бошқаларга УЛАШИНГ. https://t.me/Koshon_ota

  • ​​Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат. Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган. Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир. https://t.me/Koshon_ota jome masjidi

  • дуо Ҳадис: 🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ «Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар. Ибн Сунний ривоятлари. ✅ https://t.me/Koshon_ota

  • Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин! https://t.me/Koshon_ota

  • “Эй иймон келтирганлар!         Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.” (Бақара сураси 153-оят 18-Август 2026-йил мелодий  (05 РОБИЪУЛ АВВАЛ  1448-ҳижрий йил  ).       СЕШАНБА куни учун намоз вақтлари Кашонота жоме' масжиди                ТАҚВИМИ     Қуёш чиқиш вақти 05:50                        Азон      Такбир Бомдод         04:30 |   | 05:15 Пешин           12:55 |   | 13:00 Аср                 17:35 |   | 17:40 Шом               19:45 |   | 19:50 Хуфтон          21:15 |   | 21:20                Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти 04:00 Ифторлик(оғиз очиш) вақти 19:39 Нафл намозлари вақти: Таҳажжуд  01:50 05:50 Ишроқ* 08:00 Зуҳо* 20:00 Аввобийн* 👇Қўйидаги вақтларда намоз ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас): 🌖1. Қуёш чиқиш вақтида. кириш вақти: 05:42    чиқиш вақти: 05:50 🌞2. Кун қиёмга (тикка)га келганида. қиём: 12:30    завол: 12:39 🌒3. Қуёш ботиш вақтида. ботиш чоғи: 19:28 ботган пайти: 19:34 Изоҳ: шу куннинг аср намози бундан мустасно https://t.me/Koshon_ota

  • #Ҳадис 📖 Жамоат намозининг савобини билганингизда эди... Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар. Имом Табароний ривояти. Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин! ✅ https://t.me/Koshon_ota