tgindex
@LEGAL FOCUS
@legal_focusузбекский

Criminology and other.

Последний пост
12 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
7
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
410
−2 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
349
21 постов
Вовлечённость
85,1%
к подписчикам
Постов в день
1,0
всего 21
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
159
1/48двое суток
182
1/72трое суток
196

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • без подписи

  • без подписи

  • Манзиллари билан

  • Ота-оналаримизни каерга дам олишга жунатсак экан деб уйлаб юрган хамкасбларимиз учун

  • без подписи

  • Демак, йўл ҳаракати назоратининг келажаги, шубҳасиз, инсонни ҳар бир чорраҳада тик турғизишда эмас, технологияни ишлатишда. Биз ҳам бу босқичга борамиз. Камера кўради. Ахборот тизими таҳлил қилади. Алгоритм қоидабузарликни қайд этади. Бу тенденциядан келиб чиқадиган мантиқий натижа – келажакда оддий назорат учун ходимни кўчада соатлаб ушлаб туришга эҳтиёж тобора камайиши мумкин. Лекин келажакдаги технология бугунги ходимни жазирамадан ҳимоя қилмайди. Камералар тўлиқ ишлайдиган тизим эртага қурилар. Ходим эса бугун кўчада турибди. Шунинг учун масала ЙҲХХ ходимларини абадий кўчада сақлаб қолиш ҳақида эмас. Аксинча, келажакда одам бажараётган оддий назорат функцияларини имкон қадар технологияга бериш керак. Аммо ўша кунгача кўчада турган инсоннинг соғлиғини “хизматнинг ўзи шунақа” деган битта жумла билан ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Чунки форма ичида ҳам инсон бор. Унинг ҳам уйида кутаётган оиласи бор. Ва баъзан ходим шаънига айтилган энг катта раҳмат – уни мақтаб қўйиш эмас, эртага яна соғ-саломат уйига қайтиши учун шароит яратиб беришдир.

  • ☀️ Форма ичида ҳам инсон бор. Унинг ҳам уйида кутаётган оиласи бор... Бугун турли идоралар билан боғлиқ ишларим туфайли тушликка қадар кўчада очиқ осмон остида юрдим. Имкон қадар салқин жойда юрган бўлсам ҳам, кўчадаги дим ҳаводан бош оғриб, нафас олиш оғирлашди. Шаҳарннг жуда кўп нуқталарида асосан йўл четида хизмат қилаётган кўплаб ЙҲХХ ходимларига кўзим тушди. Бизку машинага чиқишимиз билан ёки автобус келиши билан кондиционерли салонга кириб кетамиз. Улар эса шу ҳолатда куни бўйича хизмат олиб боради. Қорда ҳам – ўша ерда. Ёмғирда ҳам – ўша ерда. Жазирамада ҳам – ўша ерда. Ҳар доим ижтимоий тармоқларда бир хил манзарани кўрамиз: қорда турган ЙҲХХ ходимининг сурати чиқади – “Молодец!”, “Отасига раҳмат!”, “Мана ҳақиқий хизмат!” деймиз. Жазирамада турган видеоси тарқалса, яна олқишлаймиз. Албатта, бундай эътироф керак. Лекин бир нарсани тан олиш вақти келмадимикан: олқиш соя бермайди. “Молодец!” деган изоҳ организмни совутмайди. “Отасига раҳмат!” деган гап музлаган қўлни иситмайди. Баландпарвоз таърифлар эса йўқотилган соғлиқни тиклаб бермайди. Энг муҳими – форма инсон анатомиясини ўзгартирмайди. ЙҲХХ ходимида бизда йўқ қандайдир “чиллага чидамли” алоҳида аъзо йўқ. Унинг ҳам юраги бизникидек, ўпкаси бизникидек, қон босими ҳам об-ҳавога бизникидек таъсирчан. Погон таққани билан тана ҳароратини автоматик бошқарадиган янги орган пайдо бўлиб қолмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам очиқ ҳавода юқори ҳароратда ишлаш организмда иссиқлик зўриқишини келтириб чиқариши, бу эса толиқишдан тортиб жиддий саломатлик оқибатларигача олиб бориши мумкинлигини қайд этади. Шунинг учун бизда ЙҲХХ ходимларини фақат маънан рағбатлантиришдан моддий ва ташкилий ҳимоя қилишга ўтиш вақти келган, деб ўйлаймиз. Бизнингча, камида қуйидаги механизмларни кўриб чиқиш мумкин. 1. Доимий хизмат нуқталарида махсус иқлим модуллари ўрнатиш. ЙҲХХ ходимлари мунтазам хизмат ўтайдиган нуқталар хатловдан ўтказилиб, уларда кичик замонавий хизмат буткалари ташкил қилиниши мумкин. Ёзда совутиш, қишда иситиш, ичимлик суви, биринчи тиббий ёрдам воситалари ва қисқа дам олиш имконияти бўлган оддий модуль. Бу ҳашамат эмас. Бу иш жойи. 2. Оғир об-ҳаво шароити учун мавсумий устама жорий этиш. Йилнинг энг иссиқ, энг совуқ ёки ёғингарчилик юқори бўлган даврларида очиқ ҳавода хизмат қилган ходимларга алоҳида қўшимча ҳақ тўлаш мумкин. Масалан, йил давомида белгиланган 3 ой учун “ноқулай об-ҳаво шароитида хизмат қилганлик учун” махсус устама. Чунки кабинетда +22 даражада бажарилган саккиз соатлик хизмат билан асфальт устидаги жазирамада ўтказилган саккиз соат организм учун бир хил таъсир кўрсатмайди. 3. “Об-ҳавога қараб ротация”ни жорий қилиш. Ҳарорат ёки совуқ белгиланган хавф даражасига етганда ходимнинг очиқ ҳавода узлуксиз туриш вақти чекланиши, навбатма-навбат салқин ёки иссиқ жойда тикланиш учун мажбурий танаффус берилиши керак. Яъни организм чегарага етгач эмас, етмасидан олдин ходим алмаштирилиши лозим. 4. Мавсумга мос профессионал экипировка билан таъминлаш. Ёзги енгил ва ҳаво ўтказувчан форма, қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалар, совутувчи жилетлар, қишда термоэкипировка, сифатли сув ва шамол ўтказмайдиган устки кийимлар — буларни “қўшимча қулайлик” эмас, хизмат хавфсизлиги воситаси деб қараш керак. 5. Соғлиқни алоҳида назорат ва компенсация механизмини белгилаш. Йиллар давомида очиқ ҳавода хизмат қилган ходимлар учун чуқурлаштирилган даврий тиббий кўрик, реабилитация, санаторий йўлланмалари ёки алоҳида ижтимоий пакетларни кўриб чиқиш мумкин. Чунки хизмат давомида сарфланган соғлиқ ҳам – хизматга берилган ресурс. Бу ерда яна бир муҳим жиҳат бор. “Ҳозир бутка қуриб, устама бериш ўрнига камераларни кўпайтириш керак”, деган фикр ҳам билдирилиши мумкин. Бу фикрда ҳам мантиқ бор. Хитойда электрон йўл назорати воситалари орқали қоидабузарликларни автоматик қайд этиш амалиёти кенг қўлланмоқда; Буюк Британияда ҳам тезлик, светофор, йўлак қоидалари ва автомобиль рақамларини автоматик аниқлаш тизимлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиётининг бир қисмига айланган.

  • Шу боис "Шунга ҳам мутасаддиларнинг ақли етмайдими?" деган саволни беришдан олдин, балки: "Бизга жуда оддий кўринаётган бу ечимнинг бизга кўринмаётган қандай томонлари бор экан?" деб ўйлаб кўришимиз керакдир Зеро, муаммони кўриш – муҳим. Уни жамоатчиликка олиб чиқиш – фойдали. Таклиф билдириш – зарур. Аммо барча манфаатлар ўртасида мувозанат топиб, оқибати учун масъулиятни зиммага олган ҳолда қарор қабул қилиш – бутунлай бошқа масала БИЗНИНГЧА. 📲 Бизни кузатиб боринг! t.me/legal_focus

  • Интернетда жамоатчилик диққатини муаммога қаратиб, таклиф айтиш осон. Аммо давлат идораси масъули сифатида қарор қабул қилиш-чи? (Таклиф билдириш билан уни давлат миқёсида амалга ошириш ўртасида қандай фарқ бор?) Ижтимоий тармоқларда шундай фикрларни кўп учратамиз: "Нега шуни қилса бўлмайди?", "Шунга ҳам мутасаддиларнинг ақли етмайдими?", "Буни тушуниш учун катта мутахассис бўлиш шартми?", "Тайёр ечим турибди-ку, нега ҳеч ким ҳаракат қилмайди?" Бундай жумлалар таъсирчан эшитилади. Муаммо ҳам аниқ, таклиф ҳам мантиқий, айбдор ҳам деярли топилган. Пост охирига бир-иккита ундов белгиси қўйилса, масала ҳал бўлишига фақат мутасаддилар халақит бераётгандек таассурот уйғонади. Лекин бир савол бор: ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси кўраётган муаммони давлат идорасидаги мутахассислар ҳақиқатан ҳам кўрмаяптими? Ёки бизга оддий ва тайёр ечимдек кўринаётган таклифнинг ортида бошқа иқтисодий, ҳуқуқий ва амалий омиллар ҳам борми? Аслида, жамоатчилик кўтарган кўплаб масалалар мутасадди идоралар ходимларининг ҳам хаёлига келган, муҳокама қилинган ёки ўрганилаётган бўлиши мумкин. Фарқи шундаки, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси муаммонинг энг кўзга ташланадиган томонини кўриб, тезкор таклиф билдиради. Давлат идораси масъули эса қарор қабул қилишдан олдин унинг инвестиция муҳитига, қонунчиликка, халқаро мажбуриятларга, бюджетга, тадбиркорликка ва аҳоли манфаатларига таъсирини ҳам ҳисобга олиши лозим. Қисқаси, ижтимоий тармоқда "Нега шундай қилмаймиз?" деб ёзиш учун бир дақиқа етиши мумкин. Аммо "Шундай қилсак, кейин нима бўлади?" деган саволга жавоб топиш баъзан ойлаб таҳлил талаб қилади. Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда хорижий инвесторлар иштирокида ташкил этилган корхоналарда, аввало, маҳаллий фуқароларни иш билан таъминлаш зарурлиги ҳақида таклиф билдирилди. Бир қарашда жуда мантиқий: корхона шу ерда, иш ўрни шу ерда, иш излаётган одам ҳам шу ерда. Шундай экан, ишчини нега четдан олиб келиш керак? Бу саволни ўқиган одам беихтиёр: "Ҳақиқатан ҳам, шуни аввалроқ ҳеч ким ўйламаганми?" деб қолиши мумкин. Аслида эса масала бир қарашда кўринганидан анча мураккаброқ. Айрим корхоналарга муайян технологияни биладиган мутахассис, хорижий ускунани бошқара оладиган ходим ёки компаниянинг ички иш услубини тушунадиган тажрибали кадр керак бўлиши мумкин. Баъзан инвестор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш даврида ўз мутахассисларини олиб келади, кейинчалик улар маҳаллий кадрларни тайёрлайди. Бошқа ҳолатда эса муайян вазифани маҳаллий фуқаролар ҳам бемалол бажара олиши мумкин. Бу ерда савол "хорижий ишчи керакми ёки керак эмасми?" деган оддий танловдан иборат эмас. Асосий масала – қайси лавозимга хорижий мутахассис ҳақиқатан зарур, қайси иш ўрнини эса маҳаллий кадрлар билан тўлдириш мумкинлигини холис баҳолашда. Ижтимоий тармоқларда таклифлар бир жумла билан ифодаланади: "Хорижий корхона бўлса ҳам, ишчиларни маҳаллий аҳолидан олса блади-ку!" Давлат идораси масъулининг хаёлида эса шу заҳоти бир нечта савол пайдо бўлади: қайси соҳаларда, қандай нисбатда, қайси малака даражасида, қандай истиснолар билан, инвесторнинг ҳуқуқлари қандай таъминланади, маҳаллий кадр етишмаса нима қилинади? Қисқаси, ижтимоий тармоқларда таклифнинг охирига нуқта қўйилади. Масъул идорада эса айнан ўша нуқтадан кейин иш бошланади. 🙂 Биз юқоридаги фикрларимиз билан ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган муаммолар ва таклифлар аҳамиятсиз ёки нотўғри демоқчимасмиз. Аксинча, улар жамиятни ўйлантираётган муаммони кўрсатади, муҳокамани жонлантиради ва мутасадди идоралар учун жамоатчилик кайфиятини англашга ёрдам беради. Баъзан оддий фойдаланувчининг битта саволи катта бир лойиҳага туртки бўлиши ҳам мумкин. Фақат таклиф билдириш билан қарор қабул қилиш ўртасидаги фарқни тушунтирмоқчимиз. Таклиф муаммонинг бир томонидан келиб чиқиши мумкин, қарор эса унинг барча томонларини ҳисобга олиши шарт. Чунки давлат миқёсида қабул қилинган қарор фақат бир пост муаллифига эмас, минглаб фуқаролар, тадбиркорлар, ташкилотлар ва бутун бир соҳа фаолиятига таъсир қилади.

  • ⚖️ Хизматга оид маълумот: эҳтиётсизлик ортида жавобгарлик бор Жиноят кодексида шахсга доир маълумотлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини ошкор қилиш, давлат сирларини ўзгага бериш ёки тарқатиш, шунингдек махфий ҳужжатларни муомала қоидаларини бузиш оқибатида йўқотиш учун алоҳида жавобгарлик белгиланган. Қилмишнинг хусусияти ва келиб чиққан оқибатларга қараб, айбдорга жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёки саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин. Демак, хизмат маълумотини сақлаш – шунчаки ички тартиб эмас. Бу қонун талаби, ходимнинг шахсий масъулияти ва давлат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шартидир. 📌 Қайси қонунбузилиш учун қандай жавобгарлик белгиланган? Туркумнинг сўнгги видеослайдларида батафсил танишинг. 👇 📲 Бизни кузатиб боринг! t.me/legal_focus

  • 🔐 ДАВЛАТ СИРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЭҲТИЁТКОРЛИКДАН БОШЛАНАДИ Давлат сирларини ҳимоя қилиш фақат маълумотни ошкор этмаслик билан чекланмайди. Уни қабул қилиш, сақлаш, ундан фойдаланиш ва узатишнинг ҳар бир босқичида белгиланган тартибга риоя этиш талаб қилинади. Ходим махфий маълумотлар билан фақат хизмат вазифаси ва берилган рухсат доирасида ишлаши, уни рухсатсиз ўзга шахсларга, ҳатто ҳамкасбларига ҳам етказмаслиги лозим. Хизматга оид маълумотларни шахсий қурилмада сақлаш, электрон почта ёки ижтимоий тармоқлар орқали юбориш эса ахборот хавфсизлигига жиддий таҳдид туғдириши мумкин. Шу боис ҳимояланган алоқа каналларидан фойдаланиш, техник хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва ҳар бир маълумотга масъулият билан муносабатда бўлиш – ҳар бир ходимнинг муҳим хизмат вазифаларидан биридир. 📌 Давлат сирларини ҳимоя қилишнинг амалдаги механизмлари ва ходимларнинг бу борадаги вазифалари профилактика инспектори фаолияти мисолида – навбатдаги видеослайдда. 👇 t.me/legal_focus

  • ☀️ Ассалому алайкум, қадрдонлар! Янги ҳафта бошланди. Олдинда янги вазифалар, янги учрашувлар ва янги имкониятлар бор. Бу ҳафтада ишларимиз баракали, натижаларимиз эса кутганимиздан ҳам яхшироқ бўлсин! 📈⬆️

  • 🔐 ХИЗМАТГА ОИД МАЪЛУМОТЛАРНИ БИЛИШДАН КЎРА, УНИ ХАВФСИЗ САҚЛАШ МУҲИМРОҚ! Ходимнинг фаолияти фақат ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат эмас. У хизмат жараёнида тезкор маълумотлар, жиноий алоқалар, ахборот тизимлари ва бошқа шахсга оид маълумотлар билан ҳам ишлайди. Айтайлик, жиноят тўғрисида тезкор маълумот келиб тушди. Уни маҳалла фаоллари ёки аҳоли орасида ёки телефон орқали муҳокама қилиш тадбирнинг барбод бўлишига, шахсларнинг яширинишига ёки бошқа жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Худди шунингдек, хизмат маълумотларини ҳимояланмаган компьютерда сақлаш, шахсий флешкага кўчириш ёки ахборот базасидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш ҳам маълумотлар хавфсизлигига хавф туғдиради. Шу боис ходим маълумотни нафақат ошкор қилмаслиги, балки уни тўғри сақлаши, узатиши ва ундан фақат хизмат доирасида фойдаланиши зарур. 📌 Шу сабабли, профилактика инспектори фаолияти мисолида давлат сирларига оид нормалар қачон ва қандай аҳамият касб этиши тўғрисида видео тайёрладик. 👇 t.me/legal_focus

  • ☀️ Ассалому алайкум, қадрдонлар! Душанба келиши билан дам олиш кунлари жуда тез ўтиб кетгандек туюлади. 😁 Аммо янги ҳафта – янги режалар, янги имкониятлар ва яхши натижалар учун яна бир бошланишдир. Ҳафта давомида барчангизга кўтаринки кайфият, баракали ва юқори натижалар ҳамроҳингиз бўлсин! 📈⬆️

  • Афсуски....

  • без подписи

  • Финларда биринчи синф Финландияга кўчиб ўтгач ўғлимни биринчи синфга олиб бордим. Рус анъаналарига мувофиқ уни тайёрладим, ҳар ҳолда биринчи синф. Мактаб олдида 14 август куни соат 9:00 да йиғилиш керак. Дастлабки шок ҳолатим, ўқувчилар ҳуддики уйда нима кийишса, ўша кийимда келишган. Костюм шим, галстук тақиб, гулчамбар кўтариб олган ўғлим ҳамманинг кўз ўнгида таклиф қилинган санъаткорга ўхшаб қолди. Ўқитувчини гул билан биздан бошқа ҳеч ким табрикламади. Шарлар, куй-қўшиқлар умуман йўқ. Мактаб директори чиқиб ким қайси синфга боришини айтди ва шу билан бизнинг биринчи сентябрь ниҳоясига етди. Барча чет элликлар: ҳиндлар, яҳудийлар, руслар, украинлар ва бошқалар бир синфда ўқишади. Дарсни фин ўқитувчи ва уч нафар таржимон олиб боради. Иккинчи шок: ота-оналардан мактабга тайёргарлик учун ҳеч нарса талаб этилмайди. Мактаб попкасидан тортиб ручкасигача мактаб таъминлайди. “Сизнинг фарзандингиз жуда ажойиб, биз у билан тил топишиб кетишимизга ишончим комил” ҳамма ўқитувчининг тилида шу гап. Ўқитувчиларнинг ягона сўрови фарзандингиз билан етарлича вақт ўтказаяпсизми? Агар жавоб йўқ бўлса, сизни мактаб психологи билан учрашувга таклиф қилишади. Учинчи шок: ҳамма ўзи нима ейишини мактаб сайти орқали бир кун олдин хабар беради, мусулмонлар чўчқа гўшти емаслиги мумкин, баъзи болаларга ёғли овқат мумкин эмас. Барчасини сиз ўзингиз олдиндан буюртма берасиз. Форма деган нарса умуман йўқ, ким қандай хоҳласа, шундай кийим кияди. Партада ўтириш умуман мажбурий эмас, бола хоҳласа, гиламда ўтириб ҳам дарс ўтиши мумкин. Асосийси болага қулай бўлса, бўлди. Онасини эмсин, буларнинг ҳаммаси қанча туради, бунга пулим етадими, деган савол миямдан чиқмай қолди? Тўртинчи шок: ҳаммаси текин, 0 доллар, 0 цент. Эшитяпсанми, Карл, ғирт текин! "Нега бундай?" деган савол билан ўғлимнинг ўқитувчисига мурожаат қилдим. Унинг жавоби бешинчи шок бўлди. — Ахир сиз солиқларни тўлаяпсиз-ку, бизда мактаблар мана шу солиқлар ҳисобига сизнинг фарзандларингизни ўқитади. Мен ўзимнинг чириб кетган коммунистик советча ғояларим билан юрган эканман-да... ©️ Наталья Киреева 👉 @azizbekhmem

  • 1 авг.1 107425

    ХИЗМАТДА БИЛГАНИНГИЗ – ХИЗМАТДА ҚОЛИШИ КЕРАК Хизматга оид ҳужжатни Telegram гуруҳига юбориш, шахсий телефонда бошқаларга тегишли маълумотларни сақлаш ёки хизмат давомида маълум бўлган воқеаларни давраларда гапириб бериш оддий ҳолатдек кўриниши мумкин. Аммо бундай эҳтиётсизлик давлат ёки хизмат сирининг, шунингдек шахсга доир маълумотларнинг ошкор бўлишига олиб келиши мумкин. Айниқса, "айрим тоифадаги" шахслар, тезкор тадбирлар, махсус дастурлардаги маълумотлар ҳамда хизматга оид сурат ва видеолар билан ишлашда ҳар бир ходим масъулиятни унутмаслиги лозим. Давлат ёки хизмат сирларини сақлаш мажбурияти хизматдан ёки нафақага чиқиш билан ҳам тугамайди. Видеоларда профилактика инспекторининг кундалик фаолиятида учрайдиган шундай вазиятлар мисолида нималар ҳақида гапириш, юбориш ва тарқатиш мумкин эмаслиги содда қилиб тушунтирилган. Бу қоидалар хизматга оид маълумотлар билан ишлайдиган барча давлат органлари ходимлари учун ҳам муҳим. 👇 📲 Бизни кузатиб боринг! t.me/legal_focus

  • ☀️ Ассалому алайкум, қадрдонлар! Шанба – бироз нафас ростлаб, ўтган ҳафтани сарҳисоб қилиш ва янги куч тўплаш учун ажойиб фурсат. Баъзан олдинга юриш учун тезлик эмас, тўғри йўналиш ва хотиржамлик муҳим бўлади. Барчангизга файзли, мазмунли ва кўтаринки кайфиятга бой кун ҳамроҳ бўлсин! 🌿

  • ⚖️ Хулоса Фирибгарликдан жабрланиш ақлсизлик белгиси эмас. У инсоннинг қўрқуви, ишончи, умиди ва шошқалоқлигидан фойдаланишга қурилган профессионал манипуляциядир. Шунинг учун энг хавфли фикр: "Мен ақллиман, мени алдашмайди", деган ишонч бўлиши мумкин. Энг хавфсиз ёндашув эса: "Мен ҳам адашишим мумкин. Шунинг учун аввал текшираман". Чунки фирибгарнинг энг катта душмани – жуда ақлли инсон эмас. Шошилмайдиган инсондир 😉 📲 Бизни кузатиб боринг! t.me/legal_focus