Liberalist
СтатистикаLiberalist – eng ishonchli yangiliklar kanali! Bizda: 🔥 So'nggi yangiliklar! 📑 Tahliliy maqolalar! 🌐 Statistik maʼlumotlar! Taklif va murojaatlar uchun: @advreklama_1
- Последний пост
- 15 апр. 2025 г.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
🇷🇺 Москва ва Вашингтон Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича келишувнинг асосий параметрларини ҳали ҳам келишиб олишмаган — Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг бошқа баёнотлари: ◾️ Трамп маъмуриятида Россия ва АҚШ нинг элчихоналари фаолияти масалаларини муҳокама қилаётган “оқилона фикрловчи одамлар” бот; ◾️ Россия ҳеч кимдан санкцияларни бекор қилишни сўрамайди; ◾️ Евроиттифоқ Киев режими ўзгармаслиги учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда; ◾️ Трамп маъмуриятида Байден жамоасининг Россия билан мулоқот қилмаслик қарори “аҳмоқлик” деб тан олинган. 📰 Батафсил либералистда...
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
🌪 Хитойда ҳалокатли довул: ўнлаб қурбонлар Соатига 150 км тезликдаги бўрон Хэбэй вилоятида катта вайронагарчилик келтирди. Шамол ҳатто 60 кг оғирликдаги одамни ҳам учириб кетиши мумкин эди. 🇨🇳 Мамлакатда хавф даражаси "апельсин ранг" этиб белгиланди — бу энг юқори даражалардан бири. Табиат ўз синовини тобора кучайтирмоқда... 📰 Батафсил либералистда...
Петербургда 700 нафар кўнгилли 17 минг қурбқани йўлнинг нариги томонига олиб ўтиш учун тўпланди. Амфибияларга миграция даврида ёрдам керак — улар машина остида қолиб кетиш хавфи бор. Кўнгиллар нафақат қурбқаларни кўчиришлари, балки уларни санашлари ҳам керак бўлади. 📰 Батафсил либералистда...
Электроника қимматлашмайди: Трамп электрон қурилмаларни улкан бож тарифларидан озод қилди АҚШ президенти Дональд Трампнинг янги қарорига кўра, барча мамлакатлардан олиб кирилаётган смартфонлар, ноутбуклар, қаттиқ дисклар, процессорлар ва хотира чипларига нисбатан стандарт 10% бож сақланиб қолади. Эслатиб ўтамиз, янги тариф сиёсатига кўра, айрим Хитой маҳсулотларига 125% гача бож қўлланилиши кутилган эди, бироқ электроника бу рўйхатдан чиқариб ташланди. Шунингдек, ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш ускуналари учун ҳам бож имтиёзлари берилади. Бу эса АҚШда йирик сармояларни амалга ошираётган TSMC каби чип ишлаб чиқарувчи компанияларга катта фойда келтиради. Bloomberg таҳлилчилари фикрича, бу имтиёзлар вақтинча бўлиши мумкин, яъни келажакда электроника учун алоҳида тарифлар жорий қилиниши эҳтимоли бор, аммо улар ҳар ҳолда 125% дан паст бўлиши кутилмоқда. 📰 Батафсил либералистда...
🇺🇸🇾🇪 АҚШ шанба оқшомида Яманнинг марказий қисмида жойлашган Ал-Байда вилоятидаги техникa билим юртига бешта авиазарба берди — ОАВ Маҳаллий манбаларга кўра, мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги Саъда вилоятида ҳусийларнинг позицияларига учта авиазарба йўлланган. Аl Masirah телеканали хабар беришича, Яманнинг ғарбий қисмида жойлашган Ҳодейда вилояти ҳам ўққа тутилган. 📰 Батафсил либералистда...
🇮🇷 Теҳрон ҳеч қачон ядро қуроли яратиш йўлидан бормайди — Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили "Эрон ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда ядро қуроли яратиш йўлига ўтмайди. Бу стратегиямизнинг ажралмас қисми, у Олий етакчимизнинг фатвосига асосланган. Менимча, бу масалада ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас", — дея таъкидлади Исмоил Багаий. 📰 Батафсил либералистда...
🇺🇸 Goldman Sachs АҚШда рецессия эҳтимолини 45 фоизга оширди Инвестиция банки савдо урушининг кучайиши фонида Қўшма Штатларда иқтисодий пасайиш эҳтимолини бир ҳафта ичида иккинчи марта оширди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Аввалроқ Goldman Sachs Оқ уйнинг глобал импорт божлари жаҳон иқтисодиётига зарба беришидан хавотирланиб, кутилмани 20 фоиздан 35 фоизга ўзгартирган эди. Тез орада рецессия эҳтимоли ортди, чунки божлар миқдори кутилганидан кўпроқ бўлди. Ўшандан бери дунёнинг камида еттита етакчи инвестиция банки иқтисодий пасайиш хавфи кутилмаларини оширди. Хусусан, J.P. Morgan банки Трампнинг тарифлари нафақат Қўшма Штатларда инфляцияни келтириб чиқариши, балки бошқа мамлакатларнинг жавоб чораларига олиб келишидан хавотирланиб, рецессия эҳтимолини 60 фоизга баҳоланганди. 📰 Батафсил либералистда...
🇪🇺🇺🇸 Евроиттифоқ давлатлари яқин кунларда АҚШ импортига қарши 28 миллиард долларгача бўлган қийматдаги биринчи жавоб чораларини маъқуллаши мумкин — Reuters Нашрга кўра, жавоб тарифлари Қўшма Штатлардан олиб кириладиган гўшт, дон маҳсулотлари, вино, ёғоч, кийим-кечак ва бошқа маҳсулотларга тааллуқли бўлади. Шунингдек, душанба куни Люксембургда АҚШ томонидан киритилган божлар масаласида Европа Иттифоқи Савдо вазирларининг илк учрашуви бўлиб ўтади. "Учрашувнинг асосий мақсади Вашингтон билан савдо тарифларини бекор қилиш юзасидан музокаралар олиб бориш истагини билдирувчи ягона келишувга эришиш, шунингдек, агар бу муваффақиятли бўлмаса, қарши чоралар кўришга тайёрликни намойиш қилишдир", дея хабар бермоқда Reuters ЕИ расмийларига таяниб. Бундай қадам Европа Иттифоқининг Хитой ва Канада қаторига қўшилиб, АҚШга жавоб божларин жорий этишини англатади, деб ёзади нашр. 📰 Батафсил либералистда...
🇷🇺🇺🇸 Москва ва Вашингтон ўртасидаги янги мулоқотни кейинги ҳафтада кутиш мумкин — Россия президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев Унинг айтишича, Россия Қўшма Штатлар томонидан “дастлабки қадамлари”ни кўрмоқда ва мулоқот тиклангани ҳақида умид бор. "АҚШ компанияларидан Россияга қайтиш бўйича кўплаб сўровлар оляпмиз. Бу нафақат энергетика соҳасида, балки бошқа соҳаларда ҳам кузатилмоқда", —дея қўшимча қилди Дмитриев. 📰 Батафсил либералистда...
🇪🇺🇮🇹🇺🇸 Евроиттифоқ АҚШга қарши жавобий санкцияларини жорий қилмаслиги керак — деди Италия бош вазири Жоржа Мелони "Менимча, божга бож билан жавоб бериш энг яхши йўл эмас. Чунки бу бизнинг иқтисодиётимизга, ташқарида бўлаётган воқеалардан кўра, кўпроқ таъсир қилиши мумкин. Биз бу масалада америкаликлар билан очиқчасига мулоқотни бошлашимиз зарур", — дея фикр билдирди Мелони. 📰 Батафсил либералистда...
O'zbekiston Qurolli kuchlarining texnikalarini va yangliklarini yoritib boruvchi ajoyib kanalga taklif qilamiz ✅ Oʻzbekistonda🇺🇿 qanday qurollar va ularning sonlari haqida bilasizmi😳🤔 🇺🇿🚩SSSRNING OROL DENGIZIDAGI MAXFIY BIOKIMYOVIY POLIGONI HAQIDA 🇺🇿Birinchi oʻzbek marshali kim🤔 ⚔️NATO aslida qanday tashkilot? 🇺🇿❤🔥Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan Tarlon texnikasi haqida bilasizmi? 🇺🇿Sobiq Oʻzbekistondagi AQSh🇺🇸 harbiy bazasi haqida bilarmidiz ?🤔 🇺🇿Oʻzbekiston HQ-9 Zenet Raketa kompleksi Haqida malumot⚡ 🇺🇿🚁Oʻzbekiston Fransiyadan🇫🇷 sotib olgan💸 Super Puma vertalotlari haqida.🔥 🔥NATO Qanday tashkilot Uni Oʻzbekiston🇺🇿ga Qanday aloqasi boʻlgan Bu haqida bilasizmi⚡ 🇺🇿🇨🇳Oʻzbekiston Havo Kuchlariga Tegishli Wing Long Droni haqida bilasizmi🤔 🇺🇿🇹🇷Oʻzbekiston Harbiy Havo kuchlariga tegishli Bayraktar Tb2 droni haqida❤🔥 @ArmiyaUzbekistantop1 kanaliga azo bo'ling sizga kerakli malumotlar va yangliklar barchasi shu kanalda✅
🇺🇸 Трампнинг савдо божлари АҚШ доллари ва “Америка асри” гегемонлигига якун ясаши мумкин — Euractiv "Божларнинг жорий этилиши, албатта, Европа учун ёмон хабар, бироқ улар таҳлилчиларга кўра, АҚШнинг ўзи учун “потенциал ҳалокатли” бўлиши мумкин. Бу ҳолат Европада ЯИМининг камайишига олиб келади, аммо бу камайиш Қўшма Штатлардаги ишлаб чиқариш ҳажмидагидан анча кам бўлади", деб ёзади нашр мутахассисларнинг фикрига таяниб. Қайд этилишича, Трампнинг протекционистик сиёсати ва умумий беқарорлик глобал иқтисодиётда туб ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин. Бу эса Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ўзгартириши, кўп қутблилик жараёнини тезлаштириши ва долларнинг гегемонлигига якун ясаши мумкин. 📰 Батафсил либералистда...
📊Econosfera – Eng dolzarb iqtisodiy xabarlar! Dunyo va O‘zbekiston iqtisodiyotidagi muhim yangiliklar, tahlillar va prognozlar bizda! Kanalga qo‘shiling: @econosfera
🇱🇹🇺🇸 Литвада ўтган ҳафта ўқув машғулотлари пайтида йўқолган тўрт нафар америкалик ҳарбийдан уч нафарининг жасади топилди Бу ҳақда АҚШ Европа ва Африка қўмондонлиги расмий сайтида хабар берилди. Ҳалок бўлган аскарларнинг шахси ошкор қилинмаган, шунингдек, жасадлар қаердан топилгани ва уларнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳақида маълумот берилмаган. Тўртинчи ҳарбийни қидириш ишлари давом этмоқда. Бундан бир неча соат аввал Пабраде ҳарбий полигонидаги торф ботқоғидан М88 Hercules бронемашинаси чиқариб олинган эди. Мазкур техника 25 март куни ҳарбийлар билан бирга йўқолган эди. 📰 Батафсил либералистда...