МАЪРИФАТУЛЛОҲ
Статистика- Последний пост
- 16 авг.
- Последнее чтение
- ещё не заходили
- Постов за неделю
- 8
- Всего постов
- 24
- Тип
- открытый
- Язык
- русский
- В каталоге с
- 15 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 82
- 1/48двое суток
- 93
- 1/72трое суток
- 101
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
55) "ал-Матийн" — "Қувватида мустаҳкам ва матонатли Зот. Гоҳида тўсатдан куч келади, ана шу куч йўқ бўлувчидир. Аммо мустаҳкам, метин ва абадий бўлган куч ал-Матийн дейилади. Ал-Матийн сўзини Аллоҳ таоло учун ишлатсак, мукаммал куч-қувват деган маънода ишлатамиз. Аллоҳнинг кучи таъсир ўтказувчидир, таъсирланувчи эмас. Мукаммал қувват деганда Унинг қудрати энг юқори даражада бўлиб, уни ер ва осмонда бирор нарса ожиз қолдирмайди. Унинг кучи қайси макон ва замонда бўлса ҳам, бардавом бўлувчидир. Эй инсон, агар сен ал-Матийн сифатли Аллоҳ билан бирга бўлсанг, куч-қувватни ҳис қиласан ва бирор киши сенга зарар бера олмайди. Сен ўзингни Аллоҳнинг муҳофазаси, риояси ва ҳимоясида эканингни идрок қиласан. " @ism_sifat
54) "ал-Қовийй" — "Ўта кучли ва қувватли зот. Ал-Қовийй – мукаммал куч соҳиби. У ҳар бир нарсага қодирки, ҳар қандай ҳолатда ҳам Унга ожизлик ҳукмрон бўлмайди. У шу даражада қувват эгасики, Унинг азамати олдида барча куч йўқ бўлиб кетади. Ал-Қовийй – ғолиб бўлиб, мағлуб бўлмайди; паноҳ сўралиб, Унга талпинилади. Сен мана шундай кучли Зот билан бирга бўлсанг-у, бирор кишидан қўрқишга ҳақинг борми? Модомики, сен Аллоҳ билан бирга экансан, сенга ким ҳам бас кела олар эди? Аллоҳ сенга қарши экан, сенинг ёнингда ким ҳам тура олар эди? Эй Робб! Сени топган киши нима йўқотибди, Сени йўқотган киши нимани ҳам топибди! «Улар Аллоҳнинг ҳақиқий қадри-улуғлигини билмадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ кучли-қудратлидир» (Ҳаж, 74)." @ism_sifat
без подписи
без подписи
53) "ал-Вакийл" — "Барчанинг иши топширилган зот. Ал-Вакийл – бандаларнинг ризқига ва ишларига вакил, деган маънодадир. Демак, бандаларнинг ҳар бир иши Аллоҳ таолога топширилган, ишларнинг барчаси У Зотга қайтувчидир. Масалан, инсон ҳаёти давомида кўплаб муаммо, хавф-хатар ва хасталикларга йўлиқади. Нима учун шундай? Бундаги ҳикмат банда Аллоҳни вакил қилиб, Унинг ҳузурига талпиниб, Унгагина суяниб, Унинг эшигини тақиллатиб, Унга муҳтож банда бўлиши учундир. Инсон Аллоҳни вакил қилгандагина ҳақиқий таваккулни амалга оширган бўлади. Ким Аллоҳга таваккул қилиш таъмини тотса, том маънодаги омонлик, хотиржамлик ва сукунатни қўлга киритади. Аллоҳ инсонни заиф қилиб яратган. Агар кучли қилиб яратганида у Аллоҳга таваккул қилмас, Унга илтижо қилмас ва итоат қилмас эди. Демак, инсоннинг заиф яратилиши, фақат ва фақат ўзининг фойдасига бўлиб, барча ишларини энг кучли Зотга топшириб, таваккул қилади ва У Зотни вакил қилади." @ism_sifat
без подписи
без подписи
52) "ал-Ҳаққ" — "Ўзгармас, собит Зот. Ҳақни юзага чиқарувчи. Аллоҳ таоло ҳақ Унинг каломи ҳақ ваъдаси ҳақ ваъийди (дўзахдан қўрқитиши) ҳақдир. Аллоҳ таолонинг зоти, сифати ва феълида шак-шубҳа йўқдир, у ҳақиқатдир. Ушбу ҳақиқат атрофимиздаги нарсаларда ижро бўлувчидир. Масалан, Қуёш тонгда зуҳур бўлиши, кеча кундузга кириши, ер ёмғир билан ризқланиши ҳамда Унинг лутфу карами билан махлуқотларига иноят, Ўзининг дўстларига хос марҳамат, сабр қилувчилар, тақводорлар ва муҳсинлар билан бирга бўлиши ҳамда мазлумларга бироз фурсатдан кейин бўлса ҳам ёрдам бериши, синиб қолганларни тузатиши ва мажбур бўлиб қолганлардан зарарни кўтариши айни ҳақ ва ростдир. Ҳақнинг энг аввалги маъноси бор бўлишликдир. Унинг акси бўлмиш ботилнинг аввалги маъноси эса йўқликдир. Ваъданинг устидан чиқмаса, демак, унинг ваъдаси ботилдир. Шайтоннинг ваъдаси айни ботилдир. Гоҳида шайтон сени қўрқитади, ўша қўрқитиши ҳам ботилдир. Гоҳида камбағалликни ваъда қилади, ўша ваъдаси ҳам ботилдир. Аллоҳнинг ваъдаси эса айни ҳақиқатдир." @ism_sifat
без подписи
без подписи
51) "аш-Шаҳийд" — "Ҳар бир нарсага ҳозиру нозир. Барчага шоҳидлик берувчи. Аш-Шаҳийд «махлуқотлари қаерда бўлса ҳам Аллоҳ таоло уларни кузатиб туради» деган маънодадир. Аллоҳ махлуқларига жон томиридан ҳам яқиндир. Аллоҳ махлуқотларини мукаммал иҳота қилиш билан шоҳиддир. Ўша комиллик билиш, кўриш, тадбир қилиш, қудрат орқали намоён бўлади. Агар ҳаракатлансанг, У Зот кўради. Агар гапирсанг, У Зот эшитади. Агар бирор нарсани қалбингда яширсанг, У Зот билиб туради. Агар қимирласанг, У Зот кўриб туради. Аш-Шаҳийднинг «Аллоҳ таоло Ўзига танҳоликни ва адолатни гувоҳ қилган» деган маъноси ҳам бор. «Аллоҳ адолат ила туриб, албатта Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди» (Оли Имрон, 18). @ism_sifat
без подписи
без подписи
50) "ал-Боъис" — "Халқларга пайғамбарлар юборувчи. Кишиларга ҳиммат юборувчи. Ўликларни қайта тирилтирувчи. Масалан, инсон Аллоҳ томон бироз ҳаракатланса, Аллоҳ унинг ҳаракатига барака бериб, шижоатлантириб, қалбини очади ва тоат қилишига ёрдам беради. Агар инсон ботил йўлни ёки шаҳват йўлини ёки моддий йўлни ёки озор берувчи йўлни танласа, Аллоҳ ушбу қарордан узоқлашиши учун қандай ёрдам беради? Аллоҳ унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўяди. «Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўяди. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек тор ва танг қилиб қўяди» (Анъом, 125). Агар тўғри қарор қабул қилсанг, Аллоҳ қалбингни очиб қўйиш билан қарорингни амалга оширишга ёрдам беради. Агар хато қарор қабул қилсанг, Аллоҳ қалбингни тор ва танг қилиб қўяди. Бундан мақсад ёмон қарор қабул қилишингнинг олдини олишдир. Демак, бундаги боис қалбингни очиш ёки ёмонликдан тўхтатишдир. @ism_sifat
без подписи