tgindex
Ҳ

Ҳазрати Мулло

Статистика
@matmon_qishloqрусский
Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
ещё не заходили
Постов за неделю
4
Всего постов
36
Тип
открытый
Язык
русский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
416
+3 за 5 дн.
Сутки
+1
+0,24%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
500
36 постов
Вовлечённость
120,2%
к подписчикам
Постов в день
0,6
всего 36
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
214
1/48двое суток
245
1/72трое суток
264

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #савол_жавоб Эркакнинг тўпиғи очиқ туриши   ❓ Савол: Эркак кишининг тўпиғи очиқ туриши суннатми?   📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом манманлик ва мутакаббирликнинг барча турларини ҳаром қилган. Ана ўшалар қаторида кийим-кечак ила манманлик қилиш, гердайишни ҳам ҳаром қилгандир.   Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким манманликлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас”, деганлар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, мен изоримнинг бир тарафини ушлаб юрмасам тушиб қолади”, дедилар. “Сиз манманлик ила қиладиганлардан эмассиз”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).   Имом Бухорий “Ал-Жомиус-саҳиҳ” ҳадис тўпламларида “Манманликсиз иштонини судраб юрган киши ҳақида боб” деб алоҳида мавзу келтирганлар. Ушбу мавзу остида мазкур ҳадисни келтириш билан бирга Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир жанозага кийимларини судраб борганлари ҳақидаги ривоятни ҳам келтирадилар. Бу билан Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ манманликсиз узун кийим кийиш жоиз эканига ишора қиладилар. Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ҳадисдаги “манманликлик ила” жумласи барча иштон пойчасини судраб юрувчилардан хослайди ва қайтариқдан мурод такаббурлик қилиб кийимни судраш эканини кўрсатади. Шунинг учун ҳам Набий алайҳиссалом Абу Бакр розияллоҳу анҳуга бу борада рухсат берганлар ва “Сиз манманлик ила судраб юрадиганлардан эмассиз”, дея марҳамат қилдилар (“Шарҳу Саҳиҳи Муслим” китоби).   Демак, эркак киши изор (иштон, шим)ини узун киймаслиги ёки тўпиқни очиб юриши кераклиги ҳақидаги буюруқларнинг асосий сабаби манманликдан қайтариш экан.   Шунинг учун киши мутакаббирлик қилмасдан тўпиғини ёпадиган узун шимда юриши жоизлиги келиб чиқади. Валлоҳу аълам.   “Фатволар тўплами”дан @mehrob_uz

  • без подписи

  • без подписи

  • Ҳар кӣ бошад аҳли имон, ай азиз, Пок дорад чор чиз аз чор чиз. Аз ҳасад аввал ту дилро пок дор, Хештанро баъд аз он мӯъмин шумор! Пок дор аз кизбу аз ғайбат забон, То ки имонат наяфтад дар зиён. Пок агар дорӣ амалро аз риё, Шамъи имони туро бошад зиё. Чун шикамро пок дорӣ аз ҳаром, Марди имондор бошӣ, вассалом. Ҳар кӣ дорад ин сифот, бошад шариф, В-ар надорад, дорад имони заиф. Шайх АТТОР https://t.me/Xirad

  • #Видео #никоҳ 📹 Тўй қилмасдан ҳам уйланса бўладими? 🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш: Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz 🎩 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

  • Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар 1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар. 2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган. 4. Росулоллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди. 5. Росулоллоҳ (ﷺ) олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 6. Росулоллоҳ (ﷺ) кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар. 7. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди. 8. Росулоллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар. 9. Росулоллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар. 10. Росулоллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган. 11. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган. 12. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар. 13. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган. 14. Росулоллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган. 15. Росулоллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган. 16. Росулоллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган. 17. Росулоллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар. 18. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган. 19. Росулоллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар. 21. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2). 22. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар. 23. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2). 24. Вафот эткан бандадан қабрда Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди. 25. Росулоллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди. 26. Росулоллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган. 27. Росулоллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган. 28. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди. 29. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради. 30. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар. 31. Росулоллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар. 32. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар. 33. Росулоллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди. 34. Росулоллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар. 35. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади. https://t.me/ibrat_vaqt

  • ТАҚВО НИМАДАН БОШЛАНАДИ? Тақво қалбни поклаш ва Аллоҳ тақиқлаган кичик бўлса-да гуноҳлардан онгли равишда тийилишдан бошланади. Кўпчилик тақвони фақат нафл ибодатлар ёки дунёдан узилиш деб ўйлайди, аслида эса у иймонни ҳаётнинг шубҳа ва маъсиятларидан эҳтиётлаб яшашдир. Буюк саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу тақвони тиканзорда кийимини илаштирмай, эҳтиёт бўлиб юришга ўхшатганлар. Демак, ҳақиқий тақво инсон одамлар кўзидан йироқда, ёлғиз қолганда ҳам Аллоҳни ҳис қилиши, тилини ғийбатдан, луқмасини эса шубҳали маблағдан поклаши билан бошланади. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтганларидек, тақво — Жалил бўлган Аллоҳдан қўрқиш, Танзил (Қуръон)га амал қилиш, озга қаноат қилиш ва кўчиш (ўлим) кунига тайёргарлик кўришдир. Бугун ҳаётимизда Аллоҳ розилиги учун бирор кичик гуноҳни тарк эта олган бўлсак, демак, қалбимизда тақво куртак ёза бошлабди. Аллоҳ таоло барчамизни ҳақиқий муттақий бандаларидан қилсин. @mehrob_uz

  • Ислом дарахти кимларнинг қони билан суғорилди? "Минор" жоме масжиди имом-хатиби, ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий @mehrob_uz

  • Олимлар суҳбатида бўл Абулқосим Исфаҳоний Ибн Аббосдан ривоят қилади: «Луқмон ўғлига: “Эй ўғлим, олимлар суҳбатида бўл, агар уларнинг айтганига амал қилолмасанг ҳам, хулқлари билан хулқланасан. Агар хулқлари билан хулқланмасанг, уларнинг орасида бўлганинг учун (сенга ҳам) Аллоҳнинг раҳмати нозил бўлур”, деди. @mehrob_uz

  • 🤖 @MusicSavernbot orqali yuklab olindi.

  • 📌 НАФСНИНГ 7 ТУРИНИ БИЛАСИЗМИ? Динимизда инсоннинг ички дунёсини поклаш энг олий мақсадлардандир. Уламоларимиз Қуръони Карим оятларига таянган ҳолда, нафснинг 7 та турини баён қилганлар: 1. Нафси аммора (Ёмонликка буюрувчи нафс) Энг қуйи даража бўлиб, инсонни фақат гуноҳ, шаҳват ва Аллоҳга осийлик қилишга ундайди. 2. Нафси лаввома (Маломат қилувчи нафс) Гуноҳ иш қилиб қўйганда эгасини виждон азобига солувчи, қилмишидан пушаймон бўлиб, ўзини маломат қилувчи нафс. 3. Нафси мулҳима (Илҳомланувчи нафс) Яхшилик ва ёмонликни ажрата оладиган, қалбига Аллоҳ томонидан тақво ва чиройли амаллар илҳом қилинадиган нафс. 5. Нафси мутмаинна (Осуда нафс) Иймон ва Аллоҳнинг зикри билан бутунлай хотиржамлик топган, шубҳа ва қўрқувлардан қутилган олий нафс даражаси. 5. Нафси розия (Рози бўлган нафс) Бошига келган ҳар бир синов ва тақдирга чиройли сабр қилиб, Аллоҳнинг ҳукмидан тўла рози бўлган нафс. 6. Нафси марзия (Розилик топган нафс) Ўзи Аллоҳдан рози бўлгани каби, Аллоҳ таоло ҳам ундан ва қилган амалларидан рози бўлган нафс мақоми. 7. Нафси комила (Мукаммал нафс) Инсоний қусурлардан бутунлай пок бўлган, пайғамбарлар ва авлиёларга хос энг олий ва мукаммал нафс даражаси. 🤲 Аллоҳ таоло барчамизнинг нафсимизни пок ва хотиржам нафслардан қилсин! @mehrob_uz

  • ​​📹 Badr Jangi: Abu Jahlning So‘nggi So‘zlari – AI Talqinida – Ey Rasul | 6-qism → 📥 @YuklovchiBot orqali yuklab olindi

  • #савол_жавоб Эр-хотин бир-бирларига қарз берса бўладими?   ❓ Савол: Эр-хотин бир-бирига қарз берса ёки олиб турса бўладими? 📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Ҳар бир киши ўз мулкини хоҳлаганча тасарруф қилиши мумкин. Эр аёлининг нафақасидан ташқари бирор ҳожати учун қарз бериши мумкин. Ёки аёл ўз пулидан эрига қарз бериб туриши ҳам мумкин. Мабсут китобида: “Ўз мулкида тасарруф қилишлик мутлоқ мубоҳдир”, дейилган. Лекин бундай вазиятда эр-хотин бир-бирига берадиган маблағни қарз деб эмас, балки ҳадя, туҳфа деб берсалар, мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро, мусулмонлар бир-бирига ҳадя улашиши динимиз таълимотидир. Шундай экан, эр-хотин бир-бирига ҳадя беришлари билан ўзаро муҳаббат, оила мустаҳкамлиги таъминланган бўлади. Валлоҳу аълам.   “Фатволар тўплами”дан @mehrob_uz

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи

  • без подписи