Майор Қодиров
СтатистикаЎзбекистондаги криминал воқеа-ҳодисаларнинг асосий Telegram-канали.
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 7
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 020
- 1/48двое суток
- 1 168
- 1/72трое суток
- 1 260
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Наманганда автобусда ўзига тегажоғлик қилган эркакни урган 18 ёшли қиз оқланди. Апелляция суди унинг ҳаракатларини зарурий мудофаа деб топиб, қизга нисбатан тайинланган жазони бекор қилди. Ҳодисада эркак автобусда кетаётган қиз сон қисмини ушлаган, қиз эса бунга жавобан уни урган. Дастлаб биринчи инстанция суди иккаласини ҳам маъмурий жавобгарликка тортган эди. Наманган вилоят суди ишни қайта кўриб чиқиб, қиз ўзини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилган деган хулосага келган ва унга нисбатан маъмурий иш юритишни тугатган. Эркакка тайинланган жазо эса, аксинча, жуда енгил деб топилиб, оғирлаштирилган.
Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган мотоциклчи 15 суткага қамалди. 26 ёшли ҳайдовчи аввал ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган ва жараённи видеога олиб тарқатган. Суд ҳужжатларига кўра, кейинроқ ИИБ ходимлари ундан тушунтириш олиш ва мотоциклни жарима майдонига олиб кетиш учун борганида, у қонуний талабларни бажаришдан бош тортган, кўчада бақир-чақир қилиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Суд уни майда безорилик ва ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармасликда айбдор деб топиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган. Шунингдек, мотоциклчида транспорт воситасини бошқариш учун зарур бўлган «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.
Сурхондарёда мастликда гумонланган Damas ҳайдовчисининг яқинлари ЙПХ ходимларига ташланди. Ҳодиса 9 август куни Ангор туманида содир бўлган. ЙҲХБ маълумотига кўра, 39 ёшли ҳайдовчи ЙПХ ходимларини кўргач, ҳаракат йўналишини ўзгартириб қочишга уринган. Ходимлар уни кузатиб бориб, машинадан тушганидан кейин тўхтатган. Унинг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келгани сабаб тиббий кўрикка олиб бориш режалаштирилган. Шу пайт воқеа жойига ҳайдовчининг укаси, турмуш ўртоғи, яна бир укаси ва қўшниси келиб, ходимларга фаол қаршилик кўрсатган. Натижада икки нафар ЙПХ ходими тан жароҳати олган. Ҳолат бўйича Ангор тумани прокуратураси ва ИИБ тезкор-тергов гуруҳи текширув ўтказиб, фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатган.
без подписи
Тошкентда Comrade Aziz номи билан танилган Азиз Ҳакимов 4 йил 2 ойга қамалди. 11 август куни Шайхонтоҳур тумани жиноят ишлари бўйича судида унинг иши бўйича ёпиқ суд мажлиси якунида ҳукм ўқилди. Суд Ҳакимовни урушни тарғиб қилиш бўйича оқлаган, бироқ уни туҳмат, ҳақорат ҳамда миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатишда айбдор деб топган. Тайинланган жазолар қисман қўшилиб, унга 4 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган. Бундан ташқари, суд Рақамли технологиялар вазирлигига Ҳакимов юритган Telegram каналини блоклаш мажбуриятини юклаган. Ишдаги олти нафар жабрланувчи етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш учун фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши мумкин.
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочиб, мотоциклни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчи 15 суткага қамалди. Ҳодиса «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода мотоциклчи ЙПХ инспекторларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмай, юқори тезликда ҳаракатни давом эттиргани кўринади. Тошкент шаҳар ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳайдовчининг шахси аниқланиб, унга нисбатан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилган. Суд уни 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилган. Текширувда мотоциклчида «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги, унда фақат «В» тоифаси борлиги ҳам аниқланган. Маъмурий қамоқ муддати тугагач, у мотоциклни олиб кетиш учун мурожаат қилса, «А» тоифаси мавжуд эмаслиги бўйича қўшимча чоралар кўрилиши айтилган.
Тошкентда «Иззат Назарбек» номи билан танилган 36 ёшли эркак товламачилик, аёлни жинсий алоқага мажбурлаш ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб ушланди. ИИББ маълумотига кўра, у ва шериклари фуқаролардан таҳдид ва зўравонлик орқали жами 108 минг доллардан ортиқ пул ундирган бўлиши мумкин. Биринчи жабрланувчидан BMW X5 учун 30 минг доллар, ошхона мебели учун яна 15 минг доллар тўлатилган ва умумий ҳисобда 70 минг доллар олингани айтилмоқда. Яна бир фуқаро эса бизнесга мажбурий шерик қилингани, Туркияда жиноят олами вакиллари билан учраштирилиб, қўрқитилгани ва ундан 38 минг доллар ундирилганини билдирган. Текширув вақтида бир аёл ҳам мурожаат қилиб, гумонланувчи унинг шахсий суратларини Instagram’да тарқатиш билан таҳдид қилиб, учрашиш ва жинсий алоқага мажбурлагани, зўравонлик ишлатганини айтган. Эркак Учтепадаги спорт залларидан бирида қўлга олинган. Унинг ёни ва сақловидан иккита «Байкал» тўппончаси, ўқ-дорилар ва пичоқлар олиб қўйилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг жуда кўп миқдорда товламачилик ҳамда аёлни жинсий алоқага мажбурлаш билан боғлиқ моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қамоққа олинган.
Фарғонада 1,2 млн долларлик бинони қайтариш учун 200 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди Фарғонада «Мансур Казанский» лақаби билан танилган Мансур Арипов ва унга алоқадор шахслар товламачиликда гумонланиб ушланди. Тергов маълумотига кўра, Арипов Тошкентда яшовчи фуқарога тегишли 1,2 млн долларлик нотурар жойни ўз номига расмийлаштириб олган, аммо кейин банк кредити олишдан бош тортган. Шундан сўнг у объектни эгасига қайтариш эвазига 200 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбирда Арипов нотариал идорада 100 минг доллар эвазига бинога бўлган ҳуқуқни қайта ўтказаётган вақтда ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси — товламачилик билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғонада кадастр филиали раҳбари 600 доллар пора олганликда гумонланмоқда Фарғона вилоятида Давлат кадастрлари палатасининг туман филиалларидан бири раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. ДХХ маълумотига кўра, мансабдор фуқаронинг ноқонуний қурилган дўкони бўйича тузилган далолатномани бекор қилдириш ва чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 600 доллар олган. Кейинчалик у ваъдасини бажармасдан, фуқарога 500 долларни қайтариб берган. Ҳолат ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан фош этилган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
без подписи
Навоийда қувур таъмирлаётган ишчини қум босиб қолди 7 август куни Қизилтепа туманида ер остидан ўтган эски қувурларни таъмирлаётган 59 ёшли ишчи устига қум ўпирилиб тушиши оқибатида воқеа жойида вафот этди. Марҳум «Сфат плюс қурилиш» МЧЖда ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
без подписи
Сирдарёда оғир ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди 9 август куни соат 10:30 атрофида Ховос тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 «Тошкент–Душанбе» автомобиль йўлининг 125-километрида Chakman ва Captiva тўқнашди. Дастлабки маълумотга кўра, Chakman қайрилиб олаётган вақтда шу йўналишда ҳаракатланаётган Captiva билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида Captiva ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Самарқандда ҳаракатланаётган MAN кабинасида ёнғин чиқиб, ҳайдовчи ҳалок бўлди. Ҳодиса 6 август куни Нуробод туманидаги А-378 автомобиль йўлининг 35-километрида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаракат вақтида юк машинаси кабинасида тўсатдан ёнғин чиққан. Ҳайдовчи машинани тўхтатишга уринганида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва автомобиль ағдарилган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Нуробод тумани ИИБ Тергов бўлими ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Миллий боғда 5 ёшли қиз сувга чўкиб вафот этди. Ҳодиса 5 август куни Тошкентдаги боғ ҳудудида жойлашган пляжда юз берган. Ҳозирда пляж фаолияти тўхтатилган. Гувоҳлар ҳам қиз шу ерда сувга чўкиб кетганини тасдиқлаган. Боғ маъмурияти ходимлари ҳодисага изоҳ бериш ваколати йўқлигини билдирган. Масъул идоралар ҳозиргача воқеа юзасидан расмий маълумот бермади.
Фавқулодда вазиятлар вазири аҳоли қабулини ўтказади Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Икрамов 8 август куни фуқаролар, тадбиркорлар, тизимда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун шахсий қабул ўтказади. Қабул соат 10:00 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппарати биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 4-уй. Қабулда иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келиш сўралган.
Жиззахда 21 ёшли блогер ЙТҲда ҳалок бўлди 5 август куни соат 03:00 атрофида Жиззах шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида Gentra автомобили дарахтга бориб урилди. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобиль бошқарувида 21 ёшли блогер Орзугул Уразматова бўлган. У ҳодиса жойида вафот этган. Автомобилда бўлган 2008 йилда туғилган йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. Ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
⚡️Паркентдаги зоопаркда қафасдан чиқиб кетган шерлар қоровулни еб қўйди 17 декабрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида учта шер қафасдан чиқиб, боғ ҳовлисига кирган. Воқеа содир бўлган вақтда ҳайвонот боғи ёпиқ бўлган. Шерлар ҳовлида ишлаётган қоровул, 44 ёшли эркакка ҳужум қилиб, оғир жароҳат етказган. Эркак олинган жароҳатлар оқибатида вафот этган. Шерлар қафасларга қайтарилган, ҳозирда аҳоли учун хавф-хатар йўқ. Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўқонда 21 август куни соат 21:30 ларда 15 ёшли Ҳумоюншоҳ параллель синфдоши 15 ёшли Абдулвосид билан жанжаллашиб, унинг қорнига пичоқ билан уриб, жароҳатлаган. Яраланган Абдулвосил касалхонага ётқизилган, Ҳумоюншох қўлга олинган.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 12 июль соат 15:05 ларда British Pharm дорихонасининг ҳожатхонасида 61 ёшли Ҳиндистон фуқароси Самар Шакил жасади топилган. Самар Шакил шу куннинг тахминан соат 12:00-13:00 лар атрофида «аптека» туалетида томири ва бўйинини устара билан кесиб, жонига қасд қилган. Ҳиндистонлик эркак ушбу дорихонада синов муддатида ишлаган. Эркак жонига қасд қилишдан олдин моддий қийинчиликка тушиб қолганлиги, жонига ўзи қасд қилганлиги, ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, фақатгина унинг танасини Ҳиндистонга жўнатилишини илтимос қилиб инглиз ва рус тилларида хат ёзиб қолдирган.