O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
СтатистикаO‘zbek Milliy Akademik drama teatrining rasmiy kanali WEBSITE: http://www.milliyteatr.uz/ INSTAGRAM: http://instagram.com/milliy.teatr/ FACEBOOK: https://www.facebook.com/groups/174117169917190
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 39
- Всего постов
- 261
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 437
- 1/48двое суток
- 1 646
- 1/72трое суток
- 1 776
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#Қанотли_сўзлар Ажал етди, Девона қабул қилди. Жумадан умидинг бўлса, Пайшанбадан ҳаракат қил. Йўлга чиқмоқ на ҳожат, Йўл озиғинг бўлмаса. Мен қиламан ўттиз, Тангрим қилади тўққиз. Отанг мироб бўлса ҳам, Ариқни тозалаб сув ич. Яхши тушга ҳам садақа, Ёмон тушга ҳам садақа. @milliyteatr
#Микро_проза ✔️ БИР КОСА СУТ Бир куни камбағал бир бола оч қолган ҳолда уйма-уй юриб, озиқ-овқат сўрарди. У бир уй эшигини тақиллатди. Эшикни бир аёл очди. Боланинг ҳолини кўриб, унга бир коса сут берди. Бола косани икки қўли билан ушлаб: — Бунинг учун қанча тўлашим керак? — деб сўради. Аёл жилмайиб деди: — Ҳеч қанча. Онам менга: «Яхшиликни ҳисоб-китоб билан қилма», деб ўргатган. Бола сутни ичиб, раҳмат айтди ва кетди. Орадан кўп йиллар ўтди. Ўша бола катта бўлиб, моҳир шифокорга айланди. Бир куни унинг олдига оғир аҳволда бир аёл олиб келинди. Шифокор беморни кўриб, уни таниди. Бу ўша йиллар аввал унга бир коса сут берган аёл эди. Шифокор беморни даволади. Аёл касалхонадан чиқиш олдидан катта ҳисоб-фактурани кўриб, ҳайратда қолди. Ҳисобнинг пастида эса шундай ёзув бор эди: «Барча даволаш харажатлари бир коса сут билан тўланган». Аёлнинг кўзларига ёш келди. У йиллар аввал қилган кичик яхшилиги қаерга бориб, қачон қайтишини билмаган эди. @milliyteatr
#Дилдаги_дур ✔️ Хонага чиройли қиз кириб келганида, унга қарашдан кўра ундан кўзини узмаётган бошқаларни кузатишга иштиёқманд одам — ҳақиқий психологдир😊 ✍️ Альфред Адлер Альфред Адлернинг ўзи психолог ва психиатр. Бу гапларни ўзидан келиб чиқиб айтган😊 @milliyteatr
#Тунги_наво #Жаҳон_классикаси 🎶 "ЁМҒИР ТОМЧИСИ" 🎵✍️ Фредерик Шопен 🌙 Яхшиларимга, ойдин кечалар! @milliyteatr
#Қиссадан_ҳисса ✔️ Ҳеч нарса одамларни бир-бирига беозор кулгудек тез яқинлаштира олмайди. ✍️ Лев Толстой @milliyteatr
#Қалбдаги_қатралар ...Аёл билан эркак жанжаллашарди. Аёл қанча баланд келса, эркак ундан-да баланд келарди. Аёл «А» деса, Эркак «Б, В, Г, Д, Е, Ё, Ж, З, И, Й, К, Л, М...» Аёлни-ку, тушундим. Жаҳлини, эҳтиросларини жиловлай олмаяпти. Жанжалкашлик аёл табиатига хос. Аммо эркакни... Шу ерда табиат қонуни бузилди... Табиат мувозанати издан чиқди... Эркакка шифо тилаб ўтдим... Озода ШОБИЛОЛОВА
#Назм Жуда гўлман, Жуда бефаҳм, Ишонаман, ким нима деса. Ҳатто дарахт бўлишин айтиб, Алдаб қўяр Кичкина майса... ✍️ Ҳалима Аҳмад, шоира @milliyteatr
#Дастур 📽 ФАРЗАНДИМ 🎬 Элёр Ҳошимов ✍️ Шуҳрат Қаҳҳор Бош ролда: Насиба — Дилноза Кубаева ♾️ ♾️ ♾️ ♾️ ♾️ ♾️ 🎙Дилноза Кубаева, Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист "Фарзандим" фильмини биргаликда эслаймиз! @milliyteatr
#Ҳикмат ✔️ Вақтни «эссиз», «қанийди», «кошкийди»лар билан ўтказган кишининг умри энг қисқа умр экан. ✍️ Нажмиддин Кубро @milliyteatr
#Қанотли_сўзлар Бевафонинг асли кўнгли бегона, Бевафога кўнгил қўйган девона. Гулга боқ, тиканни кўр, Ёрга боқ, жафони кўр. Инсон бўлсанг вафо қил, Вафосизлик — хато, бил. Ишқ — муқаддас ўт, Ҳавас — лойқа сув. Муҳаббат — уй пойдевори, Вафо — устуни. Маъшуқ қайда бўлса, Ошиқ шунда бўлар. @milliyteatr
#Микро_проза ✔️ҚАЙИҚ ВОҚЕАСИ Бир одам катта дарёдан қайиқда ўтиб борарди. Йўлнинг ярмига етганда, қайиқнинг тагидан сув кира бошлади. У сувни қўли билан чиқаришга уринар, аммо қайиқ янада тезроқ сувга тўлаётган эди. Шу пайт унинг ёнидан бошқа бир қайиқчи ўтиб қолди. — Нега сувни чиқариш билан оворасан? — деб сўради у. — Қайиққа сув киряпти! — деди одам хавотир билан. Қайиқчи қайиқнинг тагидаги кичик тешикни кўрсатди: — Аввало тешикни беркит. Акс ҳолда қанча сув чиқарсанг ҳам, яна тўлаверади. Одам тешикни беркитди. Шундан кейингина қайиқдаги сувни осонгина чиқариб ташлади. У шу пайт бир нарсани тушунди: Инсон ҳаёти муаммонинг оқибати билан курашиб юради, аммо унинг асл сабабини бартараф этишни унутади. Ғазабни яширишдан кўра, унинг сабабини тушуниш керак. Қарзни беркитишдан кўра, ортиқча харажатни тўғрилаш керак. Хатони оқлашдан кўра, уни тан олиб тузатиш керак. @milliyteatr
#Дилдаги_дур ✔️ Ҳаммага ёрдам беришнинг иложи йўқ, дейди бераҳм одам ва умуман ҳеч кимга ёрдам қўлини узатмайди. ✍️ Мария фон Эбнер-Эшенбах @milliyteatr
#Тунги_наво #Жаҳон_дурдонаси 🎶 "ТЎРҒАЙ" 🎵✍️ Михаил Глинка 🎻🎹 Поль Мориа 🌙 Азизларимга, файзли оқшомлар! @milliyteatr
#Қиссадан_ҳисса ✔️ Одам ҳақида унинг фикрларига қараб эмас, орзуларини билиб хулоса чиқариш туғрироқдир. ✍️ Виктор Гюго @milliyteatr
#Дастур ✔️ Аллоҳ берган ўзбекка ✍️ Бобур Бобомурод, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир 🎤 Теша Мўминов, Ўзбекистон халқ артисти Боболаринг ким деса, Момоларинг ким деса, Кўҳна дунё жим келса, Аллоҳ берган ўзбекка. Тўмарису Широқни, Бобур чеккан фироқни, Мозийдан нур-чироқни, Аллоҳ берган ўзбекка. 📺 "Дўстлар даврасида" @milliyteatr
#Назм Раҳмат, қўлларимдан тутганинг учун, Ташаккур! Қорларда кутганинг учун. Минг раҳмат кўксимни нурларга кўмиб, Тақдирим йўлидан ўтганинг учун. Ва минг бор тақдирга таъзим, азизим, Яхши-ёмонимда ёрлигинг учун. Пешонамда исминг ёзилгани ва Кафтим чизиғида борлигинг учун… ✍️ Гулжамол Асқарова, шоира @milliyteatr
#Муносабат 🎙Раъно Ярашева, Ўзбекистон халқ артисти Театр жонли ижро санъати бўлгани учун спектаклдаги завқ ва ҳузурни залдаги томошабин, албатта, ҳис қилади. Театримизга келинг, азизлар! @milliyteatr
#Ҳикмат ✔️Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон. ✍️ Жалолиддин Румий @milliyteatr
#Қанотли_сўзлар ✔️ Туҳмат кўмирга ўхшайди, ёнмайди, лекин куйдиради. ✔️ Жазодан сўнг ақлли донолашади, аҳмоқ тубанлашади. ✔️ Юрак қанча тор бўлса, тил шунча узун бўлади. ✔️ Бойликни бехуда сарфлагандан кўра, бой бўлмаган афзал. ✔️ Уйга хафалик кириши билан унинг тўсинлари ҳам қулайди. ✔️ Чўка бошлашинг билан сузишни ўрганасан. @milliyteatr
#Микро_проза ✔️ ТАРОЗИ Бева, камбағал бир аёл уйида сарёғ тайёрлаб, бир дўкончига олиб бориб сотар эди. Баққол аёл олиб келган сарёғни ҳеч тортиб кўрмас эди. Бир куни негадир унинг кўнглига бир шубҳа тушди. Навбатдаги олиб келинган сарёғни тортиб текшириб кўрди. Бир килолик сарёғ 900 грамм чиқди. Сотувчи жуда хафа бўлди. Эртаси куни келган аёлга шундай деди: — Энди мен сендан сарёғ олмайман. Аёл деди: — Нега энди? Бир хатолик ўтдими мендан? — Сен бир кило деб берадиган сарёғинг роппа-роса 900 грамм экан. Уят эмасми? Шунда аёл деди: — Тақсир, менинг уйимда тарози йўқ. Мен сиздан олган бир кило шакарни тош ўрнида ишлатаман. Сотувчи нима дейишни билмай, дудуқлана бошлади... @milliyteatr