"УБАЙ ИБН КАЪБ" жоме масжиди_uzz
СтатистикаParkent tumani "Ubay Ibn Ka'b" jome masjidining ilmiy-ma'rifiy rasmiy kanali.
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 40
- Всего постов
- 286
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 149
- 1/48двое суток
- 170
- 1/72трое суток
- 184
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ассалому алайкум! Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!! Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. https://t.me/munavvar_uzz
"УБАЙ ИБН КАЪБ" жоме масжиди_uzz pinned a photo
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка йа Росулуллоҳ! 1448 йил | 2026йил 15-АВГУСТ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Убай ибн Каьб" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 04:04 ⏰ БОМДОД - 04:47 ⏰ ҚУЁШ - 05:27 ⏰ ПЕШИН - 12:33 ⏰ АСР - 17:21 ⏰ ШОМ - 19:28+5 ⏰ ХУФТОН - 20:47 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) https://t.me/munavvar_uzz
#xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛ ЖАННАТДА КИМ БИЛАН БЎЛАДИ? САВОЛ: Аёл киши тақдир тақозоси билан бир неча марта турмуш қуришига тўғри келган бўлса, жаннатда у эрларининг қайси бири билан бирга бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муслима аёл жаннатда ўзининг жаннатий эри билан бирга яшайди ва эрининг ҳузуридаги ҳурларнинг сардори бўлади. Аллоҳ таоло бу аёлни улардан ҳам гўзал ва жозибали қилгани учун ушбу жуфтлик бир-бирига жудаям муҳаббатли бўлишади. Агар дунёда аёл икки ёки ундан ортиқ марта турмуш қурган бўлса, унинг жаннатдаги эри қайси бири бўлиши ҳақидаги саволга уламолар қуйидаги жавобларни беришган: 1) бундай аёл жаннатда дунёдаги охирги эри билан бирга бўлади. Қуйидаги ривоят ушбу фикрни тасдиқлайди: Муовия ибн Абу Суфён Абу Дардо розияллоҳу анҳу вафотидан кейин Умму Дардо розияллоҳу анҳога совчи қўйдилар. Умму Дардо шундай жавоб берганлар: "Мен Абу Дардонинг бундай деганини эшитганман: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бундай деганларини эшитганман: "Қайси бир аёл эри вафот этганидан кейин турмушга чиқса, у охирги эриники бўлади". Мен эса Абу Дардони қўйиб, сизни танламайман”. 2) бу аёл дунёда унга яхши муносабатда бўлган эри билан бирга бўлади. Аёлга зулм қилган, уни хафа қилган эр эса бу аёлдан маҳрум бўлади. Ҳазрат Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадилар: "Мен: "Эй, Аллоҳнинг Расули, биздан бир аёл икки, уч, тўрт эрга тегиб, сўнгра вафот этса ва жаннатга кирса, улар ҳам у билан бирга кирса, ким унинг эри бўлади?", дедим. У зот: "Эй Умму Салама, албатта, унга танлаш ҳуқуқи берилади ва уларнинг энг гўзал хулқлисини танлайди ва айтади: "Эй Роббим, дунё ҳаётида мен билан энг гўзал хулқда бўлган шу эди, мени унга никоҳлаб қўйгин". Эй Умму Салама, гўзал хулқ дунё ва охиратнинг яхшиликларини қўлга киритади", дедилар”. 3) эрларининг ҳаммаси хулқда тенг бўлса, у ҳолда охирги эрига насиб этади, агар ундай бўлмаса, аёлга танлаш ҳуқуқи берилади. Мана шу гап айрим уламоларнинг фикри бўлиб, бу гап юқоридаги барча фикрларнинг умумлаштирилганидир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/munavvar_uzz
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад ﷺ Расулуллоҳ ﷺ: «Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади» •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/munavvar_uzz
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🌙 Жума учун ғусл қилиш. 🌙 Хушбўй нарсалар суртиш. 🌙 Чиройли кийимлар кийиш. 🌙 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🌙 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🌙 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🌙 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🌙 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🌙 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🌙 Жума куни бомдод намозида "Алим, Лаам мийм (сажда)" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🌙 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🌙 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/munavvar_uzz
Бу кун дуолар осмонга кўтарилади, раҳмат эшиклари очилади. Бугун бир-биримизга энг осон, аммо энг қиммат ҳадяни — табассумни улашайлик. Табассум — ғамлар шифоси, қайғулар малҳами. У руҳни шод этади, қалбни енгил қилади. Бир очиқ чеҳра, бир самимий кулгу инсоннинг бутун кайфиятини ўзгартириши мумкин. Яқинларингизнинг юзига табассум қилиш ҳам садақадир. 🌸 Бугун: — Ота-онамизга табассум қилайлик. — Оиламизга ширин муомала қилайлик. — Дўстларимизга очиқ чеҳра улашайлик. Аллоҳим, қалбларимизни қувончга, чеҳраларимизни табассумга тўлдир! https://t.me/munavvar_uzz
#QURON 🗣Kahf surasi 🎙 Шайх Алижон қори https://t.me/munavvar_uzz
🕋🕋🕋🕋 Ассалому алайкум! Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!! Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар! https://t.me/munavvar_uzz
"УБАЙ ИБН КАЪБ" жоме масжиди_uzz pinned a photo
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка йа Росулуллоҳ! 1448 йил | 2026йил 14-АВГУСТ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Убай ибн Каьб" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 04:02 ⏰ БОМДОД - 04:46 ⏰ ҚУЁШ - 05:26 ⏰ ПЕШИН - 12:33 ⏰ АСР - 17:22 ⏰ ШОМ - 19:29+5 ⏰ ХУФТОН - 20:49 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) https://t.me/munavvar_uzz
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". https://t.me/munavvar_uzz
#Muslim_podcast 📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
Ғафлатда қолманг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой муборак бўлсин! Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти). Робиъул аввал ойи қандай ой? Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлид ойи” деб ҳам номланади. Мавлид нима дегани? Мавлид луғатда “туғилиш” деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Рабиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар “Мавлиди Набий” дейилади. Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир. Бу ойни қандай ўтказиш керак? Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим. Салавот нима дегани? “Салавот” сўзи араб тилидаги “салот” сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади. Салавот қандай айтилади? Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” деб сўраганларида У зот алайҳиссалом: “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор? Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти). Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар. Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти). Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти). Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти). Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар. Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммад. https://t.me/munavvar_uzz
видео или голосовое, без подписи
https://t.me/munavvar_uzz
#xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Кўз ёши фош қилади, Қалб йиғиси бўғизлайди, Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш эса нажот беради. Аллоҳим, бизни Ўзингдан қўрқиб йиғлайдиганлардан қилгин. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ✅Яқинларингизга ҳам улашинг: https://t.me/munavvar_uzz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР УЙИГА КАМ МУДДАТГА КЕЛГАННИНГ НАМОЗИ САВОЛ: Мен иш юзасидан кўпинча вилоятларга сафар қилишимга тўғри келгани боис уйда кам бўламан. Бугун бир вилоятдан келсак, икки ёки уч кун туриб, бошқа вилоятга кетаман. Бошқа вилоятга борганимда одатда неча кун туришни ният қилиб кетаман ва шунга қараб, намозларимни тўлиқ ё қаср қилиб ўқийман. Саволим шуки, уйимда бир ёки икки кун турганимда намозларимни тўлиқ ўқийвераманми? Чунки уйимга қанча туришни ният қилиб келмайман. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсонга ўзи туғилиб ўсган ва яшаётган жойи ватани аслий бўлади. Мусофирликдан ватани аслийга қайтишда ҳеч қандай ният қилинмайди ва бунга ҳожат ҳам йўқ. Чунки инсон ўз ватанига кириши билан муқимга айланади ва неча кун ёки соат туришига қарамай, намозларини тўлиқ ўқийди. Демак, сиз ҳам ўзингиз яшайдиган шаҳар ёки қишлоққа киришингиз биланоқ муқимга айланасиз ва ибодатларингизни шунга биноан адо этасиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/munavvar_uzz