tgindex
nasiحat'chi
@nasihatdaузбекский

Бир талабанинг саҳифаси * Кимки ўлимидан кейин ҳам амали тўхтамаслигини хоҳласа, илм тарқатсин. * Ҳизматингизда: @nasihatchibot

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
9
Всего постов
41
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
4 096
−50 за 3 дн.
Сутки
−20
−0,49%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
2 492
40 постов
Вовлечённость
60,8%
к подписчикам
Постов в день
1,3
всего 41
Упоминаний
5
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1 750
1/48двое суток
2 005
1/72трое суток
2 163

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Hak şerleri hayr eyler Zannetme ki gayrı eyler, Arifanı seyre eyler. Mevlam görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Sen Hakk’a tevekkül kıl, Teslim ol da rahat bul. Her işine razı ol, Mevlam görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Dermanı için şöyle, Yâr incedir, ol öyle. Bak sonunu seyreyle, Mevlâm görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Her işleri fayıkdır, Birbirine lâyıktır. Neylerse muvâfıktır, Mevlâm görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Bir işi murad etme, Olduysa inat etme. Hak’tandır, o reddetme. Mevlâm görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Hiç kimseye hor bakma, İncitme, gönül yıkma. Sen nefsine yan çıkma. Mevlâm görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Dilden gamı dûr eyle, Teşbîhi umûr eyle. Rabbimle huzur eyle. Mevlâm görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Hoş sabır cemîlimdir, Allah ki vekîlimdir. Takdirse kefîlimdir. Mevlâm görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Her kuluna her anda, Her anda o bir şanda. Gâh kahr u gâh ihsanda. Mevlâm görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Gâh kalbini boş eyler, Gâh aşkına düş eyler. Gâh halkını hoş eyler. Mevlâm görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Mâziyle geri kalma, Hâl ile dahi olma. Müstakbele hem dalma. Mevlâm görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Her sözde nasihat var, Her işte ganîmet var. Her nesnede ziynet var. Mevlâm görelim neyler, Neylerse güzel eyler. Vallahi güzel etmiş, Tallahi güzel etmiş. Billahi güzel etmiş. Allah görelim ne etmiş. Netmişse güzel etmiş, Netmişse güzel etmiş.

  • 13 авг.4 472177

    🎉 Мавлид ойи муборак бўлсин!  🕌 Бутун коинот интиқлик билан кутган, қалбларимиз шифоси, оламларнинг сарвари – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган муборак Рабиул аввал ойи кириб келмоқда.  🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари зулматни ёритган нур ва Аллоҳ таолонинг бандаларига кўрсатган энг улуғ марҳаматидир.  📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Албатта, сиз улуғ хулқ устидадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят).  🕋Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳақида шундай деганлар: «Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим» (Имом Аҳмад ривояти).  ☪️ Рабиул аввал – суюкли Набийимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг гўзал суннатларини ҳаётимизга татбиқ этадиган ва тилларимизни салавот билан безайдиган фазилатли фурсатдир.  Шундай экан, бу ойни ғанимат билиб, севикли Пайғамбаримизга саловат ва саломларни кўпайтирайлик!  📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад.  © Меҳроб

  • - 🎧 аҳли илм ва толиби илмларга ёрдам бериш диннинг давомийлигини таъминлайдиган энг улуғ хизматлардан биридир.

  • بسم الله сизларга бир илтимос билан юзланяпмиз. бир илм йӯлидаги толиба опамизга оилавий шароити оғирлашиб қолгани сабаб ёрдамга муҳтож ва шу сабаб моддий йордам кӯрсатишни ният қилдик. ҳозирда уларга олайоткан илмларини ойликларини тўлаш учун пул йиғилиши керак ва кундалик эҳтиёжларини қоплашда қийналмоқдалар. имконингиз бўлса, оз бўлса ҳам эҳсон қилиб ёрдам беришингизни сўраймиз. (*қошимча маълумот керак бўлса яна берамиз). «Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир». Энг яхши эҳсонлардан бири - бу толиби илмга қилинган эҳсондир. эҳсон учун карта рақам: 8600570461109505 (h/z) йиғилиши керак бўлган сумма 10млн, ин шаа Аллоҳ, толиби илмнинг ризқини Аллоҳ йетқизади, сабабчилардан бўлиб қолайлик…

  • 13 авг.1 73732

    🌟

  • 10 авг.1 9734

    Бу юртнинг ҳар бир қарич ерида олимнинг изи бор...»

  • 10 авг.2 21530

    «Бу юртнинг ҳар бир қарич ерида олимнинг изи бор...» 🌟 Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15 октябрь ©️@islomuz

  • 10 авг.2 79559

    Одамнинг халокати иккита нарсададир: 1. Гапнинг кўплигида. 2. Молнинг кўплигида. Иброҳим Нахаий ☝

  • 10 авг.2 80851

    Одамнинг халокати иккита нарсададир: 1. Гапнинг кўплигида. 2. Молнинг кўплигида. Иброҳим Нахаий ☝

  • 9 авг.2 38264

    видео или голосовое, без подписи

  • 9 авг.2 49866

    Ҳозирги замонда узр йўқ! Ўтган асрда яшаган уламолардан Шайх Муҳаммад Аман ал Жомий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Илм сенинг уйингга кассета ва радио воситасида кириб келди. Булар сабаб илмий масалалар ва исломий фатволар сенинг ҳузурингга етиб келмоқда. Бундай…

  • 8 авг.2 20335

    Фиқҳ илми — ер юзидаги энг катта илмдир Фиқҳ - амалий ва татбиқий исломий илмдир. Ислом илмларининг саксон фоиздан ортиғини Фиқҳ ташкил қилади. Тафсир, ҳадис, жарҳ ва таъдил каби барча исломий илмлар тарозу палласига қўйилса, масалалар жиҳатидан йигирма, ўттиз фоиздан нарига ўтмайди. Масалан: ақоид илмидаги баҳсларни олсак, ҳаммасини йиғиб келганда ҳам, фиқҳдаги таҳорат баҳсларидан ошмайди. Тафсир илмининг бир қисмини фиқҳ илми ташкил қилади. Фиқҳ ер юзидаги энг катта илмдир. Бу фикрнинг исботи сифатида Ҳанафий мазҳаби кифоя қилади. 🌟 Доктор, шайх Салоҳ Абул Ҳож 🇧🇼 ©️أبو الفقيه

  • 7 авг.2 63026

    #қуръон

  • 7 авг.3 13762

    видео или голосовое, без подписи

  • 7 авг.2 82662

    Бу расм 🌟 Аллома Шайх Муҳаммад Али Собуний роҳимаҳуллоҳнинг иш хоналарида олинган Бу ернинг ўзига хос хотиралари бор. Отам кечаю кундуз вақтларини шу жойда ўтказадилар. Ҳар кун туннинг ярими соат учда таҳажжуд намозига турар, намоздан кейин оҳиста юриб, ҳеч ким уйғониб кетмасин дея босилган оёқ товушларини эшитиб ётардим! Иш столига бориб ўтириб, стол лампасини ёқар ва ёзишни бошлардилар. Бомдод азонидан олдин ўринларидан туриб, машиналарининг калитини ва жой намозини олиб Масжидул Ҳаромга (Каъбага) бориб намоз ўқир ва Қуръон ўқирдилар. Ҳар куни бомдод намозидан кейин уч пора Қуръон тиловат қилардилар. Кейин эса уйга қайтиб келиб, бирга нонушта қилайлик, деб бизни уйғотар, ўз қўллари билан бизга дастурхон тайёрлардилар. Кейин яна иш хоналарига кириб соат 10:30 гача ишлар эдилар. 10:30 да дам олиш учун қайлула қилардилар. Бу дадамнинг узлуксиз давом этган кундалик вирдларидан эди. Баъзида бир соат ўтмасдан уйқудан уйғониб, яна иш хоналарига кириб бир нарсалар ёзардилар. Бир сафар дадамга айтдимки, "Дадажон, чарчамаяпсизми? Нега уйқунинг энг ширин жойида уйғониб туриб бир нарсалар ёзяпсиз?" «Бир оятнинг тафсири ҳақида бир нарса эсимга тушди, эсимда борида унутиб қўймай, деб ёзяпман», дедилар. Ана шулар олимлар... Уларга Аллоҳнинг лутф ва икроми тажаллий бўлиб туради. Сизлар ҳам самимият ва муҳаббатингиз билан уларга Роббимнинг раҳматини тиланг. Ҳақларига дуо қилиб қўйинг. Қуръон ва суннат хизматкори Муҳаммад Али Собунийнинг қизи Ҳала Собуний томонидан ёзилган. Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

  • 6 авг.2 99854

    "шу учун ибодат қилдимми?"

  • 5 авг.3 14359

    «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» зикрининг фазилати Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким тонгда ва кечқурун: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деб 100 марта айтса, Қиёмат куни ундан афзал амал билан ҳеч ким келмайди. Фақат худди шу зикрни шунча ёки ундан кўпроқ айтган киши бундан мустасно.»

  • 5 авг.2 7015

    ЧОЙХОНАДА ИЛМГА ТАРҒИБ

  • 3 авг.3 34029

    Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид (1-қисм) Устоз 1981 йил 12 январь куни Андижон шаҳрида олимлар оиласида таваллуд топганлар. Устознинг оталари фарзандларига ёшликлариданоқ Қуръони карим, шеър ва қиссаларни ўргатганлар. Устоз: «Менинг тарбиям учун 8 ёшимгача жуда катта меҳнат қилганлар», деб эслайдилар. Оталари Қуръони каримни ёд олган, мадрасада таҳсил кўрган, асосий илмларини эса ўз оталари — Абдулмажидхон қози домладан олганлар. Кейинчалик шаръий илмлар билан бирга иқтисодиёт соҳасида ҳам таҳсил олиб, диний ва замонавий илмларни ўзида жамлаганлар. Андижон аҳли у кишини илми, одоби ва гўзал ахлоқи билан яхши танир эди. Абдулмажидхон қози домла эса ўз даврининг йирик уламоларидан бўлиб, қозилик қилганлар. У кишининг энг муҳим фазилатларидан бири шариат илмларини ҳаётдаги замонавий масалалар билан уйғун ҳолда тушунтира олишлари эди. Устознинг оналари ва опалари мактабда энг илғор ўқувчилардан бўлишган. Оналари Қуръонни кўп хатм қилар, имконият топилса, уйга диний китоблар сотиб олар эдилар. Шунингдек, маҳалладаги аёлларга «Ибодати Исломия» каби китоблардан дарс ўтар эдилар. Ҳар тонг саҳарда болалари учун дам солинган асалли сув тайёрлаб қўяр, иш қилар эканлар, шеърлар айтиб ишлар эдилар. Устоз ана шу шеърларнинг кўпини ёшликларидаёқ оналарининг тмлидан ёдлаб олганлар. Мустабид тузум йилларида кўплаб аҳли илмлар тазйиқ остида қолган бўлсалар-да, Аллоҳ таоло Ўз нурини солиҳ хонадонларда сақлаб қолди. Устознинг оилалари ҳам ана шундай илм ва тақво муҳити ҳукм сурган хонадонлардан бири эди... Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ёшликлари ҳақида айтган баъзи жумлалар эркин равишда ёзиб олинди...

  • 3 авг.3 06920

    Пайғамбар алайҳисаломнинг меърож воқеалари мужиза хисобланади. Шунингидек, бизда ҳам руҳимиз ва қалбимиз билан Аллоҳга юзланиб бир кунда беш марта "меърож"га чиқиш имконияти бор! Фақат савол, биз буни ҳис қиляпмизми?