News Uz 24
Статистика📰 News Uz 24 — Eng tezkor va ishonchli yangiliklar kanali! 🌍 O‘zbekiston eng so‘nggi yangiliklar ⚡️ Tezkor xabarlar 24/7 📊 Siyosat | Iqtisod | Texnologiya | Sport | Jamiyat 🔥 Eng muhim voqealar birinchi bizda 💸 reklama : @NewsUz24_rek
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 40
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 23
- 1/48двое суток
- 26
- 1/72трое суток
- 28
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
⚡️Тошкентда закладка усулида наркотик тарқатишга чек қўйилди Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.👇
#Ана_холос Мол қўй ва бошқа уй хайвонларига паспорт бериш бошланди😂 Уй хайвони бор танишларга юбориб қўямиз
Мажлис залларига 1,15 млн доллар Марказий банк мажлис залларини мультимедиа анжомлари билан жиҳозлашга 13 млрд 376 млн 272 минг сўм сарфланибди. Бу долларда 1,15 млн доллар дегани. Бир миллион бир юз ўн беш минг доллар, Карл!😯
Бугун 30 июль - Халқаро дўстлик куни! Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда. Майли, каму кўстларинг бўлсин. Лек кўрганда шод, кўрмаганда Соғингувчи дўстларинг бўлсин. Улар дил тўла ҳимматинг, Меҳр тўла кўзларинг бўлсин. Қайдасан, деб, бузиб хилватинг, Босиб келар дўстларинг бўлсин. Севин, улар тегса жонингга, Ишдан қўйса кул, яйра, кулдир. Келмай қўйса биров ёнингга Дунё охир бўлгани шулдир. Дўстларимизга юборамиз!
Яқин орада уйлар нархи ошиши мумкин Эскроу тизими жорий этилса, уй учун тўловлар аввал банкка ўтказилади. Банк эса қурувчиларни кредит орқали молиялаштиради. Экспертлар фикрича, кредит харажатлари кейинчалик уй нархига қўшилиши мумкин. Мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган. Шу сабаб экспертлар уй харидини режалаштираётганларга қарорни кечиктирмасликни тавсия этмоқда.👇
Озиш учун арзон препарат излаб, Mounjaro ўрнига Россияда ишлаб чиқарилган «Седжаро»ни қабул қилган америкалик 44 ёшли эркак касалхонага тушиб қолган. У икки препаратда тирзепатид борлиги учун уларни бир хил деб ўйлаган. Эркакда юқори ҳарорат, қон босими ўзгариши ва буйрак билан боғлиқ жиддий асоратлар кузатилган. Шифокорларга кўра, бунга «Седжаро» таркибидаги бензил спирти сабаб бўлган.👇
#Диққат ⚡️💔 Кеч ухлаш юрак хуружи ва инсульт хавфини оширади. Олимлар уйқу вақти, юрак хуружи ва инсульт ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳар куни соат 22:00 – 23:00 оралиғида ухлашга ётадиганларни юрак билан боғлиқ муаммолар жуда кам безовта қилади. Ярим тундан кейин ухлашга ётадиган одамларда юрак хасталикларига чалиниш эҳтимоли 25 фоизгача кўпроқ.
Яқин орада уйлар нархи ошиши мумкин Эскроу тизими жорий этилса, уй учун тўловлар аввал банкка ўтказилади. Банк эса қурувчиларни кредит орқали молиялаштиради. Экспертлар фикрича, кредит харажатлари кейинчалик уй нархига қўшилиши мумкин. Мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган. Шу сабаб экспертлар уй харидини режалаштираётганларга қарорни кечиктирмасликни тавсия этмоқда.
#Даҳшат 🔥 Ўзбекистонда (ОИВ) СПИД'га чалинганлар сони 52000 дан ошди 😨 Энг кўпи Тошкентда Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз👇
⚠️Энди Тошкентда пробка бўлмайди! 🏗 Тошкент атрофида 1 миллиард долларга 100 километрлик, икки қаватли пуллик автомагистраль қурилади ва бу тирбандликка чек қўяди! Лойиҳани Хитой корпорацияси билан ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилган Сўнгги йиллардаги энг йирик йўл лойиҳаларидан бири пойтахтда бошланмоқда. 100 километрлик, икки қаватли пуллик автомагистраль қурилишидан ташқари, янги транспорт инфратузилмасини ривожлантириш режалаштирилган. Лойиҳа шунингдек, 7 та туннель, 5 та йўл ўтказгич, 57 км БРТ линияларини қуриш ва 279 км йўлларни реконструкция қилишни ўз ичига олади.👇
💥 🍔Бугун, 27 июль, гамбургер куни нишонланади 🍔 Мазали булонни мазали гўшт билан тўлдириб, витамин салатаси ва оғизда эрийдиган пишлоқ. Буларнинг барчаси гамбургерда. 🍔 Дўстлар хар доим ош еймиз, бугун бир Гамбургерхўрлик қилмаймизми? 😅👇
#Байрам_муборак 💥Бугун 25 июль - Стоматологлар (тиш шифокорлари) куни Оппоқ тишлар ва гўзал табассум - инсоннинг ўзига бўлган ишончини оширади. Бунда Тиш шифокорларининг ўрни беқиёс. Стоматолог танишларингиз бўлса, байрам билан қутлаб қўйинг. ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ БИРИНЧИЛАРДАН ТАБРИКЛАБ ҚЎЯМИЗ.👇
#диққат #тарқатинг ⚡Супер контракт бекор қилинди, энди пул ҳам бекор қилинади Табақалаштирилган контракт ўтиш баллига 4 балл етмаганлар учун амал қилади Абитуриентларга юбориб қўямиз 👇
🇺🇿☄️ Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент! 🇺🇿 Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 69 ёшни қарши олдилар.👇
⚡️Энди Тошкентдан Самарқандга 2 соатда етиб оламиз! Президент Шавкат Мирзиёев узунлиги 282 км бўлган, автомобиллар учун 150км/соат тезликка мўлжалланган ПУЛЛИ МАГИСТРАЛЬ ЙЎЛ қурилишига старт берди Замонавий лойиҳа 6 тасмали бўлиб 6 йил давомида қуриб битказилади
РАСМИЙ МУНОСАБАТ! Кеча Белаз теккислаб кетган Toyota ичида 2 киши бўлган экан... Ижтимоий тармоқларда «Мурунтов» кони ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарлар тарқалди. Жорий йилнинг 21-июль куни соат 05:30 ларда мазкур кон ҳудудида автоағдаргич ва хизмат автомашинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2 нафар ишчи-ходим вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, назорат қилувчи давлат ташкилотлари томонидан махсус текшириш олиб борилиб, йўл-транспорт ҳодисасининг содир бўлиш ҳолатлари ва келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Комбинатнинг масъул тегишли хизматлари ходимлари томонидан бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. «НКМК» АЖ Матбуот хизмати👇
Ямал соқол ҳамда мўйлов қўяди, Педри сочини малла ва Гави эса пушти рангга қилади. Ферран эса кал бўлади 😂 Сабабини видеода кўринг 🔥
#Тезкор Тошкентда пистолет кўтариб тахдид қилган хайдовчи қамалди Қизиқ, қўлидаги қанақа пистолет экан-а?... Хабарни тарқатиб қўямиз, хозир хамма жой камера, ўзингизни йиғиштириб олинглар, акс холда 4 девор орасида нега деб ётасиз
#диққат #тарқатинг ❗️Боғчалар ёпилган кунлар учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги аномал иссиқ об-ҳаво муносабати билан давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилган даврда тўловлар қандай тартибда амалга оширилишини маълум қилди. Унга кўра, боғчалар фаолияти тўхтатилган кунлар учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди. Агар мазкур кунлар учун олдиндан тўлов амалга оширилган бўлса, ушбу маблағ кейинги ой тўловидан чегириб қолинади. Шунингдек, иш берувчига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан бекор туриб қолинган вақт учун боғча ходимларига қонунчиликда белгиланган тартибда иш ҳақи тўланиши қайд этилди. Мазкур тартиб фақат аномал иссиқ об-ҳаво сабаб фаолияти вақтинча тўхтатилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан қўлланилади. Ота-оналарга юбориб қўйинг.